safsataxonlik | Adults only

Telegram-канал safsataxonlik - Safsata

28

Subscribe to a channel

Safsata

✍️ Jontemir
🎼 DalaHast

Читать полностью…

Safsata

Кўпчилик хаёлпараст инсонлар сингари мен ҳам ўзимни ақлли деб ҳисоблайман.
Лекин кибрни бир четга суриб, холис фикр билдирганда аслида унчалик ақлли эмаслигимни, ҳатто, бироз содда ва лақмалагимни ҳам биламан. Ўзи шу пайтгача ўқиган уч-тўртта китобни ҳисобга олмаганда деярли ҳеч вақони билмайман. Оддий кундалик муомала-муносбатларда ҳам умуман нўноқман. Қисқаси, ёш бола дейиш мумкин. Шу пайтгача қилган хатоларим ва айтган сўзларимни эсласам ҳам кулгим келади, ҳам уяламан. Уларнинг бари соддаларча, ёш болаларга хос гўллик билан қилинган хатолар бўлган. Энг қизиғи, ҳозир ҳам ўзгармаганман. Феъл-атворимда болаларга хос хусусиятлар ҳамон мавжуд. Масалан, ҳозир ҳам ким биландир гаплашганда довдирашим, мени ёшимда оддий ҳисобланган баъзи нарсаларни билмай кулгига қолишим мумкин. Амалий ҳаётдан буткул узилиб қолганман. Умуман, мен ҳеч қачон масъулиятли, жиддий инсон бўлмаганман. Мен тенгилар аллақачон оила масъулиятини ўз бўйнига олиб, бола-чақали бўлганида, мен ўзимни ҳали ҳам бола ҳисоблаб юрибман. Шунинг учун менга ҳозир суюкли ёрдан кўра кўпроқ она керак шекилли)
Нима бўлганда ҳам шу пайтгача мен жисман улғайганимга қарамай, руҳиятимда яшалмаган болаликнинг излари сақланиб қолган. Ва мен шу болаликни тўла яшамагунимча улғайишни хоҳламайман...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Баъзида юрагинг нафратга тўлиб кетади. Ҳаёт кўзингга зиндондек кўрина бошлайди. Шунда ўзингча ҳамма нарсани вайрон қилмоқчи, кулини кўкка совурмоқчи бўласан. Лекин охир-оқибат ҳаёт олдида буткул ожизлигингни, қўлингдан ҳеч вақо келмаслигини англайсан. Сенинг бу исёнинг фақат ўз ожизлигингни тан олиш билан тамом бўлади. Буни англаганинг сари юрагинг ғам-алам ва нафратга тўлиб бораверади. Бироқ, ҳеч нарсани ўзгартира олмайсан. Олдингда фақат икки йўл бор: ҳаётнинг адолатсизлигини тан олиб, ундан воз кечиш ёки ҳаммасига кўниб, буткул таслим бўлиш. Шундан ўзга йўл йўқ...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

...Қачонки яшаш ва яшамаслик бари бир бўлганда, ана ўшанда бутунлай эрк бўлади.

"Иблислар"

П/с Ҳаётда сиз воз кеча олмайдиган нимадир бор экан ҳеч қачон эркин бўла олмайсиз.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Мен ақлли эмасман, деган инсон аслида бошқалар унинг ақлли эканлигини тасдиқлашини кутади. Бу эса чинакам ақлсизликдир. Демак, у ақлли эмасман, деганда рост гапирган бўлиб чиқади. Рост гапириш эса ақлли одамларга хос. Демак, рост гапиргани уни ақлли деб ҳисоблаш мумкин. Унда унинг ақлли эмасман, деган сўзи ғирт ёлғон бўлиб қолади. Ёлғон гапириш эса...
Яна чалкашиб кетдим.
Кўп ичвордим шекилли.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Қадрингиз ҳақида шуни айтишим мумкинки, кимнингдир телефонини олсангиз-у уни эгасига қайтармай машина тагида қолиб кетсангиз у одам сиздан кўра телефонига кўпроқ ачинади.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Ўзингизни дин ва жамият нуқтаи назари билан баҳоласангиз, доим гуноҳкор бўлиб чиқаверасиз. Бу эса доимий айбдорлик ҳиссига сабаб бўлади. Айбдор инсон эса ҳеч қачон бахтли бўла олмайди. Ҳеч қандай ғоя ёки таълимот инсоннинг табиатини тўла изоҳлай олмайди. Қолаверса, сизни ўзингиздан яхшироқ ҳис қиладиган инсон ҳам йўқ. Шунинг учун ўзингизни ҳеч қачон бошқаларнинг нуқтаи назари билан баҳоламанг. Бу сизни бахтли қилиб юбормаса-да, айбдорлик ҳиссидан қутулиш мумкин. Ишонинг, сиз айбдор эмассиз)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Қора костюм, бўйинбоғ,
Ялтироқ туфли, қора пайпоқ,
Оҳорли кўйлак, антиқа қалпоқ,
Озода кийим, мисли чўғ...
Кетиб борар лек,
Ичида ҳеч ким йўқ.

Б.Ш

2019

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бўлса-ю бир қадаҳ май,
Ва ҳурлиқо жонон ҳам.
Шунингдек, гўзал бир куй,
Орамизда шайтон ҳам.

Лаблар лабга туташсин,
Қалбда қайнаб эҳтирос.
Ишқ ичайлик тиллашиб,
Бўлмасин ҳеч эътироз.

Томирларда оққан ҳирс,
Томиб кетсин тер бўлиб.
Қолсин ҳансираб иблис,
Иккимизга термулиб.

Шавқ симирайлик токи
Чанқоғимни қондирса,
Бўсанг тутган ҳарорат
Вужудимни ёндирса.

Ишқни эзғилаб бугун,
Тўкилиб кетсин бутун.
Иймондан чиқиб тутун,
Ёндириб кетсин бу тун.

Олов эдик биз асли,
Талаб эрур садоқат.
Адашмасак бўлгани,
Олов бўлур оқибат.

Б.Ш

2019

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Ёш муаллиф ниманидир тушунтиришга ҳаракат қилган. Тушунишга уриниб кўринг.

Читать полностью…

Safsata

На яхшиман, на ёмон,
Шундай ожиз, нотавон,
На инсон-у, на ҳайвон,
Қўрқув енгди батамом.

Шуҳратпараст, такаббур,
Ўз нафсига бўлган қул.
Лек қўрқоғ-у, ландавур,
Гуноҳгада бормас қўл.

Яхшиликка йўқ истак,
Ёмонликка журъатим.
Мавжудлигим бир эртак,
Бўшлиқ ичра қуладим.

Йўл излаб бўлган сарсон,
Аросатда қотганман,
Икки оғиз сўз учун,
Ўзлигимни сотганман.

Қани энди йўл кўрсат,
Эй, ноаён мавжудлик.
Борлигинг гар рост бўлса,
Қайердадир ёруғлик?

Бари беҳуда асли,
Барча йўллар хатодир.
Фақат бергувчи таскин,
Қуруқ, сохта тақводир.

Унутилар инсон ҳам,
Умид ҳам сўнди охир.
Топган сўнгги хулосам,
Ҳаёт бир бутун оғриқ.

Б.Ш

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Дунё - онаси ташлаб кетган гўдак.
Дунё - бувим кўзидан томган зардоб.
Дунё - пиёниста отам ичган оғу.
Дунё - шайтон чалган куй.
Дунё - фоҳишанинг кулгиси.
Дунё - беҳаё эртак.
Инсон эса эртак эшитишни хуш кўрувчи бола.

2019

Бобур Шойимов.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Нотаниш қизларга нимадан гап бошлашни билмай жума муборак, деб стикер ташлаб қўядиганлардан бошқа ҳаммага жума муборак!

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

-Қандай қиз билан танишишни хоҳлайсан?
-Унинг олдида ҳеч уялмай йиғлашим мумкин бўлган қиз билан.)

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

*. *. *.
Менким,
Минбар шоири - Маяковский,
Қатл этаман ўзим ўзимни.
Жирканч одамият сен учун,
Қолдирмадим асил сўзимни.

Лек барибир исмим тилингда,
Ҳар қадамим сен учун қутлуғ.
Бир фоҳшанинг бағрида ёзган,
Шеърларимни санайсан улуғ.

Сен маймунсан ҳозирга қадар,
Чангалзорлар ичра урчиган.
Мен-чи, она сути ўрнига
Бўри қонин ичиб ўсганман.

Шу сабаб ҳам мағрурман, сармаст,
Бино қўйдим ортиқ ўзимга.
Подшоларнинг кетига эмас,
Ғарч ёпишдим жирканч бўғзига.

Мен уларга бўлмадим муте,
Товон ялаб эгмадим ҳеч бош.
Амалдорга қараб шунчаки,
Роҳат эди қаҳ-қаҳа отиш.

Илма-тешик танни қолдириб,
Кетарканман мангу йўқликка.
Фақат таъзим қилиб қоламан,
Малла ранг соч лўли йигитга.

Дафн куним ҳорғин тўпланиб,
Ёлғон йиғлаб чекманг азият.
Менга олтин рус далалари,
Йўлласа бас сокин марсия.

Сўнги сўзим тингла оломон,
Ҳавас эмас менга ўлмоқлик:
Шунчаки ор, сизлар билан тенг
Бир ҳаводан нафас олмоқлик!

Мен, Владимир Маяковский,
Қатл этдим ўзим ўзимни...

t.me/V_V_Mayakovskiy

Шаҳбоз Файзуллаев

Читать полностью…

Safsata

"Дунёда энг кўп тарқалган фикр, ҳар бир кишининг ўзига хос маълум бир хусусияти бўлади, хушфеъл, ақлли, аҳмоқ, ғайратли, ялқов одам бўлади ва ҳоказо, деган фикрдир. Лекин, одамлар бунақа бўлмайди. Биз одам ҳақида у кўпинча баджаҳл эмас, ғайратли ёки аксинча бўлади дейишимиз мумкин; лекин бир одамни агарда, у хушфеъл ёинки ақлли десанг-у, бошқа бирини жаҳлдор ёки аҳмоқ десак нотўғри гапирган бўламиз. Биз бўлсак одамларни доимо шундай ажратамиз. Бу нотўғри. Одамлар дарёдек гап: ҳаммасининг суви бир хил, ҳамма жойда ўша сув, лекин дарё гоҳ кенг бўлади, гоҳ тор, гоҳ тез оқади, гоҳ секин, суви гоҳ тиниқ бўлади, гоҳ лойқа, гоҳ илиқ бўдади. Одамлар ҳам шундай. Ҳар бир одамда инсоний хусусиятларнинг куртаги бўлади. Одам шу хусусиятларнинг гоҳ бирини, гоҳ бошқасини намоён қилади, баъзан ўша одамнинг ўзи бутунлай ўзгариб кетади. Баъзи одамларда шу ўзгаришлар жуда кескин намоён бўлади..."

"Тирилиш"
Л.Н.Толстой

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Мактуб

...га

Мен хаёлпарастман. Кулгили бир хаёлпараст... Менга фақат азоб берадиган реал ҳаётдан кўра ўзимнинг хаёлий дунёимда яшаш менга ёқади. Чунки фақат шу билангина бироз таскин топишим мумкин. Менинг шундан ўзга ҳеч вақоим йўқ...
Биласанми, тушкунлик мени борган сари ўз домига тортяпти. Бундан қутулишнинг имкони йўқ. Яшашимдан мано-мақсад қолмаган. Ҳаёт мен ишонган ҳамма нарсани бирма-бир янчиб ташлади. Эндиликда менга умид бера оладиган деярли ҳеч вақо қолмаган...
Мени бу ҳаётда тутиб турган ягона нарса сени кўриш илинжи десам, ишонасанми? Кулгили, тўғрими. О, сенга нималарни ўйлашим ҳақида айтсам устимдан роса кулган бўлардинг. Биласанми, нималарни ўйлайман? Кўпроқ сен ҳақингда, ўз оиламиз бўлиши ва фарзандларимиз ҳақида...
Тасаввур қилгин-а, сен билан бир оила бўлсак, кичиккина бўлсада файзли бир уйимиз, фарзандларимиз бўлса... Ва сен ҳар куни тонгда юзингда табассум билан мени ишга кузатсанг-у, оқшом шундай очиқ юз билан кутиб олсанг...
Эҳҳе, айтаверсам гап кўп, лекин мен доим шулар ҳақида ўйлайман. Сен билан умрбод тинч-хотиржам, сокингина яшашни хоҳлайман. Биламан, сўзларим кулгили, лекин, айт, бунинг нимаси ёмон? Ахир, қанчалик кулгили бўлмасин булар менинг энг самимий сўзларим-ку!
Бироқ, кўзларимни очиб атрофга қарарканман, кўраманки буларнинг бари сароб, амалга ошмас рўёлар холос. Мен ёлғиз, ҳеч вақосиз ношуд бир хаёлпарастман холос. Биз ҳеч қачон бирга бўлолмаймиз. Бу абгор ҳолимда сендек бир фариштага муносиб эмасман. Сени бахтли қила олишимга ҳам ишонмайман. Бироқ, токи тирик эканман ва хаёл суриш имкони бор экан мен сен ҳақингда ўйлайвераман. Зеро, шундан ўзгасига қодир эмасман.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бу постни ўқиманг.

Биламан, барибир ўқийсиз. Сиз ҳозир шунчаки зерикишдан ёки бирор қизиқроқ нарса топиш ниятида бу постни ўқиётгандирсиз. Бироқ, ишонинг бунда қизиқарли ҳеч нарса йўқ. Шунчаки бир неча сонияни ҳавога совурганингиз қолади, холос. Менимча, совуриб ҳам бўлдингиз. Табриклайман, энди сиз қимматли бир неча сониядан маҳрум бўлдингиз. Энди сизга бир сирни айтай: вақт фақат олдинга ҳаракатланади.)
Яъни сиз бу постни ўқиш учун сарфлаган вақтингизни ҳеч қачон ортга қайтаролмайсиз. Бу вақт сиз учун арзимасдек туюлиши мумкин. Бироқ, шу вақт бир марталик умрнинг қанчадир қисми эканлигини инобатган олсак, бу хафа бўлишга арзийдиган сабаб.
Мен эса сизни шу вақтдан маҳрум қила олганимга хурсандман.)

П/с вақтингизни фақат энг қадрли нарсаларга сарфланг.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Ҳиссиётни бир четга суриб айтадиган бўлсак, ҳаётда конституцияни ўрганиш Қуръонни ўрганишдан фойдалироқ бўлиши мумкин. Чунки конституцияни ўрганиш орқали ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни таниб олишингиз ва уларни ҳимоя қилишингиз мумкин. Бу эса ҳаётда реал аҳамиятга эга билимдир. Қуръон эса эҳтимол охират учун фойдали бўлиши мумкин. Ва бу тўла маънода эътиқодга боғлиқ иш. Бу ҳаётда эса Қуръоннинг амалий жиҳатдан қандай наф келтириши мумкинлигини билмайман. Албатта иймонли киши буни инкор қилиши мумкин. Баъзида фалон жойда фалон сурани ўқигандим ишим ўнгидан келди, деган гапларни эшитиб қоламан. Биласизми, айнан эътиқод орқали ҳар қандай ҳодисани динга боғлаш мумкин. Шу туфайли ҳам бу мантиқсизликдир. Ҳозирча эса бу оламда эканмиз, шу ҳаётда фойдаси тегадиган илмларни КЎПРОҚ ўрганган маъқул.
Албатта, ҳар ким ўз йўлидан юради...

П/с мусулмонман

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

​​#диққат
#текин_китоб

🥳 Ҳар доимги танловларимиз давом этади.

📖 Бугун соат 19:00да каналга маълум бир асардан парча юклаймиз. Сиз эса унинг номи ва муаллифини биринчи бўлиб топинг ва совғага эга бўлинг!

😋 Постни улашиш эсдан чиқмасин!

📚@hudhudbooks - энг сара китоблар

Читать полностью…

Safsata

Ишқдан, умиддан, эртадан қўрқмассан,
Толибон орасида ўпсамда қўрқмассан,
Масжид гўшасида ўпсамда титрамассан.
Ваший* занжирларининг атри аро титрамассан.

Ўпарман сени, мотамда, қайғуларда,
Ўпарсан мени, интиҳоларда,
Ўпарсан мени, интиҳоларда.

Мўминсан, бўсаларинг ибодатдир,
Фарқлисан, бўсаларинг эътироздир.
Захм, қон, қавариқлар орасида лабимдан ўп.
Пулемётлар оташи ичра лабимдан ўп.

Ўпарман сени, мотамда, қайғуларда,
Ўпарсан мени, интиҳоларда,
Ўпарсан мени, интиҳоларда.

___________________________
*Ўткир ҳидли, ёввойи зайтун.

Манба: @teranmind

Читать полностью…

Safsata

Мактуб

...га

Мен сендан нафратланаман. Ва бу нафрат лаҳза сайин кучайиб боряпти. Бироқ, сендан қанчалик нафратланганим сари шу қадар севишимга амин бўлиб боряпман. Ахир бу нафрат ортида сенга нисбатан бетизгин бир истак мавжуд эмасми?
Бу борада фикрларим жуда чалкаш, эҳтимол кулгили ҳам. Мен йўлимни йўқотганман. Кунларим бир-биридан мазмунсиз ва зерикарли тарзда ўтяпти. Мен ҳаммасидан қутулишни истайман. Бироқ, бунинг учун журъат қайда?
Тан оламан, мен - қўрқоқман. Эҳтимол, шунинг учун ҳамма нарсани мураккаблаштириб юборгандирман. Чунки мен оддийликдан қўрқаман. Ўзим учун илоҳийлаштириб олган, мураккаб ҳисоблаган тушунчалар бор-йўғи қўрқоқлигим ва аҳмоқлигим маҳсули эканлигини билиш мен учун оғир. Асл қиёфам олдидаги бу қўрқув менга даҳшатли даражада азоб беради. Ва мен иложи борича ўзлигимдан қочишга ҳаракат қиламан.Чунки ич-ичимдан ҳис қиламанки, мен ишонган нарсаларнинг ҳаммаси ёлғон. Бир кун келиб йўқ бўлиб кетишга маҳкум. Ҳаммаси беъмани...
Унда нега сенга нисбатан пайдо бўлган ҳисларимга бу қадар жиддий қараяпман, нега сендан нафратланяпман? Ахир,орадан вақт ўтгач буларнинг бари унутилишини, ҳисларим ҳам ўз аҳамиятини йўқотиб, кулгили бир хотирага айланишини биламан-ку? Нега буларни сенга ёзаяпман. Билмайман... Юрагимни бир олов куйдиряпти. Бунга дош бериш мушкул. Келажак ҳақидаги ўйлар менга таскин бера олмайди. Чунки мен айни лаҳзада мавжудман. Яшаяпман. Ва азоб чекишга маҳкумман.
Мен эркинлик истайман. Ўзимни тутиб турган барча кишанлардан халос бўлишни хоҳлайман. Бу ҳақида кўп ўйлаганман. Лекин ҳақиқат шуки, мен ҳеч қачон эркин бўла олмайман. Мен эркинлик ҳақида соатлаб сафсата сотишим, ўзимни эркин инсондек кўрсатишим мумкин. Бироқ, кўзларимиз тўқнашган лаҳзада аниқ ҳис қиламанки, менинг эркинлик ҳақидаги фикрларим саробга айланади. Улар бир чақага арзимас сафсаталар эканлигига амин бўламан. Сен мен учун ошиб бўлмас довонсан. Мен босиб ўтолмайдиган чегаралар бор экан қандай қилиб эркин бўлишим мумкин? Бу хомхаёлдан бошқа нарса эмас...
Биласанми, аслида, ҳеч қандай чегаранинг ўзи бўлмаган. Уларни ўзим яратиб олганман. Чунки мен имконсиз деб ўйлаган сарҳадларни бошқалар осонгина босиб ўтишаётганини кўряпман. Ва улар сенга мендан кўра яқинроқ ҳам. Эҳтимол, нафратимнинг боиси ҳам шудир. Бу нафрат чорасизлик туфайли пайдо бўлган эмасми? Унда мен сендан эмас, ўзимдан нафратланаётган бўлмайманми?
Мен доим бефарқ бўлмаган инсонларим билан ўртада шундай чегара ўрнатиб оламан. Бу ҳам ҳисларимнинг аҳамиятини ҳаддан ортиқ ошириб юборишимдан бўлса керак. Чунки мен иродасиз, қўрқоқ одамман. Ҳеч қачон соғлом муносабатларга қодир бўлмаганман. Шу сабабли юрагим борган сари нафратга тўлиб боряпти. Бунда сени айблашим қанчалик аҳмоқлик бўлар эди. Мен эса аллақачон ақлдан озиб бўлганман...

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бу жамиятда аёл деганда эрки ўз қўлида бўлмаган, доимий ҳимояга муҳтож, эркаклардан ҳар томонлама паст ҳисобланадиган бир ожиза тушунилади. Мана шу чегарадан чиққан ҳолда ҳеч кимга қарам бўлмаган, жамиятда ўз ўрнига, ўз овозига эга бўлган мустақил инсон бўлишингизни тилаб қоламан. Ҳаётда ўз ҳақ-ҳуқуқингингизни, қадр-қимматингизни билинг ва уларни ҳимоя қилинг. Сизга азоб беришларига йўл қўйманг. Чунки Сиз озод инсонсиз. Ва энг яхшисига муносибсиз. Байрам муборак!

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Бу олам менсиз ҳам мавжуд бўлиши, одамлар менсиз ҳам бахтли бўлиши мумкинлиги мени қайғуга солади.)
Ўзингнинг бу оламда арзимас бир зарра эканлигингни, бор-йўқлигинг ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ҳис қилиш оғир. Инсон бунга тоқат қилолмайди. Эҳтимол, шунинг учун одамзот тақдирга, ўзининг алоҳида бир вазифаси борлигига ишонар. Ҳар бир инсон ўзини алоҳида бир шахс сифатида кўради. Гўё ҳаётдаги воқеа-ҳодисалар унга боғлиқ тарзда кечаётгандек, у бўлмаса ҳаёт тўхтаб қоладигандек... Шу сохта тасаввурлар орқали у ўзининг бу оламдаги хаёлий мавқеини белгилайди. Бир жиҳатдан бу фойдали бўлиши мумкин. Шу орқали инсон ўзининг аянчли тарзда ёлғиз ва ожиз эканлигини, мавжудлиги ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини унутади. Бу фикрдан таскин топади. Акс ҳолда у даҳшатли ҳақиқатга дош беролмаган бўларди...
Ўзингнинг бу оламга керакли ва муҳим эканлигингни ҳис қилишдан ортиқроқ бахт борми? Бироқ буларнинг бари ёлғон, сохта тасаввурлар холос.
Инсоннинг ўзи ҳақидаги фикрлари нақадар кулгили.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

✍ Temurmalik O'ktamov

📄 Men va men(hikoya)

@tajallo

Читать полностью…

Safsata

Одам боласини пул билан сотиб ололмассан, лекин сен пулга сотилмайсан дея икки оғиз сўз билан сотиб олишинг мумкин.)
Сўз шундай қудратли нарса.
Ширин сўз ва мақтов орқали ҳар қандай инсонни маҳв этиш мумкин.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Қонунларга тўлди-ку дунё,
Ҳар тарафда чеклов-у таьқиқ.
Босган изинг санашар бир-бир,
Яшашгада қолдим-ку қўрқиб.

Оқиб келар эрксиз оломон,
Эьтиқоди қотган одамлар.
Дунё деган ғамхона учун
Юрагини сотган одамлар.

Ўхшаш кунлар ўтар бирма-бир,
Назария босди оламни.
Аньана-ю одатлар охир,
Кишанлади озод одамни.

Атрофимда янграйди хитоб:
Ўқи, ўрган, билимсиз нодон.
Дунё ўзи ўқилган китоб,
Ҳар қадамда такрордир инсон.

Қонунлардан тўйиб бўлдим, бас.
Кишанларни ечиб ташлайман.
Бари бир кун бўлмасдан абас,
Ўлгунимча тўйиб яшайман.

2019

Бобур Шойимов.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Инсон ҳаётда ўзини мазлум сифатида кўришни бошласа, унда норозилик ҳисси пайдо бўлади. Ҳаётга нисбатан саволлар кўпаяди. Гўёки ҳаёт фақат унга адолатсизлик қилгандек, дунёда ундан бошқа бахтсиз одам йўқдек. Охир-оқибат бу норозилик ҳисси нафратга айланади ва у ўзи лойиқ бўлганидан кўпроғини талаб қилишни бошлайди. Яъни мазлум золимга айланади. У ўзига нисбатан адолатсизлик қилингани учун ўзини бунга тўла ҳақлиман деб ҳисоблайди. У ўз норозилигини турли шаклларда намоён қилиши мумкин, масалан, жиноят содир қилади. Шундай қилиб ҳаётга нисбатан исён қилади. Ўз ҳатти-ҳаракатларини эса аянчли тақдири ва кўрган азоблари билан оқлашга уринади. Бу асослидек кўриниши мумкин. Лекин ҳаёт фақат унга эмас ҳаммага бирдек адолатсиз (ёки адолатли), умуман кимнингдир азоб чекаётгани унга ёвузлик қилиш ва бошқа инсоннинг ҳаётини барбод қилиш ҳуқуқини бермайди. Чунки у дунёдаги ягона бахтсиз инсон эмас. Бироқ, бошқа бир инсоннинг кечинмаларини айнан ҳис қилиш имконсиз. У ҳис қилиши мумкин бўлган ягона инсон бу унинг ўзи. Шу туфайли инсон ўз ҳис-туйғуларини асосий ўринга қўяди. Бу эса ҳаётга ва инсонларга нисбатан нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келади. Оқибатда, инсон нафақат ўзи балки атрофидагиларнинг ҳам ҳаётини барбод қилиши мумкин.
Бу оламдаги ҳамма нарса кўринганидан анча мураккаб, асосийси, биз дунёнинг марказида эмасмиз. Шу боис ҳаётга нисбатан ҳар қандай қарашларимиз ўта субъектив бўлиб ҳеч қачон тўла ҳақиқат бўла олмайди.
Ҳатто бу пост ҳам.

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Менким, гуноҳкор банда,
Руҳи енгилган нафсга.
Кетмоқликка йўл йўқдир,
Худо солган қафасга.

Зиндон ичра талваса,
Босиб келар ҳар кеча.
Иблис айтган қўшиқдан
Сархушман то тонггача.

Енгиб жирканч тасаввур,
Лаззат ичра бедорман.
Бу оламда неки бор,
Ҳар заррада мен борман.

Гоҳ эркаг-у, гоҳ аёл,
Гоҳ ўнгман-у, гоҳ тушман.
Манзилини билмаган,
Сарсон юрган бир қушман.

Суяк излаган кўппак,
Заифгина пашша ҳам.
Виждонсиз бир ароқхўр,
Номуссиз фоҳишаман.

Босиб келар эҳтирос,
Танам бўлди чилпарчин.
Руҳимни этгин халос,
Худо, кишанни ечгил.

Бу вужудни наҳс босган,
Қалбга иблис чанг солди.
Топталмаган ягона
Бунда фақат ишқ қолди.

Б.Ш

@safsataxonlik

Читать полностью…

Safsata

Юрагинг нафратга тўла бўлсаю, бориб кимнидир ўлдира олмасанг, кимнидир яхши кўрсанг-у, бирга бўла олмасанг, бор овозда бақиргинг келсаю, ҳатто бақира олмасанг...
Шу ҳолингда қандай қилиб ўзингни эркинман деб айта оласан?)
Бунча ожиз ва нотавон бўлмасанг эй инсон.

П/с ҳеч йўқ шуларни ёза олганимга шукр

@safsataxonlik

Читать полностью…
Subscribe to a channel