rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Эслаб қол дўстим, сен қарши курашаётганларнинг ҳаммаси ҳам душманларинг эмас. Сенга ёрдам бераётганларнинг ҳаммаси ҳам дўстларинг эмас. Менга буни ҳаёт ўргатган.


Майк Тайсон

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент вилоятида 20 минг гектарга яқин ер майдонлари аукционга чиқарилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги захирасида бўлган 23 минг гектар ер майдонидан 19,716 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари аукцион савдоларига чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Эндиликда мазкур ер участкаларига аукционнинг янги тартиби амал қилади. Яъни, аввал хабар берганимиздек:

—биринчи аукцион 5 кун муддатда, такрорий савдо бўйича аукцион бир кун муддатда ўтказилади;

—такрорий савдоларда бир нафар иштирокчи бўлганда ҳам савдолар ўтган деб ҳисобланади;

—такрорий савдоларда бошланғич нарх 10 фоиздан босқичма-босқич 20 фоизгача пасайтирилади.

Савдога қўйилган ер участкалари билан танишиш учун ҳаволалар мавжуд.

Аввалроқ эндиликда такрорий аукционда 1 нафар иштирокчи бўлса ҳам, савдо ўтган деб ҳисобланиши ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи оширилмайди

20 та туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Уларга хорижий муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер ва маркетологлар олиб келинади. Бу мақсадларга шу йилнинг ўзида 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди;

—Бундан буён, илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади;

—Охирги уч йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошмаган, солиқдан қарзи бўлмаган корхонани ихтиёрий тугатишда текширув ўтказилмайди;

2028 йил 1 январга қадар ҚҚС ва фойда солиғи ставкаси оширилмаслиги белгилаб қўйилган.

Эндиликда кичик ва ўрта бизнесга қўшимча талаб ва мажбурият юклайдиган норматив ҳужжатлар қабул қилишга ҳам уч йиллик мораторий эълон қилинади.

Шунингдек, агар фермерлар солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани бўлса, шу пайтгача йиғилиб қолган 1 триллион сўмлик пеняни ундиришдан воз кечилади.

Мутасаддиларга, вилоят ҳокимларига кичик бизнес вакиллари билан самарали мулоқотни йўлга қўйиб, улар кўтарган тизимли масалаларни тезкор ҳал қилиб бориш топширилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Мактаб ва боғча раҳбарлари маоши оширилади

Мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда боғча раҳбарлари маошлари оширилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланди.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғча директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

– 2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра, базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Таълим вазирлиги тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

– Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, авваллари мактабларнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизигина ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Қайси мамлакат одамлари илмдан, ахлоқдан, адабиётдан, фалсафадан кўра кўпроқ сиёсат ҳақида гапирсалар, билингки, у мамлакатда ҳеч бир соҳа тартибга солинмагандир.


Фридрих Шиллер

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент шаҳрида 18 сотих ерни 200 000 долларга расмийлаштирмоқчи бўлганлар ушланди

Янгиҳаёт тумани фуқаро бошқа бир фуқарога танишлари ёрдамида “Янги Гулзор” МФЙ ҳудудидаги 18 сотих ер майдонини 200 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманида муқаддам судланган икки фуқаро ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.га тумандаги “Хўжакент” МФЙ ҳудудидан 20 сотих ер майдонини ҳужжатларини расмийлаштириб олиб беришлари эвазига 230 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан кўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Хоразмда 25 сотих ерни 66 000 доллар эвазига расмийлаштирмоқчи бўлган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Хоразмдаги учта туман ҳокимлари ўзгарди

Хоразм вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди. Ҳокимлардан бири бошқа туманга ҳоким бўлиб ўтган бўлса, қолган иккита ҳоким биринчи марта ҳокимлик вазифасига тайинланган.

Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими лавозимига Давлатов Улуғбек Жуманиёзович тайинланди.

Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Давлатов Улуғбек Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хонқа туманининг лавозимидан озод этилган ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич эса Шовот тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, янги ҳокимга қадар Шовот тумани ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминович эди.

Шунингдек, Ҳазорасп тумани ҳокими Абдиримов Зафар Атаназарович лавозимидан озод этилиб, Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич унинг ўрнига туман ҳокими этиб тайинланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати тезкор тадбирларида қатор адвокатлар пора олган вақтларида қўлга олинди.

Жумладан, Андижон вилояти Бўстон туманида адвокат стажёри 34 сотих ер майдонини тураржой сифатида расмийлаштириб бериш учун 34 минг доллар олган вақтда ушланган.

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати ЖКнинг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар мансабдорни жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси  қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Бухоро вилояти Пешку туманида адвокат кассация судида оқлов ҳукми чиқариш учун 12 минг доллар олган пайтида қўлга олинган.

Тошкент шаҳрида адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси SPA-салон бошқарувчисига нисбатан жиноят ишини тугатишга кўмаклашиш эвазига 10 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Президент томорқа ер эгаси ва фермерни орден билан мукофотлади

Эгамберди Собиров ва Тўлқинжон Мансуров қишлоқ хўжалигидаги хизматлари учун "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Улар экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш ва аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшгани учун ушбу мукофотга сазовор бўлган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Гувоҳларнинг ўзларига ва яқинларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи жорий қилинмоқда

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси ҳамда “Судлар тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритилиши таклиф қилинди.

Унга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Шунингдек, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас бўлади. Суд жараёнида иштирок этаётган гувоҳ ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқини жорий этиш қилинмоқда.

Судьяни иш юритишдан четлатиш ёки бошқа лавозимга ўтказиш фақат қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, судья фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Олий суднинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш доираси аниқлаштирилиб, фақат ўз ваколатлари доирасида масалалар киритиши кўрсатилмоқда.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Гаров мулки сотилмаса, банклар уни 25% арзон нархда ўзида қолдириши мумкин

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ва гаровдаги мол-мулк ҳисобидан кредит қарздорликни ундириш жараёнларини соддалаштириш бўйича қонун кўриб чиқилди.

Унга кўра, гаровга қўйилган мол-мулк эгаси жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганда ундан мол-мулки олиб қўйилса, давлат мусодара қилган мол-мулкдан банклар ўз талабларини қондира олади.

Бундан ташқари, гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш белгиланди. Агар қарз қолдиғи гаров қийматининг 15% дан кам бўлса, мулкка ундирув қаратилмайди.

Қонунда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда ушбу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи суд қарори билан белгиланади.

Гаровдаги мол-мулк сотилмаса, банк ёки бошқа кредитор уни аукцион савдолари ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич нархидан 25% паст баҳода ўзида қолдириши мумкин.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сенат коррупция ҳолати юқори вазирлик ва идораларни маълум қилди

Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори. Бу ҳақда Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Йиғилишда қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиши ҳолатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан шуғулланиб, коррупциявий омилларнинг олдини олишга, превентив чораларни кўришга эътибор қаратилмагани айтиб ўтилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) бўлинмаларининг ўрни ва масъулияти сезилмаяпти.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилмаган, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмаган.

Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори. Соғлиқни сақлаш соҳасида – 527 та, бандлик бўйича – 447 та, банкларда – 434 та коррупциявий ҳолат қайд этилган.

Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликлардаги коррупциявий омиллар аниқланмаган, ўрганилмаган ҳамда таҳлил қилинмаган.


Туманларда, маҳаллаларда инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби маиший коррупциявий ҳолатлар кўпайган, дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Электр тармоқлари корхоналари тадбиркордан ноқонуний пул талаб қилди

Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъекти электр энергияси учун 100% олдиндан тўлов қилишга мажбур қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман девони хабар берди.

Аниқланишича, Юқори Чирчиқ ва Зангиота туман электр тармоқлари корхоналари “Тармоқ” МЧЖ (номи ўзгартирилган)дан, унинг рейтинги “ўрта” тоифада бўлса ҳам, қонунбузарлик ҳолатида тўлиқ олдиндан тўлов талаб қилган.

Амалдаги тартибга кўра, “ўрта” ва “юқори” рейтингга эга корхоналар тўловнинг 50%ини ой бошида, қолган қисмини эса 15-санасигача бўлиб тўлаши лозим. Ушбу ҳолатда эса тадбиркорнинг ҳуқуқлари бузилган.

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида ноқонуний талаб бекор қилинди ва тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Дунёнинг 99 фоиз аҳолиси ҳаво сифати паст бўлган ҳудудларда яшамоқда

Ҳаво ифлосланиши дунёда ўлим сабаблари орасида 2-ўринда туради.

Шунингдек, у 5 ёшгача бўлган болалар ўлими учун ҳам 2-асосий хавф ҳисобланади.

PM2,5 нинг юқори концентрацияси астма, саратон, юрак хуружи ва ўпка касалликларига сабаб бўлиши мумкин.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2132

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Навоий вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажанов Абдукахор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Қозоғистонда коррупциянинг олдини олиш мақсадида амалдорлар тез-тез қамоқхоналарга саёҳатга боради

Идоралар раҳбарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари экскурсияларга таклиф этилиб, мансабдор шахсларга тергов хоналари, жиноятчилар учун камералар, маҳкумлар юриш жойлари кўрсатилмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2133

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда янги унвон таъсис этилди

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог" фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун (ЎРҚ-1048-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, ушбу унвон мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган  экофаолларга берилади.

Шунингдек, унвон экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, экологик маданиятни ошириш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашда фидокорона меҳнат қилган мутахассислар ва экофаолларга ҳам тақдим этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Айрим давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмасига ажратилиши белгиланган 1 триллион сўмга қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди. Шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Сирдарёда пора олган ИИБ ходимига озодликдан чеклаш жазоси тайинланган

Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ҳасанбоев қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ташкил этиш ҳолати билан боғлиқ жиноят иши доирасида гумонланувчиларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни таъминлаб беришни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Суд ҳукми билан Жаҳонгир Ҳасанбоев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.

Шунингдек, суд Ҳасанбоевда жигар хасталиги борлиги сабабли Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаган. Яъни унга 2 йил давлат иштирокидаги ташкилотларда ҳамда раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил 8 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси берилган.

Маълумот учун, Жаҳонгир Ҳасанбоев 2005 йилдан Сирдарё вилояти ИИБ тизимида ишлаб келган. У 2024 йил май ойидан қамоққа олингунга қадар эса Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Ҳибсда вафот этаётганлар иши: ИИВ масъул ходими сенаторлар саволларига аниқ жавоб беролмади

Сенат ялпи мажлисида сенатор Ҳусан Эрматов президентнинг тегишли қарорига кўра, сўроқ жараёнини стенограмма қилиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган хоналарни ташкил этиш бўйича ишлар қай даражада экани юзасидан ИИВ масъулларига савол берди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️TEMU Ўзбекистонда фаолиятини давом эттириши мумкин

TEMU маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда TEMU электрон савдо платформаси фаолияти жорий йилнинг 4 март куни чекланган эди.

Бунга сабаб Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги қарори бўлган. Унга кўра, Ўзбекистонда электрон савдо платформаси сифатида фақат юридик шахслар — Республика резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.

Бироқ, Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ўтган даврлар учун маркетплейс билан муҳокама қилинадиган масалалар мавжуд. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу жараён якунига етказилиб, унинг фаолияти юзасидан якуний хулоса эълон қилинади,
дейилади хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентда иситиш мавсуми якунланиши маълум қилинди

2024-2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 18 март, бугундан якунланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, белгиланган меъёрларга биноан, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлган 5 кунликдан сўнг тугатилади.

Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19°C  ва ундан юқори, кечалари эса +8°C дан пастга тушмаяпти.

Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20-22°C, кечаси эса +10°Cдан юқори бўлади.

Айни пайтда пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12-13°C дан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади, дейилади хабарда.

Маълумот учун Тошкентда иситиш мавсуми 2024 йил 7 ноябрдан бошланиши маълум қилинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️"Оpen budget"да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар дастурдан четлатилади

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи давом этмоқда. Эндиликда мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар дастурдан четлатилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Вазирликка кўра, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Қува туманидаги 37 мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат тегишли органлар томонидан ўрганилиб, ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган.

Шу сабабли, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу мактабдаги мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш жараёнидан четлатиш бўйича тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборган.

Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланган.

Расмийларга кўра, бундай ҳолатларга дуч келган фуқаролар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Чирчиқ шаҳридаги 8 сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси ҳам ўқувчиларнинг ота-оналаридан “Ташаббусли бюджет” доирасида овоз беришни талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкент шаҳрида шифохонанинг юз минг долларлик камомади ходимлардан ундирилаётгани айтилмоқда

Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонада аниқланган 100 минг доллар камомадни тўлдириш учун шифохона раҳбари ходимларнинг лавозимига қараб 400 минг сўмдан 300 долларгача пул йиға бошлагани айтилмоқда. Шифохона ходимлари ушбу ҳолат юзасидан мурожаат билан чиққан.

Маълум қилинишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги текширув ўтказиш жараёнида ҳисоб-китоб ишларида камчиликлар ва муддати ўтган дорилар аниқланган.

Айбдор деб топилган раҳбар лавозимда қолиш учун ходимлардан пул йиғишга ҳаракат қилмоқда экан.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг коррупция мавзуси бўйича йиғилишида ҳам энг кўп коррупциявий ҳолат соғлиқни сақлаш тизимида кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅Ҳақсизликка индамай бўйин эгадиганлар – ҳақсизлик қилганлар билан тенгма-тенг айбдордирлар. Чунки, ҳақсизликнинг ёйилишига ва куч олишига унга бўйин эгадиганлар сабабчи бўладилар.


Робиндранат Тагор

🌺 Кунингиз хайрли бўлсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 кун давом этади.

Мактабларда III чорак якунлари 20 март, чоршанба куни бўлади, IV чорак эса 28 мартдан, жума кунидан бошланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади

Жорий йилнинг 14 мартида президентнинг "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида 2025 йил 1 августга қадар молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланиб, ишбилармон хотин-қизлардан иборат "Тадбиркор аёллар кенгаши" ташкил этилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июлгача "Тадбиркор аёллар" платформаси ишга туширилади. Мазкур платформа тадбиркор аёлларга хомашё сотиб олишда, ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топишда, зарур мутахассисларни излашда ҳамда лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларга ечим топишда ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 миллион доллар ажратилиши ҳақида маълумот берган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Эндиликда одамларни уларнинг рухсатисиз видео ва расмга олиш тақиқланиши мумкин

Шахсни суратга олиш ёки уни аниқлаш имконини берадиган ташқи белгилари акс этган тасвирларни унинг розилигисиз олиш тақиқланади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарган қонун лойиҳасида келтирилган.

Лойиҳага кўра, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
- хизмат вазифасини бажаришда давлат хизматчиларини суратга олиш;
-  тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга тушириш;
- ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган тасвирлар;
- хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган кузатув камераларида олинган тасвирлардан фойдаланишда рухсат талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш мақсадида яширин суратга олиш ёки ахборотни яширин тарзда йиғиш учун махсус воситалардан фойдаланганлик учун жарима жорий этилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  фуқаролар ИИВ ходимларининг ҳаракатларини эркин видео ва тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда жойлашларига рухсат берилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️86 турдаги маҳсулотларга экспорт божхона божи жорий этилди

Президент қарори билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги қуйидаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

—чарм хомашёси ва ярим тайёр чарм маҳсулоти, ипак хомашёси, пахта ип-калаваси ва трикотаж мато товарларига;

—гўшт маҳсулотлари, буғдой, дон, гуруч, минерал ўғитлар, чарм хомашёси, ПЭТ чиқиндилар, рангли металл ва чиқиндиларига;

—республикада ишлаб чиқариладиган стратегик хомашё маҳсулотларига (табиий газ, пахта толаси, пахта линти, минерал ўғитлар, полиэтилен, полипропилен, полистерол, полиэтилентерефталат, ПВХ, мис хомашёси) экспорт божхона божлари жорий этилди.

Аввал ушбу маҳсулотларга тўғридан-тўғри бож қўйилмаган, лекин уларни экспорт қилишда бошқа турдаги чекловлар мавжуд эди. Эндиликда рухсат ва йиғимлар бекор қилиниб, божхона божлари жорий этилди.

Агар бу чора-тадбирлар натижасида маҳаллий саноат тезроқ ривожланса ва ички бозор мустаҳкамланиб, янги иш ўринлари яратилса яхши, лекин ўзгаришлар экспортчилар ва тадбиркорлар учун қийинчиликлар туғдириши мумкин. Экспорт божхона божларининг ошиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини пасайтириши, инвесторлар учун эса муайян хавотирлар туғдириши эҳтимоли бор. Бундан ташқари, айрим маҳсулотларнинг экспортга чиқиши қимматлашса, ички бозорда ҳам нарх ошиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тошкентда йўлларни таъмирлашга 12 миллиард сўм ажратилди

Тошкент шаҳрида йўлларни таъмирлаш учун 12 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг қарорида эълон қилинди.

Ушбу маблағ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади. Маълум қилинишича, ҳар бир туманнинг Ободонлаштириш бошқармасига 1 миллиард сўмдан берилади.

Шунингдек, маблағларнинг қандай сарфланиши ва бажарилган ишлар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва халқ депутатлари кенгашига мунтазам ҳисобот бериб борилади.

Аввалроқ 7 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида кўча ва йўлларни таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2025 йилда таъмирланиши керак бўлган йўллар рўйхати шакллантирилиб, махсус дастур ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ, умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўллар таъмирланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Subscribe to a channel