Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Ҳамкорлик учун: https://t.me/rastamojka_admin_bot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot
BYD: Leapmotor C16 ми С01, С10 фарқи йўқ кеганини қайтарасан
UzTest: Бўлди акажон нима дисез шу, йўли бор.
PS. Полигонга хеч ким киритилмас эди шекилли...
🕊 @rastamojka_uz
“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши тўғрисида айтилганига қарийиб 2 ой бўлди, лекин ҳанузгача қарор қабул қилинмади...
🕊 @rastamojka_uz
Диққат, эълон!
Ҳурматли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари!
Божхона қўмитаси Маълумотлар базаси серверларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва ахборот дастурларини такомиллаштириш мақсадида профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан 2025 йил 5 апрель куни соат 08.00 дан 18.00 га қадар божхона ахборот тизимларида қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилади.
🕊 @rastamojka_uz
Ҳечдан кўра кеч: Бизнес омбудсман электромобиллар импорти чекловлари бўйича сўров юборди
Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest'нинг бир йилдан бери ўтказаётган тийиқсиз ва зараркунанда тажрибалари ва ўзбекистонликларнинг дард-фарёди ниҳоят кимгадир етиб борган кўринади.
Ҳа, депутатлар-у, сенаторлар жим, бундан кейин ҳам жим ўтиришади, агар "сизлар ҳам нимадир дейишинглар мумкин" деган топшириқ тушмаса.
Шунақа сукунат ҳукм сураётган бир пайтда, ишонмасликларингиз мумкин: Бизнес омбудсман овоз чиқарди. Бизнес омбудсман идораси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан электромобиллар импортидаги чекловлар бўйича тушунтириш беришни сўрамоқда.
Ўтган куни бизнес омбудсман матбуот хизмати электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг мурожаатлари, шунингдек, уларнинг ижтимоий тармоқларда амалдаги чекловларни танқид қилувчи постлари ўрганилаётгани ҳақида хабар чиққанди. Қизиғи, тадбиркорларнинг мурожаатлари бир йил аввал пайдо бўлган эди.
Нимаям дердик, ҳечдан кўра кеч. Кўрамиз, қанақа жавоб бўларкин.
Бизнес омбудсман фақат расмий сўров билан чекланмай, Техник тартибга солиш агентлиги ва UzTest'нинг қилмишларини тафтиш қилишга чақирса бўларди.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Президентининг 2022 йил 13 июндаги «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-153-сон Фармонига киритилган ўзгартиришга кўра:
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни олиб киришда божхона имтиёзлари фақат товарлар «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган тақдирда қўлланилади.
PS. Божхона кодексига кўра, бу режимга жойланган хар қандай товарларга божхона тўловлари тўланмас эди шекилли?!
🕊 @rastamojka_uz
Сунъий интеллект технологияларини божхона органлари ахборот тизимларида қўллаш мақсадида «chatgpt.com» ва бошқа сунъий интеллект технологиялардан фойдаланишга рухсат берилади.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона омбори эгалари учун юк операцияларидан фойдаланиш бўйича мобил илова 2026 йил апрелга қадар ишлаб чиқилади.
🕊 @rastamojka_uz
Вақтинча олиб киришда божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган айрим товарлар рўйхати, имтиёз бериш муддатлари ва шартларини қайтадан кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини 2025 йил июнь ойига қадар ишлаб чиқилади.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни амалга оширишда: дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, функционал кенгайтириш, техник кузатувни амалга ошириш ҳамда харид қилинган GPS пломбалар, инспекцион кўрик мажмуалар, рентген қурилмалар ва бошқа божхона назоратининг техник воситаларини доимий соз ҳолда ишлашини таъминлаш бўйича Божхона қўмитаси ва «Божхона-сервис» давлат муассасасига хусусий секторни тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан жалб қилишга рухсат берилади.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона божини тўлашдан бўйин товлаш қилмишлари солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятлари доирасига киритилиши мумкин.
2025 йил ноябр ойига қадар Божхона қўмитасига божхона божини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича хўжалик юритувчи субъект ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ва етказилган зарар ҳажми тўғрисида божхона органининг хабарини олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида давлатга етказилган зарар қопланмаган тақдирда, жиноят иши қўзғатилишини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш юклатилган.
🕊 @rastamojka_uz
АҚШ Ўзбекистон товарлари учун 10%лик бож қўллайди
Шу кундарда дунёдаги асосий воқеа — АҚШнинг деярли барча мамлакатлар товарларига янги тарифлар эьлон қилгани бўлди:
— 20% Европа Иттифоқи божи.
— Хитойга янги бож 34%, ва 20% олдинги божлар билан умумий — 54%
— Ҳар қандай мамлакатдан импорт қилинадиган компютерларга 25% бож.
— Энг йирик божлар Ветнам ва Камбоджага қилинди, деярли 50%.
— Аксарият мамлакатларга бож 10% ни ташкил қилади.
— Ўзбекистон товарларига ҳам 10% бож юкланди. Қозоқлардан бошқа барча қўшниларимизга (Афғонистон келтирилмаган) ҳам 10% бож. Фақат Қозоғистонга 27%.
— Россия ва Беларус божлар оширадиган давлатлар рўйхатида йўқ. Чунки, улар деярли умуман ўзаро савдо қилишмайди. АҚШнинг Россиядан импорти 90% га камайган.
— Британия 10%. Австралия ҳам. Ҳиндистон 26%. Япония 21%.
— Антарктида яқинида ҳатто аҳоли яшамайдиган архипелаглар ҳам бож қўйилган ҳудудлар рўйхатига киритилган. Трамп пингвинларга божлар жорий қилди. Аммо, Трампнинг мақсадидан келиб чиқсак, у учун ҳаммаси тўғри: оролда аҳоли яшамайди, лекин қонуний равишда ундан товарларни рўйхатдан ўтказиш ва у орқали АҚШга божсиз киритиш мумкин бўлар эди.
— Мексика ва Канадага божлар белгиланмаган, чунки уларга нисбатан қаттиқ тарифлар аллақачон жорий қилинган.
🕊 @rastamojka_uz
IPhone смартфонларининг нархи кўтарилади
"Apple"нинг барча гаджетларининг нархи кўтарилиши кутилмоқда. Бунга сабаб Трамп томонидан жорий қилинган божхона божларидир.
"Apple"қурилмаларини йиғувчи давлатларга энг юқори бож тарифлари жорий қилинган: Вьетнам (46%), Хитой (34%) ва Хиндистон (26%).
🕊 @rastamojka_uz
Трамп 3 апрельдан АҚШга олиб кириладиган автомобильларга 25 фоизлик божлар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Унинг айтишича, ҳозирда АҚШда сотилаётган автомобильларнинг фақат ярми мамлакатда ишлаб чиқарилган, бу эса миллий хавфсизликка хавф туғдиради.
🕊 @rastamojka_uz
Бизнес-омбудсман:
Тадбиркорларнинг мурожаати ўрганилмоқда
Электромобиллар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг мурожаати ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Мазкур ҳолатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилмоқда.
PS. Лекин ўрганилаётган мурожаат бундан бир йил аввал ижтимоий тармоқларда ёритилган эди.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.
🕊 @rastamojka_uz
Машина импорт қилувчилар масъуллар томонидан хўрланмоқда.
Ваҳолангки, Конституцияга кўра, давлат халқ иродасини ифода этиб унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлар ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
🕊 @rastamojka_uz
✅Божхона органининг мақсади тадбиркорни банкрот қилишми ёхуд Олий суд айрим судьялари томонидан қабул қилинган шафқатсиз (адолатсиз) қарор⁉️
Президентнинг 19.08.2021 йилдаги ПҚ-5225-сон қарори 2-бандига кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши лозим.
Бир тадбиркор 2 дона юк автомашинасини сотиб олиб, Президент берган имтиёздан фойдаланиб, Ўзбекистонга олиб кирган.
Импорт қилинган транспорт воситаларининг 2016 йилда ишлаб чиқарилганлиги сотувчи – Нидерландиядаги “MAN TOPUSED B.V” қўшма корхонаси ва МЧЖ ўртасида 05.10.2022 йилдаги шартномада ҳам, 02.04.2024 йилдаги суд автотехника экспертиза хулосасида ҳам кўрсатилган.
Бироқ, божхона органи орадан 1 йил 2 ой вақт ўтгандан сўнг 2 дона “MAN” автотранспортлари гўёки 2015 йилда ишлаб чиқарилган деган важ билан қўшимча равишда 3 млрд. 712,5 млн. сўм божхона тўловларини ундиришни сўраган.
Биринчи, апелляция ва тафтиш инстанция судлари даъво аризасини мутлақо асоссиз деб ҳисоблаб қаноатлантиришни рад қилиб, тадбиркорни банкрот бўлишдан асраб қолган бўлса, Олий суднинг "одил" судьялари қуйи инстанция судларининг қарорларини асоссиз равишда бекор қилиб, МЧЖдан 2 та автотранспорт воситаси учун 3 млрд. 712,5 млн. сўм божхона тўлови, 185 млн сўм давлат божи ундирилишини белгилаган.
Олий суд эса фақатгина “UZ TRUCK & BUS MOTORS” МЧЖнинг Германияда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йилини интернет саҳифаларидан олиб, 2015 йил ноябрь-декабрь ойлари эканлиги бўйича берган хатига асосланганлигини кўриш мумкин.
Ваҳоланки, “UZ TRUCK & BUS MOTORS” МЧЖ бошқа давлатда ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг йилини аниқлаб беришга ихтисослашган ваколатли ташкилот эмас, экспертлик хулосаси ҳам бера олмайди.
Олий суднинг бу қарорига эса Бахтиёр Жаҳонгирович ва Ниғматилла Тўлқиновичдан бошқа шахс протест ҳам бера олмайди.
Тадбиркорни давлатдан норози қилишдан мақсад не, ҳурматли божхона органи ва Олий суд судьялари?
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармони 4-банди киритилган ўзгартиришга кўра:
Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 39-моддасига мувофиқ, камерал солиқ текширувлари ҳамда Божхона кодексига мувофиқ амалга ошириладиган божхона назорати шакллари «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмайди.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона қийматини назорат қилишда товарларнинг транспорт харажатлари тўғри кўрсатилганини мониторинг қилиш мақсадида сунъий интеллект элементларини қўллаган ҳолда «Яндекс maps», «Google maps» ва бошқалар божхона органлари ахборот тизимларига интеграция қилинади.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона тўловларини соддалаштирилган тартибда ҳисоблаш ва нотариф чоралар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини берувчи «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг янги версиясини 2026 йил сентябр ойига қадар ишлаб чиқилади.
🕊 @rastamojka_uz
Халқаро йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар ва улардаги йўловчиларни соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчилар ва уларнинг юклари бўйича олдиндан маълумот олиш учун Божхона органларининг ахборот тизимлари Транспорт вазирлигининг «Smart Bus Station» тизими билан интеграция қилинади.
🕊 @rastamojka_uz
Янги Тошкент шаҳри ҳудудида давлат хизматчилари учун уй-жойлар қурилишида Божхона қўмитасининг буюртмаси асосида божхона ходимлари учун имтиёзли нарх ва шартларда тайёр таъмирланган хонадонлар ажратилади.
Бунда ходимлар томонидан хонадонларни харид қилиш учун бошланғич тўловлар Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасидан ажратилган фоизсиз ссуда ва субсидия ҳисобидан, қолган қисми банклар томонидан имтиёзли ипотека кредитлари орқали молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
🕊 @rastamojka_uz
26 январь — Божхона органлари ходимлари кунини нишонлаш чоғида:
- «Энг яхши ҳудудий божхона органи бошлиғи»;
- «Энг яхши тезкор ходим»;
- «Энг яхши суриштирувчи ходим»;
- «Энг яхши чегара божхона пости ходими»;
- «Энг яхши хавфни бошқарувчи ходим»;
- «Энг яхши ташаббускор ходим»;
- «Энг яхши ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходими»;
- «Энг яхши масофавий электрон декларациялаш божхона пости ходими»;
- «Энг яхши кинолог» ва бошқа номинациялар бўйича республика танловини ташкил этилади.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларининг қуйидаги талабига амал қилишга мажбурдир:
ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда, шу жумладан, божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган нохолис, субъектив материалларни жойлаштирмаслик.
Божхоначи дўстларимизга юбориб қўямиз.
🕊 @rastamojka_uz
Самарқанддаги саммитга ташриф буюрган давлат рахбарларининг кортежига вертолетлар ҳам ҳамроҳлик қиляпти. 👍
🕊 @rastamojka_uz
Тадбиркорлар учун янги имконият: замонавий Inter Terminal божхона омбори
Сергели туманидаги Inter Terminal божхона омбори март ойидан фаолият бошлади. Ушбу муассаса №L-731082 лицензияга эга бўлиб, Сергели ТИФ божхона пости (26010) га бириктирилган.
Асосий афзалликлар:
✔️ Қулай сақлаш имконияти – 2000 та енгил автомобилни бозор нархидан арзон нархда сақлаш.
✔️ Божхона омбори – 7000 м² майдондаги баландлиги 9 метр бўлган усти ёпик омбор.
✔️ Темир йўл логистикаси – 2 та алоҳида темир йўл веткаси (ҳар бири 900 метр). Етказиб бериш станцияси: Сергели (код 723507).
✔️ Музлатгич омборхона – 5000 м² майдондаги қурилиш яқинда тугатилади.
✔️ Кўп қаватли сақлаш – 60 000 м² усти ёпик омбор майдони, шу жумладан 27 000 м² “А” классдаги омборлар.
✔️ Юк автоуловлар учун жой – 80 та махсус тураргох.
Арзон ва сифатли хизмат!
📞 Боғланиш: (телефон/+998 98-308-20-00. +998 94-020-20-00. +998 97-777-77-57)
📍 Манзил: Сергели тумани, Нилуфар 30-уй
Inter Terminal – ишончли ҳамкор!
Қирғизистонда Ўзбекистонликлардан 15 доллар йиғим ундириш таклиф қилинди
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ орқа ойналари қорайтирилган Қирғизистон машиналаридан 15 доллар миқдорида йиғим ундирмоқда. Қирғизистон Жогорку Кенеш дептутати Ўзбекистон машиналаридан ҳам худди шундай йиғим ундиришни таклиф қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ўзбекистон транспорти учун бундай талабларни жорий этмаган.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона қўмитаси ТСОЯЭАТга эгалик қилиш, уни юритиш ва бошқариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланибди.
2025 йил 1 майга қадар тизимнинг дастурий таъминоти ва маълумотлар базаси беғараз асосида Божхона қўмитаси серверига жойлаштирилади ва ишга туширилади.
🕊 @rastamojka_uz
Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича дастлабки қарор нима сабабдан берилиши, ТИФ қанташчиларига нимага керак эканлиги бўйича ҳалигача божхона томонидан тушунтириш берилмади. Берилган бўлса ҳам, мен беҳабар қолганман...
Расмий манбааларда ушбу тўғрисида батафсил маълумот берилса миннатдор бўлар эдик.
🕊 @rastamojka_uz