⚡️ Афғонистоннинг яна бир вилоятида амалдорларга суратга тушиш ва интервю бериш тақиқланди
Толибоннинг Афғонистонда оммавий ахборот воситалари эркинлигига қарши давом этаётган тазйиқлари кучайди. Бу ҳақда Afghanistan Journalists Center (AFJC) нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Нангарҳор вилояти расмийлари маҳаллий амалдорларга оммавий ахборот воситалари учун суратга тушиш ва видео интервю ўтказишни расман тақиқлаган.
Келтирилишича, Толибон олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан маъқулланган ахлоқ қоидалари қонунига кўра, бундан буён тирик мавжудотларни суратга олиш ва эфирга узатиш тақиқланиши белгиланган.
Унинг ўрнига барча хабарлари фақат ёзма шаклда етказилиши керак, бунда фақат ҳукумат бинолари, белгилар ёки логотиплар тасвирлари бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у маҳаллий амалдорлар билан ҳар қандай ОАВ интервюлари, агар сўралса, фақат аудио форматда ўтказилишини буюргани айтилмоқда.
Маълумот учун, Нангарҳор бундай чекловларни жорий этган бешинчи вилоятга айланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Прокуратура ходими 8-синф ўқувчисини зўрлашда гумонланиб ишдан бўшатилган
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида 8-синф ўқувчисини зўрлашда айбланган шахслар ушлангани хабар қилинди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, жабрланувчи 6 октябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрлангани ва уларга нисбатан чора кўришни сўраган.
Текширувлар давомида, ҳодисага Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланди ва у 30 октябрь куни ишдан озод этилди. Жиноят иши Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) бўйича қўзғатилди ва Ички ишлар органи томонидан тергов ўтказилмоқда.
Бош прокуратура хабар қилишича, тергов ва тезкор тадбирлар натижасида, жами 9 гумонланувчи аниқланган.
Шулардан 8 нафари, жумладан прокуратуранинг собиқ ходими, қўлга олинган, яна бир шахс қидирилмоқда. Ҳозирги кунда суриштирувлар давом этмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️БАА Ўзбекистонда 1000 мегаваттли шамол электр станцияси қурмоқчи
COP-29 анжумани доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Бирлашган Араб Амирликларининг "Масдар" компанияси ўртасида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
Хабарга кўра, мазкур электр станция қурилиш жараёнида 600-800 та янги иш ўрни яратилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида йилига 3,5 млрд кВтсоат электр энергиясини ишлаб чиқариш, 1 млрд куб метр табиий газ захиралари тежалади.
Маълумот учун, ушбу шамол электр станциясини қуриш орқали атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни йилига 1,4 млн тоннага камайтиришга эришиш кутилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергия бўйича стратегик шериклик битими имзоланди
13 ноябрь куни COP29 саммитида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергияни ривожлантириш бўйича муҳим битим имзоланди. Ушбу ҳамкорлик шамол ва қуёш каби қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиб, тоза ва барқарор энергия тақдим этишни кўзлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев чиқишида, ушбу ташаббус келажак авлодлар учун масъулият ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилганини таъкидлади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда ҳар йили шамол ва қуёш электр станциялари қуввати 2 гигаваттга оширилмоқда. 2030 йилга келиб, қайта тикланувчи энергия улушини 40% га етказиш ва 4,2 гигаваттлик энергия сақлаш тизимлари яратиш режалаштирилган.
Ушбу келишув нафақат энергия соҳасини ривожлантиради, балки минтақада янги иш ўринлари яратилишига, технологиялар алмашинувига ва аҳоли турмуш даражасини оширишга катта ҳисса қўшади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.
Ўнга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонуни:
– давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
– давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
– давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.
Маълумот учун, манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият.
Эслатиб ўтамиз, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун жорий йил 6 декабрдан бошлаб кучга киради.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон автомобиль бозорида нарх-наво қандай?
Маҳаллий оммабоп автомобиллар учун октябрь ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:
“Lacetti”: кам фойдаланилган — $15 236 ($15 452), кўп фойдаланилган — $13 300 ($13 500);
“Damas”: кам фойдаланилган — $8 250 ($8 300), кўп фойдаланилган — $7 500 ($8 000);
“Spark”: ўртача фойдаланилган $10 500 (сентябрь ойида — $10 200), кўп фойдаланилган — $9 200 ($9 000).
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1995
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Одамларга амалинг билан насиҳат қил, сўзинг билан эмас!
✍ Ҳасан Басрий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Бензин нархлари ошишда давом этмоқда
11 ноябрь кунги биржа савдолари якуни бўйича АИ-80 бензин нархи тоннасига 10 125,5 минг сўмга етди.
Шунингдек, АИ-92 бензин нархи ҳам кўтарилган. Биржада 92 бензиннинг тоннаси ўртача нархи 11 978,5 минг сўмга етган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан фойдаланишни тақиқлаш 2028 йилдан босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
АЁҚШларда эса бензин қиймати кўтарилса, кўтарилди, аммо тушгани йўқ. 2028 йилга қадар бензин нархида ўсиш шу тезликда бўлса, охир бориб қанчага етишини тасаввур қилаверинг!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган COP29 Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда
Ушбу саммит дунё етакчилари учун халқаро даражада муҳим учрашув ва музокаралар майдони саналади.
Президент Шавкат Мирзиёев саммит доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Озарбайжон парламенти Раиси Соҳиба Гафарова ва ФИФА Президенти Жанни Инфантино билан норасмий учрашувлар ўтказди.
Бугун ва эртага Президент Мирзиёев ўндан ортиқ муҳим музокаралар ва учрашувлар ўтказиши кутилмоқда. Бу учрашувлар икки томонлама ҳамкорликларни ривожлантириш ва халқаро муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманларида вақтинча табиий газ бўлмайди.
Газ ўчириладиган ҳудудлар рўйхати:
– Сергели тумани (10:00 дан 14:00 гача)
“Хонобод” МФЙ Беруний, Соҳил ва Кичик сой кўчалардаги 835 та ерли хонадон;
“Эшонбулоқ” МФЙ Муанна, Хонобод кўчалардаги 467 та ерли хонадон;
“Садоқат” МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчалардаги 730 та ерли хонадон;
– Бектемир тумани (10:00 дан 14:00 гача) – Кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
– Миробод тумани (10:00 дан 17:00 гача)
– “Биродарлик” МФЙ Оқ уй кўчасидаги 55 та хонадон;
– Яккасарой тумани (10:00 дан 17:00 гача).
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда «бизнеcменлар» ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади.
✍ Харс Йенсен, Нобель мукофоти совриндори
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.
Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир.
⚡️Тўёна кўринишида 300 доллар пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
Кадастр агентлигининг Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқародан жарима қўлламаслик учун ходимининг тўйига тўёна беришни талаб қилган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1993
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Энди ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади
Жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.
Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Халқнинг оғзидаги нонини тортиб оладиганлар оммага қаноатдан ваъз айтадилар...
Бўккунича овқат ейдиганлар очларга келажакдаги гўзал кунларни ваъда этадилар.
✍️ Бертольд Брехт
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Сурхондарёда 19 кишини алдаган фирибгар 7 йилга кесилди
Сурхандарё вилоятида қорамолларни сотиб бераман деб, 19 кишининг пулларини талон-торож қилган фуқарога суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум бўлишича, судланувчи эркак атрофидаги танишларининг ишончига кириб, қорамол савдоси билан шуғулланиш учун улардан катта миқдордаги пул маблағларини олган. Ҳамда унинг фойдасидан уларга ҳам бериб туришни ваъда қилган. Бироқ, на олинган пуллар ва на қорамоллар қайтарилган.
Алданганини сезган фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишган. Ҳолат юзасидан, фирибгар 19 нафар одамнинг жами 460 млн сўм пулларини ўз эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборгани аниқланди.
Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди айбланувчига Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми "б" банди билан 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон болалар, эрта ва мажбурий никоҳ муаммосига эга давлатлар қаторига кирди
Equality Now ташкилоти ҳукуматларни никоҳ учун минимал ёшни истисносиз 18 ёш этиб белгилашга чақирмоқда. Ҳукуматлар, шунингдек, қизларни ёш турмушга узатмаслик ва мактабда ушлаб туриш учун оилаларни моддий рағбатлантириш чораларини кўриши керак, деб ҳисобламоқда.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1996
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Юнусобод туманида газ таъминотида "авария" юз берди
Бугун, 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таъмирлаш ишларини олиб бораётган экскаватор Юнусобод тумани 2-даҳа 40-уй ёнидан ўтган ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етказиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Оқибатда Юнусобод 2-даҳадаги 47 та кўп қаватли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи, Юнусобод 3-даҳадаги 26 та кўп қаватли хонадон, 12 та улгуржи истеъмолчи ва Маликов кўчасидаги 40 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Маълум қилинишича, айни вақтда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Хоразм вилоятида ҳоким ўринбосари қамалгани айтилмоқда
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг бир ўринбосари фуқарога қишлоқ хўжалиги ерини олиб беришни ваъда қилиб, пора сифатида 25 минг АҚШ доллари ва 50 миллион сўм олаётган пайтда ушланиб, қамоққа олингани айтилмоқда.
Ушбу маълумотга ойдинилик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котибига қўнғироқ қилинган эди. Хаёт Шамсутдинов эса ҳар доимгидай жавоб бермади.
Ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида 174 давлат ичида 123-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) томонидан тузилган глобал сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида 123-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ХВЖ маълумотларига таяниб, “Ranking.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, 174 давлатни қамраб олган индекс рақамли инфратузилма, инсон капитали, технологик инновациялар ва ҳуқуқий тартибга солиш каби омилларни ҳисобга олган ҳамда Жаҳон банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа ташкилотлар маълумотларидан фойдаланилган.
Рейтингда, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилар қаторида 48-ўринни эгаллаган Қозоғистон, кейинги ўринларда Қирғизистон (99-ўрин) ва Тожикистон (123-ўрин) ҳам жой олди. Туркманистон бу рейтингга киритилмади.
Сунъий интеллектдан фойдаланишга тайёрлик бўйича энг юқори ўринларни Сингапур, Дания ва АҚШ эгаллаган. Шу билан бирга, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон ва Жанубий Судан сўнгги ўринларни эгаллади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларда электр таъминоти корхонасига 1 млрд 160 млн сўмлик зарар етган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/1994
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ ФВВ Қамчиқ довонидан ўтувчи ҳайдовчиларга мурожаат қилди
"Қамчиқ" довонидан кесиб ўтган автомобиль йўлининг баъзи жойларида туни билан қор ёққани маълум қилинди.
Кўриниш масофаси 2 км гача (бу туман ходисаси кузатилдиган кўриниш масофа эмас) бўлган масофада қисқарган. Шу сабабли, ФВВ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди.
"Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади", дейилади ФВВ хабарида.
Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
Марказий ҳарбий округда жойлашган «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Ўн кун давом этиши кўзда тутилган махсус-тактик ўқув йиғинида кўплаб амалий машқлар бўйича ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинган. Хусусан, икки давлат ҳарбий хизматчилари турли жанговар қуроллардан отиш, шартли аҳоли яшаш ҳудудида жанг олиб бориш ва ҳаракатларни таҳлил қилиш жараёнларини амалга оширади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Антикоррупция ходими коррупция билан қўлга тушди
Фарғона вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи 1000 доллар пора билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ушбу мансабдор шахс туман электр тармоқлари бош муҳандисини ишдан бўшатмаслик учун пора олган вақтда қўлга олинган.
Терговга қадар текширувлар давомида, мазкур жиноятга ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳар иккала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон Россияга меҳнат мигрантлари етказиб беришда пешқадамлик қилмоқда
2024 йилнинг биринчи 9 ойи давомида Россияга меҳнат миграцияси йўналишида энг кўп ўзбекистонликлар йўл олди. Россиянинг Ягона ахборот-статистик тизими маълумотларига кўра, шу даврда 1,748 миллион ўзбекистонлик ишлаш мақсадида Россияга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 143 минг кишига кўпайган.
Миграция бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Тожикистон (884 минг киши) ва Қирғизистон (570 минг киши) эгаллади. Қозоғистондан 147 минг, Арманистондан 142 минг, Озарбайжондан 104 минг ва Хитойдан 79 минг киши Россияга иш излаб борган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Энди энергияни исроф қилганлар ҳам жарима тўлайди
"Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонуни кучга кирди. Бу ҳақда "Ўзбекгидроенерго" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, энди тегишли рухсатнома ва хулосасиз табиий газдан, сертификатлаштирилмаган энергетика ускуналаридан фойдаланилганда БҲМнинг 10 фоизи миқдорида жарима;
Сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини реализация қилинганда, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузганлик учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида жарима;
Шунингдек, электр энергиясидан ишлаб чиқариш зарурияти бўлмаган ҳолда беҳуда фойдаланилганда ҳам БҲМнинг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Ғазо ва Ливандаги кескинлик: Мирзиёев араб-ислом саммитида нималар деди?
Ўзбекистон Президенти навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.
▫️Ўзбекистон Фаластин – Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди — Мирзиёев.
▫️Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.
▫️Президент урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини таъкидлади.
▫️Муқаддас Ал-Ақсо масжиди, Қуддусдаги бошқа ноёб тарихий-маданий ёдгорликларнинг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда уларни бешикаст сақлаб қолиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамалардан сўнг томонлар можаронинг сиёсий-дипломатик ечимини жадал излашга содиқлигини тасдиқловчи қўшма резолюция қабул қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди
Ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистон" бекатидаги ҳаракат таркиби бузилиб қолгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
“Тошкент метрополитени” ДУК расмий маълумотига кўра, бугун соат 08:48 да "Ўзбекистон" бекатидан техник жиҳатдан носозлик кузатилган. Хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электропоезд машинисти томонидан барча йўловчилар бекатга туширилган.
Юзага келган носозликни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида ҳаракат таркиби текширув йўлаги томон ҳаракатлантирилган. Шундан сўнг, орадан 3 дақиқа вақт ўтиб, ортдан келган поезд бекатдаги йўловчиларни олиб манзиллари томон олиб кетган.
Бундан олдин Тошкент метрополитени фойдаланувчилари ортиб борaётгани ҳақида хабар берган эдик. Юқоридаги каби носозликларга чора кўрилмас экан, оқибати ёмон натижаларга олиб келиши мумкин.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёдга жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга боради
Президент Шавкат Мирзиёев 11–13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжонда бўлади.
Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлатимиз раҳбари 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.
12–13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.
Ўзбекистон Президентининг мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube