Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
#Рост_ҳикматлар
✅Яхши одамларни изланг дунёда,
Шу мақсад йўлида дунё кезингиз.
Топа олмасангиз уни мабодо,
Ўша яхши одам бўлинг ўзингиз!
✍Хайрулла Ҳамидов
🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда йигит фирибгарлик билан 5,8 млрд сўм ундирган
Тошкент шаҳрида 22 ёшли йигит “Малика” савдо мажмуасида телефон сотувчиларини алдаб, 5,8 миллиард сўм зарар етказгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд ҳужжатларига кўра, у 2024 йилнинг июль-август ойларида 11 нафар сотувчидан 300 дан ортиқ iPhone ва Samsung телефонларини муддатли тўлов асосида бўлиб тўлаш шарти билан олган. Бироқ у ушбу телефонларни бошқа мижозларга сотиб юбориб, тушган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.
Судда айбини тўлиқ тан олган йигит зарарни қоплаш имконияти йўқлигини билдириб, енгил жазо сўраган. Аммо суд уни фирибгарликда айбдор деб топиб, 8 йиллик қамоқ жазосини тайинлади ва етказилган зарарни ундиришни белгилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Энди МЧЖ тугашига 6 ой қолганда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлади
“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.
Қонун лойиҳасига кўра, фаолият муддати белгиланган МЧЖлар кредиторлар билан ҳисоб-китобни муддат тугашидан 6 ой олдин амалга ошириши керак.
4-модда янги таҳририга биноан, иштирокчилар жамият зарарлари учун ўз ҳиссалари доирасида жавобгар бўлади, жамият эса иштирокчилар, давлат ва унинг органлари мажбуриятлари учун жавобгар эмас.
Шунингдек, жамият филиаллари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқлари аниқ белгиланиб, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ташкил этиш тартиби алоҳида моддада ёритилмоқда. Иштирокчилар эса ўз манзили, телефон ва электрон почтаси ўзгарганда жамиятни хабардор қилиши шарт.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Пора, қийноқ ва ўлимлар – Пўлат Бобожонов кетди, муаммоларчи?
2017 йил Ички ишлар вазири лавозимига тайинланган Пўлат Бобожонов ОАВдан ҳимояланган вазир сифатида тарихда қолди.
Ютубда кўриш: https://youtu.be/xcK_KA76f1g
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2120
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Талабалар ходим эмас, дарс бўлишини олийгоҳ ҳал қилади — Ҳуқуқшунос
Ҳуқуқшунос Хушнудбекка кўра, Меҳнат кодексининг 208-моддасидаги қоидалар талабаларга тааллуқли эмас. Талабалар ходим ҳисобланмайди.
Шунинг учун талабалар учун 5 кунлик ўқишми ёки 6 кунлик, бунинг мутлақо фарқи йўқ.
Душанба куни талабаларнинг ўқиш, ўқимаслиги олийгоҳдаги ўқитувчиларнинг иш тартибига боғлиқ. Агар ўқитувчилар 5 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни уларга дам олиш куни бўлади. Демак, талабалар ҳам ўқишга бормайди.
Умуман олганда, душанба куни талабаларнинг қандай йўл тутиши кераклигини ўқийдиган олийгоҳидан аниқлаштириши лозим бўлади.
Агар ўқитувчилар 6 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни ишга чиқади ва ўз-ўзидан талабалар учун ҳам ўқишлар бўлади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
БРБда кафолатланган омонат чегараси 200 миллион сўм этиб белгиланишининг сабаблари тушунтирилди
Жорий йилнинг 18 февралида «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги (ЎРҚ-1031-сон) қонунда кафолатланган омонат чегараси 200 миллион сўм этиб белгиланган эди.
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ томонидан ўтказилган норасмий медиа-мулоқотда айни шу мавзу кўтарилиб, мазкур қонун қабул қилинишинг сабаб ва омиллари БРБдаги омонатлар мисолида асослаб берилди.
Банк ҳисоботига кўра, айни кундаги омонатларнинг 97 фоизи 200 миллиондан кам бўлганлиги боис мазкур чеклов омонатлар қўйилмасига деярли таъсир қилмас экан.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкент шаҳрида уй-жой нархи 2,3 фоизга тушди
Жорий йил январь ойида уй-жой олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4 фоизга ошган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларида келтириб ўтилган.
Айрим ҳудудларда уй-жой савдоси сезиларли даражада кўпайган. Хусусан, Жиззахда 44 фоиз, Навоийда эса 36 фоизга ошди. Тошкент шаҳри эса умумий олди-сотди ҳажмининг 28 фоизини ташкил этди.
Шунга қарамай, Тошкентда иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари йил давомида 2,3 фоизга пасайди. Айниқса, Сергели, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларида нархлар бироз тушган.
Ижарага бериладиган уйларнинг нархи ҳам ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайган. Энг катта тушиш Чилонзор, Олмазор ва Яшнобод туманларида кузатилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Тошкентда 7 мартдан кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструксия қилиш ишлари бошланади
Умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
Бугун, 7 март куни барча ходимлар ишдан 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга
Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эслатиб ўтамиз, 8 март (шанба) куни байрам муносабати билан ишламайдиган кун ҳисобланади. 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Вазирликка тарбиячилар устидан шикоятлар кўпайгани маълум қилинди
Вазирликка болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлаётган тарбиячилар устидан кўплаб мурожаатлар келмоқда. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова айни дамда ўқитувчилар билан бўлиб ўтаётган мажлисда маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат сабабли, 32 нафар раҳбар ва тарбиячи ишдан олиниб, 3 нафари жавобгарликка тортилган. Жумладан, 15 нафарига интизомий чора кўрилиб, 15 та хусусий боғчанинг лицензияси бекор қилинган.
Шунингдек, мажлисда айрим хусусий боғчаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини бепул қамраб олишга етарлича эътибор қаратилмаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Жумладан, баъзи оилавий боғчаларда давоматни сунъий ошириб кўрсатиш ҳолатлари кузатилган ҳамда таълим ва тарбия жараёнларида давлат ўқув дастурларидан четга чиқиш ҳолатлари учраган.
Хусусан, вазир мажлисда ўтган йилда 7 мингдан ортиқ давлат ва 38 мингдан ортиқ хусусий боғчалар ташкил этилганини, хусусий боғчаларга фаолиятига берилаётган имкониятлар туфайли қамров 77% га ошганини эътироф этди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўтган йилда 1098 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний кесилган
Ўзбекистонда 2024 йилда 600 минг тупдан ортиқ дарахтлар кесилишининг олди олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вазирлик ва ҳудудий назорат бошқармалари инспекторлари томонидан дарахтлар кесилишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Натижада ўтган йиллар давомида дарахтлар кесилиши камайиб боргани қайд этилди.
Вазирликка кўра, 2022 йилда қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1 669 тани ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 2 513 тага ёки 61 фоизга камайган. 2023 йилда эса қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1 097 тага етиб, 2022 йилга нисбатан 572 тага ёки 35 фоизга қисқарган.
2024 йилга келиб қимматбаҳо дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари 1 098 тани ташкил қилган. Шунингдек, жамоатчилик назорати ва профилактика тадбирлари натижасида йил давомида 142 минг 135 туп қимматбаҳо дарахтлар, 492 минг 136 туп кам қимматли дарахтлар, жами 634 минг 271 туп дарахтлар кесилишининг олди олиниб, уларнинг яшовчанлиги сақлаб қолинган.
Экология вазирлиги дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатларини кескин қоралашини ва бу борадаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик қонунга кўра кескин жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб ўтган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда Миллий гвардия ходими 5,5 минг доллар пора билан ушланди
Тошкентда Миллий гвардия ходимлари ишга киритиб қўйиш эвазига пора олган вақтда қўлга тушган. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида маълум қилинди.
Хабарга кўра, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенант фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 5500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, фуқарони ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28-211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Аҳоли томонидан ёмон деб топилган раҳбарлар жазоланади
Ҳар бир вазир ва ҳоким бу йил барча хизматлар бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни туман кесимида баҳолайдиган тизим яратиши керак бўлади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Кўрсатилган сервис сифатига аҳолининг ўзи баҳо беради, энг ёмон деб топилган идора раҳбарлари бўйича хулоса қилинади.
Шунингдек, мутасаддиларга фуқаролар сув, газ, электрга уланиш, субсидия, нафақа ва моддий ёрдам олиш каби масалаларда идорама-идора юрмаслиги учун онлайн жавоб оладиган тизим йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Вазирлар Маҳкамасига тизимидаги коррупцияни билиб-билмасликка олиб юрган инспекция раҳбарлари ишига баҳо бериб, икки ҳафтада коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича ҳар бирига аниқ вазифа қўйиш топширилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Бошқаларнинг номига ўзининг иштирокисиз кредит олиб бўлмайди
“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.
Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санкцияларни қўллайди:
—кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
—кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
—лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Эртадан метан заправкалар босқичма-босқич очилади
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Бунга сабаб март ойининг дастлабки кунларида мамлакатимизда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайиши экани айтилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилди.
Шу сабабли, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилиши ваъда қилинди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️АҚШ ҳукумати Хитойдан COVID-19 пандемияси учун 24 миллиард доллар ундирмоқчи
АҚШнинг Миссури штати бош прокурори Эндрю Бейли даъвосига кўра, Хитойдан COVID-19 пандемиясини қўзғатгани учун 24 миллиард доллар ундириш ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Missouri attorney general нашри хабар берди.
"Бу Хитой COVID-19ни дунёга тарқатгани учун курашдаги Миссури ва АҚШнинг муҳим ғалабаси. Хитой судга келишдан бош тортди. Биз ҳар бир тийинни Хитойга тегишли активларни, шу жумладан Миссури штатидаги қишлоқ хўжалиги ерларини тортиб олиш орқали йиғмоқчимиз”, — дейди бош прокурор Бейли.
Федерал суднинг қарорига кўра, қониқарли далиллар орқали товон тўлаш бўйича ушбу даъво тасдиқланган. Хитой COVID-19 пандемиясини келтириб чиқарган ва кучайтирган. Вирус азоб-уқубатлар ва иқтисодий вайронагарчиликларга сабаб бўлган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
#Рост_ҳикматлар
✅️Ақл ва қалбсиз инсон туйғуларининг ҳеч бири ҳаракатга келмасди.
✍️ Жалолиддин Румий
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Жанубий Корея президенти қамоқдан озод этилди
Ҳибсга олинган бугун, 8 март куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль қамоқдан озод этилди. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу қарор Сеул марказий суди томонидан қабул қилинган. Юн Сок Ёль 52 кун ўтиб Сеулдаги қамоқхонадан чиққан. Маълум бўлишича, унинг дастлабки ҳибсда сақлаш муддати тугаган. Бироқ, Юнга қарши импичмент ва жиноий суд жараёнлари давом этади.
Маълумот учун, Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани учун бир неча уринишдан сўнг январь ойида ҳибсга олинган. У ҳокимиятдан четлаштирилиб, унинг вазифалари бош вазирга ўтказилган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️У барибир ўлади — тез ёрдам ходимлари қашшоқ беморлар учун хизмат кўрсатмайдими?
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда тез тиббий ёрдам ходимлари уйсиз беморни бир неча соат давомида турли шифохоналарга олиб бориб, қабул қилинмагач, чақирув берилган жойга қайта ташлаб кетгани ҳақида видео тарқалди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Расмий маълумотларга кўра, 1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ фуқаро М.Б. ҳақида 2025 йил 23 февралдан бери тез тиббий ёрдам хизматига бир неча бор мурожаатлар бўлган. Фақат 6 март кунининг ўзида фуқаро томонидан 4 марта тез ёрдамга чақирув бўлган.
Ҳар гал бемор тиббиёт муассасасига олиб борилган, аммо яшаш манзили йўқлиги сабаб қабул қилинмаган.
Охирги чақирувдан сўнг, унга "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси қўйилиб, 1-сон шаҳар клиник шифохонасида қолдирилган.
Ҳозирда бемор Республика онкология ва радиология марказининг Тошкент филиалида даволанмоқда, дейилади хабарда.
Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдам ва ижтимоий ҳимоя тизимидаги айрим муаммоларни кўрсатади. Уйсиз фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатишда уларни жойлаштириш масаласи аниқ ечимга эга эмаслиги ушбу ҳолатда яққол кўриниб турибди. Айрим давлатларда ёрдамга муҳтож ҳайвонлар ветеринарияга олиб бориб даволанаётган бир пайтда Ўзбекистонда инсон қадри шу даражада пастми? Уйи йўқлиги сабаб ҳеч бир шифохона қабул қилмай олиб бориб ташлашса, барибир ўлади дея шошилинч ҳолатни бекор қилиб, зинага келтириб ташланса. Ўзбекистонда уйсиз фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмайдими?
Яхшиямки, бемор охирида зарур тиббий ёрдамни олган, бу ҳам бўлса ижтимоий тармоқларда низоли видео тарқалганидан сўнг. Тез ёрдам шифокори томонидан "у барибир вафот этади", дея айтилган аёл ҳозирда махсус онкология марказида даволанмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Икки банкка реклама қонунбузарлиги учун иш қўзғатилди
Рақобат қўмитаси иккита банк ва микромолия ташкилотларига реклама қонунчилиги бузилиши бўйича иш қўзғатди.
Ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан
—“Tenge bank” АТБ;
—“Agrobank” АТБ;
—“Ipoteka xizmati group” МЧЖ;
—"Tasfinance mikromoliya tashkiloti" МЧЖ XKга нисбатан Рақобат қўмитаси махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.
Қўмита ушбу ҳолатни ОАВда (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари чоғида аниқлаган.
Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг иш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
Жорий йилнинг 7 март куни соат 14:30 дан А-373 Халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан ҳолатни яхшилаш бўйича кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Қамчиқ" довонини қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкент ерлари хитойлик бизнесменларга сотиб юбориляптими?
Агентликнинг таъкидлашича, ижарага берилган ерни хусусийлаштириб олишади, деб ваҳимага тушмаслик лозим. «Хавотирга ўрин йўқ. Чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди», — деб ёзди ташкилот.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2119
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️МЧЖ ва Фермер хўжалик раҳбарлари, тадбиркор ер майдонини ноқонуний сотиш билан ушланди
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга сотиш эвазига 2 млрд сўм талаб қилиб, 1 млрд сўмини олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 50 сотих суғориладиган ер майдонини харидорга 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 45 минг АҚШ долларини олган вақтида ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Қува туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари мазкур МЧЖнинг 10 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅#Рамазон_ҳикмати
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида эса, даволашнинг иложи қолмаган бўлади.
✍️ Отто фон Бисмарк
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Боғчалар фаолиятини кенгайтиришда хусусий сектор жалб қилинади
Жорий йил 1 январдан бошлаб қамров даражаси паст бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилди.
Шу муносабат билан, вазирликнинг ҳудудий бошқарма бошлиқларига бир ҳафта муддатда ташаббускор тадбиркорларни топиб, бу масалада аниқ таклифларни тақдим этиш вазифаси топширилди.
Нодавлат боғчалар томонидан мурожаатларни вазирликка доимий юборадиган, яъни нодавлат боғчалардаги мавжуд ўринлар, педагогларга бўлган эҳтиёжни аниқ кўрсатиб берадиган алоҳида тизим яратилади.
Хусусий боғчалар педагоглари ҳам методик маҳорат куни ва соати тадбирларига қамраб олиниб, келгуси йилдан мажбурий беш йилда бир марта 100 соатлик малака ошириш жараёнларига жалб қилинади.
Бунда малака ошириш ўқув дастурига педагогларни эмоционал ҳолатини текшириш ва бошқариш кўникмаларига қаратилган модуль киритилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Танқидга учраган "Wizzair" энди ўзбек тилида ҳам хизмат кўрсатади
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.
Мурожаатга кўра, учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотлар хорижий тилда берилиши йўловчиларни тушунмовчилик ва ёки қийинчиликка олиб келган.
Маълум бўлишича, мурожаатчи хавфсизлик қоидалари ҳақида хорижий тилда маълумот берилганда, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришларини сўраган. Ходим эса унга нисбатан қўпол муомалада бўлиб, бортни тарк этишини талаб қилган ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб борган.
Хабарга кўра, Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди.
Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон дунёнинг энг йирик олтин харидорига айланди
2024 йил октябрда эса 833,4 миллион долларлик олтин экспорт қилиб, умумий экспорт ҳажмини 6,6 миллиард доллардан оширди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2118
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Wildberries МЧЖ 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлашга мажбур бўлди
Электрон тижорат фаолиятини амалга ошираётган субъектлар фаолиятини легаллаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Текширув давомида Россия Федерацияси резиденти бўлган Wildberries МЧЖ маркетплейсининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланди.
Маълумот учун, Wildberries Ўзбекистонда “WB INT Export” МЧЖ шаклида юридик шахс ташкил этиб фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Ташкилотда солиқ аудити ўтказилиб, 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмагани учун TEMU иловаси фаолияти чеклангани ҳақида хабар берган эдик.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистон чақалоқлар ўлими бўйича дунёда нечанчи ўринда?
Чақалоқлар ўлимининг энг юқори коэффициенти Афғонистонда (101,3) қайд этилган. Бундан ташқари, Африка давлатлари — Сомали (ҳар 1000 туғилган чақалоққа 83,6), Марказий Африка Республикаси (80,5), Экваториал Гвинеяда (77,4) ёмон кўрсаткичлар кузатилган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2117
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ипотека кредити фоиз ставкалари туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Компания мувофиқ талаблари асосида ҳамкор тижорат банклар томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари сизга янгиланган қулай шартларда уй-жойли бўлишингизда ёрдам беради.
Кредит шартлари:
● Муддати - 20 йилгача
● Миқдори - 800 млн. сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн. сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида
● Фоиз ставкаси - Марказий Банк асосий ставкаси + 6%
Маълумот ўрнида: 2024 йилда бу кўрсаткич +8% ни ташкил қилган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor