rost_24uz | Unsorted

Telegram-канал rost_24uz - Rost24 | Расмий канал

106474

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •facebook.com/rost24official •instagram.com/rost24official •tiktok.com/@rost24official O’zbekcha — @rost24_onlayn Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Subscribe to a channel

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Омбудсман терговдан кейин вафот этган фермернинг ўлим сабабини аниқлади

Тоҳиржон Ҳайитовнинг ўлимига гипертония касаллиги сабабли юрак ўнг қоринча олд деворида мавжуд бўлган кардиосклероз ўчоқ соҳасидан ёрилиши, юрак тампонадаси, яъни юрак халтасининг қон ва қон лахталари билан тўлиши ва юракнинг юрак халтасида сиқилиши оқибатида келиб чиққан.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2158

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Нега ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари қисқартириляпти?

Ўзини ўзи банд қилувчилар рўйхатидан ўчириладиган 34 хил фаолият тури қайси асосларга кўра танлаб олинди? Ушбу саволга Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари жавоб берди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2156

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Жанубий Кореядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларни турли митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка чақирмоқда.

Маълум қилинишича, шу кунларда Жанубий Кореяда мамлакат фуқаролари иштирокида йирик намойишлар ва митинглар бўлиб ўтмоқда.

Шу сабабдан, элчихона мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳликка, турли намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, бўлиб турган мамлакат қонун-қоидаларини ҳурмат қилишга ва маҳаллий ҳокимият органларининг кўрсатмаларига амал қилишга чақирган.

Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган:

+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334
+82 2 574 6554

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Трамп Ўзбекистон товарларига ҳам 10 фоизлик бож жорий қилди

АҚШ Президентининг фармонида айтилишича, мувозанатсиз тариф ставкалари ва икки томонлама савдо муносабатларидаги ўзаро тенгликнинг йўқлиги, жумладан, АҚШ савдо балансидаги камомад, мамлакат миллий хавфсизлигига ғайриоддий ва фавқулодда таҳдид солмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2155

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

“ЕИ – Марказий Осиё” саммити – қандай натижалар кутилмоқда?

Ўзбекистонда Европанинг еттита университети филиаллари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Яқин истиқболда Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи олий таълим муассасалари билан шерикликни йўлга қўйиш ва қўшма таълим дастурларини, биринчи навбатда, техника мутахассисликлари бўйича жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2154

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️2025 йилда инсониятни қандай иқлим хавфлари кутяпти?

1993–2022 йилларда ҳалок бўлиш ҳолатларининг асосий сабабчилари бўронлар – 35 фоиз, иссиқлик тўлқинлари – 30 фоиз ва сув тошқинлари – 27 фоиз бўлган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, илгари кам учрайдиган таҳдидлар энди айрим жойларда табиий ҳолатга айланиб боряпти.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2153

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда зарарли чигирткалар босқини бошландими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида зарарли чигирткалар босқини бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу йил юртимизнинг 600 минг гектардан ортиқ майдонида чигиртка тарқалиши прогноз қилинган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2151

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистондаги тўланмаган солиқлар миқдори маълум қилинди

Мамлакатда тўланмаган солиқлар миқдори 8,5 триллион сўмга етган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. Унинг таъкидлашича, жорий йилда муддати ўтаган солиқлар 10 фоиздан ортмайди.

“Бугунги кунда 8,5 триллион сўмлик тўланмаган солиқлар бор. Март ойида илк бор бундай солиқларни 140 миллиард сўмга камайтирдик. Тўланмаган солиқлар 2024 йилда бир мунча ошди. Бугун солиқ қарздорлигини ундириш бўйича ўзимизга қатъий режа белгилаб олганмиз. 2025 йилда бу қарздорлик 10 фоиздан оширмаслик режа қилинган”, деди қўмита вакили.

Солиқ қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2025 йил 1 март ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори ишлаб чиқариш корхоналари сони 978 тани ташкил этган. Уларнинг жами солиқ қарздорлиги 1,3 триллион сўмдан кўп. Қарзлардан 385,5 миллиард сўми (28,2 фоизи) 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Шу билан бирга, солиқ қарзи 100 миллион сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1091 та бўлиб, жами қарздорлик миқдори 1,1 триллион сўмдан ортиқ. Шундан 506,1 млрд сўми (42,7 фоизи) солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона зиммасида.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️“UZUM TEZKOR”га монополист мақоми берилди

Рақобат қўмитаси “UZUM TEZKOR”ни расман монополист эканлигини тан олиб, уни устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Маълум қилинишича, “Uzum Tezkor” МЧЖ ХКнинг бу соҳада устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномаси мавжуд.

Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади, дейилади хабарда.


Аввалроқ TEMU Ўзбекистонда тахминан 46 млрд сўмлик солиқ тўламагани ҳақида хабар қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Автобусда йўл ҳақини тўламаган фуқаролар жаримага тортилиши мумкин

Транспорт назорати инспекцияси ва бошқа масъул ходимлар томонидан Тошкент шаҳрида автобусларида кучайтирилган рейд тадбирлари бошланди. Барча йўловчилардан йўл ҳақини ўз вақтида тўлашлари сўралди.

Хабарга кўра, йўловчилар йўл ҳақини бир марталик QR-чипталар ёрдамида амалга оширишганда сафар давомида QR-чипталарни ўзларида сақлаб қолиши ҳамда назоратчи ва инспекторларининг сўровига асосан уларга кўрсатишлари лозим.

Келтирилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-бандига асосан йўловчининг шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқиш режимига ўтказиш таклиф қилинмоқда

Ҳозирча ушбу петицияга жами 3584 та овоз берилган, шундан 3562 таси ёқлаб, қолган 22 таси эса қарши.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2147

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Гўшт нархи ўтган ойга нисбатан 9,1% га ошди

Март ойи таҳлилларига кўра, маҳсулотлар орасида гўшт нархи энг юқори даражада ўсган. Шундан, қўй гўшти 9,1%, мол гўшти 8,8% гача қимматлаган.

Шунингдек, бу галги ҳисоботда ёқилғи нархларидаги ўзгаришлар кўрсатилмаган. Бироқ, маиший чиқинди тарифларининг 4,0%га, уяли алоқа хизматларининг 3,5%га ошгани эътироф этилган.

Хусусан, статистик қўмита ҳисоботига кўра, мартда ойлик инфляция 0,9%гача, йиллик инфляция 10,3%гача тезлашган.
Қўмита ҳисобот шакли ва мундарижасига ўзгартиришлар киритилиб, ҳудудлар қирқимида ҳам инфляция кўрсаткичлари очиқлана бошлаган.

Йиллик ҳисобда энг юқори инфляция Тошкент шаҳрида (12,0%), ойлик ҳисобда эса Сурхондарёда қайд этилган (1,2%).

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Божхона омборидан 90 кун ичида олинмаган товарлар давлат мулкига айланади

2025 йил 1 июлдан савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;

“Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли (“яшил йўлак", "қизил йўлак") хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади.

2026 йил 1 сентябрдан агар пилот лойиҳа муваффақиятли бўлса, икки йўлакли тизим барча автомобил йўли ўтиш пунктларида босқичма-босқич жорий этилади.

Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Бошқа дин вакиллари мусулмонларни ҳайит байрами билан табриклади

Жорий йилнинг 31 март куни Ҳайит намозидан кейин, конференция кенгаши аъзолари Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ташриф буюриб, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва барча мусулмонларни ҳайит билан қутлашди.

Маълумот учун, кенгаш Рус православ, Рим-католик, Арман Апостоллик, Немис Евангель-лютеран черковлари, Библия жамияти ва яҳудийлар жамоаси аъзоларини ташкил этади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Андижонда содир бўлган портлашда 3 киши ҳалок бўлган — ФВВ

Аввалроқ Андижондаги масжидда газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлгант ҳақида хабар берган эдик. Портлаш юзасидан ФВВ ахборот хизмати қўшимча маълумот берди.

Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 10 киши тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.

Ҳодиса содир бўлганлиги хабар қилинганида водийда бўлиб турган Бош вазир ўринбосари О.Раматов ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр Б.Қудратхўжаев Избоскан туманига етиб борган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Урушлар, қатағонлар ва одам савдоси: Дунёда бедарак йўқолганлар сони рекорд даражага етди

Сўнгги 45 йил ичида Мажбурий ва ғайриихтиёрий йўқолишлар бўйича ишчи гуруҳ 115 та давлатда 62 мингдан ортиқ мажбурий йўқолиш ҳолатларини аниқлади. Афсуски, бу жуда катта муаммонинг фақат кўриниб турган қисмидир.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2157

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Кешбэк миқдори 2 фоизгача етказилиши мумкин

Солиқ қўмитаси солиқ кешбэкни 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

Қўмита бизнесни қонунийлаштириш ва яширин айланмани қисқартиришни мақсад қилган ҳамда нақд пулсиз тўловлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва яширин иқтисодиёт улушини камайтириш устида ишламоқда.

"Кешбэк миқдори 1 фоиздан 2 фоизга ошириш орқали легаллаштириш имконини берса мақсадга мувофиқ, лекин фойда бермаса давлат бюджетидан тўғридан тўғри йўқотишга олиб келади" — дейди Мубин Мирзаев.

Шу сабабли, Молия вазирлиги билан аввал ҳисоб китоблар олиб бориб, сўнгра якуний қарорга келиниши маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, вазирлик томонидан 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловларда ўзгаришлар бўлиши ҳақида ижтимоий тармоқларда рус тилида ҳеч қандай расмий эълон берилмаган.

Ушбу хабарлар вазирликка тегишли бўлмаган манбалар орқали тарқатилган бўлиб, улар расмий ахборот сифатида қабул қилинмаслиги кераклиги таъкидланди. Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги фуқароларни фақат расмий манбаларга таянишга ва тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақирди.

Rost24.uz сайти аввалги маълумотдаги хатолик учун ўқувчиларидан узр сўрайди ва пост таҳрирланганини маълум қилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Адлия вазирлиги ўзбек тилида бўлмаган ҳужжатларни давлат реестридан чиқармоқда

Адлия вазирлиги томонидан ўзбек тилида бўлмаган 50 та норматив ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқариб юборилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига биноан, давлат органлари ва бошқарув идораларининг ҳужжатлари давлат тилида (ўзбек тилида) қабул қилиниши ва эълон қилиниши керак.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан, айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот учун, тил бўйича сўнгги пайтларда турли эътирозлар кузатилди. Келтирилишича, 1 апрелдан коммунал тўловларда ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда рус тилида эълон қилинган. Республика ҳудудида аҳоли учун муҳим хабарлар ўзбек тилида берилиши кераклиги талаб қилинмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили экани Конституция билан мустаҳкамланган бўлса-да, пойтахт ва вилоятлардаги кўплаб жойлар, савдо дўконлари, ишхоналар ва болалар ўйингоҳлари номлари рус ёки инглиз тилида ёзилганини кўриш мумкин.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси томонидан 700 га яқин умумий овқатланиш корхоналарининг 524 тасида таомнома давлат тилида эмаслиги бўйича хабар берилди. Шундан сўнг, уларнинг барчаси давлат тилига ўзгартирилдими?

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди рус тилидаги мактаб битирувчилари ҳам ўзбек тилидан имтиҳон топшириши ҳақида хабар қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Тарбияли одамлар шовқин, совуқ, кўп қовуриб юборилган гўшт, овқатнинг тузи ўткирлиги ёки уйида меҳмонлар борлиги туфайли ғазабга минмайди.

✍️Антон Чехов


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда Leapmotor автомобилларини импорт қилиш тақиқланди. Бу монополиянинг навбатдаги қадамими?

Расмийларга кўра, улар халқаро хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. Айримлар эса буни маҳаллий бозорни ҳимоя қилиш учун қилинган қадам деб баҳоламоқда.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2152

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Тошкентда юристконсульт ҳамда Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бош мутахассиси пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Юридик бошқарма юристконсульти чет эллик фуқарога тегишли кўчмас мулк учун ажратилган 8,8 млрд сўм компенсацияни тезлаштириб бериш эвазига 70 минг АҚШ доллари олган пайтида ушланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2150

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Россияда мигрантлар учун 1 апрелдан бир неча ўзгаришлар кучга кирди

Россия фуқаролигини ёки яшаш гувоҳномасини олган ва бир йилдан ортиқ яшаган хорижий фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари яроқсиз бўлади. Улар Россияда имтиҳон топшириб, маҳаллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишлари керак. Хорижий гувоҳномани "ГАИ"да алмаштириш мумкин эмас. Қоидабузарлик учун 15 000 рублгача жарима белгиланган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/2148

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Тошкентдаги кўчалардан бири сентябргача ёпилади

2 апрелдан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сентябрь ойига қадар Абдулла Қодирий ва Нурафшон кўчалари оралиғида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

✅️#Рост_ҳикматлар

Ё сукут сақлаш, ёки сукунатдан ҳам қийматлироқ сўз айтиш кeрак.


✍️ Пифагор

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ Санъаткорлардан 2027 йилдан бошлаб даромад солиғи мажбурий ундирилади

2027 йил 1 январдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий тартибда ундирилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев эълон қилди.

Мубин Мирзаевнинг сўзларига кўра, санъаткор ва қўшиқчилар қоидаси бўйича декларация тўлдириши ва ўз даромадларини кўрсатиб, шу асосда солиққа тортилиши лозим. Бироқ, жуда кўп санъаткорлар бунга риоя қилмаяпти. Ўз даромадларини тўлиқ декларацияламаяпти.

Маълум бўлишича, ҳозир хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш доирасида қарор лойиҳасини тайёрлаш жараёнлари олиб борилиб, санъаткорларга 2025 ва 2026 йилларда даромадлар декларациясини тўғрилаб, топшириш бўйича имконият берилган.

Шунингдек, Мубин Мирзаев Ўзбекистонда 18 миллион нафардан ортиқ жисмоний шахслар даромадга эга бўлиб, уларнинг барчаси солиқ тўлаши кераклигини алоҳида таъкидлаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️ TEMU Ўзбекистонда тахминан 46 млрд сўмлик солиқ тўламагани айтилмоқда

TEMU маркетплейси Ўзбекистонда тахминан 46 млрд сўм миқдорида солиқ тўламаган. Бу ҳақда 1 апрель куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилгани айтилмоқда.

Мубин Мирзаевнинг қайд этишича, платформага эътироз хати асосида солиқ мажбурияти юклатилган. Қачон платформа солиқларни тўласа, унинг фаолиятини легаллаштириш имконияти яратиб берилишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда TEMU маркетплейси олдинги давр учун солиқ тўламагани сабаб блокланган эди. Шунингдек, фойдаланувчилар орасида баъзи эътирозлар мавжуд эканини маълум қилган эдик.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️Масжиддаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Избоскан туманида рўй берган ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Аниқланишича, Избоскан туманда жойлашган “Ахмадали хожи” масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ хона ичига тўпланиб қолиши оқибатида электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Жиноят иши қўзғатилишидан олдин фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган эди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

#Рост_ҳикматлар

✅️ХХ асрнинг энг кучли эҳтироси — малайликдир.

✍️ Албер Камю

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | rost24official?si=8M8hkLv2NHU7UfYo">YouTube

Читать полностью…

Rost24 | Расмий канал

⚡️1 апрелдан ер ижара тўлови тўлиқ тўланади

"Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлиги оширилиб, маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-131-сон, 28.03.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, электрон онлайн аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномани эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга, такрорий савдоларда 5 кундан 1 кунга қисқартирилади.

Эндиликда, такрорий савдоларда фақат бир нафар талабгордан ариза келиб тушган бўлса ҳам, талабгор лотни ушбу савдода эълон қилинган нархда сотиб олиши мумкин бўлади. Ҳамда ҳар такрорий савдода лот нархи 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархининг 20 фоизигача пасайтирилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб, ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш бекор қилиниб, тўлов 15 кун ичида шартли равишда тўлиқ тўланиши керак бўлади. 2025-2026 йилларда эса, аукцион савдоларига чиқариладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар жами майдонининг 10-20 фоизи чорва учун озуқа экинларини экиш шарти билан берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube | Tezkor

Читать полностью…
Subscribe to a channel