Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари ижодий гуруҳи барча мўмин-мусулмонларни рамазони шариф ойи билан муборакбод этади.
@SaboqlarUz
Қатарликлар мени ҳайратга солди!!!
Жаҳон чемпионати бошланган куннинг ўзидаёқ 558 нафар ғайридин Исломни қабул қилгани расман эълон қилинди. Қатар давлати ўз юртига келган хорижликларга қандай хизматлар кўрсатмоқда?
Қуйида улар билан танишинг:
1. Спиртли ичимлик ва ЛГБТ ташвиқоти тақиқланди.
2. Ҳар бир стулга 8 тилда Ислом ҳақида маълумот берилган каталоглар қўйилди.
3. Меҳмонхона ва футбол майдонига чиқиш йўлакларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қисқа ҳадиси шарифлари илиб қўйилди.
4. QR-код иловаси билан 8 тилда Қуръони карим маънолар таржимаси ҳамда Исломни танитувчи дастурлар ўрнатилди.
5. Масжид муаззинлари хушовоз ва жарангдор товушли муаззинлар билан алмаштирилди. Азон овози етиб бориши учун стадионларга махсус жиҳозлар ўрнатилди.
6. Шунингдек, 2000 кишилик жамоа Исломга даъват лойиҳасини бошлаб юборди.
7. Буниси энг охирги хушхабар: Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтаётган барча тадбир ва кўнгилхушликларга азон чақирилган вақтда "Ибодат танаффуси" берилади. Бу вақтда барча куй-қўшиқ ва тадбирлар тўхтатилади.
P.S: Аллоҳ таоло бунга сабабчи бўлган барчадан Ўзи рози бўлсин!
@AbdullohRahim
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Машҳур аллома, шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари 96 ёшларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилибдилар. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмат ва марҳаматига олган бўлсин.
Маҳзунмиз…
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Аллоҳу Акбару кабийро!
Алҳамдулиллаҳ!
Бир пайтлар устозлар устози Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ўзбек халқига омонат қилиб қолдириб кетган китоблари, асарлари халқимизга, хусусан, ёшларимизга етиб бориши кераклиги ҳақида ҳайқирган эдик. Бугун мана мактаб дарслигига киритилганини кўриб бағоят хурсанд бўлдик. Аллоҳ таоло бу ишга сабабчи бўлганларга икки дунё саодатини берсин, мансаб-мартабалари кўтарсин, азиз қилсин!
Бардавом бўлсин! Иншааллоҳ, юқори таълим дарсликларида ҳам кўришни насиб қилсин.
Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу айтганларидек:
مَنْ خَدَمَ خُدِمَ
«Ким хизмат қилса, хизмат кўради».
@AbdullohRahim
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар:
«Қиёмат яқинлашганида сизлар ликопчадан хурмонинг яхшисини танлаб олганингиздек, ўлим ҳам умматимнинг яхшиларини танлаб олади (солиҳ кишилар бирин-кетин вафот этадилар)».
١٤٠٤ - عن أبي هريرة، قال: قال رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم : « إِذَا تَقَارَبَ الزَّمَانُ انْتَقَى الْمَوْتُ خِيَارَ أُمَّتِي كَمَا يَنْتَقِي أَحَدُكُمْ خِيَارَ الرُّطَبِ مِنَ الطَّبَقِ »
- طبعة الكتاب : مؤسسة الرسالة
( مسند الشهاب - أبو عبد الله القضاعي - ص : ٢٩٩ / ج : ٢ )
© Абу Абдуллоҳ Қузоиъй, «Муснади Шиҳоб», 2-жуз, 299-бет, 1404-ҳадис
@AbdullohRahim
Ушбу мадраса Истанбул шаҳри, Фатиҳ туманида жойлашган бўлиб, икки йиллик дастур асосида ўз фаолиятини олиб боради. Бу давр мобайнида қуйидаги илмларни таълим бериш мақсад қилинган:
• Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш ва тажвид илми;
• Араб тилини сарф, наҳв, мутолаа, муҳовара дарслари асосида ўргатиш;
Бундан ташқари толибалар билан Руҳий Тарбия мавзуларида давра суҳбатлари олиб борилади. Мадрасага қабул қилинган толибалар ётоқхона ва уч маҳал овқат билан таъминланади.
Қабул тартиби:
Мадрасамизда ўқиш истагида бўлган толибалар @turkiya_madrasa_bot Телеграм ботига қуйидаги маълумотларни юборишлари талаб этилади:
• Исм ва фамилияси;
• Ёши;
• Туғилган жойи ва айни вақтда яшаётган манзили;
• Боғланиш учун телефон рақами ҳамда телеграм аккаунти.
Маълумотларини бехато ва тўлиқ шаклда юборишлари лозим.
Ҳар бир толиба рўйхатдан ўтгандан сўнг, суҳбат асосида саралаб олинади.
Қабул шарти:
• Мадраса фақат ўрта мактабни тамомлаган қизлар учун бўлиб, турмушга чиққан аёллар ёки вояга етмаган қизлар қабул қилинмайди.
Эслатма:
• Мадраса маъмурияти Туркия ташқарисидан келмоқчи бўлган толибаларнинг Туркияда истиқомат қилиш рухсатномаси (прописка) харажатларини ўз бўйнига олмайди.
• Мадрасада ўқиш пуллик.
Батафсил маълумотларни ходималар орқали билиб олишингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон рақмлари:
Туркия учун:
05523741400
05013324617
Ўзбекистон учун:
+998950275776
+998335212442
Ушбу рақамларга фақат қўнғироқ орқали боғланишингиз мумкин. Фақат аёллар мурожаат қилсин.
Қабул вақти ва жойлар чегараланган.
@AbdullohRahim
Байрам муборак, азиз мусулмонлар!
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон биродарларимизга нусрат берсин.
🎉 Азиз диндошим, Ийд ул-Фитр муборак бўлсин!
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Ийдул фитр — Рамазон ҳайити байрами 2-май куни этиб белгиланди.
Манба
@AbdullohRahim
Зулмнинг умри узоқ бўлмайди, Ҳақ албатта қарор топади!
Устоз, аллома, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари ҳақида ишланган 2 қисмли (4 соатдан ортиқ) ҳужжатли фильмни томоша қилиб шунга амин бўлдимки, Аллоҳ таоло кофирлар ёқтирмаса ҳам, истамаса ҳам, минг чиранишса ҳам Ўз нурини тугал этгувчи Зотдир.
Ўша қийинчилик, дин ва диндорларга қарши кенг миқёсли қирғинбаротлар олиб борилган даврдаги ҳолатни ўзгартириш бизнинг басиратимиз учун "имкони йўқ"дек туюлса-да, Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг луғатларида "имкони йўқ" деган сўзнинг ўзи бўлмаганини кўрдик. Нафақат ўша даврлар учун, умуман ҳаётлари давомида ҳам шуни кўришимиз мумкин. 63 йиллик умрга Аллоҳ таоло 100 йиллик, балки ундан ҳам кўп барака берган. Ҳазратнинг ҳаётларини, фаолиятларини ўқиган, билган одам бехосдан: "Бунчалик бўлиши мумкин эмас", деб юбориши аниқ.
Аслида бугунги истиқлол, эркинлик, ҳуррият кунларга етишимизга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг моддий-маънавий ҳиссалари беқиёс. Буни шу ҳужжатли фильмни томоша қилган ҳар қандай инсофли одам фаҳмлайди.
Шундай қаттиқ темирни (совет деган атеистик, даҳрий тузумни) эритиб, бизларни яна шундай Ислом билан мушарраф бўладиган кунларга олиб чиққан буюк шахсият билан замондош, юртдош, диндош бўлганимиздан қанча фахрлансак шунча оз.
«Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир».
(Саф сураси, 8-оят)
Аллоҳ таоло Ҳазратнинг йўлларидан боришимизни, у кишига муносиб бўлишимизни, Қиёматда у кишининг шафоатларидан насибадор бўлишимизни насиби муяссар айласин. Аллоҳ таоло Ҳазратимизни, миллий ва диний қаҳрамонимизни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олган бўлсин.
Олдин ҳам айтганимдек, Ҳазратга муносиб бўлиш учун у киши ёзган асарларни ёш авлодга етказиш, ўқитиш, ўргатиш керак. Мактаб, ўрта ва олий таълимда Ҳазратнинг асарлари ўқитилиб, ўргатилсагина, у кишининг руҳларини шод қилган бўламиз. Акс ҳолда, маъазаллоҳ, у кишига хиёнат қилган бўламиз. Ҳолбуки, у кишининг асарлари шу халқ учун, шу халқдаги мўмин-мусулмонлар учун ёзилган, тақдим этилган!
Ҳазратнинг китоблари, асарлари китоб дўконларида сотиладиган, шунчаки мутолаа учун ўқиладиган асарлар эмас.
@AbdullohRahim
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган ҳужжатли фильмнинг 1-қисми
Youtubeда кўриш
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Таровеҳ намози қайси мазҳабда неча ракат?
Ҳанафий мазҳабида
1. «Ал-муҳитур Радовий»: 20 ракат
2. «Мабсут»: 20
3. «Бадоеус саноеъ»: 20
4. «Ал-муҳитул бурҳоний»: 20 ракат суннат, 36 ракат мустаҳаб, дейилган
5. «Қудурий»: 20
6. «Ҳидоя»: 20
7. «Канзуд-дақоиқ»: 20
8. «Ибн Обидийн»: 20.
Шофеъий мазҳабида
1. «Муғнил муҳтож»: 20 ракат
2. «Туҳфатул муҳтож»: 20
3. «Ниҳоятул муҳтож»: 20
4. «Ал-ҳовий ал-кабир»: 20
5. «Ниҳоятул матлаб»: 20.
Моликий мазҳабида
1. «Истизкор»: 36 ракат
2. «Бидоятул мужтаҳид»: 20 ёки 36
3. «Жамиъул уммаҳот»: 39 (витр билан бирга).
Ҳанбалий мазҳабида
1. «Ат-таълиқул кабир»: 20 ракат
2. «Шарҳуз заркаший»: 20
3. «Муғний»: 20
4. «Муқний»: 20
5. «Ал-инсоф»: 20 (бундан кўп бўлса зарар йўқ.)
6. «Кашшофул қиноъ»: 20.
@AbdullohRahim
«Бир инсон умрини илм ўрганиш ва ўргатиш билан ўтказса, бутун умр фарз амал қилган каби бўлади».
© Имом Сарахсий, «Шарҳу китабил касб», 151-бет
@AbdullohRahim
Жуда оғир мусибат!!!
Ўтган ҳафта бошида рўй берган зилзилалар оқибатида шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳафизаҳуллоҳнинг бир нафар қизи, куёви, учта невараси ҳамда синглиси ва синглисининг эри ва уларнинг саккизта боласи вайроналар остида қолиб вафот этишибди.
Аллоҳ таоло Шайх Абдулқодир Ҳусайн ҳафизаҳуллоҳга бундай оғир мусибат учун метин сабр берсин. Ўтганларни Аллоҳ таоло шаҳид мақомида қилсин. Омийн!!!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
@AbdullohRahim
Муҳтарама устозамиз, опамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳафизаҳаллоҳ муолажаа олаётган эканлар. Устозамизнинг соғлиқлари учун дуои хайр қилиб қўяйлик. Аллоҳ таоло муҳтарама устозамизга шифои ожилидан, шифои ғойибидан, шифои комилидан берсин. Тез орада соғайиб, яна юртимиз муслималарини шариати ғоррога даъват қилиб, тўғри йўлга бошлаб юришларини насиби муяссар айласин.
@AbdullohRahim
Машааллоҳ! Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин! Қувонарли хабарнинг давоми! Бу кунга етказганига шукр.
@AbdullohRahim
Зикр бандани Аллоҳга боғлаб турадиган муҳим омилдир | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Эртага ҳайит билан биринчи Расулуллоҳни ﷺ табриклайлик!
Ортидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳни табриклайлик.
Намоздан кейин кўзларингизни юминг:
- Биринчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга,
- кейин эса Шайх ҳазратларига байрам табригингизни етказинг.
@AbdullohRahim
«МУСЛИМААТ» ТУРКИЯ АЁЛ-ҚИЗЛАР МАДРАСАСИ ИЛМ ТОЛИБАЛАРИНИ ЎҚИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ
@AbdullohRahim
Мамлакатимиз бўйлаб ҳайит намози вақтлари
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
AQShning Sinsinnati shahrida quriladigan “Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf” masjidining loyihasi
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган ҳужжатли фильмнинг 2-қисми
Youtubeда кўриш
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram
Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг вафотларига бугун 7 йил бўлди. Аллоҳ таоло ҳазратимизни Ўзининг раҳмати ва марҳаматига олган бўлсин! Биз ғарибларни у зотнинг шафоатларидан насибадор қилсин.
قـال يحيـى بـن معـاذ:
العلمـاء أرحـم بأمـة محمـد صلـى الله عليـه وسـلم مـن آبائهـم وأمهاتهـم. قيـل: وكيـف ذلـك قـال لأن آباءهـم وأمهاتهـم يحفظونهـم مـن نـار الدنيـا وهـم يحفظونهـم مـن نـار الآخـرة.
Яҳё ибн Муоз айтади:
«Олимлар уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уларнинг оталаридан ҳам, оналаридан ҳам раҳмлидирлар».
Ундан сўрашди: Қандай қилиб?
У жавоб берди: «Чунки ота-оналари уларни дунёнинг оловидан (азоб-уқубатидан) асраб-авайлайдилар, олимлар эса, охиратдаги оловдан (азоб-уқубатдан) асрайдилар».
@AbdullohRahim