Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Ҳамкорлик учун: https://t.me/rastamojka_admin_bot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot
2025 йил 1 июлдан бошлаб товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби ишга тушади.
Шунда, божхона органлари:
- товарларнинг ТИФ ТН кодини аниқлаш бўйича;
- божхона тўловларини ҳисоблаш бўйича;
- товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш бўйича;
- товарларга имтиёзларни қўллаш бўйича дастлабки қарор бериш ваколатига эга бўлади.
🕊 @rastamojka_uz
Хатни ўқиб, ўзимни кулгудан тия олмаяпман. Электромобиль ишлаб чиқариш бўйича дунёни эгаллаган давлатда ишлаб чиқарилган Leapmotor С16нинг "широкополосные электромагнитные помехи"си номувофиқ экан.
1996 йилдан бери ўзгармас холатда ишлаб чиқарилаётган карбюраторли "Дамас" эса мувофиқ экан.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлашнинг юқори чўққисига чиққанга ўхшаймиз. Буни кузатиб турган инвесторлар қўл силтаб, Зимбабвега кетвормаса бўлди...
🕊 @rastamojka_uz
⚡️ "Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 25.03.2025 йилдаги ПФ-57-сон
🕊 @rastamojka_uz
Йўловчи божхона декларациясида экспорт контракти асосида олиб келинган нақд валюта маблағларни тўлиқ кўрсатиш (шартнома рақами, санаси, СТИРИ) имкони яратилди.
🕊 @rastamojka_uz
Бир неча йилдан бери эгага ёлчимаётган солиқ бир Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига, бир Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтиб, ва ниҳоят мустақил Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига айланди.
Энди улар ҳеч кимнинг ҳузурида эмас.
🕊 @rastamojka_uz
Фармон билан божхона маъмуриятчилигида қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:
2025 йил 1 июлдан бошлаб Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.
Ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади.
🕊 @rastamojka_uz
Фармон билан божхона бошқарувидаги қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилмоқда:
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида фитосанитария ва ветеринария органлари томонидан ташқи савдо юклари бўйича ўтказиладиган назорат функциялари божхона органлари томонидан мувофиқлаштирилади.
Божхона органларига фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни назоратдан ўтказиш ва кўздан кечириш учун ваколатли назорат органлари мутахассисларини жалб этиш ваколати берилди.
🕊 @rastamojka_uz
Хамкасбимиз бугун ярим тунда Пискент автополигонига навбат олишга эришди (улгурди😁). Бу билан табриклаймиз...
🕊 @rastamojka_uz
UzTest тугатилмагунча, Техник тартибга солиш агентлиги люстрация қилинмагунча бу абсурд давом этаверади
“27 март куни ҳолатига 12 апрелгача бўлган навбатлар тўлиб бўлди, кечки 12:00 дан очилган навбатлар 20 секундда тугаб бўлди”, деб ёзмоқда Автодекларант.
Техник тартибга солиш агентлиги, яъни регуляторнинг бир қўли билан мувофиқлик ва синовлар ўтказишга боғлиқ қоидаларни белгилаши, иккинчи қўли - UzTest билан бузуқ қоидалардан фойдаланиб бизнес қилиши тўхтагани йўқ, ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. Демак, бу бузуқ режимда Рақобат қўмитасиям, Антикоррупция агентлиги ҳам муаммо кўрмаяпти. Норма деб ҳисобламоқда.
UzTest нима деб баёнот бериши асло муҳим эмас, уларнинг ҳеч бир сўзига ишонч йўқ, амалда тор бўғизни янада торайтиришда давом этаверади, ташкилот отаси - Агентлиги билан бир ғўр, ислоҳ қилиб бўлмас даражада дискредитация қилиб бўлинган.
Ўзбекистон истеъмолчиларининг (Трампчасига айтганда, қўлида ҳеч қандай кўзир карта бўлмасада) ҳақи, ҳуқуқи ва танловини тиклайдиган ягона чора
UzTest’нинг тугатилиши, Техник тартибга солиш агентлигининг эса люстрация қилиниши бўлиши керак.
Bakiroo
🕊 @rastamojka_uz
❗️27 март куни ҳолатига 12 апрелгача бўлган навбатлар тўлиб бўлди, кечки 12:00 дан очилган навбатлар 20 секундда тугаб бўлди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан ўйлаб топилган ахмоқона ғоя сабабли халқимиз давлат бюджетига пул тўлаб, қонуний импорт қилмоқчи бўлган автомобилларини мувофиқлигини текшириш учун навбатлар 10 кундан ошиб кетган. Бундан ташқари, янги кун учун олинадиган навбатлар кечаси 12:00 да очилган ҳолатига 20 секундда тугаб бўлди.
Бекор қилинглар бу замон талабларига мос келмайдиган текширишларни. Ишлаб чиқариш ривожланган давлатларнинг автомобилларини текшириб қанча сифатсиз автомобил аниқлай олишди булар шу вақт оралиғида?! Нега бир турдаги автомобиллларни қайта-қайта текширишади, Ўзбекистонга биринчи олиб кирилганида текшириб, қолганлари учун шу текширув натижаси амал қилса бўлмайди?
❗️Техник тартибга солиш агентлиги ўзбек халқи учун иккинчи автозаводдек бўлди, чунки ушбу ташкилот ҳам халқнинг ўз мулкига эгалигини ойлаб куттиришга мажбур қилмоқда.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Айтишларича, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини танқидий кўриб чиқиш бўйича топшириқ кетган ва 2 ой муддат берилган.
Охирги вақтларда агентликнинг асосий вазифаси қолиб, монополларнинг манфаатини химоя қилувчи "адвокат"га айланиб қолгани хеч кимга сир эмас эди. Зора шу "адвокат"лик ваколати бекор қилинса...
Мажбурий сертификатлаштиришни бекор қилиш ва стандартларнинг ихтиёрийлигини таъминлаш бўйича дастлабки қадамлар ташланибди.
Яхши янгиликларни кутиб қоламиз...
🕊 @rastamojka_uz
Маслаҳатим: мана бу болага ўхшаб, октябр ойини келишини кутмасдан хозирдан харакатни қилилар. Устозлар ва гуруҳлар сони чекланган. Ундан ташқари, яқин келажакда мажбурий имтиҳон топшириш режаси ҳам йўқ эмас... (Бу режа биздан чиқмаган)
🕊 @rastamojka_uz
Марказий банк бошқаруви 2025 йил 20 мартдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
🕊 @rastamojka_uz
Ўзбекистонда тиш пастаси-ю, шампунгача импорт монополлаштирилган
Ўзбекистон бозори нафақат маҳаллий товарлар ва хизматлар, балки импорт каналлари ҳам ўзаро бўлишиб, тор доирада тақсимланиб олинган уникал макон ҳисобланади. Узоққа эмас, ҳатто Қирғизистон ва Қозоғистонга чиққанда айни бир тиш пастаси ёки шампунь Ўзбекистондагидан анча арзон эканига кўп марта гувоҳ бўлган бўлсангиз керак.
Бунинг сабаби яна ўзбекистонликларни талаётган, еб тўймас монополияларда.
Рақобат қўмитаси бозордаги оғир реалликни очиб ташлаш бўйича навбатдаги рационал ишга қўл уриб, айрим товарлар импортида концентрацияси даражасини ўрганган.
Масалан, тиш пастаси импортининг 90%и 5та импортчи ҳиссасига тўғри келади. Агар антимонополия бу корхоналарнинг иқтисодий ва ҳуқуқий афиллангани ҳолатини ўрганганида, янаям даҳшатли манзарага дуч келган бўларди. Яъни, де факто тиш пастаси импортини бир яримта ёки иккита контора назорат қилади.
Худди шунақа шампунь импортида импорт каналларининг 84%ини, пардозлаш маҳсулотлари импортчининг 86%ини бешта импортчи ўз қўлига олган (бу ердаям икки яримта импортчи бор ўзи). Тарқатувчиларга кўра, айрим импортчиларнинг улуши 50%дан катта.
Рақобат қўмитаси мазкур импортчиларни янада чуқурроқ ўрганиб, бошланган иродали ҳаракатларни охирига етказиши, уларнинг устувор мақега эга, яъни монополист деб топиши керак.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб барча ҳудудий божхона бошқармаларининг ғазна ҳисобварағи битта ҳисобвараққа бирлаштирилади. Эндиликда божхонага пул тўлаб, хохлаган вилоятда уни ишлатиш имконияти яратилади.
Қисқача қилиб айтганда, божхонанинг счёти битта бўлади ва депозитдаги пулларни бир жойдан бошқа жойга кўчиришга ҳожат қолмайди.
🕊 @rastamojka_uz
❗️ Эндиликда автомобиль кимнинг номига расмийлаштирилаётган бўлса, шу шахсга навбат берилар экан. Батафсил видеода.
🕊 @rastamojka_uz
❗️Расман: “Leapmotor” брендидаги автомобиллар импорти чекланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Leapmotor C16 автомобилида аниқланган “камчилик” сабабли автомобилларларни сертификатлаштириш органларига “Leapmotor” товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисида хат юборилган…
Қонунчликка мувофиқ мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган автотранспорт воситаларини импорт қилиш таъқиқланади.
🕊 @rastamojka_uz
Президентнинг “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122 сонли Қарорига кўра,
- 2025 йил 1 майдан чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилади.
- 2025 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат "Ягона драча" божхона ахборот тизими орқали расмийлаштрилади.
- Бош почтамт ТИФ божхона пости негизида - электрон савдо майдончалари орқали харид қилинаётган товарлар ва махсус тоифадаги юкларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга мўлжалланган "Электрон тижорат" ТИФ божхона пости ташкил этилади.
- "Сирдарё" чегара божхона пости таркибидаги "Оқолтин" ва "Малик" божхона пунктлари негизида алоҳида "Оқ олтин" ва "Малик" чегара божхона постлари, Божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади.
2025-2026 ўқув йилидан бошлаб божхона йўналишида:
-Бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади.
- Магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати икки йил бўлган сиртқи таълим шакли жорий этилади.
🕊 @rastamojka_uz
⚡️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Даут-Ата” ўтказиш пунктларида синов тариқасида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли (“яшил” ва “қизил”) хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:
- “яшил йўлак” — хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида, давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
- “қизил йўлак” — давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
- “қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
- ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситаларини божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил” йўлакдан “қизил” йўлакка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланилади;
- мазкур тартибот Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган автотранспорт воситаларига нисбатан фақатгина инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилганидан сўнг қўлланилади.
Мазкур амалиёт синов натижаларига кўра 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.
🕊 @rastamojka_uz
Фармон билан ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда:
2025 йил 1 майдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинди, барча тартиботлар электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.
2025 йил 1 декабрдан бошлаб божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.
🕊 @rastamojka_uz
Президентининг “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармонига кўра:
- Ҳужжат божхона маъмуриятчилигининг шаффофлик ва ишончлилик тамойилига асосланган сифат жиҳатидан янги тизимни яратиш, божхона соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.
- Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
2030 йилга қадар Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги” индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;
2026 йилга қадар декларацияларни инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;
2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;
2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган холда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.
🕊 @rastamojka_uz
❗️ Президентнинг
- “Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони;
- “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмурчилигини янада такомиллаштиришнинг
қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122 сонли Қарори қабул қилинди.
Эртага батафсил тўхталамиз.
🕊 @rastamojka_uz
Ҳаттоки эксплуатация қилишга ақлимиз етмаган электромобилларни қандайдир усулларда текшириб, кунига 600 млн. сўм ҳаводан тушириляптими шунда?!
Навбатсиз ўтказиш ҳолатлари кузатилмаяпти деб ким кафолат бера олади?
Ўзи нимани қойиллатиб қўясизларки, одамлар навбатга турса. Бериладиган сертификат фақатгина растаможка учун керак бўлса. Мажбурий сертификатлаш тизими бекор бўлса, сизларни хеч ким эсламаса ҳам керак...
Сездиларми, полигон очилгандан кейин, мошина импортчилари ўзлари билан ўзлари оввора бўладиган бўлиб қолишди...
🕊 @rastamojka_uz
Расмий муносабат
Техник тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги UzTest маркази ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Марказ ўз баёнотида Пискентдаги электромагнит мослашувчанлик лабораторияси кунига 100-120 та автомобил синовини ўтказиш имкониятига эгалигини тасдиқлаган. Қайд этилишича, лаборатория 24/7 режимда ишлаяпти, шу жумладан, байрам кунларида ҳам ишлашда давом этади.
“Ҳозирги вақтда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида M1 тоифадаги транспорт воситаларининг мувофиқлигини баҳолашга навбат олиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилмоқда. Электрон навбат мижозга қулай вақт учун QR-код қўйилган тартибда шаклланади ва бунинг учун Ягона идентификация тизими (OneID) ёки электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланилади.
Жорий йил 20-25 март кунлари электрон навбат олиш тизимига айрим IP манзиллардан тўхтовсиз жуда кўп сўровлар жўнатиш, сунъий равишда тизимда юкламани ошириш ва электрон навбатларни эгаллаш ҳаракатлари кузатилди”, – дейилади расмий ахборотда.
Таъкидланишича, ҳозирда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва UZINFOCOM мутахассислари билан биргаликда навбатга олиш электрон тизимини такомиллаштириш ва ҳимоя воситаларини жорий қилиш ишлари олиб бориляпти. Айни пайтда тизимнинг фаолияти тест режимида ишлаяпти.
UzTest ОАВда тарқалган нархлар ҳақидаги маълумотларни асоссиз деб атаб, сертификатлаш учун кўрсатилаётган хизматларнинг расмий нархларини келтирди:
электромобил учун – 4 479 888 сўм;
гибрид, бензин ва дизел ёқилғисидаги енгил автомобиллар – 5 599 888 сўм.
“Мазкур белгиланган нархларга қўшимча тарзда пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилган тақдирда, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 1880 қисқа рақамига тўғридан тўғри мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз”, – дейилади Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази (UzTest) баёнотида.
🕊 @rastamojka_uz
Пискент полигонидаги навбатлар Кобальтга шартнома олишдаги ажиотажга ўхшаб кетяпти.
Статистикани қаранг: полигоннинг бир кунда 100 та автомашинани синовдан ўтказиш қобилияти бор экан. Бир кунлик импорт эса 300 та мошинани ташкил этар экан. Демак хар куни навбатга 2 кундан қўшилиб, чўзилиб кетаверади.
Навбат олиш соат 00-00да очилиб, 1-2 дақиқага етиб бормасдан лимит тугаб қолар экан. (Кобальтга шартнома олишга ўхшаб)
Бир автомашина эгаси 10 апрель кунига навбат олганига дўпписини осмонга отиб хурсанд... Шунча кутганига 10 млн. сўм харажат хам қилиб беради. Агар майгача сертификат ололмай қолса яна 2500 долл. қўшимча харажат ҳам қилади.
Автомонополлар ниятига етди деб ҳисобласак ҳам бўлади. Бунда Техник жихатдан тартибга солиш агентлигининг ўрни беқиёс.
Бир томондан Жаҳон саво ташкилотига аъзолик масаласи кўндаланг бўлиб турибди.
🕊 @rastamojka_uz
❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.
BISMUTH EDUCATION жамоаси сизларга Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини давом эттираётганлигини маълум қилади.
Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.
Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.
Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️
Қуйидаги рақамга мурожаат этиб, ўз жойингизни банд қилинг:
+998994564777
🕊 @rastamojka_uz
Таглик импортини ким эгаллаган?
Рақобат қўмитаси импорт каналларини монополлаштириб олиниши тўғрисидаги муҳим таҳлилларини доимийга айлантириши керак.
Масалан, таглик импортини эгаллаб олган тўдалар ҳақида ҳам расмий ўрганишлар зарур. Ўзбекистонликларнинг чекланган тармоқлардагина бу ҳақда ёзиши, муҳокама қилиши ва онлайн оҳ-воҳлари вазиятни ўзгартирмайди.
Албатта, таглик импорти бир қўлли қилиб олингани расман тан олингач, ундан кейинги қадам бу импортчи монополистларни таглик чекловлари киритган Техник тартибга солиш агентлиги билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш бўлиши зарур.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Кимнинг фирмасига ўтиб ишлашни билмасдан, яна нима янгилик бўлишини кузатиб турган ва октябр ойидан кейин ўқишни режа қилаётган мутахасислар...
🕊 @rastamojka_uz