samarqand_live | Unsorted

Telegram-канал samarqand_live - Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

6464

Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг. Мурожаат учун телеграм: @Samarqandiy Тел:+998935082131 +998972898998 @samarqandlive_reklama

Subscribe to a channel

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🇺🇿"Eng namunali tuman va shahar" tanlovida Samarqand viloyati Ishtixon tumani 2-oʻrinni egalladi!

Bugun Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi tomonidan tashkil etilgan “Eng namunali vazirlik va idora” hamda “Eng namunali tuman va shahar” tanlovi g‘oliblarini tantanali taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi.

Tanlovning Respublika bosqichida 1-oʻrinni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Beruniy tumani, 2-oʻrinni Samarqand viloyati Ishtixon tumani va 3-oʻrinni Toshkent shahri Olmazor tumani egalladi.

🏆G‘olib bo‘lgan vazirlik va idora hamda tuman-shaharga Prezident sovg‘asi sifatida

1-o‘ringa — “DAMAS” avtomobili;
2-o‘ringa — 40 million so‘m pul;
3-o‘ringa — 25 million so‘m pul mukofoti topshirildi.

4 va 5-o‘rin sovrindorlariga esa 10 million so‘mlik kitoblar to‘plami taqdim etildi
.


@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Президент ижтимоий ҳимоя соҳасига хусусий сектор кириб келаётганини олқишлаб, кўрсатилган хизматлар харажатининг 80 фоизи давлат томонидан қопланишини таъкидлади.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Камбағал оилалардаги ўзи ҳаракатлана олмайдиган 23 минг одамга ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укаси ёки опа-синглиси қараб ўтирибди.

Келгуси йилдан маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва хусусий сектор иштирокида бу одамларни 19 мингига уйида ва 4 мингига кундузги қатнов асосида қараб туриш йўлга қўйилади.

Натижада яқинига қараб турган 15 минг аҳолинининг ишлашига шароит яратилади.

Хусусий сектор бундай хизматни кўрсатган камбағал оилалар харажатининг 80 фоизини давлат қоплаб беради.

Бу тажриба Тошкент шаҳрида 1 мартгача, бошқа ҳудудларда йил якунигача йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.

Келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Тойлоқ ва Косонсойда “Илк ривожланиш марказлари” очилиб, камбағал оиладаги ва ногиронлиги бўлган 4 минг 200 нафар болага боғча таълими берилди.

Вилоят ҳокимларига ўзидаги ҳар бир туманда биттадан шундай тажрибани ташкил қилиш топширилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умаровага 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш топширилди.

Янги йилдан оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилинади ва боғча тўлови қисман қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади. 184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган.

Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада 20 фоизга етгани билан, бу ишлар Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз.

Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди.

Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган 598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.

Ушбу вилоят, туман ҳокимларига хатоларни тўғрилаш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#сарказм

Яхши ишласаларинг, ойликларингни кўтариб бераман...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по анализу проделанной работы в сфере социальной защиты и приоритетным задачам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Афсуски, бу ҳақиқат. Энг ёмони, бу анъана бошқа давлат ишларида ҳам авж олиб бормоқда. Қўлидан иш келадиганар идорада ўз келажагини кўрмаяпти. Очиғи, ўз сўзи борлар чиқиштирилмаяпти. Бу жуда ёмон жараён. Давлат иши шу зайлда ўз репутациясини йўқотаверса, яқин келажакда малакасиз ходимлар ҳамма жойни босиб кетади…

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Фрэнк Каприонинг тиригини кўрдим))

Адолатли қарорлари билан дунёга машхур судья Фрэнк Каприонинг самарқандча версияси бор экан Самарқандимизда)))

ФБда фаол бир акамизни поддержка қилишга судга борган эдим ва тасодифан ўзимизда Фрэнкга ўхшаган судьяни кўриб очиғи жуда хайратландим.

Суд ишини кўриш ҳам американча, ҳамма залга кирди (Маъмурий ишлар бўлгани учун бўлса керак. Бир томондан жуда қулай, коридорда, ташқарида совуқда ўтиргандан кўра ҳамма залда. Кутаётганлар бошқаларнинг ишини кўриб ҳам ўзига хулоса чиқарса керак, деб ўйладим)

- Нимага ички ишлар ходимлари талабига бўйсинмадингиз?, дея сўради судья.

- Тўхташга улгурмадим, деди жавобгар.

Ҳозир шақирлатиб катта штраф ёки 10 сутка бериб юборса керак, деб ўйладим.

- Қонун бор, тўхтатган жойида тўхташингиз керак ҳозир 10 оклад жаримани қўйсам қийналиб қоласиз, керакми сизга шу нарсалар?, деб ҳудди укасига гапирган одамдай юмшоқ тушунтирди судья ва бирдан диққатимни тортди.

- Бошқа қайтарилмайди.

- Бир оклад жарима қўяман, розимисиз? Бошқа унақа нарушения қилманг.

- Раҳмат, қози бобо.

Охоо, халқ билан гаплашиш оҳанги бошқачаку, деб охирги қаторда ўтирган бўлсам ҳам бор эътиборимни жамлаб кейинги ишни эшитишга ҳаракат қилдим.

Икки ҳамсоя аёллари, қизлари, эри...уришиб қолган, бирма-бир босиқлик билан эшитди.

Жанжаллашиб қолганлар ҳам бор маҳоратини кўрсатишди. Ёлғон, тухмат, рост аралаш воқеани тўлиқ айтиб беришди.

Судья яна ўша босиқлик билан, яхши муомила билан вазиятга ойдинлик киритиш учун саволлар берди. Келганлар қўйиб берса залда ҳам яна бир жанжаллашиб олишга тайёр эди.

Бир томонга ўзбекча, иккинчи томонга русча гапириб икки томонни яраштириб қўйди: - если будете продолжать в том же духе, по закону должен буду обеих сторон отшрафовать по 4 оклада, так как оскорбление и избиение было обоюдно, сумма не маленькая не лучше ли если эти деньги останутся у вас? (Жанжаллашиб қолганларга 200.000 сўм ҳам катта пуллиги кўриниб турувди). Вы же соседи, живите в мире, помиритесь. Еще раз такая история произойдёт это уже уголовное дело будет.

- Нима дейсизлар? Ярашиб тинч-тотув яшайсизларми? Пулларингиз ҳам ёнингизда қолади.

Икки томон ҳам бир-бирига қараб олиб: - ҳа, ярашамиз, раҳмат қози бобо, деб чиқиб кетишди.

Дахшат!)

Қолганларини ҳам ёзсам ўқувчилар зерикиб қолади)). Бизнинг иш ҳам тез тугади. Бирга келганларга мен охиригача қоламан, деб вақтни сўрасам 12 бўлиб қолган экан. Бир дўстим билан бирга тушлик қилишни келишиб қўйганлигим сабабли залдан чиқиб кетдим.

Тушлик томоқдан ўтмади, апил-тапил овқатланиб, ичим қизиб яна қайтдим. Борсам майда ишлар тугаб, катта жиноий ишни кўришаётган экан...залда бир 30 тача даъвогар, судья бирма-бир чақириб ҳаммаси билан ўша юмшоқ оҳангда гаплашиб чиқди ва яна бошқа даъвогарлар борлиги учун судни душанба кунига қолдирди. Насиб қилган бўлса қолганини душанба куни ёзаман...)))

Ҳа, айтганча самарқандча Фрэн Каприо судья исмлари Рузиев Маъруфжон Муртазаевич экан.

Ҳалоллингиз бўлсин! Халқ хизматидан чарчаманг!

Хайрулла Мамасолиев

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 0-19 ёшгача бўлган 400 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар саратон касаллигига чалинади.


✅ Бутун дунёда бўлгани каби бугун юртимизда ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш, уни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш, бу орқали мурғак ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

‼️Зеро, ҳар бир бола соғлом ва бахтиёр яшашга ҳақлидир!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Milliy_kontent

Bechora, bemor yotgan keksa ona nima kerak unga?!
Men boʻlsam ...

🎬 "Qarzdor" filmidan parcha

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

На кулишни, на йиғлашни билмайсан киши...

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#ибрат

Шундай ўғрилар борки биздан ўғирлайдиган нарсаларини кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлар эдик...

Бу ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашади... Яна қандай йўл билан?!

Ортимиздан завқланиб ғийбат қилиш билан,
• Завқланиб туҳмат қилиш билан,
• Яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...


Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик.

Сизни ғийбат қилишяптими?
• Иғво қилишяптими?
• Хафа бўлиб ўзизни сиқманг! Балки хурсанд бўлинг. Гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Алишер Навоийнинг “Маҳбуб-ул-қулуб” асари 18-фаслида ўқитувчилик меҳнати машаққати хусусида шундай дейилади: “Унинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қилар эди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади. Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп, агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам унга (муаллим)га қуллуқ қилса арзийди”.

Шогирдлар тафаккур қилинг!

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#reyd_tadbirlari

Samarqand shahri bo‘ylab ichimlik suvidan qarzdorliklarni undirish bo‘yicha reyd tadbirlari davom etmoqda.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Самарқанддаги мудҳиш фожиа сабаблари ҳақида тахмин қилмайлик

Самарқандда 23 ёшли жувон Гўзал Махматкулованинг фожиали ўлими ҳақида ижтимоий тармоқларда, кўча-куйда гап-сўзлар авж олиши билан бир вақтда фожиа сабаби ҳақида ҳам турли тахминлар билдирилмоқда. Аксарият ачиниш билан марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этмоқда, уларга Оллоҳдан сабр тиламоқда.

Тахминлар орасида айбни марҳуманинг эри ва қайнонасига тўнкаш асосий ўринни эгаллаган. Бунда ҳеч ким айбсизлик презумпцияси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Албатта, ҳар ким ўз фикрига эга бўлишга ҳақли. Лекин бундай вазиятда билмасдан айбни кимгадир тўнкаш қонунбузарликка киради. Биз ҳолат тегишли идоралар томонидан холис, диққат билан ўргинилиши, фожиа сабаблари ва сабабчисини топишни талаб қилишга ҳақлимиз. Аммо суриштирув-тергов ишлари энди бошланган шароитда улар натижасини кутмасдан, “фалончи айбдор” деб уқтиришимиз тўғри бўлмаса керак.

Мен ҳам кечадан бери ушбу фожиа ҳақида ўйлаб, ҳар иккала оилани билган, Гўзални таниганлардан суриштириб айрим маълумотларни аниқлаб олдим.

Шу йилнинг баҳорида турмуш қурган Гўзал Махматкулова ҳаммаси бўлиб 3-4 ой умр йўлдоши билан яшаган экан. Шундан сўнг улар ажрашиб, кейинги 5 ой давомида жувон онасининг уйида яшаган. Бу орада нима бўлган, қандай вазиятлар юзага келганлиги текширувлар орқали аниқланар.

Гўзални билганларнинг таъкидлашича, у жуда фаол бўлган. Тиббиёт университетининг 6 курсида ўқиши билан бирга, косметолог касбини чуқур ўрганган ва соҳанинг малакали мутахассис бўлган. Уни сўраб, хизматидан фойдаланадиган мижозлари ҳам кўп экан. Ўзи жамғарма ташкил этиб, тўпланган маблағни хайрия ишларида сарфлаб келган. Мўҳтож қарияларга, бемор болаларга мунтазам ёрдам қўлини чўзиб, керакли анжомлар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳмулотлари тарқатган.

Жумладан, Гўзал Махматкулова Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига мунтазам келиб тураркан. Шифокор Дилноза Собированинг сўзларига қараганда, Гўзал дунёқараши кенглиги билан, ўзгалар дардини ўзига яқин олиши билан тенгдошлари орасида ажралиб турарди ва улар унга ҳавас билан қарашарди. Фожиадан бир кун аввал у тиббиёт марказида даволанаётган болалар учун ширинликлар юбориб, ўзи ҳам эртаси куни келишини билдирган экан.

“Аммо ўша куни кечаси мудҳиш воқеа... Биз эса уни кутгандик, бунақа бўлиши хаёлимизга ҳам келмаган эди. Минг афсус...”, – дейди суҳбатдошим.

“Шундай жувон ўз жонига қасд қилганлигини қандай изоҳлаш мумкин?”, – деб сўраганимда, Д.Собирова қуйидагиларни айтди: “Гўзал ўз жонига қасд қиладиганлардан эмасди. Унинг руҳияти соғлом, ўзи жуда оптимист эди. У фақат эзгуликни ўйлаб, эзгулик йўлида хизмат қилиб келаётган эди. Фожиа сабабларини таҳлил қилиш, ҳолат қандай юз берганлигини синчиклаб текшириш талаб этилади”.

Албатта, шундай бўлмоғи керак.

Ижтимоий тармоқларда бошқача фикр билдирганлар ҳам бор. Масалан, Настарин Буранова номли фойдаланувчи қуйидагиларни ёзган: “Ўзини улдирадиган қиз эмас, қотиллик, балки пул учун. Ҳомиладор ҳам эмаскан, эрини уйида ҳам эмаскан. Судгача чидаб туролмай ёзаверманглар”.

Бу суицидми, бахтсиз ҳодисами ёки биров томонидан уюштирилган қотиллик? Бунга албатта ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқлик киритилади деб ишонайлик.

Тошпўлат Раҳматуллаев

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

“ CHORIQUL SHAYMATOV GAVHARI “ Ko’z klinikamiz siz azizlarning sog’ligingiz uchun qayg’uradi !

💬 Mahoratli shifokorlarimiz qabuliga yozilish uchun quyidagi raqamlarga qo’ng’iroq qiling !

📞+998 95 410 00 14
📞+998 99 771 00 14
📞+998 79 210 00 14
📍Samarqand Sh. Mirzo Ulug’bek ko’chasi 3-uy

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.

Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди.

Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.


Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилиш зарурлиги қайд этилди.

Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Вазир Қ.Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Вилоят ҳокимлари бу йил биттадан намунавий кўча қилиб, ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиши керак эди.

Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида бу борадаги ишлар бошланган, қолган вилоятлар лойиҳа ҳам қилмагани, маблағ ҳам бермагани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу ишларни икки ойда якунлаб, келгуси йил ҳар бир туманда яна биттадан кўчада қилиш вазифаси қўйилди.

Бош прокурор ўринбосари И.Адҳамовга бу борада ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди.

51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

Бундан ташқари, муҳтож бўлмаганларга асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди, қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилди.

Уч ой олдин вилоят ва тумандаги 14 минг раҳбар 75 минг камбағал оилага бириктирилиб, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди.

Натижада, шу кунга қадар камбағал оилалардаги 17 минг одам доимий ишга жойлаштирилди, тадбиркорлик ва томорқа орқали 14 минг аҳолининг даромади оширилди, 30 минг бола боғча, тўгарак ва касбга ўқитиш билан қамраб олинди, 45 минг муҳтож аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Президент раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида янги ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил этишда Ўзбекистонга яқиндан кўмаклашаётган БМТнинг мамлакатимиздаги доимий координатори Сабинэ Махл, ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио ва Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскуряковага бугунги йиғилишда иштирок этаётганлари учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Қайд этилганидек, жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилди.

Масалан, олдин одамлар протез учун ҳар хил комиссиялар ва поликлиникада 2 ой сарсон бўлган бўлса, ҳозир бу масала 2 ҳафтада маҳаллада ҳал бўлмоқда. Шуни ўзидан 100 минг одамни оғири енгил бўлди.

Одамлар протезни 95 та ишлаб чиқарувчи орасидан электрон тизимда ўзи танлаяпти, рақобат ва сифат ҳам яхшиланди.

Ногиронлиги бор болаларга қараб туриш хизмати йўлга қўйилиб, мурожаатлар маҳаллада қабул қилинаяпти. Бу 700 нафар ота-онани ишлашига шароит яратди. Ҳаракатлана олмайдиган 4 минг нафар ёлғиз кексалар аниқланиб, уларга уйини ўзида қараб туриш йўлга қўйилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#кулги

Бу сурат 1946 йилда олинган. Бу йигит Кен Шимизу. У 35 ёшда. 

Унинг 2 нафар фарзанди бор. Шимизу ҳеч қачон югурмайди. Бирор спорт билан ҳам шуғилланмайди. Кеч ухлайди. Ўзи хоҳлаган нарсани ейди. Ҳатто, сув ўрнига пиво ичади. Ҳар куни кечаси турли хил таомлар ейди...

Шимизу бундай танага эга бўлиш учун нима қилди?

Унинг ҳеч қандай сири йўқ….
Шимизу - бу суратнинг пастки чап бурчагида ўтирган одам...

Ўртада турган одамга келсак... У ҳақида менда маълумот йўқ.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Албатта_ҳазил

Ўлганингиздан кейин сиз учун жонини берадиган шулар. Қолгани қуруқ гап.😅

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

😏 Пенсия ёшига етдингиз ва пенсия тайинлаш учун онлайн мурожаат қилмоқчисиз, лекин буни қандай амалга оширишни билмайсиз.

👨‍💻 Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашади. Қуйидаги ҳавола орқали пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.

👉 Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма

____

Как подать онлайн-форму заявления для назначения пенсии?

😏 Вы достигли пенсионного возраста и хотите подать онлайн-форму заявления для назначения пенсии, но не знаете, как это сделать.

👨‍💻 Пенсионный фонд поможет вам в этом. Информацию о том, как воспользоваться услугой подачи онлайн-формы заявления для назначения пенсии, вы можете получить по ссылке ниже.

👉 Ссылка для онлайн заявки для назначения пенсии

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

“CHORIQUL SHAYMATOV GAVHARI”

Ko’z klinikamiz Navoiy Viloyati, Xatirchi tumanida joylashgan asosiy filiali bilan tanishing !

💬 Mahoratli shifokorlarimiz qabuliga yozilish uchun quyidagi raqamlarga qo’ng’iroq qiling !

📞+998954100014
📞+998997710014
📞+998792100014
📍Navoiy vil. Xatirchi tumani

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Дунёқарашни ўзгартириш керак!


Шунчаки, олдимдан чиқиб қолди, Сизга ҳам улашдим.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

⚡️Тимур Ишметов Марказий банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Тимур Ишметовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабар берди.

Марказий банк бошқаруви раиси сифатида ишлаб келаётган Мамаризо Нурмуратов эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

#Мурожаат_ва_ижро

Қорасув массивидаги 40-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича

Ширкат бўйича қилган мурожаатимга Қурилиш ва уй-жой каммунал хўжалиги бошқармасидан мутахассис келиб,  мен билан боғланиб масалани ҳал қилиб берди. Подъезда таъмирлаш ишлари бошланди, дея хабар берди мурожаатчи.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Самарқанд халқаро аэропортида 52 та телефонлар ушлаб қолинди

Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар халқаро аэропортлар орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келишда йўловчи божхона декларациясига ёзган ҳолда 2 донагача телефонларни божсиз олиб киришлари мумкин.

“Абу-Даби-Самарқанд” авиарейси билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаронинг багаж юклари божхоначилар томонидан замонавий «3D томограф» сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилади.

Натижада сумкалар ичидан божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, йўловчи божхона декларациясига ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 517 миллион сўмдан зиёд, жами 52 дона турли русмдаги телефонлар борлиги маълум бўлди.

Буни қарангки, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давомида фуқаро моддий манфаатлар эвазига бошқа шахсга тегишли бўлган телефонларни ҳам ўзи билан олиб келаётганлиги ойдинлашди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Samarqand_live

Читать полностью…

Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини Олий Мажлис Сенатига тақдим этди.

@Samarqand_live

Читать полностью…
Subscribe to a channel