samoviyfarzand | Unsorted

Telegram-канал samoviyfarzand - 🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

481

𝐒Ó𝐑𝐀𝐍𝐆 𝐁𝐄𝐑𝐈𝐋𝐀𝐃𝐈, 𝐈𝐙𝐋𝐀𝐍𝐆 𝐓𝐎𝐏𝐀𝐒𝐈𝐙,𝐓𝐀𝐐𝐈𝐋𝐋𝐀𝐓𝐈𝐍𝐆 𝐎𝐂𝐇𝐈𝐋𝐀𝐃𝐈🙏🏻 💜Xudo bizni sevadi.Biz bunga loyiq bólganligimiz uchun emas.Balki U shunga qaror qilgani uchundir.Xudo sizni shartsiz sevishidan minnatdor bo‘ling.💜

Subscribe to a channel

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Худонинг севгиси

1-куплет:
Сўзлашимдан аввал, ўйларимни биларсан
Меҳрибонсан Раббим менга
Илк нафасимни Сен, Ҳаётингга тўлдирдинг
Меҳрибонсан Раббим менга

Нақорат:
Оҳ чексиз, буюк ва қудратли,
Худонинг Севгиси
Йўқолсам мени излаб топар, берар Ўз жонини
Лойиқ эмасман, тўлай олмасман,
Лек Ўзингни Сен бердинг
Оҳ чексиз, буюк ва қудратли,
Худонинг Севгиси

2-куплет:
Сен билан курашдим, Севгинг таслим бўлмади
Меҳрибонсан Раббим менга
Лойиқ бўлмасам ҳам, Мен учун тўлов бердинг,
Меҳрибонсан Раббим менга

Кўприк:
Зулматни ёритарсан, Тоғларни силжитарсан
Мени деб Раббим,
Деворни қулатарсан, Ёлғонни парчаларсан,
Мени деб Раббим

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Ҳалелуя

Куплет:
Ҳалелуя, ҳалелуя
Раббимиз Қудратли Худо
Ҳалелуя, ҳалелуя
Раббимиз Қудратли Худо
Ҳалелуя

Нақорат:
Муқаддас, Муқаддас
Раббимиз Сен қудратли
Мақтовга лойиқ
Қурбонлик Қўзи
Сен муқаддас, муқаддас
Раббимиз Сен қудратли
Мақтовга лойиқ
Қурбонлик Қўзи
Омин!

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Яҳудо Арслони

Куплет-1:
Ёқуб Худоси, Буюк Раббий
Малаклар Шохи, Инсон Ўғли
Сувлар баланд овози
У Жаннат саноси
Ларза солар овози
Аён қил Шуҳратинг

Нақорат:
Қаранг Яҳудо Арслони
Қудратин кўринг
Қаранг Яҳудо Арслони
Қудратли У Ўкирар

Куплет-2:
Пайғамбарлар айтишган
Инсон Ўғли - У Масиҳ
Муҳр ечишга лойиқ
Фақат Сен Ўзинг
Қўзи бўлди Қурбон
Лек тирилди У - Арслон

Кўприк:
Ҳозир айланг
Худо йўлин тайёрланг

Чуқурлар кўтарил
Эй Тоғлар текислан

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Иноят

1.
Ажойибдир бу иноят
Мени У қутқарди
Йўқолгандим мени топди
Кўзларимни очди

2.
Бу Иноят юрагимдан
Қўрқувларим олди
Тенгсиз баҳосин мен билдим
Ишонган шу куним

3.
Кўп хавф-хатар ва тузоқлар
Ортда қолиб кетди
Шу Иноят асраб келди
Уйга чорлар энди

4.
Бу ер, бир кун қордай эриб,
Қуёш нури сўнар
Лекин нажот берган Раббим
Абадий У порлар

5.
Ўтганда ҳам ўн минг йиллар
Худо ҳузурида
Асло сўнмас мадҳларимиз
Куйлаймиз биз Унга

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажар, борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма. Таврот китобида ёзилганлар тилингдан тушмасин, уларни битта қолдирмай бажаришинг учун кечаю кундуз улар ҳақида фикр юритгин. Шунда ишларинг юришиб, ўнгидан келади. Амр қиламан: дадил ва ботир бўл, ваҳимага тушма, қўрқма, қаерга борсанг ҳам, Мен, Эганг Худо, сен билан бирга бўламан.” Ёшуанинг халққа берган буйруқлари
Ёшуа 1:7-9

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Ҳатто азоб чекканингизда ҳам Худо сизларни яхшилик қилишга даъват этган. Масиҳ сизлар учун азоб чекиб, намуна бўлди. Унга тақлид қилинглар. Ахир, У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, оғзидан бирон ёлғон сўз чиқмаган*. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади.
Фақат одилона ҳукум қиладиган Худога Ўзини топширди. У гуноҳларимизни Ўзига олди, аъзойи бадани ёғочда* азоб чекди. Шу туфайли биз гуноҳ учун ўлганмиз ва солиҳ ҳаёт кечира оламиз. Унинг яраларидан биз шифо топдик. Илгари сизлар адашиб юрган чўпонсиз қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг посбони бўлган Чўпонга қайтиб келдингизлар.
1Бутрус 2:21-25

@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Эгамизнинг номи то абад давом этар,
Эгамизнинг шуҳрати насллар оша давом этар.
Эгамиз Ўз халқига адолат қилади,
Ўз қулларига раҳм - шафқат қилади.
Эй Исроил халқи, олқишлар айтинг Эгамизга!
Эй Эгамиздан қўрққанлар,мадҳиялар айтинг Унга!
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Забур 134 сано

@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Мен бугун буюраётган амр сизлар учун унчалик қийин эмас, ёки сизлар етиб бора олмайдиган даражада узоқда эмас. У осмонда эмаски, сизлар: “Ким биз учун осмонга чиқиб, амрни олиб беради, токи биз эшитиб, бажарсак?” десангизлар. У денгизнинг нариги томонида эмаски, сизлар: “Ким биз учун денгизнинг нариги томонига бориб, у амрни олиб келади, токи биз эшитиб, бажарсак?” — десангизлар. Аксинча! Бу амр сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда, юрагингиздадир, шунинг учун уни бажара оласизлар. Бугун мен сизларга ҳаёт билан фаровонликни ёки ўлим билан кулфатни танлаш имкониятини беряпман.
Қонунлар 30:11-15

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

БАХТ нима?

Бу жуда оддий...!

БАХТ бу-болам чарчамадингми-деб берилган савол...!

БАХТ бу-сен учун килинган дуолар...!

БАХТ бу-уйга кирганингда мехрибонларингни саломинга алик олиши...!

БАХТ нима..? Бу жуда оддий..!

БАХТ бу ярим метрли одамча..!

БАХТ бу-уйда сочилиб етган уйинчоклар, дивандаги печения ушоклари..!

БАХТ бу-Худодан сураганнингдан кура шукрингни купрок булиши...!

БАХТ бу-ОТА-ОНА соглиги,давомчингни борлиги...!

БАХТ бу-ОИЛА...!

БАХТ бу-Мен..!

БАХТ бу-СИЗ...!

БАХТ - бу ИНСОН булиб яралганимиз...!


Энг Олий БАХТ- бу бизнинг шу хайотда борлигимиздир..!

ХУДОЙИМГА БЕХИСОБ ШУКР! 🙏🙏🙏🙏

@ Samoviy Farzand


❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!” Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?
Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар. Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.
Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

Эгамиз айтганидек хар доим Ота Оналаримизни Хурмат килишимиз Ранжитмаслигимиз,Кунглига озор бермаслигимиз,Кадрига етишимиз, Узимизни севгандек уларни хам севишимиз лозим... Азиз дустларим ва Биродарларим!🙏🙏🙏🙏🙏

@ Samoviy Farzand

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Худо сиз учун нимадир тайёрлаб қўйганини билсангиз, бу нарсани кутишга ва сабр-тоқат қилишга арзиганини кўрасиз. Бизнинг Худойимиз бизга қачон ва нима кераклигини аниқ билади.

@hayotbaxsh_suv

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Эй Эгамиз, бизга Сен тинчлик ато этасан,
Қилган ишларимизнинг барчасига
Етишганмиз Сенинг қудратинг ила.
Ишайё 26:12

@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

ИЛТИМОС ҚИЛМАНГ... УНИНГ ИСМИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

Шунинг учун Худо Уни энг юқорига юксалтирди ва Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди. Токи Исонинг олдида еру осмондаги ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин.
(Филиппиликларга 2:9-10)

Агар сиз ибодат қилаётганингизда ўз эҳтиёжингиз учун Худога йиғлаб юрган бўлсангиз, демак, Исо Масиҳнинг Номи орқали яшамаяпсиз. Биз Унинг Номи билан тиламчилик қилмаймиз. Соғлигингиз ёки бошқа эҳтиёж учун Ундан ёлвориб сўраманг. Бу нарса Ўз ишига масъулиятли Отадан йиғлаб нонушта сўраган боладай бўлиш кабидир. У сизни бу нарсалардан кўпроқ Севади.

Худо танангиздаги оғриқни билмайди деб ўйлайсизми? У сизда мигрень бош оғриғи борлиги ҳақида билмайди деб ўйлайсизми? Ёки қарзларингизни беришингиз кераклигини билмайди деб ўйлайсмзми? У ҳаммасини билади. Лекин, У сиз барчасини ўзгартиришингизни истайди! Сизда бир қурол-асбоб бор – бу Исонинг Исми! Бу Исмни ўз танангизда, маблағларингизда ва бошқа сохаларда ўзгаришлар олиб келиш учун ишлатинг. Ўзингизга шундай десангиз бўлади: “Мен 2021 йили бундай шароитда ва вазиятда ўтишини истамайман; мен ўзгаришлар келишини ва амалга ошишини Исо Масиҳ Номи билан талаб қиламан!”
“Ўйғонинг ва Мен сизларни ким деб яратган бўлсам шундай бўлинг; ҳаётингизни абадий улуғвор қилиш учун Менинг Исмим кучини тушунинг ва ишлатинг!” Мана шу сўзларни Раббимиз сизга ҳозир айтмоқда! Оғриқдан фориғ бўлинг ва бу ғамгин вазиятдан чиқинг. Унинг Номи билан ҳаётингиздаги Худодан бўлмаган барча нарсалардан бош тортишингиз мумкин. Барча касаллик, заифлик ва вазиятлар бу Исм олдида тиз чўкади.

Сизни нима безовта қилаётгани муҳим эмас; сиз ҳеч кимни ёрдамга чақирманг; Унинг Номи билан сўзларни гапиринг ва бир қанча вақтдан кейин бу вазият сизнинг фойдангизга айланганига ҳайрон бўласиз. Бу Исмни ишлатишда машқ қилинг ва имонингизни Калом орқали кучайтиринг. Бу ҳаёт тарзидир. Сиз бунда ўсишингиз керак. Сиз бу муҳитда яшашингиз керак. Мана Калом бизга нима дейди: "Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар." (Колосаликларга 3:17)

ЭЪТИРОФ ЭТИШ

Мен Исо Масиҳ Номи билан яшайман; шунинг учун барча нарсалар мен учун яхшилик бўлиб ҳизмат қилади. Менинг маблағларимда, ишимда, бизнесимда, оиламда ва менга тегишли бўлган барча нарсаларда, юқорига кўтарилиш бўлади. Мен Илоҳий саломатликда гуллаб яшнаяпман, Исо Масиҳ Номи билан. Омин!

ЧЎПОН КРИС

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Ўғлим, ёшлик эҳтиросларидан қоч. Чин юракдан Раббимиз Исога илтижо қилган одамлар билан бирга солиҳлик, имон, меҳр–муҳаббат ва тинчлик пайида бўлгин. Аҳмоқона, бемаъни баҳслардан узоқлаш. Ўзинг биласан–ку, булар фақат жанжал келтириб чиқаради.
2 Тимўтий 2:22-23

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

БИРГАЛИКДАГИ САЁҲАТИМИЗ ЖУДА ҚИСҚА

Ёш қиз автобусда ўриндиқда ўтирар эди. Автобус тўхтаб бекатдан бир нечта халталари бор минғиллаган аёл чиқиб ўша қизнинг олдига қўполлик билан ўтирди, камига халталарининг ярми у қизнинг тиззалари устига жойлашди. Аёл нолишдан тинмасди, бир нималарни тўнғилларди.

Қизнинг орқасидаги ўриндиқлардан бирида ўтирган бир йўловчи аёл ўзини босиши учун нега бирор нима демаётганини сўради. Ёш қиз табассум билан шундай деди:

"Қўполлик қилиб, бундай арзимас нарса учун бахслашиш шарт эмас, ахир бизнинг биргаликдаги саёҳатимиз жудаям қисқа. Мен кейинги бекатда тушаман."

Бу сўзлар олтин ҳарфлар билан ёзилишга арзийди...

Кимдир юрагингизни пора қилдими?
Ўзингизни босинг, саёҳат жуда қисқа.

Кимдир сизга ҳиёнат қилдими, ҳақоратладими, ёлғон гапирдими ёки ерга урдими?
Тинчланинг, кечиринг, саёҳат жуда қисқа.

Бошимизга қандай ташвишлар тушмасин, унутмайлик, биргаликдаги саёҳатимиз жуда қисқа.

Саёҳат қанча давом этишини ҳеч ким билмайди. Бекат қачон етиб келишини ҳеч ким билмайди. Бизнинг биргаликдаги саёҳатимиз жуда қисқа.

Келинг, оиламиз, дўстларимизни авайлаб асрайлик. Уларни ҳурмат қилиб, яхши муносабатда бўлиб, кечиримли бўлайлик. Миннатдор бўлиб, доим шодланайлик.

Чунки биргаликдаги саёҳатимиз жуда қисқа!

@christianis каналидан олинди

🔥Юпатувчи ҳикояни дўстларингиз билан бўлишинг

@uzManna

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Шохлар Шохига

Куплет-1:
Зулмат ичига бурканиб, но умид кутардик
Сен осмондан бизга келгач, Меҳр кўзларинг кўрдик
Пайғомлар амалга ошди, боикра қизга Сўз келди
Чексиз шон-шуҳрат таҳтидан, орамизга У келди

Нақорат:
Отамизни улуғланг
Ўғил шухратин куйланг
Муқаддас Руҳ, Уч бирлик
Мадҳлар бўлсин Шохлар Шохига

Куплет-2:
Ошкор қилиб Сен шоҳлигинг, йўқолганга йўл очдинг
Ижодингни қутқариш чун, ҳочдан ҳам Сен қайтмадинг
Азоблардан ўта туриб, бизлар ҳақда ўйлардинг
Билардинг бу Нажотимиз, Исо биз учун ўлдинг

Куплет-3:
Тонг саҳар тирилганингда, борлиқ жим кутиб турди
Қабр тош жойдан силжиди, Қўзи ўлимни енгди
Ва ўлганлар тирилдилар, фаришталар ҳайратда
Барча қайтиб келган жонлар, Ота билан бирлашди

Куплет-4:
Жамоат барпо бўлди, Муқаддас олов тушди
Энди Инжил ҳушҳабари, жим турмайди, кутмайди
Қони ва номи билан, Унда мен озоддирман
Масиҳ Севгиси учун, энди мен тирикдирман!!!

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Кимдан қўрқай

Куплет-1:
Чақирсам эштарсан, тонг саҳар мадҳимсан
Гар зулмат қопласа, Сен доим порлайсан
Кимдан қўрқай?

Сен ёвларим енгдинг, кўзларим олдида
Сен Кучим, Қалқоним ташвишларим ичра
Кимдан қўрқай

Нақорат:
У доим олдимдадир, менинг атрофимда
Фаришталар Худоси, доим мен томонда
Абадий Ҳукумдорим, Удир менинг Дўстим
Фаришталар Худоси, доим мен томонда

Куплет-3:
Исминг - менинг кучим, фақат Сен Нажотим
Менинг ҳалоскорим, Сен менинг Зафарим
Кимдан қўрқай?
Кимдан қўрқай?

Кўприк:
Ҳеч нарса қарши туролмас
Борлиқ Сенинг қўлларингда
Ваъдаларинг менга қанотдир
Сен Содиқсан
Сен Содиқсан

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Улуғвор ва лойиқсан

Куплет:
Бутун Осмон аҳли
Таъзим этарлар
Оқ-соқоллар ҳам,
Пойингга қўйиб тожин
Улуғлашар

Нақорат:
Улуғвор ва лойиқсан
Улуғвор ва лойиқсан
Бутун борлиқ Сенда
Ва Сен Борлиқдирсан
Шуҳратга лойиқсан

Кўприк:
Туну-кун, куну-тун
Уни улуғланг
Туну-кун, куну-тун
Уни улуғланг

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

#ЯнгиКунБошида

Худо нурдир!
Куч ва қудратли Худованд сизга ва авлодингизга тинчлик, севги, ҳимоя мойини тўксин, Унинг нури танангиздан Тирик сув Манбаси каби ўтсин.

Кўриниб турган ва кўринмасдан турган касалликларингизнинг барига шифо берсин.

Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан,
Омин!

Ушбу хабарни барча танишларингизга юборинг, шунингдек, менга ҳам.

Ғурур ва муҳаббат ила сизни танладим,
чунки сиз Худонинг танланганисиз.
«Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим» дейди Худованд.

Аюб дўстлари учун ибодат қилганида марҳаматлангани ҳақида Муқаддас Калом баён қилган...

Танланган дўстим!
Дўстларингизни марҳаматланг ва Худо сизни марҳаматлайди!
Бугун марҳамат куни!
Худонинг номи билан сизни марҳаматлайман!

Юрагингизни, ҳаётингизни, оилангизни, ишингизни, руҳий ҳаётингизни, маблағингизни, лойиҳаларингизни Исо Масиҳ Номидан марҳаматлайман!

Кимни марҳаматлашни истасангиз ўшанга бу хабарни юборинг.
Худованд марҳамати сиз ва авлодингизга ёр бўлсин!
ОМИН!

@uzManna

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Vaqt - bu ajoyib narsa....

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Шукрона айтинг Эгамизга, У яхшидир!
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг худоларнинг Худосига,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг эгаларнинг Эгасига*,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг Худога,
Фақат У буюк ажойиботлар кўрсатади.
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга*,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг хор бўлганимизда бизни эслаганга,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг бизни душманларимиздан қутқарганга,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг барча жонзотларни озиқлантирадиганга,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг Самовий Худога,
Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Забур 135 сано

@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Мен бугун сизларга: “Эгангиз Худони севинг, Унинг йўлидан юринг, Унинг амрларига, фармонларига, қонун–қоидаларига риоя қилинг”, деб буюряпман. Шунда сизлар яшайсизлар, кўпаясизлар, мулк қилиб оладиган юртингизда Эгангиз Худо сизларга барака беради. Бугун мен сизларга ҳаётни ёки ўлимни, баракаларни ёки лаънатларни танлаш имкониятини бердим. Бунга еру осмонни гувоҳ қилиб чақирдим. Ҳаётни танланг, шунда ўзларингиз ҳам, авлодларингиз ҳам яшайсизлар. Эгангиз Худони севинг, Унга қулоқ солинг. Унга содиқ бўлинг, чунки У сизнинг ҳаётингиздир. Эгамиз ота–боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ, Ёқубга қасам ичиб бераман деган юртда сизнинг умрингизни узоқ қилади.
Қонунлар 30:16, 19-20

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

МЕХР...

Яхши куриш бошкаю,
мехр бериш бошка экан.

Мехрнинг изхорида гап куп экан.

Яратган бирор инсонга нисбатан юрагингизга туйгу жойласа,
билингки, уни улашиш керак.

Отамисиз, онамисиз фарзандингизга мехр беринг,

талтайиб кетади деманг, мехр бузмайди болани, мехрсизлик, кибр бузади.

Фарзандмисиз, ота онангизга мехрингизни изхор килинг,

Худованд Сизни Инсон килиб яратиб, шундай Ажойиб Севги Мехр туйгуси билан Сийлаган экан уни хамма хаммага улашинг...!

Куп куп изхор килинг.

Шундогам биладилар деманг.
Мехрингизни доим хис килиб турсинлар....

Мехр улашилганида ортадиган,
Яширилганида сунадиган нарсадир.

Изхор этилмай кетган мехрнинг уволи бор...✨

Эгамиз хамиша пок калбингизни Самимий Мехр Мухаббати ила нурафшон килсин.🙏🙏🙏😍🥰

@ Samoviy Farzand

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

ФИДОКОР ОПА

Беш қизи бор отанинг беш қизига тўртта совчи келади. Ёшига қараб: каттаси, ундан кейингиси... Лекинг, катта қиз бош тортади. Чунки у отасига қарашни хоҳларди. Тўрт сингил турмушга чиқиб кетди. Катта опа отага қарар, парвона бўлар эди. Ота вафот этди. У болиши тагида васиятнома қолдирган экан. Унда: катта опаларинг турмушга бермагунча меросни бўлманглар. Чунки у сизларнинг бахтингиз учун ўзини қурбон қилди, деб ёзилганди.

Бироқ сингиллар васиятни амалга оширишдан бош тортишди. Уйни тезроқ сотиб улушларига эга бўлишни хоҳладилар. Опанинг қаерга бориши улар учун эътиборсиз эди. Уй сотиладиган бўлди. Катта опа харидорга бошидан ўтказганларни сўзлаб бериб, бошпана топгунча сабр қилиб туришини илтимос қилади. Харидор рози бўлади. Уй сотилгач, қизлар ўртасида мерос тақсим қилинади. ...

Катта опа отасига меҳрибон қаноат ва имон соҳибаси эди. Бир ойларча ўтгач, уйнинг янги эгаси келди. Тўнғич қиз энди мени чиқариб юборармикан, деб ўйлади.
- Мени кечиринг? Ҳали турадиган жой топмаган эдим.
- Қўрқманг! Менинг ниятим бошқа. Уйни номингизга расмийлаштирдим. Сизга мукофот бўлақолсин, агар хоҳласангиз. Бўлмаса менинг номимдан ҳадя бўлақолсин.
Аёл йиғлаб юборди.Чунки бу иш Хаттоки Унинг хайолига хам келмаган Эди.Яратган Эгамнинг мужизаси ила Айол икки нарсага яаьни Хам Уйга, хам Бахтга эришди.
Яратган эгам хеч качон қилган яхшиликларини зое қилмайди. Аёл уйнинг янги соҳибига турмушга чиқди. Иккиси бахтли ҳаёт кечирдилар.

ХУЛОСА:
"Худованд қилинган яхшиликларни зое қилмайди".

@ Samoviy Farzand

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Ҳикматлар 31:10-31
Фаросатли хотин.
Фаросатли хотинни ким топа олади?
Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд.
Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди.
У эрига ёмонлик эмас бир умр яхшилик қилади.
Жун ва сурп топади,
хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди.
Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради.
Қоронғида ўрнидан туриб уй аҳлини овқатлантиради, хизматкорларига топшириқ беради.
Ният қилиб дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади.
Белини маҳкам боғлаб, қўлларига қувват беради.
Қилган ишининг роҳатини кўради, тунлари ҳам чироғи ўчмайди.
Қўлини чархга қўяди, бармоқлари ип йигиради.
Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади.
Уй аҳли учун қиш-қировдан қўрқмайди, чунки улар қалин кийинтирилган.
Ўзи учун сўзана тикади, либоси кимхоб ва шойидандир.
Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозасида танилган.
Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради.
Либоси-қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади.
Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади.
Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди.
Болалари туриб уни дуо қилади, эри ҳам мақтайди:
"Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан"
Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Эгамиздан қўрқадиган аёл *кўкка кўтарилади.
Меҳнатининг мевасини кўрсин, ишлари дарвозаларда уни шарафласин.

@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Сиз ҳаётингизни бирданига ўзгартира олмайсиз, сиз ҳар куни аста секин бирор нарсани ўзгартириб боришингиз керак. Хаётдаги муваффақият сири - бу Худони ҳар куни биринчи ўринга қўйиб, У билан бирга қадам ташлашдир.

@hayotbaxsh_suv

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Шу боис Иброҳимни қутқарган Эгам
Ёқуб хонадони тўғрисида шундай деб айтмоқда:
"Ёқуб насли энди ҳеч қачон шарманда бўлмайди,
Қўрқувдан унинг ранги оқармайди.
Исроил халқи Мен бунёд этган фарзандларини кўрганда
Улар Менинг номимни муқаддас деб билади,
Мени-Ёқуб наслининг Худосини муқаддас деб тан олади.
Ҳа, Мен, Исроил Худосининг ҳузурида ҳайратда туради.
Йўлидан адашганлар ўшанда тушуниб етади,
Нолиганлар йўл-йўриқларимни ўрганади".
Ишайё 29:22-24

@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

Mars 3:22-23: "Egamning sodiq sevgisi bo‘lmaydi ado,
Uning rahm–shafqati tugamas aslo. Har tong ular yangilanadi,
Buyukdir Xudoning sadoqati!"


@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

https://telegra.ph/IJMON-%D2%B2A%D2%9AIDA-01-18

Читать полностью…

🕊 𝐒𝐀𝐌𝐎 𝐅𝐀𝐑𝐙𝐀𝐍𝐃𝐋𝐀𝐑𝐈🕊

#ДадилБўлинг

Уруғ экилганда, у униб чиқиб илдиз, новдалар, шоҳлар ва натижада меваларни ривожлантиради.

Савол: илдиз, шоҳ, барг ва мевалар қаердан келган? Барчаси шу уруғдан келди! Уруққа зарур бўлган нарса бу яхши ўсиш шароитига эга бўлиш; катта дарахтга айланиб, меваларни ҳосил қилиш учун фақат уруғ керак. Барча уруққа зарур бўлган нарса - бу тўғри муҳитдир.

Худо бизга ҳаёт ва унинг барча эҳтиёжлари учун керак бўлган барча нарсани берди.

У аллақачон буни қилди!

Сизда ғалабали, мукаммал ва мувозанатли ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарса бор. Барчаси, ер юзида муваффақият ва ҳаётнинг ҳақиқий адолати – бунинг барчаси сизнинг қайта тикланган инсоний руҳингиздадир!

Ҳаммаси, сизнинг кимлигингиз ва нимага эга бўлишингиз, бунинг ҳаммаси сиздадир.

Шундай қилиб, сиз қилишингиз керак бўлган ҳамма нарса – бу ўз ички одамингизни яратиш ва чин нарсаларни эшитишингиз учун тўғри жамоатда ёки руҳий муҳитда бўлишликдир; бу сизга тўғри фикр юритиш ва гапириш учун ёрдам беради. Бу жуда муҳим, чунки, агар сиз нотўғри нарсаларни эшитсангиз нотўғри нарсаларни гапирасиз ва натижада адолат мевалари ўрнига нотўғри ва қалбаки ҳосиллар униб чиқади.

1 Коринфликларга 2:12-13 оятлар бизга шундай баъзи тушунчаларни беряпти: «Биз Худонинг Руҳини қабул қилдик, энди дунёвий одамлар каби ўй-фикр қилмаймиз. Шунинг учун Худо бизга нима ато қилганини аниқ тушуна оламиз. Биз булар ҳақида гапирганимизда инсоний донолик билан гапирмаймиз, балки Муқаддас Руҳ ўргатаётган сўзлар билан руҳий ҳақиқатни талқин қиламиз”. Мана бу ўзаро боғлилик: Худо бизга ҳаёт ва унинг барча эҳтиёжлари учун керак бўлган барча нарсани берди, лекин Худонинг Руҳи бизга берилган ва руҳий дунёда мавжуд бўлган нарсаларни бўлган.

Худо Ўзининг ишини якунлади ва уни тўлиқ сизда ўрнаштирди, сизда бор бўлган нарсаларни кўпайтириш учун буни гапиринг.

@uzManna

Читать полностью…
Subscribe to a channel