readnroll | Unsorted

Telegram-канал readnroll - Read'n'Roll

1528

саволлар учун 👉 @rnrc_bot реклама ⛔

Subscribe to a channel

Read'n'Roll

"Ҳаётимда, мени кутиб турган муқаррар ўлим йўқ қила олмайдиган, бирор маъно борми?"

Покланиш, И. Макьюэн

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​The Iron Heel, Jack London

Jack Londonнинг ушбу илмий-фантастик асари 1910-1930-х йилларда АҚШда бўлиб ўтган социалистлар инқилоби тўғрисида Avis Everhard (Эвис) номли аёл томонидан ҳикоя қилинади. Тўғрироғи, ҳодиса ҳақида Эвиснинг ёзиб қолдирган кундалигини 2600-чи йилларда Anthony Meredith номли олим топиб олиб, ўқий бошлайди (ўқиб беради).

Роман сиёсий тусга эга бўлиб, унда Ж.Лондон ўзининг АҚШда бир неча асрлар давомида ҳукмронлик қилган олигархия ва (аёвсиз) капитализмга қарши қарашларини ифода этишга ҳаракат қилади. Муаллиф олигархия давлатни, сиёсатни, динни ва қонунларини қай тарзда қўғирчоқ каби бошқараётганлигини; давлатнинг сиёсий тизими чексиз бойликларга эга бўлган бир гуруҳ инсонларнинг қўли остида эканлигини; сариқ чақага ишлаётган пролетариатнинг бири икки бўлмаганининг сабаби капитализмлигини; кичик тадбиркорларнинг бошини еяётган ва уларни охир-оқибат инқирозга олиб келадиган офат бу ҳисобсиз кучга эга бўлган бойваччалар эканлигини; олигархия ўзининг темир пошнаси билан оддий ҳалқни чумоли каби эзиб, яксон қилишдан таб тортмаслигини ва бу иллатлардан халос бўлишнинг ягона йўли социализмга қайтиш эканлигини асарда баҳс-мунозаралар орқали ўқувчига етказишга уринади.

Асарнинг асосий қаҳрамони Ernest Everhard (Эрнест) ҳаётини олигархияга қарши курашишга бағишлайди ва у, ҳаттоки, ўз идеаллари ва принциплари йўлида ҳаётини фидо қилишдан ҳам қайтмайди. Оддий ҳалқдан чиққан Эрнест жамиятнинг юқори қатламида ҳурматга сазовор бўлган инсонлардан эди, аммо ҳаётнинг оғир тарафлари билан яқиндан таниш бўлганлиги сабабли усти ялтироқ элитанинг - капитализмнинг - бир қисми бўлишдан жирканар эди. "Ижтимоий ривожланишдаги капитализм босқичини маймунлар босқичига тенг ҳисоблашимиз керак" дейди Эрнест баҳсларнинг бирида.

Бундан ташқари Эрнест (=муаллиф) башар тўғри деб билган қонунларнинг тўғрилигини сўроқ остига олади ва "қонунларни йиллар давомида ўрганиб, шундай тўхтамга келдим - қонун ва тўғрилик икки тамомийла фарқли тушунча" дея таъкидлайди. Унинг бундай тўхтамга келишининг сабаби қонунларнинг асосан кучлилар учунгина ҳизмат қилиши эди. Бу ғояга ҳаётдан мисол оладиган бўлсак, яқинда АҚШда шов-шувга сабаб бўлган Alexandra Ocasio-Cortez'нинг Tax the Rich дея ёзилган кўйлагини эсланг. АҚШнинг солиқ тизими (қонуний асосга эга) бойларнинг нафига ишлаши ҳақида хабарингиз бор деган умиддаман.
Ёки тарихий мисол сифатида Буюк Британиядаги монополиялар XVII-XVIII асрларда газлама, чит, ипак бозорини назорат қилганини олсангиз ва бу ҳақидаги постимни ўқисангиз бўлади.

Асарда муҳокама қилинган қизиқ ва долзарб мавзулардан яна бири бу ҳунармандларнинг бизнеси (кичик тадбиркорлик) капитализмнинг қурбонига айланаётгани ва кўп ўтмай уларнинг бари йўқ бўлиб кетиши. Ютьюбда Business Insider деган жуда ҳам қизиқ канал бор. Уерда улкан фирмаларнинг фаолиятидан тортиб, дунёнинг турли хил чеккаларидан бўлган кичик тадбиркорлар тўғрисида видеолар кўрсангиз бўлади. Инқироз ҳавфи остида бўлган кичик тадбиркорлар ҳақида маҳсус Still Standing номли рубрика ҳам яратилган. Бу бўлимдаги видеоларни кўрар экансиз, Эрнест (ёки Лондон) тасвирламоқчи бўлган аянчли суратни реал ҳаётда кузатишингиз мумкин.

Бундан ташқари асарда капитализм инсонни фақат ва фақат фойда ёки эксплуатация қилишга яроқли куч сифатида кўришига ҳам бир неча бор эътибор бериб ўтилади. Бу билан нима назарда тутилганини қисқача тушунмоқчи бўлсангиз, мисол учун, Эрих Фроммнинг Умид инқилоби китобига асосланиб ёзган Эрксиз эркинлик постимни ўқиб кўринг.

Давоми шарҳларда 👇

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Кўпчилигимиз ўқимиз келган, лекин ҳеч кимимиз ҳеч қачон ўқий олмайдиган китоб.
Таниганлар борми?

Озгина юмор)

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​#оффтоп

Бугун Дортмунддаги (Германия) "Steinwache" музейига бордим. Музей 1920-чи йиллардан бошлаб, Германияда нацистлар ҳукумат тепасига келгани, уларнинг олиб борган таърифлаб бўлмас даражада ваҳший ишлари ва у ифлосларга қарши чиқишга ҳаракат қилган Дортмундликлар тарихи тўғрисида.

Музейга хурсанд бўлиб кетиб, жуда ҳам ёмон ҳолатда қайтиб келдим. Аёллардан фарзанд кўриш ҳуқуқларини тортиб қўйганликларини; ота-оналарни болаларидан, болаларни ота-оналаридан маҳрум қилганликларини; руҳий ва физиологик касалликлари бор инсонлардан яшаш имкониятларини олиб қўйганликлари ва музейдан жой олган шу каби юзлаб жиноятлар руҳий ҳолатимга таъсир қилди.

Буни устига олти қаватли улкан музей бўм-бўш эди. Ўша вақтда биргина ташриф буюрувчи мен эканман. Юқорида ёзган жиноятларни ўқиётганимда, худди жабрланувчилар ўша ерда мен билан юргандек эди. Гестапо ҳодимлари одамлар устида қийноқлар олиб борган хонага кирганимда, хона гўё оғриқдан бақираётган эди. Руҳий касаллиги учун фарзандини касалхонага ётқизишга мажбур бўлган она бир кун унинг (фарзандининг) пальтоси ва шапкасини посылка қилиб олиши ва унинг ҳаётдан "кўз юмгани" ҳақида ўқиётганимда, худди ўша она олдимда йиғлаётганди. Қизини руҳий касаллиги борлиги учун мажбуран касалхонага олиб кетганлари ҳақида хабар топган, уйидан узоқда, урушда ҳизмат қилиб юрган отанинг нацистларга қизини қайтариб беришларини сўраб, ёлвориб ёзган хатини гўё-ки бирга қўшилиб ёзгандек бўлдим.

Қисқа қилиб айтганда, музей жуда ҳам оғир экан. 6 этаждан 3 тасигагина чидай олдим. Қолганларини кўргани қайтиб бора оламанми, аниқмас.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Инсондаги дуализм

Рус адабиётида қисқа ҳикоялар устаси Чехов бўлса, инглиз адабиётида, шубҳасиз, Роберт Л. Стивенсон деган бўлар эдим. Унинг ҳикояларини ўқир экансиз, аввалига улардан маъно чиқариб олиш имконсиздай туйилади. Сўнгра ҳикоя якунланиб борар экан, миянгизда, гўё маънолар big-bang'и юз бериб, узоқ ўйларга кўмилиб кетасиз.

Яқинда Стивенсоннинг "Markheim" номли ҳикоясини ўқидим. Унда Маркхайм номли ўрта ёшлардаги йигит Милод байрами (Рождество) куни севгилисига совға олгани антиквар буюмлар дўконига киради. Ёш йигит совға танлар экан "беҳосдан" дўкон сотувчисини ўлдириб қўяди. Жиноят содир бўлганидан сўнг Маркхайм бу ҳодисани (ўзи хоҳламаган ҳолда) таҳлил қилишга уринади ва кўзига шайтон каби кўринган, ғойибдан пайдо бўлган, номаълум кимса билан суҳбат қуришни бошлайди.

Нега Стивенсон ҳикояси муҳокамасини Инсондаги дуализм номли сарлавҳа бн бошлаганим сабабига ўтишдан аввал, қисқача бош қаҳрамон ва дўкон сотувчиси таърифига, ҳамда асардаги ойна символизмига тўхталиб ўтамиз. (Менимча, шунда пост сарлавҳаси ва ҳикоя ўртасидаги боғлиқликни тушуниш осонроқ бўлади.)

Антиквар буюмлар дўкони сотувчиси моддий ҳаётдан бошқа нарсани кўзи кўрмай қолган, пулни ўзининг асосий мақсади қилиб олган ва вақтни қанча пул ишлай олиши мумкинлиги бн ўлчайдиган инсон эди, тўғрироғи шундай инсонга айланганди. Буни сотувчи христианлар учун энг муқаддас байрамида оиласи билан бирга эмас, балки пул ишлаш пайида эканлигидан тушуниб олса бўлади.

Асарнинг бош қаҳрамони Маркхайм табиатида ҳам сотувчидаги каби ёмон иллатлар йўқ эмас эди. Мудҳиш жиноятни содир қилганидан сўнг, у болалигидаги бир ҳолатни эслаб кетади: оломон ичида қолган митти Маркхайм деворларга осилган, ғамгин ранглар билан тасвирланган уч қотиллик суратларига кўзи тушиб, онгга эга бўлган инсонзоти бундай кабиҳликка қодир эканлигидан кучли руҳий зарба олади. Болаликдаги шок ҳолатини эслар экан, Маркхайм ҳозирги замонга қайтади ва қўллари қонга беланганини; ерда бир инсоннинг жасади ётганини ва ушбу жасад унинг "санъат асари" эканлигини қайтадан англашни бошлайди.

Жиноят содир бўлишидан олдин дўкон сотувчиси Маркхаймга совға тариқасида қўл шаклида бўлган ойна таклиф қилади, бунга у жавобан: "Милод байрами куни менга ойна таклиф қиляпсизми? Қўл шаклида бўлган виждон кўзгусини-я? У кўзгуни олсам, мен ўтмишимдаги бутун ёмонликларим-у виждонсизликларим бн юзлашишимга тўғри келади" дея таклифни рад этади. Ким ўзининг ёмон инсонлиги билан юзлашгиси келади дейсиз?! Таклиф маъқул бўлмаганини кўрган сотувчи уни янада ноёброқ нарсалар бор бошқа хонага олиб киради. Не тасодиф-ки, хона атрофлича турли хил ойналар бн тўла эди ва айнан ўша хонада Маркхайм қўлларини қонга булайди.

Оскар Уайлднинг "The Portrait of Dorian Gray" асарини эсласангиз, у асарда ҳам асосий қаҳрамон қалбининг қай даражада ботқоқликка ботганини кўриш учун Basil чизган суратига қараши кифоя эди. Маркхаймда ҳам шу ҳолат - ойналарда ўз аксини кўрар экан, хонада қаердандир иблис кўринишидаги бир мавжудот пайдо бўлиб, унга қотиллигини сақлашда, дўконда ёрдамчи бўлиб ишлайдиган қизни ҳам ўлдириб, уердаги бутун бойликларни ўмариб қочишда ёрдамини таклиф қилади.

Иблиснинг таклифи ва содир этилган гуноҳ устида бош қотираётган Маркхайм, ҳаттоки, авлиёлар ҳам ҳаётларининг қайсидир даврларида қоронғуликка қадам қўйишни бошлашлари мумкинлиги ва бу одатий ҳол эканлиги ҳақида ўз фикрларини айтади. У гуноҳни содир қилгани, бунинг сабаби ва виджонининг ҳолати Яратгангагина аён эканлигини ва қаршисида турган унинг doppelgänger'и Маркхаймни иблисликда айблай олмаслигини англаб етади. Ва...

Хитой фалсафасида, биласиз, инь-янь каби дуализм тушунчаси бор. Унга кўра, инсонда икки куч мавжуд - оқ ва қора. Уларнинг иккиси ҳам ҳаммавақт мувозанатда бўлиши лозим. Акс ҳолда, бири кўпайиб кетса, иккинчиси таслим бўлишга мажбур бўлади. Оқ кучлар кўпайишидан мувозанат бузилиши ачинарли ҳолат бўлмаса ҳам, инсоннинг қора тарафга оғиб кетиши, Маркхайм содир қилган жиноят каби мисолларга олиб келиши мумкин.

Ва доимгидек, яхши китоблар ўқишда чарчаманг, дўстлар!

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Менинг сизларга таклифим: агарда биз Сан-Лоренцо учун нобуд бўлган юз нафар боланинг хотирасига самимий ҳурмат кўрсатмоқчи бўлсак, уларни ўлдирган нарсага, яъни инсониятнинг аҳмоқлиги ва ёвузлигига, қарши нафрат ифода этсак яхшироқ бўлади.
Эҳтимол, урушларни ёдга олганимизда, усти-бошларимизни тамомийла ечиб, бутун баданимизни кўм-кўк рангга бўяб, эмаклаб юриб, чўчқалар каби хур-хурлашимиз керакдир. Уларга бўлган бундай муносабатимиз, шубҳасиз, баландпарвоз нутқлар, байроқларни ҳилпиратиш ва яхшилаб мойланган замбараклардан ўқ отишдан кўра мосроқ бўларди."

Мушук учун беланчак, Курт Воннегут

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Чак Паланикнинг Жанг клуби асари ҳақида ревью ёзган бўлар эдим, лекин Жанг клубининг:

биринчи қоидаси - ҳеч кимга Жанг клуби ҳақида айтиб бермаслик ва

иккинчи қоидаси - ҳеч кимга ҳеч қачон Жанг клуби ҳақида айтиб бермасликдир.

Шунинг учун уни ўзингиз ўқиб оласиз деган умиддаман.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Барча умидларингдан жудо бўлмоқ эркинликдир."

Fight Club, Chuck Palahniuk

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Мафкура маркетинги

Маркетинг сўзини эшитганингизда ҳаёлингизга биринчи бўлиб (ёки фақатгина) маҳсулотлар олди-сотдиси, рекламаси ва ҳкз.лар келадими?

Noam Chomsky¹ интернет ривожланиши ва унинг жамият ҳаётида тутган рольи ҳақида фикр билдираётганда, унинг (интернетнинг) катта корпорациялар қўлида кучли қуролга айланганини ва "уй маркетингига" қулай йўл очиб берганини айтиб ўтади. Маркетинг, дейди у, потенциал ҳаридорга, масалан, биргина парфюм таклиф қилиш эмас, балки ғоялар, фикрлар, муносабатлар¹, мафкуралар пропагандаси ҳамдир.

Буни текширишни истасангиз, ўзингиз учун кичик тажриба ўтказиб, бир неча янгилик бериб бориладиган манбаларни кузатиб кўринг. Уердаги ёзилган хабарларда "биз у ёки бу ғояни қўллаб қувватлаймиз ёки (қўполроқ қилиб айтсак) пропаганда қиламиз" деган гап айтиб ўтилган бўлмаслиги аниқ. Бундай нарса, яъни "ноодатий маркетинг³", борми аниқлаш учун сизга ўша янгиликларни ўзаро таққослаш ёрдам бера олади.

Ҳаволалар:

1. Barsamian, David and Noam Chomsky, Propaganda and the Public Mind, Haymarket Books, 2015, pp. 98-100

2. Маълум бир ҳолатга нисбатан билдирилган позиция маъносида

3. Моддий эмас, балки мавҳум нарсалар маркетинги

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Буюк Британияда уч-тўрт аср олдин содир бўлган ҳолат бизда ҳозирда кузатиляптими?

XVII асрнинг иккинчи ярмидан XVIII асрнинг иккинчи ярмигача Буюк Британияда монополия гуллаб-яшнаган пайтлар эди. Монополиялар шу даражада чўққига чиққан эди-ки, улар, ҳаттоки, давлатга қандай қонунлар қабул қилиб-қилмасликни буйруқ беришга ҳам қодир эдилар.

Буюк Британияга зиғирдан тўқилган газлама, чит, шойи ва шу каби енгил матолар XVII-XVIII асрлар, асосан, Хитойдан, Оттоман империясидан ёки East India компанияси орқали Ҳиндистондан импорт қилинар эди. Импорт қилинган матолар ўзининг арзонлиги ва сифатлилиги билан маҳаллий корхоналар ишлаб чиқарган матолар учун кучли рақобатдош эди. Шубҳасиз, аҳоли арзон ва сифатли матони олишни хоҳлар эди.

Бироқ Аcemoglu ва Robinson’нинг маълумот беришича° 1660-чи йилларданоқ Буюк Британиянинг юнг маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи East Anglia, West County корхоналари ёки шойи ишлаб чиқарувчи The Levant корхонаси ва яна бир неча шу кабилар бозорда ўз позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида Парламент томонидан Sumptuary Laws (1666-1678-йиллар) ва The Calicoe Act (1721-йил) қабул қилинишига эришади. Унга кўра, мисол учун, фуқаролар импорт қилинган енгил газламалардан тикилган кийимлар кийишлари ёки марҳумларни юнг матодан бошқа матода дафн қилишлари қонунан таъқиқланган эди. Бу эса ўз-ўзидан маҳаллий бозордаги рақобатни кескин равишда камайтиради.

Ушбу қонунлар қабул қилиниши, албатта, юқорида таъкидлаб ўтилган корхоналар учун фойдали ва уларнинг чўнтаклари янада семизлашиб бориши учун ижобий ҳолат яратиб берар эди. Бундан ташқари уларнинг "ноқонуний" ишларига энди қонун томонидан "қонуний тус" берилган, яъни давлат томонидан ҳимояланган эди.

Бироқ оддий аҳоли учун ҳолат қандай эди? Унинг ҳуқуқлари ҳам қонун томонидан ҳимояланганмиди? Унинг ҳам ҳаражатлари камайтирилишига эътибор қаратилганмиди? Албатта йўқ.
Айтайлик, аввалари юз сўмга сифатли мато олиш имкониятига эга бўлган ҳаридор эндиликда беш юз сўмга ўша сифатдаги матони сотиб олишга мажбур эди. Унинг бундан бошқа альтернативаси қолмаганди.

Юқоридагиларни ўқиб бўлганингиздан сўнг, масалан, Ўзбекистондаги енгил машиналар бозорини икки-уч дақиқа таҳлил қилишингиз етарли. Барчаси тундек ёришади.

°Acemoglu, Daron and Robinson, A. James, Why Nations Fail: The Origins of Power, Prosperity, and Poverty, Profile Books, 2012, pp. 199-201

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Румининг қоронғудаги фили

Noam Chomsky билан бўлган интревьюлар йиғиндиси Propaganda and the Public Mind китобида, интервьючи Румининг The Elephant in the Dark шеърини бир мавзу муҳокамасида айтиб ўтади.

Шеърнинг маъноси қизиқ туйилди ва уни топиб ўқиб кўришга қарор қилдим:

Кунларнинг бирида бир Ҳинд киши, умрида филни кўрмаган, одамларга филни қоронғу хонада кўрсатади. Филни "кўргани" кирган одамлар уни фақат бир қисмни қоронғуда ушлаб кўрадилар. Филнинг хартумини ушлаб кўрган киши уни "Сув кранига ўхшаган жонзот" деб ўйлайди. Унинг қулоғини ушлаган киши уни "кучли, тинмай уёқдан-буёққа қимирлаб турадиган қизиқ ҳайвонга" ўхшатади. Филнинг оёғига тегиб кўрган киши уни "ибодатхона биносининг кучли устуни", фил тишини ушлаган киши эса - "қирралари ўткир бўлмаган, фарфор қилич" деб ўйлайди.

Руми шеърни "агарда биз (кишилар) ҳаммамиз бир бўлиб, қўлимизда шам билан ичкарига кира олганимизда, унинг фил эканлигини кўра олган бўлар эдик" деб якунлайди.

Яъни маълум бир нарса, тушунча, ҳолат тўғрисидаги ҳаммамизнинг ўйларимиз, тасаввурларимиз қисман тўғри бўлиши ва биз ўша "ҳақиқатни" фақатгина бир томонидан кўрган, ўрганган бўлишимиз мумкин. Шунинг учун "бу нарса тўғрисида фақатгина менинг фикрим тўғри" деб туриб олиш кўп ҳолларда нотўғри, чунки бизнинг фикримиз, айтайлик, 100% нинг 5% игина бўлиши мумкин. (Биз билмаган, ўрганмаган) Қолган 95% фикрлар ҳам ўз-ўзидан қисман тўғри. Филнинг хартуми бор бўлса, унинг узун оппоқ тиши ҳам йўқ эмас.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Сиз эшитмаган геноцид(лардан бири)

Геноцид - маълум бир гуруҳ одамларни йўқ қилиш, қириб ташлаш мақсадида олиб бориладиган жиноий ҳаракатлар.

1998-йил Гуатемалалик епископ Juan Gerardi ваҳшийларча ўлдирилиб кетилади. Унинг ўлимига унинг Guatemala: Nunca más (Гуатемала: Қайтиб ҳеч қачон) номли тадқиқоти (китоби) сабаб бўлган эди.

У китоб нима ҳақида эди?

1960-чи йиллардан бошлаб деярли 1996-йилгача амалга оширилган ва тарихда Гуатемала геоциди ёки Сассиз геноцид номи билан қолган геноцид Гуатемаланинг 200,000 маҳаллий аҳолисининг ўлимига сабаб бўлади.
Маълумотларда ёзилишича, ушбу геноцидни бошқарувчи "кўринмас қўл"  Ronald Reagan бошчилигидаги АҚШ ҳукумати эди экан.
Аммо геноцид хабарларга ва омма муҳокамасига тушгандан сўнг, дейди Н. Чомски, бу жараёнда АҚШнинг катта "ҳиссаси" бор эканлиги деярли умуман унутилиб қўйилади.

Juan Gerardi ўзининг китобида Гуатемала геноцидини тавсилотларини тамомийла ўрганиб чиқиб, унга алоқадор бўлган барча кучларни фош қилади. Китоб нашрга чиқишга бир неча кун қолганда епископнинг жасади таниб бўлмас ҳолатда топилади.

P.S. расмда Чомскининг геноцид ҳақидаги гапларини ўқишингиз мумкин.

Манбалар:

1. Barsamian, David and Noam Chomsky, Propaganda and the Public Mind, Haymarket Books, 2015, p. 17-18

2. https://en.m.wikipedia.org/wiki/Guatemalan_genocide

3. https://www.theguardian.com/world/2019/feb/07/guatemala-war-criminals-crimes-against-humanity-amnesty

4. https://en.m.wikipedia.org/wiki/Juan_José_Gerardi_Conedera

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Йилнинг саксон уч фоиз куни бир хил бошланади: будильник жиринглайди."

Душанба шанба куни бошланади, А. ва Б. Стругацкийлар

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Концентрацион лагерьда катта бўлган Tereskaдан УЙ ни чизиб бер деганларида, у шу расмни чизган экан.

Бечора қизалоқ. Расмни кўриб, ғалати бўлиб кетдим.

Манба

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​#interesting

1989-йил Марказий Осиёда 160 та масжид ва 1 та мадраса бўлган экан.
СССР тарқалиб кетгандан сўнг 1993-йилга келиб, Марказий Осиёдаги масжидлар сони тахминан 10000 га ва мадрасалар сони 10 га етган экан.

1988-йил Москвадаги фаолият кўрсатаётган черковлар сони 50 та бўлган бўлса, 1993-йилга келиб, 250 га етган экан.

Манба:

Huntington, P. Samuel, The Clash of Civilizations and the Remaking of World Order, Simon & Schuster Paperbacks, Hardcover edn., 2011, pp. 102-103

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​1985, Энтони Бёрджесс

3 йилча аввал интернетда 1984 ва 1985да берилган башоратларнинг қай бири тўғрироқ, аниқроқ эканлиги ҳақидаги бир баҳсга дуч келиб қолгандим. Бёрджесснинг ёзиш услуби унинг A Clockwork Orange асарини ўқиганимда ёққани сабабли, бу китобни ҳам ўқиб чиққандим.

Бу икки машҳур асарни таққослаш ўринлими деган савол берадиган бўлсангиз, менимча, уларни қиёслаш ўринсиз. Ҳа, албатта, уларда ўхшаш ҳолатлар ва ғоялар бор, бироқ иккала муаллиф ҳам антиутопик келажакка турлича ёндашган. 

Асар икки қисмга бўлинган бўлиб, биринчи қисм Оруэллнинг 1984 асарининг муҳокамаси ва таҳлилига бағишланган, иккинчи қисмда эса Бёрджесснинг келажакдаги тасаввурлари ёритилган.

1985нинг асосий қаҳрамони Бев тарих ўқитувчиси бўлиб, етарли маош олмагани ва дарсларда давлат айтган тарихнигина ўқитишга мажбур бўлганлиги сабабли ўз касбидан воз кечиб, ширинликлар фабрикасига оддий ишчи бўлиб жойлашади. 

Кунларнинг бирида унинг рафиқаси - Эллен - даволанаётган касалхонада ёнгин чиқади. Бахтга қарши, ўша куни ёнғинчилар касаба уюшмаси забастовка эълон қилган бўлади ва касалхонада беморлар тириклайин ёниб кетади. Элленнинг вафотидан сўнг Бев носоғлом туғилган ўн уч ёшли фарзанди Бесси билан ёлғиз қолиб кетади. Ёнғиндан қутилишга уринган Эллен Бевга гўё Менинг ўчимни ол. Уларни жазосиз қолдирма дегандай бўлгани учун, Бев касаба уюшмаларга қарши курашишга аҳд қилади. 

Тузумга қарши чиққан Бев онги паст фарзанди билан ишсиз, пулсиз, бошпанасиз кўчада қолиб кетади. У қизини қандайдир бир Қизлар Ғамхўрлик Уйига топширадида, узи ҳаётда тирик қолишга, ўрнатилган тузумни сал бўлсада ўзгартиришга ҳаракат қилади. Унинг ҳаракатлари муваффақиятли бўлди деб ўйлайсизми?

Бёрджесснинг келажак ҳақидаги тасаввурларини ўқир экансиз, кўплаб жойларда уларнинг аниқлигидан ҳайратга тушасиз. 
Мисол учун, ёзувчи келажакда феминизм абсурд даражага келиб қолишини кўра билган. У "...давлатдаги аёл ҳуқуқлари учун курашувчи уюшмалар шу даражада кучга эга бўлади-ки, эркак кишиларни хотинэркак (яъни аёл жинсида бўлмаган инсон) деб аташни бошлашади" дейди. 
Ҳақиқатдан хам феминизмнинг ҳозирги мейнстрим кўринишига қарасангиз, бу жараён аллақачон абсурдлик жарлигига қараб қулаётганини кузатсангиз бўлади.

Бёрджессни ҳавотирга солган ҳолатлардан яна бири бу давлат синдикализми - ҳукуматнинг ягона синдикатга айланиши. 
Унинг фикрига кўра, ҳукумат инсон ҳаёти устидан БУТУНЛАЙ назорат ўрнатади. Бу тузумдан норози бўлганларни эса, реабилитация учун ҳукумат сиёсатини тарғиб қилувчи масканга юбориб, "даволайди". 

Асарда ёритилган яна бир қизиқ ҳолат бу инсонларнинг ишчи-роботларга айланиб қолиши. "Хомо Сапиенснинг ўрнига Хомо Лаборанс келди" деб таъкидлайди Бёрджесс. Ишга бориб-келишдан бошқа ҳаётга эга бўлмаган инсонлар, меҳнат бу инсониятнинг ягона бурчи ва вазифаси деб ҳисоблашни бошлайди. Меҳнат сиёсати шу қадар кучли ривожланиб кетади-ки, касаба уюшмалари ҳукуматни ягона синдикатга айлантириб, бу тузумдан чиқиб кетган инсонни очиқ ўлимга маҳкум қила олиш даражасига етиб келади.

Бёрджесс иккинчи қисмда маданий инсон қандай бўлади деган саволга жавоб беришга ҳам уриниб кўради. Унинг айтишича, биз тўғри деб билган маданият нормаларини жамият қабул қилади. Жамият эса олиб борилаётган ҳукумат сиёсати, тарғиботи ва у давлатда ўрнатилган тузум таъсирида шаклланади. Демак, сиз жамият қабул қилган нормалардан норози бўлсангиз, автоматик равишда маданиятсиз инсонга айланасиз. Бев яшаётган давлатда ҳукумат сиёсати фақатгина инсонни эзиб, қулга айлантиришга асосланган эди. Агарда Бев бу тузумга қарши чиқиб, эркин инсон бўлишга ҳаракат қилса, у хам маданиятсизми? Ёки бирор сиёсий тузумнинг камчилик ва нуқсонларини кўриб, уларни тўғирлашга уринган бошқа бир фуқарочи? 

Бир неча ҳафта аввал @ZabarjadMedia 1985 асарини таржима қилганлигини айтганда, қаттиқ хурсанд ва ҳайрон  бўлдим, негаки Бёрджесс ўзбек тилига ҳали бери таржима қилинмаса керак деб ўйлардим. Бу ишни амалга оширганликлари учун уларга катта раҳмат!

Ва доимгидек, яхши китоблар ўқишда чарчаманг, дўстлар!

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Дўстлар, янгилик! 🎉

Ҳудо хоҳласа Anthony Burgessнинг A Clockwork Orange асарини @ZabarjadMedia билан биргаликда таржима қилишга келишдик.

Очиқчаси, адабиётни яхши тушунадиган бундай нашриётлар кўпаяётганидан жуда ҳам ҳурсанд бўлдим!

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

1933-йил 30-январь Гитлер рейхсканцлер бўлгандан сўнг, национал-социалистлар кутубхоналарни "кераксиз китоблардан" тозалаб, уларни ёқиб юборишни бошлайди.

Расмда шундай ҳоллардан бири акс этган. Нацистлар фахр билан китобларни кутубхонадан ёққани олиб чиқиб кетяпти.

H.Heine'нинг энг машҳур сўзлари:

"Китоблар ёқиладиган жойда охир-оқибат одамлар ҳам ёқилади."

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Камдан-кам шеър ўқийман. Ундан ҳам камроқ - шеърларни атайлаб излаб ўқийман.
Бир куни ишда Ian McEwan'нинг "Atonement" китобини ўқиётиб, унда юқоридаги мисраларга дуч келгандим.

Нафис ёзилган экан, шеърнинг тўлиғини ўқигим келди. Олдимда ўша вақт фақат салфетка топилганди, унга мисраларни ёзиб, ўша куни тутган сумкамни ичига солиб қўйгандим. Бугун у сумкамни тутганимда, салфетка чиқиб қолди ва охири шеърни топиб ўқидим.

Қизиқсангиз, In Memory of W. B. Yeats (by W. H. Auden)ни топиб ўқинг. Ажойиб шеър.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Пратчетт, чой, рулет - бугунги бахт.

п.с. Оҳирги 3-4 йилда шу асарни учинчи марта ўқишим. Пратчеттнинг юморига тенг келадигани йўқ.

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​#оффтоп

Ўтган семестр университетдаги бир неча студентлар билан бирга социология ва инглиз тилига алоқадор бўлган кичик илмий мақола ёзган эдик. Мақолани ўзимизни профессоримиз ва (турли хил давлатлардаги) бошқа университет профессорлари, бизга ёрдам кўрсатиб, таҳрир қилиб берганди.

Мақола Cambridge University Press томонидан асос солинган English Today журналида чоп этилиши кўзда тутилганди. У журналда бир мақола чоп этиш, одатда, ўртача 500-4500€ атрофида бўлар экан. Барча ҳаражатларни университетимиз тўлаб берди.
(Бундан ҳайрон ва ҳайратдасиз, шубҳам йўқ)

Ахийри охирги таҳрирлаш ишлар тугаб, мақола чоп этилишга тайёр бўлди.
Биз студентлар ўзимизда йўқ хурсандмиз.

Читать полностью…

Read'n'Roll

S. Huntington'нинг The Clash of Civilizations китобидан.

the West ва the rest сўзларини бошқа тушунчалар билан алмаштирсак ҳам, маъно ўзгармай қолади. Яъни бир гуруҳ ўзининг, айтайлик, яшаш тарзини қолган барча гуруҳларга универсал дея тадбиқ қилиши, улар - қолган гуруҳлар - учун империализмдир.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Фроммнинг Инсон деструктивлигининг анатомияси китобини ўқир эканман, тарих дарсликларида ибтидоий дея тасниф берилган тўдалар шундайми ёки юз минг йиллардан сўнг (гўё) маданиятнинг тараққий чўққисига чиққан бизнинг жамиятимиз шундайми била олмай қолдим.

Нега эканлигига қизиқсангиз, китобнинг 2-бўлимининг Антропология қисмини ўқинг.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

шу композицияни эшитиб кўрадиган расм - Chopin - Nocturne no. 19 in E Minor, Op. 72, No 1 (Arthur Rubenstein ижросида)

°no filter

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Мен машҳур бўлмаган, омма доирасидан ташқарида тутилган, ҳаракат қилсак, катта ўзгартиришлар қилишимиз мумкин бўлган ва аслида жуда ҳам муҳим бўлган муаммоларни муҳокама қилишни афзал кўраман."

Ноам Чомски (Пропаганда ва омма онги)

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Қочиш инстинкти ва унга қарши "кураш"

Эрих Фромм ўзининг Инсон деструктивлигининг анатомияси¹ китобида, миянинг асосий функцияларидан бири ҳаётни сақлаб қолиш экан, демак, у (мия) инсон ҳаётини ҳавф остига қўядиган ҳар қандай ҳолатга реакцияга билдиришга маъсул, деб ёзади.

Мия ушбу турдаги ҳавфга икки турдаги реакция кўрсатади:

1. Агрессия (кураш) - хавфни енгиш, унга қарши курашиш, уни бартараф этиш.
2. Қўрқув ва қочиш - хатарга қарши курашмай, ундан қочиш.

Одатда, мия хавф-хатарга агрессиядан кўра кўпроқ қўрқув ва қочиш кўринишида реакция билдиради. Бундан ташқари (мантиқан ўйлаб кўрсак) у ҳаётни сақлашда агрессиядан кўра самаралироқ. Психолог ва нейропсихологлар кузатувларига кўра, қочиш инстинктини назорат қилиш ва бошқариш деярли имконсиз экан: уни вақтинчалик "бостириш" мумкин, холос.

Қочиш инстинкти бошқариб бўлмаслиги ва унинг ҳаётни сақлашда самаралироқ эканлигига асрлар давомида давлат раҳбарлари, ҳарбий қўмондонлар ва ҳкз.лар (ўз фойдаларига) ҳеч тан олгилари келмаган. Оддий жангчиларни жанг майдонига олиб чиқиш ва уларнинг қочиш инстинктини енгиш учун, дейди Э. Фромм, юқоридагилар турли туман ҳийлаларни амалга оширган: алдаган, ўлим билан қўрқитган², май ичирган, баландпарвоз ваъдалар берган, террор остига олган ва, асарлар, кинолар, қўшиқларда кўп учрайдиган, уятли ном билан - дезертир деб - атаган.
Хулоса...

p.s. жангчилар етиштирилиши ва уларни манипуляция қилиш жараёни ҳақидаги Платоннинг фикрларини ушбу постда ёзган эдим

p.s.s. урушларнинг улуғвор эмаслиги ҳақида асар ўқимоқчи бўлсангиз, Курт Воннегутнинг Бойня 5 асарини ўқинг

Ҳаволалар:

1. Часть вторая. Открытия, опровергающие инстинктивистов, (Анатомия человеческой деструктивности, Э. Фромм)

2. Қандайдир парадокс

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Robert Hanson ва Kevin Simlerнинг The Elephant in the Brain номли илмий-оммабоп китобига ёзган тақризимни қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин 👇

https://link.medium.com/SMMbp28oyfb

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Аслида ҳеч қайси сиёсий лидер ва ҳеч қайси ҳукумат халқнинг иродасини бостириш каби мақсади борлигини тан олмайди; бугунги кунда улар, гўё диаметрал қарама-қарши маънога эга бўлган, мутлақо фарқли сўзлар ва иборалардан фойдаланади. Ҳеч қайси диктатор ўзини диктатор деб атамайди ва ҳар қандай сиёсий тизим халқ раъйини амалга оширишга сон-саноқсиз ваъдалар беради."

Инсон деструктивлигининг анатомияси, Э.Фромм

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Ницшенинг Антихристини тугатдим. Ҳаёлимда уни тугатганимдан сўнг, немис файласуфининг яна бир асари - Человеческое, слишком человеческое - асарини бошлайман деб ўйлагандим.

Антихрист асосан христианлар таълимоти ва догмаларини танқид остига олган бўлсада, китоб мен учун анча оғир бўлди. Ундан сўнг Ницшенинг яна бир асарини бошлаш ҳозир "ошиқча" бўларди.
(Антихристда Человеческоедан бир парча берилган эди. Ҳозирча уни ўқишни бошламай турганимга, асосан, шу иқтибос сабаб бўлган бўлса керак.)

Шунинг учун Э.Фроммнинг Анатомия человеческой деструктивности асарини бошлашга қарор қилдим.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Ф. Ницшенинг Антихрист асарини ўқир эканман, Ницше гуманизм ва эмпатиядан "кейин" туғилиб қолган экан деган ҳаёллар келяпти.

@readnroll

Читать полностью…
Subscribe to a channel