РИШТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ Расмий сайти: Rishton.uz Фейсбук: www.facebook.com/Rishton24 Твиттер: twitter.com/RISHTON24 Биз билан боғланиш @abror0909
Азиз ватандошлар! Хуррамободга овоз бериб юборинглар, 15 минутдан кейин овоз бериш тўхтатилади, Риштонимиз учун овоз беринг, бефарқ бўлманг.
Читать полностью…Азиз ватандошлар! Хуррамободга овоз бериб юборинглар, икки соатдан кейин овоз бериш тўхтатилади, Риштонимиз учун овоз беринг, бефарқ бўлманг.
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган юртдошларимизга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари ҳожиларимиз ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с председателем Управления мусульман Узбекистана, муфтием шейхом Нуриддином Холикназаром, который возглавляет наших соотечественников, совершающих Хадж в священную Мекку. Глава государства поинтересовался состоянием паломников и созданными для них условиями.
#Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Риштон туманида юқори унумли комбайнлар ғалла ўрим-йиғимига ҳозирланди
Қишлоқ хўжалигидаги долзарб тадбирлардан бири ғалла ўрим мавсуми бошланишига саноқли кунлар қолди.
Риштон туманида ана шу масъулиятли мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Бугун Риштон МТПда комбайнларнинг мавсумга шайлиги юзасидан техник кўрик ва ғалла ўрим-йиғимига бағишланган кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов бошчилигидаги туман раҳбарияти, нуронийлар, туман қишлоқ хўжалигига оид бошқарма ҳамда ташкилотлар, ички ишлар бўлими мутасаддилари, ғалла отрядлари раҳбарлари, комбайн бош операторлари, ёрдамчи операторларлар иштирок этди.
Иштирокчиларга ўрим-йиғим мавсумида амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастури ҳақида маълумот берилди. Таъкидланганидек, дон қабул қилиш шохобчалари томонидан жорий йилда туманда етиштирилган бошоқли дон экинларини қабул қилиш режа қилинган.
Ушбу ишларни уюшқоқлик билан, тизимли равишда амалга ошириш мақсадида штаб ташкил қилиниб, 19 та ўрим отрядига комбайнлар бириктирилди.
Бугунги кунда комбайнлар ўрим-йиғим мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди ҳамда мавсум давомида узлуксиз ишлашини таъминлаш учун эҳтиёт қисмлар захиралари яратилди.
Семинар давомида мавсумни беталофат ва уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча масъулларга белгиланган вазифаларга жиддий ёндошиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.
Профессионал бокс: Бектемир навбатдаги ғалабага эришди
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомининг марказий жангида энг ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз - фарғоналик Бектемир Мелиқўзиев WBA Eliminator камарини қўлга киритиш йўлида америкалик Дарьюс Фулгхэм билан жанг ўтказди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. 7-раундда ҳакамлар Бектемирдан очко олиб ташлади, 12-раундда эса рақибини нокдаунга учратди. Мураккаб ва руҳий курашлар остида кечган жангда ҳамюртимиз ғалабани тантана қилди.
Ушбу жангдаги устунлиги эвазига Б.Мелиқўзиев Сауль Альвареснинг камари учун даъвогарлардан бири мақомига кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, WBA Super чемпионлик камари Сауль Альваресга тегишли. АҚШлик Кейлеб Плэнт эса вақтинчалик чемпион ҳисобланади.
Бундан ташқари, кубалик маҳоратли боксчи Увел Эрнандес WBA Gold камари соҳиби саналади. Бу - чемпионлик йўлида ҳамюртимизнинг рақиблари келгусида кимлар бўлиши мумкинлигига бир оз бўлса-да ойдинлик киритмоқда.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилди
Риштон тумани Мискин маҳалла фуқаролар йиғинида Қурбон ҳайити муносабати билан нуронийлар ташаббуси билан маҳаллада истиқомат қилувчи 4 нафар "камбағал оила" тоифасига киритилган фуқароларнинг хонадонларига борилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди ва ҳолидан хабар олинди.
Ушбу хайрли ташаббус орқали маҳаллада инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро ёрдам каби қадриятлар яна бир бор намоён бўлди.
Ҳар бир бола — меҳр ва эътибор марказида
Бугун Риштон туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида "1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан байрам тадбири катта шоду хуррамлик билан ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов иштирок этиб, болажонларни ушбу эзгу ва қувончли кун билан самимий табриклади. У ўз сўзида болалар — бизнинг келажагимиз, мамлакатимизнинг энг қимматли бойлиги эканини таъкидлади.
Байрам муносабати билан Риштон тумани ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан болаларга қувонч улашувчи совғалар тақдим этилди.
Кўнгиллар байрамона, болаларнинг юзида табассум, кўнгилларда қувонч туйғуси. Тадбир доирасида рақслар, қўшиқлар, турли саҳна кўринишлари намоён қилинди.
Байрам тадбирлари ҳали ҳам давом этмоқда, болажонлар учун ёрқин хотираларга бой кун бўлиши кутилмоқда.
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятимизда “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган асосий байрам тадбири ҳам иштирокчиларга бир олам қувонч улашди.
Унга вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 160 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандлари, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари таклиф этилди.
Тадбир Каштанзор кўчаси бўйлаб болажонлар, уларнинг ота-оналари ва эртак қаҳрамонлари иштирокида ўтказилган юриш марафони билан бошланди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов сўз олиб, болажонларни байрам билан қутлади. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёш авлоднинг баркамол вояга етиши, таълим-тарбия олиши ва истеъдодини намоён этиши учун яратилган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
Фарғона давлат техника университети ҳудудида ташкил этилган “Ёшлар технопарки”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари Нуриддин Мамажонов, Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббоев, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистондаги элчихоналари вакиллари, масъуллар ва талабалар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар “Ёшлар технопарки” ёшлар учун стартап лойиҳаларни амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди. Рамзий тасма кесилиб, меҳмонлар технопаркда яратилган замонавий шарт-шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасалари тадқиқотчилари ва ёш ихтирочилар томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар ва ихтиролар намойиш этилди.
“Ёшлар технопарки” ўз фаолиятини 8 йўналишда олиб боради. Жумладан, 3D моделлаштириш, IT дастурлаш, сунъий интеллект, электротехника, робототехника каби соҳаларда ёшларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини юксалтириш ҳамда уларни инновацион фаолиятга кенг жалб этиш мақсад қилинган.
Риштон тумани марказий кўчаси гуллар билан янада гўзаллашди
Читать полностью…Фарғона вилояти прокуратураси органларининг ходимлари ўртасида "Китобхон прокурор" танлови ўтказилди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
☑️ Yoshlarni sport sohasida o‘z imkoniyatlarini namoyon etishlarini ta’minlash yo‘nalishida yangi loyiha "Yangi O‘zbekiston olimpiya cho‘qqilari" va "Prezident olimpiadasi" boshlanish arafasida!
🏁Ushbu nufuzli bellashuvlar joriy yilning 19 may kunidan mamlakatimizning barcha hududlarida start oladi.
📢Aziz yoshlar mazkur sport musobaqalarida faol ishtirok etib, o‘z iqtidoringizni ko‘rsating.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин ва Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров кутиб олдилар.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Москву. Главу нашего государства встретили заместитель руководителя Администрации Президента Российской Федерации Максим Орешкин и первый заместитель Председателя Правительства Денис Мантуров.
#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Xotira – inson hayoti va ongli faoliyatidagi eng muqaddas tuyg‘u, takrorlanmas voqealar yig‘indisi, o‘tmish, bugun kun va kelajak o‘rtasidagi bog‘lovchi vosita, o‘tmishni, tarixiy voqelarni ajdodlarimiz siymosini gavdalanib turadigan oynadir. Qadriyat esa avlod-ajdodlari, ota-bobolaridan avloddan-avlodga o‘tib kelayotgan iqtisodiy, madaniy, ma’naviy, ma’rifiy, axloqiy boylikdir, an’analar, urf-odatlar, bir so‘z bilan aytganda, noyob ma’naviy merosdir.
“Xotira” va Qadrlash" uyg‘un bo‘lgan jamiyatda, albatta barqarorlik, tinchlik, o‘sish, xayr va baraka bo‘ladi. Rishton tumanidagi 58-umumiy o‘rta ta’lim maktabida D. Mamajonova, G. Abdullayeva, U.Gʻulomova, O. Usmonova, L. Sobirovlar rahbarligida 5-"A", 7-"A", 8-"A", 9-"A", 10-"A" sinf o‘quvchilari ishtirokida faxriy ustozlarimiz S. Jo‘rayeva, O. Abdulhamidova, M. Maxsumova, T. Tursunov, K. Yakubovlar xonadoniga borib bayram bilan tabriklashdi. Ustozlar o'zlarining qiziqarli va maroqli suhbatlari bilan o'quvchilarda katta taasurot qoldirishdi..
#Риштон_тумани
#Маҳалла_босқичи
"Ишбилармон аёл-2025" кўрик танловининг маҳаллаларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичининг навбатдагисида Полвонобод маҳалла фуқаролар йиғинида ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган Зарифахон Юлдашева иш жойи булди.
Тадбирда O'zLiDeP Риштон туман Кенгаши аппарат рахбари Р.Жамолов, партия ва махалла хотин-кизлар фаоли Р.Йигиталиевалар яна бир тадбиркорлик фаолияти билан танишди.
Тадбиркор Зарифахон Юлдашева иш фаолиятини кишлокдаги 7 нафар ёшларни шогирдга олиб, чеварчилик сир-асрорларини ургатибгина колмасдан чеварчиликнинг замонавий усуллари билан ахолига бежирим кимий-кечаклар тикишиб, узларини хам даромадларини ошири келишмокда.
Чеваримизни айтишича буютмалар куплигидан вактида улгурмаётганидан, яна кишлок хотин-кизлар орасидан хохловчилар булса ишга олишини айтиб утди.
Партия фаоллари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун таклифлар, маслахатлар берилди.
https://tashabbus.sport.uz/vote/13/177/8e84f556-7944-4217-a748-ff07699259aa
Читать полностью…https://tashabbus.sport.uz/vote/13/177/8e84f556-7944-4217-a748-ff07699259aa
Читать полностью…Farg‘onaga xush kelibsiz!
31.05.2025
Dunyoning 30 dan ortiq davlatidan viloyatimizga kelgan sayyohlar Rishton va Qo‘qonda bo‘ldilar.
🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱 Fargona_trk">YouTube|🎙Radio FM 90.8 |Facebook
#Bolalarga_bering_dunyoni
Farg‘onada bolajonlar bayramni a’lo kayfiyatda nishonlamoqdalar!
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
Ўзбекистон "Марказий Осиё - Италия" форматида самарали амалий ҳамкорликни ривожлантиришга интилиши қатъий.
—
Узбекистан решительно настроен на развитие продуктивного практического взаимодействия в формате "Центральная Азия - Италия".
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Меҳнатободликлар маҳалла қабристонида ҳашар уюштиришди
Риштон туманидаги "Меҳнатобод" маҳалласи аҳолиси юксак маънавий бирлик ва масъулият туйғуси билан навбатдаги хайрли ишга бел боқишди. Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан маҳалла қабристон ҳудудида умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
Қабристон — тарихимизнинг тирик гувоҳи, нажот топган авлодларимизнинг маскани. У ердаги поклик, тартиб ва ободонлик халқнинг маънавий юксаклигидан дарак беради. Қаҳрамонликлар бундан яхши воқиф бўлиб, аждодлар хотирасига ҳурмат ифодаси сифатида жамоавий тозалаш ишларини амалга оширишди.
"Маҳаллалар" уюшмаси бошчилик қилган ҳашарда кексалар, ўрта ёшлилар ва ёшлар бир тану бир жон бўлиб иштирок этишди. Қабр тошлари атрофи тозаланди, йўлаклар равонлаштирилди, ўтлар ўриб ташланди ва чиқиндилар махсус техника ёрдамида чиқарилди. Бу нафақат ободонлаштириш, балки кўнгиллар покланишига хизмат қилган маънавий маросимга айланди.
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқовнинг 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами муносабати билан болаларга ТАБРИГИ
Ассалому алайкум азиз тумандошлар!
Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқлардан ҳисобланиб, ўз фарзандининг ёрқин келажаги учун жонини ҳам аямаслиги барчамизга маълум. Шунинг исботи сифатида юртимизда бир қатор байрамлар, анъаналар болажонлар қувончи учун ташкил этилади.
Хоҳ спорт соҳасида бўлсин, хоҳ маданият соҳасида бўлсин, жажжи болажонлар ўзларининг ширин тиллари, мурғак қалби билан ўз ижодлари орқали намоён этиб келишмоқда.
Жонажон юртимизда келажагимиз эгаларининг камолига ҳар жиҳатдан юксак эътибор қаратилиб, уларга беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилиб келинмоқда.
1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" ана шундай эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида кенг нишонланади.
Аслида ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни унинг давомийлигини асраб авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун пойдевор демакдир.
Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг ватанга садоқатли жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади.
Ҳозирги кунда юртимизда ва дунёда юз бераётган пандемияга қарамасдан болажонларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига эришилди - десак муболаға бўлмайди.
Азиз дўстлар, болалар, ёш авлод!
Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Ҳар биримиз учун энг ёрқин, энг покиза ва гўзал хотиралар бевосита болалик даври билан боғлиқ. Ушбу давр ҳар бирингиз учун бутун дунё чегарасиз, осмон эса чексиз кўринадиган бир даврдир, шунингдек, ушбу давр сиз мўжизаларга чин дилдан ишонадиган ва ҳар бир бошланадиган янги кундан завқланиб яшайдиган вақтингиздир. Вақт ўтгани сайин болалик билан боғлиқ ҳиссиётлар маълум маънода инсондан узоқлашиши мумкин, бироқ биз ҳаётимиз давомида болалик таассуротларини ҳар доим ич-ичимиздан ҳис қиламиз. Шу сабабли, ушбу байрам нафақат ёш авлод учун, балки ёш авлодни ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун масъул бўлган шахслар учун ҳам аҳамиятлидир.
Ушбу байрам бизнинг болалар олдидаги масъулиятимизни янада ошириб, унинг яшаш, таълим олиш, дам олиш ва бўш вақтини унумли ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқларини таъминлаш, уларни турли хил жисмоний ва психологик зўравонликлардан, мажбурий меҳнатдан ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради. Зеро, бола ҳуқуқларини таъминлаш ва кафолатлаш инсонпарвар ва адолатли жамиятни шакллантириш учун зарур шарт-шароит сифатида намоён бўлади.
Бугунги жамиятимиз олдида турган асосий вазифа – фарзандларимизни ақлли, одобли, билимли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Улар ишончли ҳимоя остида бўлишлари ва ўз ҳаётини муаккаммал даражада йўлга қўйишлари учун биз барча чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим. Юртимизда иқтидорли болалар жуда кўп. Азиз болаларим байрам муборак бўлсин, барча ишларингизга омад ва зафарлар, ҳаётингизга эса бахт, қувонч ва соғлик тилаб қоламан! Катталарнинг эътибори ва ғамхўрлиги, меҳри ва қайноқ тафти доимо ҳамроҳингиз бўлсин.
Ёш авлоднинг соғлом, бахтли бўлиши, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, шунингдек жамият учун фойдали инсон бўлиб вояга етишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Xotira va qadrlash – bu jamiyatning maʼnaviy salohiyatini, barqarorligini va kelajagini belgilovchi muhim omil. Oʻtmishga hurmat bilan munosabatda boʻlish, qahramonliklarni ulugʻlash va madaniy merosni asrab-avaylash orqali biz barkamol jamiyat qurishga va yosh avlodni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga erishamiz.Rishton tumani MMTB tasarrufidagi 58-umumiy òrta ta'lim maktabida "Xotira aziz-qadr muqaddas" deb nomlangam ma'naviy -ma'rifiy tadbir tashkillandi.Tadbirda Umidaxon Tojiboyeva rahbarligidagi 7-"B" sinf òquvchilari tomonidan mustaqillikni qadriga yetishga undovchi she'rlar, chiroyli kuy-qòshiqlar, raqslar barchani xursand etdi. Ayniqsa harbiy chiqishlar barchaga manzur bòldi.
Читать полностью…Вилоятимизда туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида заргарлик саноати ривожлантирилади
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фарғоналик ва Туркия ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган тадбиркор Билал Ширин ҳамда туркиялик инвестор Акин Ялчинни қабул қилди.
Учрашувда туркиялик сармоядорлар ташаббуси билан вилоятимизда амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, инвестор Акин Ялчин томонидан йўлга қўйилиши режалаштирилаётган заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
—
Хоким области Хайрулло Бозоров принял предпринимателя Билала Ширина, вносящего вклад в укрепление сотрудничества между деловыми кругами Ферганы и Турции, а также турецкого инвестора Акина Ялчина.
—
Governor of Fergana Region Khayrullo Bozorov met with entrepreneur Bilal Shirin, who is actively contributing to strengthening cooperation between Fergana and Turkish business circles, and Turkish investor Akin Yalchin.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқовнинг 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам табриги
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага келди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Москву.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
9 май - Хотира ва қадрлаш куни
Фарғона вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган эҳтиром тадбири ташкил этилди.
Бешариқ туманидаги 1-сон политехникумида “Хотира – муқаддас, инсон қадри – азиз” шиори остидаги тадбирга вилоятдаги барча касбий таълим ташкилотлари фахрийлари, тизимда меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган ўқитувчилар ва таълим усталари таклиф этилди. Бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурган фахрийлар бугун юртимизда амалга оширилаётган эзгу ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ташаббуслар кенг қулоч ёзаётгани, ёшлар таълим-тарбияси, хусусан, касбий таълим тизимидаги янгиликлар хусусида фикрлашдилар.
Фахрийлар юртимизда тинчлик-фаровонликни кўз қорачиғидек асраш, ёш авлод таълим-тарбиясига масъулият билан ёндашиш лозимлиги хусусида сўз юритдилар. Ўтган ҳамкасблар хотираси ёдга олинди.
Fergana.uz|Facebook|Instagram|fvhokimligi">Youtube|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
—
Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбари миллат фидойиларининг оилалари ва уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.
—
Глава государства сердечно побеседовал с семьями национальных героев и ветеранами войны.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Rishton tumanidagi 19-umumiy o'rta ta'lim maktabida "Xotira va qadrlash kuni" munosabati bilan "Gulchambarlar tanlovi" o'tkazildi.O'quvchi yoshlar mehr va muhabbat bilan ajoyib san'at asari yaratdilar.Eng sara gulchambarlarni uzoq yillar faoliyat ko'rsatgan ustozlarga taqdim etdilar
Читать полностью…