15184
Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Телефон калькулятордан фойдаланиш учун: @TelefonCalcBot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: @rastamojka_uz_avto_bot
Ўзбекистонда тиш пастаси-ю, шампунгача импорт монополлаштирилган
Ўзбекистон бозори нафақат маҳаллий товарлар ва хизматлар, балки импорт каналлари ҳам ўзаро бўлишиб, тор доирада тақсимланиб олинган уникал макон ҳисобланади. Узоққа эмас, ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонга чиққанда айни бир тиш пастаси ёки шампунь Ўзбекистондагидан анча арзон эканига кўп марта гувоҳ бўлган бўлсангиз керак.
Бунинг сабаби яна ўзбекистонликларни талаётган, еб тўймас монополияларда.
Рақобат қўмитаси бозордаги оғир реалликни очиб ташлаш бўйича навбатдаги рационал ишга қўл уриб, айрим товарлар импортида концентрацияси даражасини ўрганган.
Масалан, тиш пастаси импортининг 90%и 5та импортчи ҳиссасига тўғри келади. Агар антимонополия бу корхоналарнинг иқтисодий ва ҳуқуқий афиллангани ҳолатини ўрганганида, янаям даҳшатли манзарага дуч келган бўларди. Яъни, де факто тиш пастаси импортини бир яримта ёки иккита контора назорат қилади.
Худди шунақа шампунь импортида импорт каналларининг 84%ини, пардозлаш маҳсулотлари импортчининг 86%ини бешта импортчи ўз қўлига олган (бу ердаям икки яримта импортчи бор ўзи). Тарқатувчиларга кўра, айрим импортчиларнинг улуши 50%дан катта.
Рақобат қўмитаси мазкур импортчиларни янада чуқурроқ ўрганиб, бошланган иродали ҳаракатларни охирига етказиши, уларнинг устувор мақега эга, яъни монополист деб топиши керак.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Божхона расмийлаштируви мутахасиси тайёрлаш бўйича ўқув курси очганлар...
🕊 @rastamojka_uz
Демак, Божхона брокери декларант билан тузилган шартномада тўловчи бўлишни назарда тутмаса, у холда ушбу брокер божхона тўловини тўловчиси ҳисобланмайди.
Шундай экан, нима сабабдан Брокерлар фаолиятни бошлаш учун божхона тўловини тўлашни таъминлаш мақсадида 7.5 млн. сўмдан суғурта полиси расмийлаштиряпти? Божхона тўловини тўловчилар бу ишни қилишлари керак эмасмиди?
🕊 @rastamojka_uz
“Маҳсулотларни экспорт қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-47-сон, 14.03.2025 й.) тўлиқ матни
🕊 @rastamojka_uz
Божхона божларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. (асос Божхона кодексининг 289-моддаси)
🕊 @rastamojka_uz
“Маҳсулотларни экспорт қилиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-47-сон, 14.03.2025 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра, экспорт тартиб-таомиллари Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштирилади.
2025 йил 1 июлдан айрим турдаги хомашё товарлари ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларга нисбатан экспорт божхона божлари жорий этилади.
Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия жорий қилинаётган экспорт божхона божлари самараси бўйича ҳар чоракда таҳлиллар олиб боради.
🕊 @rastamojka_uz
Қўмита матбуот хизматига миннатдорчилик билдириб, тезкорлик билан тақдим этилган маълумотлар бардавом бўлишини истаб, ижро органининг бир бўлаги бўлган божхоначиларимизга ноўрин "тош отмаслик"ни сўраб қолар эдик.
🕊 @rastamojka_uz
Бундан 2 йил аввал қуёш панелли генераторлар импортида, унинг қисмлари бир контракт доирасида импорт қилинса яҳлит генератор сифатида бир ТИФ ТН кодида, агар турли контрактлар асосида олиб келинса панел, инвертор ва аккумулятор ўзининг ТИФ ТН кодида таснифланиши лозим деган фикр божхоначиларимиз томонидан илгари сурилган эди.
Шунчаки эсимга тушиб кетди. "Сирғали воқеаси"га алоқаси йўқ...
🕊 @rastamojka_uz
“Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун ҳолдаги товар - ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк автотранспорт воситаси эканлиги фош бўлди.
Транспорт воситасини қисмларга ажратиб гўёки авто эҳтиёт қисм ниқоби остида олиб киришга уриниш орқали юк эгаси 800 млн. сўмлик божхона тўловларини “тежамоқчи” бўлган.
🕊 @rastamojka_uz
"1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битимга эркин савдо режимидан истиснолар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасидаги Баённомага асосан Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режимидан истиснолар рўйхати тасдиқланди.
🕊 @rastamojka_uz
Юк автомобиллари импортига имтиёз нега берилмаяпти?
Хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан 7 феврал куни видеоселектор йиғилишида “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши айтиб ўтилган эди.
27 феврал куни Президентнинг "Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-78 сонли қарори қабул қилинди. Бу хужжат айнан 7 феврал куни ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросини бажариш мақсадида қабул қилинган.
Лекин, қарорда “Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобилларни божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиш бўйича "лом-мим" дейилмаган.
P.S. Тасодифан қарорга қўшилмай қолган бўлиши мумкин эмас. Тасодифларга ишномай қўйганмиз. Менимча, кимдир атайин қилаётганга ухшайди...
🕊 @rastamojka_uz
Божхоначилар вагондаги травертин тош плиталари орасига қиймати 7,5 млрд сўмлик 155 минг қутидан зиёд сигарет яширилганини фош қилишди.
🕊 @rastamojka_uz
2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
🕊 @rastamojka_uz
Ҳурматли ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари!
Энди сиз бевосита ўзингизга тегишли божхона юк декларациялари, уларга илова қилинган ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни, бевосита ўзингиз томондан расмийлаштирилган товарлар ҳақида ҳамда республикага импорт қилинган ва ундан экспорт қилинган товарларга доир маълумотларни ўз идорангиздан чиқмасдан туриб олишингиз мумкин!
Бунинг учун Божхона қўмитаси янги “Экспорт ва импорт маълумотларини олиш” электрон хизматини амалиётга татбиқ қилганини маълум қиламиз!
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Божхона брокерлари ва курьерлик ташкилотлари томонидан фаолиятни бошлаганлик тўғрисида божхона органини хабардор қилиш имконияти яратилибди. Мазкур талаб 2025 йил 18 мартдан мажбурий ҳисобланади.
🕊 @rastamojka_uz
Кимнинг фирмасига ўтиб ишлашни билмасдан, яна нима янгилик бўлишини кузатиб турган ва октябр ойидан кейин ўқишни режа қилаётган мутахасислар...
🕊 @rastamojka_uz
Брокерларни ва почта операторларини суғурталовчилар бугундан бошлаб...
🕊 @rastamojka_uz
Божхона тўловларини тўловчилар қуйидагилардан иборат:
- декларант;
- божхона брокери, агар декларант билан тузилган шартномада бу назарда тутилган бўлса;
- божхона омборининг, эркин омборнинг, бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси, ташувчи, улар томонидан божхона режимларининг қўлланилиш талаблари ва шартларига амал қилинмаганда;
- халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг почта алоқаси операторлари ва провайдерлари, башарти божхона назорати остида бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари йўқолса ёки божхона назоратисиз берилса.
Ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақли.
(Божхона кодексининг 295-моддаси.)
🕊 @rastamojka_uz
Айтишларича, Идоралараро комиссиянинг 2025 йил 3 январдаги йиғилиш баёни билан, 93 та товар подсубпозицияси бўйича 2025 йилнинг охирига қадар импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари белгиланган экан.
Нимагадир бу йиғилиш баёни жамоатчиликка етказилмаган ва епиқ холатда қабул қилинган...
Шунда пасайтирилган ставкадаги товарларни декларациялашда нима қилайлик?!
🕊 @rastamojka_uz
Фармон билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди:
- Чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига
(Амалда мазкур товарларни экспорт қилиш учун уюшмаларнинг йиғимлари белгиланган бўлиб, эндиликда улар бекор қилинди.)
- Гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЭТ чиқиндилар, рангли металл лом ва чиқиндиларига
(Амалда ушбу товарларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматнинг қарорлари асосида рухсат берилган тақдирда экспорт қилиш мумкин эди. Энди ушбу талаблар бекор қилинди).
- Ўзбекистонда қўшилган қиймат яратиш, қайта ишлаш саноатини қўллаб қувватлаш мақсадида республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси).
🕊 @rastamojka_uz
Брокерлик фаолияти учун хар йили 7.5 млн сўм суғуртага пул тўлаш маззами?
Божхона брокерлари, суғурта қилдиряпсизларми? 1 йилга 2%дан суғурта қилдириш қимматлик қилмаяптими?
Кеча бир суғуртачи билан гаплашганимда 0.6% гача қилиб бериш ваколатимиз бор дейди. Айнан брокерлик фаолиятигами деб сўрасам, алоқа узилиб қолди...
Биронта мард суғуртачи чиқиб, 1% дан суғурта қилиб бераман деб қолса хамма брокерларга шу суғуртачини текинга реклама қилиб берардик.
🕊 @rastamojka_uz
❗️Енгил автомобиллар импортига қўйилган тўсиқлар ўз “самарасини бермоқда”.
Масалан, 2025 йилнинг дастлабки икки ойида енгил автомобиллар импорти 4 бараварга қисқарган, хусусан бензин автомобиллар импорти 4,5 бараварга, электромобиллар 2,2 бараварга, гибрид автомобиллар импорти эса 24 бараварга қисқарган.
Божхона қўмитаси сайтидаги очиқ маълумотларга кўра 2025 йил январь-февраль ойларида:
- бензинда ҳаракатланадиган автомобиллар импорти 78 % га (9 488 донага) камайган;
- электр автомобиллар импорти 55 % га (1 934 донага) камайган;
- гибрид автомобиллар импорти 96 % га (1 605 донага) камайган.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Божхона қўмитаси фош этади: Чайқовчи монополистларга мумкин, қолганларга қийшайиб қолади
Божхона қўмитаси қанақадир тадбиркор томонидан хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун ҳолдаги товар - ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк автотранспорт воситаси эканлигини фош этипти.
Браво!
Айни пайтда бу бердиси холос. "Худоси" айтилмаган "бердиси".
Божхона қўмитаси айни шу самосваллар учун 70% ва яна ҳар бир куб мотор ҳажми учун 3 долларлик аждарҳо божи ўрнатилганини эслатишни лозим деб билмаган.
Божхона қўмитаси Самарқанддаги заводда худди шунақа русумдаги самосваллар "йиғилишини" жуда яхши билади. Самарқанддаги ишлаб чиқарувчи ҳам Самарқандда йиғиладиган самосвалларни худди шунақа эҳтиёт қисмлар кўринишида "парчалаб" олиб келишини ҳам билади (Импорт контрактлари ва конвертация буюртмаларини очиш кифоя). Божхона қўмитаси 70% ва яна 3 долларлик аждарҳо божлар аслида шу "ишлаб чиқарувчи"ни ҳимоялаш учун жорий қилинганиниям, ушланган тадбиркорнинг айби Самарқандда йиғилган, лекин 2 карра қимматлаштирилган самосвални олмаганлигида эканиниям, жуда яхши билади. Лекин индамайди. Индаса, ҳамма билган шармандали "маҳаллийлаштириш" афераси расман тан олиниб қолган бўлади.
Лекин барибир Божхона қўмитасига ташаккур дейман. Чунки улар Ўзбекистоннинг 34 йиллик "маҳаллийлаштириш" ёлғонларини битта видео билан очиб ташлашди. Чунки бунақа ёлғонлар фақат самосваллар билан тугамайди-да!
Чунки монополист чайқовчилар божсиз олиб кираётган ва тўртта ғилдирак қадаб сотаётган Chevrolet, Kia, BYD автомобилларидан тортиб, "картель" кондиционер, холодильник, счетчик, қозон, плита, лифт ва эскалаторларгача ҳаммаси шу бож тўланмайдиган "эҳтиёт қисмлар" схемасида парчалаб импорт қилинади, Ўзбекистонда болти, гайкаси, шурупи қотирилади.
Танланган садоқатли чайқовчиларга бу мумкин, қолганларга қийшайиб қолади.
Латифаларда айтилганидек, триллионларни ўмарсанг, чемпион тадбиркорсан, қаҳрамонсан, миллионлар билан тушсанг - жиноятчисан.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Ва ниҳоят, ЕАИС ВОга янги дастур:
Божхона қўмитаси тез кунларда "Э-контракт" ахборот тизимини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Мазкур ахборот дастури contract.customs.uz манзилига жойлаштирилган. Ушбу дастур ёрдамида тадбиркорлар ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш, божхона ва банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар олиш, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш каби бир қатор қулайликларга эга бўлишади.
Шу муносабат билан тадбиркорларга "Э-контракт" ахборот тизими билан яқиндан танишиш ва тизимда ишлаш кўникмаларини шакллантириб боришни тавсия этамиз.
Ахборот тизимидан фойдаланиш, маълумотларни шакллантириш, ўзаро ахборот алмашинуви ҳамда тизимни янада такомиллаштиришга доир таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, телеграм ижтимоий тармоғида Божхона қўмитаси томонидан очилган гуруҳга қўшилишингиз мумкин.
Шунингдек, Божхона қўмитасининг тегишли масъулларига қуйидаги телефон рақамлари орқали ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон: 55-502-76-00 (ички: 78-00, 78-02, 78-03, 78-04, 77-00, 77-10, 77-48)
Барчани фаолликка чорлаб қоламиз!
🕊 @rastamojka_uz
Техник тартибга солиш агентлиги люстрация қилинадими?
Протекционизм уртўқмоғига айланган Техник тартибга солиш агентлигининг навбатдаги тажрибаси ортидан импорт қилинадиган болалар тагликлари учун мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилган.
Рўйхатдан ўтказиш бир неча бюрократик босқичлар, синовлар, экспертиза ва табиийки, узоқ муддатни талаб қилади. Натижаларнинг субъективлик ва маъмурий таъсир остида бўлишини гапирмасаям бўлади. Барча белгиларига кўра айтиш мумкинки, “хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш” бу
Агентликнинг охирги йилларда қўллаган ва қўллаётган навбатдаги нотариф чеклови. Қип-қизил чеклов.
Агентлик бу протекционистик чеклов орқали кўзлаган ва эҳтимолки, буюртма қилинган натижаларга эришган ҳам. Хусусан, прокладка ва тагликлар импорти 2,7 карра қисқарган.
Энди савол: 2024 йилдан бошлаб асосий иши танлов ва рақобатни ўлдириш орқали импортни чеклашга қаратилган нотариф тўсиқлар яратишдан иборат бўлиб қолган Агентликнинг қарор ва ҳаракатлари келтирган зараркунандалик қийматини ким баҳолайди? Кондиционер ва холодильниклар импортини бир неча ойга тўхтатиб қўйиш Ўзбекистонга қанчага тушди? Импорт лифт ва эскалаторларнинг сертификатлашни тўхтатилгани-чи?
Ўйлаб топилган энергосамарадорлик тестларини гапирмай.
Ўзбекистон иқтисодиёти, бизнеси ва аҳолига етказилган зарарни кимдир ҳисоблаб кўрдими? Бу тақиқ ва чекловлар кимнинг фойдасига ишлаганини-чи?
Киритилаётган нотариф тақиқ ва чекловлар олигарх ва монополистларга оид маҳсулотларга тааллуқли бўлаётгани шунчаки тасодифми?
Балки сўров вақти келгандир. Келинглар, ҳеч бўлмаса, тагликдан бошлайлик. Ким турипти бу тақиқлар ортида? Қайси “маҳаллийлаштирувчилар” учун Ўзбекистон болалари ва оналари жазоланмоқда? Бу манфаатдорларни Агентлик билан нима боғлайди?
Агентликнинг бозорга, истеъмолчиларга ва рақобатга қарши авантюраларини ким тийиб туриши керак ўзи?
Парламентми? Нега унда парламент жим? Рақобат қўмитасими? Нега танлов ва рақобатни ўлдирган шунча тақиқлардан кейин ҳам қўмита жим? Антикоррупциями? Антикоррупция агентлиги нега сиёсийлашган коррупцияга қарши курашда люстрация методини ишлатмайди? Балки люстрацияни айнан Техник тартибга солиш агентлигидан бошлаш керакдир?
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланибди.
Ушбу норматив хужжат муҳокамага қўйилганида, рўйхат эълон қилинмаган эди.
🕊 @rastamojka_uz
Буни ўқиб на кулишингни биласан на йиғлашингни...
“Боламга Huggies таглигини ишлатардик. Бугун дўконга кирсам, янги “завоз” йўқ деди. Ҳамма “остатка” сотаётганмуш. Тагликларга сертификат жорий қилиб, импорт тагликларга сертификат бермаётганмуш. Билмадим”.
Ўтган замонда, адашмасам, айнан тагликлар импорти учун валюта чекловлари киритилгани айтиларди.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Устозим айтарди, дунёда энг қимматли нарса бу - информация. Так что, пул бўлса хохлаган маълумотни олсангиз бўлади...
Читать полностью…
Шуни номини "хабардор қилиш" эмас, "лицензия" деб қўйишса ҳам бўларди лекин... (тушунган тушунди😁)
🕊 @rastamojka_uz
Тадбиркор божхонада ўзининг декларацияларига тегишли бўлган маълумотларни 15 кунда бепул, ундан кейин пуллик асосда олиши адолатлими?
Давлат божхона қўмитаси декларацияловчи шахсларга товарларни электрон шаклида декларациялаш ва Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг ва электрон ҳужжатларнинг декларация расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кунлик муддатга қадар юклаб олиш, қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
Давлат божхона қўмитаси пуллик хизмат асосида декларантларга ўзларига тегишли товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб уч йил ичида ўз серверида сақлаб бериш, уларни қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ва товарларни электрон шаклида декларациялашга оид бошқа маълумотларни олиш имкониятини таъминлайди.
Мазкур пуллик хизматларнинг турлари, шакллари, мақомлари ва хизматга пул тўлашнинг тарифлари Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
PS. Шу пуллик хизмат тури жорий қилинганми? Жорий қилинмаган бўлса нега? Нега тадбиркорлар ўзларига тегишли бўлган маълумотларни пуллик хизмат асосида божхонадан олишлари керак? Божхона расмийлаштируви вақтида божхона йиғимларини нимага тўлаймиз, шундай маълумотларни ола олмасак. 15 кунлик муддатни нега 3 йил қилиб белгилашнинг имкони йўқ? Хуллас саволлар кўп...
🕊 @rastamojka_uz