Биз ибодат қилаётганимизда қуйидаги уч нарса бўлади
1. Биз Худога боғлиқмиз
Ибодат қилмасак, биз ўзимизга боғлиқ бўламиз.
ДОИМО ДОИМИЙ ИБОДАТДА БЎЛИНГ!
2. Биз имонда юрамиз
Ибодат – бу имон. Биз ибодат қилсаккина, Худога имон билан юрамиз. Ибодат қилганимизда тўлиғича Худога ишонамиз.
3. Биз Муқаддас Каломга мувофиқ ҳаракат қиламиз
Қаерда бўлмасин, нима ҳақида бўлмасин ибодат қилганимизда биз Худонинг Каломига мувофиқ ҳаракат қиламиз.
Мана шунинг учун ибодат буюк ҳаракатдир. Шуни унутмангки, ибодат бизни ҳаракатга чорлайди.
Худога боғлиқ бўлганимиз учун ибодат қиламиз.
Имон билан юрганимиз учун ибодат қиламиз.
Муқаддас Каломга мувофиқ ҳаракат қилганимиз учун ибодат қиламиз.
Ҳар куни қилишимиз учун ибодат шунчалик муҳимми?
Ронни Флойд
ieshua.org
1 Xudoyi Taolo panoxida yashaydiganlar Qodir Xudo soyasida orom topar.
2 Men Egamga shunday deyman: "Sen panoximsan, qalamsan, Men umid bog‘lagan Xudoyimsan."
3 Albatta U xalos etar seni ovchining tuzog‘idan,
Xalos etar seni qirg‘in keltiruvchi vabodan.
4 Seni U qanotlari ostiga olar, Uning panoxida bexatar bo‘lasan, Sadoqati bilan senga qalqon, devor bo‘lar.
5 SHunda qo‘rqmaysan tunning vaximasidan,
Qo‘rqmaysan kunduzi uchgan o‘qdan,
6 Zulmatda bildirmay keladigan vabodan,
Qoq peshinda qirg‘in keltiruvchi o‘latdan.
7 Mingtasi chap yoningda yiqilib qoladi,
O‘n mingtasi o‘ng yoningda yiqilib qoladi,
Ammo bu kulfatlar senga yaqin kelmaydi.
8 Faqat ko‘zlaringni och, shunda kurasan
Fosiqning qanday jazo olganini.
9-10 Agar Egamizni panoxing qilsang, Boshingga biron baxtsizlik kelmas. Xudoyi Taoloni qo‘rg‘oning qilsang, Biron falokat chodiringga yo‘lamas.
11 U sen to‘g‘ringda farishtalariga amr beradi,
Farishtalar xamma yo‘llaringni qo‘riqlaydi.
12 Oyog‘ing toshga qoqilib ketmasin deya, Farishtalar qo‘llarida seni ko‘tarib boradi.
13 SHer va zaxarli ilon ustidan bosib o‘tasan,
Yirtqich sher, ilonni oyog‘ing bilan ezasan.
14 Egamiz shunday deydi:
" U Meni yaxshi kurgani uchun
Men uni qutqaraman.
Meni bilgani uchun
Men uni ximoya qilaman.
15 U iltijo qilganda Men javob beraman,
Og‘ir kunlarida u bilan birga bo‘laman, Uni qutqarib, unga izzat kursataman.
16 Uzoq umr berib, uni mamnun qilaman, Unga najot beraman. "
Zabur 90-sano
@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹
Тоғлар силжийди, тепаликлар тебранади, лекин Менинг муҳаббатим сени тарк этмайди, Менинг аҳдим тебранмайди, дейди сени севгувчи Худо
Ишаё 54:10
@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹
Ваши наихудшие дни никогда не будут настолько плохими, чтобы вы оказались вне досягаемости Божьей благодати, а ваши самые лучшие дни никогда не будут настолько хорошими, чтобы вы перестали нуждаться в Божьей благодати🙏🏻🙌🏻
#samofarzandlari
Агар ишонсанг, Худонинг мархамати оркали ҳаммасига эга бўласан.Иймонинг,Истагинг қанча кучли бўлса, шунча кучлисан!
@ Самовий Фарзанд
« У Менга меҳр боғлагани-чун қутқазаман,
Номимни тан олгани -чун омон сақлайман.
У Мени чақирган чоғида жавоб бераман,
Қайғули кунида у билан бирга бўламан,
Уни халос этиб ҳурматга сазовор қиламан.
Узоқ умр бериб кўнглини тўйғазаман.
Нажоткорлигимни унга намоён қиламан».
Забур 90:14-15-16.
@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹
" БИРОДАРЛАРИМ"
Осмон Шохлигига умид килганлар,
Раббимизни чиндан,калбдан Севганлар,
Мукаддас Каломнинг магзини чакиб,
Отамизга шукр килиб юрганлар.
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Дуода булгансиз булса дардларим!
Сокин Калбингизда орзулар купдир,
Айтар сузингизнинг йолгони йукдир,
Туну Кунингиздан миннатдор булиб,
Хар лахза ониздан кунглингиз тукдир,
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Хушхабар айтишда Жасур,Мардларим!
Мукаддас Калом бу сиз учун шараф.
Дуодасиз тинчдир хар Йон,хар тараф.
Мухтожлиги булган хар бир инсонга.
Булмайсиз хеч качон бефарк,бетараф.
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Юрагимга якин кунгил Зарларим!
Шунчалар гамхурсиз,чексиз мехрингиз.
Бошга не келса хам Эгам дедингиз.
Хайотда эзилган жон жигарларга.
Йук демай дардига малхам булдингиз.
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Юрагимга якин кунгил Зарларим!
Ибодат килгайсиз,тунлари бедор.
Узганинг кунглига бермассиз озор.
Фикрингизга тил ожиз,донолик бисйор.
Бунчалар Калбингиз сокин Бегубор.
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Юрагимга якин кунгил Зарларим!
Иймонингиз тоглардек мустахкам юксак.
Каломни тинглашда чакконсиз,сергак.
Самога талпиниб илтижо килиб.
Буларсиз хар кимга доимо тиргак.
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Юрагимга якин,кунгил Зарларим!
Рахматлар айтаман жоним Узингиз.
Дилга таскин берар ширин сузингиз.
Кузингизда Мехр,лабда табассум.
Куйошдек порлайди нурли юзингиз.
Бу сизсиз Узимнинг Биродарларим.
Дуода булгансиз булса дардларим!
Шеьр муаллифи: Гулнора Жураева.
@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹
Бахтсизлик гуноҳкор кетидан боради,
Солиҳнинг мукофоти эса бахтдир.
Юрак ўзи ўз дардини билади,
Солиҳликка интилганни Худо севади.
Инсон ишонса, инсон ишонса,
Худо Ўғлига,
Ҳаёти ўзгарар бир умрга.
#SobirBukhara @basssr
Muqaddas Kitob- bu Xudoning Kalomi📖
"Rabbimiz va Uning kuchini qidiring; Uning yuzini doimo izlang" (1 Solnomalar 16:11).
Mening hayotimda juda ko'p savollar bor. Ularga kim javob bera oladi?
Hayotning ma'nosi nima? Nega bu qadar qayg'u va azob bor? Nima uchun o'lim? Buning ortida nima bor?
Bugun nima bo'layapti? Urushlar, zilzilalar, toshqinlar, yong'inlar, pandemiya, karantin ... Odamlar minglab o'lmoqda! Keyin nima bo'ladi?
Biz koinotda yolg'izmizmi? Dunyoning oxiri qachon? Va bu nima bo'ladi?
Men bolaligimdan javob izlayapman. Maktab, universitet, turli xil ta'limotlar, falsafa. Hammasi behuda! Javob yo'q!
Va endi mening qo'limda Muqaddas Kitob bor. U mening qalbimning talablariga javob beradimi?
Rabbimiz aytadi: "Menga qo'ng'iroq qiling va men sizga javob beraman, siz bilmaydigan buyuk va erishib bo'lmaydigan narsalarni sizga ko'rsataman ..." (Erm. 33: 3).
#Диққат_билан_қўринг
Бунда кўринган инсон Худо хоҳласа Исо билан бирга Абадий ҳаётга эга бўлади. Эгамизнинг марҳамати бўлсин сизга.🙏
☺️☺️☺️
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
@SamoviyFarzand 🕊
🌿Samo Farzandlari🌿
🌝 «МЕН СИЗНИНГ ТAНAНГИЗМAН, СИЗГA МУРОЖAAТ ҚИЛAМAН!»
🧘♀️Мен тўғримда қандай фикрда бўлсангиз, мен ўшандекман. Илтимос, менинг чиройли эканлигимни ўйланг ва мен шундай бўламан.
🧘♀️Сиз касалликлар ҳақида ўйлаб, уларни менга юқуши ҳақида ўйласангиз, мен Сизнинг фикрингизга мослашиб, касал бўлишни бошлайман.
🧘♀️Қувонч келтирадиган фикрларни ўйлаганингизда,
мен кўзларингиз олдида
гуллаб-яшнайман.
🧘♀️Менинг захираларим ва имкониятларим жуда юқори. Менга шунчаки ишонинг: мен янгиланишга қодирман, йўқолган органларни тиклай оламан. Сизнинг шифокорларингиз менга «давоси йўқ» дея ташхис қўйишса ҳам, ўзимни қайта тиклай оламан. Фақат менга Сизнинг хоҳишингиз,
кучимга, имкониятларимга бўлган ишончингиз керак бўлади.
🧘♀️Мен минглаб йиллар ва ундан кўп вақт давомида осонгина ишлай оламан. Нима учун сиз 35-40 ёшдан, хатто ундан ҳам аввал қариш ҳақида ўйлайсиз? Сиз ўзингизни фикрларингиз билан мени кексайтирасиз. Сизнинг жамиятингизда умрни охирги чегараси 100 йил деган салбий дастур мавжуд. Aммо, кўўўп йиллар давомида соғлом яшай оламиз!
🧘♀️Бирор нарса истеъмол қилмоқчи бўлганингизда, ҳеч бўлмаганда баъзан мендан, менга нима кераклигини сўранг. Aгар мени эшитишни ўргансангиз, мен доим сизга жавоб бераман. Ва бу биз учун фақат фойда келтиради.
Илтимос менга ёрдам беринг ва мен Сиз учун керакли бўлган шаклни қабул қиламан.
🧘♀️Мен тоза ҳавода юришни жуда яхши кўраман. Сузиш, рақсга тушиш, массаж ва Сизга қувонч келтирувчи харакатларни истайман.
🧘♀️Мен сизга жуда ишонаман: Агар «Бир парча пирожний истеъмол қилсам, семириб кетаман», деб ўйласангиз
мен сизнинг фикрингиз билан шуни амалга ошираман ва юқори вазнни қабул қиламан.
🧘♀️Мен сизни жуда яхши кўраман. Сиздан доимо, миннатдорчилик сўзларини ва ўзингизни севишингизга оид сўзларни эшитишни жуда ҳам истайман. Камида хар кун…
Лекин, агар буни қилмасангиз ҳам мен сизни шартсиз равишда севавераман!
🧘♀️Мен, Сизнинг танангизман, Сизнинг коинотингизман.
Сиздан миннатдорман: мени мавжудлигим учун, буни ҳохлаганингиз учун. Сиз мени қандай кўришни истасангиз, мен ўшандек бўламан. Келинг бир-биримизга ёрдам берайлик!
• Мен Сизни шартсиз севувчи;
• Сизга доимий ишонувчи;
• Сиздан ёрдам кутувчи;
• Сиз истагандек ҳолатга келишга кучи ва имконияти чексиз бўлган Танангизман!💋
Биргаликда узоқ, соғлом ва мазмунли умр кечирайлик!🥰
Худога шукур...🙏❤️
@SamoviyFarzand 🌸
"Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин.Донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг.Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан,чин кўнгилдан миннадорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар. "
Колосаликларга 3:16
#Муқаддас_Китоб
@SamoviyFarzand 🕊
🌿Samo Farzandlari🌿
🤴👸🤴👸🤴👸🤴👸🤴👸🤴
Biz bu dunyoga tegishli emasmiz, osmon shoxligi farzandlarimiz, shunday ekan biz Iso Masih askarlarimiz.
Hardoim birdamlikda Hudoning sevgisida unga hizmat qilaylik, bor kuchimiz bn harakatda bulaylik. OMIN
🙌🙌🙌🙌🙏🙏🙏
👮♂️👮♀️👮♂️👮♀️👮♂️👮♀️👮♂️👮♀️👮♂️👮♀️👮♂️
@SamoviyFarzand kanali barcha yigitlarimizni Qutlaydi. 🎉🎉🎁#Assalomu alaykum.
Bugungi qutlug' ayyom bilan kanalimizdagi #yigitlarimizni samimiy #muborakbod etaman!
Siz borki xonadonimiz #tinch, ko'ksimiz #baland, boshimiz #tik! G'ururimiz ornimiz #tik! Suyangani #tog'imiz ishongani #mehribonimiz bor! Suyukli #yorsiz, mexribon #do'stsiz, qadrli #akasiz, jonkuyar #ukasiz! Panohgoh #otasiz
#Baxt #omad #quvonch #soglik sizga va yaqinlaringizga doimo #hamroh bolsin. #Yaxshiliklarni va #yaxshi insonlarni #yor etsin Xudoyim
#Bayramingiz #muborak!!!
👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏👏
#SAMO FARZANDLARl
Kanali uchun mahsus
🗣❤️Otamizning Sehrli Sòzlari❤️🗣
" Oxirzamon Yaqinlashib Qoldi...
Aqlingizni Yiĝib Doim Hushyorlik Bilan Ibodat 🙏 Qilinglar..."
❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️
Садоқатсизликка бир имконият бўлмай туриб, садоқатли бўлишни танлай олмайсиз. Поклик сифати нопоклик қилиш имкониятини енгганида пайдо бўладиган сифатдир. Ёлғон гапириш ва гапирмаслик имкони туғилмагунга қадар, то улардан бирини танламагунингизча, тўғрисўз бўлишни ўргана олмайсиз. Шунинг учун ҳар сафар сиз васвасани енгганингизда Масиҳга ўхшаб борасиз. Васвасалар келиши шубҳасиз, аммо уларни қандай ҳал қилиш бизнинг танлашимизга боғлиқ. Ҳар сафар васваса келганида шайтонни енгишга, ва Худовандни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг. Васвасага дуч келганингизда сизнинг душманингиз шайтон эканини эсланг.
"ДИЛКАШ РАДИО" туркумидан
Шунинг учун Эгам кутмоқда,
Сизларга шафқат кўрсатай деб.
Мана У қўзғалмоқда,
Ўз меҳрини кўрсатай деб.
Ахир Эгам адолатли Худодир.
Унга умид боғлаганлар бахтиёрдир. Эй Қуддусда макон қилган Сион халқи; Сизлар энди йиғламайсизлар.
Фарёдингизни эшитиб Эгам албатта марҳамат кўрсатади. Овозингизни эшитиб, жавоб беради. Раббий сизларга кулфатни нон қилиб, қайғуни сув қилиб берса ҳам, энди Ўша Устозингиз Ўзини яширмайди. Сизлар ўз кўзларингиз билан Уни кўрасизлар.
Сизлар ўнгга ёки чапга бурилганингизда, шундай овозни эшитасизлар: "Мана йўл, шу йўлдан юринглар." Ишаё 30:18-19-20-21
@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹
Xudo seni qanotlari ostiga olar, Uning panohida bexatar boʻlasan...
@SamoviyFarzand
Муқаддас Китобга кўра ҳақиқий эркакнинг тавсифи
Жамият: эркак бўл! Эркак бўл! – деб талаб қилади. Аммо ҳақиқий эркак қандай бўлиши кераклигини асло тушунтирмайди.
Масиҳий эркакнинг феъл–атвори қандай бўлиши керак?
Аудиони тинглаб, батафсил билиб олинг @hayotbaxsh_suv
16 Сентябрь учун Ҳақиқат Достони
Чўпон Крис
СЕВУВЧИ САМОВИЙ ОТА
«Севмайдиган одам эса Худони ҳеч қачон билмаган. Ахир, Худо севгидир.» (1 Юҳанно 4:8)
Кириш оятининг белгиланган қисмида таъкидланганидек, Худо севгидир. Ва бу таъкидланган сўз Исо Масиҳ ҳаёти ва хизмати орқали янада очиқ кўринади. У осмондан тушиб келган Севги эди. У Ота севгисининг тимсоли ва энг тўлиқ кўриниши. У Отанинг табиатини ифодалаб жонли тарзда тасвирлаган.
Мусонинг қонуни Худонинг Севгилиги ва Севувчи Ота эканлиги ҳақида очилиш бермади, аммо қачонки Исо Масиҳ келганида У Худони Ота деб атади, ва одамлар бундан ҳайратландилар, чунки улар ҳеч қачон Худони Ота сифатида билмаган эдилар.
Улар Уни фақат Буюк Худо сифатида билишган; улар Уни Севувчи Ота сифатида эмас, балки фақат муқаддаслар муқаддасида олий мартабали фариштлар ва ёнган чироқлар орасида яшовчи Худо сифатида билишга. Улар ҳукмловчи Худонинг янада яхшироқ билишган. Улар маъбаддан ташқарида ҳам Худони кўриш ва Унга тегиш мумкинлигини билмаганлар, лекин Исо Масиҳ буларнинг ҳаммасини ўзгартирди.
Исо Масиҳ кўчаларда, ҳаётнинг жонли чорраҳаларида қийналган, хориб толганлар одамлар орасида Худонинг ҳузурини олиб юрган.
Касал ва қийналган одамлар Унинг ҳузурига оқиб келишган, У эса Отанинг севгисини уларга ошкор қилиб шифолаган, уларга севги кўрсатган. Кунлардан бир куни У маъбадда таълим бераётганида, маъбадга бир аёл кириб келди; у букулган бўлиб қаддини ростлай олмас эди. У шу аҳвол 18 йилдан бери қийналаётган эди.
Қачонки у аёл маъбадга кирганида, Исо уни ёнига чақирди ва унга қўлини текизиб: “2Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: — Эй аёл, сен дардингдан халос бўлдинг!” (Луқо 13:12).
Севги унга етиб келди ва унга тегди, ва у ўша заҳоти шифо топди. Шунда сўнг маъбад бошлиқлари У шанба куни одамга шифо бергани учун Унга нисбатан норозичилик билдирдилар, лекин Раббий нима деб жавоб берганини ўқинг: “Раббимиз Исо унга жавобан деди:— Эй иккиюзламачилар! Сизлар ўзларингиз ҳам Шаббат куни ҳўкизингиз ёки эшагингизни охурдан ечиб, суғоргани олиб борасизлар–ку! 16Бу эса Иброҳимнинг қизи, ахир!
Шайтон ўн саккиз йилдан бери уни боғлаб қўйган эди. Уни Шаббат куни кишанларидан озод қилиш наҳотки мумкин бўлмаса?!” (Луқо 13:15–16) .
Бу эса бизга Отанинг юрагини кўрсатади. Бизнинг самовий Отамиз севги орқали бошқаради ва шоҳлик қилади. Севгига қарши ҳеч қандай тўсиқ, қонун, ёки чеклов йўқ. У шунчаки севмайди, балки Унинг Ўзи севгидир. У абадий шафқатли ва яхши Худодир!
Эътироф этиш
Севувчи ва шафқатли Худо, Муқаддас Руҳ орқали бизга тўккан севгинг учун сендан миннатдорман! Мен бугун Сенинг менга берган Сени севиш қобилиятни ва бу умидсиз, ўлим ёқасида турган дунёдага Сенинг севгингни тарқата олишимни англаб етдим. Сенинг севгинг туфайли жуда кўп одамлар ҳар турли касалликлардан,тушкунликдан, депрессиядан, оғриқдан, ва камбағалликдан Исо Масиҳдаги соғликка ўтишмоқда. Омин.
Ўқиш учун:
"6 Мусонинг олдидан ўтиб, баланд овоз билан гапирди: — Мен Эгангман! Мен Эгангман! Раҳмдил ва иноятли, жаҳли тез чиқмайдиган Худоман, содиқ севгим мўлдир.
7 Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолаб, уларнинг гуноҳлари оқибатини болаларига, набираларига ва чевараларига олиб келаман." (Чиқ 34:6-7)
"Эгамиз яхшидир, Кулфат кунида қўрғондир У, Худода паноҳ топганларни сақлайди У." (Нох 1:7)
Мен сизлар тўғрингизда тузган режаларимни биламан,-деб айтмоқда Эгамиз.- Бу режаларим сизларга кулфат эмас, фаравонлик олиб келади, ёруғ келажагу умид беради. Ўша дамларда Менга қилган илтижою ибодатларингиз ижобат бўлади. Мени бутун қалбингиз билан изласангизлар, топасизлар. Ҳа Мени топасизлар,-деб айтмоқда Эгамиз.-Мен сизларни яна фаравонликка эриштираман*. Сизларни сургун бўлган барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Сизларни Ўзим чиқариб юборган она юртингизга қайтариб олиб келаман". Эгамизнинг каломи шудир.
Еремиё 29:11-14
@SamoviyFarzand🕊🕊🕊🌹🌹🌹
💞 💞 💞 💞 💞 💞 💞
Севгини қанча кўп баҳам кўрсангиз, яна шунча кўпаяверади.
@hayot_manbai
💁♀️Бахт чексиз!
БАХТ- ҳеч қаердан қидирилмайди.
Сизнинг қайсидир орзуингизни ушалиши, сизни бахтли инсон қила олмайди.
Доим умид билан кутиб яшаш, яхши иш, чин дўстлар, кошона уй буларнинг ҳеч бири сизга бахт яратиб беролмайди. Бу факат ёлғон ўй-ҳаёллар.
Агар сиз ҳозир шу ерда, шу ишда, шу уйда, шу шаҳарда бахтни хис қила олмагунингизча, сиз умид билан кутиб, яшаётган вақт келганда ҳам бахтли инсон бўла олмайсиз.
Шундай экан кутиб, умид билан яшашни тўхтатинг, ҳозирги ҳолатда, ёниздаги инсонлар билан, шу ҳолатингиз билан бахтни хис этинг.
БАХТ- сизнинг ичингизда, шундай экан ҳозирок ичингиздаги БАХТни топинг ва БАХТ ли бўлинг.
Худо сизга ичингиздаги БАХТни топишда мададкор бўлсин🙏
@SamoviyFarzand 🕊
🌿Samo Farzandlari🌿
Ular sizning oldingizga kelishadi!🏃♀🏃🏃♂
Quvnoqlik.😁
Sog'liqni saqlash.👩⚕
Quvonch.🙃
Ilhom.😇
Qulaylik.👩💻
Energiya.⚡️
Ijobiy.✨
Orzular.🙆♀
Istaklar.🧚♀
Baxt.🥰
Garmoniya.☺️
Sevgi.♥
Yuraklaringizni oching va ularni ichkariga kiriting!✔️👑
@SamoviyFarzand 🕊
🌿Samo Farzandlari🌿
Қачонки Яратувчи сизни ўткир муаммоларга дучор қилса, унга тўлалигича ишонч билдиринг.
Бундай вактда икки хил вазият содир бўлиши мумкин:
-Усизни йиқилаётган вактингиз ушлаб қолади,
-ёки сизга парвоз қилишни ўргатади.
Эртанги кунга умид билан бокинг, бугунги кундан миннатдор бўлинг.
@SamoviyFarzand 🕊
КЕЧИР ХУДО! 🙏
Кеча яралмаган бу кўҳна дунё,
Эрта тугамайди оламда ҳаёт,
Инсонга қалб ато этганда Худо,
Не олдин юз очган қувонч ё фарёд.
Ҳақ қачон яратган Одам Атони,
Бу савол йилларга сиғмайди ҳамон,
Одам Ато қилган битта хатони,
Минг бир ҳил усулда такрорлар инсон.
Бугун кечир деб эрта хато
қилаверамиз яна,
Билиб шайтон йўлига такрор
кираверамиз яна.
Кўзимиздан тўкиб ёш
саждаларга уриб бош,
Яна бўлиб бағритош
адашган ҳам ўзимиз,
Келдик бизлар йўқликдан
ўтдик тўқлик шўхликдан,
Барча ёмон ишлардан
маҳкам тутгин қўлимиз.
Кечир, кечир, кечиргин Худо,
Биз учун ўғлингни қилгандинг фидо.
Кечир, кечир, кечиргин Худо,
Севгингдан бизларни қилмагин жудо.
Бердинг ўғлинг қонини,
Покладинг инсон зотини.
Бериб Масих севгисин,
Қутқардинг инсон қалбини.
Беш кунликдир бу дунё,
Рўёдек кўринар гўё.
Қилай сенга илтижо,
Қечиргин, Худо.
Кечир, кечир, кечиргин Худо,
Биз учун ўғлингни қилгандинг фидо.
Кечир, кечир, кечиргин Худо,
Севгингдан бизларни қилмагин жудо.
@NurliSevgim dan
@SamoviyFarzand 🕊
БИРОДАРЛАРИМИЗ УЧУН ТАБРИК ШЕЪР
Муаллиф: #НурШоҳ
Одамдан яралган эй аҳли эркак.
Бугунги айёмингиз бўлсин муборак.
Умрингиз Иброхим ёшини кўрсин,
Довуднинг қудрати ҳамроҳиз бўлсин!
Доноликда Сулаймон мададкор сизга.
Сизнинг ҳимоянгиз керакдир юртга.
Акамиз, укамиз, севикли ёрсиз
Худойимиз яратган илк бор ижодсиз.
Сизни улуғлаган Раббимиз ҳар вақт.
Ҳурматингиз чексиз биз учун албат
Соғ бўлинг.
Омонлик тиларман сизга
Исо Масиҳ мададкор ёр бўлсин сизга!
❤️🗣Otamizning Sehrli Sòzlari🗣❤️
Aziz Samoviy Ota, menga bergan sevging va inoyating uchun juda ham minnatdorman. Dunyoga men orqali Òzingni ifoda etganing uchun raxmat Senga. Biz Shuhratingning nurlarimiz. Mening hayotim - bu Xudo madhi va Shuhrating ifodasidir, Iso Masih Nomidan Omin🙏🙏🙏
❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️
#Джойс_Майер
Худонинг Сўзи – бу буюк хазина. Унда донолик, насиҳат ва ҳақиқат мужассамланган – яъни, Унда ҳаётимизни тўлдирадиган, уни
маҳсулдор ва муваффақиятли қиладиган ҳамма нарса ўз аксини топган. Ибодатларимизга Каломдан парчаларни қўшишимиз ва ҳар қандай
ҳаётий вазиятларда, уларни эътироф этишимиз лозим. «Эътироф» сўзи, бу ерда «бир нарсани яна қайтариб айтиш» маъносида ишлатилаяпти. Яъни, Сўзни эътироф этганимизда,
Каломда ёзилганларни қайтариб айтамиз. Сиз чиндан ҳам Худованд билан чуқур муносабатларни қуришга уринаётган бўлсангиз, У билан ҳамжиҳатликда бўлишингиз керак. Бунда сизга, Унинг Сўзини эътироф этиш ёрдам беради. Доимий эътироф, Сўзни билиш савиямизни оширади, Худога бўлган имонимизни
мустаҳкамлайди, ибодатда фикрларимизни аниқроқ ифодалашга ёрдам беради ва уларни янада самарали этади.
Сўзни эътироф этиш учун, биз уни билишимиз зарур. Худованд нима қилгани ва айтганини билганимиздагина, биз У билан келиша оламиз. Кўпинча, ўзида бор бўлган нарсани Худодан сўраган ёки ўзлари қандай бўлса, уларни яна шундай қилиб ўзгартиришини истаган
одамларни кўрганман.
Бундай одамларга айтишни истардим: «Бу ҳақда ибодат қилишни тўхтатинг! Худованд сўраётган нарсангизни, аллақачон амалга оширди». Ибодатга Худонинг Сўзини қўшмоқчи ёки Худога Унинг айтганларини эслатмоқчи бўлсак, буни тўғри тарзда амалга ошириш зарур.
Масалан:
• Худонинг овозини эшитишда ёрдам сўрашнинг ўрнига, биз Унинг овозини, аллақочон
эшитишни бошлаганимиз учун миннатдорлик билдиришимиз лозим (Юҳанно 10:27).
• Озодлик сўраб ибодат қилишнинг ўрнига, У бизларни, аллақачон озод этгани учун миннатдорлик билдириш керак
(Галатияликларга 5:1).
• Худодан ҳаётимиз учун ажойиб режа тузишини сўрагандан кўра Унинг ҳаётимиздаги мақсадлари фақат эзгуликка экани учун миннатдор бўлиш, тўғрироқ бўлади (Йермияҳ 29:11).
• Ундан бизни ҳақ киши қилишини сўрашнинг ўрнига, аллақачон ҳақ киши
эканимизга хурсанд бўлишимиз лозим (2 Коринфликларга 5:21).
• Ундан бизни баракалашини сўрагандан кўра У бизни ҳар қандай баракалар билан
марҳаматлагани учун миннатдор бўлишимиз керак (Эфесликларга 1:3).
• Ундан бизларни қабул қилгин, деб сўрашнинг ўрнига, У бизни Исо Масиҳда, аллақачон қабул қилгани учун миннатдорлик билдиришимиз лозим (Эфесликларга 1:6).
Мўъжизалар яратадиган ибодат китобидан
🗣❤️Otamizning Sehrli Sòzlari❤️🗣
Sening Kaloming Qadamlarim Uchun Chiroqdir. Yòlimda Nur Sochadigan Yoruĝlikdir...
❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️🌷❤️