Бугунги замонавий адабиётнинг илғор ютуқлари хусусида
Safar Oloyorning she'riyatini o'qisam, Quroni karim o'qigandek bo'laman.Xato aytgan bo'lsam Olloh kechirsin!!
Читать полностью…Майлими facebookga к,уйсам шеърлариздан.Биттасини к,уйдим.Дугоналаримга устозимни шеърларидан бах,раманд булинг деяпман🙏👍📕🥰
Читать полностью…Assalomu alaykum, ofarin ustoz ijod gulshanida sizning gulbog'ingiz muattar ifori o'zgacha va e'tibor tortgulik sizga doim havasdamiz. "Qalb saltanati"ngiz go'zal va betakror😊🤗👍
Читать полностью…Ассалому алайкум ! Устоз. Саломатмисиз ? Жудаям нафис ижодингиз борда сизнинг. Ҳавасим келади.
Читать полностью…Ассалому алайкум устоз.
Бетакрор ижодингиз бор.
Ҳавасдаман устоз.
Сиздай устозлар қалами
ила адабиётимиз равнақ топажак.
Ҳамиша омон бўлинг.
🌟🍃🌱🌸🌼✍
Assalomu alaykum opa siz ham qoldirmay o'qib chiqasiz doim
Bir- birini takrorlanmas 👍👍👍👍👍
Ijodingizga barkamollik tilayman ustoz, ajoyib ijod. Doimo sizga havas qilaman. Siz kabi ustozning shogirdi ekanimdan yaratganga shukrona keltiraman.
Читать полностью…Таърифга тил ожиз !
Табрик учун ташаккур, шоирларнинг сараси.
ТАБРИК
Сен – Она, сен – ёр, сен – қиз – дил эркаси,
Меҳру вафо рамзи, олам сараси!..
Сиз – опа, сен – сингил, сиз – хола-амма,
Сизлар бор – оромбахш ҳаёт нафаси!!
© Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/safarolloyor👈
Ustoz Ijodingizga barkamollik tilayman. Qalbdan chiqqan satrlaringiz O'z muxlislariga ega. Havasdaman hamisha.
Читать полностью…Сафар ака битта булгани каби Алишер Навоий хам кайта тугилмасалар керак.
Читать полностью…Шундай экан, ўрни келганда тан олиш керакки, бадиий адабиёт ҳам ўз замонасининг ҳалол тарозибони ва тоза виждони сифатида таҳ-батаҳ мавридли даврий овоз чиқариб туришга буюрилган. Энг қизиғи ва дахлсиз томони ҳам шундаки, бу мажбурият жаноби Вақт ҳукми билан ирод қилинган. Демак, дахлсизми, унинг ишига сиртдан ҳам, ичдан ҳам ҳеч ким аралаша олмайди! Ана шу дахлсизлик замиридаги бадиият вақти-вақти билан янгиланиб, янги-янги олмос қирралари жилоларини ва Сўз мулки имкониятларини беғараз тараннум этиши, аввало, баниинсон учун ўз теварак-атрофини ўраб турган борлиқ табиатига хос муносабатларни жўяли ўрганишида асқотадиган тарбиятга мойил қизғин бетўхтов жараёндир. Бироқ унинг ана шу муттасил амал қиладиган узвий жиҳатлари аксар ҳолларда бу борадаги, яъни янгилик яратиш умидидаги унча-мунча уринишларга рўй-рост ва очиқ-ҳувайдо монелик кўрсатадигандай туюлади. Шу боисдан ҳам, ижодий муҳит ёки адабий давраларда бундай журъат ҳамиша ҳам етарлича олқиш олавермайди. Аниқроғи, кимлардир уни тан олишни хоҳламайди ёки унга шунчаки ён бергиси келмайди. Чунки улар учун анъанавий жанрлардаги вазн ва услублар, шеърий бандларнинг одатий қофияланиш шакллари, бир сўз билан айтганда, эски қолиплар қаноатланарли саналади.
Ахир, ўша асрлар оша яшаб келаётган жанр, вазн, услуб ва шеърий бандларнинг ўзига хос сифат-тамойиллари, туроқларию қофияланиш шакллари сингари адабий тартиб-ўлчовларни ҳам кимдир қачонлардир илк бор қўллаган! Эҳтимол, ўша кашшофларнинг бир ўзи адабиёт аталмиш чексиз сарҳаддаги илк тажрибаларини бадиий жиҳатдан тўла такомилга етказолмагандир. Шу сабабдан, улар авлоддан авлодга ўтган сари ривожланиб, сайқал топиб боргандир. Ҳарқалай, ижодкорлик иштиёқи, новаторлик қобилияти, кашшофлик иқтидори қадимги халқларда, ота-боболаримизда кўпроқ намоён бўлганлигига иштибоҳ қилмаслик жоиз. Масалан, бундан йигирма саккиз аср муқаддам “Илиада” ва “Одиссея” эпопеяларини мозий зарварақларига муҳрлаган машҳур шоир, Европа адабиёти тарихини бошлаб берган Ҳомер ҳам фавқулодда қобилиятини ҳеч бир андишасиз рўёбга чиқариш орқали юксак даражадаги жасоратини намойиш эта олган. Ёки бизнинг давримиздан саккиз аср илгари пирнафас Низомий Ганжавий (1141-1209) ғайратига, яъни “Хамса”дек буюк бадиий яратиқнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган омиллар ҳамма замонларда ҳам ижодий жараённинг қулай муҳитга боғлиқ ҳолда янгиликка ўч бўлганлиги боис фавқулодда равнақ топгани билан изоҳланса, биз тилга олаётган мавзу янада ойдинлашади.”[3]
Таъкидлаш жоизки, бизнинг асримизда янги жанрга қўл урилган эди – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқаро шоирлар конгресси аъзоси, таниқли шоир Азим Суюн янги “қайирма” жанрига асос солган эди. Бу янгиликни ўз вақтида – 2003 йилда (“Тафаккур” журналида) Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов шундай эътироф этганди: “Кейинги йилларда адабиётда, хусусан, шеъриятда янгилик яратишга, яъни ҳар хил услуб ва шаклларни янгилашга бўлган интилиш кучайди. Бундай қизиқиш нафақат ёш қаламкашлар, балки бир қадар суяги қотган ижодкорлар орасида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.”[4]
Ассалому алайкум устоз, ажойиб ижод намуналари бўлибди. Офарин, ижодий парвозлар тилайман....
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Assalomu alaykum ustoz, ijodingizga gap yo‘q. 👍
Читать полностью…Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокотуҳу. Қадрли устозим. Умрингиз ва илмингиз зиёда бўлсин. Жуда ажойиб эшсонетлар бўлибди. Гўзал ижодингиз юксакларга парвоз қилсин ! Офарин ! 👍👍👍👏👏👏👏🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺🍀🌺
Читать полностью…#Шеъриятда_янги_турдош_жанр
Э Ш С О Н Е Т Л А Р
LIV
Биз билган хилқатлар – мавжуд азалдан,
Бироқ мангу жумбоқ бу ғайб сирлари.
Ҳаёт сарҳадида ёшми у, қари,
Ўз ризқига эга – қанча аталган!
Барча ҳужайрамнинг ҳар бирига – тан:
Ал-Босит қудратин мадҳ айлар бари.
На ихлос, мен севган дилдор сингари
Овунч тополмадим, кечир, ай Ватан!
Бағрингда бахтиёр кезганларим ҳам,
Унинг таъсироти – айтсам очиғин,
Самога термулсам – кўзларим толар.
Гул яйраб кутган дам булбул ошиғин –
Чаҳ-чаҳ сайраб олар бир муддат олам!
Сўнг тағин ғам-ташвиш измида қолар.
LV
Тайин ризқи бўлиб яралган бари:
Ўн саккиз минг олам – одамзод мулки.
Ушбу иддаодан муддао шулки,
Холис ҳакам борми виждон сингари!?
Ҳолбуки, сиполик – ечимдан нари,
Ечилмаган жумбоқ – масхара-кулги:
Шерлар даврасида сухандон тулки,
Тайёрга айёрлик кимнинг асари?!
Икки муштим ила битта дунёни
Остин-устун қилиш қўлимдан келар,
Вале, рост, ўнг қўлим қалам ила банд.
Чапақай эмасман – дунё тинч яшар,
Айниқса, маҳваш ҳам бунда толеманд.
Негаки, ошиқнинг севгиси – жони!
LVI
Аён айтар бўлсам, мақсудим шулки,
Фақат нафсин енгган – ғолиби мутлақ!
Ҳирсдан ҳам тияди қулларин ал-Ҳақ
Ва бунда намоён энг улуғ улги!!
Ҳақиқат шу қадар оламшумулки,
Шарафига қалблар бўлгай муваффақ.
Имон бутун бўлса – ҳамиша барҳақ,
Аслан, маънан ғоят кенг улуғ улги!
Эй ёр, билганингдай, мен ҳам бандаман,
Балки шайтон раъйи қонимиздадир.
Йўқ, ўзга гўзални ўйлагим келмас.
Қалбим ром айлаган гуллаган чаман –
Кўнглинг бўстонидан баҳра олсам, бас,
Чанқоғимга на май, на қимиз татир.
"Қалб салтанати" — танланган асарлар, 2-жилд китобидан.
© Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
👉 /channel/safarolloyor
ИҚРОРИЯТ
Ҳақиқат шулки, ҳаёт гўзалдир –
ўлгандан кўра яшаш афзалдир.
Яшаганда ҳам, ошингни ошаб,
даҳрийни Халлоқ йўлига бошлаб,
умрингдан топсанг мазмун ва мароқ,
доим ёт бўлса, зерикиш, чарчоқ.
Майли, эрк берсанг орзуларингга,
ахир, Эзгулик бисёр – сонмингта!
Оқил боболар қанча ҳикматни
Ҳаёт китобин тарҳига битди.
Барин манбаи – илоҳий қудрат:
мангу безавол, саркалом шавкат –
Яратганнинг хуш иноятлари!!
То қалб талпинар бу қудрат сари –
яшаш мазмуни мукаммаллашар,
сониялар ҳам умрингни безар!!!
© Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/safarolloyor👈
Ха туғри айтдингиз!
Яхши шъер инсон қалбига хаяжон, ором ва таскин беради.
Шоир укамиздан миннатдорман!
Аллох ижодларига янаям юксак парвозлар ато этсин!
👍👍👍👏🤲🤲🤲🙏
ДИЛ СОҒИНЧИ
Дилхоҳ ҳиссиётга соҳиб бўлдим мен,
Юрагим сандувоч бўлиб сайради.
Туйқус рўпарамдан чиқиб қолдинг сен –
Орзу-умидимнинг собит тиргаги!
Омад деганлари қўшша бўларми,
Учрашув онлари нақадар гўзал!
Айниқса, дилдаги инжа ҳисларни
Таърифлаб бўлмагай бу дам муфассал.
Нетонг, ногаҳоний насиба қутли,
Сабрга туҳфадир кутилса узоқ!
Ҳеч замон бир жойда икки қутбни
Учратиш ўйимга келмаган бироқ...
Барибир севаман иккалангни ҳам:
Биринг кўзга яқин, биринг – юракка.
Ҳолбуки, бир йўла икки ёр-ҳамдам –
Бир йўла етишдим икки малакка!
Айт, ким озор кўрган эзгу маслакдан,
Алқисса,
оғринма,
асалим,
гулим.
Сен мени кўрмоқни жуда истабсан,
Мен эса баҳорни соғинган эдим!..
Сафар ОЛЛОЁР
/channel/safarolloyor
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! КАТТА РАХМАТ ШОИРИ ЗАМОН САФАР ОЛЛОЁР! ДОИМ СОҒ БЎЛИНГ! СИЗНИНГ ИЖОДИНГИЗН ИЛХОМ АСЛО ТАРК ЭТМАСИН! ХУРМАТИМДАСИЗ
Читать полностью…Assalomu alaykum ustoz, go‘zal ijodingiz bor Alloh barakali qilsin ilohim
Читать полностью…🌟🍃🌱🌸🌼🌼🌸🌱🍃🌟
Ассалому алайкум устоз...
Ҳар бир мисрангизда олам..олам маъно мужассам.
Бизга ҳам қаламингиз заррасидан илинсин устоз.
Ҳавасдаман.
Ҳурматимдасиз.
🌟🍃🌱🌸🌼✍
Ассалому алайкум яхшимисиз адаш.
Алишер Навоий қайта туғилмаслиги мумкин, лекин адабиётда Алишерлар аниқ таваллуд бўлади, биттаси Сафар ОЛЛОЁР
ХХ-аср ўзбек шеъриятининг улкан намояндаси, Ўзбекистон Қаҳрамони, давлатимиз мадҳияси муаллифи таъкидлаганидек, “адабиётда, хусусан, шеъриятда янгилик яратишга, яъни ҳар хил услуб ва шаклларни янгилашга бўлган интилиш кучайган” бўлишига қарамай “Қандай янги жанр?! Агар бизга янги жанр керак бўлганида Навоий яратарди!” деган писандани айтиб юрган шоирлар ҳам, уларнинг бундай бетамиз амбициясига анча-мунча тарафдорлар ҳам бор эди. Дарҳақиқат, катта ва кенг миқёсли адабий жараёнда изчил давом этиб келаётган бир хиллик, яъни анъанавийлик, бошқача айтганда, қолипдан чиқмаслик ҳолатлари янгиланаётган жамият вакиллари, айниқса, ёш кучлар азму шижоатига етарлича ижобий таъсир кўрсатишга қодир бўлмай қолганди. Шунинг учун ҳам, катта ижодий ҳодисотларга зимдан уриниш, “яъни ҳар хил услуб ва шаклларни янгилашга бўлган интилиш кучайди”. Хўш, бунинг нимаси ёмон? Бу ерда инкорни инкор қонуни амал қилаяпти, деб ҳам бўлмайди. Чунки анъанавийликни ҳеч ким: на новатор ижодкор ва на унинг содиқ мухлислари инкор этишаётгани йўқ, балки унга ёндош ирмоқ сифатида янги оқимни олқишлашаяпти. Бу – ғоят қувонарли ҳол. Фақатгина интеллектлари илғор замон нафасига монанд шаклланган ва илдизи руҳониятнинг чуқур манбаларидан озиқланиб келаётган, яратувчиликни ўз ҳаётида кундалик мезонга айлантирган буюк халқ вакилларигина шундай йўл тута олади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
[1] “Тафаккур гулшани”, Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, - Т., 1989, Б-215.
[2] Файзулла Мўминов, Назира Тошпўлатова. “Журналистика социологияси ва психологияси”, 10-ж.,. – Т. “O’ZBEKISTON”, 2019. – Б. 150.
[3] Гулноз Сатторова, “Абадият булоқларидан озиқланган шеърият”. Сўнгсўз., “Сафар Оллоёр. “Қалб салтанати” – танланган асарлар, II ж., – Т. “Tafakkur”, 2022. – Б. 504-506.
[4] Абдулла Орипов, “Қайирма – мустақил жанр”. Бошсўз., “Эй дўст ёхуд Азимнома”. – Т. “Akademnashr”, 2018. – Б. 3.
Халқимиз ҳаёти қадим-қадимдан маънавий-маърифий таълимотга бой бўлиб келган. Мозийга бир қур назар солсак, илму маърифатда ҳам, бадиий ижодда ҳам жаҳон аҳлини лол қолдирган – ўз қувваи ҳофизаси ва ақлий салоҳияти билан кекса тамаддун равнақига беназир ҳисса қўшган даҳоларимиз кўплаб топилади. Миллий фахру ифтихор юзасидан, улар улуғлаган, нуфузини имкон қадар баланд кўтарган Эзгу Сўз – маърифат туғларининг барқарорлиги аллақачонлар олий ҳакам саналмиш Вақт синовидан ўтиб, мангулик мақомига эга бўлганини қайта-қайта эътироф этиш ўринли, албатта. Бироқ бу забт этилган марралар нечоғли юксак бўлмасин, улар билан кифояланиб қолиш мумкин эмас. Айниқса, шундай улуғвор мақсадларни амалга оширган донишманд аждодларнинг давомчилари бўлган янги авлодлар ҳар жиҳатдан пешқадам бўлишлари лозим. Таъбир билан айтганда, илму ижод аҳли учун илмий-ижодий изланмаслик – бир жойда депсиниб қолишгина эмас, ортга тисарилиб кетиш билан баробар. “Ким олға юрмаса, у ортга кетади: бир жойда тўхтаб қолиш ҳолати йўқ”[1], – деган эди файласуф В.Г.Белинский. Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, бу илмоқли гапни нафақат бир шахсга, шу билан бирга, бутун бир миллатга ёки ўз мустақил давлатчилигига эга халқларга нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Тўғри, бугунги кунда ҳам бир эмас, икки бора Шарқ Уйғониш даврининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилган зукко ва кашшоф ота-боболаримизнинг бой маънавий-интеллектуал меросларидан наинки зиёкор миллатдошларимиз, балки жаҳон афгор оммаси ҳам кенг фойдаланиб келмоқда. Шу боисдан ҳам, уларни янада қувватлантириш, янги тўлқинлар билан бойитиб бориш миллий Ўзлигини қадрлаган ва ўзини ҳурмат қилган илму ижод аҳли учун ҳамиша долзарб масала бўлиб қолаверади. Ахир, халқимизнинг “Оққан дарё оқмасдан қолмас” деган нақли ғоят пурмаънолиги боис илҳомбахш даъватдир. Башарти, дарё йўл-йўлакай янги ирмоқлар билан бойиб, тўлишиб бормас экан, ерга сингиш ва буғланиш каби табиий ҳодисалар туфайли тобора ингичкалашиб бораверади. Аксинча, унга янги жилға ва ирмоқлар қўшилаверса, тобора тўлишиб, мавж таратиши мутлақо табиий ҳол.
Шундай экан, шонли аждодларимизнинг кенг ва кўп тармоқли маънавий-интеллектуал меросидан фахрланиш ҳисси некбин туйғулар оғушида бедор ураётган юрагимизни тўлқинлантириб, уйғоқ онгу шууримиз ила собитқадам интилишларимизни олқишлаб, ана шу улуғвор тоғлар томон ундайверади бизни. Ушбу илмий ишнинг ёзилишига ҳам ана шундай соҳир қалбларни кучли завқёб ҳаяжон ва умидбахш орзуларга тўлдириб, доимий сўнмас ору ғурур бахш этгувчи миллий ифтихор туйғуси сабаб бўлди. Бошқача айтганда, ҳар жабҳада ҳозирги замонамизга муносиб қаҳрамон изланаётган, гоҳ қишлоқ хўжалиги соҳасидан, гоҳ саноатдан, гоҳо илм-маърифат фидойиларидан замон қаҳрамони ахтариб кўраётганимиз замирида ҳам ёш авлод дунёқарашини рисоладагидек шакллантиришга интилиш ҳисси мавжуд. Чунки бундай некбин саъй-ҳаракатлар келгусида албатта ўз самарасини беражак.
Хўш, ижод нима ўзи? Бу саволга ҳар кимда ушбу қизғин жараён моҳиятига бир қадар яқин тушунча бўлиши равшан. Шундай эса-да, илмий таърифотларни ҳам инобатга олсак, фойдадан холи бўлмайди: “Ижод – инсоннинг қайси соҳада бўлмасин, янгилик яратиши йўлидаги руҳий ва амалий ҳаракатидир. Тарихан ҳозирги давргача инсоният яратган моддий ва маънавий бойликлари, қадриятларига айланган жамики ҳосилалар, кашфиётлар инсон ижодий тафаккурининг маҳсулидир.”[2]
“Образли қилиб айтганда, бадиий ижод янги-янги тўлқинлар билан муттасил равишда бойиб бораверадиган ва бемисл пўртаналарини бамисли атайин намойиш қилаётган сирли, ҳам ўктам денгизга ўхшайди: ҳаёт маромига хос тарзда гоҳ сокин, гоҳо жўшқин тус олиб, замон ва макон оралаб тинимсиз ҳаракат қилади, – деб ёзади Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари номзоди Гулноз САТТОРОВА, – Бизга, умуман, одамзодга ана шу жиҳати муҳим. Йўқса, бадиий адабиётда ёзилмаган мавзу қолмади ҳисоб. Агар бизгача яшаб ўтган шуарою уламолар бисотини бир-бир варақлаб кўрсак, улар қолдирган бебаҳо ва бой маънавий-интеллектуал ҳамда маданий-маърифий меросни умр бўйи ўқиб ҳам поёнига етолмаймиз.