rabbimov_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Subscribe to a channel

Камолиддин Раббимов

Москвага юришдан роппа-роса икки ой ўтиб, Пригожин самолётлари билан йўқ қилинди. Балки, Пригожин «мени ёнимда яна 9-10та бошқа бегуноҳ ва муҳим одамлар бор-ку… Тегинишмас?!» деб ўйлагандир. Йўқ, аслида ставкани Пригожинни ўзи кўтарганди. Расмий хабарларда «бахтсиз ходиса» дейишлари аниқ. Бошқа нима ҳам дерди?

Лекин шахсан Путиннинг топшириғи ёки буйруғи билан амалга оширилган амалиёт. Икки ой олдин тахмин қилганимдек, Пригожин йўқ қилинди. Уни узоқ яшашини тасаввур қила олмагандим. Икки ой мухлат беришди, холос. Ҳали ҳам «Пригожинни Москвага юриши - Путиннинг ўйини, уни сценарийси» деб ўйлайдиганлар, албатта, бор бўлади. Бу энди, бошқа масала…

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔥 iBookdan yana bir KATTA CHEGIRMA

🗓️ 23-24-25-26-27 avgust kunlari yuqorida ko’rsatilgan 3 ta siyosiy kitoblarni siz
162 000 so’m emas, ✅ 109 000 so’m evaziga xarid qilishingiz mumkin.

Yoz faslining eng oxirgi mega chegirmasidan foydalanib qoling

Buyurtma uchun:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Manzil:
Chilonzor, Shuhrat chorrahasi

💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ички сиёсат бўйича ҳам фикр алмашсак. Ўзбекистон Президенти Администрациясидаги ўзгаришларга тааллуқли схемани ҳамма қатори мен ҳам кўрдим. Назаримда, бу қандайдир хужжатдан бир бети холос. Хужжатнинг қолган қисмини кўрганлар, ўқиганлар бормикин? Хужжатни номи нима, Фармонни тўлиқ матни қани? Умуман, администрация ҳақида Lex.uz ёки norma.uz сайтида бирон ҳужжат чоп қилинганини кўрмадим.

Адашмасам, бу биринчи марта Администрация структураси ҳақидаги маълумот берилди.

Бир-икки таниш юрист мутахассислар, Фармон ёпиқ характерга эга бўлгандир, дейишди. Билишимча, муҳим давлат структураларининг ички низоми, ёпиқ характерга эга бўлади ва тўлиқ чоп қилинмаслик назарда тутилади. Тасаввур шаклланяптики, бамисоли, шошилинчда бир бет саҳифани тарқатиб, кимларгадир нимадер демоқчи бўлингандек. Ёки бу ҳам қандайдир сиёсий интриганинг, лойиҳаларнинг ифодасимикин?

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Барибир тарихий хотира кучли нарса экан. Хотирадан келиб чиқиб, “фалончи, аслида, менинг яқиним, қардошим, қондошим бўлади. Фақат асрлар ва масофа бизни узиб қўйганди”, — дейиш келажакдаги яқинлик ва иттифоқларга ҳам кучли асос бўлади.

Венгрия, аслида, христианлашиб кетган туркийлардир. Улар ўзларининг ўтмишини, туркийлигини жуда яхши билишади.

Орадан шунча вақт ўтиб, мана, венгер сиёсатчилари ва туркий давлатлар муносабатлари, бошқаларга қараганда, анча ижобийроқ. Бунда, табиийки, тарихий хотира муҳим рол ўйнаяпти.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🎓Илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун тавсия.

@ILM_NUR_2020 — илм-фан ва тадқиқотларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий маълумотлар, грантлар, янгиликлар, билан танишиб боришингиз мумкин бўлган канал.

Каналга обуна бўлишни ва кузатишни тавсия қиламан.

✅Каналга аъзо бўлиб, қадалган (пин қилинган) хабарни кўздан кечиринг!

Манзил: 👉 @ILM_NUR_2020

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қуръоннинг ёқилиши: Айрим Ғарб давлатлари нега бунга имкон беради?

Ғарбдаги ҳозирги сиёсий тафаккурнинг шаклланишида католик черкови билан тарихий кураш катта ўрин тутган, шу сабаб динни танқид қилишга эркинлик деб қаралади. Ислом дунёси эса бунга рози бўлмайди. Охирги вақтларда эркинлик эмас, шахснинг қадр-қиммати бирламчи экани ниҳоят тушуниб етиляпти. Шундай бўлса-да, айрим давлатларда исломофоб акцияларга судлар даражасида рухсат бериш давом этяпти.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нега Ўзбекистонда ўнглар ва сўллар йўқ? Улар қандай аниқланади?

Бутун дунёда сиёсий майдон ўнглар ва сўлларга бўлинади. Бу, дунё парламентаризмида, сиёсий майдонида, партияшунослигида универсал тушунчалар ва категориялар ҳисобланади. Лекин Ўзбекистонда эмас. Бунинг сабаби нима? Нега Ўзбекистонда ҳалига қадар кимлар ўнг-у, кимлар сўл, номаълум?

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Cиёсатшунос Марказий Осиё интеграцияси ҳақида: “Ягона куч бўлишимиз керак”

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов Kun.uz'нинг Марказий Осиё интеграцияси мавзусидаги интервюсида минтақанинг бешта давлати нафақат иқтисодий, балки ҳарбий-сиёсий ва ижтимоий ҳамжиҳатликни ҳам мустаҳкамлаши зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кўпчилик Азон.уз ёпилишига муносабатимни сўрашди. Азон.уз’га салбий қараш бугун бошлангани йўқ эди. Минг афсус, “диний фон ошиб кетяпти” деган сиёсий позиция сабабли, Азон.уз ҳам ёпилди. Эътибор берсангиз, кейинги йилларда деярли барча диний сайтлар-платформалар ёпилди.

Виждон ва дин эркинлиги тўғри тушунилмади, тўғри талқин қилинмади. Жамиятнинг диний эҳтиёжлари Ўзбекистонни ичида, ўзида қондирилмас экан, бу чанқоқлик ҳам четга чиқиб бошлаган.

Ижтимоий тармоқлар даврида, ўзбекистонликлар яна хориждаги манбалардан диний ахборот излайди. Давлат ва жамият ўртасидаги диний эркинликлар, қадриятлар, эхтиёжлар борасидаги тирашув, яна кучаяди. Давлат ўзини ва халқни икки маротабалаб жазолаяпти.

Ўзбекистонда диний эркинликсиз, эркин, ҳуқуқий ва демократик давлат қуриб бўлмайди. Ўзбекистонда сиёсий қаттиққўллик, совет даврида ҳам, биринчи маъмурият даврида ҳам, айнан динга қарши кампаниядан бошланган ва ҳокимият инқирози билан тугаган. Дин ва виждон эркинлигисиз, Ўзбекистон нормал давлат бўлиш имкониятига эга эмас.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳар битта тизимнинг ўзига хос сиёсий маданияти бўлади. Сиёсий маданиятнинг марказида эса – қадриятлар, қоидалар туради. Баъзи сиёсий тизимлар инсон қадрини улуғлашга ҳаракат қилади, инсонлар билан тенг, эркин ва ҳурматли муносабатда бўлади.

Баъзи сиёсий тизимлар эса, инсонларни таҳқирлашга мойил бўлади. Бунда, ҳокимиятлар халқни, ўзининг оппоненти сифатида кўради. Ҳалқни таҳқирлаб, уни қўрқитишни, уни обрўйсизлантиришни, аёвсиз жазолашни тизимга солган бўлади.

Мулозимларда “биз халқдан йиғилган солиқлар ҳисобига яшаяпмиз”, “биз – халқ хизматкоримиз, шараф ва матонат билан хизмат қилишимиз керак”, “қанчалик чарчамайлик, халқ билан мулоқот қилишдан тўхтамаслигимиз керак” деган тафаккур ўрнига “буларни ўпкасини босиб қўйиш керак!” деган позиция устувор бўлади.

Ҳозирча Ўзбекистонда ҳокимият вертикалини халқ тўлиқ шакллантиргани йўқ. Бошида, бизга ҳокимиятни советлар қўйиб кетти. Ва узвийлик давом этмоқда. Қачонлардир, ҳокимият тўлиқ халқнинг қўлидан ўз мандатини олади. Халқ, тортишувлар ва бахс-мунозаралар орқали ўз ҳокимиятини шакллантиради. Ана шу ҳокимият ҳақиқий халқ хизматкори бўлади. Маданият ҳам шунда ўзгаради.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Популизм нима ва у Ўзбекистон учун хавфлими?

Кейинги ўн йилликларда дунё демократиялари анча жиддий инқирозларни бошдан кечиряпти. Ҳатто кўп асрлик демократик анъаналарга эга тизимлар ҳам сиёсий инқироз ва зўриқишларни бошидан кечирмоқда. Бунинг сабаби – популизм.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Марказий Осиё 100 йилдан кейин қанақа бўлади?

Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсат, хавфсизлик, иқтисодий ва маданий соҳаларда ягона муҳитга бирлашиши, умумий ахборот маконининг яратилиши, репрессив ташқи кучларга бўйин эгмайдиган эркин жамиятларни қуриш учун халқ иродасини ифода этадиган элиталарнинг майдонга келиши – бутун минтақа учун кейинги юз йилда суверенитет ва миллатларнинг ўзлигини сақлаб қолишнинг муҳим шартидир.

Kun.uz суҳбатлашган сиёсатшунослар минтақавий интеграцияга ички ва ташқи тўсиқларни, эҳтимол ҳозирги элиталар тўла англаб етмаётган, англаса-да сукут сақлаш билангина жавоб бераётган таҳдидларни санаб ўтди.

📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистонда ижтимоий кайфият қандай? Давлатга ишонч ва ишончсизлик сабаблари нимада?

Ҳар бир жамиятнинг ижтимоий психологияси, яъни психологик ҳолати мавжуд. Жумладан, жамиятнинг давлатга, ҳокимиятга ва давлат мулозимларига бўлган муносабатини кўрсатувчи қарашлари бўлади. Жамиятнинг ҳукуматга ишончи ёки ишончсизлигига ўтмишдаги муносабатлар сабаб бўлади.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Жаҳонгир Улуғмуродовнинг иши тизимли ва ҳуқуқий доирада эмас, механик ва сиёсий шаклда нисбий ечим топти. Ҳуқуқий тизимда ўзгариш бўлмади. Жамоатчилик билмаган шу каби ишлар, олдинги шаклда – репрессив қамоқ шаклида ҳал қилинаверади. Ёшларнинг онги, уларнинг нашидни тушуниш даражаси ва бу нашидларнинг жамият хавфсизлигига реал таҳдиди инобатга олинмаганидек, ҳозир ҳам инобатга олинмай қолаверади.

Ҳуқуқий прецидент бўлмади. Қонунчилик ва суд амалиёти ҳуқуқий шаклда ўзгармади. Фақат масалага сиёсий аралашув бўлди, ва шундай қарорга келинди. Қолаверса, шу сиёсий аралашув ҳам жуда кеч бўлди. Жамиятдаги маълум зўриқиш, норозиликдан кейин аралашув бўлди.

Қонунчилик ташаббуси ва сиёсий масъулияти бўлган институтлар, шу масалага тизимли ва ҳуқуқий ечим берса, яхши бўларди.

Келажакда бу каби холатлар кўп бўлади. Вазмин, совуққон ва ҳуқуқий ечим бўлмас экан, бу вазиятга ўта салбий таъсир қилаверади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Иқтисодий ривожланиш – жамиятлардаги иқтисодий тафаккур даражаси билан ўлчанади. Иқтисодий тафаккур – жамиятдаги иқтисодий назариялар, билимлар, фаоллик ва институтларнинг кучли ишлашига бориб тақалади. Битта автомобил жойидан қўзғалиши ва олдинга қараб катта тезликда юриши учун, ушбу автомобилнинг маторидаги минглаб деталлар биргаликда, гармоянияда ҳаракат қилиши керак бўлади.

Жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий ўсиши ҳам худди шундай.
Ўзбекистонда иқтисодий тафаккурни, фаолликни ўстиришга бел боғлаган ташкилотлар кўп. Шулардан бири – Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ҳисобланади.

Ҳар бир ҳаракатдаги жамиятда, зиддиятлар бўлади. Айниқса, ўзгаришлар, ислоҳотлар даврида, бир томондан эски малака, кўникма ва қарашлар, бошқа томондан янги қарашлар ва тажрибалар тўқнашганда, зиддиятлар кучаяди.
Шундай пайтда, медиаторларга зарурат ошади. Медиатор – давлат ва жамият ўртасида, иқтисодий субъектлар ўртасидаги зиддиятларни илғаб, уларга ечим излайди, “касалликнинг ичкарига ўтиб кетишига” имкон бермайди.

Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси – Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишга қаратилган нодавлат мақомдаги салоҳиятли медиаторлардан бири бўлиб шаклланди. Энди, бутун дунёдаги каби, Ўзбекистонда ҳам нодавлат ташкилотларини эшитиш, улар билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар кўтарган муаммоларга тизим доирасида ечим излаш малакаси ошиб бориши керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Мингйилликларга тақалувчи ўзаро боғлиқлик. Венгрия ва Ўзбекистоннинг яқинлиги сабаби нимада?

Географик жиҳатдан Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистоннинг Европа қитъаси шарқидаги Венгрия билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлиги тобора ортиб бормоқда. Бу муносабатларнинг илдизи узоқ ўтмишга бориб тақалишини кўпчилик билмаса керак.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яна бир қизиқ мавзу. АҚШ Президенти Ўзбекистон Президентига ва бошқа Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига хат ёзган. Лекин бу мактублар ҳақида минтақа давлатлари эмас, хорижий матбуот хабар берди. Махаллий матбуот хизматлари, негадир жим.

Вашингтон томонидан ёзилган мактубда Байден минтақа давлатлари раҳбарларини Нью-Йоркда бўладиган БМТ йиғилишлари арафасида “5+1” формати доирасида, учрашувлар таклиф қилган. Тасаввур шаклланяптики, минтақа пойтахтлари ушбу хат ва учрашувлар ҳақида хабар беришга шошилмаган, сабаби, Москва билан муносабатлар инобатга олинган.

Балки бу хат ва учрашувлар ҳақида хабар бериш учун қулай вақт изланган. Лекин бу таклифни расмийлаштириш мақсадида, АҚШ тарафининг ўзи бу хатни ОАВга чиқариб юборган бўлиши мумкин. Шунчаки тахмин.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи ичидаги ўнг популистлардан ҳисобланади. У расмий Брюссел учун ўта ноқулай сиёсатчи. Лекин В.Орбаннинг Туркий давлатлар Ташкилотида доим иштирок этиши – бу унинг шахсий новаторлиги эмас, балки Венгрия сиёсий элитасида бор бўлган йўналиш ҳисобланади.

Орбаннинг Путин билан ижобий алоқалари эса туркий давлатлар билан муносабатларини белгилаб бериши мумкин эмас. Путинга қолса, Орбан Европа Иттифоқидан ҳам, туркий бирликдан ҳам узоқ бўлса.

Шунинг учун, Орбаннинг Туркий давлатлар Ташкилотидаги кузатувчи мақомидаги иштироки – бу Путиннинг лойиҳаси ёки унга ёқадиган холат эмас. Россия туркийликни ўзи учун жиддий хавфлардан деб билади, лекин бу ҳақда кўп гапирмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Афғонистонда қизиқ жараёнлар кетяпти. Толибон ичидаги кўзга кўринган ўзбек намоёндаларидан бири Салоҳиддин Айюбий ББСга интервью бериб, Афғонистондаги ўзбеклар сонини 10 миллион (!) деб айтди. У бу рақамни, бир неча марта такрорлади. Шу пайтга қадар Афғонистондаги ўзбеклар сонини кўпгина экспертлар 5-6 миллион атрофида, жуда борса, 7 миллионга етгандир дейишарди.

Лекин толиблар намоёндаси оғзидан 10 миллион деган рақам айтилди. Қолаверса, Айюбий толибон тизимидаги кўплаб мулозимлар, этник ўзбек эканлигини санаб берди. Бу билан, толиблар ўзларининг ҳокимиятларини этник “инклюзив” эканлигини билдиришмоқчи. Яхшигина пиар бошлашди.

Мақсад - ўзларининг сиёсий тизимларини легитимлаштиришмоқчи, ҳалқаро майдонда тан олинишига эришмоқчи. Нима бўлганда ҳам, Афғонистондаги ўзбеклар сони 10 миллионга етганлигини эшитиш – қизиқ.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Одам танламайдиган “ҳуқуқий машина”. Трамп нега таъқиб қилинмоқда?

АҚШ президентлигига такрор сайланиш учун номзодини илгари сураётган Дональд Трампга тўртинчи жиноий иш бўйича айблов эълон қилинди. Хўш, нега орадан уч йил ўтиб, собиқ президентга нисбатан кетма-кет тергов ва суд ишлари очиляпти? Ушбу сонда бунинг сабаблари ҳақида фикр юритамиз.

📹 ВИДЕОНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти билан сиёсий билимларга эга бўлинг!

Халқимиз орасида кўпчиликнинг сиёсатга бўлган қизиқиши баланд. Шунинг учун кўпчилик ушбу соҳада олий таълим олиш ниятида бўлади.

📚 Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтидаги Халқаро муносабатлар йўналишида сиз дипломатия асослари, сиёсатшунослик, геосиёсат, жаҳон сиёсати каби сиёсатда муҳим ўрин тутадиган фанларни ўрганишингиз мумкин.

⚡️ Дарслар сиёсатшунос Фарҳод Толипов, ҳуқуқшунос Ҳамид Содиқ каби кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқишни тамомлаганингиздан сўнг Ўзбекистонда ва хорижда тўлиқ тан олинадиган бакалавр дипломи тақдим этилади.

📑️️️️️️ Ҳозирда қабул давом этмоқда, сиз Халқаро муносабатлар йўналишини танлаган ҳолда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларидан бирида таҳсил олишингиз мумкин. Ҳужжатларингизни қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.

Ҳужжат топшириш учун ҳавола: https://is.gd/OUO2vP

Телеграм канал:
@isfi_uz

📞: 78 113-13-73

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сўнгги йиллар тилимизда «геосиёсат» атамаси кўп айланяпти. Бўлаётган урушлар, зиддиятлар, можаролар, турли таҳликалар натижасида бу борадаги ахборотнинг кўпайиши ва ранг-баранглашуви одамларни халқаро вазиятга тобора қизиқишини орттиряпти.

Сизларга шу мавзуга оид бир яхши канални тавсия қиламан.

ГеоСиёсат - Жаҳонда ва минтақамизда юз бераётган геосиёсий ўзгаришлар, шунингдек рус-украин можароси, Тайванда юзага келиши мумкин бўлган янги уруш ўчоғи ҳақида батафсил инфо олишингиз мумкин. Каналда сиёсий мақолалар, статистикалар бериб борилади. Юртимизда бу каби сиёсий аналитиклар саноқли.


Каналга уланиш: 👉 @GeoSiyosatuz

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Битта нарсани тўғри тушуниш керак: исломий банк – бу жамиятни динлаштириш сиёсати эмас, бошқа тамойиллар кўринишидаги банк бизнеси холос. Мисол учун, Англия, Америка, Германия ва Францияда ҳам исломий банклар бор. Улардан кредит олиш у қадар осон эмас. Ушбу жамиятдаги мусулмон учун ҳам иқтисодий фаоллик эшиклари очиб қўйилган. Исломий банклар бемалол келиб ишлашлари мумкин. Мусулмонлар ҳам, ўша банклардан кредит олиб, бемалол истаган бизнесини қилаверсин... Бундан ҳар қандай давлат, фақат ютади. Ҳеч ким ютқазмайди,... Ўша давлатларда хам фоизга асосланган банклар бор. Улар банкрот бўлиб кетаётгани йўқ.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Яқин ўтмишнинг оғир гравитацияси. Чиқиб кета олиш учун нима қилиш керак?

Авторитаризмдан чиқиш – фақатгина олий ҳокимиятнинг ёки сиёсий элитанинг вазифаси эмас. Эркинлик ва ҳуқуқ асосида мулоқот қила олиш қобилияти – коллектив иш, жамоавий вазифа. Ўзбекистон нима яхши-ю, нима ёмонлигини чуқур англаши, мамлакат ва халқ манфаатлари учун хайрли бўлган тизим томон ҳаракатни давом эттириши керак.

Ўзбекистоннинг “авторитаризм” гравитациясидан чиқиши борган сари қийинлашаверади. Гравитация – тортиш кучи. Ҳар бир жисмнинг тортиш кучи бўлгани каби, миллионлаб инсонларнинг тафаккури, тажрибасидан ташкил топган сиёсий тизимларнинг ҳам гравитацияси бўлади.

2016 йилга қадар Ўзбекистон ҳокимияти авторитаризмни сиёсий, маънавий, фалсафий асослади, уни миллионлаб одамларнинг онгига жойлади. Авторитаризм стандартлашди. Ундан чиқиш хавфли деб уқтирилди.

Батафсил

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сурхондарёда ишдан олинган мактаб директорининг вилоят ҳокимлиги билан бўлган тортишуви видеосини кўрдим. Бошида директор опа умуман қизишмаган, балки ҳайратланиб “нима айбим бор, ишдан олаяпсиз?!”, “эплай олмаганимни қандай биляпсиз?” деган савол қўйган. Ўзи февраль ойида директор қилиб қўйилган экан. Судланмаган бўлса-да “судланди” дейишмоқда.

Видеони кўриб, вилоят ҳокимлиги вазиятни ўрганмаган ёки адолатсиз қарор қабул қилган деган фикр шаклланди. Ҳокимликдан кўпчилик бўлиб шу битта мактаб директорини овозини ўчиришга ҳаракат қилишди. Опа ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқи учун тортишди. Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Давлатнинг репутацияси – қимматли ресурс

Ҳар бир воқеа ва жараён, бир вақтнинг ўзида, кўплаб мезонларда ўлчанади. Айниқса, давлат ишлари. Мисол учун, бирин-кетин қамалаётган журналистлар ва блогерлар ҳақида “ахир ўзлари хато қилишган” деявериш мумкиндир, лекин...

Ҳа, ҳуқуқий давлатчилик оёққа турмаган, сиёсий плюрализм шаклланмаган давлатда сўз эркинлигидан фойдаланувчиларга нисбатан қўйилган айбловларни бемалол исботлаб ҳам бериш мумкин. Лекин бошқа томондан, давлатларнинг ички ва ташқи “репутацияси” деган нарсани ҳеч ким инкор қилмайди, қила олмайди.

Ташқи дунёда эса “Ўзбекистон журналистлари ва блогерларига қирон келаяптими?!” деган савол туғилиши табиий, ва айни кунларда шу савол туғилмоқда ҳам. Дунёнинг кўплаб давлатлари Ўзбекистон босиб ўтган босқични аллақачон ўтиб бўлган. Улар марказлашган давлатчилик нима-ю, танқид нима эканини яхши билишади.

👉 Батафсил...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

БМТ динлараро бағрикенглик резолюциясини қабул қилди. Ўзбекистон унинг ҳаммуаллифларидан бири бўлди

25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг ялпи мажлисида «Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш» резолюцияси консенсус асосида қабул қилинди. Резолюция ҳар икки йилда, анъанавий равишда Марокаш делегацияси ташаббуси билан қабул қилинади.

Резолюция 49 та давлат томонидан тайёрланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Шунингдек, резолюцияни тайёрлашда Туркия, Озарбойжон, Хитой, Покистон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Миср, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт, айрим Африка давлатлари, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳаммуаллиф сифатида қатнашди.

Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайганидан хавотир билдирилган. Уларни амалга оширган шахслар ким бўлишидан қатъи назар, исломофобиядан мотивация олгани қайд этилган.

Резолюциянинг асосий мақсади ва чорлови – диний рамзлар, муқаддас китоблар, уй-жой, корхоналар, мулк, мактаблар, маданият марказлари ёки ибодат жойларига қарши қаратилган зўравонлик ҳаракатларини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда диний обидалар, диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ҳужумларни қоралашдан иборат.

Резолюция билан ҳар йили февраль ойининг биринчи ҳафтасини барча динлар, конфессиялар ва конфессиялар ўртасида уйғун конфессиялараро муносабатлар Бутунжаҳон ҳафталиги деб эълон қилиниши қўллаб-қувватланди.

Манба

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ҳақиқатда, Ўзбекистон йўлларида автоҳалокатлар кўп. Бу ҳақда кўп ёзилади. Аҳоли пункти ичидаги тезлик 70 дан 60 га туширилди. Менимча, бу бироз бўлса-да ижобий таъсир қилди. Лекин, жамиятнинг маданияти – катта масала. Одамлар анча жиззаки. Агрессивлик юқори. Ҳамма тезроқ боришни истайди. Ҳеч ким бир-бирига йўл беришни истамайди.

Мошина камарини таққан одам жуда кам. Фақат йўл харакати хавфсизлиги ходимларини кўрганда, тақиб олишади ёки таққандек кўринишади. Аслида, хавфсизлик одамларнинг ўзига кераклигини ҳамма билади, лекин ҳеч ким амал қилмайди. Энг оғир муаммо – деярли ҳеч ким хавфсизлик масофасини сақламайди. Ташқи дунёда эса, “хавфсизлик масофаси” – энг асосий масалалардан бири.

Одамларнинг мошина ҳайдаши, ўзаро муносабатини кузатиб, яхши хорижлик психолог жиддий хулосалар қила оларди. Жумладан, “бу миллат ўзаро ҳамкорликка эмас, ўзаро рақобатга ва ашаддий тўқнашувларга мойил. Умумий қоидаларга бўйсунишдан кўра, ушбу қоидаларни, институтларни бузишни “ғалаба” мезони сифатида кўради. Бу миллатни бўйсундириш қийин бўлмайди. Чунки бирлашмайди. Аксинча, парокандаликка мойил” деган хулоса ҳам бериши мумкин бўларди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш борасида, Сингапур тажрибасини ўрганиш ниятида экан. Сингапур коррупция пастлиги бўйича дунёда 5-ўринда туради. Ундан олдин фақат Дания, Финландия, Янги Зеландия ва Норвегия. Ўзбекистон эса – 129-ўринда. Қўшни Қозоғистон ҳам 103-ўринда, яъни биздан 26 ўрин олдинда. Одамларнинг ҳукуматга ишончи бўйича Сингапур дунёда биринчи ўринда туради (Умумжаҳон иқтисодий форум). Ҳукуматнинг самарадорлиги бўйича ҳам Сингапур 1-ўринда (Жаҳон Банки).

Дунёда коррупция билан курашишнинг иккита қутблашган усули бор. Бири – очиқлик, шаффофлик ва ҳокимиятнинг легитимлиги. Яъни демократик жараёнлар ва институтлар орқали курашиш. Иккинчиси – репрессив. Бунда марказлашган ҳукумат коррупция билан ашаддий курашади. Лекин шу ҳукуматнинг ўзини ҳеч ким назорат қила олмайди. Натижада, коррупция ҳукумат ичида ва у билан боғлиқ холатда бўлади. Бу – авторитар/тоталитар усул ҳисобланади.

Мени битта савол қийнайди: Ўзбекистонда коррупция билан курашиш учун нима ишлар қилиш кераклигини билмайдиган сиёсатчилар бормикин? Сингапурнинг ютуғи битта – шаффоф ва легитим ҳокимият. Бошқа сири йўқ. Буни амалга ошириш учун сиёсий ирода ва ислоҳотлар, қатьиятлик керак бўлади, холос.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Katta tanlovga START berildi!

🤩 iBook siyosiy adabiyotga qiziquvchi yoshlarni qo'llab-quvvatlash va ular orasida siyosiy bilimlarni oshirish maqsadida yangi tanlovni e'lon qiladi!

🎗️Tanlov g'oliblarini esa katta miqdordagi pul mukofotlari va eng sara asarlar kutmoqda. Eng asosiysi, ushbu keng qamrovli musobaqada 20 nafar g'oliblar aniqlanadi.

✅ Tanlov shartlari haqida batafsil ma'lumot olish uchun videoni oxirigacha tomosha qiling va sovrindorlar safida bo'lish uchun harakatni hoziroq boshlang!

😊 Ha aytgancha, ushbu xabarni kitobxon do'stlaringizga ulashish yodingizdan chiqmasin!

Buyurtma uchun:
📥 | @iBook_Uzbekistan
📍 | Manzil: Chilonzor, Shuhrat chorrahasi

💬 Telegram | 📹 Instagram | 📱 Facebook

Читать полностью…
Subscribe to a channel