salomatliksirlari | Unsorted

Telegram-канал salomatliksirlari - Salomatlik Sirlari

22

🍒FOYDALI MASLAXATLAR🍉 💊KASALLIKLAR💊 🌵TABOBAT OLAMI🍀 💉GINEKOLOGIYA💉 🙆SOCH PARVARISHI👸 🙌ERKAKLARNI EZADIGAN DARDLAR🙍 Admin: MAQSADIMIZ: 10 000 000 VA TV KANAL OCHISH

Subscribe to a channel

Salomatlik Sirlari

Соғлом жинсий алоқа фойдалари*

Ғарб олимларининг тадқиқотларига кўра, эркакларнинг узоқ умр кечириши жинсий ҳаётдан оладиган лаззатланиш миқдори билан узвий боғлиқ экан.

Мутахассислар бунинг сабабини инзол пайтида қонга лаззат гормонлари – эндорфинларнинг кўпроқ миқдорда тушиши билан боғлайдилар. Бошқа жисмоний фаол ҳаракатлар каби меъёрий жинсий муносабат ҳам зиқликни бартараф этиб, асаб-руҳий тизим ва бошқа аъзолар фаолиятига ижобий таъсир этади.

Албатта, ушбу ўринда эркак кишининг ўз хасми ҳалоли-рафиқаси билан бўлган муносабати назарда тутилмоқда. Зино эса, аксинча эрлик кушандаси эканлиги шубҳасиз.

Агар эр-хотин ўртасидаги жинсий муносабат икковларини ҳам тўлақонли қаноатлантирадиган даражада бир маромда, режали тарзда муттасил амалга оширилса, унинг қуйидаги шифобахш жиҳатларидан баҳраманд бўлиш мумкин:

Соғлом жинсий алоқа семизликни олдини олади

Жинсий муносабат фаол жисмоний ҳаракат бўлганлиги боис, киши бир маротабалик интим яқинлик давомида спортчининг ярим соат шуғулланганига тенг миқдордаги энергияни йўқотади. Бу эса, танадаги ортиқча юкни бартараф этиб, аср таҳдиди бўлган семизликнинг олдини олади.

Қон айланишини яхшилайди

Яқинлик пайтидаги тананинг фаол ҳаракатлари сон, думба, бел ва тос мушаклари фаолиятини кескин кучайтириб, ундаги қон айланиши, модда алмашинуви каби кўплаб жараёнларга ижобий таъсир этади.

Суяк-мушак тизими мустаҳкамланади

Жинсий яқинлик учун зарурий биофаол тестостерон моддасининг ишлаб чиқилишининг кучайиши боис, инсон суяк-мушак тизими мустаҳкамланади.

Соғлом жинсий ҳаёт иммунитетни мустаҳкамлайди

Бошқа жисмоний фаоллик талаб этувчи спорт турлари каби жинсий муносабат ҳам қондаги иммуноглобулин моддаси миқдорининг кўпайишига сабаб бўлар экан. Шу туфайли ҳам бу тоифа кишиларда турли яллиғланиш касалликлари камроқ учраши кузатилар экан.

Хавфли касалликлар ҳимоячиси

Мунтазам жинсий муносабатни тарк этмаслик ички жинсий аъзолар-простата бези, уруғ пуфакчалари, мояклар кабиларда димланиш ҳолатининг рўй бермаслигини таъминлайди. Натижада, орхит, простатит, эпидидимит, везикулит каби нохуш хасталикларнинг олди олиниб, келажакда жинсий заифлик каби нохуш дардларга йўл очилмайди.

Сийдик йўллари фаолиятига фойдали

Тўлақонли жинсий муносабат пешоб қопчаси жом мушаклари мустаҳкамлигини таъминлайди. Бу эса, қовуқ бўшлиги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олади.

Юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди

Режали, маромида олиб борилган жинсий муносабат (агар ўта зўриқишга йўл қўйилмаса) юрак-қон томир тизимига сезиларли ижобий таъсир этади.

Ҳазм жараёнини меъёрлаштиради

Бошқа жисмоний ҳаракатлар каби жинсий яиинлик ҳам танадаги қувватнинг йўқотилишига олиб келади. Бу ҳол эса, иштаҳанинг кучайиб, ошқозон – ичак тизимидаги ҳазм жараёнларининг ҳам меъёрлашувига олиб келиши билан беназирдир.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

СИГАРЕТ ЧЕКИШНИ ВА АРОК ИЧИШНИ ТАШЛАСАНГИЗ СИЗНИНГ ОРГАНИЗМИНГИЗДА НИМАЛАР УЗГАРАДИ ?
@SalomatlikSirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Семиришни истайман»

Кўпчиликнинг ортиқчавазндан азият чекишиянгилик эмас, аммо орамиздавазн орттириш пайидабўлганлар ҳам анча-мунча!Хўш, қандай қилиб ҳечқандай қўшимча дориларсиз,уй шароитида, тезда«семириш» мумкин?Саҳифамиз айнан шу ҳақда!

Вазн ортиши нимага боғлиқ?

Тана вазни табиий ҳолда мушаклар ҳажми ҳамда ёғ қатламининг ортиши, суякларнинг мустаҳкамланиши ва улар орасидаги бўшлиқ камайиши ҳисобига ортади.

Мушакларни чиниқтиринг!

Ёғ, асосан, вазндан кўра, қоматингизга таъсир кўрсатади. Ёғ қатлами мушаклардек зич бўлмаганлиги сабабли, унинг ортиши бирдан кўзга ташланади. Эркакларда ёғ қатламининг ортиши тананинг қорин қисмига, аёлларда эса баданга сезиларли таъсир кўрсатади. Агар вазнингизни 10 кг. ва ундан ортиқроқ миқдорда кўпайишини истасангиз, ёғ билан бир қаторда мушаклар ҳажмига ҳам эътибор беринг. Вазнингизни ортиши қоматингизни бузмаслиги учун керакли жойдаги (масалан, қўл ёки оёқ) мушакларни чиниқтириш лозим.

Кичик тавсиялар:

· Овқатланишдан аввал, албатта, бирор севимли мева ёки сабзавотдан тайёрланган шарбатни ичиб, иштаҳангизни очинг!

· Кунига камида олти марта ва иложи борича бир хил оралиқда тамадди қилинг.

· Овқатланиб бўлгач, бироз муддат ҳеч қандай жисмоний меҳнат билан шуғулланмай, ҳордиқ чиқаринг.

· Лимонўт (мелисса)ли дамлама ҳам тана оғирлигини ошириш хусусиятига эга.

· Тезда вазн ортишига ёрдам берадиган хамирли, қовурилган таомлар ҳамда ширинликларни одатдагидан кўпроқ истеъмол қилинг, аммо улар таомномангизни асосий қисмини эгаллаши шарт эмас.

· Углеводлар, оқсил ва ёғ (асо­­­сан ўсимлик ёғи)га бой бўлган таомларни истеъмол қилинг.

· Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ва ортиқча асаббузарликка йўл қўймаслик тавсия этилади.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Ёнғоқ ва ерёнғоқ мия фаолиятини яхшилашда тенгсиздир…

Олимлар ўз изланишлари натижасида ёнғоқ ва ерёнғоқнинг мияга фойда беришини ҳам аниқлашга муяссар бўлишди. Агар илгари ёнғоқ, ерёнғоқ юрак фаолиятини яхшилашда, тўқималар қаришини секинлаштиришда муҳим аҳамиятга эга дея ҳисобланган бўлса, бунга энди мия фаолиятига таъсири ҳам келиб қўшилди.
Бу икки Оллоҳнинг мўъжизаси мия ритми частотасини кўпайтириш хусусиятига эга экан. Маълумки, мия ритми частотаси ошиши миямиз фаолияти яхшиланиши, тез чарчамаслигини таъминлайди. Бу нарса тадқиқотлар давомида ўз исботини топди ҳам. Бунинг учун кунига атиги 10 грамм ёнғоқ ёки ерёнғоқ истеъмол қилинса кифоя экан.
Дарвоқе, ёнғоқ таркибидаги антиоксидантлар бемаҳал ўлиш ҳолатлари ортга чекинишига ҳам сабабчи бўлади.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

/channel/lavka_chudes_samarkand

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Farzand rejalashtirayotgan ayollari uchun - Homilador bo'lish yo'llari.
@SALOMATLIKSIRLARI

Ba'zi ayollar bu savolni bermay turib oson homilador bo'lib qoladilar, ba'zi sog'lom juftliklarda esa, bir nech oy davomida saqlanilmagan jinsiy aloqa bo'lishidan qat'iy nazar homiladorlik vujudga kelmaydi. Ayol tabiiy ravishda tezroq homilador bo'lib qolishi uchun quyidagilarni bilishi lozim:
Homiladorlik tezroq yuz berishi uchun:

1. Ayol o'z ovulyasiya kunlarini bilishi darkor. Aynan ovulyasiya kuni yoki undan 1-2 kun oldin va keyin sodir bo'lgan jinsiy aloqa natijasi homiladorlik bo'lishi mumkin. (Ovulyasiyani aniqlash yo'llari haqida bu yerda batafsil o'qing).
2. Tezroq homilador bo'lish uchun
ayol jinsiy aloqadan so'ng kamida 30 daqiqa davomida o'rnidan turmay yotishi spermatozoidlarning bachadon bo'yni tomon harakatlanishini, natijada ayol tuxumdoni urug'lanish imkoniyati oshishiga yordam beradi.
3. Er-xotin stressdan xoli bo'lishi kerak. Qarindoshlarning, qo'ni-qo'shnilarning "Nega ikkiqat bo'lmayapsan?","Tezroq ikkiqat (homilador) bo'lish kerak", degan gaplarini o'ylab siqilib yurish homiladorlik vujudga kelishini ortga suradi.


- "Homilador bo'lish niyatidagilar yaxshi xayolda bo'lib, asabiylashmay, janjallashmay, hadeb homilador bo'lish haqida o'ylab yurmay, yaxshi kayfiyatda bo'lishlari foydali bo'ladi." -

4. Jinsiy aloqadan so'ng ayol tezda yuvinmasligi kerak. Ba'zi sovunlar spermatozoid sifatiga ta'sir ko'rsatib, uning urug'lantirish qobiliyatini va harakatchanligini pasaytirishi mumkin.
5. Ayol homilador bo'lishi uchun o'zi ham, eri ham ichish va chekishni imkon qadar kamaytirishi yoki umuman tashlashi kerak. Alkogol va nikotin spermatozoid sifatiga va harakatlanuvchanligiga salbiy ta'sir ko'rsatadi.
6. Erkak jinsiy a'zolarini juda ham isitib (masalan, saunada) va aksincha, juda ham sovutib (qish kunlari) qo'ymasligi lozim. Jinsiy a'zolardagi yuqori harorat va muzlash erkak spermatozoidlariga salbiy ta'sir ko'rsatadi. Undan tashqari erkaning ichki kiyim va shimi siqmaydigan, qizdirmaydigan, bo'shroq turadigan bo'lishi kerak.

7. Mavrak (shalfey) damlamasi ham homilador bo'lishga yordam berishi aniqlangan. Mavrak tarkibidagi moddalar spermatozoidni ayol tuxumdoni tomon tezroq harakatlanishini ta'minlashi aniqlangan. Hayz tugaganidan keyin 11 kun davomida ayol mavrak damlamasidan kuniga 2-3 mahal 1 osh qoshiqdan ichishi kerak.
Mavrak damlamasi: 1 choy qoshiq mavrak o'ti 1 stakan qaynagan suvda damlanadi.
8. Spermatozoidning sifati va miqdori jinsiy aloqalar soniga ham bog'liq. Shuning uchun ovulyasiya kunidan oldin 2-3 kun davomida jinsiy aloqada bo'lmay, aynan ovulyasiya kuni aloqada bo'lish tavsiya etiladi. Shunda spermatozoidlarni miqdori ko'paygan, sifati esa yaxshilangan bo'ladi.
9. Ba'zi dietalar ham homilador bo'lishga to'sqinlik qiladi. Shuning uchun homilador bo'lishni rejalashtirayotgan ayol dieta tutmasligi kerak.
10. Ko'pchilik xush ko'radigan kofe homilador bo'lish imkoniyatini oz bo'lsada pasaytiradi. Shuning uchun kofe va kofeinga boy mahsulotlardan voz kechib turgan ma'qul.
11. Erkakning ovqatlanish rasioniga ahamiyat berish kerak. Spermatozoidlarning harakatlanuvchanligini oshiruvchi go'sht, baliq va danaklardan ko'proq yeyish maqsadga muvofiq bo'ladi.
12. Toza havo va sog'lom hayot tarzi homilador bo'lish uchun eng yaxshi vosita. Homiladorlikka tayyorlanuvchi er-xotin har kuni kamida 1-2 soat davomida toza havoda bo'lishi, radiasiya va virusli infeksiyalardan xoli bo'lishi kerak.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН БОШҚА РЕЦЕПТЛАР:
* 1 ош қошиқ қариқиз (лопух) баргини идишга солиб, устидан қайноқ сув қуйинг ва 20-25 дақиқа тиндириб қўйгач, сиздириб олинг ва жароҳатингизга компресс қилиб боғланг.
* 20 г зиғир поясини майдалаб, идишга солинг ва устидан 0,5 л сут қуйинг. Сўнг, тайёр бўлган бўтқани малҳам сифатида жароҳат устига қўйиб боғланг.
* 1,5 чой қошиқ қуритилган зиғир поясидан олиб идишга солинг ва устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун), 0,5 стакандан ичинг. Бу дамламани темиратки устига компресс қилиш ҳам мумкин.
* Совунак (мыльнянка – илдизи совун ўрнида ишлатиладиган ўтсимон ўсимлик) илдизи дамламаси темираткини тезлик билан йўқотади. Бунинг учун 1 чой қошиқ туйилган совунак илдизини стаканга солинг ва устидан қайноқ сув қуйиб, тўлдиринг. Сўнг, 4-8 соат давомида бостириб қўйинг. Дамлама тайёр бўлгач, ундан кунига 4 маҳал, шу стакандаги дори тугагинча ичинг.
* Сутлама, ихрож (заҳарли оқ шира чиқарадиган ўт) ширасини кунига 2-3 маҳал темираткига суртиш орқали ундан халос бўлиш мумкин. Муолажа муддати – темиратки йўқолгунча.
* Қарағайнинг серелим тарашасидан тутантириқ ясаб, унинг қуюқ тутунига темираткини тутсангиз, ундан қутиласиз. муолажа муддати – 10 кун

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Дерматология – тери касалликларида темиратки (лишай) термини кўп қўлланилади. Чунки унинг жуда кўп тури мавжуд. Улардан бир қанчаси (масалан, қизил ва ёйма) унчалик хавфли эмас. Фақат қичишиш орқали танага азоб беришига чидаш осон бўлмайди. Аммо унинг яна шундай турлари борки, у ҳам юқумли ва ҳам инфекцион характерга эга. бу темираткилар танада тезлик билан кўпайишдан ташқари, бошқаларга юқиши ҳам мумкин. Булар: трихофития – қайчи ҳаракатини эслатадиган мойхўрак, қирма темиратки, турфарангдаги замбуруғли темиратки, яъни касаллик қўзғатувчи бактерияларга тўла, пуфакчали, белбоғли темираткилар мавжуд. Темираткилар қандай турда бўлмасин, унинг шифоси билан дерматологлар шуғулланишади. Аммо бу касалликни уй шароитида ҳам даволаш мумкин.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Гормонал дорилар киста пайдо қиладими?

«Турмушга чиққанимга бир ярим йил бўлди. Аммо ҳали ҳомиладор бўлмадим. Турмуш ўртоғим билан биргаликда даволандик. Барча анализларим яхши чиқди, гормонлар миқдори ҳам жойида. Шифокор 3 ой давомида «Диане-35» гормонал контрацептив воситаси қабул қилишни тавсия этди. Унинг айтишича, гормонал контрацептив воситаси ҳомиладор бўлишни тезлаштирар экан. Бу дорини уч ой эмас, икки ой ичдим. Дори ичишни тўхтатганимга 3 ой бўлди. Аммо ҳанузгача ҳомиладор бўлганим йўқ. Яқинда чап биқинимда оғриқ ҳис қила бошладим. УТТ текширувидан ўтганимда шифокор чап тухумдонимда катта ўлчамдаги фолликула ёриламан, деб турганини, оғриқнинг сабаби эса эндометриод киста эканлигини айтди. Шунингдек, базал ҳароратим ҳам аввалгидан кўра анча паст. Бошқа бир шифокорнинг сўзларига қараганда, базал ҳарорат 37.0 дан ошмаса, фолликула ёрилмас, етилган бўлса-да орқага қайтиб кетар экан. Организмимда содир бўлаётган бу ўзгаришларга ўша гормонал дори воситасини ичганим сабаб бўлаяптими?»

Марҳабо, Самарқанд вилояти, Оқтош шаҳри

Таҳририятимизга мурожаат қилган ушбу мухлисамизнинг саволларига жавоб бериш мақсадида тиббиёт фанлари доктори, эндокринолог-гинеколог Динара АЗИЗОВАга мурожаат қилдик.

— Ҳали фарзандли бўлмаган ёш аёл гормонал контрацептив воситаларни ичиши мумкинми? Бу уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, кейинчалик ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қилмайдими?
— Агар аёлнинг организмида гормонал ўзгаришлар бўлса, гормонал контрацептив воситалар аёлнинг гормонал фонини яхшилаш мақсадида шифокор томонидан белгиланади. Яъни шифокор тавсияси билан бу каби контрацептив воситалар қабул қилинса, у аёлнинг саломатлигига акс таъсир кўрсатмайди ва ҳомиладор бўлишига тўсқинлик қилмайди.

— Баъзи шифокорларнинг фикрига кўра, гормонал контрацептив воситаларни маълум бир вақт ичиш ҳомиладор бўлишни тезлаштирар экан. Шу фикр тўғрими?

— Тўғри. Аёл организмида унча чуқур бўлмаган гормонал ўзгариш бўлса, бу контрацептив воситаларни қабул қила бошлаганида, шифокорлар тили билан айтганда, ребаунд таъсири содир бўлади. Ребаунд таъсир, бу – 3 ой давомида аёл гормонал контрацептив воситасини қабул қилади. Бу вақт мобайнида аёлнинг тухумдонлари дам олади. Дори ичиш тўхтатилиши билан тухумдонлар фаол равишда ишга киришади. Бу асосан, фарзанд кўрмаётган аёлларга нисбатан қўлланилади. Аммо бундай муолажа қилишдан аввал, албатта аёлнинг бутун гормонал саломатлигини текшириш керак. Аёлда гормонал дори ичиш учун бирор-бир қарши кўрсаткичлар бўлса, ушбу муолажа қўлланилмайди. Баъзи ҳолларда аёллар ўзбилармонлик билан гормонал контрацептив воситаларини қабул қилишади. Бу нотўғри. Айрим гормонлар, масалан, пролактин гормонининг миқдори баланд бўлса, бу каби контрацептив дорилар ичиш мумкин эмас. Шунинг учун бу каби муолажаларни, албатта шифокорнинг тавсияси асосида амалга ошириш керак.

— Гормонал контрацептив воситалари эндометрийга оид кистанинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкинми?

— Контрацептив воситалари эндометрийга оид кистани ҳосил бўлишига сабаб бўлолмайди. Гормонал дори воситалари баъзи ҳолларда эндометрийга оид кистанинг ривожланишини тў0татиши мумкин. Бу кистанинг келиб чиқишининг асл сабаби ҳали аниқланмаган. Бу борада кўпгина назарий фикрлар мавжуд, аммо улар ўз тасдиғини топмагани боис, бу киста ривожланишининг аниқ сабабини айтиш мушкул.

Эндометрийга оид киста – тухумдонларда аввалига эндометрий ўчоқлари ҳосил бўлади, кейинчалик эса бу тўқималар кистага айланади. Бундай кистани фақат жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш мумкин. Дори воситалари ёрдамида даволаб бўлмайди. Гормонал воситалар фақатгина унинг ўсиб, катталашиб кетишини тўхтатиб туриши мумкин.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥Тез семириш учун нималар килиш керак...

@SalomatlikSirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Бизнинг канални дустларинггизга таркатинг ва биз янада яхши малумотларни йетказамиз

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥 Простата бези шамоллашига даво

@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥Олхўри емолида эхтиёткор чоралари..

@salomatliksirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥ЭРКАКЛАР УЧУН САРИМСОҚНИНГ ФОЙДАСИ..

@salomatliksirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

СЕДАНАЛИ ЧОЙДАН ИЧИБ КЎРИНГ!


Седана айиқтовондошлар оиласига мансуб ўсимликнинг майда қора донларидир. Ҳиди хушбўй, чайнаганда жиз этиб ачиштирувчи мазаси билинади. Седана ўзбек пазандалигида нон ёпишда ишлатилади, патир ва кулчаларнинг юзасига сепилса, мазасини яхшилайди. Седана овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, оғиздаги нохуш ҳидни кетказади, аъзоларни қиздиради ва тозалайди, пешоб ҳайдайди, заҳарларга қарши таъсир қилади. Халқ табобатида уни йўталганда, қусганда қўлланилади, у худди мурч каби таъсир қилади.

Седанали чой сувчечак, сариқ касаллиги, талоқ яллиғланишида, ҳайз қонини ҳайдаш ва эмизикли оналарнинг сутини кўпайтириш учун ҳам қўлланилган. Седанали чойга асал қўшиб ичилса, пешоб йўлларидаги тошларни майдалайдиган дорига айланади. Ибн Сино ёзадики: «Седана балғамни кўчирувчидир, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчидир. Хусусан, унинг тозалаш хосияти етарли даражададир. Седана тумовга фойда қилади. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади, уларни чиқаради».

Седанали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ қора ёки кўк чой, 20-25 дона седана солиб, қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилгандан кейин ширинликлар билан ичилади, асал қўшилса, жуда фойдали неъматга айланади.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

ТАБИАТНИНГ ДАВО НЕЪМАТЛАРИ ​


Табиатнинг ҳар бир неъмати ўзига хос «кичик табиб»дир. Қай бирини қачон ва қандай ишлатишни билсак бўлгани, кутилмаган вазиятларда шошиб қолмаймиз.

Пиёз ва сирка тиндирмаси

Оёқ кафти ва товондаги ёриқларни даволашда битта ўртача катталикдаги пиёзни иккига бўлиб, стаканга солинг. Устидан стакан тўлгунича сирка қуйинг-да, бир сутка қоронғи жойда қолдиринг. Тайёр бўлгач, пиёзни тиндирмадан олиб, ҳосил бўлган суюқликни ёриқларга суртинг.



Аллергия тошмасида

Озиқ-овқат маҳсулотлари таъсирида пайдо бўлган тошмаларни тенг миқдорда иттиканак (череда), мойчечак ва мармарака (шалфей) ўсимликлари аралашмасидан тайёрланган дамлама билан чайиб туриш мумкин. Мазкур ўсимликлар қичишишни камайтиради.


Сабзи енг камқон бўлмайсиз!

Наҳорга бир дона қирғичдан чиқарилган сабзини 2 ош қошиқ сметана ёки ўсимлик ёғи билан аралаштиб истеъмол қилиш лозим. Муолажа давомийлиги 10 кун.


Бавосир қийнаса...

Шифокор буюрган шам ва хуқна ёрдамида юбориладиган ёғларни қўллашдан аввал мойчечак, иттиканак ва мармарак ўсимликларидан тайёрланган дамламада ванна қабул қилиш лозим. Бу бавосир тугунларини юмшатиб, муолажа кўнгилдагидек ўтишига асос бўлади.Ушбу хасталик билан оғриган беморлар ҳожатдан сўнг илиқ сувда чайинишга одатланишлари лозим.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Бурун қонашида табиий усуллардан фойдаланиш
@SALOMATLIKSIRLARI

Лимон шарбати. Бурун қонаётганда бурун тешигига бир неча томчи янги сиқилган лимон шарбати томизилади.
Алоэ. Тез-тез бурун қонашларида 10-15 кун давомида алоэ барглари бўлакланган ҳолда қабул қилинади.
Қичитқиўт. Бурун қонаётганда қичитқиўт шарбатига намланган пахта тампони шаклида бурун тешигига тиқилади.
Тузли сув. Тез-тез бурун қонаши кузатилганда тузли сув кафтга олинади ва бурунга тортилади, бир лаҳза ушлаб турилиб, сўнг чиқариб юборилади. Бунда 1 стакан сувга 1 чойқошиқ туз солинади. Сиркали сув, лимон шарбати ҳам худди шундай таъсирга эга. Бунда сиркали сув қуйидагича тайёрланади: 1 стакан сувга 1/3 чойқошиқ сирка солинади. Лимон шарбати тайёрлаш учун 1 стакан сувга 1/4 лимон бўлаги сиқиб солинади.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🚑 ТРАВМАТОЛОГИЯ 🚑

Умуртқалараро диск чурраси ёхуд грижа ҳақида.

Шифокорларнинг оғир кўтармаслик, организмни ҳаддан зийод зўриқтирмаслик ёки кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлар қилмаслик каби маслаҳатларига ҳаммамиз ҳам амал қилавермаймиз. Соғлиғимизга беэътиборлигимиз оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли ошади. Умуртқа поғонаси чуррасининг вужудга келиши ҳам ана шундай муаммолардан бири.
Унга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

• қорин ички босимининг ошиши;
• оғир жисмоний меҳнат;
тана вазнига нисбатан оғир •юк кўтариш;
• пешоб ажралишининг қийинлашуви;
• қабзият;
• аёлларда туғруқ вақтидаги зўриқишлар.
Умуртқа чурраси консерватив, яъни дори-дармонларсиз даволаш мумкин. Айни кунда сув муолажалари ёрдамида бу хасталикни даволаш кенг йўлга қўйилган.
Чурранинг пайдо бўлган муддати жуда катта аҳамият касб этади. Уч ойгача бўлгани енгил, уч ойдан олти ойгача бўлган чурра эса сурункали ҳисобланади. Бундан ташқари, чурранинг ҳажмига ҳам эътибор қаратилади. Агар у 9 миллиметрдан кичик бўлса, жарроҳлик аралашувисиз даволаш мумкин.
Бу хасталик асло қўрқинчли ва бедаво эмас, умуртқалараро дикс чурраси ҳали «янги» бўлса, осонгина даволанади. Агар жарроҳлик аралашуви тайинланса ҳам қўрқмаслик керак. Вақтида ўтказилмаган 15 дақиқалик жарроҳлик амалиёти 2 соатлик оғир амалиётга айланиши мумкин. Чунки чурра тешигида қисилиб қолган аъзоларнинг қон билан таъминланиши бузилиб, асаб толалари эзилиши туфайли аъзолар ҳаётийлиги сўниб, йиринглай бошлайди, бемор бунда кучли оғриқ ҳис этади. Чурра хуружида оғриқ давомий бўлиб, бемор шок ҳолатига тушиб қолади.
Бундай ҳолларда қуйидагиларни амалга ошириш мумкин эмас:

• зах ва елвизакли жойларда турмасликка ҳаракат қилинг;
• тана вазнингизни назорат қилинг, семирманг;
• бел ва қорин мушакларини мустаҳкамлайдиган гимнастика (масалан,
сузиш) билан шуғулланинг;
•ўтирган ҳолда ишласангиз, ҳар соатда 10 дақиқа туриб юринг;
• юрганда, ўтирганда ҳам қаддингизни тўғри тутинг;
қаттиқ матрас устида ухлашга одатланинг;
• ётган ҳолда китоб ўқимаслик ва телевизор кўрмасликка ҳаракат қилинг;
• оғир кўтарманг, кескин ҳаракатлардан тийилинг.
• вибромассаж мумкин эмас, чунки унинг кучи жуда юқори.
чурра бор жойни қаттиқ ишқаламаслик лозим. Асаб толаларини сиқиб
қўйиш хавфи бор.
• вертикал ҳолатда туриб, турли машқлар бажариш ҳам зарарли. Мушакларни
зўриқтириш мумкин.
ўз билганингизча массаж қилманг!
• ҳар доим оғриқ қолдирувчи маз суртиб ишқалаш ҳам мумкин эмас!
• Касаллик уч босқичда кечади, маслаҳатимиз касаллик белгилари кузатилиши билан шифокорга мурожаат этинг :

• Хасталикнинг биринчи босқичида чурра ўлчами 2-3 мм. бўлади. Умуртқа бўйлаб қаттиқ оғриқ беради.
• Иккинчи босқичида бу хасталик доимий оғриқ билан характерланади. Ўлчами 8-15 мм. бўлади.
• Учинчи босқичда оғриқ ўта кучли бўлиб, асаб тизимига ҳам таъсир этади. Беморни юра олмаслик даражасига келтиради.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Тарвуз уруғини истеъмол қилиш фойдали

Тарвуз уруғлари қовоқ ёки кунгабоқар уруғлари – пистадан фарқ қилмайди. Тарвуз уруғлари шамоллашнинг олдини олиш хосиятига эга, тери ҳолатини яхшилайди, унинг таркибида темир, цинк, оқсил ва бириктирувчи тўқима бор.
@SALOMATLIKSIRLARI
Тарвуз кўз ва мия учун фойдали
@SALOMATLIKSIRLARI

Икки карж тарвуз истеъмол қилиш сизнинг кўриш ва ақлий қобилиятингизни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишди. Бу тадқиқотлар тарвузнинг ширин мағзи А ва В6 витаминларига бой эканлигини кўрсатди. Уларнинг биринчиси А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, иккинчиси В6 витамини хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.
@SALOMATLIKSIRLARI
Тарвуз организмдан хилтларни чиқариб юборади

Тарвуз инсонда ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, юрак қон томир системаси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигар ва буйракларни тозалайди, шунингдек, организмдан холестерин моддасини чиқариб юборишга замин ҳозирлайди. Тарвуз истеъмол қилишни организмида мунтазам тош ҳосил бўлувчи кишиларга тавсия этилади. Ўрни келганда айтиш лозим, тарвузни овқатланиш рационидан чиқариб юборишга ўринли сабаб бўлмаса, кунига 2-3 кг тарвуз истеъмол қилиш мумкин.

Тарвузда нитратлар йўқлигини текшириш осон

Тарвуз киши организми учун энг хавфсиз бўлган маҳсулотлар сирасига киради. Унинг қалин пўстлоғи мева ичига атмосферадан турли зарарли моддаларнинг киришига қаршилик қилади. Лекин, айниқса кейинги йилларда тарвузнинг нитрат моддалар ёрдамида етиштирилган ҳосили кўпайиб кетди. Тарвузнинг “тоза” етиштирилганини текшириш жуда осон. Бунинг учун ундан бир бўлак кесиб олиб, сувга солинг. Агар 1-1,5 соат ўтгач, сув лойқаланганга ўхшаш тус олса, ҳаммаси яхши, бу тарвуз зарарли дориларсиз етиштирилган бўлади, агар сувнинг ранги ялтироқ тиниқ қизғиш, қизил ёки қўнғир рангли тус олса, бундай мевани тановул қилмасдан ташлаб юборилгани тўғри бўлади.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥Юрак хуружини илк бошланиши...

@salomatliksirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥Қуруқ йўтал хақида..

@salomatliksirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

УЙ ШАРОИТИДА ТЕМИРАТКИНИ САРИМСОҚ БИЛАН ДАВОЛАШ
Таркибида замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликларга қарши шифобахш модда (антизамбуруғ) мавжудлиги боис, саримсоқ терида пайдо бўлган ҳар қандай темираткини даволайди. Ушбу сабзавот экини нафақат ошхонада, балки табобатда ҳам кенг қўлланишини биласиз. Ҳаттоки замбуруғ касалликларини ҳайдашда унга тенг келадигани йўқ. Ҳамага маълумки, саримсоқ шарбати замбуруғлар кўпайишини тўхтатади.
ТЕМИРАТКИНИ ДАВОЛАШДА САРИМСОҚЛИ РЕЦЕПТЛАР:
* Саримсоқнинг 3-4 бўлагини қирғичдан ўтказинг ва темиратки устига малҳам дори сифатида қўйиб, боғланг. Бундай муолажани темиратки батамом йўқолиб кетгунча қўлланг.
* Болалардаги темираткини даволашда саримсоқнинг бир ўзидан фойдаланиш тавсия этилмайди. Чунки саримсоқли малҳам жароҳатга қўйилгач, қаттиқ ачиштиради. Бола бунга чидай олмайди. Шунинг учун унга ўсимлик мойи ёки вазилин билан суртиш буюрилади.
* Агар темиратки кўп қичишса, тез кўпайиб кетаверса, унга олмали сирка аралаштирилган саримсоқ бўтқасини суртиб қўйинг. Саримсоқдаги антибактериаль хусусият ва сиркадаги ўткирлик темираткидаги замбуруғни ўлдиради.
* Эзилган саримсоққа бироз қора узум шарбати қўшиб, темиратки устига қопласангиз, жароҳат битиши тезлашади. Ундан кунига 2 маҳал (эрталаб-кечқурун) фойдаланинг. Муолажа муддати 10 кун

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Организмингизнинг қайси витамин ва минералларга эҳтиёжи баландлигини билмоқчимисиз? 


Марҳамат, аниқлашга ёрдамлашиш биздан, организмни тўйинтириш эса сиздан.

Депрессия магний танқислигидан дарак.

Улар миямизга ферментлар ишлаб чиқариш учун зарур. Ферментлар барча аъзо ва тизимларнинг ишлашини таъминлайди. Айниқса, ақлий ривожланиш ва диққат-эътиборни жамлаш учун муҳим. Стресс ва давомли депрессия пайтида уларнинг организмдаги даражаси сезиларли пасаяди.

Тез-тез такрорланувчи циститлар С витамин етишмаслигидан далолатдир.

Агар цистит сабабчиси зарарли бактериялар бўлса, унда фақатгина тиббий воситалар ёрдамида даволаниш мумкин. Инфекциянинг олдини олиш учун эса аскорбинка қабул қилишнинг ўзи етарли. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, витамин С пешоб йўллари шиллиқ қавати кислоталилигини оширади.

Витамин С нинг кунлик миқдори (60 мг) битта олма ёки иккита унчалик катта бўлмаган киви ҳамда бир стакан апелсин шарбати таркибида мужассам.

Муздек кафт ва оёқлар селенга эҳтиёж борлигини билдиради.

Селен қалқонсимон без фаолияти учун зарур бўлилб у организмда муҳим гормонлар ишлаб чиқарилишида қатнашади. Гормонлар моддалар алмашинувини тартибга солиш билан бирга қон айланишини ҳам қўллайди. Бироқ томирларнинг тугаш қисми жудаям ингичка ва юракдан узоқ бўлгани боис, қон айланишидаги салгина кучсизлик ҳам кафт ва оёқ ҳароратида билинади.

Селен ёнғоқ, писта, дуккакли экинлар, балиқ, денгиз маҳсулотларида бор. Унинг кунлик миқдорини 200 г треска ёки горбуша (балиқ турлари) таъминлайди.

Жароҳатлар вақтида кўп қон кетиши витамин К етишмовчилигини билдиради.

Бу витамин кам ўрганилган, бироқ унинг қон қуюлиши учун зарурлиги аллақачон аниқланган. Агар витамин К танқислиги юзага келса кўп қон йўқотилиши мумкин.

Витамин К ни яшил сабзавотлардан, нон, гўштдан олиш мумкин.

Оғиздан ҳид келиши витамин С етишмаслигидан…

Усиз тери осон зарарланади, шунинг учун кўкаришлар енгил туртилишлардан ҳам ҳосил бўлаверади ва узоқ вақтгача йўқолмай туради.

Витамин С ёқимсиз ҳидни чақирувчи ортиқча хилт ва токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, оғиз бўшлиғида бактериялар кўпайиб кетса ҳам ёқимсиз ҳид пайдо бўлади. Микробларни қувиш учун витаминли бирор нима енг, масалан, апелсин ёки гилос.

Мушакларнинг санчиб оғриши калийни чорлайди.

Калий танқислиги нерв импулслари ўтказувчанлиги ҳақида гапиради ва мушакларнинг кучсизланишига, хуружлар ва санчиқли оғриқларга олиб келади. Калий даражаси алкогол, қаҳва ва тамакини суиистеъмол қилиш оқибатида пасаяди.

Калий ёнғоқ, киви, банан ва дуккаклилар таркибида сероб. Айниқса, картошкада мўл.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

ТЕРИНИНГ ПЎСТ ТАШЛАШИ ...

Қўл кафтининг устки қисми, оёқнинг товон соҳаси ҳамда бадан терисининг кўчиши одатда А ва В2 витаминлар тақчиллиги билан изоҳланади. Бу ҳолда таомномага ўзгаритиш киритилса, бас.

Агар тери кўчиши қичишиш билан кечса, дерматолог шифокор кўриги талаб этилади. Эҳтимол муаммо сабабчиси замбуруғлардир?!

Қўлингизни салгина туртиб олсангиз ҳам, терида кўкимтир из қолаяптими, бу қон қуйилиши билан боғлиқ ўзгаришларни англатади. Жигар ишидаги муаммоларда ҳам терида кўкариш юзага келиши мумкин. Аниқ ташхис қон таҳлилидан сўнг маълум бўлади.

@salomatliksirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Сизнинг саломатлигинггиз биз учун мухим зеро Юртимиз келажаги ва бугинги куни сизга боглик

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Паркинсонизм асаб фаолиятининг экстрапирамид тизими зарарланиши асоратида келиб чиқадиган хасталикдир. Дунёнинг аксарият мамлакатларида ушбу хасталик билан оғриганлар сони бир қанча фоизни ташкил этади. Одатда паркинсонизм дейилса, кўз ўнгимизда кекса ёшли кишилар гавдаланади. Буни қарангки, касаллик нафақат қариялар балки ўрта ёшлилар орасида ҳам учраши мумкин экан.
@SALOMATLIKSIRLARI
Тиббиётда паркинсонизмнинг асосий икки тури фарқланади. Бирламчиси: паркинсонизм касаллиги ёки идиопатик паркинсонизмдир.

Иккинчиси: иккиламчи паркинсонизм ёки симптоматик паркинсонизм дейилади. Касалликнинг симптоматик кўриниши қуйидаги омиллар сабаб юзага келиши мумкин:

1)Дори воситаларининг ножўя таъсири ;
2) Токсин моддаларнинг зарарли таъсири ;
3) Энцофалитик тури;
4) Жароҳатлар оқибатида, қаттиқ қўрқиш, кучли руҳий сиқилиш ;
5) Бош мияда ўсимта пайдо блиши оқибатида;
6)Гидрацефал форма, калла ички босимининг ортиши;
7)Қон айланиши бузилиши оқибатида келиб чиқадиган турлари бор.
@SALOMATLIKSIRLARI

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

БЕЛ ОҒРИГАНИДА ЯЛПИЗЛИ МАЛҲАМ ЁРДАМ БЕРАДИ

Ялпиз (мята)ли малҳам. Белдаги оғриқ, яллиғланиш, шишни йўқотишга, мушакларни рағбатлантиришга ва тинчлантиришга ёрдам беради.

Кучли оғриқни йўқотиш учун 2 чой қошиқ ялпизнинг устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 дақиқа дам едиринг. Дамламага ип газламани намлаб, оғриётган жойга қўйинг. Устига клёнка ёпиб, 25-30 дақиқага иссиқ белбоғ билан ўраб қўйинг.
Қичитқи (крапива) ўт тиндирмаси. Остеохондрозни даволашда фойдали. Янги узилган қичитқи ўт билан оғриётган жойингизни уқаланг. Барг ва поясини қўйсангиз ҳам бўлади. Ялпиздан шифобахш тиндирма тайёрлаш мумкин.

1 кг қичитқи ўт илдизини ювиб, майдалаб тўғранг. Сўнг шишага солиб, устидан 0,5 л спирт қуйинг. 12 кун қоронғи жойда тиндириб қўйинг. Фақат силкитиб туришни унутманг. Кечаси бир ош қошиқ тиндирма ичишингиз ва ташқаридан массаж қилишингиз керак.
Қариқиз (лопух) илдизидан компресс. Кузда, музламалардан олдин қариқиз илдизини тайёрлаб олинг. Бу оғриқсизлантирувчи ва яллиғланишга қарши восита бўлиб, тоғай тўқималарини тиклашга ёрдам беради ва минерал моддалар алмашинувини яхшилайди.

Илдизни ювиб, пўстини тозаланг ва 0,5 см.лик қалинликда тўғранг. 0,5 л сувга 2 та лимон шарбатини қўшинг. Қайнаб чиққач, тўғралган илдизни қўшиб, қуюқ ҳолга келгунча қайнатинг (тахминан 2 соат). Остеохондрозда оғриқсизлантириш учун компресс қилинг.
Уй шароитида бирор муоалажани қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

🎥Уйқу режимини тузатиш ва тетик уйғониш тўғрисида тавсиялар..

@salomatliksirlari

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

 Бу ўсимликнинг ватани Ҳиндистон ҳамда ҳавоси иссиқ мамлакатлар бўлиб, қиш фаслида ҳосил берганлиги учун совуқ юртларда ўсмайди. Таъми бир оз аччиқроқ ва хушбўй бўлганлиги учун бизларда «қалампир» мунчоқ дейилади, кўриниши майда михчачаларни эслатгани учун Рус тилида «гвоздика» дейилади. Уйғурлар эса, шулардан келиб чиқиб «михдолчин» дейдилар. Мизожи қуруқ, иссиқ бўлиб, таъми ёқимли аччиқроқ, ҳиди жуда хушбўйдир. Чайналса ёки шимилса, оғизнинг ҳидини яхшилайди, тиш ва милкларни мустаҳкамлаб, улардаги оғриқларни қолдиради. Бир оз буриштирувчилиги сабабли милкларни мустаҳамлаб, бўшашган тишларни қотиради.

Шунингдек, у бош ва миядаги тиқилмаларни очиб, тутқалоқ, хушдан кетиш каби касалликларни ҳам даволайди ва миядаги ортиқча ҳўлликларни қуритади. Зеҳнни ва эсда сақлаб қолиш қобилиятини оширади. Қайнатилган сувини кўзга томизилса, кўз нурини оширади, қулоққа томизилса, ундаги оғриқларни қолдиради, оғриётган тишга қалампирмунчоқни ўзини қўйилса, тезлик билан унинг оғриғини босади. Уни барча аъзоларнинг оғриқларини қолдирувчи дори воситаси сифатида ишлатса бўлади.

Читать полностью…

Salomatlik Sirlari

Adidas Nike брендининг энг арзон ва сифатли молларт факат бизда
Бизда доставка бор хохлаган шахарга бепул йетказиб берамиз
@futboltekstil

Читать полностью…
Subscribe to a channel