Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama
Yangi o'quv yiliga yangi maktab ochildi.
Ishtixon tumanida o‘quvchilar uchun barcha qulayliklarga ega zamonaviy usulda qurilgan, yangi, «Dono bolalar» nomli nodavlat ta'lim muassasasi ish boshladi.
O‘quv muassasasi 280 o'ringa mo'ljallangan bo‘lib, o‘quvchilar uchun sportzal, oshxona, dam olish maydonlari, dam olish xonalari, o‘quv xonalari zamonaviy usulda jihozlanib, o‘qishga shay holga keltirilgan.
Tadbirda tuman hokimi ishtirok etib, o‘quvchi-yoshlar, ustoz va ota-onalarni yangi o‘quv yilining boshlanishi bilan tabrikladi hamda yoshlarga ilm yo‘lida yutuqlar tiladi.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида тайинловлар
➖ Қобулжон Аҳмедов Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига тайинланди.
Бунгача у МТРКнинг "Ёшлар" ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.
Тайинловга қадар у Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган.
Бунгача у Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал "UZREPORT" телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.
Centrum Air bilan parvoz qiling. Sayohat markazidasiz!
⚡Centrum Air aviakompaniyasi endi eng mashhur yo'nalishlarga muntazam reyslarni taklif qiladi!
Sayohat qilish vaqti keldi — endi bu yana ham qulay va arzonroq!
✨Dubay, Istanbul, Tbilisi, Olmaota, Jidda, Guanchjou, Mineralniye Vodi, Moskva va boshqa shaharlar sizni kutmoqda — O'zbekistondan to'g'ridan-to'g'ri reyslar bilan!
💰Chiptalarni oldindan band qiling — erta bron qilish orqali eng yaxshi narxlar sizga nasib qiladi!
Narxni bilish
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
"Санэпидқўмита" вилоят бошқармаси огоҳлантиради!
Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари билан савдо қилиш қатъиян тақиқланади.
Қонунбузилиш ҳолатлари юзага келтириш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси билан фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 20 бараваригача жарима жазоси қўлланилади.
Гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолатларида Жиноят кодексининг 257-1-моддасида кўрсатиб ўтилган санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўзингиз ва ўзгаларни ҳаётини хавф остига қўйманг!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
❗️Бугун, 2 сентябрь (сешанба) куни:
— барча учун иш куни;
— мактабларда барча синф ўқувчилари учун дарс бошланади.
Эртага, 3 сентябрь (чоршанба) куни қуйидагиларга ўқиш бошланади:
— 1-курсга кирган бакалавр ҳамда магистратура талабалари учун;
— академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари учун;
— техникум ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун.
8 сентябрь (душанба) куни бакалавр ҳамда магистратуранинг юқори босқич талабалари учун дарслар бошланади.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Woman Card - Ehtiyojlaringizga boshlanadigan karta
Ipak Yo'li Bankidan Woman Card - bu eksklyuziv imtiyozlarga ega ayollar kartasi✨
Kartaning imkoniyatlari:
✅ Yetkazib berish: bepul
✅ Hamkorlardan imtiyozlar: 55% gacha chegirmalar
✅ Bank ilovasi orqali boshqa kartalarga o'tkazmalar: komissiyasiz
Batafsil
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
Бошланғич синф ўқитувчиси қайси фанлардан дарс ўтишга ҳақли?
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03-02/01-1807-сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.
☝️Юқорида бошланғич синф ўқитувчиси дарс бериши мумкин бўлган фанлар рўйхати аниқ келтирилган.
✅ Айнан мана шу қоидага кўра бошланғич синфлардаги мазкур фанлар бошланғич синф ўқитувчиси томонидан ўтилади.
Шунингдек, Ўзбекıстон Республıкасı Мактабгача ва мактаб таълıмı вазıрıнıнг 2024-йил 27-майдаги 168-сон буйруғига кўра “Бошланғич таълим” ўқитувчилари бошланғич синфларда “Табиий фан (Science)”, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўтилади.
❗️Шунга кўра бошланғич синфлардаги юқоридаги фанлар фақат бошланғич синф ўқитувчилари томонидан ўтилиши керак.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Mustaqillik bayrami muborak bo‘lsin!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Ҳар нарсага бошқача қараш мумкин…
⠀
Бизга ёқадиган, осон ва лаззатли нарсаларни «тўғри», «яхши», «керакли» деб қабул қиламиз.
⠀
Аслида эса ҳаётдаги оғриқли, қийин ва ноқулай тажрибалар — бу бекорга юз бермайди.
⠀
• Касалликлар — тана эмас, руҳнинг овози.
• Қийинчиликлар — ҳаётдаги йўналишни ўзгартириш сигнали.
• Оғир вазиятлар — ички куч ва жасоратимизни уйғотади.
⠀
Бизга оғриқли туюлган нарсалар ортида ўзгариш, ўсиш ва маъно бор.
⠀
• Агар биз шунчаки қарши курашиш ўрнига, нега бу менга юз берди?, бу нимага ўргатмоқчи? деган саволлар билан ёндашсак — ҳаётимиз тубдан ўзгариши мумкин.
⠀
• Ҳар бир муаммо — бу ички уйғониш учун чақириқ.
⠀
Ҳаётингиздаги оғир лаҳзаларни душман эмас, ўқитувчи сифатида қабул қилинг. Шунда сиздаги яширин кучлар очилади.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Temiryo‘l orti hududi infratuzilmasi yaxshilanib, obod maskanga aylanadi
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Қонунчиликка кўра, ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланиши керак.
Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
П.С: Ташкилот ҳисобчиларига эслатиб қўйинг, сизга бугун иш ҳаққи тўланмаса сентябрда фоизи билан тўлашга тўғри келади.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Азиз ҳамюртлар!
Сизларни мамлакатимиз тарихидаги энг улуғ ва энг азиз саналардан бири — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Мустақиллик — бу эркин ва обод ҳаёт, юрт равнақи ва келажак учун имкониятлар эшигини очган улкан қадриятдир. Ортида улкан машаққат ва жасорат мужассам бўлган бу неъматни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш барчамиз учун масъулиятли ва шарафли бурчдир.
Бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ва ривожланиш жараёнлари ҳар бир соҳада яққол намоён бўлмоқда. Бу жараёнда энг катта куч — халқимизнинг фидокорона меҳнати, бирдамлиги ва юксак масъулият ҳисидир.
Шу муносабат билан, барчангизни “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу шиор остида, юртимиз равнақи ва истиқболи йўлида янада фаол, садоқатли ва самарали фаолият олиб боришга ундаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Samarqandda Mustaqillik kuni munosabati bilan bayram tantanasi bo‘lib o‘tmoqda
Jonli efir:https://www.facebook.com/share/v/1DZgdAc2Yy/
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Пайариқ тумани ММТБга ротация бўлган Ўктам Хўжамқуловнинг Қўшработ туман районосига келиши ҳам қизиқ бўлган экан. Бу ҳақида “Тишсиз ташкилот”да ёзган эканмиз. Ҳолатга туман ҳокимлиги муносабат ҳам билдирган.
Қўшработ тумани ММТБ раҳбарлигига 2025 йилнинг 8 февраль куни тайинланиб, бор йўғи 7 ой ишлаган Ў. Хўжамбердиев туман таълимида нима каромат кўрсатди? Айнан қайси ютуғи учун Пайариққа ротация қилинди? Кечадан буён шундай саволлар келмоқда.
Инсайдерлар Ў. Хўжамбердиевни ўтган хафта 3 кун Самарқанд шаҳар ММТБнинг Таьлим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш шўьбасида методист вазифасида фаолият олиб борганлигини айтмоқда.
Қўшроботдан ўз ихтиёри билан кетганлигини иддао қилаётган мудирнинг ҳатто ишга тайинлаш бўйича тегишли ҳужжатларни кадрлар бўлимига тақдим қилганлиги ҳам айтилмоқда.
Ғалати тенденция, ўз аризаси билан ишдан бўшаган, кейинчалик шаҳар ММТБда 3 кун бўлсада ишлаган одам қандай қилиб ротация тартибида Қўшработ туманидан Пайариқ туманига раҳбарликка ўтказилди?
Бир вақтлар облононинг кадри бўлиб ишлаган, ҳозирда вазирликда Феруз Ходжаевнинг борлигини ҳисобга оладиган бўлсак, катта эҳтимол билан кеча таькидлаганмиздек Тошкентга семинарга бориб қолган Собир Мирзаев ушбу ротациянинг “бантик”и бўлганга ўхшаяпти.
Собир Мирзаев ва Феруз Ходжаевларни таълим тизимида кадр бўлганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширган навбатдаги каттакон, оламшумул лойиҳаларидан бири деб ўйласак ҳам бўлади.
Бирор ерга мудир бўлишда бошқарма бошлиғининг тавсияси керак. Тавсиясиз раҳбар бўлишни иложи йўқ. Шундай экан табиийки бу ротацияни амалга оширишда бошқарма бошлиғи бош бўлган.
Хўш, облононинг ротациялари таълим сифатини оширмоқдами? Бизнингча йўқ. Шунчаки шахмат ўйинини билмаган бола шаҳмат доналарини исталган томонган юришга ўхшайди.
Аслида таълим сифатини кўтариш учун ротациядан кўра “облоно”да энг аввало ходимларининг меҳнат фаолиятидаги вазифалар тақсимотини тўғри йўлга қўйиш керак. Ўз ишини мукаммал биладиган, бажарадиган, қолаверса, ҳудуддаги ходимларга методик ёрдам кўрсата оладиган ходимлардан иборат бўлиши керак.
Бизнинг бошқармада эса ҳаммаси чаппача – ротация. Ҳатто бошқарма бошлиғига киритиладиган хатми, буйруқми, нима бўлишидан қатъий назар корректировка учун мактаблардаги билимли ва малакали директору, “завуч”ларга кўрсатиб олиб, кейин бошлиққа олиб кирадиган ходимлар бор.
Эндигина ўз вазифасининг моҳиятини тушунишни бошлаган ходимни ротация қилиш бу – ҳовлиқиш. Лаганбардор ходимларга қулоқ солиб мажбурий ротациядан қандай натижа кутиш мумкинлигини тасаввур қилиш қийин.
Ишқилиб, охирида наманганлик ўқитувчи опага ўхшаб шунча қилганимни... деб қолмасак бўлди.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Fuqarolar murojaatlari joyiga chiqib o‘rganilmoqda
Samarqand viloyati IIB JXX YHXB boshlig‘ining sayyor qabuli Oqdaryo tumanida bo‘lib o‘tdi.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Metro va avtobuslarda yo'l haqi 990 so'mdan
VISA START SUM kartasi bilan jamoat transportida yo'l haqidan tejang — 990 so'm.
Sinab koʻrish
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди
У 60 минг АҚШ доллари пора олишда айбланмоқда. У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
❗️ Имтиёзли таълим кредитлари — талабалар учун имконият
📑 Талаба кирган университет давлат, нодавлат ёки хорижийми фарқи йўқ, Ўзбекистонда бўлса бўлгани. Бироқ ўтган ўқув йилидан бошлаб фақат кундузги таълимда ўқиётган бўлиши керак.
🔷 “Суперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредити ажратилмайди.
🔷 Кредит олувчининг даромадга эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.
🔷 Имтиёзли таълим кредити расмий ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил муддатга ажратилади. Масалан талаба 1-курс бўлса, 11 йилу 7 ой ичида кредитни тўлаши мумкин.
🔷 Муҳим: кредит миқдори талаба ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномага асосан берилади.
🔷 Фоиз ставкаси — 13,5-14 фоиз, Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоизи ҳам пасаяди.
🔷 Таълим кредити қизлар ва аёллар учун фоизсиз ажратилади. Давлат олий таълим муассасаларига магистратурага кирган аёлларнинг контракти тўлиқ давлат томонидан қопланади.
🔷 Таълим кредити олиш учун қандай хужжатлар талаб этилади?
➖ Ариза
➖ Мижоз шахсини тасдиқловчи хужжат
➖ Кредит қайтарилиш таъминоти (гаров, кафил ва суғурта)
➖ Университет билан тузилган шартнома
🔷 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди.
🔷 Муҳим: 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб таълим кредити олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими (talim-krediti.mf.uz) ва my.gov.uz орқали топшириш мумкин бўлди.
🔷 Бундан ташқари иккинчи курсдан юқори талабаларнинг баҳолари паст бўлган (ўртача “3”дан паст) тақдирда таълим кредити кўпи билан тўлов шартноманинг 80 фоизи миқдорида ажратилади.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида фильм
Бугун, 2 сентябрь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этган куни.
Ислом Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқандда таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Кўп орзу-мақсадлар қиламиз, ҳаётимизни ўзгартиришни истаймиз-у лекин олдинга бир қадам ҳам ташламаймиз.
Биласизми нега? Чунки биз қўрқамиз... Биз хато қилишдан, йиқилишдан қўрқамиз.
Лекин, унутманг! Ҳаракат қилмаган одамгина хато қилмайди. Чунки у БИР ЖОЙДА ҚОТИБ ҚОЛАДИ. Ҳаракатда бўлган, орзуси учун курашаётган одам кичик бўлса ҳам хатога йўл қўяди. Бу табиий!
Шундай экан, қўрқманг! "Хато қилиб қўйсам, устимдан кулишади"- деб қўрқувда яшаб, бутун умрни беҳуда ўтказиб юборгандан кўра, орзу-мақсадлар учун кичик бўлсада қадам ташлаган минг марта яхшироқ.
Хатолардан сабоқ чиқариб, олдинга ҳаракат қилишда тўхтаманг!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Эртага янги ўқув йили бошланади. Мавсум олдидан ўқитувчиларга ушбу кинони кўришни тавсия қиламиз.
«Ҳиқичоқ» - ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ишонч, таълимдаги ўйинлар ҳақида фильм.
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Ўзбекистонда 1 сентябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.
🔹Мактаб ва боғча директорларининг маоши ошади
➖Президентнинг “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра,
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
➖умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади.
Юридик шахслар савдо марказлари, тўйхоналар ва бошқа йирик жойлар хавфсизлик учун патрул-пост хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиши мумкин бўлади.
“Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига кўра, ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланишича, бу орқали шаҳарсозлик субектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликка оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ”Солиқ” мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.
Давлат асиллик даражаси назорати инспексияси томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича сайёр хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
“Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига кўра, мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди.
Президент фармонига кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.
Президент фармонига кўра, ходимлари 50 нафаргача бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субектларга ЯММТда биометрик идентификация қилиш Фае-ИД орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади.
Президент қарори билан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субектларга лицензия беришда қўшимча шартлар киритилади.🔹Соддалаштирилган тартибда иш юритишда даъво баҳоси оширилади
Президент қарорига кўра, даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси қуйидаги миқдорларда оширилади:
➖юридик шахслар учун БҲМнинг 150 бараваригача;
ЯТТлар учун БҲМнинг 100 бараваригача,
жисмоний шахслар учун БҲМнинг 50 бараваригача.
Давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади. Читать полностью…
Яшасин Ўзбекистон давлати! Яшасин Ўзбекистон халқи!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Viloyat rahbari Samarqand shahridagi qurilish obyektlarida bo‘ldi
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Мактабларда жорий ўқув йили 2 сентябрдан бошланади
Барча умумтаълим мактабларида янги – 2025/2026 ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (сешанба куни) бошланади.
© Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Samarqand viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi Adiz Boboyevning O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 34 yilligi munosabati bilan bayram tabrigi
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/
Toshkentdan Olmaotaga parvoz — 795 000 so'mdan!
❤️ Olmaota — tog'lar osmonni quchgan, havo esa erkinlik ifori bilan to'lgan shahar.
Yashil xiyobonlarda sayr qiling, tog' shamollari yangi nafasini his eting va quyosh nurlarida porlayotgan shahar manzarasidan zavqlaning.
✨ Sharqona ruh va zamonaviy ritm — barchasi Olmaotada.
Bu yerda har bir lahza yengillik, iliqlik va ilhom bilan to'lgan.
Tabiat va shahar uyg'un yashaydigan manzilga uchamiz!
💰 Chipta narxlari — 795 000 so'mdan boshlab.
Hoziroq Centrum Air orqali bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
Namangandan Moskvaga parvoz — 1.6 mln so'mdan!
❤️ Moskva — ish, oila va yangi imkoniyatlar kutayotgan shahar.
Hech qanday ortiqcha to'xtashlarsiz, qulay va bexavotir yo'l — aynan Siz uchun.
✨ To'g'ridan-to'g'ri parvoz, ishonchli xizmat va mos narx — safaringiz uchun kerakli barcha narsa shu yerda.
Moskva yaqinroq, siz o'ylagandan ham.
💰 Chipta narxlari — 1,6 mln so'mdan boshlanadi.
Hozirning o'zida Centrum Air orqali bron qiling!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
Toshkentdan Bokuga parvoz - 1,6 mln so'mdan!
❤️ Boku - quyosh botishi za'faron hidini taratadigan, shamol esa Kaspiy ertaklarini shivirlaydigan shahar.
Icheri-Shexerning qadimiy ko'chalari bo'ylab sayr qil, Olovli minoralar oynasida chiroqlar qanday aks etayotganiga nazar sol va shahar har lahzada qanday jonlanayotganini his qil.
✨ Sharqona muloyimlik va yevropacha yengillik - bularning barchasi Bokuga xos.
Bu yerda choyga atirgul, suhbatga esa dil qo'shiladi.
Birinchi qadamdanoq mo'jizalar boshlanadigan shaharga uchib ketdik!
💰 Chiptalar - 1,6 million so'mdan boshlanadi.
Hoziroq Centrum Air orqali buyurtma bering!
Bandlash
#reklama 16+
booking.centrum-air.com
Охиратга олиб кетадиган савоб чемоданингиз шундай - тешик бўлишидан эҳтиёт бўлинг!
• Таҳорат оласиз-у, сувни исроф қиласиз!
• Ҳижоб ўрайсиз-у, хулқингиз ёпинмаган!
• Тунлари таҳажжуд намозига турасиз-у, кунлаб биродарингиз билан аразлашиб юрасиз!
• Рўза тутасиз-у, одамларни ғийбат қиласиз!
• Дабдабали ифторлик берасиз-у, сўнгра "энг зўр ифторликни мен бердим" деб одамлар ичида мақтаниб юрасиз!
• Садақа берасиз-у, уни миннат қиласиз!
Яхшиликларингизни тешик халтага солманг!
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
✅ Instagram 👉 https://www.instagram.com/samarqand_live/