readnroll | Unsorted

Telegram-канал readnroll - Read'n'Roll

1528

саволлар учун 👉 @rnrc_bot реклама ⛔

Subscribe to a channel

Read'n'Roll

8-март совғаси 220-рақамли шарҳ эгаси Дил Имомовнага кетди 🌸

Читать полностью…

Read'n'Roll

Танлов натижалари.

Ғолиб(а)ни чин дилдан табриклайман 🎉

Келаси танловларда ҳам шундай фаол бўласизлар деган умиддаман 💜

Читать полностью…

Read'n'Roll

Манба: The Guardian

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Биргина инсон қалби terra incognitа¹ қолди."

Титан Сиреналари, Курт Воннегут

¹лот. номаълум; картографияда ҳали кашф қилинмаган, харитага тушурилмаган ерларга нисбатан ишлатиладиган атама

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Миллат болаларининг бахти ҳақиқий, маданий оналар қўлида бўлмаса, бизнинг оқибатимиз ёмон."

Кеча ва Кундуз, А. Чўлпон

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Ўқишдан emailимни текширайчи деб кирсам, университетдаги профессоримдан шу имейл келган экан.
Ўқиб, ўзимда йўқ хурсанд бўлдим.

Уйдагиларга телефон қилиб, улар билан бирга хурсанд бўлай десам, афсус, ҳаммаси ҳозир ухлаяпти.

Read'n'Rollга жойлаб турай.

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Менинг сизларга таклифим: агарда биз Сан-Лоренцо учун нобуд бўлган юз нафар боланинг хотирасига самимий ҳурмат кўрсатмоқчи бўлсак, уларни ўлдирган нарсага, яъни инсониятнинг аҳмоқлиги ва ёвузлигига, қарши нафрат ифода этсак яхшироқ бўлади.
Эҳтимол, урушларни ёдга олганимизда, усти-бошларимизни тамомийла ечиб, бутун баданимизни кўм-кўк рангга бўяб, эмаклаб юриб, чўчқалар каби хур-хурлашимиз керакдир. Уларга бўлган бундай муносабатимиз, шубҳасиз, баландпарвоз нутқлар, байроқларни ҳилпиратиш ва яхшилаб мойланган замбараклардан ўқ отишдан кўра мосроқ бўларди."

Мушук учун беланчак, Курт Воннегут

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Ҳозир ХХ асрнинг энг машҳур файласуфларидан бири Бертран Расселнинг What I Believe китобини ўқиб ўтиргандим.
Расселнинг таъкидлашича, яхши ҳаёт асосан икки таркибий қисмдан иборат экан:

1. Севги (фақатгина аёл ва эркак ўртасидаги севги эмас)
2. Билим

Унинг ёзишича, ҳаёт "кўнгилдагидек" бўлиши учун севги билимни йўналтириши керак экан. Мисол учун, дейди Рассел, Ацтеклар ўзларини, Қуёш нури кириб кетмаслиги учун, одам гўштини ейишга мажбур деб ўйлардилар. Бу билим нотўғри эканлиги ҳаммага аён. Аммо улар Қуёш учун қурбонлик қилаётган одамларини севганларида, уларнинг қилаётган ишлари нотўғри ва мантиқсиз эканлигини англаган бўлар эди, дейди файласуф.

p.s. Рассел яхши ҳаётнинг асосий қисми сифатида билимни эмас, севгини кўрсатганидан ҳайратга тушдим.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Дам олиш кунларини қандай ўтказяпсизлар?

Менда:

Читать полностью…

Read'n'Roll

Дунёдаги барча низолар, келишмовчиликлар, урушлар ва ҳкз.лар келиб чиқишининг асосий сабабини тушунтириб берувчи шедевр.

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Толерантликнинг чегараси

Платоннинг The Republic асарига ёзган тақризимда¹ Суқрот демократияни ялтироқ нарсалар осилган матоҳга ўхшатган эканлигини ёзган эдим. Файласуф демократия негизларини танқид остига олар экан, XXI асрга келиб барчамизга меъёр бўлиб қолган кўплаб тушунчаларни чўпга чиқаради. Мисол учун, унинг таъкидлашига кўра, демократиянинг асосий камчиликларидан² бири бу ҳаддан зиёд бўлган эркинликнинг жамият вакилларини қулга айлантириб қўйишидир.

Сизда савол туғилиши мумкин - нега етаридан ошичқа эркинликка эга бўлган жамият қулга айланади. Тасаввур қилинг, бир оила бор. Оила ота-она ва уларнинг уч фарзандидан иборат. Ота-она фарзандлари дунёга келганидан кейин "фарзандларимизни ҳеч нимада - хоҳ бу уларнинг истак-хоҳишлари, хоҳ эхтиёжлари бўлсин - чекламаймиз; улар ўз ҳаракатларида мутлақ эркин ва улар қандай ҳаёт кечирмоқчи бўлса, шундай ҳаёт кечиради" деб ўзларига ваъда берган. Фарзандлар аста-секин улғайишни бошлайди ва бу билан бир қаторда уларнинг ҳар бирининг ўзига ҳос характери, одатлари, хоҳишлари, тушунчалари ва ҳаёт тарзи шаклланишни бошлайди.

Биринчи фарзанд шовқинли ҳаёт кечиришни, маъсулиятни ўз бўйнига олмасликни ва холодильникдаги барча ширинликларни беркитиб тугатиб қўйишни ёқтиради. Иккинчи фарзанд - ўз хонасидан чиқмасликни, одамлар билан мулоқот қилмасликни ва ширинликларни ёқтиради. Учинчи фарзанд эса - тинчликни ва одамлар билан гаплашишни яхши кўради. Уларнинг ҳар бири фарқли ва уларнинг хоҳишлари/тушунчалари бир-биридан тамомийла фарқ қилади. Бунинг натижасида доимий келишмовчиликлар юзага келади ва оилада ҳузур йўқ. Ота-она уларга мутлақ эркинликни бергани ва уларга чексиз толерантликни кўрсатгани сабабли уларнинг учаласи ҳам "нима қилмасам ҳам, бунга юз фоиз ҳақлиман" деган тушунчага эга бўлиб қолган. Бироқ уларнинг эркинликлари бошқаларнинг чегарасига айланиб қолганига эътибор беришга уларнинг "демократик тарзда шаклланган руҳлари" йўл қўймайди.

Кеча толерантликни китоблар ёрдамида ривожлантириш ҳақида ёзган постимни³ каналга қайта ташлагандим. Ҳаммамиз биламиз XXI аср қолипидаги демократик жамият нормал фаолият юрита олишида унинг барча аъзолари ўзаро толерант бўлишлари муҳим рольга эга. Бироқ бу толерантликнинг чегараси борми? Ҳар бир инсон турли "ҳусусиятларга" эга экан деб, унинг барча "қилмишларига" тушуниш билан ёндошишимиз керакми? Бунга мажбурмизми?

Ўтган ҳафта South Parkнинг бир бўлимини кўраётган эдим. Унинг марказий ғояси айнан ўша чегарали толерантликка асосланганди. Тўғрироғи, унда ҳар бир инсон тенг ҳуқуқли, демак, ҳар бир инсон ўз истак-хоҳишларида эркин ва ҳеч ким бунга тўсқинлик қилишга ҳақли эмас ғоясига қарши далил беришга ҳаракат қилинади. Ушбу бўлимда бир ғоя остида бирлашган активистлар гуруҳи бўлади. Гуруҳнинг номи NAMBLA⁴ бўлиб, ундаги активистларнинг барчаси педофиллар бўлади.

Ички ишлар ҳодимлари NAMBLA гуруҳи аъзоларини қўлга туширгандан сўнг, уларнинг лидери полиция ҳодимига улар табиатан шундай яратилиб қолганликларини; демократик давлатларда ҳамма тенгҳуқуқли бўлса, уларнинг ҳам ҳуқуқлари тўлиқ муҳофаза қилиниши кераклигини; улар хоҳласа-хоҳламаса ўзларини ўзгартира олмасликларини ва улар бунга мажбур эмасликларини тушунтиришга ҳаракат қилади. Полиция ҳодими бироз иккиланишни бошлайди, негаки педофил активистнинг айтганлари гўё барча демократик давлатларнинг "эркинлик" тушунчаларига мос келяпти. Полициячи иккиланиб турар экан, бир бошланғич синф ўқувчиси, у активистга унинг далилари, уларнинг педофиллигига толерантлик кўрсатишга асос бўла олмаслигини айтади.

Ҳулоса шуки, атрофдагиларга қўлимиздан келганча толерант бўлишга ҳаракат қилишимиз, шубҳасиз, муҳим. Бироқ, айтайлик, нацистлар, нео-фашистлар, педофиллар, террористлар ва ҳкз.ларнинг тушунчалари, табиатлари, хоҳишлари, қарашлари, ҳаёт тарзи қандай бўлса бўлсин, уларга нисбатан толерантлик ҳаммавақт чегараланган (нольга тенг) бўлиши лозим.
Демократик жамият меъёрларига кўра барча фуқаролар ўз ҳаёт тарзи ва қарашларида мутлақ эркинликка эга деб, уларнинг эркинликлари³ қолган жамият вакилларини чегаралаб қўйишига йўл қўймаслигимиз керак.

p.s. ҳаволалар комментларда

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Салом, дўстлар!

Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан.
Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан Ўзбекистонга бориб улгириши керак.

Танловда фақат 1 та совға бўлади ва совға ичида қуйидагилар бор:

1. Markus Zusakнинг I am the Messenger асари
2. Zara фирмасидан Шекспирнинг A Midsummer Night's Dream асаридан иқтибос босилган туника 😍 (тўлиқ расмини кўрмоқчи бўлганлар, илтимос, @readnrollcontact_bot га смс ёзиб қолдиринг)
3. Ane Ayo томонидан (Zara билан ҳамкорликда) яратилган Китоб Дўкони номли пробник-духи (10 ml). Парфюмернинг ёзишича, у бу ҳидни болалигида ҳар ҳафта отаси билан китоб дўконига бориш анъанасига боғлиқ ҳотираларига асосланиб яратган экан
4. Турли хил шоколадлар
5. Открытка
6. (чиройлироқ бирор нима кўриб қолсам, яна нарса қўшилиши мумкин)

Ғолиб қачон ва қандай қилиб аниқланади:

- қатнашчилар шархларига рақамлар берилади;
- random йўли орқали 01.03.2021 да.

Шартлар:

- 27.02.2021 соат 22:00 гача ушбу пост остида аёл киши нега ўқиши керак; унинг ўқишидан (оиласига/жамиятга) қандай фойда бўлиши мумкин ва шунга ўхшаш мавзуларга боғлиқ бўлган фикрларингизни қисқа тарзда қолдириш;

- ҳар бир қатнашчи ўз имкониятларини ошириш учун 5 тагача шарх қолдириши мумкин. Ҳар бир шархга алоҳида рақам берилади;

- ReadnRoll каналига 3 та яқинингизни/дўстингизни/танишингизни таклиф қилиш (қўшиш) ва кимларни қўшганингизни @readnrollcontact_bot га ёзиб қолдириш. Улар каналга 27.02.2021 дан сўнг қўшилсалар, афсус бу ҳисобланмайди;

- танловда ўғил болалар қатнашмоқчи бўлса, комментингиз охирида совғани кимга бермоқчи эканлигингизни ҳам ёзиб қолдириш.

Танловда кўпчилигингиз қатнашасиз деган умиддаман!
Барчага омад!

p.s. орангизда яхши инсонлар бўлса, бу постни дўстларига/танишларига ҳам улашиб юборади)

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

https://youtu.be/liXqrnAGraQ

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​#brief_review

Барнхауз Таъсири, Курт Воннегут

Воннегутнинг илмий фантастика жанрида ёзилган Барнхауз Таъсири ҳикояси бизга психодинамизмни, яъни фикрлаш ёрдамида атрофдаги жисмларга ва содир бўлаётган ҳодисаларга таъсир ўтказиш қобилиятини, кашф қилган олим Барнхауз ҳақида сўзлаб беради. Сўнгра психодинамизга журналистлар томонидан барнхауз таъсири номи берилади.

Ҳикояда Барнхауз психодинамизни ўзида "ривожлантириб", унинг ёрдамида Ерюзида тинчлик ўрнатиш, бесабаб қон тўқилишининг олдини олиш, очликка чек қўйиш ва шу каби инсонпарвар ишларни бажариш имконияти пайдо бўлганлигидан ўзидайўқ хурсанд бўлиб юради.
Кунларнинг бирида Барнхауз яхши ниятлар билан психодинамиз тўғрисида АҚШ ҳукуматига оғиз очиб қўяди ва...

Ҳукумат барнхауз таъсиридан қай йўлларда фойдаланмоқчи бўлди деб ўйлайсиз?

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Салом дўстлар!

Ҳозир @readnrollcontact_bot га келган смсларни текшираётсам, шу постга ҳавола турган экан.

Эсингизда бўлса, Гюстав Лебоннинг Авомлар ва Оммалар психологияси (Омма психологияси) асарига тақриз ёзган эдим.
Таржимон Раҳимжон Қудратовнинг ёзишича, ушбу китобнинг таржимасига мен ёзган ўша тақриз туртки бўлган экан.

Буни ўқиб жуда ҳам хурсанд бўлдим, негаки асар ҳақиқатда кучли ва асосли фикрларга эга бўлган асардир. Бундай китоблар ўзбек тилига таржима қилинаётгани ва бунда оз бўлсада менинг "таъсирим" бўлгани инсонни янада хурсанд қилади.

Тақризни ўқимоқчи бўлганларга қуйидаги пост ёрдам беради 👇

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Bertrand Russell ўзининг What I Believe китобида ортодокс Христианликни танқид қилаётганда, яхши ҳаёт кечириш учун инсон виждонига таяниб яшаши шарт эканлиги тўғрисидаги фикрни ҳам асоссиз ва янглиш деб номлайди.

Албатта, барчамиз ҳалол инсон бўлишда, бизнинг виждонимиз катта аҳамиятга эга эканлигини тан олганмиз. Бундай бўлса, нега Рассел виждонга таянишни нотўғри деб танқид қилган?

Файласуфнинг фикрича, виждон - ёшликда эшитилган панд-насиҳатларнинг ноаниқ хотираларининг йиғиндиси.

Ушбу фикрни дастлаб ўқиганингизда, у бироз ғалатироқ туйилиши мумкин. Лекин унинг устида озгина бош қотирганингиздан сўнг Расселга ҳақ беришни бошлайсиз. Таққослаш учун, 6-7-синфларда алгебра фанидан ўтган бирор мавзуингизни ёки ўрганган бирор формулангизни эсланг. Ўша пайт уни - мавзу ёки формулани - аниқ тушунган бўлишингиз мумкин, лекин ҳозирга келиб унинг асл моҳиятини бутунлай унутиб қўйган бўлишингиз эҳтимоли юқори. (Ёки бунинг тескариси - ўша мавзу ёки формулани ўша пайт бутунлай нотўғри тушуниб олиб, ҳозирда ўша нотўғри тушунчангизни тўғри сифатида қабул қилаётган бўлишингиз ҳам мумкин)

Сиз нима дейсиз?

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Салом, дўстлар!

Кеча (27.02) соат 22:00 да (Ўзбекистон вақти билан) 8-мартга ўтказилаётган Аёллар нега ўқиши керак мавзусидаги танловимиз ўз ниҳоясига етди.

Барчангизни бу кичик танловга кўрсатган эътиборингиз, қатнашганингиз ва фикрларингиз учун чин дилдан раҳмат айтмоқчиман!!!
Сизларнинг ёзган фикрларингизни ўқиб, жамиятимизнинг кичик қисмида бўлса ҳам, аёлларнинг илм олиши, улар ўзларини шахс сифатида шакллантира олишларига имкон бериш, уларни ортиқ бир "буюм" сифатида кўрмаслик, улар жамиятни ўзгартириш/шакллантиришда муҳим ролга эгаликлари ва, қисқа қилиб айтганда, УЛАР ҲАМ бир ШАХС эканликларини тушуна бошлангани мени (ўйлайман-ки, Сизни ҳам) хурсанд қилди.

27.02.2021 соат 22:00 гача қолдирилган барча шарҳларга рақам берилади. Афсуски, ундан кейин қолдирилган шарҳларни инобатга ола олмайман. Бундай қилсам, қолган қатнашчиларга нисбатан ноҳақлик бўлади ва буни ҳеч биримиз истамаймиз деган умиддаман.

Танловда қатнашмоқчи бўлган бир иштирокчи 3-4 кун давомида (27.02 дан олдин бўлган ҳолат) телеграмдаги техник носозликлар туфайли, қанча уринса ҳам, танлов пости остида ўз фикрларини қолдира олмади ва бу инсондан уларни менга @readnrollcontact_bot орқали қолдиришини илтимос қилдим. У инсоннинг қолдирган 5 та шарҳлари (смсларига) ҳам рақам берилади.
Орангизда бу ҳолатга proof кўрмоқчи бўлганлар бўлса, илтимос, ботга смс ёзиб қолдиринг ва мен уларнинг скриншотини сизга юбораман.

Ғолиб, айтилгандек, 01.03.2021 эълон қилинади. У инсон билан бот орқали алоқага чиқаман ва тўлиқ уй манзилини (исм, фамилия, кўча номи, уй рақами, индекс, шаҳар ва тел. рақами) ёзиб қолдиришини илтимос қиламан.
Албатта, у инсоннинг шахсий маълумотлари танловдан сўнг бутунлай ўчириб ташланади.

p.s.Танлов постини кўпроқ одамлар кўриши учун уни ўз каналларида share қилган инсонларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман :)

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​#brief_review

Достоевский фақатгина инсонлар психологияси, улар ўртасидаги мураккаб муносабатлар, инсоннинг ички дунёси, эзгулик ва ёмонлик, экзистенциал инқироз ва ҳкз.лар ҳақида ёзади деган тасаввурдан қутилиш учун, унинг Қиморбоз асарини ўқиб кўринг.

Маълумотларга кўра, у автобиографик асар экан ва ундаги қаҳрамонларнинг прототиплари муаллиф ҳаётидаги яқинлари бўлган экан. Албатта, бу асарда ҳам "чуқур маънолар" изланса, топиш мумкин. Аммо ҳаётнинг ирганч маиший қисмининг тасвири олди планда.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Таржима жараёнидан лавҳалар.
Қайси асарнинг таржимаси деб ўйлайсиз?

p.s. Пашшалар Ҳукмдори эмас)

Читать полностью…

Read'n'Roll

03:03. Достоевский. Қиморбоз. Писта. Мен.

p.s. Қимор ўйнашдан ҳам ҳавфлироқ нарса бу писта чақишни бошлаш - тўхтатиш имконсиз.

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Хабарингиз бор, аёл киши нега ўқиши керак мавзусида каналимда кичик танлов ўтказяпман.
Қуйида аёлларнинг ўқиши жамиятда қандай ижобий ўзгаришлар сабабчиси бўла олиши ҳақида ёзган кичик постимни ўқисангиз бўлади 👇

Hans Rosling томонидан ёзилган Factfulness номли китобни ўқиётган эдим, бир фактга дуч келиб қолдим. Маълумотларга кўра (Rosling p. 117) дунё бўйлаб "яхши ривожланмаган" ва "ривожланаётган" давлатларда йилига болалар ўлимининг сони камайишининг асосий сабаби тиббиёт ёки техника соҳаларида қилинаётган кашфиётлар ёки қурилаётган янгидан янги, замонавий шифохоналар эмас экан. Болаларнинг ўлими сезиларли даражада камайишининг асосий сабаби уларнинг оналарининг (!) саводга, яъни ўқиш ва ёзиш қобилиятига, эга эканлиги экан.

Энди тасаввур қилинг. Биргина (оддий) ўқиш ва ёзишни билган оналар дунё бўйлаб болалар ўлимининг сонини (ўзлари билмаган ҳолда) камайтиришга эришган бўлса, кўп китоблар ўқиган, дунёқараши кенг бўлган, олий маълумотга эга бўлган, бир соҳада чуқур билимга эга бўлган, тинмай изланишда бўлган, эркин фикрлай олган аёллар жамиятни қандай ўзгартириб юбориши мумкин?

Манба: Rosling, Hans, Factfulness: Ten Reasons We're Wrong About the World and Why Things are Better Than You Think, Sceptre, 2018, p. 117

p.s. Танлов тугашига сал кам икки ҳафта қолди. Қатнашишга улгуриб қолинг)

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Ўтган йили шу кун Венадаги (Австрия) Альбертина музейига боргандим. Бу йил lockdown сабабли бирор жойга бориш имконияти йўқ.

Эстетик завқ олмоқчи бўлганлар учун музейдан лавҳалар👇

https://link.medium.com/RZDeW2Jnv4

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Ҳаёлан Сан-Лоренцо президенти бўлишга рози бўлиб бўлгандим. Зоҳиран эса ҳушёрлигимни йўқотмаган ва гумонларга тўла эдим.

- Нима бўлган тақдирда ҳам, ишнинг бирор машаққатли томони бор бўлса керак-ку? - ўзимникидан қолмадим мен.
- Йўқ.
- Сайловларчи? Бўладими?
- Ҳеч қачон ҳеч қандай сайлов бўлмаган. Биз, шунчаки, президент ким бўлганини эълон қилиб қўямиз.
- Бунга ҳеч ким эътироз билдирмайдими?
- Ҳеч ким ҳеч нимага эътироз билдирмайди. Улар ҳамма нарсага лоқайд муносабатда. Уларга фарқи йўқ."

Мушук учун беланчак, Курт Воннегут

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Илтимосларга биноан, ҳозирдаги
#1 бестселлер асар - Ювал Ноа Харарининг 21 аср учун 21 дарс - учун 2 йил аввал ёзган тақризимни қайта қўяпман.

Уни қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин. Қулайроқ жойлашиб олинг - тақриз long-read'лардан. Марҳамат 👇

https://link.medium.com/BkYNtrQXPdb

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Мен, қандай тушунтирсам экан, эркин инсонман. Нега мендан бугун ҳам бир ой олдингидай мулоҳаза қилишимни талаб қилишмоқда? Агар мен ушбу нуқтаи-назарга риоя қилганимда, менинг фикрим менинг золим ҳукмдоримга айланган бўлар эди."

Қизил ва Қора, Ф. Стендаль

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​Китоблар ёрдамида нотаниш дунёга толерант бўлиш

Кўплаб жойларда китоблар бизга ўзимизга ўхшаган инсонлар, уларнинг ғоялари ва ҳаёт тарзи билан танишиш учун имконият яратиб беради деб ёзилади.
Бу фикрга, албатта, қўшилмай иложи йўқ. Ҳар бир китобни ўқир экансиз, дунёнинг қайсидир чеккасида қачонлардир сиз каби фикрлаган инсонлар бўлганлигига ишонч ҳосил қилиб борасиз. Айни шу кўрсатчик китобларнинг энг катта фойдаларидан бири.

Аммо китоб ўқишнинг, кўпчилик яхши эътибор бермайдиган, баъзан бизга ёқмайдиган, лекин жуда ҳам фойдали бўлган яна бир томони бор.
Юқорида айтиб ўтилгандек, китоблар биз кабиларни топиш имкониятини яратиб беради. Ҳа, тўғри. Лекин улар бизга биздан фарқли яшайдиган, фикрлайдиган, бизникига ўхшамаган ҳиссиёт ва ғояларга эга бўлган инсонлар борлигини кўриш ва билиш учун ҳам йўл очиб беради.
Яъни дунёда ҳамма биз сингари эмаслигини ва бундай бўлишга мажбур эмаслигини англашни бошлаймиз.

Дунёда турли-туман инсонлар, ғоялар, ирқлар, миллатлар, ҳаёт-тарзлари, урф-одатлар, динлар, қадриятлар бор эканлигини билганимиздан, яъни дунёқарашимиз сал бўлсада кенгайганидан кейин, ҳар бир демократик давлат конституциясида ёзилган "барча фуқаролар миллати, ирқи, дини, қарашларидан қатъий назар тенг ҳуқуқлидир" деган модданинг моҳиятини янада чуқурроқ англашни бошлаймиз.

Ушбу "чуқурроқ англаш" этапидан ўтганимиздан сўнг эса, Ерюзидаги ҳар бир инсон (буларнинг қаторида Сиз ҳам) ўз ҳаётининг эгаси унинг ўзи эканлигини, унинг ҳаётига аралашишга, унинг диний, сиёсий ва бошқа preferenceлари учун уни камситишга, дискриминация қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эканлигини тушунишни ва ўзимизни/бошқаларни мустақил инсон сифатида қабул қилишни бошлаймиз.
Қисқа ва қўпол қилиб айтганда, ҳеч ким ҳеч кимнинг ишига бурнини ҳадеб суқавермайдиган бўлиб қолади.

Кўп жойларда "торелантликнинг муҳимлиги" каби бирикмаларга кўзингиз тушиб қолса керак. Инсон минг толерантлик муҳим ва мен толерант инсон бўлишим керак деса ҳам, ўзидан-ўзи бундай инсон бўлиб қолмайди.
Толерантлик юқорида айтилган нарсаларни англаб етганимиздан кейингина аста-секин шаклланишни бошлайди.
Демак, толерант инсон бўлишни истасак, китоб ўқишга мажбур эканмиз.

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

​​#spinozadan_tavsiyalar

Спиноза ўзининг Ethics асарида (янги) маълумотларни яхшироқ тушуниш/тушунтириш учун уларинг "ибтидосига" эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтади. У бу жараёнда суҳбатдошингиз билан турли хил баҳслар юзага келиши мумкинлигини ҳам эслатиб ўтади.

Бундай ҳолларда, дейди Спиноза, агарда қаршингиздаги инсон "янги фикрларни эшитаман, лекин ўз фикримни ўзгартирмайман" ёки "бу нарсани билишимдан шубҳа қиламан, аммо, у ҳақида маълумот олсам ҳам, унга ишонмайман" дейдиганлардан бўлса, шунчаки баҳсни тугатиб қўяқолинг. У инсон билан суҳбат қилиш, мунозара юритиш самарасиз.

p.s. бу билан ўзингизнинг асаб толаларингизни ва руҳий тинчлигингизни сақлаб қолишингиз мумкин, негаки тошнинг шаклини ҳеч қачон қўл билан эзиб ўзгартириб бўлмайди (шунчаки қўлингиз оғригани қолади, холос)

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

"Мени ўлдирмоқчи бўлганларга аччиқлана олмайман, негаки уларни жуда яхши тушунаман."

Иблис ва Парвардигор, Жан-Поль Сартр

@rearnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

Бир неча кун олдин Хосе О. Гассетнинг "Оммалар қўзғолони" асарига тақризни қўйган эдим.
У асарда ёритилган мавзуларни осонроқ тушуниш учун, менимча, аввал омма психологияси билан яхшироқ таниш бўлиш керак.

Бунинг учун Франциялик қомусий олимлардан бири Густав Лебоннинг "Авомлар ва оммалар психологияси" асарини ўқишни тавсия қиламан. Лебоннинг асари Муссолини, Гитлер, Ленин ва Сталин каби тарихни ўзгартириб юборган инсонларнинг энг ёқтириб ўқиган асарларидан бири эди.

"Авомлар ва оммалар психологияси"га ёзган тақризимни қуйидаги линк орқали ўқишингиз мумкин 👇

https://link.medium.com/DmvSQY2p54

@readnroll

Читать полностью…

Read'n'Roll

4 кун олдин Lockdown яна 14-февральгача чўзилди. Уйдан 15 километр узоқликка бориш қонунан мумкин эмас.

Шу сабабли Сартр оламига саёҳат бошланди.

Сиз қандай китоблар бошладингиз?

Читать полностью…
Subscribe to a channel