⚡️ Бир жойда ишлаши мумкин бўлган қариндош ходимларнинг рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистонда қариндошларнинг бир ишхонада ишлашини чеклаш тўғрисидаги қоидаларга ўзгартиришлар киритилиб, бир жойда ишлаши мумкин бўлган қариндош ходимларнинг рўйхати тасдиқланди.
Ушбу рўйхат 14 ноябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қабул қилинган ҳукумат қарорида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўзаро қариндош бўлган айрим соҳа вакилларининг бир давлат ташкилотида фаолият юритиши тақиқланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Вазирликлар қуйи бўғинда самарали иш ташкил эта олмаяпти
Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак, деди давлат раҳбари. Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади.
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1997
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Исмоилов Нуриддин Мўйдинхонович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ ИИО ходимларига пора бермоқчи бўлганлар қўлга олинди
Фарғона вилояти Бешариқ туманида Ички ишлар органи ходимига 3000 АҚШ доллари пора таклиф қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳрилик 1989 йил туғилган аёл Бешариқ туманига қарашли тергов бўлими суриштирувчиларига мурожаат қилиб, жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "А" банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олинган танишини қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиши ва айбловни олиб ташлаши учун 3000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.
Ходимлар пора бериш жиноят эканини бир неча бор тушунтиришига қарамай аёл пора таклиф қилишда давом этгани айтилмоқда.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро ходимга 2100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланиб, пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 211-моддаси, биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!
✍️ Шайх Оиз ал-Қараний
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ҳокимият тадбиркорга берган ерни вазирлик аукционда сотиб юборган
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги аукцион орқали қум-шағал қазиб олиш учун сотиб юборган ер аслида Шофиркон туман хокимлиги томонидан тадбиркорга 49 йил муддатга ижарага берилган эди.
Бир йил олдин Тошкент туманлараро Маъмурий суди томонидан ҳам Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Nurli bog`-2020” МЧЖга тегишли 15,46 гектар ер майдонини аукционга чиқариш ноқонуний деб топилган.
Аммо ҳозирда ҳам боғ ва мевазор учун берилган ердан ўзгалар қум-шағал қазиб олишда давом этмоқда.
Фактлар: rost24.uz/uz/news/1966
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Картадаги пулни текшириб кўришда пенционерларга қулайлик яратилди
Пенсия жамғармаси «SMS-PENSIYA» хизматига онлайн уланиш ишга туширилганини маълум қилмоқда.
Эндиликда нафақага чиққан шахс my.gov.uz портали орқали онлайн «SMS-PENSIYA» хизматига уланиши сўралмоқда. Агар уланган шахснинг рақами ўзгарган бўлса, янги рақамини киритиши сўралади.
Телефон рақами мазкур хизматга уланганидан сўнггина нафақа олувчи @pensiyauzbot орқали ўз пенсия миқдори ҳақида маълумот ололади.
Хизматдан мазкур ҳавола орқали фойдаланиш мумкин.
Маълумот учун, ушбу хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди
Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманига Уббиниязов Ботирбек Онгарбаевич ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Республика Жўқорғи Кенгаши маълум қилди.
Уббиниязов бугунги кунга қадар Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.
✍️ Жалолиддин Румий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️Ҳиндистонлик талаба: Ўзбекистонда таълим ва тил тўсиқлари
Суҳбатда 24 ёшли ҳиндистонлик талабанинг Ўзбекистондаги ҳаёти ва таълимга бўлган муносабати ҳақида гап боради.
У аввал Украинада ўқиган, лекин уруш туфайли Ўзбекистонга кўчиб келган. Яна у ҳиндистонлик талабаларнинг Украина уруши сабабли Ўзбекистонга кўчишлари, ўз таълимларини давом эттириш имкониятига эга бўлишлари тўғрисида гапириб берди.
Шунингдек, шаҳар транспортидан фойдаланишдаги қулайликлар ва ўзбекистонликларнинг миллий кийимларга бўлган муносабати ҳақида ўз хулосаларини билдирди.
Видеони ютубда кўриш: https://youtu.be/_JQ-7_nWNi4
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Роғун ГЭС қурилишида 3 киши ҳалок бўлди
Тожикистондаги ГЭС қурилишида рўй берган авария сабаб 3 киши ҳалок бўлди
12 ноябрь куни Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилиш майдончасида фавқулодда ҳолат юз бериши оқибатида 3 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олган. Бу ҳақда ASIA-Plus нашри хабар берди.
Ҳодиса сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Бошқарма маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Роғун электр стансиясида ишлаган "Хокруд" компанияси ходимлари ҳисобланиб, улар 39, 40 ва 51 ёшда бўлган.
Департаментнинг хабар беришича, воқеа содир бўлганидан сўнг дарҳол воқеани ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилган. Айни пайтда авария билан боғлиқ барча ҳолатлар ўрганилмоқда. Хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фожианинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш ишларини давом эттиради, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2020 йилда Роғун ГЭСи қурилишида жами 15 та авария қайд этилган бўлиб, бунинг оқибатида 3 нафар ишчи ҳалок бўлган, 15 нафари турли тан жароҳатлари олган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Пора талаб қилган газчи ва "светчи" қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими ва Давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, "Булунғур туман газ" газ таъминоти ходимипора билан қўлга тушди.
Газчи, фуқаронинг хонадонида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм деб кўрсатиб, зарарни камайтириш эвазига 4,4 млн сўм пора олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар электр таъминоти компаниясининг ҳисобчиси ҳам фуқаронинг электр таъминотидан 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилган. Ҳодиса жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қўлга олинган ҳар икки шахсга қарши Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари бошланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Фахрий донорлар рағбатлантирилади: пул мукофоти оширилади ва имтиёзлар берилади
Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича тақдимот билан танишди.
Маълум қилинишича, касалликларни эрта босқичда аниқлаш мақсадида онкология, эндокринология ва кардиология марказлари ҳудудларда скрининг текширувларини олиб бормоқда. Қашқадарё вилоятида онкология бўйича эрта аниқланган ҳар бир ҳолат учун тиббиёт ходимларига 2 миллион сўмдан мукофот бериш тизими жорий қилинди. Бу орқали саломатлик учун сарфланадиган миллиардлаб сўмлар тежалган.
🟥 Шунингдек, донорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга мукофотлар 15 бараваргача оширилади.
🟥 Улар жамоат транспортида бепул ва давлат сиҳатгоҳларида навбатсиз хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
🟥 Тиббий муассасаларга дорилар ва ускуналарни 15 ойлик эҳтиёж асосида харид қилиш тизими жорий этилади, шунингдек, “Харидлар маркази” ва унинг 13 та филиали ташкил қилинади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Хитойда пора олган мансабдорга ўлим жазоси тайинланди
Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Умумхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Чэнь Цзисин пора олишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Маълумотларга кўра, Чэнь Цзисин 2012-2022 йилларда фуқаролардан ноқонуний "совғалар" олиб келган. Айбдор афв сўраб, мол-мулкининг катта қисмини қайтариб берган. Суд бу ҳолатни инобатга олган ҳолда, ўлим жазосини бироз кечиктирган.
Шунингдек, таъсир ўтказиб пора олиш жинояти учун, маҳкумга 200 минг юань миқдорида жарима ҳам белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Фан Йифеи пора билан қўлга тушиб, шартли ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.
Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.
Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади
Ўзбек ва рус маданиятини яқинлаштириш ва бойитишга қўшган ҳиссаси учун Фаррух Зокиров ва Севара Назархон "Дўстлик" ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, "Орден Дружбы" 1994 йил баҳорида таъсис этилган бўлиб, у Россия ва чет эл фуқароларига халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги хизматлари, фан ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Қашқадарёда юк машинаси қўйлар подасини уриб юборди
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат бешлар атрофида Исузу машинаси 95 бош қўйлар подасини уриб юборган. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, машина эгаси Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.C. бўлиб, Кўкдала туманидан ўтувчи А-378 Ғузор-Самарқанд йўналишида кетаётиб, Ғузор туманида яшовчи Ш.Т. ва Қ.Қ. нинг майда шохли молларини уриб юборган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан, Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Сен буюк элимнинг шавкат-у шони,
Мангу ҳилпирайвер, юртим байроғи!
✍️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 33 йил тўлди.
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Сенаторликка тайинланган вилоят раҳбарларининг рўйхати эълон қилинди
Марказий сайлов комиссияси бу ҳақда маълум қилди.
Эндиликда, ҳудудлар раҳбарлари бир вақтнинг ўзида, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият вакили сифатида қолишда давом этишади.
Маълум қилинишича, Марказий сайлов комиссиясида жами 51 нафар сенатор сайланган бўлиб, улардан 14 та сенатор вилоят ҳокимлари, Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси раиси ва Тошкент шаҳри лавозимида ишлаб келаётган амалдорлардир.
Конституциямизга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида 3 нафардан сенатор сайланган.
Таҳлилларга кўра, янгидан шаклланган Сенат аъзоларининг 56,6 фоизини 60 ёшдан катталар, 41,6 фоизини эса 40 ёшдан ошганлар ташкил этади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Зеленский: Уруш 2025 йилда якунланиши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак
Владимир Зеленский интервюсида Россия-Украина урушини 2025 йилда тугатиши лозимлигини айтди. Бу ҳақда Report нашри хабар берди.
"Ўз тарафимиздан келаси йил уруш дипломатик йўллар билан тугашини таъминлаш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак", — дейди Украина президенти.
Хабарга кўра, Зеленский нутқи давомида бу масала устида ишланиши керак бўлган муҳим жиҳат эканини таъкидлаган.
Маълумот учун, ушбу уруш 2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб киргандан ҳамда Украина армияси жанг таклиф қилгандан сўнг бошланган эди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Путин урушни тугатиш учун кўпроқ ер талаб қилгани ҳақида хабар қилган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистонда "Дорихона наркоманияси" авж олмоқда
Ўзбекистонда охирги 5 йилда наркожиноятлар сони икки бараварга ошган. Бу ҳақда 15 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро тадбирда Президент администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов маълум қилди.
Таҳлилларга кўра, гиёҳвандлик воситалари мусодараси 8,5 баробарга, синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси эса 400 баробарга кўпайган. Шунингдек, "дорихона наркоманияси" ҳам кенг тарқалмоқда.
Юқоридаги ҳолатлардан юзасидан, ўтказилган халқаро тадбирда, Ўзбекистонда тарихда илк бор гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган стратегия қабул қилинди. Маматовни изоҳлашича, бу стратегия "аҳолида, айниқса, ёшларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни ва наркожиноятларга қарши тоқатсизликни шакллантириш" ни ўз олдига асосий мақсад қилиб олган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Олий Мажлис Сенати аъзолари тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Олий Мажлис Сенатига янги аъзолар тайинланди:
🔹 Зиё Азамат Ҳамид ўғли — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори;
🔹 Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна — Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори;
🔹 Кўчимов Абдусаид Кўчимович — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
🔹 Рафиқов Қудратилла Мирсагатович — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси;
🔹 Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович — Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори;
🔹 Сафоев Содиқ Солихович — Сенат Раисининг биринчи ўринбосари;
🔹 Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли — Ёшлар ишлари агентлиги директори;
🔹 Турдиев Содиқжон — «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси;
🔹 Худайбергенов Турсинхан Айдарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Олмазор туманида айрим кўчаларда ҳаракатланиш тўхтатилди
Тошкент шаҳар Олмазор туманида йўл таъмирланиши сабабли айрим кўчаларда ҳаракатланиш тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, бугун, 16 ноябрь куни соат 08:00 дан 24:00 гача Олмазор туманида йўл таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Фаробий кўчасидан Талабалар кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун ёпилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Қишда истеъмолчиларга 21 млрд куб метр газ етказиб берилади
Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни аҳоли ва иқтисодиётни энергия билан узлуксиз таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Айтилишича, газ етказиб бериш ҳажми оширилган ва тармоқлар модернизацияси орқали йўқотишлар камайган. Жорий қишда 21 миллиард куб метр газ етказиш режалаштирилган, айниқса, ижтимоий муассасалар ва корхоналар учун алоҳида захира ажратилган.
Йиғилишда газ ҳисобини назорат қилиш, энергия тежаш ва хусусий шерикликни ривожлантириш вазифалари белгиланди.
Президент трансформация жараёнларини тезлаштириш, харажатларни камайтириш ва янги инвестицияларни жалб қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Энди Ўзбекистонда болалар зўравонликдан қонунан ҳимояланади
Президент томонидан "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонун 2024-йил 31-майда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15-августда Сенат томонидан маъқулланганди. У 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари — ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилмоқда.
Шунингдек, давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши қонунан белгилмоқда.
Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач, 2025-йил 15-май куни кучга киради.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўра, ҳар йили дунёдаги болаларнинг ярмидан кўпи зўравонликка дучор бўлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Янгийўл шаҳрига янги ҳокими тайинланди
Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиб, ўрнига Раимов Равшан Исакжанович тайинланди.
Тайнловга қадар Раимов Равшан Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Euronews Ўзбекистоннинг эътиборга молик жабҳаларини ёритишни бошлади
Ислом цивилизацияси марказининг хабар беришича, “Euronews” телеканали сайтида мамлакатимиз маданий ҳаётига оид туркум мақола ва видео репортажлар эълон қилинган.
Дунёга машҳур телеканалнинг эътироф этишича, Ўзбекистондаги қадимий археологик ёдгорликлар, миллий таомлар ва қадриятлар ҳақидаги материаллар сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅ Ниманидир ўрганишга бўлган кучли истак, бу — аллақачон эллик фоиз муваффақиятдир.
✍️ Дейл Карнеги
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
⚡️ Аэропорт ходими 1500 пора билан қўлга тушди
Тошкент вилоятида Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда коррупция ҳолати фош этилди. Аэропорт ходими Р.М. фуқароларни ишга жойлаштириш ваъдаси билан 1,500 доллар пора олмоқчи бўлган пайтида қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда ушбу ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, у тергов учун қамоққа олинган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда 86 та пуллик автотураргоҳ ташкил этилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда пуллик автотураргоҳларни бошқариш ҳуқуқини аукцион орқали сотишни режалаштирмоқда.
Ижарага бериладиган жойлар умумий 262,8 минг квадрат метрни ташкил қилади. Ижара муддати 3 йил бўлиб, бу муддат давомида ижарачилар автотураргоҳларни жиҳозлаш, паркоматлар ўрнатиш ва алоқа тизимини ташкил этиш учун 5 млн доллар сармоя киритиши керак.
Тушумнинг 1/12 қисми шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Ижаранинг бошланғич нархи 57,21 млрд сўм этиб белгиланган. Аукцион 25 ноябрь куни ўтказилади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров фикрича, “Агар аукцион шаҳар маъмурияти истагандек ўтса, Тошкентда ягона “парковка қироли” пайдо бўлиши мумкин”.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor