rabbimov_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Subscribe to a channel

Камолиддин Раббимов

Геосиёсий ўйинлар: Суриядаги уруш қандай бошланган?

Суриядаги уруш: сабаблар, иштирокчилар ва бугунги вазият. Вайрона шаҳарлар, беш миллиондан ортиқ қочқинлар, диний бўлинишлар ва мақсадли қуроллантирилган радикализм. Сурия замини қандай қилиб бу ҳолга келиб қолди? Kun.uz'нинг «Геосиёсат» дастурида сиёсий таҳлилчилар Сурияда 2011 йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши ҳақида сўз юритди.

◀️ Видеони тўлиқ томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроилда Нетаняҳуга ултиматум қўйилди. Шартларни бажариб бўладими?

Исроилдаги “Миллий бирлик” партияси етакчиси, Бош штаб собиқ бошлиғи, истеъфодаги армия генерали Бенни Ганц амалдаги ҳукумат олдига бир нечта талабларни қўйиб, 8 июнгача бу талаблар бажарилмаса, ҳукуматдан чиқишини билдирди. Аввалроқ мудофаа вазири Йоав Галлант ҳам агар Исроил яна Ғазони босиб олса, истеъфо беришини билдирганди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Норвегия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Йонас Гар Стёре маълум қилди.

«Фаластин халқи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга. Фаластин давлатини тан олиш Яқин Шарқда тинчликка эришиш учун энг зарурий омилдир», дейди бош вазир.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

❗️Эрон президентининг ҳалокати: бирламчи мулоҳазалар

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги доимий колонкасида Эрондаги авиаҳалокат Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар нима учун асоссиз экани борасида сўз юритди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Хитой Россияга на иқтисодий, на ҳарбий кўмак бермоқчи эмас. РФ президентининг Пекинга ташрифи давомида бундай келишувларга эришилмади. Давлат раҳбарлари қаршисида имзоланган ҳужжатлар қаторида ўтосимлик (Қуддус артишоки) ва мол гўштининг тоғай қисми (кемирчак) етказиб бериш бўйича битимлар ҳам борлиги истеҳзоларга сабаб бўлди.

Kun.uz’нинг "Геосиёсат" дастурида сиёсий таҳлилчилар ташриф буюрди ва унинг атрофидаги глобал вазият ҳақида сўз юритди.

▶️ Видеони тўлиқ томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сўз эркинлиги: вазминлик ва профессионаллик зарурати

Сиёсатшунос эксперт Камолиддин Раббимов Ўзбекистон халқаро ташкилотнинг матбуот эркинлиги рейтингида пасайишига учта асосий сабабни келтирди. Жумладан, ОАВ соҳаси вакилларининг айримлари билиб-билмай ҳуқуқий доирадан чиқиб кетгани, шунингдек, Ўзбекистонда сўз эркинлиги борасида тажриба деярли йўқлиги ва ички цензура ҳам кучли эканига эътибор қаратилган.

📹
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча, 10-май куни БМТнинг Бош Ассамблеяси Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича резолюция қабул қилди. Энди навбат БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига. Фаластинни БМТга аъзо қилиш бўйича, энди Хавфсизлик Кенгаши овоз бериши керак. Исроил қаттиқ жазавада.

Шу пайтга қадар Фаластин БМТда тўғридан-тўғри ташаббус билан чиқиш, бевосита овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Доим бошқа давлатлар орқали чиқар эди. Бош Ассамблея овози билан Фаластиннинг ҳуқуқлари кўпайди.

Энди, агар Хавфсизлик Кенгаши ҳам “Хўп” деса, Фаластин тўлиқ аъзо бўлади. Ўтган сафар фақат АҚШ вето қўйган эди. Лекин, АҚШ ҳам “Биз Фаластинни аъзо бўлишига қарши эмасмиз, келишув тарафдоримиз” дея, Исроилга босим қилган эди: “агар мен ҳам овоз берсам – аҳволинг оғирлашади, шунинг учун айтганимни қил” дегандек...

Ҳар ой Исроилнинг тарихий вазияти оғирлашиб бормоқда. Менимча, яқин ойлар ва йилларда Фаластин БМТнинг тўлақонли аъзоси бўлади. Ва Исроилнинг босқинчи, тажовузкор давлат сифатидаги аҳволи янада оғирлашади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Си Жинпинг Европада. Кун тартибида – учта асосий масала

Франция Хитойдан Украинадаги уруш масаласида Россияга босим қилишни сўраяпти, лекин Париж бунинг эвазига Пекинга нима таклиф қила олади? Kun.uz Си Жинпингнинг Европага сафари фонида икки томон манфаатларини кўриб чиқиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Алоуддин Комиловга юзланди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

"Ёшлар" телеканалининг "Ростини айтинг" теле-дастурида, бир қанча экспертлар иштирокида Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабатлари таҳлилий муҳокама қилинди, минтақа интеграцияси ҳақида фикр юритилди

@Rabbimov_rasmiy

https://www.youtube.com/watch?v=884rv85Qewk

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Жамият соғлиги билан боғлиқ яна битта катта муаммо. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, “табиблар” фаолияти умуман тартибга солинмаган. Еки етарлича тартибга солинмаган ва ижроси деярли йўқ. “Табиблар” жуда кучли психолог бўлиб кетишган. Қўлига келган одамнинг пулини олиб қолишни санъат даражасига кўтаришган.

Лекин, аксарият ҳолларда, табибларнинг олдига борган одамлар, аслида касалхонага бориб жиддий даволаниши керак. Ўзим гувоҳи бўлганим – онкологик касалларнинг кўпи, табибларга бориб “шифо топиб кетсам...” деб умид қилишади. Беморнинг онкологик касаллигини билган табиблар ҳам, ҳеч иккиланмай “биз сизни даволаб юборамиз” дейишади.

Ривожланган ҳуқуқий давлатларда касалхонага бориши керак бўлган одамни қабул қилиб олган ҳар қандай муқобил тиббиёт (яъни, табиблар ва бошқалар) – аниқ-муқаррар жиноий жавобгарликка тортилади. Чунки, у ўша беморнинг даволаниши керак бўлган вақтини, умрини ўғирлаяпти, пулини олиб ёлғон ва асоссиз умид беряпти. Бу – ҳақиқий, онгли жиноят.

Лекин, табибларнинг олдига борсангиз ,биз беморни мажбурламадик, ўзи келди...” дейди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, касаллик турига ва ҳолатига қараб, беморларни нотўғри қабул қилиб олган табибларга жиноий жавобгарлик белгиланиши ва реал ижро этилиши керак. Акс ҳолда, жуда кўплаб одамларнинг эрта ўлимига сабабчи бўлаверади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

G'azo uchun talabalar isyoni: Sabab va oqibatlar

Amerika Qo'shma Shtatlari oliygohlarida Falastin xalqini qo'llab o'tkazilayotgan namoyishlar AQSh demokratiyasini sinovdan otkazayotgandek. Namoyish va norozilik aksiyalari bilan bog'liq eng katta qarama-qarshiliklar qanday va ularning asosiy talablarini siyosiy tahlilchilar Kamoliddin Rabbimov va Hamid Sodiq bilan tahlil qilindi.

🌐 Tomosha qiling

@Hamid_Sodiq

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бутун дунё журналистикасида, ОАВларида энг муҳим учта элемент марказда туриши керак: булар – муаммо, эҳтирос ва ғоя/ҳақиқат.

Ўзбекистон ОАВларида, журналистикаси эса, айнан мана шу учта элемент етишмайди. Айниқса ТВ каналларига қаранг, расмий интервьюларни кўринг – ҳамма сўзларни тушунасиз, лекин муаммо нимада ва ким айбдор – тушунмайсиз.

Жонли ғоя жуда заиф ёки йўқ. Энди, шаклланган қоидага кўра, мана шу айтилаётган фикрларни ҳам мутлақ эҳтиросларсиз айтилиши керак. Яъни, билдирилаётган фикрлар инсонларнинг онгига етиб бормаслик йўллари изланган: жонсиз ғоялар, жонсиз кўринишда билдирилиши керак.

Чегара билмас мухбирларнинг сўз эркинлиги бўйича чиқарган янги 2024 йилги рейтингида, Ўзбекистон яна пастга сакраган. Анча юқоридан сакраган: 180 давлат ичида ўтган 2023 йилда 137-ўринда бўлган, бу йил эса 148га тушган.

Ҳали бизда сўз эркинлигини қадрият эмас, таҳдид деб билувчи мулозимлар синфи жуда кучли. Давлатнинг репутациясини “қуруқ гап” деб билувчилар ҳам кўп. Лекин, бундай рейтингларнинг салбий таъсири секин, ва узоқ муддатли бўлади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Салом Май!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Энтони Блинкеннинг Хитой раҳбарияти билан учрашуви глобал беқарор геосиёсий фонда юз берди. Учрашувлар ёпиқ тарзда ўтган бўлса-да, асосий муҳокама мавзулари ҳақида муждалар бор. Хўш, Си Жинпинг «қизил чизиқлар» деганда нимани назарда тутди?

Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги мавзу сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Ҳикматилла Казакбаев билан таҳлил қилинди.

👉 Томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Nyu-York Times газетасининг ёзишича, Халқаро Жиноят Суди Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхуни жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатида. Газета манбаларига кўра, Нетаньяху жуда кучли паникада экан. У АҚШ Президенти Байденга ҳам, бошқа лидерларга ҳам телефон қилган ва ўзини ҳимоя қилишга уринган.

Назаримда, муз жойидан кўчиб бошлади. Ҳали вазият анча вақт беқарор бўлиб қолаверади. Ва яқин 5-10 йил ичида Фаластин давлати пайдо бўлиб қолмайди. Айниқса, 1967 йилги чегаралардаги Фаластин бу яқин орада ташкил топиши қийин.

Лекин, Исроилнинг вазияти янада оғир. Исроил давлати тоғнинг тепасидан пастга тушиб бошлади. Энди у фақат пастликка қараб юради. Фаластин эса, албатта ташкил этилади. Шу асримизнинг иккинчи ярмида юз берадиган энг катта ва қизиқ ҳодисалардан бири – Фаластин бўлади. Бошқа вариантнинг ўзи йўқ.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Телевидениеда ижтимоий-сиёсий ток-шоулар кўпайди. Жараён қандай кетяпти?

Апрел ойи бошидан Ўзбекистонда катта аудиторияга эга нодавлат телеканаллар сиёсий-ижтимоий мавзулар муҳокамасига бағишланган ток-шоуларни эфирга узата бошлади. Ўтган 1,5 ой мобайнида таълимдан тортиб сиёсатгача, соғлиқни сақлашдан тортиб туризмгача экспертлар иштирокида суҳбатлар тақдим этиб келинмоқда.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

FIKRATONLINE KLUB EKSPERTLARI BILAN JONLI UCHRASHUV

“Fikrat” tahliliy dasturining kuzatuvchilari taklifiga binoan FIKRAT KLUB ekspertlari Siyosatshunoslar Hamid Sodiq va Kamoliddin Rabbimov, tarixchilar Gʻaybulla Boboyorov va Ixtiyor Esonov, xalqaro iqtisodchi Shuhrat Rasul bilan 25 - may kuni soat 14:00 da jonli uchrashuv tashkil qilmoqdamiz. "Qonunlar ruhi haqida" kitobi taqdimoti ham bo'ladi.
Joylar cheklangan.

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган — Эрон манбалари.

(Фото: Daryo/Мадина Нурман)

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Россия кичик бир аҳоли пунктини олиш учун 10 минглаб ҳарбийни ташлади, демократик давлатлар бундай қила олмайди — Камолиддин Раббимов

“Россия сиёсий ҳокимияти биргина аҳоли пункти – Авдийивка учун 10 минглаб солдатларни ташлади. Демократик давлатлар бундай қила олмайди: кичик бир аҳоли пунктини босиб олиш учун ўзининг минглаб солдатларининг ўлимига буйруқ бера олмайди”, – дейди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов.

📹 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Украина: Вазият чигаллашяптими?

Россия-Украина ўртасидаги уруш ядровий таҳдидлар ва ҳар икки томоннинг кескин баёнотлари билан давом этяпти. Kun.uz урушнинг боришидаги сўнгги воқеаларни кўриб чиқиш учун "Геосиёсат" дастурига сиёсий таҳлилчилар Сайфиддин Жўраев, Ойбек Сирожов, Шуҳрат Расул ва Камолиддин Раббимовни таклиф қилди.

➡️ Томоша қилинг

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

https://www.youtube.com/watch?v=mnHoePDMt1k

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

⁉️Илм-фан ва таълимга ихтисослашган телеграм канал мавжудлигини билармидингиз?!

Сиз ҳам интеллектуалларни жамланган илмий платформада бўлишингиз мумкин.


🎓Сиз ҳозир қайси босқичдасиз? Қуйида сиз учун ҳам фойдали маълумотлар мавжуд.

👨‍🔬Профессорлар учун;

👨‍⚖️Доцентлар (PhD);

🕵Мустақил изланувчилар;

👨‍🏫Таянч докторантлар;

👩‍🎓Магистрантлар;

👨‍🦱Бакалаврлар учун;

🙎‍♂️Нодавлат олийгоҳ талабалари учун;

📍@akademik_burchak да бўлинг🛋

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Milliy телеканалида эфирга узатилган «Гапирмасак бўлмайди» кўрсатувининг навбатдаги сони Youtube платформасига жойланди.

📹Томоша қилинг 👈

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Менинг шахсий кузатишларим бўйича, Ўзбекистонда, аёллар орасида саратон касаллигига чалиниш ва натижада барвақт вафот этиш даражаси жуда юқори. Ва бу кўрсаткич ошиб бормоқда. Мен бу борада тадқиқот ўтказганим йўқ.

Лекин, ўзим билган компакт аҳоли пунктларидаги ҳолатни кузатиб, шу хулосага келдим. Вафот этаётган аёлларнинг ёши 30-60 оралиғида, жуда кеч тўғри диагноз қўйилмоқда. Ва даволаш натижасида беморлар ҳаёти сақлаб қолинмаган. Лекин, нега аёллар орасида саратон касаллиги ошиб боряпти – билмайман.

Европанинг баъзи давлатларида бир тажриба бор: 35 ёшдан ошган аёллар, ҳар икки йилда бир марта бепул тўлиқ тиббий текширувдан ўтишлари қатъий маслаҳат берилади. Уларнинг уйларига хат юборилади. “Келинг, бу сизнинг соғлиғингиз учун жуда муҳим” деб ёзилади.

Кўрик мутлақ бепул қилинади. Ва бу текширувда аёлларда кўп учрайдиган касалликлар биринчи бўлиб текширилади. Ҳар икки йилда. Бу тажрибани Ўзбекистон ҳам жорий қилиши керак. Ўзбекистон аҳолисида ҳам профилактик текширув маданиятини шакллантириш керак.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

BUGUN A’ZOLIK TO‘XTATILADI

"Xalqaro siyosatshunoslar klubi" MAY oyi uchun a’zolik davom etmoqda

Ko‘plab kuzatuvchilar taklifiga binoan Siyosatshunos Kamoliddin Rabbimov bilan "Xalqaro siyosatshunoslar klubi"ni tashkil qilmoqdamiz. Klub mashg‘ulotlari seminar+Zoom platformasida va yopiq telegram kanalida hamda bir oyda bir marta jonli uchrashuv shaklida bo‘lib o‘tadi.
Joylar cheklangan. Klubga a’zo bo‘lish 4-maygacha

Qo‘shimcha ma’lumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қизиқ воқеалар... Араблар ва яҳудийлар/Исроил ўртасидаги зиддиятда, бир отага талашаётган икки она, унинг фарзандлари ва икки миллат тўқнашуви туради. Иброҳим алайҳиссалом анча вақт бефарзанд бўлиб, кейин Исмоил алайҳиссалом туғилади.

Кейинроқ бошқа хотинидан яна ўғиллар туғилади ва Исмоил алайҳиссаломни онаси билан ҳайдаттириб юборади. Бу архи-модел дунё тарихида неччи минг ёки миллион марта такрорланган бўлса?!..

Бугун Исроил жуда кибрли, Фаластинга эса жабр-зулмларнинг чегараси йўқ. Лекин, ғоялар, ҳақиқат ва ахборот майдонида Фаластин «Ботир»лари ютди, Исроил ва кибрлилар ютқазиб бўлди...

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Айни дамда Milliy телеканалида «Гапирмасак бўлмайди» кўрсатувининг навбатдаги сони бошланди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Халқаро сиёсатшунослар клуби»га май ойи учун аъзолик давом этмоқда

📖 Кўплаб кузатувчилар таклифига биноан сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан «Халқаро сиёсатшунослар клуби»ни ташкил қилмоқдамиз. Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида ҳамда бир ойда бир марта жонли учрашув шаклида бўлиб ўтади.

❗️Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 4-майга қадар.

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ғарб бугун иккига бўлинди. Ғарб, худди совуқ уруш давридаги каби, икки қутб томон кетмоқда. Россия ўзини аксил ғарб ҳисобламоқда. Сабаби, Россия ғарбга қўшила олмади. Ғарб Россияни ўзига тенг кўрмади, ўзига тўлиқ қўшмади. Бундан Россия бошида аразлади, кейин қўрқди ва шунинг учун ғарбга қарши уруш бошлади.

Энди Россия аксил-ғарб глобал ҳаракатини бошлади. Россия ўзини шарқ ва жануб деб ҳисоблай бошлади. Бироқ, парадокс шундаки, Россия айни ғарб, лекин чала ғарб. Лекин, шарқ ҳам эмас, чала шарқ ҳам эмас. Умуман жануб эмас, аксинча, ҳар доим аксил-жануб бўлган.

Ғарбнинг иккига бўлингани, балки, келажакда биз учун янги бонуслар олиб келар. Россия “ғарбнинг 500 йиллик ҳукмдорлигини йиқитаман” демоқда. Балки, Россиянинг бу важоҳати биз жануб учун ҳам катта ва қизиқарли янгиликлар олиб келар?! Асосийси, бу курашда биз ўз субъектлигимизни сақлаб, ривожлантириб борсак бўлди.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…
Subscribe to a channel