“Ўзбекистонда маъмурий-сиёсий ислоҳотлар эшигини каттароқ очиш даври келди” — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович Мурожаатномаси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Манба
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
“Улар билан ривожланолмаслигимизни қачон тушунасиз?” — Алишер Қодировдан нима учун монополлар ҳимоячиси эканига изоҳ сўралди
Савол юзасидан шунингдек, таҳлилчилар Камолиддин Раббимов, Абдулла Абдуқодиров ва Ҳамид Содиқ ҳам ўз фикрларини билдирди.
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Xorijdan chaqirilgan kadrlar bilan nega kutilgan natijaga erishilmayapti? – Tahlilchilar kadrlar siyosatidagi muammolarni tahlil qildi
👉@haqiqatdaIlyos
🎙 "Давлат ва мен” мавзусидаги семинар
Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқ билан
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
🎵 Мавзу: NATO аслида қандай ташкилот?
"360 Градус" кўрсатуви
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан✅
Манба: @migrantuzb
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, ака-укалар, опа-сингиллар. Салоҳиддин акам (амаким) вафоти муносабати билан билдирган таъзия ва ҳамдардлигингиз учун – барчангизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўтганларимизни Аллоҳ рахматига олсин!
*
Салоҳиддин акам отамдан кейинги фарзанд эди. Отамнинг оиласи катта бўлиб, отам учинчи фарзанд бўлган, оилада жами етти ўғил ва икки қиз бўлган. Катта отам бир умр боғбон бўлган. Қишлоғимизда беш гектарлик боғ бўларди, ўша боғ тўлиқ катта отамни масъулиятида эди. Катта отам бўйлари узун, озғин ва содда одам эди. Катта онам эса уй бекаси бўлиб, фарзандлар тарбияси билан шуғилланган.
*
Катта оиламизда ўғилларга исм қўйишда анъана бўлган: барчани исми “дин” изофаси билан тугаган: Баҳриддин, Садриддин, Муҳиддин, Салоҳиддин, Зайниддин, Меҳриддин, Насриддин. Оилалардаги катта набираларда ҳам шу анъана давом эттирилган: Фазлиддин, Камолиддин... “Дин” изофали исмлар тугагач, бошқа исмлар қўйилган. Болалигим катта ховлида, жуда катта оилада ўтган. Болаликни, ўтганларни соғинамиз, лекин буни тасвирлаб бериш учун тил қудрати ожизлик қилади...
© Камолиддин Раббимов
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
🎧 Ўзбекистон ғарбга керакми?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан чақ-чақ
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Ҳаёт ўткинчи. Отамнинг укаси, Салоҳиддин акам (бизни шевада амакини «ака» деймиз) ўтиб қолди. Самарқандга кетаяпман. Салоҳиддин акам жуда меҳрибон ва оқибатли одам эди. Раббимовлар орасида энг каттамиз эди, ёши энди 66га тўлганди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳ Салоҳиддин акамни рахматига олсин!
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-45 йилларга мўлжалланган ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ.
Шу жумладан, энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда, ҳар қандай ижтимоий эҳтиёжларни батамом қондириш механизмларини янада ва жуда чуқур такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Путиннинг матбуот котиби Песков Ўзбекистон томонининг “газ иттифоқи” борасидаги салбий фикрларига раддия жавобини берибди, қисқа маъноси қуйидагича: “бу ерда сиёсат эмас, фақат тижорат ва манфаатлар” (Тўлиқ иқтибос: «Никто не ведет речи о газе в обмен на политические условия, об этом и речи не идет в контексте идеи создания этого союза. Речь идет о, естественно, коммерческой стороне, речь идет о координации действий в интересах государств, коммерческих интересов прежде всего стран-участниц, в этом направлении работа продолжает вестись», — сообщил Песков.)
Ҳамма муаммо ҳам шунда-да. Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ иттифоқи тузиб, ўзининг газини Қозоғистон ва Ўзбекистон газига аралаштириб, кейин шу аралашган газни Хитойга ва бошқаларга сотмоқчи. Мақсад – санкцияларни айланиб ўтиш, дунёга «бу мени газим эмас, қозоқларни ва ўзекларни гази» дейиш. Бу, албатта Россиянинг тижорий ва бошқа манфаатларига тўғри келади.
Лекин, бу Қозоғистон ва Ўзбекистонни манфаатларига тўғри келмайди. Ўзбекистон учун, ҳалқаро санкияларга тушиш – манфаатли эмас. Ўз энергетика тизимини бошқа қудратли давлат назоратига ўтказиш – уни манфаатига тўғри келмайди. Ёки, кимдир Россия билан битта иттифоқда бўлиб, у билан айтишиб, тортишиб, ўз манфаатларини қондиришга ва кейинги сафар Россиянинг нишонига айланмасликка ишонадими? Оч айиқ билан энг яхши муносабатда бўлиш – ундан имкон қадар узоқда бўлиш ҳисобланади.
© Камолиддин Раббимов
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Эртага (8-декабр) бўлиб ўтадиган тадбиримизга келинглар. Тадбирда қатнашиш текин, фақат рўйхатдан ўтиш керак. Манзилида адашманглар, аввалига Моида ресторанида ўтказмоқчи эдик, қатнашувчилар кўп бўлгани учун Юнусободга, Мезана ўқув маркази тадбирлар залига кўчирдик. Камолиддин ака Раббимов ҳам вақтимга қараб бораман дедилар. Хуллас, келинглар хурсанд бўламиз! @HamidSodiquz
Читать полностью…Голодомор тарихи
Голодомор-1932-1933 йилларда содир бўлган украин миллатининг геноциди
Батафсил: https://azon.uz/content/views/51512
© AzonUZ ахборот-таҳлилий портали
📶 Azon Travel билан умра сафари орқали сиз
– Ибодат учун қулай шарт-шароит;
– Илмли йўлбошчилардан умранинг фиқҳий масалаларини батафсил ўрганиш;
– Сийрат ҳақида муборак қадамжоларда тўлиқ маълумот олиш;
– Ибодатингизни ҳар жиҳатдан осон ва бенуқсон бажариш имконига эга бўласиз.
AZON TRAVEL БИЛАН УМРА ЗИЁРАТИ – ИЛМ ВА ИБОДАТ САФАРИГА ТАЙЁРМИСИЗ?
Меҳмонхоналар:
Маккада: Emaar Grand
Мадинада: Emaar Al Maktaan
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📞 99-127-0555
📞 90-907-2537
📞 99-115-7570
👨💻 @Nasrulloh_AzonTravel
👨💻 @Akbar_AzonTravel
🕊Telegram|📱Facebook|📱Instagram|🕊Guruh
🔥 Узоқ кутилган кўрсатув — "Ўзбекона нигоҳ"
Камолиддин Раббимов билан
Мавзу: Евросиё иқтисодий иттифоқи ва Ўзбекистон: бизни нималар кутмоқда ва бундан кимга фойда?
📱 @KamoliddinRabbimov_rasmiy
Bugun 3-dekabr — yil yakuniga 28 kun qolmoqda. Yangi yildan O'zbekistonda lotin yozuviga to'liq o'tishimiz kerak. Yangi yil O'zbekistonda ana shu katta islohot bilan boshlanishi kerak.
Har holda Vazirlar Mahkamasining mana bu qarorida shunday belgilangan.
Ammo qaror bilan tuzilgan "Yo'l xaritasi"ga qarasangiz, unda belgilangan qator rejalar, islohotdan avval qilinishi kerak bo'lgan o'nlab ishlar hali bajarilmaganini ko'rasiz.
Bularsiz lotin yozuvini qanday joriy qilishmoqchi, ochig'i, bilmadim. Masalan,
1. Alifbo belgilangani kabi hali takomillashmadi;
2. "O'zbek tilining imlo qoidalari" ishlab chiqilmadi;
3. Normativ huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari lex.uz'da lotin yozuvida to'la joylanayotgani yo'q;
4. O‘zbek tili alifbosi va imlo qoidalari asosida transliteratsiyaga mo‘ljallangan axborot dasturiy ta'minotlar uchun yagona talab ishlab chiqilmadi va joriy qilinmadi;
5. Internet tarmog‘idagi O‘zbekiston Respublikasi rasmiy veb-saytlarining lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga to‘liq o‘tkazilishi ta'minlanmadi;
6. Mamlakatimizdagi joy, ko‘cha, atamalar, tashkilotlarning nomlari, peshlavhalar, ommaviy targ‘ibot vositalari, reklama va e'lonlarning to‘liq lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosida yozilishi ta'minlanmadi;
7. Markaziy, mahalliy bosma va elektron ommaviy axborot vositalari, internet saytlari, nashriyotlar, matbaa korxonalari faoliyati to‘liq lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga o‘tkazilmadi;
8. Vazirlik va idoralarning o'zi hali lotin yozuvida to'la ishlayotgani yo'q.
...
Bular qarorga bir qarashda ko'rganlarim, hali ijro etilmagan boshqa rejalar qancha.
Qiziq, Vazirlar Mahkamasi 28 kunda shu ishlarning hammasiga ulgurmoqchimikan? Nahotki? O'tgan ikki yilda qilinmagan ishlar a?
Xo'p, deylik shu vaqtda ulgurilmasa, bu ishlar uchun mas'ul davlat departamenti nima ish qildi? U yerdagi o'nlab xodimlar nima uchun oylik olyapti? Va nihoyat, ulgurilmasa, hujjat o'zi nega qabul qilingandi?!
Agar o'zimizgagina bog'liq bu islohot (Rossiya bu masalada ham peshonamizda turib olmagandir) shu safar ham amalga oshmay qolsa, shu safar ham irodasizlik qilsak va shu safar ham chala ish qilish odatimizga sodiq qolsak, LOTIN YOZUVI masalasida boshqa gapirmasak ham bo'ladi. Demak, bizning hukumatga emas ekan keng, izchil, xalqchil islohot degan tushunchalar. Demak, qo'shnilarimizda bor iroda, qat'iyat bizga berilmagan ekan.
28 kun qoldi...
P.S. Bir narsani tushuning, butun millat masalasi bo'lgan yozuv islohigaki shunchalik befarq qarayotgan ekansiz, boshqa ishlaringiz ham hech qachon muvaffaqiyatli bo'lmaydi. Oxiriga yetmay qolaveradi.
@haqiqatdaIlyos
#улашинг
⛔️ Вилоятларимиздаги ва Европа давлатларидаги чегаралар ҳақида...
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Патронат — оилага тарбияга бериладиган болалар
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болалар, шу жумладан тарбия ва даволаш муассасаларида, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидаги болалар оилага тарбияга берилади.
Қандай турдаги болаларни оилалар ўз тарбиясига олишлари мумкин? Батафсил ҳуқуқшунос Мўйдинов Миркамолнинг қуйидаги постида билиб олишингиз мумкин.
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
"Давлат ва мен” мавзусидаги семинар
Камолиддин Раббимов ва Ҳамид Содиқ билан
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
◀️ Мавзу: NATO аслида қандай ташкилот?
"360 Градус" кўрсатуви
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан✅
Манба: @migrantuzb
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
⚫️ Ҳамдардлик билдирамиз
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг амакилари Салоҳиддин ака Раббимовнинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Канал маъмурияти
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
📹 Ўзбекистон ғарбга керакми?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан чақ-чақ
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
⚡️ Мавзу: Ўзбекистон ғарбга керакми?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан чақ-чақ
🟢 Кўрсатувни кўриш учун манзил:
https://www.youtube.com/watch?v=Km8twcGddNs
📻 "Oriat dono" радиоси
"Инфотерапия" кўрсатуви
Камолиддин Раббимов билан
📌 Кўрсатувни кўриш учун илова: https://www.youtube.com/watch?v=YOsmcD12tw4
@KamoliddinRabbimov_rasmiy
Мендан яхши сиёсий канални тавсия қилишимни кўп сўрашади!
Геосиёсат - ушбу каналда сиз энг сўнги сиёсий информацияларни кузатиб боришингиз мумкин. Сиёсатга чанқоқ муштарийлар учун яхши канал.
Уланиш:
👉 @GeoPolitico
🟥 Ochiq suhbat!
"Fikrat" ko'rsatuvining maxsus soni
8-dekabr, payshanba kuni soat 10:30 da "Mezana" anjumanlar markazida "Fikrat" ko'rsatuvining maxsus soni bo'lib o'tadi.
Spikerlar: siyosatshunoslar Farhod Tolipov, Hamid Sodiq va iqtisodchi Abdulla Abduqodirov.
Suhbatda qatnashish bepul, qatnashish uchun quyidagi bot orqali ro'yxatdan o'ting.
📝 @SeminarAzon_bot
☎️ Savol va murojaatlar uchun: +998991155528
📍Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Bog'iravon 55-uy
Mo'ljal: "Modern Stroy" binosi
Қандай қилиб Ўзбекистон буюк давлатга айланиши мумкин?
Камолиддин Раббимов билан
📱 @KamoliddinRabbimov_rasmiy
⚡️Талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати — 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланди.
📱 @KamoliddinRabbimov_rasmiy
“Бу ғуруримизни таҳқирлайдиган ҳолат” — сиёсатшунослар Россия давлат думаси раҳбарининг Ўзбекистонга берган маслаҳати ҳақида
📱 @KamoliddinRabbimov_rasmiy