sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

4 йил олдинги видео

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Эртадан кейин сайлов...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Тилни бузиб гапириш миллатни менсимасликдир" Озод Шарафиддинов

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Сувга қалтироқ шаҳар".
117-рақамли видео.

Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=Z5shsc_SyMc&t=2245s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Вақт машинаси фантастика деб биламиз. Аслида у реал ҳаётда бор.

Масалан, чекка қишлоқдан вилоят марказига машинада борсангиз, 1930-йилдан 1960-йилга ўтган бўласиз.

Вилоят марказидан Тошкент марказига борсангиз, 1960-йилдан 1980-йилга ўтган бўласиз.

Тошкентдан самалётга ўтириб, Жанубий Кореяга учсангиз 2024-йилга борган бўласиз.

Масаланда! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=aSyyZUw5Y6o&t=22s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Алламжонов нега ишдан олинди?
Менимча, икки асосий сабаби бор.

1) Алламжонов йиллар давомида ҳукумат ва ғарбдаги халқаро ташкилотлар ўртасида кўприк бўлди. Нутқи, ўзини тутиши ва тил билиши унга қўл келди. Саида Мирзиёева унинг ёнида учрашувларга қатнашди. Йиллар давомида Саида Мирзиёева халқаро майдонда ўзини танитишга ҳаракат қилди. Энди ўзи ғарб билан мулоқотда ҳукуматни тамсил қиладиган кишига айланди. Парламент сайловидан кейин қанотини кенг ёзиб парвоз қилади. Бу бўйича Алламжоновнинг кераги қолмади.


2) Алламжонов Ўзбекистон медия майдонида кучга эга. Телеканали бор, блоггерлар армияси бор, ёлланма журналистлари бор. Қўлида минглаб маълумотлар ва компроматлар бор.

Аслида бундай кучга эга одамлар кўп. Фирдавс Абдухолиқов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаевда ҳам шундай медиявий куч бор. Фақат бошқарув элитаси айнан Алламжоновни хиёнатда гумон қилди.

Қандай дейсизми?
"Озодлик" эълон қилган бир нечта суриштирув видеоларин бор. "Озодлик"ка бундай маълумотларни етказишда асосий гумондор - Алламжонов.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Диоген, файласуф.
2400 йил олдин яшаган.

Кунларнинг бирида одамларга жиддий мавзуда нутқ қилди. Одамлар эшитмаётганини кўргач, ҳуштак чалиб қушдек сайради. Ҳамма унга қараб, қизиқиш билан кузатишни бошлади.

Шунда Диоген деди:
- Мана, ўзингиз кўрдингиз. Одамлар жиддий мавзудан кўра кўпроқ майнавозчиликка диққатини қаратади.

Бу ҳолат 2400 йил олдин бўлган. Диоген илм, фан ва маданият ривожланган жамиятда яшаган. Ўша жамиятда ҳам одамлар ўйин - кулгуни ёқтирган. Ҳар воқеадан бир баҳона топиб, "Мана миллатни аҳволи" деб ўз халқини ерга урадиганлар учун ёздим. Ибрат бўлсин!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фейсбукда бир йигит ёзган гаплар...

@sanjar_xojs

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Икки йил олдинги видео.

Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=dv_nwLTvP3o&t=8s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Латифа

Бир одам қўшнисидан қарздор экан. Қарзни қайтариш муддати келди. Лекин ҳалиги одамда пул йўқ. Қўшниси қарзни сўраб чиқибди:

"Эртага муҳим тўловим бор. Эртага шу қарзни қайтаринг. Бўлмаса ноқулай вазиятда қоламан"

Ҳалиги одамни боши қотди. Нима қилишни билмай қолди. Кеч тушса ҳам кўзига уйқу келмади. Безовта бўлиб юрганини кўрган хотини нима бўлганини сўради. Хотинига дардини айтди. Шунда хотини телефонни олиб қўшнига телефон қилиб деди:

"Фалончи ака, эримни ҳозир умуман шароити йўқ. Урасизми, тепасизми, эртага қарзни ҳал қилиб беролмайди. Шунга эртага эримдан пул кутманг".

Кейин хотин эрига қараб деди:
"Мана бўлди, сиз ухлайверинг. Энди қўшни безовта бўлиб, уйқуси қочиб юриб чиқади".

Бу латифани нега айтдим?
Беш ойдан бери видео қилмаяпман. Жуда кўп гаплар ичимдан ўтавериб, ўйлайвериб, охири бош оғриғи безовта қиладиган бўлди.

Шунга тез кунда иншаАллоҳ яна видеоларни эълон қиламан. Уёғига сизнинг бошингиз оғрисин! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тавсия қиламан!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Эшак гўшти сўйганлар қўлга тушди" деб ваҳимали хабар қилинарди. Энди нима бўлди?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир неча маълумотни ёзаман:

- Ўзбекистонлик амалдорларнинг ҳаммаси Германияда даволанади.

- Ўзбекистон Президенти Германия канцлери билан учрашди. Учрашувда 8та шартнома имзоланди.

- Имзоланган шартномалардан бири:
Ўзбекистонлик тажрибали шифокорлар ишчи кучи сифатида Германияга юборилади. Ўзбекистонда туғилиб, таълим олиб, халқимизга хизмат қилаётган малакали шифокорлар энди Германия халқига хизмат қилади. "Ёвуз, чириган, бузуқ ғарб"ликларга.

- Ўзбекистонликлар соғлиғичи? Энди уларга туфлаб даволайдиган табиблар қарайверади.

Амалдорларга халқ соғлиғи эмас, тажрибали шифокорлар орқали келадиган валюта муҳим! Ўзи ҳам касал бўлади-ку, дейсизми. Юқорида ёзганимдек, ўзи яна Германияга бориб даволанишади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Россиялик қиз шундай ёзади:

"Дугонам Наргизани черковга олиб бордим. Унга ёқди. Шундай қилиб, тез-тез бордик. Айтишича, ҳаёти бўйича масжидга уч марта борган экан. Черковга бориш сони масжидга нисбатан кўп экан. Бир насроний қиз сифатида бундан қувондим".

Анақа... Жума муборак!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Марказий Осиё 150 йил олдин русларга қарам бўлди. Бухоро Амирлиги ва Хива хонлиги қарам эди. Кейин улар тугатилди. Ўзбекистон давлати ташкил топиши бизнинг тарихимиз. Саводсиз Охунбобоев биринчи давлат раҳбари бўлиши ҳам тарихимиз.

Ҳозирги Ўзбекистоннинг пойдевори 100 йил олдин қўйилди. Орада мустақиллик эълон қилинди. Мустақил бўлиш ҳам тарихимиз.

100 йиллик тарихимизда нималар бўлгани эсланмайди. Ўзбекистон ССР даври, мустақил Ўзбекистон даври ҳақида атрофлича гап йўқ. Ҳозир фақат Янги Ўзбекистон.

Кимдир айтиши мумкин, ўтмиш даврни эсласак СССР тарғиботи бўлиши мумкин, деб. Ахир 9-май тадбирлари Мустақиллик байрамидек тантана қилиняптику. Илгари "хотира ва қадрлаш куни" дейиларди. Ҳозир яна Россиядек "Ғалаба куни" деб аталяпти.

Савол, нега Ўзбекистон давлатчилигининг 100 йиллиги эсланмаяпти? 100 йилдан бери кўп сиёсат ўзгармагани учунми?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Сайлов ҳақида 1/4

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Беэътибор яшашимиз ёмон-да. Қанча муҳим воқеалар бўлади, аҳамият бермаймиз. Бунда энг аввал ўзимни айблайман.

Масалан, Муниса УЗИга бордими, туғилажак чақалоқни жинси маълум бўлдими, билмайман. Жоҳиллик қурсин)

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Туркияда фақат сариқ рангли таксида киракашлик қилиши мумкин. Тўхтатсангиз, манзилга олиб бориш мажбурияти бор. Шунинг учун таксига минсам, эшикни очиб ўтираман. Кейин манзилни айтаман.

Кеча бир такси тўхтатдим. Ўтириш учун орқа эшикни очмоқчи эдим, қулф. Ҳайдовчи қаерга боришимни сўради. Мен айтдим. "Яқин масофага бормайман", деди. "Олиб бориш вазифанг. Бўлмаса устингдан шикоят қиламан" дедим. "Бемалол" деб кетди. Такси рақамини ёзиб олдим.

Бир дақиқага бормай бошқасига ўтирдим. Истанбул ҳокимиятига телефон қилдим. Бир таксичини устидан бошқа таксичини ёнида шикоят қилиш ноқулай эди.

Ҳайдовчига воқеани айтдим. У сўради:
- Шикоят қилдингми?
- Тушгач шикоят қиламан. Олдингизда ҳамкасбингиз устидан арз қилиш ноқулай.
- Йўқ, шикоят қил. Таксичи масофага қарамай олиб бориши шарт. Кўпчилик шикоят қилмайди. Кейин шунақа мижоз танлайдиганлар қутуради. Натижада таксичилар номига доғ тушади.

Таксида кетаётиб ҳокимиятга шикоят қилдим. Унга жарима белгилангани ҳақида маълумот электрон почтамга келди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фаластиндаги урушнинг кескин босқичи бошланганига 1 йил бўлди.

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=BDZA1mtQyaY&t=6s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Дарсда ўқитувчи сўради:
- Келажакда нима иш қиласиз?

Ўқувчилар жавоб берди:
- Ҳоким бўламан!
- Вазир бўламан!
- Лидер бўламан!
- Амалдорни куёви бўламан...

Шунда бир ўқувчи деди:
- Ҳамма юмшоқ жойда ўтиришни хоҳлаяпти. Кимдир иш қилиш керак-ку. Мен оддий ишчи бўламан.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Комил Алламжонов ишдан олинди.

Аввал турли хабар юрганди. Кейин бирдан пайдо бўлиб, тор доирада учрашув ўтказди. Ёлғон хабарлар тарқаётгани ҳақида айтди.

Кейин яна қудуққа тушган тошдек йўқ бўлди. То одамлар унутгунча. Кейин эса ишдан олинди.

"Бошқа ишга ўтиш сабабли" деб айтиляпти. Президент Админстрацияси собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳам бошқа ишга ўтказилганди. Касаба уюшмаси деган, номи бор-у, ўзи кўринмайдиган ташкилотга ўринбосар қилиб.

Аслида, Алламжонов бўйича режалардан хабарим бор. Фақат у эмас, бошқа кўп саргузаштлар энди бошланади.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Аёлларга эркакнинг бойлиги қизиқ. Машинаси, пули ва уйига қараб муомала қилади".

Бу гапни эшитсам кулгим келади. Бойларни кўрганда эгилиб, букилиб, хушмуомала бўладиган юзлаб эркакларни кўрганман!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қизиққан ва сўраганларга маълумот:
"Ўзбекистон таваллуди" китоби сотувда қолмаган экан. Қаҳвам ҳам қолмади. Мушук ҳам кетди...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ходимлар бошқарувида юз хил усул бор. Лекин зўравонлик усулидан фойдаланган раҳбарларни кўрсам;

Ўқувчиларга таълим беришда юз хил усул бор. Лекин зўравонлик усулидан фойдаланган ўқитувчиларни кўрсам...

Шу кадр кўз олдимга келади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Марказий Осиёга келган босқинчилар тарихимизни ўзгартирди. Ўз аслимиздан маҳрум қилиш учун. Шу билан бирга баъзи терминлар киритди. У терминлар маъноси мавҳум. Масалан, "эскилик сарқити" термини тамғага айланди. Натижада халқ миллий ва диний қадриятлардан узоқлашди. Сталин даврида "халқ душмани" термини билан халқ парчаланди.

Ҳозир ҳам шу каби мавҳум терминлар бор. Масалан, "негатив". Маъносини билмай тушунмай, ўзига хуш келмаган вазиятда ишлатиладиган сўзга айланди. Бу кетишда яқинда шундай бўлади:

- Дадаси, бўйнингиздаги помада қаердан келди?
- Эй, негативлик қилма, хотин.

- Ўғлим, намунча кўп телефонда вақт ўтказасан?
- Негативлик қилманг она.

- Тўйни камчиқим ўтказайлик. Исроф эмасми?
- Эээ, негативлик қилма болам...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Эшак гўшти дунёнинг кўп давлатларида таъқиқланган. Хитойликлар учун эса энг тансиқ таом. Туёғигача пишириб ейишади.

Ўзбекистонда хитойликлар сони кўпайди. Четда юрган ҳамюртларимиз ўзимизни ош, сомса ва кабобимизни соғинади. Хитойликлар ҳам эшак гўштини соғиниб қийналди. Ими-жимида сўйдириб пишириб юришди. Лекин қачонгача бунақа қийналади.

"Шароит қилиб бер, бемалол эшак гўшти ейлик" деб ҳукуматдан сўрашди. Олий Мажлис бажарди. Сизни пулингиздан ойлик олиб юрган депутатлар!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Анақа...

Бундай шифокорлар ўзимизда қолади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қонун устуворлиги...

Агар бир давлат адолатли бошқарилса, ишхонада белгиланган иш вақтидан ортиқча ишламайсиз. Сўкиш эшитмайсиз, калтак емайсиз. Чунки биласизки, қонун сиз тарафда. Давлат сизни ҳимоя қилади. Бунга аниқ ишонасиз.

Адолатсиз бошқариладиган давлатда ишхонада сўкиш ҳам эшитасиз, калтак ҳам ейсиз. Ишни йўқотмаслик учун ҳаммасига чидайсиз. Чунки, уй ижараси ва комуннал тўловларингиз бор. Рўзғор харажати ва кредитларингиз бор. Чидайсиз. Давлат сизни ҳимоя қилишига ишонмайсиз.

Изоҳ:
Видеода швециялик фирма раҳбари ва ходимларнинг онлайн мажлиси. Соат 17:00 бўлиши билан бир ходим йиғилишни тарк қилди. Сабабини айтди: "Соат беш бўлди. Иш вақтим тугади. Душанба куни давом этишимиз мумкин".

Шуни бизда қонун ҳимояси тизимида ишлаётган кимдир қилса, ишдан хайдалади. Қолганини сиз тасаввур қилинг!

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel