rabbimov_rasmiy | Unsorted

Telegram-канал rabbimov_rasmiy - Камолиддин Раббимов

16579

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси Реклама учун мурожаат: @media_adsx

Subscribe to a channel

Камолиддин Раббимов

“Толибон” билан муросага қадам: Доҳадаги анжуманда нималар гаплашилди?

Қатар пойтахти Доҳада, БМТ шафелигида Афғонистон бўйича махсус элчилар ва “Толибон” вакилларининг икки кунлик учрашуви бўлиб ўтди. Хўш, анжуманда қайси мавзулар муҳокама қилинди? Бу учрашувлар “Толибон”нинг халқаро тан олиниши бошланганини билдирадими?

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

БМТ бош котиби Антониу Гуттереш Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан биринчи бўлиб Ўзбекистонга ташриф буюради.

@rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

🔵 «Fikrat» клуби экспертлари билан жонли учрашув

«Fikrat» таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан «Fikrat» клуби экспертлари сиёсатшунослар Ҳамид Содиқ ва Камолиддин Раббимов, тарихчилар Ғайбулла Бобоёров ва Ихтиёр Эсонов, халқаро иқтисодчи Шуҳрат Расул билан 29 июн куни соат 14:00 да жонли учрашув ташкил қилмоқдамиз.

📖 Ушбу учрашувда «Ёвуз даҳо II» китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Жойлар чекланган

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«АҚШга қарши глобал алянсни жонлантириш» – экспертлар Путиннинг КХДРга ташрифи ҳақида нима дейди?

Ташриф доирасида имзоланган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномага кўра, Россия ва КХДРдан бирига тажовуз юз берса, иккинчи томон жим турмаслиги лозим. Сиёсатшунослар Фарҳод Толипов ва Камолиддин Раббимов бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

BUGUN "Xalqaro siyosatshunoslar klubi" IYUN oyi SUHBATLARI BOSHLANADI

Ko'plab kuzatuvchilari taklifiga binoan Siyosatshunos Kamoliddin Rabbimov bilan "Xalqaro siyosatshunoslar klubi"ni tashkil qilmoqdamiz. Klub mashg‘ulotlari seminar+Zoom platformasida va yopiq telegram kanalida hamda bir oyda bir marta jonli uchrashuv shaklida bo‘lib o‘tadi.
SUHBAT BUGUN 18:00 DA BOSHLANADI

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

#Mutolaa

Tarjimon:

“Kuchsizlar kuchi” asari sobiq SSSR kommunistik tuzumining mohiyatini, rejim hayoti va uning mafkuraviy maqsadlarini amalga oshirishda qaysi usul va uslublardan foydalanishini ochib beradi. Shuningdek asarda, g‘ayriinsoniy tuzumlarda o‘zlikni saqlab qolib haqiqiy hayot asosida yashash shartlarini, shuningdek, posttotalitar tuzumlarda siyosiy manqurtga aylanmaslik ko‘nikmalarini ta’sirli misollar bilan yoritadi. Asar kommunistik mafkura asoratlaridan xalos bo‘lishda “siyosiy dekompressiya” qoidalariga rioya qilish, hamda postsovet davlatlarining demokratik taraqqiyot yo‘liga tushib olishida muhim manba bo‘lib hisoblanadi.

Muallif: Vatslav Gavel
Tarjimon: Hamid Sodiq

@Hamid_Sodiq

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Эрон президентлигига номзодлар: кимлар фаворит?

Эрондаги Конституцияни қўриқлаш кенгаши президентлик сайловларида иштирок этадиган 6 нафар номзодни тасдиқлади. Хўш, улар кимлар, қарашлари ва сиёсий портфели қанақа? Улар орасидан асосий номзодлар қайси? “Геосиёсат”да мавзунинг муҳим нуқталари юзасидан сиёсатшунослар Гули Йўлдошева ва Камолиддин Раббимов ўз фикрларини билдирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

❗️

РАСМАН
: Қурбон Ҳайити байрами 16 июн куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«ФИКРАТ» КЛУБЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ

Кўплаб “Фикрат” таҳлилий дастурининг кузатувчилари таклифига биноан етакчи таҳлилчилар билан ташкил қилинган "Фикрат" клубларига ИЮН ойи учун аъзолик бошланди. Клуб машғулотлари Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида бўлиб ўтади. Июн ойининг охирги шанба куни жонли учрашув бўлади.
Жойлар чекланган.

"Фикрат" клублари

✔️1. "Сиёсатшунослар клуби"
- "Ватандошлик дастури"
- "Қонунлар руҳи"
Ҳамид Содиқ билан

✔️2. "Халқаро сиёсатшунослар клуби" Камолиддин Раббимов билан

✔️3. "Иқтисодчилар клуби" Шуҳрат Расул билан

✔️4. "Тарихчилар клуби" Ихтиёр Эсонов билан

Zoom билан биргаликда ёпиқ телеграм канал ҳам бор унда деярли ҳар куни турли мутахассислар билан суҳбат бўлади.

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Халқаро сиёсатшунослар клуби» июн ойи учун аъзолик давом этмоқда

Кўплаб кузатувчилар таклифига биноан  Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов  билан "Халқаро сиёсатшунослар клуби"ни ташкил қилмоқдамиз.  Клуб машғулотлари семинар+Zoom платформасида ва ёпиқ телеграм каналида ҳамда бир ойда бир марта жонли учрашув шаклида бўлиб ўтади.

Жойлар чекланган. Клубга аъзо бўлиш 8-июнгача

Қўшимча маълумот учун: @nurbekgofurov +998909204978

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Биз Ғазо секторида тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болалар қурбонлари бўлган тўқнашувларни диққат билан кузатмоқдамиз. Бу ҳолат бизни чуқур хавотирга солмоқда.

Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори.

Шу муносабат билан инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этади. Биз барча мамлакатларнинг ҳаракатларини, жумладан, АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз.

Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликнинг олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз».


Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Салом Июнь!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Аросатдаги Грузия: Европага интилиш тўхтаб қолдими?

Кўплаб намойишлар, президент ветоси ва Ғарбнинг таҳдидларига қарамай, Грузияда чет эл агентлари ҳақидаги қонун барибир кучга кириши кутиляпти. Норозиликлар фонида бош вазир Иракли Кобахидзе халқни тинчлантириш учун катта ваъда берди: мамлакат 2030 йилгача Абхазия ва Жанубий Осетия устидан суверенитетини тикламоқчи.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Нетаняҳу Ливанга сюрприз тайёрлаганини айтди. Бу урушга ишорами ёки блеф?

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ливан билан боғлиқ “аниқ, муҳим ва ҳатто кутилмаган” ҳарбий режалари борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу режаларнинг амалга ошиши Исроил шимолида хавфсизликни таъминлаш ва аҳолининг ўз уйларига хавфсиз қайтишига имкон беради. Бу баёнот Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қаратилган психологик уруш кўринишими ёки Исроил иккинчи фронтни очмоқчими?

◀️ ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Исроил – “Ҳизбуллоҳ”: катта уруш эҳтимоли ортмоқда

Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлар суръати пасайган бир пайтда, эътибор энди Исроил–Ливан чегарасига қаратилмоқда. Бир қанча давлатлар аллақачон ўз фуқароларини Ливанга бормаслик ёки мамлакатни тарк этишга чақирган. Эроннинг БМТдаги вакили эса агар Исроил Ливанга ҳужум қилса, ҳалокатли уруш бошланишидан огоҳлантирди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байден пойгадан чиқиши мумкинми — АҚШдаги дебат ҳақида сиёсатшунослар нима дейди?

Қўшма Штатлар президентлигига номзодлар Жо Байден ва Доналд Трамп ўртасидаги дебат айни вақтда дунё сиёсий майдонида кенг муҳокамаларнинг марказида.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бугун жонли учрашувга келмоқчи бўлганлар учун манзил Тинчлик метро бекати яқинида жойлашган Registon ўқув марказида бўлади.

Мурожаат учун: @nurbekgofurov

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

«Учинчи қўшни» концепцияси – авторитар давлатлар қуршовидаги Мўғулистон тенг ҳамкор изламоқда

Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу давлатнинг бирор раҳбари республикамизга давлат ташрифини амалга оширмаганди, Ўзбекистон президентлари ҳам Мўғулистонга бормаган. Совуқ уруш даврида совет иттифоқининг жиддий таъсирида бўлган Мўғулистон 1991 йилги парчаланишдан сўнг сиёсий тизимни деярли бутунлай ўзгартиришга қарор қилган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ушбу давлатнинг иқтисодий имкониятлари юқори деб ҳисоблайди. Лекин аҳоли сони ниҳоятда камлиги, икки чегарадош гигант давлатлар – Хитой ва Россия таъсиридан давлатчиликни асраш учун Улан-Баторга учинчи ҳамкор керак.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ассалому алайкум азиз дўстлар, барчангизни Қурбон Ҳайити муносабати билан, самимий табриклайман! Энг эзгу тилакларимни изҳор этаман!
*
@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Бенни Ганцнинг истеъфоси: Исроилда сайлов яқинми?

Исроилда уруш кабинети вазири, истеъфодаги армия генерали Бенни Ганц истеъфога чиқди. У бош вазир Бинямин Нетаняҳуни Ғазода режасиз уруш олиб бораётганликда айблаяпти ва навбатдан ташқари сайлов ўтказишга чақирмоқда. Вазиятни Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Бектош Бердиев шарҳлаб берди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

❗️Номақбул баёнот берадиган чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланадиҚонун лойиҳаси

Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?

ЖАВОБ: Президент қарорига кўра, олти кунликлар кетма-кет 3 кун, беш кунликлар 4 кун дам олишади.

15-июн, шанба — 5 кунликлар учун ДАМ ОЛИШ, 6 кунликлар учун ИШ КУНИ;

16-июн, якшанба — Қурбон ҳайити;

17-июн, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);

18-июн, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023-йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан). (©)

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Трамп устидан очилган 4 та жиноят иши нималарга оид?

АҚШ прокурорлари собиқ президент Доналд Трампга нисбатан 4 та жиноят иши доирасида жами 88 та банддан иборат айбловлар эълон қилган. Куни кеча сиёсатчи биринчи жиноят иши бўйича суд томонидан айбдор деб топилди. Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов бу 4 та жиноят иши нималардан иборат экани ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Трамп ҳам қамалиб, ҳам президентликка сайланса, нима бўлади?

Нью-Йорк суди собиқ президент Доналд Трампни корпоратив молиявий ҳужжатларни сохлаштирганликда айбдор деб топди, шундай қилиб Трамп расман жиноятчи деб топилган АҚШ тарихидаги биринчи президентга айланди. Трампнинг ўзи айбловларни сохта дейишда давом этяпти. Ҳукм 11 июлда эълон қилинади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Байденнинг Ғазо бўйича таклифлари: сиёсатшунослар нима дейди?

АҚШ президенти Жо Байден Ғазо секторида оташкесим режасини эълон қилди. ҲАМАС бу таклифни олқишлади, Нетаняҳу кабинетида эса мунозара давом этяпти. “Геосиёсат” Ғазо атрофидаги сўнгги воқеликларни сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Бектош Бердиев билан таҳлил қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Сўз эркинлиги: вазминлик ва профессионаллик зарурати

Сиёсатшунос эксперт Камолиддин Раббимов Ўзбекистон халқаро ташкилотнинг матбуот эркинлиги рейтингида пасайишига учта асосий сабабни келтирди. Жумладан, ОАВ соҳаси вакилларининг айримлари билиб-билмай ҳуқуқий доирадан чиқиб кетгани, шунингдек, Ўзбекистонда сўз эркинлиги борасида тажриба деярли йўқлиги ва ички цензура ҳам кучли эканига эътибор қаратилган.

📹
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ғарб давлатлари Украинага Россия ҳудудига ҳужум қилишга рухсат берди

Россия жанубий ҳарбий округда тактик ядро машғулотларини ўтказар экан, Ғарбнинг 11 давлати ўзлари юборган қуроллар билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат беряпти. Бу эса можарода янги саҳифа очилишидан дарак. "Геосиёсат" мавзу атрофидаги динамик ўзгаришлар билан боғлиқ саволлар юзасидан сиёсий таҳлилчилар Ойбек Сирожов ва Камолиддин Раббимовга юзланди

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@Rabbimov_rasmiy

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Кеча болаларимни мактабдан олиб келаётганимда, ўғлим Абдулазиз: «Дада, нима учун тиламчилар айнан масжидларни олдида кўп бўлади?», деб сўраб қолди. Бунга жавобан қизим Фотима: «Чунки масжидга энг яхши юракчалар келади, улар тиламчиларга қўлидан келганча ёрдам беради», деб тушунтирди.

Ёш боланинг тилида айтилган «Энг яхши юракчалар» деган жумла мени хотирамда муҳрланиб қолди. Ҳақиқатда, жума намози – яхши одамларнинг жамланиши ва янада яхшироқ бўлиб уйларига қайтиши ҳодисасидир.

(10.09.22)

© Камолиддин Раббимов

Читать полностью…

Камолиддин Раббимов

Ойига 3 млн топасиз, 5 млн ишлатасиз...

Одамлар кўп пул топишнинг ўзи моддий фаровонликка олиб чиқади деб ўйлайди. Аслида, топилган пулни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ.

Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масалалар Фойдали Молия каналида содда тилда тушунтириб борилади. Қизиқсангиз, бир кўринг: фойдали ва сифатли канал.

Каналга уланиш 👇👇👇
/channel/+gdF4T243n01mMGMy

Читать полностью…
Subscribe to a channel