rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

⚡️Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга XlX асрда француз фотографи томонидан Жиззахда олинган фотосуратни совға қилди

Суратда Жиззах вилоятидаги "Илон ўтди" дараси акс этган.

Елисей саройидаги олий даражадаги учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёев эса Президент Эммануэль Макронга буюк француз ёзувчиси Виктор Гюгонинг ўзбек тилига таржима қилинган "Кулаётган одам" романининг илк нусхасини совға қилди.

Ушбу китоб оммавий нашрдан чиқиши ва тез орада китобхонлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Франция президенти Эммануэль Макрон президент Шавкат Мирзиёев ташрифи ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида ўзбек тилида пост қолдирди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Одамнинг дардини, жамиятнинг дардини ёзган одам ютади.


✍️Мурод Муҳаммад Дўст

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ННТ фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жазоланади

Нодавлат ташкилотларнинг хорижий грантлар ҳисобидан сиёсий фаолиятда иштироки тартибга солинмоқда. Қолаверса, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий донорлар буюртмасига асосан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган социологик тадқиқотлар ўтказиш фаолиятининг шаффофлигини оширишга қаратилган нормалар киритилмоқда.

Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун давлат органларининг мансабдор шахсларига маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Шунингдек, жамоатчилик назорати натижаси бўйича давлат органларига киритилган якуний ҳужжатни белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик учун мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россиядан уй сотиб олаётган ўзбекистонликлар сони ортмоқда

Маълум қилинишича, харидларнинг 70 фоизи инвестициявий характерга эга эмас, балки яқин 1—5 йил ичида яшаш учун мўлжалланган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2127

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дўстлик туманидаги тендерда рақиблар ўзаро "ўйин" кўрсатди

Дўстлик туманида ўтказилган тендерда тил бириктириш ҳолати кузатилгани айтилмоқда.

Дўстлик тумани ободонлаштириш бошқармаси 104 млн сўмлик кўчат хариди бўйича тендер ўтказган. Энг паст таклиф 103,7 млн сўм бўлиб, ғолиблик "Sardor Hamkor 555" МЧЖга насиб этган.
Бироқ, тендер иштирокчилари ўртасида боғлиқлик мавжуд бўлиши мумкинлиги аниқланган. Яъни, бир-бирига рақиб бўлиб қатнашган учта компания бир хил манзилда рўйхатдан ўтган ва уларнинг таъсисчилари ўзаро боғлиқ шахслар эканлиги маълум бўлган.

Яъни:
— "Smart Bizness 222" раҳбари Шахарбоев Темурбой айни вақтда "Tex Shop 777" МЧЖнинг ҳам 66,6% улушига эга эканлиги аниқланган.
— Қолган 33,4% улуш эса "Sardor Hamkor 555" раҳбари Абдуқосимов Сардорга тегишли.
— "Sardor Hamkor 555" ҳам худди шу манзилда жойлашган.

Бу ҳолат тендерда ҳақиқий рақобат бўлмагани, ғолиб олдиндан аниқланган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳа уйғотмоқда. Агар бу маълумотлар тасдиқланса, тендер қонунчилигига зид ҳолат аниқланиши мумкин.

Эътиборли жиҳати шундаки, тендерда иштирок этган "рақиб" компаниялар бир хил манзилда рўйхатдан ўтгани ва уларнинг таъсисчилари ўзаро боғлиқ экани мутасаддиларнинг диққатини тортмаганми?

Ёки бундан яхши хабардор бўлган ҳолда, била туриб кўз юмилганми? Агар ҳокимият бу ҳолатга аниқ ва кескин муносабат билдирмаса, тендерлар шаффоф ўтаётгани ҳақидаги даъволар фақат қоғозлардаги гап бўлиб қолаверади.


Мутасаддилардан расмий муносабат кутамиз.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Навоийдаги портлашда қурбон бор, ўндан ортиқ киши жабрланган

Аввалроқ Навоий вилоятида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятининг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 11 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳати олган.

Ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, терговга қадар суриштирув ишлари давом этаётгани маълум қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Айрим шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишига тақиқ қўйилиши мумкин

Гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчиларнинг суриштирув, дастлабки тергов ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистондан чиқиб кетишини вақтинча чеклаш таклифи киритилди.

Ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Бу ҳақда Миллий тикланиш партияси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, сўнгги 4 йилда жиноят содир қилиб, тергов ва судлардан яширинган 40 мингга яқин шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган ва уларнинг қарийб 45 фоизи Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Шуҳрат Қурбонов Миллий банклараро процессинг маркази раҳбарлигидан кетди

“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (Humo) раҳбари Шуҳрат Қурбонов лавозимидан кетди.

Корпоратив ахборот ягона портали маълумотларига кўра, Шуҳрат Қурбонов 2025 йил 6 март куни ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилган. Унинг ўрнига 7 март куни Алексей Максимов тайинланган.

Алексей Максимов тайинловга қадар Octobank АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, 2018 йил сентябрь ойида президент қарори билан ташкил этилган Миллий банклараро процессинг маркази мамлакатда рақамли тўловлар тизимини ривожлантириш мақсадида ишга туширилган эди. Шуҳрат Қурбонов мазкур марказга ташкил этилганидан бери раҳбарлик қилиб келган.

Аввалроқ 2025 йил январида Paynet компанияси Humo тўлов тизимини сотиб олганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Беморни қабул қилмаган шифохоналар жазоланадими?

Шу ўринда бир савол туғилади, инсоннинг ижтимоий шароити ва турмуш даражаси унга тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш учун асос бўла оладими?

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2125

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонга мигрантларнинг пул ўтказмалари бўлмаса, камбағаллик даражаси 16,8 фоизгача ошиши мумкин — Жаҳон банки

Таҳлилларга кўра, Тожикистон ва Қирғизистондан чиққан мигрантларнинг 80% дан ортиғи Россияга боради. Ўзбекистонлик мигрантларнинг 57% Россияда, 15% Қозоғистонда, 10% Украинада ишлайди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2124

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

13 март соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди

Терроризм доимий глобал таҳдид бўлиб қолмоқда ва 2024 йил терроризм географияси кенгайган. Камида битта террорчилик ҳодисаси содир бўлган давлатлар сони 58 дан 66 тага кўпайди, бу 2018 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2123

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Нотариус"нинг айрим ваколатлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилди.

Хабарга кўра, айрим нотариал ҳаракатлар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилиши таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш тўғрисидаги аризалардаги имзоларини, агар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳақиқийлиги текширилган бўлса, нотариал шаҳодатлаш талаб этилмаслиги назарда тутилмоқда.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ариза берувчиларнинг уларнинг розилиги асосида банк сирини ташкил этувчи маълумотларини ахборот тизими орқали электрон тарзда олишга ва ишлов беришга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️3,7 миллиард сўмлик АИ-80 бензин ноқонуний сотиб юборилди

Бухоро вилоятида 430,7 тонна АИ-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда "Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Бухоро вилояти, Когон тумани “Н.П.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси иш фаолиятида бўлмаса-да, “Бухоро нефть базаси” МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали автобензинни шохобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Саводсизлик, суннат ва эрта туғруқ: Ўсмир қизларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Дунё бўйлаб ҳар 10 қиз ва ёш аёлдан тўрттаси мактабни тамомламайди.

50 миллион қиз жинсий зўравонлик қурбони бўлган.

2025 йилда 15—19 ёш оралиғидаги 12 миллион қиз она бўлиши кутилмоқда.


Батафсил: rost24.uz/uz/news/2121

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Олмазор ва Сергели туманларида 13 март куни таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Hududgaz poytaxt" матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача, Сергели туманида эса соат 11:00 дан 17:00 гача узилади.

Жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги “Тахтапул” МФЙдаги 55 та ерли хонадон, Нурафшон кўчасидаги 1 та кўп қаватли уй;

Олмазор туманидаги “Чилтиғон” МФЙдаги 806 та ерли хонадон ва 12 та кўп қаватли уй;

Ҳамда, Сергели туманидаги Хонободтепа 1 тор кўчасидаги 120 та ерли хонадон ва Садоқат кўчасидаги 150 та ерли хонадондларидаги газлар вақтинча ўчирилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти тикланади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Вашингтонда "Озодлик Радиоси"га қарши норозилик намойишлари кучайгани айтилмоқда

АҚШ пойтахтида "Озодлик Радиоси" фаолиятига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтгани айтилмоқда. Улар намойишни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенат бинолари олдида тўпланиб ўтказишган.

Хабарга кўра, улар "Озодлик Радиоси"ни молиялаштиришни тўхтатишга чақириб, "Озодлик Радиосига маблағ ажратманг!", "Стоп Озодлик Радиоси!", "Сохта янгиликларга ишонманг!" ва "Озодлик Радиосини ёпинг!" каби шиорларни илгари суришган.

Намойишчилар радиостанция материаллари кўпинча бирёқлама эканлигини ва жамоатчиликни чалғитишини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича, "Озодлик Радиоси" ахборот воситалари орқали маълум кун тартибини илгари суриб, жамоатчилик онгига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилади. Ушбу норозилик намойишлари кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Очиқлик ва электрон иштирок: Андижон ҳокимлиги, Рақобат ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмиталари индексда “қизил”дан жой олди

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилояти ҳокимликлари ҳам яшил индикаторда. Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашлари сариқ, яъни ўртача деб баҳоланган. Андижон вилояти ҳокимлиги бўлса, қизил кўрсаткичда.


Батафсил: rost24.uz/uz/news/2128

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ўзбекконцерт"га директор тайинланди

Абдуқаҳҳоров Одилжон Абдуғаниевич "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори Эрданов Санжар Собирович эса лавозимидан озод этилди. У 2023 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.

Ушбу ташкилот фаолиятига доир маълумотларни камдан кам эшитамиз. Дуч келганимиз ҳам тайинлов ва лавозимидан озод қилиш юзасидан бўлади. Одилжон Абдуқаҳҳоров қайта директор лавозимига тайинланганидан кейин эндиликда фаоллик кузатилар. Аммо Одилжон Абдуқаҳҳоров бу лавозимда янги эмас. У 2017—2020 йилларда ҳам Ўзбекконцертга раҳбарлик қилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Янгийўлда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Янгийўл-агростар” компаниясининг томорқачилик мактабида аҳолининг томорқа ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ўтказди. 

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2126

Реклама ҳуқуқи асосида

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётганлар жазоланади

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаётган қоидабузар фуқароларга нисбатан чоралар кўрилаётгани маълум қилинди. Ҳокимлик аҳолини бу турдаги тартибсизликдан сақланиши юзасидан огоҳлантирди.

Хабарга кўра, шаҳарликлар мурожаатлари диққат билан тингланиб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Бу турдаги қоидабузарлик учун амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Навоийда портлаш содир бўлди

Бугун, 11 март куни Навоий вилоятида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса соат 14:10 да Навоий шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган “Навоий азот” АЖнинг 25-сехи лабораториясида юзага келган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Вазирлик томонидан қўшимча тафсилотлар тақдим этилиши кутилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Энди такрорий аукционда 1 нафар иштирокчи бўлса ҳам, савдо ўтган деб ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 мартдаги топшириғига асосан, жорий йил 11 мартдан бошлаб “E-auksion” электрон савдо платформасида қишлоқ хўжалиги ерларини онлайн-аукционга чиқариш бўйича янги тартиб жорий этилади:

—Биринчи аукцион – 5 кун муддатда ўтказилади;
—Агар аукционда ғолиб аниқланмаса, такрорий савдо бир кун муддатда ўтказилади;
—Такрорий савдоларда 1 нафар иштирокчи бўлса ҳам, савдо ўтган деб ҳисобланади;
—Такрорий савдоларда бошланғич нарх 10 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилади.

Маҳаллий ҳокимликлар ўз заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги ерларини аукционга чиқаришда ушбу янги талаб ва тартибларга қатъий амал қилишлари керак бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

"Внуково" аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли "Uzbekistan Airways"нинг HY-611 рейси Санкт-Петербургга қўнгани айтилмоқда.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган "ковёр" (гилам) режасига асосан "Внуково" аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, заҳира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилган.

Самолёт муваффақиятли қўниб, барча йўловчилар хавфсиз жойда экани айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир.


Абу Али ибн Сино

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Ўзбекистонда ўта оғир ва оғир турдаги жиноятлар сони ошиб бормоқда

Рақамлар юртимиз бўйлаб ҳар куни камида битта қотиллик, ҳар 2 кунда бир марта номусга тегиш жиноятига доир иш содир қилинаётганини кўрсатмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2122

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Прокурор катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

2024 йил жиноят иши қўзғатилган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.

Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг доллар талаб қилиб, дастлаб 500 доллар олади. Қолган 2500 долларни Бухоро шаҳрида олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолат, Урганч шаҳрида Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, шундан 1800 доллари олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бош консулхона йўловчиларни фирибгарлардан огоҳлантирди

Туркиядан Ўзбекистонга учиб кетаётган айрим фуқаролар аэропортларда бегона юкларни олиб ўтиб, жиддий муаммоларга дуч келаётганлиги маълум қилинди.

Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилишлари мумкин. Улар турли баҳоналар билан (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) шахсни ишонтиришга ҳаракат қилади.

Бош консулхона бундай ваъдаларга ишонмасликни ва бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилмасликни сўради.

Келтирилишича, ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Қиморда қарзга ботган шахс ҳамкасблари номига кредит олиб, уларни ҳам ютқазди

Фарғона вилоятида онлайн қиморга берилган шахс қарзларини тўлолмай, ҳамкасблари номига яширинча кредит олиб, уларни ҳам қарзга ботирди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг “Ҳудуд” информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, Олтиариқ туманида яшовчи шахс онлайн қимор ўйинларига берилиб кетиб, бор пулларини ютқазади ва қарзга ботади. Бироқ шунда ҳам қимор ўйнашни тўхтатмайди. У фирибгарлик йўлига ўтиб, ҳамкасбларини алдаб, уларнинг номига кредит олади ва пулларни онлайн қиморда ютқазади.

У 4 киши номига жами 75 млн сўм кредит расмийлаштирган. Ҳамкасбларидан бирига қарздорлик ҳақида хабарнома келгандан сўнг ИИБга мурожаат қилган.

Гумонланувчи процессуал тарзда қўлга олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “д” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Subscribe to a channel