Xozirda @futboltekstil kanalida 111 kishi a'zo bo'lgan agar kanalimizni barcha a'zolari @futboltekstil kanaliga a'zo bo'lsa vada beramiz kanalimizga vp va reklamalar quyilmaydi
Читать полностью…Kanalimizga do'stlaringgizni taklif qiling
👇👇👇👇👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEg_8BOLy_4EOZlYZQ
Гулкарам замонавий ошхоналарда сабзавот ёки безак ўрнида ишлатилади. Уни хомлигича турли салатларга қўшиб ҳам тановул қилиш мумкин. Таркибида калий, магний, кальций, марганец, темир, рух каби элементлар ва шифобахш витаминлар етарлича мавжудлиги боис гулкарам юрак, жигар, аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратони профилактикаси учун тавсия этилади.
Дунёдаги «Соғлиқ учун фойдали таомномалар» рейтингида гулкарам энг юқори ўринда туради. Гулкарам овқат ҳазмини яхшилайди, танада ортиқча ёғ тўпланишини камайтириб, семизликнинг олдини олади.
Бундан ташқари, гулкарам таркибида аниқланган ферментлар танадаги заҳарли бирикмаларни зарарсизлантириш жараёнига ёрдам беради. Ўз вақтида чиқариб ташланмаган заҳарли моддалар ҳужайранинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Инсон ёши улғайгани сари, албатта, хотира ҳам сустлашиб боради. Гулкарамдаги кўплаб витаминлар ёш билан боғлиқ хотира пасайишининг олдини олади. Кучли сиқилиш, мия зўриқиши, шунингдек, қаришни ҳам секинлаштиради. Гулкарамдаги B витамини мия фаолиятини яхшилашда самарали манба ҳисобланади, ундаги К ва Д витамини эса мушаклар мустаҳкамлигини таъминлаб, суяклар мўртлашувининг олдини олади.
ПАРҲЕЗБОП САБЗАВОТ
Гулкарамда аскорбин кислотаси ва оқсил миқдори карамнинг бошқа турларига нисбатан мўлроқ. Овқатга ўсиб етилмаган оқ рангли тўпгули, яъни боши солинади. У енгил ҳазм бўлиши сабабли парҳезбоп ҳисобланади. Уни сувда қайнатиб, шўрвага солиб, тухум билан енгилгина қовуриб, маринадлаб, консервалаб истеъмол қилиш мумкин.
ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ РЕЦЕПТ
Гулкарам ҳамма учун фойдали маҳсулот, айниқса, болаларга. Унда ёғ калорияси кам, аммо С витаминига бой. Гулкарам ғайриоддий таъми ва хушбўйлиги билан оммабоп маҳсулотлар сирасига киради. Шунинг учун ундан иштаҳаочар ва қонни тозаловчи шифобахш салатлар тайёрлаш мумкин. Масалан, қандли диабет билан оғриган кишилар учун қуйидаги оддий салат тавсия этилади:
1 дона гулкарамни бўлакларга бўлиб, сувда қайнатинг ва устига лимон шарбати ҳамда зайтун ёғидан қуйиб аралаштиринг. Агар истасангиз, унга бошқа мевалардан ҳам қўшишингиз мумкин. Бундай оддий салатни тайёрлаш ҳам осон, ҳам фойдалидир. Салат танангизни енгиллаштириб, қонингизни тозалайди.
Британиялик мутахассислар: «Таркибида сабзавот ва мевалари кўп бўлган салатлар киши организмидаги қандли диабетнинг кўтарилиб кетишининг олдини олади. Айниқса, гулкарам қўшилган сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар янада кўпроқ фойда беради», дейишади.
Олимларнинг аниқлашича, бу фикр айнан ҳақиқат. Агар қандли диабет билан оғриган инсонлар бир кунда бу маҳсулотлардан 80 г истеъмол қилишса, касалликнинг ривожланиш хавфи тўхтаб, танадаги қанд миқдори 14 фоизга камаяркан.
Энг зур ва сифатли спорт моллари хайонбоп нархларда
Бизда сиз хохлаган спорт молини узинггизга йоккан ранг ва дизайн буйича буйуртма беришинггиз мумкин!!!
👇👇👇👇👇👇?
/channel/futboltekstil
Вителего–пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум, бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар. Пес ва моховга чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар хатто қадимги Миср папирусларида у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг фикрига кўра қиролича Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқеа, машхур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон хам шу касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига хал бўлди, чунки Жексон даволаниш учун бир тийин ҳам сарфламай «оқ танлилар» сафига кирди.
@SALOMATLIKSIRLARI
Томир тортишишининг сабаблари жуда кўп. Масалан, веналарнинг варикоз кенгайиши, кальций етишмовчилиги, ясси товонлик ва ҳоказолар.
Одатда, томир тортишиши оғир жисмоний меҳнатдан сўнг об-ҳаво кескин ўзгарганда, овқатланиш рационининг бузилиши туфайли ёки спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш оқибатида ҳам юзага келиши мумкин.
Бундан ташқари, томир тортишиши эпилепсия, бош мия жароҳати ва ўсмалар каби жиддий касалликларнинг аломатларидан бири бўлса ажабмас. Шу боис томир тортишиши бошланганида, аввало, унинг сабабини аниқлаш ва шундан кейингина даволаш ишларини олиб бориш зарур. Сизда нега томир тортишаётганини фақат шифокор аниқлаши керак. Зарурат туғилганида у тегишли муолажани ҳам тайинлайди. Томир тортишишининг олдини олиш учун умумий тавсиялар қуйидагича:
Энг аввало, кун тартибига амал қилинг, яъни кескин жисмоний зўриқишлар ҳамда кучли ҳаяжондан қочинг ва табиий тинчлантирувчи дармондориларни ухлашдан олдин қабул қилинг.
Булар — пустирник, наъматак, валериана, ялпиз ва жўкали дамламалардир.
Мабодо томир тортишиши онда-сонда хуруж қилиб, тезда ўтиб кетса, унда бунга организмдаги минерал тузлар мувозанатининг бузилиши сабаб бўлади. Бу ҳолатда кўпроқ сут маҳсулотларини, банан, апельсин, ўрик, сабзавот ва мевалар ҳамда кепакли нон истеъмол қилинг.
Агар оёқларингиздаги томирлар шунчаки толиқиш туфайли тез-тез тортишса, мустақил равишда қуйидаги муолажаларни бажаришингиз мумкин:
Тўсатдан оёғингизда томир тортишиши бошланганини ҳис қилсангиз, каравотга ўтиринг, оёқларингизни пастга туширинг ва ўрнингиздан туринг. Бу пайтда оёғингиз тагида юмшоқ гиламча эмас, балки муздек пол бўлгани яхши. Ана шунда бир неча сониядан сўнг оёқларнинг сезгирлиги яна тикланади.
Шунингдек, томир тортишиб қолган жойни енгилгина чимчилаш, болдирларни шапатилаш, товонларни уқалаш, оёқларни бироз кўтариш ҳам мумкин. Кўтарилган оёқларни тахминан 60 градус бурчакда ушлаб туринг. Бундай ҳолат қон айланишини яхшилайди ва томир тортишиши таккрорланишининг олдини олади.
Ҳайдовчиликнинг ҳам ўзига яраша оғирлиги бор. Ана шуни ҳисобга олиб, ҳар куни ухлашдан олдин каттароқ тоғорага исириқ ва қайноқ сув қуйинг. Сув бироз илигач, унга оёқларингизни солиб ўтиринг. Бу ванна, биринчидан, чарчоқни олади. Иккинчидан, бутун танадаги шамоллашни чиқариб ташлайди.
Эслатма:
Агар оёқ томирлари оддий шамоллаш ёки чарчоқдан эмас, балки бирор касаллик туфайли тортишаётган бўлса, унда юқоридаги муолажалар сизни вақтинча дарддан фориғ этади. Шунинг учун ҳар қандай шароитда, энг аввало, шифокор кўригидан ўтиб, таҳлил натижаларини олинг ва мутахассис тавсияси билан махсус муолажаларни бошланг.
Хурмонинг 10 фойдали хусусияти
Хурмо кўплаб фойдали микроэлементларга эга. Малакали шифокор-парҳезшунос Людмила Денисенко КП нашрига берган интервьюсида бу мева ҳақида шундай дейди: "Хурмодаги глюкоза ва фруктоза миқдорининг кўплиги туфайли унинг меваси билан чанқоқни қондириш мумкин. Олмада мис ва рух кўп бўлса, хурмода натрий, калий, магний, кальций ва темир кўпроқ. Хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар, тери ва жинсий аъзолар фаолиятини яхшилаш учун хизмат қилади".
1. Саратонга қарши табиий восита
Хурмо меваси худди қовоқ, ўрик ва бошқа сариқ-оловранг мевалар ҳамда сабзавотлар каби ёш билан боғлиқ ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Хурмо меваси таркибида жуда кучли аксилоксидант моддаси ҳисобланувчи юқори миқдордаги бета-каротин мавжуд. У ҳужайра тузилмаларини бузувчи эркин радикаллар билан курашади.
2. Буйракдаги тошларни туширади
Хурмо таркибидаги магний буйракда тошлар пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузларини чиқариб ташлашга ёрдам беради. Бу мева сийдик ҳайдаш ва тетиклаштириш хусусиятига эга.
3. Юракка фойда
Хурмо юрак касалликларига йўлиққан кишилар учун фойдали, чунки унда калий кўп. У тўғри маънода валокардиннинг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3тадан хурмо мевасидан истеъмол қилиб, юрак соҳасидаги оғриқларни анчагача унутиш мумкин. Бундан ташқари, шотландиялик олимларнинг таъкидлашича, хурмо атеросклероз билан курашиш борасида ҳатто олмани ҳам ортда қолдиради.
4. Томирларга ижобий таъсир кўрсатади
С ва Р витаминларига бой хурмо томирларга ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг фаолиятини мустаҳкамлайди. Шифокорлар варикоз касаллиги ҳамда милкларнинг қонаши безовта қилувчи кишиларга айнан шу мевани истеъмол қилишни тавсия қилишади.
5. Стафилококкда ёрдам беради
Ичак таёқчаси ва стафилакоккни даволашда бактерицид таъсирга эга.
6. Диареядан халос этади
Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишга ёрдам беради. 6та хурмо мевасини майда бўлакчаларга бўлиб, уларни (3 ст.) қайнаб турган сувда 20 дақиқа ушлаб туринг (қопқоғи ёпиқ ҳолатда). Димламани тиндиринг ва ҳар 4 сотада 0,5 литрдан ичинг.
7. Қон босими ошишига қарши
Гипертонияда (қон босими ошганда) ва шишиш кузатилганда, хурмо баргаларини ювиб, қуритинг ҳамда уни майдалаб, кукун ясанг. 5-7 кун давомида овқатдан сўнг 1/4 чой қошиқда қабул қилинг.
8. Камқонликда кўмакчи
Хурмо темир моддасига бой, шу боис камқонликда унинг шарбати кунига 2 марта овқатдан олдин, 50-100 мл'дан тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, ишчанлик фаолиятини оширади.
9. Йўталдан чора
Йўтал безовта қилганда томоқни 3,5 ош қошиқ илиқ сув билан аралашган хурмо шарбати билан чайиш фойда беради.
10. Юзга ниқоб
Хурмо меваси ва тухум сариғини аралаштириб, ясалган ниқоб муаммоли ва тошмаларга мойиллиги бўлган юз териси учун бебаҳо ёрдачи ҳисобланади. Шунингдек хурмо тери қаришининг илк белгилари билан курашади.
Унутманг!
Осон ҳазм бўлувчи қанд миқдорининг юқорилиги сабаб, хурмо семизлик ва қандли дабетдан азият чекувчи кишиларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, мутахассислар бу мевани яхшилаб пишганидан кейингина истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро унинг "етилмаган" меваси истеъмоли ичакдаги жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
@salomatliksirlari
Кўпчилик инсонлар суякларини жонсиз деб ҳисоблашади. Лекин устки қисмини ҳисобга олмаганда суяклар жонли бўлиб, ичида ўта ингичка томирлар, асаб толалари ва суяк илиги мавжуд. Инсоннинг суяклари бир вақтнинг ўзида ўзига хос “банк” ҳамдир. Зеро, улар кальций ва фосфор каби ҳаётий зарур моддаларни йиғиб, керак бўлганда, йиғилган бу моддаларни танага қайтариб беради.
Танадаги калций қандай аҳамиятга эга?
Кальций танага атрофдан келадиган огоҳлантиришларнинг асаб толаларига етиб боришини таъминлайди. Бу жуда муҳим. Чунки кальцийсиз огоҳлантиришлар асаб толаларига етиб келмайди. Бу эса – инсон фалаж бўлиб, ички аъзолари ишламай қолади ва инсонни ўлимга олиб боради, дегани.
Кальцийнинг аҳамияти бу билан чегараланмайди
Бир жойингиз кесилса, сал ўтиб қон қотиб, оқишдан тўхтайди. Бу – фавқулодда муҳим ҳолат. Агар қон қуюқлашиб қотиб қолмаса, нима бўларди? Сув тўла тешик тоғоранинг суви тешикдан оқиб бўшаб қолгани каби, вужудимиздаги қон ҳам кичкина кесик жойдан оқиб кетган бўларди. Лекин инсон танасида қонни қотирадиган мўъжизавий механизм борки, у инсонни муқаррар ўлимдан сақлайди. Мазкур механизмни ҳаракатга келтирадиган энг асосий омиллардан бири айнан кальцийдир. Зеро, суякларимизда кальций йиғилмаганда қонимиз қуюлиб, қотиб қолмаган бўларди.
Вужудимизда бораётган саломатлигимиз билан боғлиқ бу каби жараёнлар биздан ҳеч қандай ҳаракат талаб қилмайди. Шу боис, бу ҳолатларни меҳрибон Аллоҳнинг биз бандаларига чексиз раҳматидан бир далил сифатида билишимиз ва ҳамиша шукрда бўлишимиз лозим.
🍒FOYDALI MASLAXATLAR🍉
💊KASALLIKLAR💊
🌵TABOBAT OLAMI🍀
💉GINEKOLOGIYA💉
🙆SOCH PARVARISHI👸
🙌ERKAKLARNI EZADIGAN DARDLAR🙍
Admin:
MAQSADIMIZ: 10 000 000
VA TV KANAL OCHISH
Гемарой..
@SalomatlikSirlari
Агар касаллик зўрайиб даволаш муолажалари яхши ёрдам бермаса, ҳар ҳожатга кирганда тугунлар ташқарига чиқса, операция (геморроэдиктомия) тавсия этилади. Ўрта ёшгача бўлган инсонлар кексаларга қараганда операцияни осон кечириб яхши натижаларга эришадилар. Аммо кекса ёшдаги кишиларда яралар битиш қийин бўлиб, йиринглаши ҳам мумкин.
Геморройда душ қабул қилиш яхши натижа беради. Бунинг учун хона ҳароратидаги илиқ сувда орқа тешикни пастдан тепага қараб ювилади. Душни мунтазам равишда қабул қилиш оғриқларни камайтириб ўз самарасини беради.
Касаллик зўрайганда янги сабзининг баргидан чой дамлаб ичинг ёки Гиппократ тавсиясига кўра орқа тешикка бодринг бўлагини қўйинг.
Агар орқа тешик қичишса ёки ундан суюқлик ажралса махсус чой ичинг:
1 ош қошиқдан бўймодарон, сано, франгула пўсти, қизилмия илдизи, кашнич ўтларини аралаштириб, 1 ош қошиғига бир пиёла қайноқ сув қуйилади ва буғда 10 дақиқа қайнатилади. Совутиб докадан ўтказилади. Бир пиёладан кечасига ичилади.
1 чой қошиқ лимонўтга бир пиёла қайноқ сув қуйиб ванна ёки ҳуқна қилинади. Касаллик зўрайганда яллиғланган жойларни майда туйилган ўрик магизи ва сариёғ билан 1:5 миқдорда аралаштирилган суртмада сурилади.
Халқ табобати усулларидан қуйидагилар тавсия қилинади: 1.Ўртача темир бидонга қаттиқ қиздирилган ғиштни солиб майда тўғралган саримсоқ пиёзни сепилади. Ғишт туташни бошлаганда бидон устига ўтирилади.
2. Қалин сопол идишга 2 литр сут қуйиб ичига 4 дона катта пиёз ташланади бир соатга буғхонада, паст оловда пиширилади. Тайёр бўлгандан кейин усти тешик ёғоч қопқоқ билан ёпиб ўтирилади. Муолажани ҳар уч кунда қайтарилади. 3-4 муолажа етарли бўлади. Муолажадан олдин ич сурувчи дори қабул қилиш, орқа тешикка вазелин суркаш керак.
3. Тоғорага совуқ сув қуйиб 5-7 дақиқага ўтирилади. Муолажа ҳар куни уйқудан олдин 3 ҳафта мобайнида ўтказилади.
@SALOMATLIKSIRLARI
Ёнғоқ йод моддасига бой бўлгани сабаб қалқонсимон без фаолиятини тиклашда яхши ёрдам беради. Унинг калий ва магний моддаларига бойлиги қон босими ва юрак хасталиклари учун яхши малҳамдир. Ёнғоқдан олинган ёғ иммунитетни мустаҳкамлайди.
Келинг, ушбу неъматдан қандай касалликларда қай тарзда фойдаланиш мумкинлиги билан танишамиз.
Ёнғоқдан тайёрланган дамлама рахит, стоматит, гингвид, томоқ яллиғланганда шифо бўлади. Ушбу дамламани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ ёнғоқнинг қуритилган баргларини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соатга дамлаб қўйинг ва сузиб олинган дамламани кунига 3 маҳал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг. Қўл ёки оёқ терлаганда ушбу дамлама билан чайиб туриш яхши наф беради. Шунингдек, бу дамламани кунига 3-4 маҳал ичиб туриш гижжаларни туширишда ёрдам беради.
Милк яллиғланганда эса баргидан тайёрланган дамлама билан оғизни чайиш лозим.
Ёнғоқ дарахти арраланганда дарахтдан тушган қипиқ сирка ва сув билан аралаштирилса ва тайёр бўлган аралашма юзга суртилса, терини тиниқлаштиради. Ушбу қипиқни зайтун ёғи билан аралаштириб қазғоқи бор инсонлар бошига суртса, қазғоқни йўқотишга ёрдам беради.
Ёнғоқ истеъмол қилишда ҳам меъёр лозим. Кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш бош оғриғига сабаб бўлади. Баргларидан анбар мойи ва фитонитсит ҳиди анқиб туриши сабабли ёзнинг иссиқ кунларида ёнғоқ дарахти тагида ухлаш мумкин эмас.
Ёнғоқ орасидаги тўсиқ қавати дамлама шаклида мастопатия ва бачадон фибриомасида қўлланилади.
Кислота кўплиги билан кечадиган гастритда кунига 7-10 дона ёнғоқ чақиб ейиш керак. Ўт йўллари касалликларида эса кунига 3-4 маҳал 25 грамм мағиз ейиш тавсия этилади.
Мағзини майдалаб, асал билан аралаштириб кунига 3-4 ош қошиқдан еб турилса, танага қувват беради.
Янги баргини сиқиб, сувини терининг замбуруғли касалликларида ишлатиш мумкин. Ичак дисбактериозида 10 грамм қуритилган ёнғоқ барги 1 литр қайнаган сувда 15 дақиқа дамланади. Сузиб, кунига 3 стакан ичилади.
Гижжаларни тушириш учун 1 ош қошиқ қуритилган ёнғоқ баргини бир стакан сувга солиб, ўраб қўйинг, 2 соат ўтгач, сузилади ва кунига 3-4 маҳал 1 чой қошиқ билан ичилади.
БЕДАНА ТУХУМИНИНГ
(фойдаси)
Атиги 10-12 грамм келадиган бедана тухуми тўйимлилиги,бой биологик таркиби ва истеъмолга ҳеч қандай қаршиликлар,зарари йўқлиги билан фарқланади.Товуқ тухумидан фарқли равишда бу жажжи тухумчалар,ҳатто,митти болакайларда ҳам аллергия чақирмайди.Қолаверса,бедана тухуми қанчалик тўйимли бўлишига қарамай,организмдаги холестерин миқдорини оширмайди,аксинча,унинг даражасини тушириш хусусиятига эга!
ТАРКИБИ:
Бедана тухуми таркибида А,В1,В2,РР(никотин кислотаси),турли микроунсурлар(кальсий,калий,фосфор,темир,мис)ва жуда керакли аминокислоталар мавжуд.Улардаги винаминлар кўрсаткичи товуқ тухумидагидан 2,5-3 марта,микроунсурлар миқдори эса 4-5 марта юқори! В1ва В2 витаминлари асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатса,А витамини иммунитетни мустаҳкамлайди ва ўткир респератор касалликларга чалинувчанликка қаршилик қилади,никотин кислотаси қон айланишини яхшилайди ва моддалар алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади!
САҚЛАШ МУДДАТИ:
Бедана тухуми сақлаш муддати жиҳатидан ҳам товуқ тухумини ортда қолдиради.Музлатгичда уни 2 ойгача,хона ҳароратида эса бир ой сақлаш мумкин.
БИР СУТКАЛИК МИҚДОРИ:
Бу инсонни ёши ва вазнига боғлиқ.Ўрта ҳисобда 1-3 ёшли болалар бир кунда 2 та, 3-10 яшар болалар 3 та, 18 ёшгача ўсмирлар 4та бедана тухуми ейиши мумкин!Катталарга кунига 5-6 та тухум ейиш тавсия этилади.Кекса ёшлилар эса бир кунда 4 та бедана тухуми ейишлари мумкин!
ЭРКАКЛАРДА ПОТЕНЦИЯНИ ОШИРИШ УЧУН:
40 кун давомида эрталаб 3 та,кечқурун 3 та бедана тухум хомлича ичилади.
БЎЙ ЎСИШДА:
Тенгдошларидан ортда қолаётган болалар бедана тухумини истеъмол қилганда бир йилда 8-15 см га ўсади!Қолаверса,унинг таркибида D витамини рахит ривожига тўсқинлик қилади.
ДУДУҚЛАНИШДА:
Бу касаллик туғма ёки орттирилган бўлишидан қатьи назар,3-4 ой бедана тухуми истеъмол қилинганидан сўнг бола ёки дудуқланадиган катта ёшли инсон яхши гапира бошлайди!
ХОТИРА ЯХШИЛАШДА:
Таркибидаги фосфор ақлий ривожланиш,хотирани мустаҳкамлаш ва болалар ҳамда ўсмирлардаги ақлий ривожланишини кучайтиради.
АСТМА ВА АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ УЧУН:
Бедана тухумини (эрталаб ва кечқурун биттадан)асалга аралаштириб,овқатланишдан уч соат олдин ичилади.Давомийлиги 40 кун.14 кунлик танаффусдан сўнг цикл такрорланади.
ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ:
Камқонлик,қон босими тушса ё кўтарилса,кучли бош оғриғида,иммунитет сусайганда,ўткир респератор касалликларида,сурункали бронхит ва силга оид интоксикацияларда,ошқозон-ичак тракти хасталикларида,айниқса,ошқозон яраси ва гастритларда,қандли диабет касалликларида жуда фойдали!Бу касалликларда шифокорлар,ҳар куни эрталаб бедана тухумидан тайёрланган коктейл(бир стакан минерал сувга 3-4 та тухум солиб) тавсия этишади.Яна бир мазали коктейл:бир стакан табиий шарбатга 2-3 та кўпиртирилган тухум ва бир қошиқ асал қўшилади!
ЁШЛИК ЭЛИКСИРИ:
Ёшаришни хохловчиларга ёшидан қатъий назар,ҳар куни эрталаб оч қоринга 2-6 бедана тухумини ейиш тавсия этилади.Бедана тухумини юз ва сочларга суртиш мумкин.Уни хомлигича ичиб,устидан илиқ сув ичиш фойдали.Бу 3-4 ой давом эттирилади!
ТИЛЛА
Тилла асабни мўътадиллаштиради. Хотира ва ақлий қувватни мустаҳкамлайди, юрак мушакларини бақувват қилиб, унинг ишлаш қобилиятини кучайтиради. Юрак хуружида, асабийлашганда, ўпка ва жигарнинг беҳоллигида яхши фойда беради. Унинг қувватини тилла сувини ичганда биласиз. Тайёрлаш усули: тилла тақинчоқ ( қимматбаҳо тошлари бўлмаган тиллавор)ни 2 стакан сув солинган идишда ярим суви қолгунча қайнатилади. Бир чой қошиқ тилла сувини бир кунда уч марта бўлиб ичилади. Тилла танага ички ҳарорат бағишлайди, вужудни иситади. Тилла сувини эҳтиёт бўлиб ичган маъқул. Чунки баъзи одамларнинг баданида тиллаворлардан ҳар хил тошмалар пайдо бўлиши ҳам мумкин.
КУМУШ
Кумуш азалдан эл ичида ардоқланган. У Ой метали ҳисобланиб, кимёгарлар уни жуда ҳам қадрлашади. Бу металл таъсирида жуда кўп микробларга қирон келган. Шу сабабли ҳам шоҳлар, аслзодалар кумуш идишлардан фойдаланишган, кумуш идишларда сув сақлашган. Айниқса, ҳарбий сафарларда лашкарбошилар кумуш анжомлар, кумуш туморчалар олиб юришган. Бу қимматбаҳо металлдан қилинган пластинкалар жангчиларни ярадор бўлганда инфекциялардан ҳимоя қилган. Кумуш ашёлар ошқозон ва ўпка хасталикларининг олдини олиш учун ҳам тақилади. Кумуш юракка қувват беради, кўзни равшан этади.
@salomatliksirlari
«Бугун маза қилиб овқатланаман-у, 2 килограммга озаман!» Шунақаси ҳам бўларканми, дея ҳайрон бўлаётганлар диққатига: агар таомномани тўғри ташкил этсангиз, қанча есангиз ҳам тўлишмайсиз. Аксинча, ақл билан озишни ўрганасиз! Хўш, бу иш қандай бажарилади? Келинг, биргаликда ўрганамиз!
ГЎШТ ЎРНИГА ҚЎЗИҚОРИН
Ушбу маҳсулот таркибида холестеринни парчаловчи лецитин моддасидан ташқари, 30 фоизгача оқсил бўлиб, бемалол гўшт билан тенглаша олади. Демакки, хафтада 2 марта қўзиқоринли таом, егуликлар тайёрлаб, тана вазнини меъёрда сақлаш мумкин.
ОРТИҚЧА ЁҒЛАРГА ҚАРШИ ЛАВЛАГИ
Ҳом ёки қайнатиб пиширилган қизил лавлаги тана вазнини меъёрда сақлашни истаганлар учун ноёб топилма. Кунора тушлик ёки кечки овқатга лавлагидан салат ёки таом тайёрлаб истеъмол қилинса, моддалар алмашинуви яхшиланиб, қонда қанд ва холестерин миқдори камаяди.
ЕНГИЛ ТАНАВВУЛ УЧУН ЕРЁНҒОҚ
Диетологлар тавсиясига кўра, нонушта ва тушлик ўртасида енгил тамадди қилиб олиш мумкин. Бунда иштаҳани қулфлаш ва очлик ҳиссини бартараф этиш учун ерёнғоқни танланг. Бор-йўғи 100 гр ерёнғоқ ейсиз-у, 560 ккал фойда топасиз. Ана шу бир сиқимининг ўзиёқ организмда моддалар алмашинувини 11 фоизга фаоллаштиради.
@SALOMATLIKSIRLARI
Тишларни уй шароитида оқартиришнинг 4 та усули..
Ош содаси
Ош содаси пишириқларда ва кирланган юзаларни тозалашда қўл келиш билан бирга, тишларни ҳам оқартиради. Бунинг учун бироз содани ичимлик суви билан аралаштиринг, паста ҳолига келгач, тиш чўткасига қўйиб (ёки бармоқлар ёрдамида) тишга суринг. Бир дақиқага қолдиринг, сўнг оғизни яхшилаб чайқаб ташланг — кўпроқ вақт қолиб кетса, сода эмални емириб ташлаши мумкин.
Мевалар пўсти
Ҳозиргина банан ёки апельсин еб бўлдингизми? Унда пўстини сақлаб қўйинг: у магний, калий ва марганец каби эмални янгилаш хусусиятига эга минералларга бой. Бундан тиш тозалашда фойдаланинг — майдаланган пўстлоқни тиш пастасига қўшиб юборинг.
Олма сиркаси
Тишингизни ушбу суюқлик билан ишқаланг ва оғизни яхшилаб чайқаб ташланг. Ушбу жараённи бир неча кун давомида такрорласангиз, тишларингиз ярақлаб кетиши турган гап!
Қулупнай ва тузли скраб
Скраблардан нафақат бадан ва юз учун фойдаланиш мумкин, қулупнай, туз ва ош содасидан тайёрланган скраб тишларингизга ажойиб таъсир ўтказади.
Гап шундаки, қулупнай таркибидаги С витамини тишларни сариқ ҳолатга келтирадиган қатламни (налёт) бартараф қилади. Ундаги олма кислотаси эса тишлардаги доғларга қарши курашади. Туз жисмоний скраб сифатида ишлайди, ош содасининг хусусиятлари ҳақида эса юқорида айтиб ўтилди. Скрабни тиш чўткасига кўпроқ қилиб қўйинг ва тишларингизни одатдагидек тозаланг. Скрабни тишларингизда беш дақиқага қолдиринг, сўнг чайиб ташланг.
Унинг ўрнини қандай тўлдириш мумкин?
Уйқучанлик, тушкунлик, бош айланиши, ҳолсизлик… Қишда ўзимизда кўпинча шу аломатларни сезамиз. Кўпинча бу қонда темир етишмаслиги сабабли юзага келади.
Гемоглобин — қондаги таркибида темир бўлган оқсил бўлиб, унинг қиш мавсумида етишмаслиги иммунитетни тушириб юбориши, ҳолсизлик келтириб чиқариши, меҳнат самарадорлиги ва диққатни сусайтириши, ЎРВИга чалиниш эҳтимолини ошириши мумкин. Бироқ бу белгилар янада жиддий касаллик — гепатит, қон касаллиги, камқонлик, сил, ўпка ва бошқа аъзолар яллиғланишига айланиб кетиши ҳам мумкин.
Гемоглобин миқдорини поликлиникада қон топшириб аниқлаш мумкин. Қон топширишдан олдин овқатланиш ва кўп суюқлик ичиш тавсия этилмайди. Кўрсаткичлар шунга боғлиқ бўлади. Баъзилар паст гемоглобин – вақтинчалик ҳолат деб ўйлашади. Аммо таҳлил натижасига жиддий қараш: темир етишмовчилигини вақтида аниқлаб, ўрнини тўлдириш чорасини кўриш керак. Эркакларда гемоглобин 120-160 г/л, аёлларда 114-150 г/л бўлиши лозим.
Тўғри, қишда дўкон пештахталарида янги сабзавот ва меваларни топиш маҳол, аммо қондаги темир миқдорини оширишга ёрдам берадиган маҳсулотлар етарли.
Ҳолва. Бу шарқона ширинлик кўриш қобилияти ва онкологик касалликларнинг олдини олишда фойдали бўлибгина қолмай, унда гемоглобин миқдорига таъсир қиладиган темир моддаси кўп миқдорда мавжуд. Ширинлик янчилган кунжут, ёнғоқ, пистадан тайёрланади. Бу маҳсулотлар эса ўз ҳолича нафақат темир, балки Е, В витамини, фосфор, рух ва кальцийга бой.
Гўшт. Қишда кўпроқ гўшт ейиш кераклигини ҳамма билади. Яхши пишган гўшт бўлаги сизни ярим кунга қувват билан таъминлайди, камроқ совқотасиз. Асосийси, ҳайвон оқсили қон ҳужайралари меъёрига келишига ёрдам беради. Таомномада ҳар доим мол, қуён, бузоқ гўшти, жигар, тил бўлиши лозим. Гемоглобин миқдорини меъёрида сақлаш учун кунига 50 г гўшт ейиш кифоя. Ошириш учун эса – кунига камида 100 г.
Қуритилган қўзиқорин. Қуритилган қўзиқориндан тайёрланган шўрва — нафақат мазали тушлик, балки организмдаги темир моддасини кўтариш учун ажойиб восита ҳам. 100 граммда бу модда камида 30 мг бор. Кунига атиги 50 грамм истеъмол қилинса —кўрсаткичлар меъёрга келади. Аммо қўзиқоринлар сифати ва хавфсизлигига ҳам албатта эътибор бериш зарур.
Денгиз маҳсулотлари. Майда қисқичбақа, моллюскалар, кальмар, икра — денгиз маҳсулотлари витаминларга бой. Гемоглобинни кўтаришда ҳам фойдали. Дўконларда асосан музлатилган маҳсулотларни топасиз, аммо бундай шаклда ҳам фойдали моддаларнинг каттагина қисми сақланади.
Буғдой кепаги. 100 г маҳсулотда 15 мг темир, шунингдек, гемоглобин синтезида иштирок этадиган В гуруҳи витаминлари бор. Нонуштага жуда мос келади, аммо буғдой кепагига ружу қўйиш ярамайди. Ҳазм қилиш тизимида муаммо бўлмаслиги учун кунига 30 гдан кўп кепак емаслиги керак.
Денгиз карами. Карамдаги темир камқонликнинг олдини олади, қон ҳосил бўлиши жараёнини фаоллаштиради. Профилактика ва даво мақсадида кунига 2 чой қошиқ истеъмол қилиш етарли. Энг оммалашган ва осон тайёрланадиган таомлар — фунчоза, қайнатилган тухум, жўхори, нўхат қўшилган салатлар.
Лавлаги. Лавлагидан тайёрланган табиий шарбат ёки квас жуда самарали. Аммо уни мунтазам истеъмол қилиш керак. Ичимлик яхши сингиши учун тайёрлагандан сўнг ярим соат совутгичда сақлаган маъқул. Ёқимли таъм бериш учун унга олма ёки сабзи шарбати қўшиш мумкин.
Анор. Кўплаб фойдали моддаларга эга ажойиб мева. Анор шарбатини мунтазам ичиш керак, аммо оз миқдорда. Дўкондан сотиб олмай, уйда мустақил тайёрлаган ва янгилигича истеъмол қилган маъқул. Аммо ошқозон билан жиддий муаммолар бўлса, анор шарбати истеъмол қилмаган яхши.
Қуруқ мевалар ва ёнғоқдан тайёрланган витаминли аралашма. Майиз, қора олхўри, баргак, ёнғоқни тенг миқдорда олиб, яхшилаб аралаштиринг. Гўштқиймалагичдан чиқариб, озгина асал қўшинг. Кунига олти ош қошиқдан енг.
Сабзи шарбати. Янги сиқилган сабзи шарбати — гемоглобин миқдорини оширишда самарали восита. Кунига 300-400 мл шарбат ичиш организмга фойда келтиради. Уни тенг нисбатда лавлаги шарбати ва асал билан аралаштириш мумкин. Аммо стаканлаб эмас, кунига уч маҳал оз-оздан ичиш керак.
@SALOMATLIKSIRLARI
Har xil turdagi sport kiyimlarini tikish va sport anjomlarini eng arzon narxlarda tayyorlab, yetqazib beramiz!
Ma’lumot uchun: @futboltekstil
Фойдали маслахатлар.
1. Китобчамизнинг номини “Оқ доғлар давоси”, деб бежизга намламадик. Гап шундаки, даволанишни истаган бемор қатъиятли бўлиши, шифокор тавсияларига қулоқ тутиши муҳум. Даволаниш ,бир неча ойдан 3-5 йилгача чўзилиши мумкин. Баъзи беморлар даволанишнинг биринчи йилиёқ таслим бўлишади, бу эса доғларнинг кўпайиб кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун руҳиятни туширмай, даволанишни охирига етказиш лозим. Даволанишда айниқса парҳезга риоя этиш муҳим ўрин тутади. Парҳезнинг асосий талаби ёғли, қовирилган, аччиқ, дудланган таомлар, калбаса, сосиска, фастфуд маҳсулотлари бўлган (чипс, кириешка, гамбур ва ҳ.к.), газли, спиртли ичимликлар, музқаймақ, консервалар, помидор, бақлажон каби озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик лозим.
2. Ачинарлиси шундаки, оқ доғи бор айрим беморлар танишларининг сўзига кириб, ўзбошимчалик билан пала-партиш даволанадилар, бундай қилиш салбий оқибатларга олиб бориши мумкин.
Витилиго билан оғриган бемор спиртли ичимликлардан сақланиши, парҳез қилиш керак. Қовирилган овқатлар, сут, тухум, кабоб, шўр нарсалар, аччиқ таомлар мумкин эмас.
3. Офтобда узоқ вақт бўлиш, тобланиш лозим.
4. Оқ доғларнинг рангини вақтинчалик билинтирмаслик мақсадида калий перманганат эритмаси (марганцовка)ёки қўнғир рангли суюқ упа (тонал крем) суртиш тавсия этилади.
Ўраллик шомонлар эса пес касаллигини 7 кун давомида мис идишда сақланган сув билан даволашган. Мис сувни хар куни нахорда оч қоринга 1 стакандан ва шу билан 1 суткада зарарланган жойларни ювиш тавсия этилади. Агар сиз бу усулдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввал мис идишни яхшилаб нашатир спирт билан артиб, сўнг оқар сувда чайишни унутманг ёки анжир пишган пайтда анжир баргини томирига қўшиб пара–пара қилинади ва 3–4 соат қайнатилади, сўнгра сузиб шарбати олинади. кунига оқ жойларга суртилади. Жарохат қиздириб шишса фойда. Шиш қайтгунча дорилашни тўхтатиб турасиз. Ёки пишмаган хом ёнғокдан 6 донаси янчилиб, 200 гр анжир барги билан 2 соат давомида қайнатилади. Сўнгра уни сузиб олиб оқарган жойга суртилади. Яна шуни эътиборга олиш керакки, анжир томирининг талқонидан 600 гр ва мойчечак гули талқонидан 150 гр олиб аралаштириб, 1 махал сахарда 3 қошиқдан доимий равишда еб турилса, фойда қилади. Агарда уйингизда девпечак ўти бўлса, ундан 3 маҳал оч холда тузалгунча чой ичиб турилса, фойда қилади. Ёки лола уруғидан 30–35 кун давомида узлуксиз еб турилса оқ доғларга шифо бўлади.
@SALOMATLIKSIRLARI
Буйракда тошлар тўпланиб қолган бўлса, уни витаминга бой мевалар орқали йўқ бўлиши истайсизми? Унда ҳаёт тарзингизни ўзгартириш учун қуйида тавсияларга амал қилинг.
Лимон - бир донадан лимон, сабзи, олмани қирғичдан ўтказиб, шарбати алоҳида ажратилади. Ушбу ҳосил бўлган шарбатни кунига 3-4 маҳал, бир ош қошиқдан икки ҳафта давомида эрталабга ичилади.
Жийда – бу буйрак ярасига даъводир. Жийдани ҳар куни эрталабга 2-3 донадан тановул қилиш керак.
Райҳон – баргларини сувда қайнатиб, устига икки пиёла қайноқ сув қуйиб, ярим соат давомида едирилади. Докадан ўтказилиб, шарбатни буйрак оғриганда ярим пиёладан кунига 2 маҳал ичилади.
Наъматак – дамламасига бир чойқошиқ асал қўшиб кунига 2 маҳал овқатдан олдин қабул қилиш буйрак яраси, буйракдаги тошларда ёрдам беради.
Тарвуз пўчоғи – уни майда тўғраб, салқин жойда ёки буғхонада қуритилади. Сўнг уларни майда туйиб устига 1:1 миқдорида совуқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Қайнатмани совитиб, кунига 3,5 мғал овқатдан олдин бир пиёладан ичилади.
Стоматит – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши, яъни оғиз еликиши ҳам дейилади. Бу хасталик мустақил касаллик ҳолида кечиши ҳам, бошқа дардларнинг(қизамиқ, қизилча, грипп, кандидоз) белгиси ҳам бўлиши ҳам мумкин.
У моддалар алмашинуви касалликлари (авитаминоз – витаминлар етишмовчилиги, қандли диабет) асаб ва ички аъзолар касалликлари, витамин етишмовчилиги, ички секресия безлари фаолиятининг бузилиши оқибатида пайдо бўлади. Чекиш, спиртли ичимликларга ружу қўйиш, жуда иссиқ ёки совуқ, нордон, шўр овқатлар ейиш ҳам стоматитга сабаб бўлиши мумкин. Айрим дориларга нисбатан сезувчанлик ортганда хусусан, пала-партиш антибиотикларни ичиб ўз-ўзини даволаганда, балоғатга етиш даврида, ақл тиши чиқиши қийинлашганда ҳам стоматит рўй беради.
Ушбу касалликнинг шакли ҳар хил бўлишига қарамай уларнинг умумий ўхшаш белгиси бор. Яъни, бу хасталикда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати қизаради. Унинг атрофидаги тўқималар шишади, жағ ости лимфа тугунлари катталашади. Хасталик ўткир ва сурункали кечади.
Стоматитнинг катарал, ярали некротик, афтоз хиллари фарқланади. Айрим дори моддаларининг ёқмаслиги оқибатида, кимёвий моддалар таъсирида медикаментоз стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ўткир кечувчи, касалланган тишлар ёки тиш протезидан жароҳатланиш натижасида травматик стоматит пайдо бўлади. Травматик стоматитнинг Беднар афтаси (чақалоқлар афтаси) шакли гўдакларда кузатилади. Стоматитнинг олдини олиш учун оғриган тишларни ва организмнинг умумий касалликларини ўз вақтида даволаш, шиллиқ қаватнинг яллиғланишига сабабчи бўладиган омилларни бартараф этиш зарур.
Қуйида стоматитнинг тузалишига ёрдам берадиган уй шароитидаги баъзи усуллар билан танишишингиз мумкин.
Чой халтачалари
Қора чой бириктирадиган тери ошловчи моддаларга эга, улар яраларга тинчлантирувчи таъсир ўтказади. Мойчечакли чой ҳам ярали ҳудудни оғриқсизлантиришга ёрдам беради. Бунинг учун чой халтачасини ҳўллаб, уни 10 дақиқага ярага қўйиб туринг.
Асал
Асал қадимдан ўзининг бактерия ва замбуруғларга қарши хусусиятлари билан машҳур. Асалнинг даволовчи хусусиятлари шунчалик кўпки, ушбу ширинликнинг маълум турлари яра ва жароҳатларни даволашда ҳам қўлланилади.
Алоэ
Агар уйингизда тувакда алоэ ўстирсангиз, унинг битта баргини кесиб олиб, шарбатини сувга қўшинг ва ушбу аралашма билан оғзингизни чайинг. Бу ўсимлик табиий антибактериал ва шамоллашга қарши восита бўлиб, у билан оғизни чайиш орқали ярани тозалаш ва оғриқни йўқ қилиш мумкин. Бундан ташқари, алоэ B, C гуруҳидаги витаминлар ва аминокислоталарга бой.
Бошқа тиш пастасидан фойдаланиб кўринг
Стоматит пайдо бўлганида шифокорлар тиш пастасини натрий лаурилсулфати — кўпик ҳосил қилувчи модда бўлмаган бошқасига алмаштиришни тавсия этади, айнан у яра юзага келишига сабабчи бўлиши мумкин.
Тузли эритма
Тузли эритма билан оғизни чайиш яра битиши жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Туз — юмшоқ антисептик воситадир.
Хулоса қилиб айтганда «Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган яхши» дейди доно халқимиз. Оғиз бўшлиғи касалликларининг олдини олишда беморлар нафақат шахсий гигиенага жиддий эътибор беришлари зарур, балки шифокор-стоматолог кўригидан тез-тез ўтиб, унинг маслаҳатларига ҳам амал қилишлари керак.
!
Юқорида келтирилган ёрдамчи усуллардан фақат катталаргина, қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаган ҳоллардагина фойдаланишлари мумкин!
Стоматит тез-тез пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилинг!
/channel/salomatliksirlari
Аспирин ва лимон аралашмаси қадоқни йўқотади.
Пойабзал сиқиши, замбуруғли касалликлар, ички аъзолар фаолияти бузилиши, ортиқча вазн, ортиқча терлаш каби кўплаб сабаблар туфайли пайдо бўладиган қуруқ қадоқни бартараф этиш учун 10 дона аспирин таблеткасини озгина сувда эритиб, 1 ош қошиқ лимон шарбати қўшамиз. Ҳосил бўлган аралашмани олдиндан буғланган оёқлардаги қуруқ қадоқлар устига суртамиз. Сўнг устини полиэтилен билан ўраб, пайпоқ кийиб оламиз. 15-20 дақиқадан кейин оёғимизни илиқ сувда ювиб, қадоқни пемза билан ишқалаймиз.
Бу муолажа усули қадоқнинг қандайлигига қараб бир неча марта такрорланиши мумкин.
@salomatliksirlari
Кўз ости терисининг тўқ рангга кириб, халтасимон шишиши, асосан, буйрак фаолиятининг бузилганлиги, юракда муаммолар пайдо бўлганидан дарак.
Бундан ташқари, нотўғри даволаниш ва аллергик касалликлар ҳам кўз остидаги шишларга сабаб бўлиши мумкин. Агар эътибор берсак, спиртли ичимликларга ружу қўйганларда бу ҳолат кўп кузатилади. Демак, стресс ва спиртли ичимликлар ҳам кўз ости терисининг салқишига сабабчи бўлади.
Аксарият ҳолларда аёллардаги кўз ости териси билан пайдо бўладиган муаммоларни косметик воситалардан нотўғри фойдаланиш ва улардан келиб чиқадиган аллергиялар олиб келади. Гинекологик касалликлар ва нафас олиш тизимидаги муаммолар ҳам кўз остида халтачалар пайдо бўлиши билан белги бериши мумкин.
Ҳеч бир патологик жараёнларсиз ҳам кўз остида халтачалар бўлиши мумкин. Масалан, терининг нозиклиги, капилляр томирларнинг терига жуда яқин жойлашиши каби.
1.Вазнни назорат қилиш
Бўй узунлигига нисбатан вазн меъёрда бўлиши зарур.
Масалан:
Сизнинг бўйингиз 180 см бўлса ундан 100 см. ни айирасиз.
Шунда Сизнинг меъёрдаги тана вазнингиз 80 кг. ни ташкил этиши керак. Ортиқча вазн, айниқса, метаболик синдром, яъни, қорин соҳасида ёғ қатлами пайдо бўлиши
Сизнинг ўз соғлиғингиз ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилади.
@SALOMATLIKSIRLARI
2.Жисмоний фаоллик
Инсон доимо соғлом бўлиши учун тинимсиз ҳаракат қилиши зарур. Ҳаракат – бу узоқ умр гарови. Очиқ ҳавода сайр қилиш, кўпроқ пиёда юриш, эрталаб югуриш, жисмоний машқлар билан шуғулланиш, велосипед ҳайдаш, сузиш ва шу каби серҳаракат кундалик машғулотлар қон айланишини яхшилайди. Шунингдек, организмдаги ортиқча хилтларни эритиб, танани ёшартиради.
@SALOMATLIKSIRLARI
3.Қон босимини меъёрда ушлаш
Организмдаги барорецепторлар томонидан (бу рецепторлар бўйин соҳасида жойлашган) қон босимининг ўзгариб туриши назорат қилинади. Ушбу рецепторлар қон босимини кўтарилганини эмас, балки ўзгарганини (яъни, унинг тебрангандай бир тушиб, бир кўтарилишини) қайд этади.
Агар қон босими кўтарилган пайтда барорецепторлар томонидан ушбу кўрсатгич белгилаб қўйилса организм шу ҳолатга мослашади. Шундан сўнг аста-секин юқори, аммо барқарор қон босими вужуд учун меъёр сифатида қабул қилинади.
Кейин бу асаб толалари унинг тушишига йўл қўймай, ушбу меъёрда ушлаб туради. Нотўғри овқатланиш ва кам ҳаракатлик сабабли қон босимингизнинг ошиб кетмаслигига эътибор қаратинг. Ҳар бир одамнинг организми ўзига хос (индивидуал).
@SALOMATLIKSIRLARI
4.тўғри овқатланиш
Таркибида кўп миқдорда клетчатка бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш (нок, олма, олхўри, кепакли қора нон) нафақат меъда-ичак тизимини ортиқча хитлардан тозалайди, балки юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади. Шунингдек, ичаклар перистальтикаси (ҳаракати)ни яхшилайди.
Яна организм хилтлардан тозаланганлиги натижасида эса саратон хасталикларининг олди олинади.
@SALOMATLIKSIRLARI
Гемарой..
@SalomatlikSirlari
Агар касаллик зўрайиб даволаш муолажалари яхши ёрдам бермаса, ҳар ҳожатга кирганда тугунлар ташқарига чиқса, операция (геморроэдиктомия) тавсия этилади. Ўрта ёшгача бўлган инсонлар кексаларга қараганда операцияни осон кечириб яхши натижаларга эришадилар. Аммо кекса ёшдаги кишиларда яралар битиш қийин бўлиб, йиринглаши ҳам мумкин.
Геморройда душ қабул қилиш яхши натижа беради. Бунинг учун хона ҳароратидаги илиқ сувда орқа тешикни пастдан тепага қараб ювилади. Душни мунтазам равишда қабул қилиш оғриқларни камайтириб ўз самарасини беради.
Касаллик зўрайганда янги сабзининг баргидан чой дамлаб ичинг ёки Гиппократ тавсиясига кўра орқа тешикка бодринг бўлагини қўйинг.
Агар орқа тешик қичишса ёки ундан суюқлик ажралса махсус чой ичинг:
1 ош қошиқдан бўймодарон, сано, франгула пўсти, қизилмия илдизи, кашнич ўтларини аралаштириб, 1 ош қошиғига бир пиёла қайноқ сув қуйилади ва буғда 10 дақиқа қайнатилади. Совутиб докадан ўтказилади. Бир пиёладан кечасига ичилади.
1 чой қошиқ лимонўтга бир пиёла қайноқ сув қуйиб ванна ёки ҳуқна қилинади. Касаллик зўрайганда яллиғланган жойларни майда туйилган ўрик магизи ва сариёғ билан 1:5 миқдорда аралаштирилган суртмада сурилади.
Халқ табобати усулларидан қуйидагилар тавсия қилинади: 1.Ўртача темир бидонга қаттиқ қиздирилган ғиштни солиб майда тўғралган саримсоқ пиёзни сепилади. Ғишт туташни бошлаганда бидон устига ўтирилади.
2. Қалин сопол идишга 2 литр сут қуйиб ичига 4 дона катта пиёз ташланади бир соатга буғхонада, паст оловда пиширилади. Тайёр бўлгандан кейин усти тешик ёғоч қопқоқ билан ёпиб ўтирилади. Муолажани ҳар уч кунда қайтарилади. 3-4 муолажа етарли бўлади. Муолажадан олдин ич сурувчи дори қабул қилиш, орқа тешикка вазелин суркаш керак.
3. Тоғорага совуқ сув қуйиб 5-7 дақиқага ўтирилади. Муолажа ҳар куни уйқудан олдин 3 ҳафта мобайнида ўтказилади.
@SALOMATLIKSIRLARI
Tana harorati haqida 6 ta qiziqarli haqiqat
Ma’lum bo‘lishicha, tana harorati yosh o‘tishi bilan, chekayotganingizda va ... yolg‘on gapirayotganingizda o‘zgarar ekan.
Chekish vaqtida harorat ko‘tariladi
Sigareta uchining harorati — 95°C ni tashkil etadi. Siz issiq tutundan nafas olasiz va o‘pkaning harorati oshadi. O‘pkalar qizib ketsa, u o‘z faoliyatlaridan birini bajarish — tanani sovitish qobiliyatini yo‘qotadi. Natijada tana harorati ko‘tariladi. Chekishni to‘xtatganingizdan keyin 20 daqiqa ichida harorat normallashadi.
Yolg‘on aytsangiz, burningiz qizib ketadi
Ispaniyadagi University of Granada olimlari yolg‘onchining burni va ko‘z atrofi sohalarining harorati ko‘tarilishini tasdiqladi.
Sovuq yurak miyani himoya qiladi
Sovuq yurak — ayniqsa infarktdan keyin unchalik yomon narsa emas. Baltimordagi Johns Hopkins Bayview Medical Center shifokorlari a’zolarning jiddiy shikastlanishining oldini olish maqsadida tananing haroratini tushirish usulini ishlab chiqdi. Gipotermiya infarktdan keyin 4 soat davomida qo‘llaniladi.
Qizil qalampir qizdiradi
Qizil qalampir nafaqat taomning mazasini yaxshilaydi, balki hazm qilish jarayonida tana haroratini ham oshiradi.
Erkaklar va ayollar bir xil bo‘lmaydi
Tananing shaxsiy normal harorati qizlarda ertaroq — 13—14 yoshga kelib shakllanadi. Yigitlarda esa — taxminan 18—20 yoshlarda. 25 yoshdan keyin erkaklar va ayollar o‘rtasidagi harorat farqlari ayniqsa bilinib qoladi: erkaklar ayollarga qaraganda o‘rtacha olganda yarim darajaga “sovuqroq”!
Yosh qancha kattaroq bo‘lsa, shuncha sovuqroq
Agar siz har doim, hatto yozning issiq kunlarida ham sovqotsangiz, buning sababi yoshingizga bog‘liq bo‘lishi mumkin. Qarigan sari tana harorati pasayib boradi.
Маълумки, касалликнинг олдини олиш, уни даволашдан кўра анча осон кечади. Шундай касалликлар борки, уларни ўз вақтида аниқламаслик, даволашда қатор қийинчиликларни туғдиради.
Шулардан бири болалардаги умуртқа поғонасининг қийшайиши, яъни сколиоздир.
Ёш болаларнинг ҳар бир ҳаракати унинг келгуси ҳаётидаги саломатлигига катта таъсир кўрсатади. Афсуски, кўпгина ота-оналар аксарият ҳолларда ўз фарзандининг хатти-ҳаракатларига бефарқ бўладилар. Шу ўринда сизда: “Боланинг қилаётган ҳаракатига сколиоз, яъни умуртқа поғонаси қийшайишининг нима дахли бор?”, деган савол туғилиши табиий.
Сколиозни (умуртқа поғонаси қийшайиши) келтириб чиқарувчи омиллар:
– 1 синфга бораётган болангизга елканинг бир томонига осиладиган сумка олиб берасиз. Бу даврда болангизнинг суяклари ҳали тўлиқ қотмаган бўлади. Ҳар доим бир томонга сумкани осиб юриш натижасида тана суякларининг шу томонга қийшайиши кузатилади;
– фарзандингиз уйда дарс тайёрлаётган вақтида стулга тўғри ўтирмаслиги ва шу стол-стулларни боланинг ёшига тўғри келмаслиги ҳам касаллик юзага чиқишида етакчи омиллардан бири ҳисобланади;
– болангиз эркин юрганда эгилиб ёки бошини эгиб юриши мумкин, бу ҳам сколиозга сабаб бўлади;
– болангиз рахит касаллигига чалинган бўлса, суякларда кальций етишмаслиги оқибатида умуртқа поғонасининг қийшайиши кузатилади;
– болаларни оғир юк кўтаришга мажбур қилиш туфайли умуртқа поғонаси қийшайиши мумкин;
– пружинали каравотлардан фойдаланиш ҳам ана шу хасталикка сабаб бўлиши мумкин;
– ёш болаларнинг атрофига ёстиқ қўйиб, ўтиришга мажбур қилиш оқибатида ҳали бунга тайёр бўлмаган нозик умуртқа поғонасида эгилиш ҳолати пайдо бўлади;
– овқатланиш рацион таркибида кальций сақловчи озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги натижасида суякларнинг мустаҳкамлиги бузилади. Бу ҳам сколиоз касаллигининг юзага келишига сабабчи бўлади.
Агарда қиз болада сколиоз касаллиги пайдо бўлса, вояга етиб турмуш қургандан сўнг унда туғруқ жараёни қийин кечади. Бўйин ёки бел умуртқаларининг қийшайиши оқибатида уларда букрилик ҳолати вужудга келиши ёки умуртқа поғонасининг орасига туз ва суюқликлар йиғилиши мумкин. Бундай ҳолатлар содир бўлмаслиги учун, албатта, фарзандларингизнинг саломатлиги ҳақида ўз вақтида қайғуришингиз лозим.
Ота-оналар болаларини, авваламбор, бу касалликларга чалинтирмасликка ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқ:
– болада рахит касаллиги бўлса, уни ўз вақтида даволатинг;
– бола ҳали ўтира олмаса, уни ўтиришга мажбур қилманг;
– мактабда ўқийдиган фарзандларингизни стол-стулда тўғри ўтиришга ўргатинг;
– болангизга икки елкага баравар осиладиган сумкадан фойдаланишни тавсия қилинг;
– болаларнинг овқатланиш рационидан қатиқ, сут, творог, балиқ ўрин олиши керак;
– болаларни спорт тўгаракларига қатнашишга унданг. Чунки, спорт – саломатлик гаровидир;
– болаларни текис, ёғоч каравотларда кўпроқ ётқизинг. У бола умуртқасининг текис ўсишига ёрдам беради;
– пружинали каравотлардан фойдаланманг!
У умуртқа поғонаси қийшайишига мойиллик яратади.
Бошидан ўтган табиб
Қон босими ошиши (гипертония)га қарши профилактик восита сифатида 1 стакан асал, 1 дона лимон, 1 стакан ерқалампир (хрень) ва шунча янги чиқарилган сабзи шарбати аралашмасидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун шарбатлар сирли кастрюлга солиниб, ёғоч қошиқда аралаштирилади ва 1 литрли шиша идишга солиб қўйилади. Сўнг ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. .
Аралашмани қабул қилишдан олдин идишни яхшилаб чайқатиш керак. Муолажа курси — 45 кун. Бир ойлик танаффусдан сўнг муолажа курсини такрорлаш мумкин. Аралашмани совиткичда сақлаш керак.
@salomatliksirlari
Балғам кўчириш учун.
500 грамм пиёз, 400 грамм шакар, 1 литр сув ва 50 грамм асал олинг. Пиёзни тўғраб, сувга солинг, шакарни ҳам қўшасиз. Паст оловда тахминан 3 соат қайнатинг. Совигач, унга асал аралаштирасиз. Шиша идишга солиб, оғзини маҳкам беркитасиз. Овқатланишдан кейин 4-5 ош қошиқдан истеъмол қиласиз. Қарабсизки, балғам кўчириш муолажаси тезда таъсир эта бошлайди.
@salomatliksirlari