rastamojka_uz | Unsorted

Telegram-канал rastamojka_uz - РАСТАМОЖКА

14989

Шунчаки растаможка хақида шахсий фикрлар ва янгиликлар... Ҳамкорлик учун: https://t.me/rastamojka_admin_bot Автокалькулятордан фойдаланиш учун: https://t.me/rastamojka_uz_avto_bot

Subscribe to a channel

РАСТАМОЖКА

🇨🇳 Хитойдан юкларни олиб келиш энди осонлашди!

Водий Логистисс — сизга Гуангзҳоу, Йиву, Урумқи ва Улугчатдан то Ўзбекистонга тез, хавфсиз етказиб бериш хизматини таклиф қилади.

🔹 Заводдан юкни олиб кетиш
🔹 Сифат назорати ва божхона расмийлаштируви
🔹 15–20 кунда манзилда
🔹 Тошкент ва Андижонда етказиб бериш — бепул

📦 1 кубдан ошиқ юклар: хом ашё, товар, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар.

📞 Алоқа: +998930781155

👤 Телеграм: @vodiylogistics

Facebook | Instagram | vodiy_logistics">Telegram

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

❗️Автомобиль импортида янги тўсиқ!

Авваллари автомобильни ўз номингизга олиб келиб, 74-режим орқали бошқа биров номига расмийлаштириш мумкин эди. Энди эса бу йўл бутунлай ёпилди. ❌ Ҳеч қандай расмий қарор йўқ, тушунтириш йўқ — аммо амалда божхона декларацияси ўтмаяпти.

Божхона кодекси 96-моддасида бу каби чеклов ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган! Демак, амалда қўлланилаётган фильтрлар қонунга зид ҳаракат бўлиши мумкин.

Жисмоний шахсдан жисмоний шахсга ўтказиш тўхтади. Энди машина олиб келган одам уни бошқа бировга расмийлаштира олмайди. Келажакда юридик шахсдан жисмоний шахсга ўтказиш ҳам тақиқланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бу чекловлар нима билан тугайди? Импорт камаяди ➡️ Бозорда машина танқислиги ➡️ Сунъий нархлар, рақобат йўқолади. Оддий одам учун автомобиль орзуга айланади…

Савол очиқ: Кимга керак бу яширин тўсиқлар ва нега ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмаяпти?

Манбаа

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Чегара божхона постидаги вазият. Батафсил видеода.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Эндиликда декларантлар товарларнинг ТИФ ТН кодидан ташқари МХИК кодининг тўғрилига ҳам жавоб беради

БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқга кўра, Божхона юк декларасиясининг 44-графаси 875-қаторида товарнинг МХИК коди кўрсатилиши лозим экан.

МХИК коди нима, қаердан олинади, ўзи мукаммал шакллантирилганми, декларациянинг ичига қўштиришда муаммолар келиб чиқмайдими, балога қолган декларантлар бўладими шунда, каби кўплаб саволлар бор, Солиқ қўмитасига.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

2025 йил 1 августдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм этиб белгиланди.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Саволни бошқачароқ қўйиш керак эди:

- Автомашинанинг Евро даражасини аниқлашда қандай ускуналардан фойдаланасизлар?

- Агар ишлаб чиқарувчи хужжати асосида экологик сертификат берилса, сертификат учун тўловнинг ва бундай бюрократиянинг нима кераги бор?

- Шу вақтгача экологик сертификат учун тўланган тўловлар қандай мақсадларга йўналтирилди?

- Бундай мантиқсиз сертификатларни бекор қилиш вақти келмадими?

Шу каби масалалар сенат даражасида кўтарилганидан миннатдормиз. Ўзининг ижобий ечимини топади деган умиддамиз.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Сенат раиси Танзила Норбоева гибрид электромобиллардан экология сертификати талаб қилинаётгани ҳақида савол билан божхона вакилига савол ташлади.

У эса гибрид электромобиллардан божхона тарафидан экология сертификати талаб қилинмаётганини айтди. Лекин Танзила Норбоева сенатор сўрови юборилгунча пул олиб юрилганини келтирди. Божхона вакили эса ушбу маблағ Экология қўмитасига кетиши, бу масалада янада аниқлик киритишини айтди.

Шунда Сенат раиси вакилга ҳар қандай ҳуқуқий низоли масала (коллизион) давлат ташкилотлари ва инсон ўртасида юзага келганда аҳолимиз манфаати юзасидан ҳал қилиниши лозимлигини эслатди.

PS. "Емаган сомсага пул тўлаш" деб шунга айтишса керак...

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Мебель таннархида импорт хомашё улуши 50-60 фоизни ташкил қилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар таннархни пасайтириш учун фурнитура, аксессуар, бўёқ, клей, ДСП каби хомашёга божни камайтиришни сўраган.

Миллий маҳсулотларимиз рақобатбардош бўлиши учун бунга розилик бераман”,

- деди Президент.

Мутасаддиларга 14 турдаги хомашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божини 1 фоиз этиб белгилаш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мебель учун ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш йўлга қўйилади.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Кенгайтирилган диапазонли электромобиль (гибрид) автомашиналар учун янги ТИФ ТН код жорий қилинмади. Божхоначилар хар доимгидай тўғри айтишган.

Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган автомашиналарга янги товар подсубпозициялари қўшилибди. Ставкалар ўзгаришсиз қолган.

Энг яхши томони, қарор билан ТИФ ТНнинг мутлақо ўзбек тилидаги версияси ишлаб чиқилганлиги.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

⚡️ Президентининг 2025 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-181-сон қарори тўлиқ матни.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Бу бўйича 20 феврал куни пост қўйилган экан...

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Божхонадан бегоналарнинг юкини олиб ўтманг!

Божхонадан бегоналарнинг юкларини олиб ўтаётган шахсга бу ҳожатбарорлиги қимматга тушди. Чунки, у ўзи олиб ўтаётган жиҳозлар ичига синтетик наркотик модда яширилганини билмас эди! Аммо, бу уни энди жавобгарликдан озод этмайди!

Ҳушёр бўлинг!

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам «Gosuslugi RuID» мобиль иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Ариза сафардан камида 72 соат олдин берилиши лозим.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Электромобилларга жазо, бензинлиларга имтиёз? – Ўзбекистонда утилизация йиғимидаги парадокс

2025 йил май ойидан бошлаб Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга оширилди. Бу қарор фуқаролар, автомобиль импортчилари ва экологик ҳаракат фаоллари орасида катта ҳайрат ва савол уйғотди. Энди савол туғилади: экологик тоза транспорт учун жазо, бензинли машиналар учун эса “имтиёз” бериляптими?

Электромобил – ифлос эмас, лекин кўпроқ тўлайди
Электромобиллар атмосферага зарарли газлар чиқармайди, нефть маҳсулотларига боғлиқ эмас ва келажак транспорт ҳисобланади. Деярли барча ривожланган давлатлар бу турдаги транспортни имтиёзлар билан рағбатлантираётган бир пайтда, Ўзбекистонда уларга нисбатан йиғимлар ошириляпти. Бу қандай мантиқ?

Энг қизиғи шундаки, бензин двигателли автомашиналар учун утилизация йиғими ўзгармаган. Яъни, кўпроқ ифлослантирувчи, юқори даражада углерод чиқарадиган машиналар учун қўшимча харажат йўқ. Бу экологик сиёсатда мутаносиблик етишмаётганини кўрсатади.

Қандай оқибатларга олиб келади?

1. Электромобил импорти пасаяди
Импортчилар учун харажат ошади. Бу эса бозорда электромобилларнинг нархи кўтарилиши ва рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келади.

2. Иқлим сиёсати сўзда қолади
Ҳукумат томонидан қабул қилинган “яшил иқтисодиёт”, “углеродни камайтириш” каби стратегиялар амалий ҳаракатлар билан мувофиқлашмайди.

3. Ишончсизлик ортиши мумкин
Жамоатчилик, айниқса, технология ва экологик инновациялар тарафдорлари орасида ҳукумат сиёсатларига нисбатан ишонч сусайиши мумкин.

Нега бундай қарор қабул қилинди?
Айрим таҳминларга кўра, ҳукумат:
- Қисқа муддатли бюджет даромадини ошириш мақсадида ушбу йиғимни кўтарган;
- Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни импорт рақобатидан ҳимоя қилиш мақсадида бу чорага қўл урган;
- Ёки шунчаки сиёсатлараро мувофиқлашувсиз, тушунарсиз қарор қабул қилинган бўлиши мумкин.

Қандай йўл тутиш керак?
1. Жамоатчилик муҳокамаси
– ушбу масала ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ муҳокама қилиниши лозим.

2. Мурожаат ва петициялар – давлат органларига (Иқтисодиёт вазирлиги, Экология қўмитаси ва ҳ.к.) ушбу қарорни қайта кўриб чиқиш талаб қилинсин.

3. Соҳавий таҳлил ва ҳисоботлар – мустақил таҳлилчилар ва журналистлар ушбу қарорнинг оқибатларини ёритиши зарур.

Хулоса:
Агар Ўзбекистон экологик барқарорлик, “яшил энергия” ва технологик ривожни мақсад қилган бўлса, бу йўлдаги энг муҳим воситалардан бири – электромобилларга нисбатан тушунарли, рағбатлантирувчи сиёсат юритилиши керак. Ҳозирги ҳолат эса аксинча, тараққиётга эмас, тўсиққа ўхшайди.

Ҳурмат билан, Chat GPT

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

☀️Yozning eng sara manzillari sizni kutmoqda!

🙈 Joy band qilishga shoshiling — eng qiziqarli takliflar tez tugab qolmoqda.

Batafsil ma’lumot:
📞 +998 97 063 07 77
📞 +998 88 679 07 77
📞 +998 88 094 07 77

〰️〰️〰️

☀️ Лучшие летние направления уже ждут!

🙈 Успейте забронировать — самые интересные варианты быстро заканчиваются.

Узнать подробнее:
📞 +998 97 063 07 77
📞 +998 88 679 07 77
📞 +998 88 094 07 77

📱 Telegram
📱 Instagram

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

"Фильтр"ланган декларациялар автомонополлар манфаатига хизмат қиладими?

Автомашина импортига тўсиқинлик яратиш борасидаги рейтингимизда биринчи ўринда Uztest турар эди. Бу биринчиликни бошқа ташкилотга ўтказамиз шекилли...

Юқоридаги келтирилган БЮДларнинг 43-графасига 1 рақами қўйилган. Демак автомашина шахснинг ўз эҳтиёжи учун олиб кириляпти. Тижорат мақсади йўқ. Лекин фильтр қўйилиши оқибатида декларацияни базага юбориш имконияти чекланган.

Божхона кодексининг 264-моддасига мувофиқ, Божхона органи божхона декларациясини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Демак тақдим этилаётган декларация божхона базасига тушиб у рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Божхонадаги фильтрлар хақида илгари ҳам айтиб ўтганмиз. Саволларимиз очиқлигича қолмоқда: фильтрлар нимага асосланиб қўйилади? Нега жамоатчиликка очиқ эълон қилинмайди? Нега шу каби фильтрлар борлиги ҳақида декларантлар олдиндан хабардор қилинмайди?

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2025 йилдаги 349-сонли қарори.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Telegram каналлар админлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мумкин бўлди

Telegram мессенжери навбатдаги янгиланишда фойдаланувчилар эндиликда каналларга шахсий хабарлар юбориши ҳамда уларнинг эгалари ва админлари билан бевосита суҳбатлашиш имкониятини қўшди.

Бунда контент ижодкорлари (Telegram каналлар админлари) ушбу режимни ёқиб, обуначилар билан шахсий ахборотларини ошкор қилмасдан мулоқот қилиши мумкин.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?

​​​​​​​Агар Ўзбекистонга электромобил олиб кирмоқчи бўлсангиз, фақат утилизациянинг ўзи учун 45 млн сўм тўлашингиз керак. Kun.uz бу борада бошқа мамлакатлардаги вазиятни ўрганди.

Батафсил видеода

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлар номига юборилган товарлар ортилган 2 та “ГАЗ” русумли юк автотранспорт воситалари Тошкент вилоятидаги “Яллама” чегара-божхона постига “қизил йўлак”да кириб келганларидан сўнг, уларни тўлиқ божхона кўригидан ўтказиш мақсадида божхона ходими кузатуви остида, белгиланган манзил божхона постига йўналтирилди.

Лекин, ярим йўлда божхона ходими машиналарни белгиланган манзилгача кузатиб бормасдан, уларни назоратсиз қолдириб, эркин ҳаракатланишларига замин яратган.

Бундан фойдаланган ҳайдовчилар йўналишни ўзгартириб, Юқори Чирчиқ туманида яшовчи, 1966 й.т. фуқаронинг хонадонига боришган.

Сўнгра Россия ва Қозоғистондан китоб, аксессуар ва кийим-кечаклар орасига яширган ҳолда олиб келинган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, “Актовегин”, “Клексан”, “Ремаксол” каби 214 номдаги жами 52459 дона дори воситаларини юк машинасига ўрнатилган божхона муҳрини бузмаган ҳолда хонадонга тушириб, белгиланган манзил божхона пости томон йўлга чиққан вақтларида улар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитасининг шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади.

Терговга қадар текширув давомида, ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Қозоғистон Республикаси фуқароси мазкур товарларни қўшни давлатдан мамлакатимизга ўтказиб беришлари эвазига юк автомашиналари ҳайдовчиларига 2000 АҚШ доллари ваъда қилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юк машиналари ҳайдовчилари ва дори воситалари туширилган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадон эгасига нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, хизмат мажбуриятини тўлақонли бажармай, хориждан ноқонуний олиб келинган дори воситаларини юк машиналаридан тушириб қолдирилишига замин яратган “Яллама” чегара-божхона пости инспекторининг хатти-ҳаракатларига нисбатан тергов давомида ҳуқуқий баҳо берилади.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Пискент полигонидаги текширувлар бекор бўлгани йўқ

"Диққат, тезкор, "полигон отмен"" деган хабарлар тарқалиб кетди. Хар қандан текширилмаган хабарларга ишонаверманглар. Полигондаги текширувлар бекор бўлгани йўқ. Янгилик бўлса "суюнчи" оламиз, чуқур чуқур нафас олиб, бехавотир ишлашда давом этаверинглар...

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Заргарлик саноатида ишлатиладиган ускуналар ва уларни бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Витамин ва минераллар аралашмалари ҳамда автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари учун импорт божларини турлича қўлланилишини бартараф этиш мақсадида ТИФ ТНнинг 21 (витамин ва минераллар аралашмалари) ва 87 (автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари) гуруҳларидаги жами – 351 та код (подсубпозициялар) рақамларига ўзгартириш киритилди.

Масалан:

- ТИФ ТНнинг 2017 йил таҳриридаги 8536 69 900 1 кодига – 5 %, 8536 69 900 9 кодига 10 % ёки 1 кг учун 0,3 $ ставка белгиланган бўлиб. ТИФТНнинг 2022 йилги таҳририда ушбу кодлар ягона 8536 69 900 0 кодига ўтказилган ва амалда 2 хил божхона божи ставкасини қўлланилмоқда.

- ТИФ ТНнинг 2017 йил таҳририда 8418999000 кодига – 0%, 8476900000 кодига – 5% импорт божи ставкаси белгиланган. ТИФТНнинг 2022 йил таҳририда ягона 8524110014 (8524 гуруҳи - янги гуруҳ ҳисобланиб, 2017 йил таҳририда мавжуд эмас) кодга ўтказилган ва унга амалда импорт божи ставкаси ўрнатилмаган.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

ТИФ ТНнинг 8701, 8702, 8703, 8704, 8705 ва 8716 товар позицияларида “эксплуатацияда бўлганлар” атамаси ишлаб чиқарилган пайтидан 3 ёки ундан кўпроқ йил ўтган транспорт воситаларига қўлланади.

Транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган пайти, яъни тайёрланган санаси ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ҳолатда, ишлаб чиқарилган йил транспорт воситасининг идентификация рақамида кўрсатилган тайёрланиш коди бўйича аниқланади, бунда тўлиқ ишлаб чиқарилиш йили тайёрланиш йилининг 1 июлидан бошлаб ҳисобланади.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Собиқ депутат Р.Кушербаев ўзининг саҳифаларида кенгайтирилган диапазонли электромобиль (гибрид) автомашиналар учун янги ТИФ ТН код жорий қилинаётганлиги ҳақида хабар берган эди.

Божхона қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда шу ҳақда савол берилганда, расмийлар бу тўғрисида маълумотлар йўқлигини айтган эди.

Қарорнинг тўлиқ матнини кўрсак биламиз нима ўзгаришлар бўлганини.

Янги сюрпризларга тайёр бўлиб тураверинглар...

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

КУННИНГ МУҲИМ ХАБАРИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-181-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг (ТИФ ТН) 13 138 та таснифлаш кодлари тасдиқланди.

Товарларнинг мавсумийлигини аниқлаш мақсадида 07 ва 08 гуруҳлари учун янги 34 та код (10 хоналик) рақамлари ишлаб чиқилиб, 72 та товар подсубпозицияларига ўзгартириш киритилди.

2018-2024 йилларда импорт божи ставкаларига доир бир қатор ўзгартиришлар киритилиши натижасида, уларни амалиётда қўлланилишда қийинчиликлар туғилаётган эди. Янги таҳрирдаги ТИФ ТН кодларга асосан импорт божхона божи ставкалари белгиланиши амалиётдаги муаммоларни бартараф этилди.

Бунда витамин ва минераллар аралашмалари ҳамда автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари учун импорт божларини турлича қўлланилишини бартараф этиш мақсадида ТИФ ТНнинг 21 (витамин ва минераллар аралашмалари) ва 87 (автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари) гуруҳларидаги жами – 351 та код (подсубпозициялар) рақамларига ўзгартириш киритилди.

Аҳамиятлиси, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси ҳамда импорт божхона божи ставкалари илк бор давлат тилида эълон қилинмоқда!

Бундан ташқари, 2027 йилдан ТИФ ТНни бож тарифи билан биргаликда юритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Божхона қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда автотранспорт воситаларининг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари янги ёки аввал фойдаланишда бўлганлигини аниқловчи мезонларни ва тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланди.

Транспорт вазирлигига фуқаро авиацияси соҳасида фойдаланилаётган товарларни аниқлаш ваколати берилди.

Ҳужжат 2025 йил 1 июндан кучга киради.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Қозоғистон томонининг сўровига биноан “Тажен”-“Довут-ота” чегара ўтказиш пунктлари орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракатига ўрнатилган чеклов 1 сентябрга қадар узайтирилди.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

Чанг тўзонга божхона чегарасининг фарқи йўқ...

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

HURMATLI TASHQI IQTISODIY FAOLIYAT ISHTIROKCHILARI

Avval xabar berganimizdek, Bojxona qoʻmitasi tomonidan “E-kontrakt” tashqi savdo axborot tizimi ishlab chiqildi va ushbu tizim joriy yil 19-maydan toʻliq rejimda ishga tushiriladi.

Shunga muvofiq, joriy yil 17-18-may kunlari (shanba va yakshanba) Bojxona qo‘mitasiga TSOYEATning to‘liq ma’lumotlar bazasini ko‘chirib o‘tkazish ishlari amalga oshiriladi.

“E-kontrakt” tizimi toʻliq rejimda ishga tushirilgach boshqa tashqi dasturiy taʼminotlar (VED "Kontrakt”, AIS "Kontrakt” va “EXIM” portali) orqali ushbu tizimga maʼlumot yuborib boʻlmaydi.

Shu sababli, Sizlardan quyidagi amallarga rioya etishingizni so‘raymiz:

- joriy yil 16-may soat 20-00 ga qadar TSOYEATga shartnomalar, ularga o‘zgartirish va qo‘shimchalar, invoys hamda dalolatnomalar kiritishni yakunlash;

- joriy yil 17-18-may kunlari TSOYEATga shartnomalar, ularga o‘zgartirish va qo‘shimchalar, invoys hamda dalolatnomalar kiritmaslik;

- shartnomalar bilan bog’liq amallarni 19-may kunidan “E-kontrakt” tizimida davom ettirish.

Yuzaga kelgan noqulaylik uchun uzr so‘raymiz.

Murojaat uchun: Tel: 55-502-76-00 (ichki raqam: 78-02; 78-03; 78-04; 78-05; 78-06; 78-07; 78-09);

Telegram guruh: /channel/contractcustoms

Читать полностью…

РАСТАМОЖКА

❗️ 16 май соат 20-00дан бошлаб exim.miit.uz портали орқали контрактларни рўйхатга олиш ва таҳрирлаш тўхтатилади.

19 майдан бошлаб Божхона қўмитасига тегишли бўлган contract.customs.uz портали ишга тушади ва барча тадбиркорлар ўзларининг электрон калити ёрдамида бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Шу муносабат билан, ТСО ЯААТ билан боғлиқ бўлган ишларни шанба ва якшанба кунларига қолдирмасликни маслаҳат берамиз. Янги тизимга ўтиш вақтида узилишлар кузатилиши мумкин.

🕊 @rastamojka_uz

Читать полностью…
Subscribe to a channel