Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:
Туркияликлар ёзда дала ҳовлига боради. Ёз бўйи "дача"да яшайди. Яшаш вақти инсонийлик эҳтиёж, ҳожатхона керак. Ерга чуқур қазилган ҳожатхонадан фойдаланади. Ёзги таътил тугагач шаҳарга қайтади.
Йўлга чиқишдан олдин бир иш қилинади:
Ҳожатхона чуқурини тепасига молнинг жигари осилади. Молнинг жигари қуртлайди. Қуртлар жигарни еб, бирма-бир ҳожатхонани чуқурига тушади. Кейин чуқурдаги ахлатларни ейди. Ахлат тугагач бир-бирини ейди. Шундай қилиб кейинги ёзгача чуқурни ичи топ тоза бўлади.
Бўлаётган воқеалар шуни эслатди...
@sanjar_xoja
Сўнгги вақтларда тез жаҳлим чиқаётганди. Уйқуга тўймаётгандим. Ҳеч нарса қилгим келмайдиган дангасалик ҳисси кўп бўларди.
Тўрт кундан бери яхшиман. Оз уйқу етарли, қанча юрсам ҳам чарчамайдиган ва ҳотиржам бўлиб қолдим. Сабаби 4 кун олдин камерага соатлаб ичимдаги гапларни тўкканим учун деб ўйлаяпман.
Менга энди яна ҳам яхшироқ тушунарли бўлди ҳамюртларимизнинг ҳолати. Ноҳақликни кўриш, учраш ва унга қарши чорасизлик умр эгови.
Фақат буни кўпчилик идрокида эмас. Чунки ўйлашга фурсати бўлмайди. Тирикчилик ва рўзғорни етиштириш керак. Овунчоғи эса кулгули видеолар...
@sanjar_xoja
2 йил олдинги видео.
Ҳавола:
https://m.youtube.com/watch?v=FG_JCdsZ_Yo&t=4s
@sanjar_xoja
Алламжонов билан болаликни эслаб "тас-тас" ўйнашибди. Алламжонов "жигаримга теккизалмади" деб юрибди. Одамлар эса негадир хурсанд. Ҳеч ким ҳамдардлик билдирмаяпти.
Ҳамдардлик билдирилмагани ҳамма ёмон кўрганидан эмас. Шунчаки, мансаби йўқлигидан.
@sanjar_xoja
Россиялик қиз шундай ёзади:
"Дугонам Наргизани черковга олиб бордим. Унга ёқди. Шундай қилиб, тез-тез бордик. Айтишича, ҳаёти бўйича масжидга уч марта борган экан. Черковга бориш сони масжидга нисбатан кўп экан. Бир насроний қиз сифатида бундан қувондим".
Анақа... Жума муборак!
@sanjar_xoja
Марказий Осиё 150 йил олдин русларга қарам бўлди. Бухоро Амирлиги ва Хива хонлиги қарам эди. Кейин улар тугатилди. Ўзбекистон давлати ташкил топиши бизнинг тарихимиз. Саводсиз Охунбобоев биринчи давлат раҳбари бўлиши ҳам тарихимиз.
Ҳозирги Ўзбекистоннинг пойдевори 100 йил олдин қўйилди. Орада мустақиллик эълон қилинди. Мустақил бўлиш ҳам тарихимиз.
100 йиллик тарихимизда нималар бўлгани эсланмайди. Ўзбекистон ССР даври, мустақил Ўзбекистон даври ҳақида атрофлича гап йўқ. Ҳозир фақат Янги Ўзбекистон.
Кимдир айтиши мумкин, ўтмиш даврни эсласак СССР тарғиботи бўлиши мумкин, деб. Ахир 9-май тадбирлари Мустақиллик байрамидек тантана қилиняптику. Илгари "хотира ва қадрлаш куни" дейиларди. Ҳозир яна Россиядек "Ғалаба куни" деб аталяпти.
Савол, нега Ўзбекистон давлатчилигининг 100 йиллиги эсланмаяпти? 100 йилдан бери кўп сиёсат ўзгармагани учунми?
@sanjar_xoja
Беэътибор яшашимиз ёмон-да. Қанча муҳим воқеалар бўлади, аҳамият бермаймиз. Бунда энг аввал ўзимни айблайман.
Масалан, Муниса УЗИга бордими, туғилажак чақалоқни жинси маълум бўлдими, билмайман. Жоҳиллик қурсин)
@sanjar_xoja
Туркияда фақат сариқ рангли таксида киракашлик қилиши мумкин. Тўхтатсангиз, манзилга олиб бориш мажбурияти бор. Шунинг учун таксига минсам, эшикни очиб ўтираман. Кейин манзилни айтаман.
Кеча бир такси тўхтатдим. Ўтириш учун орқа эшикни очмоқчи эдим, қулф. Ҳайдовчи қаерга боришимни сўради. Мен айтдим. "Яқин масофага бормайман", деди. "Олиб бориш вазифанг. Бўлмаса устингдан шикоят қиламан" дедим. "Бемалол" деб кетди. Такси рақамини ёзиб олдим.
Бир дақиқага бормай бошқасига ўтирдим. Истанбул ҳокимиятига телефон қилдим. Бир таксичини устидан бошқа таксичини ёнида шикоят қилиш ноқулай эди.
Ҳайдовчига воқеани айтдим. У сўради:
- Шикоят қилдингми?
- Тушгач шикоят қиламан. Олдингизда ҳамкасбингиз устидан арз қилиш ноқулай.
- Йўқ, шикоят қил. Таксичи масофага қарамай олиб бориши шарт. Кўпчилик шикоят қилмайди. Кейин шунақа мижоз танлайдиганлар қутуради. Натижада таксичилар номига доғ тушади.
Таксида кетаётиб ҳокимиятга шикоят қилдим. Унга жарима белгилангани ҳақида маълумот электрон почтамга келди.
@sanjar_xoja
Ҳозир шундай мурожаатлар яна кўпайган. Мурожаатчиларга гапим: обуначиси кўп бўлган автоблогер, вайнерчи ва қўшиқчилар ёритсин.
Ҳалиги Ортиқхўжаев айтганидек, блогерлардан кўра Мунисани обуначиси кўпроқ-ку!
@sanjar_xoja
"Одамларнинг ҳақиқий юзини болаларга қилган муомаласи орқали кўрасиз". Нелсон Мандела.
@sanjar_xoja
"Гапириш зарурат, тинглаш эса санъатдир".
Гёте
@sanjar_xoja
Инстаграмдан тушунганим шу бўлди:
Олдин Гулнорани қўшиғини машинада баланд қўйиб юриш обрў деб билинарди. Ҳозир куёв билан тушган расмни одамларга кўрсатиш обрў экан...
Ўзини ҳурмат қилмаган одам бошқаларнинг сояси билан кучли кўринишга ҳаракат қилади.
"Мансабдорлар соясини ўз сояси деб ўйлайдиган масхарабозларга ачинаман".
Уилям ака Шекспир
@sanjar_xoja
"Тилни бузиб гапириш миллатни менсимасликдир" Озод Шарафиддинов
@sanjar_xoja
"Сувга қалтироқ шаҳар".
117-рақамли видео.
Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=Z5shsc_SyMc&t=2245s
@sanjar_xoja
Вақт машинаси фантастика деб биламиз. Аслида у реал ҳаётда бор.
Масалан, чекка қишлоқдан вилоят марказига машинада борсангиз, 1930-йилдан 1960-йилга ўтган бўласиз.
Вилоят марказидан Тошкент марказига борсангиз, 1960-йилдан 1980-йилга ўтган бўласиз.
Тошкентдан самалётга ўтириб, Жанубий Кореяга учсангиз 2024-йилга борган бўласиз.
Масаланда! 😉
@sanjar_xoja