Бугунги замонавий адабиётнинг илғор ютуқлари хусусида
#Ўзбек_шеъриятининг_янги_жанри
НАЗМИЯТ МАХЗАНИ
Учшода
Вақт оралаб, шеър қоралаб, ойдин хаёл сурган он –
Ишқ маҳсули, умрим гули – ҳар гал қайта гуллайман!
Руҳ орталаб, гул саралаб пешвоз чиқса ҳур – жонон,
Мен – Ҳақ қули, энг мақбули, ҳеч халақит қилмайман...
Ёр, руҳ қўшиб айтсам қўшиқ – унут алёр жонланар,
Ғаззолийдан сўнг Ҳақ ийган – Ишқ назмимдан тож кийган!!
Кўнглим – ошиқ, сен ҳам жўшиб жон койитсанг жон қадар,
Бу оламда – дарду ғамда сабаб бўлмас насия.
Фидойилик – бисёр бойлик: таваккалдан шон қадар,
Шарти – малҳам: баниодам чек қўйса, бас, нафсига...
Дунё – бир кам, кам шу бир ҳам, мендан олсанг тавсия:
Вақт оралаб, шеър саралаб – Сўздан сарой қур, жонон!!!
2022.21.09. 11,53
© Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
👉 /channel/safarolloyor
💦💦💦
ҚЎШСАТР
Юракни ором тарк этса қай бир он,
Торлик қилар х,атто жумлаи жах,он.
✍ Сафар Оллоёр
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
💦💦💦
#Ўзбек_шеъриятининг_янги_жанри
Қ Ў Ш С А Т Р
“Салоҳият тилсими” туркумидан
* * *
Амалга сўз айтиш – энг осон аъмол,
Сўзга амал қилиш – мардликка мисол.
Сафар ОЛЛОЁР
/channel/safarolloyor
Assalomu alaykum, ajoyib ustoz har qayta o'qiganimda yangi hikmat uqib borayapman, topilmalar bisyor sizga doim havasdamiz siz bilan bir zamonda yashab istiqomad qilayotganimdan benihoya shod va baxtiyorman.😊😊😊🤗
Читать полностью…Safar Olloyrning qalb saltanati poe'ziya cho'qqisiga qurilgan!!!🙏🙏🙏👍👍👍👍👍🦋🦋
Читать полностью…#Шеъриятда_янги_турдош_жанр
Э Ш С О Н Е Т Л А Р
LVII
Ёр, севганим – аниқ, севилганим – нақ,
Инсон қадри қиммат – бамисли олмос.
Қолгани – маиший масала, холос,
Соғинч эса, дийдор йўлига илҳақ!
Аслида, самовий ҳислар муаллақ,
Юракдан олислаб кетганда ихлос
Одат касб этар-у куз абрига хос,
Кас устидан кулар шомсевар шафақ.
Шу боис, одамзод хуш кўрар тонгни,
Манзара ёришиб келгани – гўзал:
Тундаги тундликлар – субҳда турфа хил!
Субҳидам насими улғайтар онгни,
Қанча донишмандлар бисоти – далил,
Тонгги ел – бу севгим елгани, гўзал!
LVIII
Оқил аждодлардан олар иқтибос –
Кимларга татимас бу ҳаёт тоти.
Дилда қолар илиқ таассуроти,
Одамзод шаънига олий тимсол мос!
Шукру илтижолар тирикликка хос,
Ўн саккиз минг олам – Ҳақ илтифоти!
Ўзлик – собит ўзан, лек инсон зоти
Ўткинчи оқимдан излар дур-олмос.
Сарвқад, қадринг ила шарт ўлчаш магар,
Туробдан олтин кам ва сувдан – гулоб.
Мажнун бўлиш не гап оташ ишқингда!
Ошиқманми, кибру гуноҳлар сероб,
Қиймат касб айламас умумлашмалар,
Яхлит фикрат эса, гўзаллигингда!!
LIX
Асло ёмон маъно касб этмас оти:
Эзгулик посбони – ҳазрати Инсон..,
Фазилати – равшан, иллати – пинҳон,
Юз китобга сиғмас бир тафсилоти.
Ишонч ва ирода – икки қаноти,
Ҳар хил манзилларга парвози осон.
Баъзан таслим қилар шубҳа ва гумон,
Ҳайҳот, ғурур – қамчи, ор – учқур оти!
Мен уни тушуниш бобида нўноқ,
На фурсат, на вақт бор тушунтиришга.
Йўқ, маҳваш, ўксима – сўрорим ҳам шу!
Учоққа барвақтроқ шайланар қўноқ,
Қушлар ҳам бош қўшмас хавотир ишга.
Севги ташвишлари ўзгача мавзу!
"Қалб салтанати" — танланган асарлар, 2-жилд китобидан.
© Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
👉 /channel/safarolloyor
Assalomu alaykum ustoz betakror satrlar bitibsiz judayam ibratli👏👏👏👍👍👍👍👍
Читать полностью…💦💦💦
ҚЎШСАТР
Сарафроз тош қотган тоғлар х,ам -- ибрат,
Офтобни уйғотган тонглар х,ам -- ибрат.
Сафар Оллоёр
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
💦💦💦
Дунё дунё бўлиб, Сафар Оллоёрдай шоирни кўрмаган.
Читать полностью…Адабиёт янги жанр билан бойиди ва бу билвосита ҳам бевосита ҳам Сафар ОЛЛОЁР номи билан абадийликка муҳрланади
Читать полностью…Ассалому алайкум устоз зўр чиқибди. Сўзларни қўллашингизга қойил қолдим. Мени сўз бойлигим камлик қиляпти чоғи
Читать полностью…Ассалому алайкум ҳурматли устоз. Яхшимисиз. Жудаям гўзал ёзасиз. Офарин. Қойилман. Ҳарчанг уринсам ҳам сиздек чиройли ёзолмаяпман. Ё гўзал сўзлар топа олмаяпманми.
👍👍👍👍👍🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Ассалому алайкум, устоз учшода жанрига жуда қизиқдим, жуда ҳам ажойиб ва ўзига хос хусусиятга эга жанр экан. Учшодаларингизни кўп ўқийман. Жуда ҳам ажойиб устоз, давоми бор дебсиз, давомини интизорлик билан кутиб қоламан, янгидан янги учшодалар кутаман. Рахмат сизга...
✍МУҲАММАД ДИЁР
#Ўзбек_шеъриятининг_янги_жанри
САМОВОТ СЕҲРИ
(Учшодалар гулдастаси)
I
Шамс ёнбошлаб, само мулкин кузатар:
Осмонда ҳам нурталаблар кам эмас...
Аразгўйга тўлиб кетган узлатлар,
Фақат бир ой қуёш нурин кам демас.
Зуҳра эса талотўмдан бир четда,
Ўз кўйида ошиқларин бўзлатар:
Шайдоман деб айланишган сурбетга,
Қанча сарсон тонгда кўзин қашлайди...
Ёр, нима ғов тирноқ ила жипс этга,
Севиб қолса – кўнгил ҳаддан ошмайди.
Гар ойдайсан, боқ, кўз қирин ташлайди –
Шамс ёнбошда само мулкин кузатар!..
II
Қарашлари сохталикдан бегона,
Самимият ўхшар жондош илдизга –
Қоработир мисолида афсона
Номардликни қораламас бежизга!
Ким дангалчи, кимга мақбул ғирромлик,
Ҳаёт барин тизиб чиққан бир изга.
Ўнгу сўлда мунофиқлик, худкомлик,
Гарчанд ҳаёт андозадан воз кечган.
Табиатга зеб бўлса-да рассомлик,
Ҳийла учун сабри хийла оз экан,
Ёр, ё туннинг аъмоли ёт нозмикан,
Қарашлари сохталикдай бегона!..
III
Эй ёр, сирми, юлдузлар қўл узатар,
Ҳамжиҳатлик истагани – омадим.
Гоҳ булутлар уялмай дўл узатар,
Ҳайҳот, ҳадсиз ҳадясин ҳеч олмадим.
Нетонг, борлиқ бисотига зеб – асрор,
Мафтунваш тарҳ-тугуни-ку кўп қадим.
Ки ҳар сирнинг етти қават жилди бор,
Аларга тўн одамнинг ўр ҳиссиям!
Гарчи қисмат чизиқлари бетакрор,
Бахт – бир нафас – чизиқнинг бир қисмиям...
Тилсиму сир моҳияти – миссиям,
Эй ёр, сирни юлдузлар мўл узатар!!
IV
Нур сочишда шамс ҳам эмас ягона,
Зуҳра ҳатто субҳидамда шаънталаш!
Фалакка зеб ундай ноёб дурдона,
Малак, нафсиз унинг кучин чамалаш!!
Ҳусни тонгги ёғду ила муштарак,
Ёнаётган қалб қаърига ўт қалаш
Шундай кечар, билар – ошиқ бу юрак,
Сенга етган бўлса, аён, ноласи.
Ҳажринг дарси: дил торларим жонсарак,
Лек уларга куч бағишлар ишқ саси.
Малҳам – чарос қароқларинг шуъласи,
Қур очишда шамс ҳам эмас ягона!
V
Мен сен сари борайин деб ахтардим
Ҳар бир лаҳза орасидан имконлар.
Ўшал пайтлар, ростдан, Қайсга ўхшардим –
Англолмаган севолмаган инсонлар!
Йўлларимда нафис гуллар ўсарди,
Икки ёнда солланарди ўрмонлар.
Лек кўкрагим дайди елни тўсарди,
Саҳро узра болаларди дард-фиғон!..
Сену мени, ёр, ал-Ворис асрарди
Энг улуғвор ҳисни айлаб армуғон.
Баҳонага баҳонани, ай жонон,
Сендан нари бормайин деб ахтардим!..
VI
Тайин сабаб ё бетайин баҳона
Ҳаяжонга солар, ҳайҳот, одамни.
Гарчи орзу содда эмас, шоҳона,
Турфа синов қуршаб турар оламни.
Ҳаёт эса шу қозонда қайнайди,
Ҳар муждага рақиб айлаб бир ғамни.
Тағин пайғом кутганлар кун санайди,
Вақт шеърга – байт, янгроқ куйга куй улар!
Айт, қайси қалб ишқ ўтида ёнмайди,
Қулоғима таниш оҳанг қуйилар.
Малак, манга мудом ғалат туюлар
Майин сабаб ё атайин баҳона!
VII
Эсингдами, вақтим кўп деб айтардим,
Аммо замон жим куларди устимдан.
Ишим чиқиб қолса ҳам, тез қайтардим,
Авло маъни тополмасдим ишқимдан!
Ҳузурингда узру сабаб аралаш,
Натижаси хунталабдир умримдан.
Ишда мумкин имконингни саралаш,
Лекин ишққа на малҳам бор, на чора!
Нозик дилни заиф рашк ҳам қилар ғаш,
Гарчанд қалбим, ёр, кўйингда садпора,
Йўлимизда нафс бўларди овора,
Эсингдами, вақтим йўқ деб айтардим.
(давоми бор)
Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/safarolloyor👈
#Ўзбек_шеъриятининг_янги_жанри
УЧШОДАЛАР
(“Тавалло” туркумидан, давоми)
II
Тек олдга чопмоқда умид отлари,
Думида шамоллар қуюнга пайваст...
Бу йўллар элтарми истиқбол сари,
Мен – ёвқур бургутман, учқур ва чапдаст.
Вале қув туйғулар айлар хиромон,
Ал-Аввал, ер қаттиқ, осмон эса паст:
Зувиллаб учяпти тошлар мен томон,
Гарчи сабрим бутун, умидим майиб!..
Томоша қилганга – ҳаммаси осон,
Ҳатто талотўмга боқар илжайиб.
Чопганга йўл очар осмон кенгайиб,
Лек ортга қочмоқда умид отлари!..
III
Қисмат зарварағин безаган фараҳ
Асрий ҳаяжонлар бағрида масрур.
Ағёр қўлида ҳам жаранглар қадаҳ,
Тантана ким тараф?! Недан ор мағрур!?
Раббано, бетараф сиполик учун
Кураш майдонида жой борми мансур?!
Кун узайган сари қисқармоқда тун,
Лек нурчан манзилда орзулар ҳалак...
Тобакай мадҳ – қисқа, дийдиё – узун,
Ҳасрат карвонида ғам елар лак-лак...
Мағрибга учмоқда мисли тоқ лайлак
Қисмат сарварағин қўмсаган фараҳ!..
IV
Бу кун хаёлимни банд этган буткул
Олис аскарликда қолган саргузашт.
Бу ҳол Узоқ Шарқда синашта усул –
Сайёдга ҳам таниш йўлбарсга хос шашт!
Мардликни ҳайвондан ўрганиш мумкин,
Қуюқ ўрмон ичра оёқ яланг дашт
Ёввойи йиртқичга кенг очар бағрин –
Ҳаёт саҳнасида аскар ва йўлбарс!..
Ҳамлага ҳамдалда қай куч бор тағин,
Бир қўлдан – ишора, икки қўлдан – қарс...
Мутлақ Зот, қалб тоза – бу ҳаётий дарс
Узун хаёлимни банд этар нуқул!..
V
Қалтисдир ҳазил пайт, сониядан сўнг
Ким билар не синов кутаркан бу гал?!
Саждага бош қўйди – касзод иши ўнг,
Эгам ато қилсин мукаммал амал!
Майли-да, мард етсин яхши ниятга,
Қай йўлга буюрса тақдири азал –
Йўриқ сабаб бўлгай қобилиятга,
Аъмолин бажаргай калтабинлик ҳам!..
Йўқ, ҳали етмадим туб моҳиятга,
Тариқат йўлидай серўр ва шинам
Ломакон изларман, ҳайҳот, жонгинам,
Менга ҳур манзил айт сониядан сўнг!..
Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/safarolloyor👈
💦💦💦
ҚЎШСАТР
Тонг -- бахтли кун учун отар гаровга,
Шом -- галдаги имкон қайта синовга.
Сафар Оллоёр
🌼🌼🌼☘🌼🌼🌼☘🌼🌼🌼☘🌼
💦💦💦
Assalomu alaykum yaxshimisiz ustoz ro‘za ayyomlar muborak bo‘lsin, ma'no va mazmunga boy sayrlaringiz meni o‘yga toldiradi va bir muddat o‘ylashga majbur etadi, rahmat sizga ustoz.
Читать полностью…Atir gullaridan, xush atr - ibrat.
Safar Olloyordan, qo'shsatr- ibrat.
💦💦💦
ҚЎШСАТР
Омонат очун ичра
Мангулик мудом кучда.
Сафар Оллоёр
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
💦💦💦
💦💦💦
ҚЎШСАТР
Тонг -- бахтли кун учун отар гаровга,
Шом -- галдаги имкон қайта синовга.
Сафар Оллоёр
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
💦💦💦
Assalomu alaykum ustoz yaxshimisiz Alloh rozi boʻlsin. Ilohim ijodingiz bundanda yuksakka parvoz qilsin🌺🌺🌺🌹🌹🌹👏
Читать полностью…Vaqtim bemalol bo'lganida hamma vaqtimni Safarga sarflar edim🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏👍👍👍💐
Читать полностью…Ассалому алайкум ҳурматли устоз. Хайрли кун. Хуш келибсиз.
Гўзал ва бетакрор ижодингиз бор. Чиройли УЧШОДА лар яратасиз. Ҳавасдамиз. Тасанно. 🌷🌷🌷🌷👍👍👍👍👍👍👍👍👍
#Ўзбек_шеъриятининг_янги_жанри
САМОВОТ СЕҲРИ
(Учшодалар гулдастаси, давоми)
VIII
Бу кун Вақтдан қарзим жуда кўп дерман,
Кеча кездим яйдоқ дала-қирларни.
Ўкинчим йўқ на тоғ-тошдан, на ўрдан,
Гарчи менга очмади чўнг сирларни.
Айшманд умрин шоми қадар ўр кўрмай
Ўтаётган камтиловат пирларни
Ҳамд йўлига чорлашга ҳам улгурмай
Ҳатто Вақтдан тиғиз дамни қизғандим!
Ким ҳидоят йўлида – у улгургай,
Оқибатни олқаб, эй ёр, излан жим.
Бедорликда бирор чора изландим,
Бу тун Вақтдан қарзим жуда кўп дерман...
IX
Балки гўзал андозадир қайдларим,
Оқлон замон анча безган таҳрирдан.
Аё, дилбар, сайланмада – айтарим,
Кашшофлар ҳам чиққан мендай ҳақирдан!
Ал-Валийга – барча шукру илтижо,
Рост, мутелик истар қайсар фақирдан.
Орсизларни этмагайман истисно,
Ҳар жабҳада сергак виждон бонг чалар.
Китобатда дониш аҳли илми жо,
Чаман-чаман гул бўлар, ёр, ғунчалар!..
Қўшсатримга юкунасан бунчалар,
Балки ўзга андозадир байтларим!!
X
Балки ғамдан тағин ҳамроз ғам ерман,
Малак, шодмон яшаганинг – етарли.
Мухлисларим учун эса, мен – шеърман,
Уларнинг раъй-истаклари – битарли!
Улус мулки дегани шул – ҳаммабоп,
Йўқса, гап йўқ бировларга айтарли.
Алпомиш ё дониш Сизиф, шоҳ Изоп
Шу боисдан дард элига ҳамнафас.
Мени севсанг, аввал мендан қалбни топ,
Ўзга синчков ҳислар, дилбар, шарт эмас.
Ғаним мингдир, бир сен ҳамдард бўлсанг, бас,
Балки ғамдан тағин ҳам оз ғам ерман!
XI
Риёкорга танбеҳ берган шоирман,
Шундан – олам қиёфаси очилди.
Тундлик кўп хун талаб қилар шоирдан,
Буни фалак рутубатдан сўнг билди.
Мени масрур эди деса, ишонма,
Лоқайдларга қаҳрим бисёр сочилди.
Ҳар гал кимни олар бўлсам нишонга,
Ҳақ кечирсин, ҳеч айтмадим хатосин!
Қизиқмадим на мансабга, на шонга,
Олқаб ўтдим, ёр, дўсту ёр вафосин.
Қўш елкалаб бу дунёнинг жафосин,
Зиёкордан ташбеҳ терган шоирман.
XII
Шамс ёнбошда само хулқин тузатар
Ва оғишиб, шаън талашар шомаро.
Бу ёқдан ой кўмак қўлин узатар,
Лек халақит берар тунд тун – юзқаро...
Камалакка шайдо юлдуз галаси
Неларнидир пичирлашар ўзаро –
Элас-элас эшитилар бир саси:
“Сарв камалак шамсга ҳасса бўлади!”.
Ҳа, еттиқат суянч таёқ, чамаси,
Эгилгани менга мақбул бўлмади –
Камалакдан камгап кўнглим тўлмади,
Шомталошда само хулқин тузатар!..
XIII
Шамс ёнбошлаб, само мулкин кузатар,
Қарашлари сохталикдан бегона.
Эй ёр, сирми, юлдузлар қўл узатар,
Нур сочишда шамс ҳам эмас ягона!
Мен сен сари борайин деб ахтардим
Тайин сабаб ё бетайин баҳона.
Эсингдами, вақтим кўп деб айтардим,
Бу кун Вақтдан қарзим жуда кўп дерман.
Балки гўзал андозадир қайдларим,
Балки ғамдан тағин ҳамроз ғам ерман.
Риёкорга танбеҳ берган шоирман,
Шамс ёнбошда само хулқин тузатар...
Сафар ОЛЛОЁР
P.S. Мухлисларимиздан “Учшодалар гулдастаси” нима дегани?” деган савол кўп тушяпти. Шу ҳақда мухтасар маълумот: учшода 12 сатрдан иборатлиги боис ҳар қайси учшоданинг 1-сатрларини жамлаганда 13-учшода ҳосил бўлиши керак. Ана шу назмий композиция “гулдаста” деб аталади. Шу пайтгача бу шеърий санъат фақат сонетларда қўлланилган.
Мазкур туркум – илк учшодалар гулдастаси.
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/safarolloyor👈
Koinotning maftunkor olamiga oshna qalb, Safar Olloyorning qalbida makon topgan.🙏🙏🙏
Читать полностью…Safar Olloyorning yangi qadami muborak,zalvorli
boʻlgʻay!
#Ўзбек_шеъриятининг_янги_жанри
Ассалому алайкум! Ҳурматли муштарийлар, ушбу янги кашф этилиб, туркий лисонда, яъни соф ўзбекча номда аталган “УЧШОДА” жанрида ёзилган шеърларни кўпчилик мухлисларнинг қизиқиши ва илтимосига кўра тақдим этишни мақсадга мувофиқ топдик.
УЧШОДА
(“ТАВАЛЛО” туркумидан)
I
Бир ажиб ҳиссиёт – юракда ғулу,
Тафаккур нақшлари гарчи саришта –
Нозик чизгиларга қўшилар у-бу...
Нечук ишора бор бу ўзгаришда!?
Ўз забтига олсин некбин мақомот –
Бисмиллоҳ дебоча бўлсин ҳар ишда!
Раббим ато этсин, ишқ болидан тот,
Эй ёр, соғинч қасри – энг хилват маскан...
Узлатдан ўзлигин тополмаган зот
Селда нажот излар чўкмаган хасдан,
Эл нима кутарди очкўз нокасдан –
Биргалик ҳисси ёт, юракда ғулу!..
(давоми бор)
Сафар ОЛЛОЁР
Telegram kanalimizga obuna bo'ling:
/channel/safarolloyor👈