saboqlaruz | Unsorted

Telegram-канал saboqlaruz - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

5317

Ушбу канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида очилган: Instagram☑️ https://www.instagram.com/SaboqlarUz Facebook☑️ https://www.facebook.com/SaboqlarUz YouTube☑️ https://www.youtube.com/SaboqlarUz

Subscribe to a channel

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Зикр бандани Аллоҳга боғлаб турадиган муҳим омилдир | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Лондонда 85 ёшли Мария хола Исломни қабул қилдилар. Бир гуруҳ мусулмонлар уларга ёрдам қилишяпти. Мария холамиз кичик қоғозларга Исломий ибораларни, сура ва дуоларни ёзиб ёдлашга ҳаракат қиляптилар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!» (Зумар сураси, 53-оят)

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Улар нимани нишонлашади?
Улар бизни шу ҳолга келтиришганини нишонлашади. Сен нимани нишонлайсан, мусулмон?!

© Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган янги кўрсатув

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

🔹 429-сабоқ

Таҳорат Аллоҳ таолонинг мусулмон бандаларига кўрсатган улкан марҳамати. Мусулмон банда таҳорат қилаётганда яхши ният билан Аллоҳ таолодан астойдил тилаб, ҳадиси шарифни эслаган ҳолда ҳар аъзосини ювганда: «илоҳо, ушбу аъзолардан содир бўлган гуноҳларим тўкилган бўлсин», деб сўраса, иншааллоҳ, мақсади ҳосил бўлади. Чунки таҳорат қилиш ҳам аввал айтиб ўтилганидек катта ибодатдир.

«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ислом - гўзал хулқлар дини ҳисобланади — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Сифатли формат учун: https://youtu.be/hwRY7HUUOkw

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ғийбат нима? — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Қайси миллат бир кунда 5 марта юз-қўлини ювади? — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

🔹 428-сабоқ

Аллоҳнинг таъзими ва ҳайбати ҳам қалб ҳозир бўлишига хизмат қиладиган омиллардандир. Аллоҳнинг таъзими У Зотни улуғлаш ва азаматини ҳис қилишни ўрганиш ила юзага келади. Шу билан бирга, нафснинг ҳеч нарсага арзимаслигини билиш билан ҳам бўлади. Ҳайбат эса улуғлашдан келиб чиққан ҳавфдир. Намозида доимий равишда Аллоҳ таолонинг азаматини ҳис этиб, У Зотнинг ҳайбатини сезиб турган одамнинг қалби албатта ҳозир бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳматуллоҳи алайҳи шу гапни кўп айтар эканлар:

«Биздан фойдаланиб кейин бизни эслаб, раҳмат тилаб ёд этмаслик сизга ҳеч ярашмайди!»


Биз ҳам Шайх роҳимаҳуллоҳдан кўп фойдаландик. У зотнинг илмларидан, маърифатларидан фойдаландик, фойдаланяпмиз, фойдаланамиз. Аллоҳ таоло ҳазратимизни Ўзининг раҳматига, мағфиратига олган бўлсин!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Австралиялик оила биргаликда Исломни қабул қилишди. Ўзининг динига ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

‏أسرة أسترالية تعتنق الإسلام.
الحمد لله الذي هداهم إلى دينه.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ҳайит намози ўқилмайди, ўрнига Зуҳо ўқилади

Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

Манба: Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси

ЗУҲО НАМОЗИ

Бу намоз икки ракъатдан саккиз ракъатгача бўлади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпинча тўрт ракъат ўқиганлар. Унинг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан бошлаб, то заволга яқин қолгунчадир. Энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтганидан кейиндир. («Кифоя» китобидан.)

Ҳар қайси сураларни зам қилиш жоиз.

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Шошилинч!!!

Бугун бомдод намозидан сўнг шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳга пичоқ билан суиқасд қилишди. Суиқасдчи ҳазратнинг ёнига "гапим бор" деган баҳона билан яқинлашган. Алҳамдулиллаҳ, ҳазратнинг қўриқчилари қотилни тўхтатиб қолишга муваффақ бўлишган.

Умар розияллоҳу анҳуни шаҳид қилган хаворижлар бугун ҳам умматнинг порлаган юлдузи, Ислом фахри бўлган буюк уламоларимизга ҳужум қилмоқда. Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Аллоҳ таоло Ўзи уламоларимизни ҳифзида асрасин.

Бундай суиқасд иккинчи марта уюштирилиши. Бундан олдингиси 2019 йил содир қилинган эди. Унда ҳазратнинг машиналарига ўқ узиб, ҳазратнинг қўриқчиларидан баъзилари ҳалок қилишган эди.

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Юртимизда дин йўлида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда бу муомалани, бу тазйиқларни қандай тушуниш мумкин?! Ахир Ўзбекистоннинг ҳамма жойида қонунларга бирдек амал қлиниши керакмасми?! Пойтахтда ҳар ойда бир нечта ташкилотларда, ўқув муассасаларида учрашувлар ташкил қилиниб, бир неча юзлаб муслималар, толиби илмлар билан суҳбатлар уюштирилиб турган бир пайтда мусулмонобод деб билганимиз водийнинг бир гўшасида бундай чекловлар ўрнатилишини нима деб тушунишимиз керак?!
Бу саволларимга ким жавоб беради? Тўғриси, дардимни кимга айтишни ҳам билмаяпман. Шунинг учун мана шу ердан мурожаат қиляпман.
Аслида бу фикрларнинг ҳаммаси аввалги сафарги ҳолатда кўнглимиздан ўтган эди. Лекин яхши гумон қилиб, бирор сўз ёзишдан тийилган эдик. Бу сафаргиси дилимизни хуфтон қилиб юборди. Бунинг устига одамларимизнинг гапни бошқа томонга буриб юборганлари бор гапни ёзишимизга сабаб бўлди.
Буларни ёзишдан асосан иккита мақсад кўзланди.
Биринчиси – қуйидагиларни билдириб қўйиш:
Мен террорчи эмасман!!! Аёлларни жиҳодга тарғиб қилаётганим йўқ, уларни давлатга қарши қўяётганим ҳам йўқ. Айтганимдек, отам қилмаган ишни қилмайман. Аёлларга айтадиган барча гапларимнинг хулосаси: «уйингнинг ичида ҳам, ташида ҳам яхши бўл» – шу холос! Қолаверса, ҳозирги кунда кўпчилик аёлларнинг маърузани тўлиқ англашга ҳам ҳоли йўқ. Кўпчилиги руҳан синиқ. Уларга дийдор керак, холос. Аксарияти маъруза пайтида хаёли паришон ўтиради. Кўзёши қилиб енгиллайди, холос.
Қолаверса, оддий бир домла Ҳазратнинг номларидан фойдаланиб, катта имтиёзларга эришаётган бир пайтда муборак номларини кўтариб юрган, қонларини қонларида ташиётганлар ким эканлигини ажрата ололмай ғафлатда қолаётганлардан ҳайронман. Аслида Ҳазратимизнинг номларини ҳар ерга аралаштиргим келмайди. Аммо на динимиз, на миллатимизга мансуб бўлмаган кишилар бу улуғ инсонни эҳтиром қилиб турганида ўзимизникиларнинг бундай қилиқлари инсонни лол қолдирмоқда.
Иккинчиси – биз истамаган ҳақиқат юзага чиқиб қолгани учун афсус-надомат чекаётганимизни изҳор қилиш:
Минг афсуслар бўлсинки, ўртадаги мана шунақа «салла-каллачи»лар халққа давлатни, раҳбарларни душман қилиб кўрсатмоқда. Бу жуда хатарли ҳолатдир. Ваҳоланки, биз шу кунгача барчадан ҳурмат кўриб келяпмиз, раҳбарлар ҳам бизни, Ҳазратимизни эътироф қилишган, алҳамдулиллаҳ. Лекин улар ўзларининг ўйламай қилаётган тасарруфлари ила Ҳазратимизнинг оилалари билан ўша минтақадаги мухлислар орасида ноқулай вазиятни юзага келтиришмоқда.
Хуллас, мен бу вилоят бош отинойисининг кимлигини тушуна олмай қолдим. Ким бўлган тақдирда ҳам, унга ҳам ҳай, дейдиганлар бордир? Устидан гапи ўтадиганлар бордир? Агар бор бўлса, у кишини тартибга чақириб қўйишларини сўрардим! Мен ҳаётим давомида бирор марта бу каби инсонга, кечагидек ҳолатларга дуч келмаган эдим. Ўзим учун мутлақо хафа эмасман. Чунки кўпинча ўзимга ёқмаган ҳолларга дуч келсам-да, сабр қиламан, вазминлик кўрсатаман. Қонун олдида ҳамма бир, дейман. Вазият шундай, дейман. Аммо шунча аёл-қизларимизнинг тушган ҳолларини кўриб, чидаб тура олмадим.
Дарвоқе, агар бир динсиз одам шундай иш қилганида, вақт сарфлаб, буларни ёзиб овора бўлиб ўтирмасдим. Ҳар ҳолда бу гапларнинг, воқеа-ҳодисаларнинг ортида «отин» деган ном турибди. Шуниси ўйлантиради кишини.
Шуни яна алоҳида таъкидлаб ўтаманки, бу гаплар маълум шахсларга қаратилган. Шу сабаб азиз биродарларимиздан фикр-мулоҳазаларни кўпайтирмасликларини илтимос қилардим. Муносабат билдирмоқчи бўлсалар, дуо билан кифоялансинлар, зеро, энг керак сўз дуодир.
Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасини ҳидоятидан айирмасин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

2 июль 2021 йил

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари ижодий гуруҳи барча мўмин-мусулмонларни рамазони шариф ойи билан муборакбод этади.

@SaboqlarUz

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ҳазратда шундай ҳайбат бор эди

Самонийлар сулоласи амири Муҳаммад ибн Толут Имом Муҳаммаднинг шогирди ва унинг китобларини ривоят қилган Абу Ҳафс ал-Кабирнинг ёнига рухсат сўраб кириб, ҳайбатидан бир оғиз сўз сўзлолмай ташқарига чиққан экан. Ташқарига чиққиб:

«Мен бундан олдин бир қанча халифа ва буюк арбобларнинг ёнига кириб чиққанман. Лекин ҳеч қайси халифанинг ҳайбатидан бунчалик таъсирланмаган эдим» деган.

© Наршоҳий, «Тариху Бухоро», 86-88 саҳифалар

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Шайх роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари янги йилни нишонлаш борасидаги саволга жавоб бераётиб шуни илова қилиб ўтганлар:

Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак.

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмни кўриб...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни ташкиллаштирганлардан ва кўрсатувда қатнашган буюк алломалардан Аллоҳ рози бўлсин.

Лекин Шайх жаноблари шу ватан учун, шу ватандаги мусулмонлар учун умрларининг охиригача хизмат қилдилар, кўзларининг нурларини тўкдилар, вақтларини, куч-қувватларини, мол-дунёларини шу юртдаги мусулмонлар учун сарфладилар. У зотни қанча эслаб, ҳақларига дуои хайр қилинса кам! Барибир ҳақларини адо қилолмаймиз.

У зотнинг китобларидан мактабларда, ўрта ва олий таълим муассасаларида ёшларга таълим берилса, ўргатилсагина у зотнинг ҳақларини адо қилолган бўламиз. Мингта бундай кўрсатув тайёрлайлик, лекин ёзиб қолдирган асарларининг бирортасини ёшларга етказмасак, ўқитмасак, дарс қилиб ўтмасак бефойда.

Унутманг! Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ умрларини биз ўзбеклар ва ўзбек тилида гаплашувчи мусулмонлар учун сарфладилар.

Аллоҳ таоло ҳазратимни, устозимни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин. Қиёматда у зотнинг шафоатларидан насибадор айласин.

© Абдуллоҳ Раҳим

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

🔹 430-сабоқ

Таҳорат қилаётганда бошқалар билан гаплашиш, шоша-пиша, чала-чулпа таҳорат қилишлик каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак. Таҳорат банда учун Аллоҳ томонидан кичик гуноҳларини ювиб олиш учун берилган қулай фурсатдир.

«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ҳикматларга бой бўлган «Ал-ҳикамул Атоия» номли асарда Ибн Атоуллоҳ Сакандарий ҳазратлари айтадилар:

«Сўраган нарсангни нега бермагани маълум бўлганидан сўнг, буни Аллоҳ таолонинг сенга катта ҳадияси (раҳмат назари) эканлигини тушуниб етасан».

Бу мухаллад, беқиёс асарни ўзбек тилига «Хислатли ҳикматлар шарҳи» номи билан ажойиб шарҳлар билан тақдим қилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Бу ҳикматларни Ҳазрат роҳимаҳуллоҳдан шарҳлари билан ўқиш менимча жуда катта бахт.

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Бу кечада (Робиъул аввалнинг 12-кечаси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга ташриф буюрганлар. Мавлуди шариф муборак!

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Хулқни яхшилашга ҳаракат қилиш фарздир — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Аллоҳ таоло ҳазратимизни ғариқи раҳмат қилсин.

فان تصنيف العالم ولده المخلد

«Олимнинг ёзган асарлари ўзидан кейин абадий яшайдиган болаларидир».

© Абул Фараж ибнул Жавзий, «Сойдул Хотир», 21-саҳифа

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Ашуро рўзасини тутиш суннати муаккада 18-19 август кунлари рўза тутилади

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Бундан роппа-роса 6 йил олдин, 2015 йилнинг 8 август санасида замонамизнинг машҳур муфассир ва фақиҳларидан Ваҳба Мустафо Зуҳайлий роҳматуллоҳи алайҳи (83 ёшида) Дамашқда вафот этдилар.

Шайх ҳазратлари ҳам айнан ўша 2015 йилнинг 10 март санасида вафот этган эдилар. Аллоҳ таоло ўтган уламоланимизни раҳматига олган бўлсин. Ўзининг жаннатларида бу буюк зотлар билан кўришишни насиб қилсин.

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

«Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган»лар мўминлардир.

Демак, мўминни ажратиш учун Аллоҳни зикр қилиш керак экан. Аллоҳ зикр қилинганда қалбини титроқ босиб, Ундан қўрқиб турган одам мўмин бўлади. Яъни бирон ишни Аллоҳ буюрган, қилиш керак, дейилса, Аллоҳдан қўрқиб, ўша ишни бажаришга киришган одам мўмин бўлади. Аллоҳ зикр қилингандан кейин ҳам қўрқмай, эшитиб туриб, бу ишдан бўйин товлаган одам мўмин эмас.

Мисол учун, «Аллоҳ намоз ўқишни фарз қилган, Унинг амрини бажариш ҳар бир мусулмонга фарздир», дейилса, қалбини титроқ босиб, дарҳол намоз ўқишни бошлаган одам мўмин бўлади. Мазкур ҳукмни эшитиб, яна ўқимай кетаверадиганлар эса мўмин эмасдир.

Шунингдек, «Аллоҳ ароқ ичишни ҳаром қилган, ким уни ичса, гуноҳкор бўлади», дейилса, Аллоҳдан қўрқиб, ароқ ичмай қўйган одам мўминдир. Аллоҳдан қўрқмай, яна ичаверган одам эса мўмин эмас. Ушбу мисолни бошқа ҳар бир амрга ва қайтариққа солиштириб олаверинг.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Имом Шофеъй роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Агар олимлар Аллоҳнинг валийси бўлмаса, мен Аллоҳнинг валийси бўлоладиган инсонни билмайман».

قال الإمام الشافعي رحمه الله:

إذا لم يكن العلماء أولياء الله، فلا أعرف لله وليا.


@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Нотўғри ўйламанг! Бу футбол учрашуви эмас, Қуръони Карим мусобақаси.

Танзания

@AbdullohRahim

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

Шундан кейин орадан салкам икки йил ўтиб, шу кунларга Андижонга яқин қариндошларимизнинг тўйига борадиган бўлиб қолдик. Шу баҳона бир-икки катта тадбирларга таклиф қилишди. Йўл-йўлакай Фарғонага кириб ўтишни ҳам ният қилдик, чунки у томондан яна икки жойга таклиф қилишганди: бири хонадон, бири ўқув маркази. Бир-иккита ўзимизга ўхшаган содда опа-сингилларимиз бир юртдан бошқа бир юртга устоз келяптилар экан, илмларидан, суҳбатларидан, дуоларидан кўпроқ аёллар баҳраманд бўлиб қолишсин, деб яна ўша вилоят бош отинойисига чиқишибди. (Маълумки, у ерларда ишлаб чиқариш корхоналари кўп, аёл-қизлар турли завод-фабрика ва шу каби жойларда ишлаб, давлатимизга, халқимизга хизмат қилишмоқда. Мана шу тоифадаги аёлларимиз учун бир мотиватция бўлсин, руҳиятларини кўтарайлик, илмга қизиқишларини, меҳнат самародорликларини оширайлик, деган мақсадда суҳбатлар уюштирмоқчи эканлар) Вилоят бош отинойисидан дарҳол рад жавобини олишибди. У киши ҳеч нарсага кўнмабди. Тиниб-тинчимаган бош отин Тошкентдаги хизматгача хабар қилибди. Аммо бизникилар «тадбир бўлмасин», дейишмабди ёки «бўлса ҳам, ихчам бўлсин», дейишмабди. «Мавзулар мўътадил бўлсин», дейишибди, холос. Лекин биз Фарғонага етиб бормасимиздан гап-сўзлар кўпайиб кетибди. Бош отин тинмай учрашувни ташкил қилган опамизга алоқага чиқиб, «Нима бўляпти?» деб сўрайверибди, жуда тинчини йўқотиб, чиқмаган жойи қолмабди.
Аввал бир мухлисларимизнинг хонадонига бордик. Одам кўп эмасди. Оддий суҳбат бўлди. Лекин опа-сингилларнинг бесаранжомлиги юз-кўзидан кўриниб турар, бош отинойининг сиқувлари сабабли саросимада эдилар. У ерда узоқ қолмасдан, ўқув маркази томон йўл олдик. Кичиккина бир бино ичидаги кафтдеккина хонага кирдик. Тўпланган аёллар сони қирқтага ҳам бормайди. Ўша заҳоти назоратчилар келиб, рўпарамизга ўтиришди. Мен у ерда бомба ясашни, уни қандай портлатишни ўргатмоқчи эмасдим. Балки илмга рағбат учун икки оғиз сўз айтмоқчи эдим, холос. Ҳатто, илмларни диний ва дунёвийга ажратмаслик, барча илмларни мустаҳкам ўрганиш зарурлиги хусусида қисқагина гапирдим. У ерга боришимиздан асосий мақсад, ўша ерда ўқиб турган етим ва беваларнинг кўнглини кўтариш, уларга таълим бераётган ўқитувчиларни тақдирлаш эди, холос. Хуллас, бу муассасани ҳам тезда тарк қилиб чиқиб кетдик.
Бир зум ўтмай хабар келдики, учрашув учун узоқ-яқиндан келган мухлисаларни киритмай, ҳайдашибди. Кўпчилик қон йиғлаб қайтибди. Биз кетишимиз билан ўқув марказини Ички ишлар ходимлари босиб, мутасаддиларни сўроқ қилишибди, уларга лицензиясини олиб қўйиш билан таҳдид қилишибди. Орага бизга қарашли одамлар аралашиб, минг илтимослар билан Устознинг, шу ерда ўқиб турган етимларнинг ҳурматидан бу гал кечиришларини сўраб, тушунтириш хатларини ёзиб берганларидан кейин иш ҳал бўлибди.
Ҳали ҳокимиятга, ҳали ўқув марказига, ҳали ўртада турган масъулларга қўнғироқ қилиб ҳаловатини йўқотган вилоят бош отинойиси бош ролда ўзи эканлигини билдириб қўйди. Бир кўришиб, гаплашиб олишни илтимос қилган эдик, бу сафар ҳам учрашишдан бош тортди. Шунингдек, бу ишга дахлдор эмаслигини айтиб, бошқалар ҳам ўзини олиб қочишди. Агар алоқага чиқишганида, менинг уларга айтадиган гапларим бор эди.
Бу не адоват?! Мазкур вилоят бош отинойиси билан бир-биримизни таниймиз. Қуръон мусобақасида бирга бўлганмиз. Агар ростдан ҳам юқоридан шундай буйруқ бўлганида, бизга нисбатан бироз эҳтироми бўлганида, ўзим билан икки оғиз гаплашиб, бу иш тепадан бўлаётганини айтмасмиди? Мен ҳам бундай ишларни яхши тушунаман, сувнинг оқимига қараб иш қиладиган одамлармиз.
Катакдек ерда юрагини ҳовучлаб, зўрға таълим бераётган ожизаларга бу қадар зуғумнинг нима кераги бор? Ваҳоланки, бу заифаларнинг қўлидан ёмонлик келмаслиги кундек равшан. Бу содда халқ ҳеч бўлмаса ихлос қўйган инсони билан бир дийдорлашиб, дуосини ҳам ола олмайдими? Етимларнинг шунчалик ҳурмати йўқми? Динни исташмаётган экан, ҳеч бўлмаса, ақалли инсонгарчиликни ҳам йиғиштириб қўйишмаса бўларди.

Читать полностью…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари

🔹 426-сабоқ
______
Хаёлни олиб қочадиган ички нарсалар ташқиларидан кўра кучли бўлади. Бу нарса кўпинча дунё ғамига ботган одамларда бўлади. Бундай одамнинг фикри бир ерда турмайди. Ҳатто кўзини юмиб олсаҳам фойда бермайди. Бу ҳолатни муолажа қилиш учун қаттиқ уриниш керак бўлади. Намозга яхшилаб таёргарлик кўрилади. Барча машғул қиладиган ишларини битиради. Қалбининг холи бўлиши учун ҳаракат қилади. Аллоҳ таолонинг кўриб турганини эсга олади. Намозда дунё ташвишларидан бирортасини хаёлига келтирмасликка ҳаракат қилади.
_______
«Руҳий тарбия» китобидан

Instagram | Facebook | YouTube | Telegram

Читать полностью…
Subscribe to a channel