Юқорида айтиб ўтганларим ҳақида ўйлаганимда, самовий Отамиз олдида тиз чўкиб, ибодат қиламан. Ер юзидаги ва осмону фалакдаги ҳар бир жонзотнинг ҳаёт манбаи самовий Отадир. Менинг тоат–ибодатларим қуйидагичадир: Худо Ўзининг улуғвор бойлиги билан сизларга куч–қудрат бериб, Ўз Руҳи билан ички борлиғингизни бақувват қилсин. Имонингиз орқали Масиҳ юрагингиздан жой олсин. Сизлар илдизи чуқур дарахтдай бўлинг, Худонинг севгиси сизларни барқарор қилсин. Худонинг барча азизлари билан бирга, Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгиси қанчалик кенг, қанчалик чексиз, қанчалик юксак ва теран эканлигини тўла англаб, билиб олинглар. Шунда ҳаётингиз Худонинг камолотига тўлиб–тошади.
Худо ҳаётимизда амал қилаётган қудрати билан биз сўраган ёки тасаввур қилганларимизни ва ҳатто хаёлимизга келмаганларни ҳам бажаришга қодирдир. Имонлилар жамоати ва Исо Масиҳ орқали Худога насллар оша то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Эфесликлар 3:14-21
Раббимиз Исога бўлган имонингиз ва Худонинг азиз халқига бўлган меҳр–муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан бери, сизлар учун ибодат қилганимда, тинмай Худога шукурлар айтаман. Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғ Отамиз, Ўзини таниб–билишингиз учун Муқаддас Руҳ орқали сизга донолик ва ақл–идрок ато қилсин. Худо сизларнинг қалбингизни нурга тўлдирсин, токи Худо сизларни даъват қилиб, сизларга қандай умид берганлигини, Худонинг халқи У учун нақадар бой мулк эканлигини тушуниб олинглар. Худонинг биз — имонлиларга кўрсатган тенги йўқ қудрати нақадар буюклигини ҳам билиб олинг. Мана шу буюк қудрати билан Худо Масиҳни ўликдан тирилтирди ва самода Уни Ўзининг ўнг томонига ўтирғизди. Исони Худо у дунёю бу дунёдаги ҳар бир ҳокимият ва ҳукмронлик, ҳар қандай куч ва салтанат, ҳар бир мавжудотдан устун қилди. Бутун борлиқни Исонинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилди. Имонлилар жамоати Масиҳнинг танасидир. Борлиқни ҳар жиҳатдан бутун қиладиган Масиҳ жамоатни баркамол қилади.
Эфесликлар 1:15-23
Бир мусулмон судья ўз ҳудудида хизмат қилиб юрган Авва исмли масиҳий одамни меҳмонга таклиф этди. У билан бирга кечки овқатни баҳам кўрар экан, ундан сўради:
"Сиз донишманд одамсиз, менга айтингчи, мана мен судьяман, мусулмонман, қонунларга амал қилиб яшашга интиламан. Мен виждонан ҳукм чиқараман, эвазига ҳеч нима олмайман, очларга овқат бераман, ҳамиша тоат-ибодатдаман, рўза тутаман. Аллоҳнинг барча иродасини адо этаман. Наҳотки, мен Осмон Шоҳлигига кира олмасам?"
Авва жавоб берди:
"Айтингчи, муҳтарам судья, сизнинг фарзандларингиз борми?"
"Бор", - деди судья.
"Хизматкорларингиз борми?"
"Албатта хизматкорлар ҳам бор!"
"Хўш, ким кўпроқ айтганингизни қилади, хизматкорларми ёки фарзандларингизми?" - сўради масиҳий.
"Хизматкорларим, ўшалар яхши, ҳеч бир сўзимни ерда қолдирмайди. Ҳар ишида менга маъқул бўлишга ҳаракат қилишади. Болаларим эса ўжар, қайсар, менга қулоқ солмайди, кўнглига келганини қиладиган ўзбошимча", - деб жавоб берди судья.
"Вафот этганингизда бор-будингизни кимга қолдирасиз, болаларгами ёки хизматкорларгами?"
"Албатта болаларимга!" - деб хитоб қилди судья.
"Осмон Шоҳлиги билан ҳам худди шундай бўлади. Сиз ҳар жиҳатдан яхши, бенуқсон, кўнгилдагидек хизматкор бўлишингиз мумкин, аммо мерос фарзандга тегади. Худога фарзанд бўлиш эса фақат Исо Масиҳ орқали амалга ошади..."
Рим 10:9-15: "Агар ўз оғзингиз билан Исони Раббим, деб эътироф этиб, Худо Уни ўликдан тирилтирганига чин юракдан ишонсангиз, нажот топасиз. Чунки инсон қалбида ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади. Муқаддас Битикларда ёзилгандай: “Унга ишонган ҳеч бир инсон шарманда бўлмайди.” Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан Ўз меҳр–шафқатини аямайди. Ахир, “Раббимизга илтижо қилган ҳар бир инсон қутқарилади”, деб ёзилган–ку. Аммо Раббимиз Исога ишонмаганлар қандай қилиб Унга илтижо қиладилар?! У ҳақда эшитмаган бўлсалар, қандай қилиб Унга ишонадилар? Ҳеч ким уларга Хушхабарни эълон қилмаса, қандай қилиб эшитадилар?! Улар юборилмасалар, қандай қилиб Хушхабарни эълон қиладилар?! Муқаддас Битикларда қуйидагича ёзилган–ку: “Хушхабарни эълон қилган хабарчининг қадамлари нақадар гўзал!”"
Читать полностью…https://www.instagram.com/reel/DEAloWZs04p/?igsh=MWNyZnRrc2swejg2cA==
Ўзбекистонга уйғониш келсин
🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏🙏
Постоянно молись Духом Святым. Это назидает тебя в вере, укрепляет и выстраивает твой дух.
Иуды 1:20
Бир–бирингизга бўлган меҳр–муҳаббатингиз самимий бўлсин. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни маҳкам тутинг. Бир–бирингизни биродарларча, чуқур муҳаббат билан яхши кўринг. Бир–бирингизни ҳурмат қилиб, ўзингиздан юқори кўринг. Ғайратингиз сусаймасин, бутун қалбингиз билан Раббимиз Исога хизмат қилинг. Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг. Муҳтожликда бўлган Худонинг азизларига ёрдам беринг, доимо меҳмондўст бўлинг.
Сизларни қувғин қилаётганларни дуо қилинглар, уларни қарғаманглар. Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар. Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, бечора ҳамда паст табақали одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар. Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар. Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч–тотув ҳаёт кечиринглар. Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.” Муқаддас битикларда ёзилганидай қилинг:
“Душманинг оч бўлса, овқат бер,
Чанқаган бўлса, сув ичир.
Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан.”
Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча, сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.
Римликлар 12:9-21
Бог никогда не оставит вас и не подведет. Когда вы учитесь полагаться на Него во всем, вы начинаете жить в свободе, которую дает Его благодать.
✏️ Джойс Майер
☑️ Я — дочь Царя!
Иисус родился в мир, чтобы умереть за тебя. В этом — наша к тебе любовь. Я и Мой Сын хотим видеть тебя в вечности с нами. Мы любим тебя.
Римлянам 5:8, Иоанна 14:3
Сиз Янги Йил нишонлайсизми?
Нима учун ҳозир айнан 2025-йил кириб келаётганини биласизми?
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Агар нима қилишни билмасангиз, тинчликка еътибор беринг. Агар тинчлик бўлмаса, қарор қабул қилмаслик яхшироқдир. Биринчидан, онгингизни тинчлантиринг, ҳар доим сукунатдан, тинчликдан ҳаракат қилинг. Бу ҳаётдаги энг тўғри қарор ва ҳаракатлардир.
Зулмат, нурни ўчиришга қодир эмас. Сизнинг ичингизда Исо Масиҳнинг нури бор. Зулмат сизни йиқита олмайди, қул қила олмайди ёки бўйсундира олмайди. Сиздаги нурни мағлуб этиб бўлмайди. "Агар сиз кимлигингизни билсангиз, унда сиз учун жуда паст позиция бўлмайди. Муаммо сиз кимлигингизни билмагангизда ва ўз манфаатингиз учун курашишни бошлаб, одвмлардан олқиш излаганингизда пайдо бўлади.
Одатда бошқалардан қарсаклар излайдиган одамлар аслида ўзларини англашни излайдилар. Улар ҳали кимлигини билишмайди ва буни бошқаларнинг фикридан топишга ҳаракат қилишади. Одамларнинг қарсаклари - қўшимча овқатга ўхшайди. Улар ҳақиқий озиқ-овқат эмас. Ҳақиқий озиқ-овқат самовий ота сиз ҳақингизда айтган нарсадир."
Хайрли якшанба куни эрталаб, менинг қимматбаҳо дўстим. 😇❤🙏
❤️🥰🥰❤️❤️❤️
– инсонлар учун ҳам, Худо учун ҳам яхши хабар.
“’Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди’ деган гап тўғри ва асослидир, ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир” (1 Тимўтий 1:15).
Бу биз учун хушхабардир. “Худонинг Ўғли иблиснинг ишларини барбод қилиш учун келди” (1 Юҳанно 3:8). Бу ҳам Худо учун яхши хабар.
❤️🥰🥰❤️❤️❤️
– Худо учун яхши хабар, чунки Исо шайтонга қарши курашга бошчилик қилиш учун келди. У садоқатлиларни Бирдамликка чақирди ва катта жангни бошлади.
❤️🥰🥰❤️❤️❤️
Ҳақиқатга бўлган қатъий садоқат билан иблиснинг инсон ҳаётини барбод қилувчи конвейрини йўқ қилишга йўл очади.
Джон Пайпер
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
Йилнинг энг асосий байрами яқинлашиб келмоқда ❤️
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин. У самодаги барча руҳий баракаларни Масиҳ орқали бизларга берди. Масиҳга тегишли бўлишимиз учун Худо бизни дунё яратилишидан олдин танлади. Энди биз Худонинг олдида муқаддас ва бенуқсон, бир–биримизга меҳр боғлаган инсонлар бўла оламиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига фарзанд қилиб олишни азалданоқ қарор қилган эди. Худонинг хоҳиш–иродаси шу бўлиб, бундан У ҳузур–ҳаловат топди. Худо Ўзининг суюкли Ўғли орқали бизга буюк иноят кўрсатгани учун Унга ҳамду санолар бўлсин.
Эфесликлар 1:3-6
Сизнингча Масиҳийлик динми?
Биз "Масиҳий" десак, сиз динни назарда тутяпсизми?
Албатта ундай эмас!
Масиҳийлик – бу дин эмас.
Дин – бу одамларнинг Худо томонга эзгу ишлар туфайли йўл очишларига бўлган уларнинг ҳаракатларидир.
Масиҳийлик эса – бу Худонинг Исо Масиҳ орқали одамларга юз тутишидир.
Джош Макдауэлл ва Шон Макдауэллнинг "ШУНЧАКИ ДУРАДГОР ЭМАС" китобидан
Манба: @masihiy_hamdu_sanolar
Бог не ожидает от тебя совершенства, Он ожидает верности. Даже маленькие шаги в вере ведут к великим изменениям.
✏️ Сторми Омартиан
☑️ Я — дочь Царя!
Служение без молитвы — это просто деятельность. Но молитва делает наше служение мощным инструментом в Божьих руках.
✏️ Хайди Бейкер
☑️ Я — дочь Царя!
МАВЛУД БУ СИЗНИНГ ИЧИНГИЗДАГИ МАСИҲ
Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуғворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуғвор умидимизнинг мағзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ
(Колосликларга 1:27)
Бугун бутун дунё Мавлуд байрамини нишонламоқда – бу кунда Раббимиз Исо Масиҳ туғилган. Лекин афсуски баъзилар бу куннинг руҳий маъносини тушунмайдилар.
👉 Исо бу дунёга бизда ва биз орқали яшаш учун туғилган.
Унинг туғилишининг мақсади Масиҳнинг сизда бўлишидир. Агар У сизда яшамаса бошқалар билан нишонлаганингиздан қатъий назар, байрамнинг маъносини тушунмайсиз.
👉 Мавлуднинг сабаби бу сизда яшаётган Масиҳдир.
Исо ер юзига келиб, бажариши керак бўлган нарса бу инсон Худонинг тирик маъбадига айланишидир. Бу Худонинг режаси бўлиб, буни У Исо Масиҳнинг туғилиши, ўлими ва кўмилиши орқали амалга оширди.
Энди бўлса, Исо Масиҳ орқали биз Ота билан мулоқотга эгамиз, биз У билан битимдамиз. Ўзингизни ҳеч нарсага ярамайди деб ўйлашдан бош тортинг, чунки сиз ичида Худо бор бир идишсиз. Масиҳ ичингизда яшагани учун сиз муқаддас ва улуғворсиз.
Колосликларга 2:9 да шундай деб ёзилган: “Худонинг бутун борлиғи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир”.
Исо ер юзида юрганида, Худонинг Ўзи тўлиғича Унда пинҳон эди. У инсон танасида яшайдиган Худо эди. Биз Унга ўхшашмиз. 1 Юҳанно 4:17 да шундай деб ёзилган: “...Чунки биз бу дунёда Масиҳ яшагандай яшаймиз». Калосаликларга 2:10 да бўлса, ...Масиҳ билан алоқада бўлиб, сизлар ҳам (Унда) тўла-тўкис бўлдингизлар” деб ёзилган. Ушбу оятнинг кенгайтирилган таржимаси бу оятни яна ёрқинроқ очади: “Сиз Унда тўла-тўкиссиз ва тўлиқлик ҳаётига келгансиз, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга тўласиз”... .
Шунинг учун, Исога ўхшаб, Худо сизда маъбадига эга; тўла-тўкислик ҳам сизда мужассам. Худо марҳаматлидир! Мана шу сабабдан Исо ер юзига келган, яъни сизни Худо билан бирлаштириш учун ва У орқали сиз ғалабадор бўла оласиз.
Мавлуд байрамини нишонлаётганингизда мана шу фикрларга эга бўлинг, ғалабали ҳаёт билан яшанг, чунки Ундаги бу ҳаёт сизга тегишли.
🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
#Мавлуд
Мавлуднинг маъноси
Исо сиз учун дунёга келгани сабабли, бугун сиз ҳаётсиз!
Исо - бир йилда бир марта эмас, ҳар куни қувончингизнинг сабабчиси бўлсин.
Мавлуднинг маъноси - Исо Масиҳнинг туғилишидир.
Туғилган куннинг эгаси - Исодир!
Бироқ, шундай бўлишига қарамасдан, Исо сизнинг гуноҳларингиз учун тўлов тўлаб, буни сизга совға деб тақдим қилди.
Бу байрамнинг маъносини унутманг!
@openbible
🗣️ Mutolaa
Агар биз топинишларимиз орқали Худо билан учрашишни ҳоҳласак, боришимиз лозим бўлган фақатгина ягона йўл бор. Бу Исо Масиҳ. Масиҳийларнинг ислом, яҳудийликдаги каби географик жойлашган марказлари йўқ … Исо географик чекловларни йўқ қилиш учун келган. Энди олдингидай ҳеч қандай маъбад йўқ. Қуддус энди марказ эмас, Марказ Исо Масиҳнинг Ўзи.
Жон Пайпер
‼️Xudo sizdan hamma narsani to'g'ri qilishingizni kutmagan.
Kechasi yotganingizda sizga salbiy o'y-hayollar keladimi? Siz nimadir qilib ko'rdingiz, lekin o'xshamadi. Nimadirni o'zgartirish har doim qiyin bo'ladi?!
Balki siz butun yil davomida shunday his qilgandirsiz?
Ortga nazar tashlasangiz, siz qoqilgan yoki xatoga yo'l qo'ygan barcha vaziyatlarni sanab o'tishingiz va o'zingizni aybdor his qilishingiz mumkin.
Lekin Xudo qanday firklaydi?
Ehtimol, siz sinovdan o'ta olmadingiz va qoqilib qoldingiz. Lekin bu bilan eplolmadim deb, Xudodan uzoqlashib ketish yaxshi emas.
Ehtimol, siz yil boshida Xudoga bergan va'dalaringizni bajarmagandirsiz.
Lekin Xudo uchun sizning muvaffaqiyatlaringiz emas, balki Unga xizmat qilish istagingiz muhim bo'lsa-chi?
✅🙏🏻Xudo hayotimiz davomida o'rgatadi va ta'lim beradi. Kichkina boladan ham ko'p narsa kutmaganimizdek, Xudo ham birinchi yoki bir necha urinishda hamma narsani mukammal qilishimizni kutmaydi.
@hayotbaxsh_suv
Юсуф бу ҳақда ўйлаб юрганда, Эгамизнинг бир фариштаси унга тушида зоҳир бўлиб деди: “Эй Довуд ўғли Юсуф! Марямга уйланишдан қўрқма, чунки қорнидаги Бола Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган. Марям ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.”
Матто 1.20-21
https://www.instagram.com/reel/DDkcea6KVaj/?igsh=amlzemxnN2pmMXRm