Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Ҳамкорлик учун: https://t.me/rastamojka_admin_bot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари диққатига!
Божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва кўплаб қулайликлар эга бўлган "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими синов тариқасида ишга туширилди. Яқин кунларда ушбу тизимни тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Мазкур ахборот тизими https://contract.customs.uz манзилига жойлаштирилган бўлиб, ушбу дастур ёрдамида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўзларининг ташқи савдо шартномалари маълумотларини шакллантириш, уларнинг ижросини кузатиб бориш, божхона ва банк операциялари бўйича маълумот ва ҳисоботлар олиш, нотариф чоралар ҳақида ахборот олиш каби бир қатор қулайликларга эга бўлишади.
Шу муносабат билан, тадбиркорлик субъектларида "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизими билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш ва ошириб бориш мақсадида, "Э-контракт" ташқи савдо ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича Божхона қўмитаси мутахассислари томонидан жорий йилнниг 14 апрель кунидан бошлаб, ҳар куни соат 11-00 дан 12-00 га қадар ўқув машғулоти ўтказилади.
Ахборот тизимидан фойдаланиш, маълумотларни шакллантириш, ўзаро ахборот алмашинуви, тизимни янада такомиллаштириш каби масалалар бўйича маълумотларни ҳамда ўқув машғулоти ҳаволасини Божхона қўмитасининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳидан (t.me/contractcustoms) олишингиз ёки Божхона қўмитасининг масъулларига телефон орқали (55-502-76-00 (78-01, 78-02, 78-03, 78-04, 78-05, 77-00, 77-10, 77-48) боғланишингиз мумкин.
🕊 @rastamojka_uz
"Ўқув курси якунлари бўйича имтиҳон жорий этилиб, ижобий топширганларга сертификат берилади" деган гап-сўз юрибди. Шу сабаб, октябрни кутмасдан ҳаракат қилиб қолилар ҳурматли мутахасислар...
🕊 @rastamojka_uz
Расман: Leapmotor С16 русумли автотранспорт воситаси талабларга мувофиқ деб топилди
Бунга эришишда жонбозлик кўрсатган Автодекларант лойиҳачисига алоҳида миннатдорчилик билдириб қоламиз. Кимни ким эканлиги қийин вазиятда билинади ва буни ўзингиз учун билиб олдингиз.
Айрим автоблогерлар ва автосалон эгалари томошабин бўлиб бир чеккада қараб турган вақтда, Божхона брокери сифатида фаолият кўрсатувчи Автодекларант жамоаси том маънода жонбозлик кўрсатиб, мақсадига эришди деб ўйлаймиз.
Бу мавзуни вақтинча ёпсак бўлади. Лекин тез орада қайтамиз. Муаммолар тўлиқ ҳал бўлгани йўқ...
🕊 @rastamojka_uz
Бир йил аввалги цитата эсимга тушиб кетди.
🕊 @rastamojka_uz
❗️Пискент автополигонида электромобиллар текшируви ушбу ҳудудга борган ҳолда ўрганилди.
Шунингдек, бугун Хитойлик мутахассислар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Leapmotor” автомобили қайта текширувдан ўтказилди.
“Leapmotor” брендидаги автомобиллар мувофиқлигини баҳолаш учун аризалар қабул қилиш қайта тикланганлиги тўғрисида расмий ахборот берилади.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
⚡️ Импорт маҳсулотларини сертификатлаштиришдан воз кечиб, бозор назорати тизимига ўтамиз
Ўзбекистонда импорт маҳсулотларини сертификатлаштириш тартибини бекор қилиб, бозор назоратини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Мувофиқликни баҳолаш бўйича техник сиёсатни амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Алишер Додоев Kun.uz нашрининг Кун подкастида маълум қилди.
Додоев агентлик хатти-ҳаракатлари хориждан товарларни олиб киришни чеклашга эмас, балки мамлакат ички бозорига синовдан ўтган хавфсиз маҳсулотларни етказиб беришга қаратилганини қайд этди.
Шунингдек, у иқтисодчи Отабек Бакировнинг “агентликни тўлиқ ислоҳ қилиш керак"лиги борасидаги мулоҳазаларига жавобан, мувофиқлик сертификатларини бериш жараёнларини тартибга солиш масқадида агентлик томонидан янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
“Биз бозор назорати қонунини ишлаб чиқиб, жорий этмоқчимиз, бу орқали фақат бозор қоидалари амал қилади. Яъни, Ўзбекистонга маҳсулот чекланмаган миқдорда кириб келади ҳамда у импорт жараёнида эмас, балки ички бозорда эркин муомалага чиқарилганидан кейин мувофиқлик текширувидан ўтказилади. Бунда савдо растасидан намуна танлаб олиниб, лабораторияга топширилади. Агар бу маҳсулот номувофиқ деб топилса, унга тақиқ қўйилади”, — деди агентлик вакили.
Додоевнинг тушунтиришича, янги қонун лойиҳаси маҳсулот ишлаб чиқарувчиси ёки тадбиркорга чеклов киритишни назарда тутмайди. Бу жараёнда номувофиқлиги аниқланган маҳсулотларни мамлакатга олиб келган импортчи корхона билан боғланилиб, ундан кейин ишлаб чиқарувчи хорижий корхонага чиқилади.
Техник тартибга солиш агентлиги бошқармаси бошлиғи қонун Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида ишлаб чиқилаётганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, ҳужжат сертификатлаштириш тизимидан воз кечишни назарда тутади.
“Бу жараёнда сертификация талабларидан воз кечиб, бутун дунё тажрибасида бўлгани каби маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга рухсат берамиз. Лекин, ички бозорда сотилаётган маҳсулот назорат қилувчи органлар томонидан текширилиб, номувофиқ деб топилса, қонунчиликда келтирилган тартибда жавобгарлик белгиланади. Яъни, бу маҳсулотни бозордан чиқариб олиш ва сотишни чеклашни назарда тутади”, — деди Алишер Додоев.
Ҳозирда янги қонун лойиҳаси бўйича жараён вазирлик ва идоралар билан келишув босқичида турибди. Додоев Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси олингандан кейин жорий йил охиригача жамоатчиликка эълон қилинишини билдирди.
Бундан ташқари, у сертификатлаштириш тизими Ўзбекистон бозорига киришда асосий ҳужжат бўлиб қолаётганини тан олиб, уни бекор қилиш ички бозорда эркин савдо жараёнини таъминлашини қайд этди.
“Биз сертификатлашдан воз кечиб, бозор назоратини жорий қилсак, барча масаламиз, шу жумладан, маҳсулот импортини чеклаш каби талаблар ҳам ҳал бўлади. Бозорга чиқиб, савдо қилишинг мумкин, лекин, билгинки, маҳсулотинг номувофиқ чиқса, чиқарган бутун маҳсулотингни бозордан қайтариб оласан”, — дея хулоса қилди агентлик бошқармаси бошлиғи.
🕊 @rastamojka_uz
Очиқ мулоқот доирасида 2024 йил якуни бўйича товарлар ташқи савдосини амалга ошириш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ тадбиркорлар божхона органларида илк бор таъсис этилган “Энг яхши экспортёр”, “Энг яхши божхона тўловлари тўловчиси”, “Энг интизомли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси” каби номинацияларда тақдирланди.
🕊 @rastamojka_uz
⚡️Эндиликда бевосита ўз ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, материaлларни мажбурий мувофиқлигини баҳоламасдан бевосита ишлаб чиқарувчиларнинг жавобгарлиги (кафолат хати) остида муомалага чиқаришга рухсат берилди. - Божхона қўмитаси.
🕊 @rastamojka_uz
⚡️ Пискент автополигонидаги "ўйинлар" фош бўлди.
Видеони диққат билан томоша қилсангиз, 3 та автомашина кетма-кет полигон ҳудудига олиб кирилади ва омборга олиб кирилиб, хеч қандай текширув амалга оширилмасдан, қайта олиб чиқилади.
Бу видеодан кейин "UzTest" қандай баёнот билан чиқар экан?!
🕊 @rastamojka_uz
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар экспорти тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сон Фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди.
Ҳўш, бу қайси турдаги товарларга нисбатан ва қай тартибда амалга оширилади?
Божхона қўмитаси Матбуот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги видеоролик шу ҳақида.
🕊 @rastamojka_uz
Обуначиларнинг айтишларича:
- Манабу видеодаги Хитойлик аканинг гаплари тўғри таржима қилинмаган экан. Норасмий диллер хақида гапирмаган.
- Leapmotor автомашиналарига давлат рақами беришни вақтинча тўхтатиб туриш бўйича ЙХХБга хат тайёрланаётган экан.
- Номувофиқлик аниқланган автомашинани қайта синовдан ўтказиш бўйича полигонга автомашина етиб келган, лекин синов жараёни бошланмабди.
Тушунишимча, қайта синовни кенг жамоатчилик иштирокида ўтказишмоқчи экан. Синов вақти бўйича қўшимча хабар берилади.
🕊 @rastamojka_uz
Обуначилар томонидан юборилган мурожаат, таҳрирсиз тақдим этилмоқда:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига
Ҳурматли Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари!
Биз, электромобил ва гибрид автомашиналар эгалари гуруҳи, сизга мурожаат қилиб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рақам белгилари (ГРНЗ)ни олиш учун белгиланган муддатни вақтинча узайтириш имкониятини кўриб чиқишингизни сўраймиз.
2017 йил 31 августда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 683-сонли қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситаси эгаси мулк ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг 10 календарь куни ичида ушбу воситани рўйхатдан ўтказиши ва рақам олиши шарт.
Аммо амалда ушбу талабни белгиланган муддатда бажаришнинг иложи бўлмаяпти. Пискентдаги сертификатлаштириш полигонидаги улкан навбатлар туфайли кўплаб фуқаролар ўз электромобил ва гибридларига мувофиқлик сертификати ола олмаяпти. Бу эса уларнинг ўз автомобилларидан фойдаланишига тўсқинлик қилмоқда, ортиқча қийинчиликлар ва таксига қўшимча харажатлар келтирмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, сиздан қуйидагиларни сўраймиз:
1. Электромобил ва гибрид автомобили бор, лекин сертификатлаштириш жараёнини кутаётган фуқаролар учун давлат рўйхатидан ўтказиш ва ГРНЗ олиш муддатини вақтинча узайтириш.
2. Пискент полигонидаги навбатлар муаммосини бартараф этиш — масалан, қўшимча сертификатлаштириш пунктларини очиш ёки мавжуд полигоннинг қабул қилиш имкониятини ошириш орқали.
Мурожаатимизни чуқур тушунишингизга ва муаммони ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишингизга умид қиламиз.
Ҳурмат билан,
электромобил ва гибрид автомашиналар эгалари Узбекистон Республикаси фукаролари.
🕊 @rastamojka_uz
"Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи лойиҳаси эълон қилинибди.
Лойиҳа билан танишиб, фикр ва мулоҳазаларни актив билдиришингизни сўраб қолардик.
🕊 @rastamojka_uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 203-сон қарори билан минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни мажбурий рақамли маркировкалаш механизмини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади.
Тажриба лойиҳасидан кўзланаётган мақсадлар қаторида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб киришга (импорт қилишга), ишлаб чиқаришга (шу жумладан, контрафакт маҳсулотларни) ва айланмасига қарши курашиш ҳам назарда тутилган.
🕊 @rastamojka_uz
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
🕊 @rastamojka_uz
❗️ БЮДнинг 44-графасида «6» рақамидан сўнг Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ божхона тўлови турининг коди, сўнгра Божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар мавжудлигини тасдиқловчи ва БЮДнинг 44-графасидаги маълумотларни баён этишда қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифлагичига мувофиқ божхона тўловларидан озод этишга асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Бу бўйича @Customsofficial_bot боти ишлаб чиқилган. Унинг ёрдамида имтиёзнинг кодини тезкорлик билан билиб олишингиз мумкин.
Декларантларга юбориб қўямиз.
🕊 @rastamojka_uz
❗️ Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасислар ва шу касбни эгалламоқчи бўлганлар диққатига.
BISMUTH EDUCATION жамоаси сизларга Божхона расмийлаштируви бўйича мутахасисларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини давом эттираётганлигини маълум қилади.
Дарслар Божхона қўмитаси тасдиқлаган ўқув режа асосида олиб борилади.
Ўқув марказининг афзалликлари:
- ҳамёнбоп нархлар;
- онлайн ва офлайн дарслар;
- Божхона органларида ва брокерлик фаолиятида 20 йилдан ошиқ тажрибага эга устозлар жамоаси.
Кичкина сирни айтиб ўтаман: РАСТАМОЖКА канали админи ҳам устозлар жамоаси қаторида. ☺️
Қуйидаги рақамга мурожаат этиб, ўз жойингизни банд қилинг:
+998994564777
🕊 @rastamojka_uz
⚡️ Мувофиқлик сертификати олиниши мажбурий бўлган товарлар рўйхати қисқартирилади
Хабар беришларча, Антикор, ССП бошқа идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ишлаб чиқариш ва олиб киришда тадбиркорларга мувофиқликни баҳолаш мажбурияти юкланган маҳсулотлар рўйхатини қайта кўриб чиқиб, уларни қисқартириш ҳамда ушбу жараёнда коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилар экан.
🕊 @rastamojka_uz
Депутат автомобилларни сертификатлаш бўйича масъул ташкилотга сўров юборди
Сўнгги кунларда айрим турдаги автомобилларни сертификатлашда аниқланган "камчилик" сабабли ушбу турдаги автомобилларни сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилиш жараёни тўхтатилгани кўплаб тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон илмий-синов ва сифат маркази давлат муассасаси (ЎзТест) фаолиятида шаффоф механизмларнинг жорий қилинмаганлиги натижасида ижтимоий тармоқлар орқали автополигонда автомобиллар ҳеч қандай текшурувдан ўтказилмаслиги бўйича маълумотлар тарқалмоқда.
Шунингдек, "Пискент автополигони"да импорт автомобилларни синовдан ўтказиш учун катта навбат юзага келаётганлиги, навбат учун рўйхатдан ўтиш муддатининг қисқалиги ҳамда кутиш учун шароитлар яратилмаганлиги ҳам эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Қонунчилик палатаси депутати Руслан Сабиров юқоридаги ҳолатлар юзасидан асослантирилган тушунтириш беришни сўраб Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Жуманазаровга "депутат сўрови" юборибди.
Ўйлаймизки, масъул ташкилот депутат томонидан кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, фуқароларга қулайлик яратишга қаратилган қарор қабул қилади.
Манбаа
🕊 @rastamojka_uz
Шу кунларда қуёш Пискент томондан чиқадиганга ўхшайди.
Айтишларича, бугун кенг жамоатчилик, журналист ва блогерлар иштирокида Пискент автополигонида Leapmotor бренди остидаги автомашина қайтадан синовдан ўтказилган. Натижаси расман эълон қилинмади.
Дуодамиз...
🕊 @rastamojka_uz
Божхона қўмитасида бир гуруҳ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан қўмита раисининг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган тадбиркорлар қатнашган.
Тадбирда қанташганларнинг кўпчилиги ижобий фикрлар билдиришди.
Бундай тадбирлар тез-тез ташкил қилиб турилиши тарафдоримиз.
Божхона қўмитасига ва ташкилотчиларга респект!
🕊 @rastamojka_uz
Божхона қўмитаси ҳузурида Тадбиркорларнинг маслаҳат кенгаши фаолиятини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди.
🕊 @rastamojka_uz
Зора шундан кейин Пискет полигони, Leapmotor таъқиқи, "UzTest" мавзуларига чек қўйсак. Ўзим хам зерикиб кетдим, тўғриси.
🕊 @rastamojka_uz
Хафта меми... 😁
Декларантлар тушунади буни: БЮДнинг 24-графасига "21" қўйиб юрганлар, эндиликда "01" қўйиши керак. Акс холда БЮД тушмайди базага.
🕊 @rastamojka_uz
Леапмотор Автомобил (таржима)
25-4-9 18:41 да нашр этилган, жойлашув: Zhejiang, манба: Weibo веб-версияси
Интернетда тарқалган Ўзбекистон Стандартлаштириш ва техник назорат бошқармасининг огоҳлантирувчи хати ҳақидаги баёнот.
Яқинда интернетда Ўзбекистон Стандартлаштириш ва техник назорат бошқармаси томонидан огоҳлантирувчи хат чиқарилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, унда Леапмотор C16 электромагнит мослик тестидан ўта олмагани айтилган.
Мазкур ҳолат бўйича Леапмотор автомобил компанияси қуйидагиларни маълум қилади: огоҳлантирувчи хатда келтирилган тестлар Леапмотор томонидан амалга оширилмаган, тестга юборилган автомобил ҳам, тест шароитлари ҳам бизга тегишли эмас, шунинг учун биз тест натижалари билан рози эмасмиз.
Биз ҳозирда Ўзбекистон Стандартлаштириш ва техник назорат бошқармаси билан алоқадимиз, икки томон қайта тест ўтказишни муҳокама қилмоқда. Тестлар жамоатчилик учун очиқ ва шаффоф ўтказилади, биз натижалар адолатли ва объектив бўлишига умид қиламиз, асл Леапмотор маҳсулотлари сифатини кўрсатишни истаймиз.
🕊 @rastamojka_uz
Бу Павелжон Дуров рекламани қаерга ва қачон жойлашни жуда яхши биладида... 😁
🕊 @rastamojka_uz
"Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари тасдиқланиши кўзда тутилган:
- электрон тижорат соҳасида фойдаланиладиган янги атама ва тушунчаларни жорий этилиши;
- электрон тижорат операторлари фаолиятини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, электрон тижоратда экспортни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари;
- электрон тижорат орқали реализация қилинмайдиган ёки реализация қилиниши чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати тасдиқлайди.
🕊 @rastamojka_uz
Laepmotor тақдири нима бўлади?
Куни кеча бир гуруҳ автомашина импорт қилувчилар "UzTest" ташкилотининг биносига ташриф буюриб, ўрнатилган чекловлар бўйича масъуллардан изоҳ талаб қилишди.
Кимдир кредит расмийлаштириб, кимдир пулини тўлиқ тўлаб, яна кимлардир қарзга Laepmotor автомашинасини сотиб олиб, охирги чекловлардан сўнг, ўз автомашинасининг божхона расмийлаштирувини охирига етказа олмай, муаммоларга дуч келган. Сабаби - Laepmotor брендидаги автомашиналарга сертификатлаштириш ишлари вақтинча тўхтатилганлиги.
Бир неча кундан буён Laepmotor заводи вакиллари UzTest вакиллари билан биргаликда музокараларни давом эттирмоқда. Хитойлик вакилларнинг таъкидлашича, номувофиқ деб топилган автомашина аввал фойдаланишда бўлган ва Хитойдаги норасмий диллерлар орқали сотиб олинган.
Хаммани қизиқтираётган асосий савол: Laepmotor автомашиналари битта заводда ишлаб чиқарилган бўлса, сертификатлаштиришга унинг ким томонидан сотилганлиги ёки сотиб олинганлигининг нима алоқаси бор экан?
Воқеалар ривожини кузатиб борамиз...
🕊 @rastamojka_uz
2027 йил 1 апрелгача дуккакли маҳсулотларни экиш, йиғиб олиш ва саралаш ускуналари импорти учун божхона божининг 1 фоизлик ставкаси қўлланади.
🕊 @rastamojka_uz
Аввал Leapmotor автомашинаси, энди таглик импортига чеклов
Балки таглик хақиқатдан ҳам номувофиқ бўлиши мумкин, лекин импортни чеклаш учун овора бўлиб божхонага хат бериш шарт эмас. Шунчаки мувофиқлик сертификати берилмаса бўлди. Сертификатсиз хеч ким импортга декларация жўната олмайди.
🕊 @rastamojka_uz