samarqand_live | Unsorted

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Subscribe to a channel

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Шунқор ака адашмадими...?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғига асосан, Қўшработ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Ўктам Хўжамқулов Пайариқ тумани ММТБ бошлиғи лавозимига ротация қилинибди.

Пайариқ туманидаги таълим ташкилотлари масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғини бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Носиров ўқиб эшиттирган.

Қизиқ, Пайариққа яқинда ҳоким бўлиб борган Шунқор Худайбердиев кадрлар масаласида бошқа ҳамкасбалари, хусусан Қўшработ туман ҳокими Дилшод Шакарбоевд билан маслаҳатлашмаганми? Нега, сизда ишлаб турган кадр менга ротация бўлаяати, сизнинг туманда қандай ишлаган. Яхши ишлаган бўлса нега ўзингизда олибқолмадингиз дея ҳеч бўлмаса маслаҳат ёки “характеристика” сўрамаганми?

Балки, сўралганда бугун бу тайинлов бўлмасмиди?

Биздаги маълумотларга кўра, У.Хўжамқулов Пайарик туманига тайинланишидан аввал Самарқанд шаҳар ММТБга мутахассис лавозимига ишга киришга ҳаракат қилган ва бир неча кун ўша ерда бўлган.

Пайариқ туман ММТБнинг собиқ раҳбари бор йуғи 6 ёки 7 ой ишлаб, ротацияга тушишига сабаб нимада эканлиги биз қатори сизларни ҳам қизиқтирса керак албатта.

Инсайдерларнинг маълум қилишича, воқеалар ривожи кеча бошланган. Яъни, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг туман ҳокими билан учрашувидан сўнг.

Бундан ташқари тайинлов арафасида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Собир Мирзаевнинг Тошкентда семинар бўлиб қолиши ҳам ушбу тайинловнинг кўп масалаларини ҳал қилган бўлиши мумкун. Ҳар ҳолда Мирзаев олдин бошқармада кадр бўлиб ишлаган ва кадрларни “ротация” қилиш бўйича тажрибага эга.

Ротациянинг тартиби ҳақида аввал айтиб ўтган эдик. Шу сабабли унга қайта тўхталмоқчи эмасмиз. Аммо катта тажрибага эга бўлган Шунқор Худайбердиев янги келган мудирнинг Қўшработ туманидаги ишлари, ҳоким томонидан йиғилишлардан чиқарилиб юборилишининг сабаблари Дилшод Шакарбоевдан сўраб кўради деган умиддамиз.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан раҳбарлар бир бирига табрикнома жўнатиши қизғин давом этмоқда.

Кимники энг зўри? Кимники чиройли ва бошқаларникидан ўзгачароқ.

Ҳозир ҳамма нарса электронлашган бир замонда телеграм орқали табриклаб қўйишса бўлмасмикана? Икки оғиз байрам табриги йўллайди бўлди.

Қанча қоғоз оворю сарсон. Раҳбар қунтлироқ бўлса очиб ўқийди, бўлмаса очилмасдан қолиб кетади.

Чиройли, ўзгача табрикномалар эса яхшигина пул туради.

Хирмонга барака табрикнома тайёрловчилар...

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ким ҳақ, ким ноҳақ билмадим, бироқ шуни маълумки, бу бугунги маориф тизимининг маънавий қиёфасига тутилган кўзгу.

Маорифдан барча зўравон, шаллақи ва таълимга яроқсизларни буткул қуритиш керак!

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

АҚШнинг Филаделфия шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Филаделфиядаги самарқандликларни байрам билан табриклади.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

📹 Иштихон туманида тиббиёт ва таълим тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳаёт шунақа: агар йиқилсанг, ҳатто, товуқлар ҳам чўқишга тайёр бўлади...

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Инсайдерларнинг маълум қилишича, Абдунаби Носиров Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи этиб тайинланган.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Байрамолди ўқитувчиларнинг кайфиятини тушириш ниятимиз йўғу, аммо инсайдерлар директорлардан тезликда навбатдаги аттестация жадвалини топшириш сўралганлигини айтмоқда.

Ушбу жадвалда 1 сентябрдан нафақага чиқадиган ўқитувчиларни ва ўрта махсус маълумотли педагогларни мажбурий аттестацияга жалб этиб беринг, дейилган директорларга берилган топшириқда.

Ўрта махсус маълумотли педагогларнинг аттестациядан ўтказилишини тўғри тушуниш мумкиндир, аммо нафақага чиқадиган ўқитувчиларни аттестацияга, яна ҳам мажбурий аттестацияга чиқариш нимага ёки кимга керак?

Шу кетишда Саид Аҳмаднинг "Келинлар қўзғолони"га ўхшаб “Ўқитувчилар қўзғолони” бўлмаса бўлди.

Мазкур масала юзасидан вилоят ММТБ ахборот хизмати билан боғландик. Бир оз шошмасак пенсионер педагогларнинг мажбурий аттестацияга киритилиши сабаблари бўйича маълумот беришини маълум қилди. Демак, кутамиз.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Хитой матбуоти Хитой терма жамоасини Темур Кападзе бошқаришини истамоқда

Ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг айни пайтдаги вақтинчалик бош мураббийи Тимур Кападзе истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига Пауло Бентуни бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабар Хитой матбуотида умид учқунларини уйғотди.

Боиси, бу мамлакат матбуоти Хитой терма жамоасини айнан Тимур Кападзе бошқаришини истамоқда.

Хитойнинг Sohu.com сайти қуйидагича ёзди:

«Агар Бенту Кападзе ўрнига тайинланса, бу биз учун катта имконият. Шунда Кападзе Хитой учун яхши номзод бўлиши мумкин.

Кападзе 2025 йил январь ойида Ўзбекистон термасига бош мураббий бўлиб келган ва яхши натижалар кўрсатган. Сўнгги 4 ўйинда 2 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этган. Энг муҳими, у Ўзбекистонни тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиқди.

Хитой учун эса Кападзе яхши номзод ҳисобланади. Аввало, 40 ёшлардаги ёш мураббий сифатида Осиёда яхши натижалар кўрсатди. Ёшлар жамоаси билан ҳам Осиёнинг юқори поғонасига кўтарилди. Осиёда тажрибаси ва муваффақияти бўлган мураббийни Хитой рад этишига сабаб йўқ.

Биз ҳали бош мураббий тайинламадик. Агар Хитой футбол ассоциацияси хорижлик мураббийни танласа, Кападзе идеал номзод бўлиши мумкин.

Кападзе 40 ёшнинг бошларида. Бу эса Хитой футбол ассоциациясининг ёш мезонларига мос келади. Шу билан бирга, у Осиё футболига яхши таниш ва саралашда натижа кўрсатган. Эндигина мураббийлик карьерасини бошлагани сабаб маоши ҳам юқори эмас. Шу учта афзаллик уни Хитой учун кучли номзодга айлантириши мумкин.

Айни пайтда, Хитой Жаҳон чемпионатига чиқолмаганидан сўнг, Хитой бош мураббий Бранко Иванковични ишдан олди ва ҳали ҳам янги мураббий изламоқда. Бир нечта номзод тилга олинган бўлса-да, улардан ҳеч бири жиддий натижа бермади».

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ҳаётда ҳамма нарса вақтинчалик.
Агар ҳаммаси яхши кетаётган бўлса - завқланинг, чунки бу абадий давом этмайди.

Агар ёмон бўлса - хафа бўлманг, бу ҳам абадий эмас.

Фёдор Достоевский

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🟢 🔵 DINAMO 3:0 SHO’RTAN 🔵

⚽️ Jahongir O’rozov, 77 (3:0)

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Мақсад кубок!

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Гооооооол! Ҳисоб 2:0.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Динамо халқаро майдонда ўйнаши учун жуда яхши имкониятда турибди. Жамоанинг ҳозирги потенциали, раҳбариятнинг қўллаши кўҳна шаҳарда халқаро ўйинлар бўлишига ва Самарқанд футболда ҳам дунё нигоҳига тушиш эҳтимоли катта.

Олға Динамо! Олға Самарқанд!

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⛳️ «Динамо» жамоасининг «Шўртан»га қарши асосий таркиби билан танишинг!

Яримҳимоячи Ратиньо жароҳат сабабли, ҳужумчилар Миржаҳон Мираҳмадов ва Улуғбек Ҳошимов бетоблиги сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

🏆 Ўзбекистон кубоги. Чоракфинал
📆 27 август (чоршанба)
⛳️ «Динамо» - «Шўртан»
⏱️ Бош ҳакам:
Рустам Чориев
🖥 ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов
🕰 Ўйин вақти: 18:30
📹 ТВ-трансляция: Спорт
🏟 Стадион: Самарқанд, “Динамо”.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Самарқандда "ОблГАИ"нинг бошлиғи ўзгарди

Шу пайтгача ушбу лавозимда ишлаган Шавкат Бойхўрозов нима сабабдан ишдан олингани маълум қилинмаган.

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасида Абдунаби Носиров иш бошлаган.

Тайинловга қадар Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБни бошқарган А.Носиров 2017-2020 йилларда ҳам Самарқандда ишлаган.

Самарқанд вилоятида ишлаган даврида фаолиятида очиқлик ва шаффофликни йўлга қўйгани, мурожаатчилар билан самимий гаплашиши, умуман, жамоатчилик билан ҳисоблашиши билан ҳурмат қозонган.

Самарқанд вилоятидаги "пост"га қайтган А.Носиров бугун Оқдарё туманида сайёр қабул ўтказиши айтилмоқда.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Доимо шунақа. Энг оғир вазиятда сенинг ёрдамингдан фойдаланишадида, мушкули осонлашганидан сўнг кетингга тепишади. Бунга Темур Кападзе билан бўлган ҳолат яққол мисол.

Ўзбекистон терма жамоасини қийин вазиятда қабул қилиб олиб, Жаҳон чемпионатига чиқарган инсонга мундиал эшикларини ёпишди. Жуда аламли ҳолат!

Жаҳон чемпионатида қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар Темур Кападзени терма жамоанинг бош мураббийи сифатида қолдириш керак эди.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Андижонда ҳоким ўринбосари, Наманганда боғча раҳбарлари пора билан ушланди

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг раҳбарларидан бири ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ўзаро тил бириктириб фермер хўжалиги ишончига киргани аниқланган.

Улар мазкур тумандаги балиқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигида аниқланган 4,1 млрд сўмлик зарар бўйича судга даъво аризаси киритмаслик, зарар миқдорини 10 баробарга оширилган ҳолда ундириш чораларини кўрмаслик, хўжалик раҳбари томонидан киритилган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига фермерга тегишли бўлган Хонобод шаҳридаги 10 сотихли дала ҳовлини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб беришни талаб қилишган. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.

Туман ҳокими ўринбосарининг укаси фермер хўжалик раҳбаридан дала ҳовлининг кадастр ҳужжатларини олиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда ушбу кўчмас мулкни ўзининг турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб олаётган вақтида фош этилган.

Ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдорига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг филиали бошлиғи туман захирасида бўлган 17 сотих тошлоқ ер майдонини нотурар жой сифатида фуқаронинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Наманган вилоятдаги туманлардан бирининг мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда иккита хусусий боғча раҳбарлари мансабдор танишлари орқали фуқарони бошқа тумандаги давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирига мудира лавозимига тайинлаш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишган ва пул маблағини олган вақтида ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўзингиздек бўлиб қолинг...

Кимдир сизни севади, кимдир эса чидай олмайди...

Бири келиб дўстингизга айланади, бошқаси эса душманингиз бўлади...

Баъзи кишиларнинг юриш-туришидан самимият уфуради, баъзи кишиларнинг табиатида хасислик тўлиб кўринади...

Кимдир сирларингизни сақлайди, кимдир эса гапларингизни ташийди...

Бири йўқлигингизда ўзини-да соғинтирар, бошқасининг ташрифи камаймас...

Баъзи инсонларга дардингиз дард, севинчингиз қувонч бўлиб юқар экан, баъзи кишиларга эса дардингиз севинч, севинчингиз эса қайғу бўлиб татийди...

Ундайлари ҳам, бундайлари ҳам мавжуддирлар...

Борингки, шунақалар ҳам бўлсинлар...

Агар сиз ЎЗИНГИЗдек бўлиб қола олсангиз ва доимо гўзаллик ва эзгуликни нишон олсангиз, демак, юзингизга бир табассум сачратинг ва яшашда давом этинг...


✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

«Очликни тўхтатинг».

Франция пойтахти Парижда инсон ҳуқуқлари фаоллари Ғазодаги гуманитар инқирозга қарши норозилик намойиши ўтказдилар ва Исроилни очликни қурол сифатида ишлатаётганликда айбладилар.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Президентимиз ташаббуслари билан республикамиз бўйлаб «Тоза қўллар» дастури амалга оширилмоқда. Дастурда Иштихон тумани намуна сифатида олинган. Дастур ижроси бўйича Иштихон туманидаги мактаб, боғча ва маҳаллаларда амалга оширилган ишлар ўрганилди.

2 ой аввал тумандаги 6-ДМТТ ўрганилганида аҳвол ачинарли эканлиги маълум бўлганди. Ушбу боғчада 2 ойдан сўнг бирор ўзгариш бўлганлигини билиш мақсадида такрор кирганимизда мудира бизга "ташланиб" кетди. Гўёки улар атайлаб шу боғчага келган.

Яхшиям муассаса давлатники, хусусий бўлганда бизларни "еб" қўярмиди?

Президент топшириғи ижроси бўйича боғчадаги аҳвол қандай эканлиги ҳақида кейинроқ тўхталамиз.

Аммо ҳозир бир нарсани айта оламиз: бу боғчада болалардан кўра автомобилнинг қадри баланд экан. Буни ушбу расмнинг ўзи айтиб турибди, назаримизда.

P/S: Балки тумандаги масъуллар бориб мудиранинг муомиласини ўзларида ҳис қилиб кўришар.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🇺🇿 Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 млн бўлди

Миллий статистика қўмитасига кўра, бугун соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 000 000 кишига етди.

Бунда:
🧍Эркаклар сони – 19 136 800 нафар
🧍‍♀️Аёллар сони – 18 863 200 нафар

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон президенти 523 нафар маҳкумни афв этишга оид фармонни имзолади.

Улардан деярли 200 нафари жазодан бутунлай озод этилди, қолганларининг муддати ёки шартлари осонлашди. Афв этилганлар орасида 8 нафар хорижлик, хусусан, Тожикистон ва Сьерра Леоне фуқаролари бор.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🔵 DINAMO 3:0 SHO’RTAN 🔵

⚽️ Firdavs Abdurahmonov, 19 (1:0), Abror Toshqo’ziyev, 39 avtogol (2:0), Jahongir O’rozov, 77 (3:0)

O‘yin tugadi.

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Динамо ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

3:0

Бугун потолокка қараб тиржайиб ётишади мухлислар 😁

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🟢 🔵 DINAMO 2:0 SHO’RTAN 🔵

⚽️ Abror Toshqo’ziyev, 39 avtogol (2:0)

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Иккита ўйинлик дисквалификациядан қайтган Фирдавс Абдурахмонов ўз қайтишиги ишини гол билан нишонлади!

🟢 #DinamoShurtan | 1️⃣:0️⃣

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Гоооооооол! Динамо ҳисобни очди.

Фирдавс Абдурахмонов гол муаллифи!

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Диққат

❗️Ҳурматли самарқандликлар!

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2025-йил 24-мартдаги қарорига кўра, 2025-йилнинг 10-апрелдан Самарқанд вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари миқдори қуйидагича белгиланган:

* аҳоли учун (1 метр кубга) – 3136 сўм;(ҚҚС) билан

* бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун (1 метр кубга) – 7504 сўм (ҚҚС)  билан



Оқова сув:
* аҳоли учун (1 метр кубга) – 2128 сўм (ҚҚС) билан

* бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар
учун (1 метр кубга) – 5936  сўм (ҚҚС) билан

"Самарқанд сув таъминоти" АЖ  Ахборот хизмати

✅  @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/

Читать полностью…
Subscribe to a channel