samarqand_live | Unsorted

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Subscribe to a channel

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

“Замон” информацион дастурининг ютуб каналида “Самарқанддаги 1-мактаб директорининг "танка"си кучлими?” сарлавҳаси остида журналистик суриштирув эълон қилинди.

Эссиз, ўқитувчилар шунчалик хор бўлиб кетдими Самарқандда? Уларнинг кўз ёшларини қаранг. Йиғлаб, бунақанги директорлар керак эмаслигини айтишмоқда.

Ўйланмай чиқарилган биргина буйруқ ортидан нафақат таълим, балки бутун вилоятнинг обрўйи ерга тўкилди.

Нега “облоно” ўнга яқин ўқитувчиларнинг додини эшитгиси келмаяпти? Ёки ҳақиқатда “танка” зўрми?

Менимча, масалага вилоят ҳокими Адиз Бобоев аралашмаса бўлмайдиган кўринади. Бордию шу кетишда бўладиган бўлса, бу ўқитувчилар вилоят раҳбарига ҳам борса ажабланмаймиз.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳожатхоналар ичида одатда “ўзингиздан кейинги одам сизга лаънат айтмасин” қабилидаги ёзувлар бўлади.

Так вот, одамлар икки тоифага бўлиниб, шунга ўхшаш илтимос ва талабларга риоя қиладиган ва уларга “тикка” қараб, чиқиб кетадиган.

Жамият ва давлат ривожланиши учун биз биринчи тоифадаги одамлар сони кўпроқ бўлишига эришишимиз керак.

Роберт Чалдини (АҚШ) ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, чақириқда тақиқ эмас, балки кўпчилик шундай қилишига ишора бўлса, унинг таъсири кучлироқ бўлади. Масалан, атроф ахлатхонага айланди, ҳамма чиқиндисини белгиланмаган жойга ташлаб кетяпти, деган гап қоидабузарлик ортишига сабаб бўлиши мумкин, яъни биз онгостида норма аслида шунақа экан, деган тасаввурга эга бўламиз.

Аксинча, “Ташриф буюрувчиларнинг деярли ҳаммаси чиқиндисини ахлат қутига ташлайди” десак, одамларда айнан шу ишни қилишга ички мотивация пайдо бўлади.

Яна бир кучли омил бу — атрофдаги тозалик ва тартиб. “Синган ойналар” экспериментидан маълумки, тартибсизлик ва пала-партишлик ҳукмрон бўлган жойда одамлар ўзларини шунга мувофиқ тутишади. Озода жойда эса қоидаларга риоя этишга интилишади.

Кузатув сигналлари (кўз рамзи (эҳтимол, уй дарвозасига катта кўзмунчоқлар осиш ҳам шундан келиб чиққандир), “ҳудуд камера назорати остида” қабилидаги ёзувлар) ҳам қоидабузарликдан тийилишда яхши натижа беради. Бу “элу юрт олдида шарманда бўлмаслик” тамойилига мувофиқ ишлайди.

Шунингдек, оддий “Ахлат ташланмасин” қабилидаги ёзувдан кўра, нозик чақирим ва киноялар кучлироқ эффект беради. Масалан, “Ахлат ташламанг, молларга мумкин” деб ёзиб қўйса бўлади.

Чақириқлар қўрқитиш ёки тақиқлаш усулида эмас, балки биз биргамиз қабилида бўлса, яхшироқ самара беради.

Бир ҳовуч писта пўчоқни мошина ойнасидан улоқтиришдан олдин бу ҳақда ўйлаб кўринг.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Таълим муассасасининг биноси ва унинг ҳудудида ўқувчиларга қўйиладиган талаблар

👉 дарс жадвалида кўрсатилган фанлар бўйича барча дарсликлар ва ўқув қуроллари сиғадиган ўқувчи учун мос бўлган сумкадан фойдаланиш;

👉 таълим муассасасига машғулотлар бошланишидан 10-15 дақиқа олдин, мактаб уставида белгиланган ўқувчилар либосида келиш;

👉 тоза ва ораста кийиниш, сочларни озода ва тартибга келтирган ҳолда тутиш;

👉 таълим муассасасининг барча хоналари, зина ва йўлаклари, шунингдек, спорт ва фаоллар залларини тоза тутиш, турли хил чиқиндилар ташламаслик;

👉 чиқиндиларни муассасанинг биноси ва ҳудудидаги махсус белгиланган идишларга ташлаш;

👉 таълим муассасасининг мулки (парта, стол, стул, доска, ўсимликлар, ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) ва ўқув жиҳозлари (компютер техникаси, лаборатория жиҳозлари, синфхоналардаги стенд ва баннерлар)га зарар етказмаслик;

👉 ўзидан кичикларга нисбатан иззатда бўлиш, катталарга эса ҳурмат кўрсатиш;

👉 ўқитувчилар ва таълим муассасасига келган меҳмонлар билан учрашганда салом бериш;

👉 таълим муассасаси йўлакларида тинчликни сақлаш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

70 фоизлик устамалар тоифа сертификатлари учун тўлов тўғрисида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 22 август 2025 йилдаги 05-14-5803 сонли кўрсатма хати.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳайдовчиларни йўлда ҳаракатланишига ҳалал берадиган даражада маёқларини ёқиб олган ушбу автомашина эгаси кимнинг "эркатойи?"

"Эркатой"га қонун устиворлигини кўрсатиб қўядиган одам борми?

Вилоят йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳолатга қонуний баҳо беради деб умид қилиб қоламиз.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Аллоҳ сени синовга солдими? Нима деди бермадими?

Демак сени яхши кўрибди. Чунки Аллоҳ яхши кўрган бандасини синовга солади.

Агар янаям яхшироқ кўрса, шу синовга сабрли қилади, кунига қаноатли қилади.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Доллар билан энди нима бўлади?

Доллар 2023 йилдаги даражасига тушиб кетгач одамлар орасида ваҳима пайдо бўлди.

Айниқса айрим оммавий каналларни вазиятни жуда ҳам бўрттириб, “Дахшат!”, “Доллар синиб кетди!!!”, “Доллар олманг” каби асоссиз хабарларни тарқатмоқда.

Бу эса оддий аҳоли орасида ваҳимани баттар кучайтиради. Келинг доллар билан энди нима бўлиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Доллар энди фақат тушиб кетадими?

Йўқ, доллар энди фақат тушиб кетиши жуда қийин. Ҳозирги иқтисодий ҳолат туфайли доллар тушмоқда, бироқ келажакда АҚШ доллари катта эҳтимол билан сўмга нисбатан ўз қийматини яна тиклаб олади.

Шунга қарамай долларнинг глобал ҳукмронлиги сусайган. Лекин, унинг ўрнига АҚШ долларидек кучли муқобил валюта йўқ.

Агар доллар ўз ўрнини йўқотадиган бўлса ҳам бунга узоқ йиллар кетади, бирдан содир бўлмайди.

Иқтисодчи ҳам долларнинг пасайиши яқин орада давом этиши бўйича кутилмалар йўқлигини ҳисоблаб чиқди.

Курснинг пасайиши сабабларини аввал ҳам ёзгандик. Ўшанда пишиқчилик мавсуми ортидан экспорт ошиб, мамлакатга кўпроқ доллар кириб келиши, бу эса сўмнинг мустаҳкамланишига олиб келишини прогноз қилгандик.

Бироқ, долларда пул жамғарманг

Жамғармани долларда сақлаш, ҳаттоки долларда валюта омонатини очиш ҳам бир неча йилдан бери унчалик фойдали эмас.

Масалан, бир йил аввал ҳар ой 100 доллардан кўрпачани остида пул йиғишни бошлаган бўлсангиз, ҳозир яхшигина зарар кўрдингиз.

Доллар ҳатто барқарор ўсадиган аввалги даврларда ҳам инфляцияни ҳисобга олганда жамғариш учун жозибадор эмас эди.

Пул жамғариш учун омонатлар ҳали ҳам фойдалироқ бўлиб турибди. Олтинга сармоя қилишга энди кеч бўлиши мумкин.

Фонд бозори ҳам секинлик билан бўлсада ривожланяпти, бироқ буни яхшилаб ўрганиш керак. Бўлмаса кўп эҳтимол зарар кўрасиз.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Qoʻshni davlatdan Oʻzbekistonga oʻtish uchun harakatlangan fuqaro oʻziga notanish shaxsdan zargarlik buyumlarini olib bojxona nazoratidan oʻtkazishga urindi.

Afsuski, reja ish bermadi! Bojxona xodimlarining hushyorligi natijasida, fuqaroning qoʻl sumkalari koʻzdan kechirilganda, bojsiz olib kirish normasidan ortiqcha qiymati 72 million soʻmlik ogʻirligi 72 gramm zargarlik buyumlari borligi aniqlandi.

Mazkur holat yuzasidan tergovga qadar tekshiruv harakatlari olib borilmoqda.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Юртимизда Мустақиллигимизнинг 34-йиллигини юксак савияда нишонлашга тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда. Шу муносабат билан Самарқанд туман ҳокими тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган амфитеатр ҳудудида бўлиб, ҳудудни байрамга муносиб тайёрлаш масалаларини кўздан кечирди.

Ҳоким томонидан ободонлаштириш ишларини тез фурсатларда якунлаш, ҳудудни чиройли кўринишга келтириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш бўйича масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, барча ишларни белгиланган муддатларда сифатли якунлаш зарурлиги таъкидланди.

Амфитеатр ҳудудида амалга ошириладиган бунёдкорлик ишлари тумандаги байрам кайфиятини янада юксалтириш, фуқароларимизнинг хурсандчилик билан Мустақиллик айёмини кутиб олишларига хизмат қилади.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Yangi tayinlov

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktorining buyrug‘iga asosan Yuldashev Sherali Mamaraimovich agentlikning Samarqand viloyati boshqarmasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

Sherali Yuldashev mazkur tayinlovga qadar Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi Samarqand viloyati boshqarmasi boshligʻi lavozimida faoliyat olib borgan.

🧠 Ijtimoiy himoya milliy agentligi Samarqand viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Пастдарғом тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи лавозимига очиқ танлов эълон қилинди. Шошилинг! Анкета тўлдиришга бор йўғи 2 кун қолди.

Аризани ушбу ҳақола орқали юборишингиз мумкин 👉 https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/49481

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

Ўқишга кира олмай, сиқилиб юрганларга маслаҳатимиз.


Обама 45 ёшида нафақага чиққан, Трамп эса 70 ёшида президентликка ўтирган. Татум Онел 10 ёшида Оскарни қўлга киритди. Жевес Племенс эса 94 ёшида. Бил Гейст 20 ёшида Майкрасофтни яратди, Колониел Сандерс эса 65 ёшида КФСни очди. Цукерберг 23 ёшида миллиердер бўлган, Уорен Баффет эса 56 ёшида...

Бу билан нима демоқчимиз? Ҳеч қачон бирор натижани қўлга киритишга шошилманг. Мавлоно Жалолиддин Румий айтадики, На гул вақтидан аввал очилади, на қуёш вақтидан эрта чиқади. Кутгин! Сеники бўлган, (нарса) албатта сенга келади...

Асосийси, ҳаракатдан тўхтаманг!

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Раҳматуллаев ўрнига Раҳматуллаев келди(ми)?

Шу вақтга қадар Самарқанд вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига ишлаб келган
Раҳматуллаев Беҳзод Рахматуллаевич Тайлоқ туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Шу сабабли маълум вақт вилоят ҳокимлиги «орготдели»нинг жойи бўш турганди.

Инсайдерларнинг хабар беришича, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ҳудди шу лавозимда ишлаган, сўнгги йилларда республика Кадастр агентлигида фаолият юритиб келган Алимардон Раҳматуллаев вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари бўлиши кутилмоқда.

Катта эҳтимол билан эртага ҳокимликнинг аппарат соатида Алимардон Раҳматуллаевнинг тайинлови оммага эълон қилинса керак.

Хабар расман тасдиқланмаган. Ҳаммаси эртага аппарат йиғилишидан сўнг аниқ бўлса керак.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

❗️Ўқишга кира олмаган абитуриентларга янгилик

Айтишларича, минимал баллдан юқори тўплаган, бироқ танлаган 5 та йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентларга бали етадиган бошқа 6-йўналишни танлаш имконияти бу йилдан берилади. Жорий йилдан буни амалга оширишга ҳаракат кетмоқда.

Барча абитуриентларга юбориб қўямиз!


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

22−23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистонда 22−23 август кунлари «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ҳашарга аҳолини мажбурий жалб этишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда 22−23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади, деб хабар бермоқда ЎзА Вазирлар маҳкамасининг тегишли фармойишига таяниб.

Ҳашар «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади. Маълумот учун, ушбу саналар мос равишда жума ва шанбага тўғри келмоқда.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маълумотларига кўра, ҳашар доирасида:

- 24 минг гектардан ортиқ майдонлар,
- 10 724 та қабристон ободонлаштирилиши ва таъмирланиши,
- 638 та зиёратгоҳ ва 143 мингдан зиёд кўчалар тартибга келтирилиши,
- 20 миллиондан ортиқ дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга,

- 44 минг дан зиёд кам таъминланган оилаларнинг уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланиши,
- 61 минг дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши ҳам мақсад қилинган.

ЎзА хабарида келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ хайрия ҳашарини ўтказишда аҳолини бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмайди. Ҳашар тегишли ташкилотлар ҳудудида ободонлаштириш ишлари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуматнинг ушбу қарори Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги катта йўлда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ўқитувчи Диана Енекеева юк машинаси остида вафот этганидан сўнг чиқарилган эди. Қарор билан ҳашарлар президентнинг тегишли қарори ёки умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори мавжуд бўлгандагина ўтказилиши мумкин. Шунингдек Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар ташкил этиш ва ўтказиш фақат ихтиёрийлик асосида амалга оширилиши мумкин.

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланади, мактаб ва боғчалар ер майдонлари-чи?

Давлат раҳбарининг қарори билан давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланиши эълон қилинди. Бу жуда муҳим хабар, айниқса самарасиз фойдаланилмоқда баҳонаси билан спорт иншоотларини эгаллашга очиқча уринишлар бошланган бир пайтда.

Уч ой аввал давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда мактаб ва боғчаларнинг, шифохоналарнинг ер майдонларини турли воситалар билан эгаллаб олишга қарши қонунчилик нормалари мавжуд эмас. Бу ҳақда сайлов-палов кампанияси вақтида қоп-қоп ваъдалар берган ва дастурига киритган парламент партияси ҳозир эслагисиям келмайди.

Тасаввур қилишингиз учун, шу кунларда қатор ҳудудларда ишлаб турган давлат боғчаларининг майдонларини (боғи, ўйингоҳи, эски бинолари) ДХШ баҳонасида тадбиркорларга беришга таклифлар тайёрланмоқда (тайёр инфратузилма устига). Агар бу таклифлар пайдар-пай ўтиб кетса, ўзи бусиз ҳам кучайиб бораётган ижтимоий тенгсизлик янада яққол намойиш этилади, очиқча кўз-кўз қилинади. Камбағалнинг боласи давлат боғчасига, бойнинг боласи унинг ёнида, худди шу давлат боғчаси ер майдонига қурилган хусусий боғчага боради. Боғчаданоқ болачалар ижтимоий ҳолатига қараб сортларга ажратилади: 10 метр нарида бойнинг боласи бассейнда чўмилади, буёқда давлат боғчасида камбағалнинг боласи ерга қазилган туалетга қатнайди.

Давлат боғчасининг ер майдонига хусусий боғча, давлат мактаби ер майдонига хусусий мактаб қуриш ёки турли важлар билан бегоналаштириш хато, худди шунингдек, давлат шифохонасини бадарға қилиб ёки ер майдонига хусусий клиника қуриш ҳам. Бу ватандошларнинг ижтимоий ҳолатига қараб очиқча камситишга яшил чироқ ёқиш дегани.

Давлат боғчасининг бўш майдони бўлса, фақат давлат боғчаси қурилиш керак, давлат мактабининнг бўш ер майдони бўлса, фақат давлат мактаби қурилиши зарур, давлат шифохонаси ёнида бўш ери бўлса, фақат давлат шифохонаси қурилиши лозим.

bakiro

✅ 
@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#долзарб

‼️⚠️ Сунъий интеллект “болангизни ўғирлаб” қўймасин


Ота-оналар фарзандлари билан вақт ўтказмагани учун болалар интернетдан яхши ота-она, меҳрибон ака, ғамхўр опа қидирмоқда.

Келажакда афсусланмаслик учун болангизга меҳр беринг!

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Samarqandda kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ishlari izchil davom etmoqda

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ота-болани уриб кетиб, боланинг вафотига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

Самарқанд шаҳрида 19 ёшли Chery ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган эркак ва унинг вояга етмаган боласини уриб кетган. Воқеа сабаб бола вафот этган. Ота судда ўша куни ўғлининг туғилган куни бўлганини айтди. Ҳайдовчи 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

22 июль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри судида йўлдан ўтаётган ота ва унинг вояга етмаган фарзандини машинада уриб кетган ҳайдовчига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Суд материалида қайд этилишича, воқеа 2025 йил 3 апрель куни соат тахминан 20:15ларда Самарқанд шаҳри Дамариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Али қушчи кўчасида содир бўлган. Унда судланувчи Ҳ.Ҳ. бошқарувида бўлган Chery Tigo 7Pro автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ҳаракат йўналишини ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойи»дан йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар У.Ш. ва унинг вояга етмаган ўғли А.Ж.ни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида А.Ж. ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Суд мажлисида ҳайдовчи Ҳ.Ҳ. 2025 йил март ойида ота-онаси унга автомобилни кредитга олиб бергани, 3 апрель куни соат 20:00ларда Bonasens савдо дўкони олдидаги пиёдалар ўтиш жойида йўлни ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган икки нафар шахсни уриб кетганини таъкидлади .

У ота-болага 30 метрлар масофа қолганда кўргани, аммо транспорт воситасини 60−65 км/соат тезликда бошқариб бораётгани сабабли тўхтатолмаганини қайд этди. Судланувчи вояга етмаган болага тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўзининг автомашинасида касалхонага олиб борганини маълум қилди.

Айбланувчи судда, шунингдек, марҳумнинг оила аъзоларидан кечирим сўрагани, бироқ улар кечиришмагани, етказилган зарарларни қоплашга тайёр экани ва айбига иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини айтди ва суддан ўзига нисбатан қонуний енгил жазо беришни сўради.

Вафот этган боланинг отаси, жабрланувчи У.Ш. судда берган кўрсатувида, ЙТҲ содир бўлган кун ўғлининг туғилган куни бўлганини қайд этди.
«Ўғлимнинг туғилган куни муносабати билан унга кийим-кечак олиб бериш учун кўчага чиққандик. Йўлда ўғлимнинг қўлидан ушлаб ўтаётган вақтимизда Chery Tigo 7Pro русумли автомашина тахминан 120−130 км/соат тезликда келиб уриб кетди», — дейди У.Ш. судда.

Шунингдек, ҳодисада ўзи ҳам оғир тан жароҳатлари олиб даволанаётгани, даволаниши учун ҳозиргача 30 млн сўмдан ортиқроқ харажат қилганини маълум қилди. У ҳайдовчини кечирмаслигини, суддан нисбатан қонуний чора кўришни, етказилган зарарларни қоплаб беришни, унга нисбатан қонунда белгиланган қаттиқроқ жазо тайинлашни сўради.

Суд ҳукмига кўра Ҳ.Ҳ. Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга нисбатан 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, судланувчи Ҳ.Ҳ.дан жабрланувчи У.Ш.нинг фойдасига 30 млн 107 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

Одамнинг асл юзини билмоқчи бўлсангиз...

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бахт нима?

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўзбекистон ва Иордания ўзаро визасиз режим жорий қилади

Самарқандда Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим имзоланди.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбарининг тегишли буйруғига асосан, Шукуров Акмал Ғайратович Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, А.Шукуров 2018-2025-йилларда Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

P/S: Қизиқ, Акмал Шукуров энди ўзи бошлаган қурилишларни назорат қиладими?

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев нима учун вертолётда ўрганишлар ўтказганини айтди.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳукуматга яқин манбаларга кўра, барча вилоят ҳокимларига генерал-майор махсус унвони берилганлиги ҳақида айтган эдик.

Аниқлик киритилишча, ҳокимларга «учинчи даражали маслаҳатчи - генерал-майор малака даражаси» берилган.

Яъни, уларга ҳарбий генерал унвони эмас, балки маъмурий лавозимларда хизмат даражаси сифатида бериладиган малака разряди деб тушуниш мумкин.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Кимлигинг жуда муҳим...

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳукуматга яқин манбаларга кўра, барча вилоят ҳокимларига генерал-майор махсус унвони берилади деб ёзмоқда ижтимоий тармоқларда.

Шу жумладан, Тошкент шаҳри ҳокими ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига ҳам, дейилган хабарда.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Инсайдерларнинг хабар беришича, Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари ишдан кетган.

Бизга маълум бўлишича, бошқарма бошлиғининг меҳнат шарномаси муддати 4 август куни тугаган ва автоматик тарзда ишдан олинган. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, вазирликда раҳбарга буйруқ чиққанда бир йилга шарнома тузилар экан. Шу сабабли роппа-роса бир йил бўлганда бошқарма бошлиғининг муддати тугаган ва автоматик тарзда меҳнат шартномаси бекор бўлган.

(Бунақасини биринчи марта эшитаяпсизми? Биз ҳам биринчи марта эшитаяпмиз)

Айни пайтда мазкур бошқармага вилоят ҳокимлигидан 2-3 нафар номзод борлиги айтилмоқда. Катта эҳтимол билан яқинда ишдан олинган ҳокимлар ёки раҳбарлардан бирортаси келиши мумкин.

Яна бир инсайдеримиз бошқарма бошлиғининг кетганига икки ҳафта бўлганлиги, бироқ, собиқ раҳбар ҳамон давлат рақами 123 DAV “Каптива” русумли “служебка”ни бермасдан миниб юрганлигини айтишмоқда. Маълумот учун, ушбу хизмат автомашинаси 16 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузишга улгургани, қоидабузарликларнинг 4 таси Поп туманида, қолганлари Ғаллаорол, Шароф Рашидов ва Оқ олтин туманларида бўлганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.
Айтиб ўтиш жоизки, Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси раҳбари ишдан кетганлиги бўйича расмий хабар берилмаган.

P/S: Айтмоқчи, эколoгияга ким келишини айтайми? 😁😁

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Аёл ҳоким 100 йилга қамалиши мумкин

Ню-Орлеан шаҳри тарихидаги илк аёл ҳоким (мэр) — Латойя Кантрелл 100 йилга қамалиши мумкин.

АҚШ федерал прокуратураси унга нисбатан фирибгарликдан тортиб одил судловга халақит беришгача — жами 11 айбловни эълон қилди.

Ҳоким аёл 2021 йилдан буён ўз тансоқчиси Жеффри Вэппи билан ишқий муносабатда бўлган. Севишганлар «асал ойи»ни ўтказиш учун АҚШ ва хорижга 14 марта сафар қилишган — ҳамма харажатлар солиқ тўловчиларнинг пуллари ҳисобидан. Ҳоким тансоқчи-ёрига чипта сотиб олишга камида 70 минг доллар сарфлаган.

Севишганлар WhatsApp орқали махфий ёзишмаларни амалга оширган ва ФҚБ терговчиларини алдашган. 53 ёшли Кантрелл ҳар бир фириби учун 20 йилгача қамалиши мумкин, 52 ёшли тансоқчисига бундан ҳам кўпроқ муддат хавф соляпти.

Ҳокима кузги сайловдан сўнг лавозимидан кетади, муддатидан аввал истеъфо беришга шошилмаяпти.


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Айни пайтда Санепидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Латиф Рустамов 2025-2026 ўқув йили олдидан “Тоза қўллар” дастури доирасида Оқдарё туман ҳудудида жойлашган мактабларнинг санитар ҳолатини ўрганмоқда.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Читать полностью…
Subscribe to a channel