Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
⚡️Қамоққа олинган собиқ ҳоким Туркия президентлигига номзод бўлди
CHPнинг (Cumhuriyet Halk Partisi) президентликка номзодини аниқлаш учун ўтказилган бирламчи сайловда қамоққа олинган Акром Имомўғли 14 миллион 850 мингдан ортиқ овоз олди. Бу ҳақда Hürriyet нашри хабар берди.
"Биз Акромнинг президентликка номзодини қайтариб олмаймиз. Уни президент қилмасдан, Туркиянинг эркинликлари, демократияси ва биродарлигининг кафили қилмасдан тўхтамаймиз" — деди партия раиси Ўзгур Ўзел.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулнинг собиқ ҳокими Акром Имомўғли коррупция ва террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда гумон қилиниб, диплом сохтакорлиги билан айбланган. Шундан сўнг, Ўзгур Ўзел бошчилигида мамлакатнинг Истанбул ва бошқа шаҳарларида норозилик намойишлари бошланган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Банк ходимлари сохта ҳужжатлар билан пенсионерни қарзга ботирди
Сирдарё вилоятида яшовчи фуқаронинг номига банклар томонидан сохта имзолар билан кредитлар расмийлаштирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Bu kun" манбаси хабар берди.
Хабарга кўра, Сирдарё вилоятида яшовчи пенсионер банкларни судга берган. Унинг айтишича, 2019 йилда Халқ банкига кредит олиш учун мурожаат қилган, бироқ банк унга рад жавобини берган. Аммо орадан уч йил ўтиб, унинг Халқ банкидан 20 миллион сўм миқдоридаги кредити борлиги ва пенсиясидан қарзлари учун маблағ ечиб олинаётгани аниқланган.
"Ўғлим ўқишга киргани учун 10 миллион сўм кредит олиш учун банкка бордим, лекин рад жавобини олдим. Кейин пенсиямдан пул ечилаётганини сезиб, текширишга бордим. Банк ходимлари аниқ жавоб бермади. Ҳужжатларим йўқлиги сабабли ҳеч нарса қилолмадим", дейди Илҳом Гадоeв.
Илҳом Гадоeв банкдаги ушбу кредитни тўлаш учун 37 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаганини тасдиқловчи квитанцияларни судга тақдим этган. Аммо текширув натижасида бу маблағлар кредитни тўлаш учун мўлжалланган ҳисобварақларга тушмагани аниқланган. Шунингдек, 17 миллион сўм бошқа тижорат банкларидаги кредит шартномаларига йўналтирилган.
Текширув давомида фуқаро номига "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Туронбанк" орқали ҳам сохта имзолар билан кредитлар расмийлаштирилгани маълум бўлган. Жабрланувчи ушбу шартномаларга имзо қўймаганини ва улардан мутлақо бехабар эканини таъкидламоқда.
Ҳозирда фуқаро кредит қарзларини тўлаш учун уйини сотишга мажбур бўлмоқда. У суд орқали ушбу кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўрамоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Энди мактаб ва боғча ходимлари ҳар ой устама олади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-51-сонли фармонига мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари учун ҳар ойлик устамалар жорий этилди.
Мазкур қарорга кўра, давлат бюджетидан молиялаштириладиган ушбу тизим ходимлари кўп йиллик хизматига қараб қуйидаги миқдорда устама олади:
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, агентлик ва марказлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ходимлари учун:
🔹 3 йилгача – 0,4
🔹 3-5 йилгача – 0,6
🔹 5-10 йилгача – 0,8
🔹 10-15 йилгача – 1,0
🔹 15-20 йилгача – 1,2
🔹 20 йилдан юқори – 1,5
✅ Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимлари учун:
🔹 3 йилгача – 0,15
🔹 3-5 йилгача – 0,3
🔹 5-10 йилгача – 0,45
🔹 10-15 йилгача – 0,6
🔹 15-20 йилгача – 0,75
🔹 20 йилдан юқори – 1,0
Шунингдек, фармонга мувофиқ, методист ходимлардан ташқари бошқа тоифа ходимларга ҳам ҳар ойлик устамалар белгиланди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Россияда баъзи мигрантларга патентсиз ишлашга рухсат берилди
Президент Владимир Путин чет эл фуқароларига бармоқ излари, юқумли касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтган бўлса, Россияда патентсиз ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда "Коммерсантъ" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Россияда патентсиз ишлашни истаган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсини аниқлаш учун ИИВнинг ҳудудий органида бармоқ излари орқали идентификациядан ўтиши шарт.
Шунингдек, наркотик ёки психотроп моддаларни шифокор рецептисиз истеъмол қилганлик бўйича тест топшириш ҳамда айрим юқумли касалликларга текширувини ўз ичига олувчи тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилади. Бундай касалликлар қаторига ОИВ-инфекция, сифилис ва сил киради.
Маълумот учун, 2024 йилда Россия ҳукумати миграция сиёсатини кучайтирди. 2025 йилда эса ҳукумат Давлат Думасига патент бўйича мамлакатда ишлаётган хорижликларга қўйиладиган талабларни юмшатишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. Ҳужжатга кўра, меҳнат патенти асосида ишлаётган чет элликларга фақат келган ҳудудида эмас, балки унга қўшни ҳудудларда ҳам ишлашга рухсат берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилади, бунёдкорлик ишлари ва турли лойиҳалар билан танишади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Миллатлараро муносабатлар қўмитасининг мақоми оширилди
Қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2137
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рамазон_ҳикмати
Ҳар бир куни умрингни
ёруғ юлдуздир,
Ҳар кеча Қадр-у, ҳар саҳар
Наврўздир.
✍️ Паҳлавон Маҳмуд
🌸Кунингиз хайрли бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Наврўз байрами ва Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.
Инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилиб, ун, буғдой, макарон, ёғ, шакар, тез тайёрланадиган таомлар ва дуккакли маҳсулотларни ўз ичига олган.
Афғонистон расмийлари Ўзбекистон раҳбари ва халқига ушбу инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Дунёдаги энг бахтли давлатлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида 53-ўринни эгаллади. Бу ҳақда БМТ топшириғи билан бир гуруҳ экспертлар томонидан тайёрланган йиллик “World Happiness Report 2025” ҳисоботида келтирилган.
Рейтингга кўра, Финляндия кетма-кет саккизинчи йил дунёдаги энг бахтли давлат деб топилган. Кучли учликдан Дания ва Исландия ҳам ўрин олган. Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон 43- ўринда, Қирғизистон 75-, Тожикистон 90-, Афғонистон энг сўнгги 147-ўринни эгаллаган. Туркманистон эса рейтингга киритилмаган.
Ҳисобот олтита асосий омилни ҳисобга олади, хусусан, даромад, соғлиқ, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эркинлик даражаси, сахийлик ва коррупциянинг йўқлиги.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Истанбулда аҳоли томонидан норозилик намойишлари бошланди
Истанбулдаги митинглар ортидан намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.
Бу митингларга Истанбул ҳокимининг коррупцияда айбланиб ҳибсга олингани сабаб бўлди. Митинглар бутун Туркия бўйлаб бўлиши кутилмоқда.
Ушбу ҳудудда бўлиб турган ватандошларимизни ҳушёрликка чақириб, кўчага чиқмасликни тавсия қиламиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ўзбекистонда TEMU маркетплейси блокланди
Жорий йилнинг 20 мартидан бошлаб Ўзбекистонда Хитойнинг TEMU маркетплейсига кириш чекланди. Бу ҳақда "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги"(ILMA) матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, платформа олдинги давр учун солиқ тўламаганлиги сабабли блокланган. Ушбу ҳолатга "TEMU ҚҚС тўлаши ва солиқ органлари билан интеграция қилиниши керак"- деб, изоҳ берди ILMA раҳбари Камронбек Муҳаммадиев.
Ҳозирда Солиқ қўмитаси ва ILMA TEMU билан музокаралар олиб бормоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ TEMU маркетплейси юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтган эди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️"Дипломатик хизмат аълочиси" ва "Дипломатик хизмат фидойиси" кўкрак нишонлари таъсис этилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Дипломатик хизмат аълочиси” ва “Дипломатик хизмат фидойиси” кўкрак нишонлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
“Дипломатик хизмат аълочиси” кўкрак нишони билан давлатнинг ташқи сиёсати ва ташқи иқтисодий манфаатларини самарали тарғиб қилиш бўйича ўз вазифаларини ватанпарварлик руҳида, виждонан ва намунали бажараётган Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.
“Дипломатик хизмат фидойиси” кўкрак нишони билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан, хорижда доимий яшовчи ватандошлар тақдирланади.
Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Кўкрак нишонлари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами арафасида топширилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва унинг шеригига суд ҳукми ўқилди
Жорий йилнинг 14 март куни жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг очиқ суд мажлисида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд портали хабар берди.
Аниқланишича, Оқдарё тумани "Истиқлол" маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси ўз лавозимидан фойдаланган ҳолда тадбиркор Н.Д билан тил бириктириб, ем етказиб бериш ва балиқчилик ҳовузи қуриш учун жами 35.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришиб, уларни талон-тарож қилган.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси бир неча маротаба талон-тарож ишларини амалга ошириб, икки ҳолатда 33 млн сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштириб юборган.
Якуний суд хулосасига кўра, судланувчи Х.А узил-кесил 1 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда ва ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланди.
Жиноий шерик ҳисобланган Н.Д.га эса, ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиниб, 2 йил 3 ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда ишлаш чекланди ва 2 йил 8 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг катта мудофаа бюджетига эга давлат экани маълум бўлди
АҚШнинг ҳарбий бюджети 968 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ушбу 15 давлатнинг умумий харажатларининг қарийб ярмига тенг. Қолган 14 давлатнинг жамланма мудофаа бюджети 1 триллион АҚШ долларидан бироз кўпроқ бўлиб, бу АҚШникидан атиги 5,1 фоиз кўп. Иккинчи ўринда Хитой – 235 миллиард АҚШ доллари, учинчи ўринда эса Россия – 145,9 миллиард АҚШ доллари билан жойлашган.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2136
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
БРБ 2024 йилдаги фаолияти бўйича жамоатчиликка ҳисобот берди
“Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан норасмий мулоқот платформаси сифатида ташкил қилинган “БРБ дўстлари” клуби доирасида ўтказилган тадбирда банк эришган асосий иқтисодий кўрсаткичлар, бизнес ривожи учун йўналтирилган сармоялар, халқаро ҳамкорлик натижалари ва татбиқ қилинган лойиҳалар ҳақида ҳисобот берди.
ҲИСОБОТ: rost24.uz/uz/news/2134
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин.
✍️ Ғайбуллоҳ ас-Салом
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Мактаб ва боғчалардаги 810 та штат бирлиги қисқартирилади
Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматига қарашли 810 та штат бирлиги қисқартирилади.
Маълум бўлишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда ҳудудий ва туман бўлинмалари ходимларининг чекланган сони 5002 тага етказилиб, мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ва боғча мудирлари ойлиги оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаб ва боғча раҳбарлари ойлиги оширилиши ҳақида хабар берган эдик.
810 та штат бирлигининг қисқартирилиши ортидан ишдан бўшатилган ходимлар қандай иш билан таъминланиши ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмади. Қисқартириш ортидан фақат мактаб ва боғча раҳбарлари ойлиги оширилиши айтилмоқда, лекин ишсиз қолган ходимларнинг тақдири нима бўлади? Уларнинг янги иш топишига ёрдам кўрсатиладими ёки ўз ҳолига ташлаб қўйиладими? Шу каби саволларга аниқ жавоб бериш муҳим. Масъуллардан ушбу саволларга жавоб кутиб қоламиз.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
✅️#Рост_ҳикматлар
Энг зўр ҳалокат нодонлик, инсонийликни битирувчи ҳам нодонликдур.
⚡️Эрдўған давлат "кўча террорига" таслим бўлмаслигини таъкидлади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўтказилаётган митингларни "кўча террори" деб, атаб, давлат унга таслим бўлмаслигини таъкидлади.
Эрдўған бу намойишлар Туркия халқининг барқарорлигига таҳдид солаётганлигини ва кўча тартибсизликларини эътиборсиз қолдирмаслигини айтган.
Мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси раҳбари Ўзғур Ўзел мухолифат намойишларини давом эттиришини билдириб, ҳукуматдан уларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва қуроллардан фойдаланмасликни сўраган. Бироқ ҳукумат бу талабни рад этди.
Маълумот учун, Истанбулнинг собиқ ҳокими Акром Имомўғли коррупция ва террорчилик ташкилотлари билан алоқадорликда гумон қилиниб, диплом сохтакорлиги билан айбланмоқда. Мамлакатнинг Истанбул ва бошқа шаҳарларида норозилик намойишлари Имомўғли қамоққа олиниши ортидан бошланиб кетганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Тошкентда спорт ходимлари маоши, сув тошқинлари ва хизмат автомобиллари учун 17,7 млрд сўм ажратилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 2025 йил 21 февраль куни айрим соҳаларга пул ажратиш бўйича қарорни имзолагани айтилмоқда. Унга кўра:
—Кураш федерацияси ходимларининг ойлик иш ҳақи, уларни сақлаш харажатлари (биринчи ярим йиллик) учун 2,3 млрд сўм;
—Халқаро кураш институти ходимларининг ойлик иш ҳақи, уларни сақлаш харажатлари (биринчи ярим йиллик) учун 1,6 млрд сўм;
—Ҳудудий футбол ассоциацияси фаолиятини молиялаштириш харажатлари (биринчи ярим йиллик) учун 1,2 млрд сўм;
—Кураш федерацияси Тошкент шаҳар бўлинмаси ходимларининг ойлик иш ҳақи, уларни сақлаш харажатлари (биринчи ярим йиллик) учун 1 млрд сўм;
—Тошкентда сув тошқинлари билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 11,4 млрд сўм;
—Омбудсманнинг минтақавий вакиллари хизмат автомашинасининг ёқилғи мойлаш материаллари ва сақлаш харажатлари учун 246,6 млн сўм ажратилди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Ҳусанов президентга дастхати туширилган футболкасини совға қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Manchester City клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди.
Учрашув чоғида футболчи давлатимиз раҳбарига ўз дастхати туширилган Manchester City клуби футболкасини туҳфа этди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январида шартнома имзоланганидан буён Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг Manchester City клубида тўп сурмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Агар бир йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 мартдаги қарорига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жарима баллари тизими жорий этилмоқда. Ушбу тизим 2025 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.
Агар бир йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳайдовчи бир йил давомида қоидабузарлик қилмаса, кейинги даврда биринчи марта содир этган қоидабузарлиги учун жарима бали ҳисобланмайди.
Барча жарима баллари "E-jarimaball" электрон тизими орқали автоматик тарзда юритилади, инсон омили аралашмайди.
Агар ҳайдовчи:
—6 ой давомида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли ҳисобдан чиқарилади;
—8 балл тўпласа, у бу ҳақда SMS орқали огоҳлантирилади;
—жарима баллари ҳисобидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган ҳайдовчилар учун эса 2 балл белгиланди.
Жарима баллари носоз транспорт воситасидан фойдаланганда, қорайтирилган ойнали машина ҳайдаганда, ҳаддан ташқари тезликни ошириш, қизил чироққа бўйсунмаслик, қарама-қарши йўналишга чиқиш, ЙТҲ жойини тарк этиш каби ҳолатлар учун берилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Доналд Трамп АҚШ таълим вазирлигини тарқатиб юбориш бўйича фармонни имзолади
АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди ваъдаси ва айрим консерваторларнинг узоқ вақтдан бери орзу қилган мақсадини бажариб, Таълим департаментини тарқатиб юбориш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Хабарга кўра, Таълим департаменти пулни беҳуда сарфламоқда, ўртача имтиҳон натижалари, саводхонлик даражаси ва ўқувчиларнинг математик кўникмаларининг пастлиги, вазирликнинг триллионлаб доллар сармоясидан тушган даромаднинг пастлиги исботи сифатида баҳоланди.
Шунингдек, Трамп департаментни ёшларга ирқий, жинсий ва сиёсий материалларни сингдиришда айблади.
АҚШда мактабларни бошқариш уч даражага бўлинган: федерал, штат ва маҳаллий. Трамп қарори мактаб сиёсатини штатлар ва маҳаллий кенгашлар қўлига топшириш учун мўлжалланган. Давлат мактабларини молиялаштиришнинг 85% дан ортиғи штат ва маҳаллий ҳукуматлар томонидан амалга оширилади. Жумладан, муҳтож мактаблар ва дастурлар учун федерал грантлар, жумладан, алоҳида эҳтиёжли болалар ўқитувчиларига иш ҳақи, санъат дастурларини молиялаштириш ва эскирган инфратузилмани алмаштириш учун пул ажратади. Яъни, Трамп таълим устидан маҳаллий назоратни қўллаб-қувватлайди.
Келтирилишича, департаментни бутунлай ёпиш учун Конгресс акти талаб қилинади ва Трамп бунинг учун ҳали етарли овозга эга эмас.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
«ROST24.uz» ахборот-таҳлилий портали жамоаси барча ўзбекистонликларни, шу жумладан, ўзининг азиз ўқувчиларини Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклайди!
Янги кун ва янгиланиш рамзи бўлган бу файзли байрам юртимизга тинчлик, фаровонлик ва барака олиб келсин. Ҳар бир оилада қувонч ва бахт ҳукмрон бўлсин!
Наврўз байрами муборак бўлсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
️#Рост_ҳикматлар
Эртанги кун билан мақтанма, чунки у нималарни тақдим этишини билмайсан.
✍️Ҳазрат Сулаймон
🌸Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube
⚡️Истанбул Бош консулхонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирмоқда
Истанбул Бош консулхонаси ўзбекистонликларни ҳар қандай норозилик намойишлари ва оммавий йиғинлардан узоқроқ бўлиш, ижтимоий тармоқларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш ва провокацион хабарлар жойлаштирмаслик ҳамда фавқулодда ҳолатларда консулхона билан боғланишга чорламоқда.
Маълум бўлишича, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқларда «провокацион постлар» жойлаштирган 261 кишини аниқлаб, 37 кишини ҳибсга олган.
Шу сабабли, консулхона ижтимоий тармоқларда ҳар қандай хабар ёки фикр билдиришда жуда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Буюк Ипак Йўли бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди.
Шавкат Мирзиёев аввал тақдим қилинган лойиҳаларни янада такомиллаштириш ва бошқа муқобил таклифларни ўрганиш бўйича топшириқ берганди.
Янги тайёрланган лойиҳага кўра, Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи ҳудудигача 10 та бекат барпо этилади.
Янги метро тармоғи 30 та маҳалла ва 148 минг аҳолини қамраб олади, пойтахтда жамоат транспорти имкониятларини янада кенгайтиради.
Шунингдек, Юнусобод туманида 1 500 хонадондан иборат 28 та кўп қаватли уй қурилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️Марказий банк асосий ставкани оширди
Марказий банк бошқаруви 20 мартдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.
Қайд этилишича, Марказий банк бошқаруви инфляцион босимларнинг юқори сақланиб қолиши, талабнинг барқарор ўсиб бориши ва инфляцион кутилмаларнинг кучайиши фонида пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишга қарор қилди.
Ушбу қарор келгуси ойларда кутилаётган инфляцион хатарларни инобатга олиб, инфляцион кутилмаларни жиловлаш, ўрта муддатли истиқболда инфляция даражасини 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароитлар яратишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 25 июль куни асосий ставка йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгиланганди. Асосий ставка етти йил ичида биринчи марта 14 фоиздан пастга тушганди. Шундан буён асосий ставка миқдори ўзгармай келаётганди.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️"Ташаббусли бюджет"да мажбурий овоз тўплаш – халқ учун адолатлими?
Иш вақтида ҳамширалар уйма-уй юриб овоз тўплашга мажбурлангани ҳамда маъмурият ишчи ходимлари иш вақтида компьютерда овоз тўплаш билан овора бўлгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Аслида, ССВ поликлиника ва шифохоналарни таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун масъул ҳисобланмайдими? Худди шундай, мактаблар ҳам Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан молиялаштирилиши керак.
Бу каби ҳолатлар кўп учрайди, аммо ҳамма ҳам журналист ёки блогерларга, масъулларга мурожаат қилиб, “бизни овоз тўплашга мажбурлашяпти” деб шикоят қилавермайди. Кўпчилик “кўпга келган тўй” деб, кўниб кетаверади...
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2135
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor
⚡️ Туғруқхонами ёки чиқиндихона?
Ўзбек профессионал бодибилдери, мас-рестлинг спортчиси ва актёри Ҳабибулла Низомов Тошкент тиббиёт академияси клиникасидаги антисанитар ҳолат бўйича видеомурожаат йўллади.
Видеода қизини кўргани Тошкент тиббиёт академиясидаги иккинчи туғруқ комплексига келган актёр унинг орқа тарафини кўрсатиб, чиқиндиларга тўла ёмон аҳволдаги ҳолатидан шикоят қилган.
"Нима бу аҳвол?", "Чақалоқлар бор жойда шунақа чиқиндихона бўладими?" "Ҳамма ёқ ахлатлар билан тўла", дейди у.
Маълумот учун, Тошкент тиббиёт академияси 2005 йилдан бери, шу номда фаолият юритиб, Республикадаги кўп тармоқли клиника ҳисобланади.
Туғруқхонадаги чиқиндихона масаласи масъуллар томонидан эътиборсиз қолган бир пайтда, биргина актёрнинг видеомурожаати орқали бу муаммо зудлик билан ҳал қилинди. Раҳмат! Санитария-эпидемиология қўмитаси тезкорлик билан чора кўриб, чиқиндилар тўпланган жой тез фурсатда тозаланган.
Бу ҳолат шуни кўрсатадики, масъуллар ўз вазифаларини доимий равишда бажариш ўрнига, фақат жамоатчилик эътиборига тушгандагина ҳаракатга келмоқда. Оммавий ахборот воситалари ёки жамоатчилик мурожаатлари бўлмаганда, шундай муаммолар эътибордан четда қолаверадими? Ҳолбуки, санитария-эпидемиологик назорат ва тозаликни таъминлаш – доимий равишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифадир.
Муаммоларни ҳал қилишда бундай "кутиш ва реакция бериш" усули эмас, балки тизимли ёндашув зарур. Ҳар бир масъул ўз ишига виждонан ёндашиши, муаммолар жамоатчилик очиқласагина эмас, балки ўз вақтида бартараф этилиши керак.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor