Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:
Тўлиқ кўришни тавсия қиламан.
Бу тўрт йил олдинги видео. Тўрт йил ичида вазият янада оғирлашди. Сабаби ҳам шу видеода бор!
"Четда туриб гапириш осон" деб кимдир ўзини овутмоқчи бўлганларга гапим: Видеода адвокат Абдувоҳид Якубов, Ўзбекистонда яшайди. Ҳозир фаолиятлари сусайган. Чунки, қанча куйинсалар ҳам, одамлар ўзи учун курашмаслиги чарчатган.
Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=lCAjTalS3xg&t=16s
@sanjar_xoja
Юқоридаги гап кимгадир оғир туюлиши мумкин. Ҳолбуки бир-бирига боғлаб турадиган масала - орият, ғурур ва номус.
Яъни бир одам соқолини олишга мажбурланиши мумкин. У одам қўрқиши ва қарши курашмаслиги ҳам мумкин. Дардини ичига ютиб, кетиши ҳам мумкин. Мумкин ҳаммаси, инсонгарчилик.
Фақат ўз шарафини ҳимоясини бошқасидан кутиб, ўзини номини аралашмаслигини сўраш учун одам ориятсиз, ғурурсиз ва номуссиз бўлиши керак. Шу гапни ўзига эп кўриши, раво кўриши, хазм қилиши учун.
Ўзини соқолини ҳимоясини бошқалардан кутиб, исми айтилмаслигини сўраган эркак қизини, оиласини ва ватанини қандай ҳимоя қилади?
@sanjar_xoja
Вазир халқнинг хизматкори.
Масалан, сизнинг ресторанингиз бор. Ошпаз ишлатасиз. Ошпаз овқатни яхши пиширмаяпти. Ресторанни эгаси сифатида эътироз билдирасиз. Тасаввур қилинг, шунда ошпаз, яъни ишчингиз "овқатим ёқмаётган бўлса, кетинг" деди. Сиз унга "Сен кимни қаердан ҳайдаяпсан. Сен ўзи бир ишчисан. Мен сенга ойлик беряпман. Эпласанг тузук ишла ёки сур бу ердан" дейсиз-ку, тўғрими?
Бизда эса хизматкор хўжайинга "кетинг" деяпти.
@sanjar_xoja
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати раҳбари оладиган ойликни тўлиқ онасига бериш керак. Минглаб одамлар онасини эслаяпти-я!
@sanjar_xoja
Болаликда сувда қайнатилган тухумни уруштирардик. Бир тухум бошқасини чақарди. Чақилмаган тухум ютган ҳисобланарди...
Лекин барибир ҳамма тухумни чақиб, пўстини шилиб ейиларди.
Куёвлар орасида пачоқлаш ўйини кетяпти. Ғирт яп-янги Ўзбекистон даврида иккиси ҳам ейилиб кетади.
@sanjar_xoja
Бани Исроил қавми лаънатга учраган. Бунга кўп сабаби бор. Улардан бири: динни ўз манфаати, кайфияти ва сиёсатига мослаб талқин қилгани учун.
Бугун бирор мусулмон ҳам "яҳудий"лашиши мумкин. Масалан,
- Нега соқолли диндорларга қарши босим бўляпти? Нега болаларга эркин диний таълим йўқ?
- Биз дунёвий давлатмиз!
- Конституцияда ер ости бойлиги халқники деб ёзилган. Нега олтинлар пули халққа берилмайди? Нега нефт ва газимиз бўлиб, одамлар таппи ва кўмир ёқади? Нега одамларнинг бебаҳо умри "заправка"да навбат кутиб ўтиши керак?
- Сабр қил. Аллоҳ сабр ва шукурлиларни севади. Дунё ўткинчи, охират ғамини қил. Нонкўр бўлма!
@sanjar_xoja
Суриядаги вазиятнинг мантиғи
Исроил давлати - Иброҳим алайҳиссаломга ваъда қилинган муқаддас заминни эгаллаш. Шу орқалида Довуд алайҳиссалом давридаги давлатни қуриш. Яъни Исроил ўз диний ғояси учун ҳаракат қиляпти.
Туркия давлати - йўқотилган, асли мусулмонларники бўлган ҳудудни қайта эгаллаш. Боболаримиз Салжуқийлар, Зангийлар, Айюбийлар ва Усмонийларнинг давлатчилик йўлидан бориш. Яъни бир ғоя учун кураш бор.
Эрон давлати - шиа давлатини кучайтириб, қадимги Фотимийлар ҳалифалигини тиклаш. Ўша эски давр ҳудудларини қайта қўлга олиш.
Россия давлати - Христианлар учун муқаддас Ғарбий Рим қулади. Боболаримиз Шарқий Римни ҳам қулатди. Шундан кейин Россия ўзини Рим давлатини учинчиси эканини иддао қилади. Қадимги Рим давлати ҳудудларида сўз эгаси бўлиб, тиклаш.
Америка давлати - сиёсатда христиан сионист ва яҳудий сионистларнинг таъсири кучли. Уларнинг эътиқоди бўйича муқаддас заминга яҳудийлар қайтиши керак. Қанча кўп қон тўкилса, қанча тез муқаддас замин эгалланса, шунча тез Масиҳ келади. Кейин илоҳий қироллик ташкил қилинади, деган эътиқод учун ҳаракат қиляпти.
Яъни, юқоридагилар бир-бирига рақиб ва душман. Ҳар давлатнинг сиёсати тагида албатта диний ғоя бор...
Хоразмшоҳлар, Темурийлар, Бобурийлар, Шайбонийларнинг авлодимиз-ку! Бизнинг давлат қандай ғояда? Анақа, электр узилиши бўлмаяптими?
@sanjar_xoja
Кечадан бери танишлар мендан сўраган савол: "Сурияда энди нима бўлади?"
Жавобим шундай:
"Қарши курашиш, бошқа масала. Ҳукмрон бўлиб бошқариш эса умуман бошқа масала. Ҳозир аниқ бир нарса дейиш қийин.
Толибон Американинг қўғирчоқ ҳукуматини ағдарди. Ўшанда, Афғонистон расво бўлади, дейишди. Ҳозир иқтисоди ривожланяпти. Сурияда ҳам нима бўлишини аниқ айтиш қийин.
Аниғи шу-ки, ҳозир ўтириб айтган гапимиз, ҳудди телевизор кўриб "гол ур, ошир," дейдиган футбол фанатига ўхшаш бўлади.
Уларни энди нима бўлишини қўйиб турайлик. Бизчи? Қиш келди, электр узилиш бор. Газда муаммо бўляпти. Ҳалигача миллионлаб одам уйда таппи ва кўмир ёқади. Метан-бензин масаласи алоҳида бир дард. Совуқдан касал бўлинса, дори қиммат. Шифокорларни малакалиси кам. Мактаб таълими бир аҳвол, йўллар бир аҳвол. Ва энг асосийси бизда уруш йўқ. Нега бундай яшаш керак? Узоқдагиларга ақл ўргатишни қўялик. Бизни ҳолимиз нима бўлади?"
@sanjar_xoja
2010-2014 - йилларда Украинанинг Президенти Виктор Янукович эди. У Россиянинг одами эди. Халқ манфаатига зид ишлар қилди. Халқ бу сиёсатга қарши бўлиб, кўчага чиқди.
Янукович тирақайлаб Россияга қочди. Ўша вақтда Россиянинг бошқа одам, Суриянинг Президенти Башар Асад шундай деди:
"Мен Янукович эмасман. Ватанимдан ҳеч қаерга кетмайман"...
Хулоса: Катта гапирма, катта нон тишла!
@sanjar_xoja
Юқоридаги видеонинг тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=fe7xs148FRQ&t=1s
@sanjar_xoja
Бир савол қийнаяпти.
Кимдир очиқ ва ошкора ёмонлик қилади. У ҳақида гапирилса, "ғийбат қилма" деб нуқта қўйилади. Оят ва ҳадислар келтирилади.
Очиқ ва ошкора ёмонликлар ичида яшаган одам ўлса, баъзилар ёмонлигини эслайди. Шунда эслаганларни дарров "ўлганни орқасидан гапирма" деб овозини ёпишади. Турли оят ва ҳадислар келтирилади.
Хўп, одамларимиз оят ва ҳадисга маҳкам экан. Тақводор экан, бу яхши, албатта. Мени қийнаган савол шу:
Кўп одамлар тақводорлар бўлса, унда фоизга кредит олишни, пора олиш-беришни, халқ мулкини ўмаришни ким қиляпти?!
@sanjar_xoja
Бир йил олдинги видео. Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=8dzDe8Wf0p0
@sanjar_xoja
Кўп одамлар ҳаётда уч асосий мақсади учун яшайди:
- Машина олиш,
- Уй қуриш,
- Тўй қилиш
Ўзи ва оиласи бир умр шунга ҳаракат қилади. Унга эришгач, машинасини ва уйини ҳаётининг маркази қўяди. Қалбининг тўрига туради. Шундай қилиб темир машина ва ғишт-бетонли уй муқаддаслашади. Улардан маҳрум бўлиш худди диндан чиқишдек тусга киради. Шундай қилиб ҳар қандай ноҳақликка кўнади. Уйи ва машинасига зарар келмаса бўлди.
Шундай қилиб мол-мулк муқаддаслашади. Исломни илк давридаги мусулмонлар мунофиқ бўлиб қолишдан қўрққан. Ҳозир эса мол-мулкдан маҳрум бўлиш қўрқуви баланроқ.
@sanjar_xoja
Қаҳвахонадаман. Икки метр нарида ўтирган одам қўлида телефон. Бошини эгиб, инстаграмда кетма-кет видеолар кўряпти. Телефон овози баланд, "упдс-упдс", "тинғир-тинғир" ва романтик мусиқа бутун қаҳвахонани эгаллаган. 10 дақиқадан бери аҳвол шу.
У одам 70 ёшдан ошган амаки...
Телефон қарияларни бузяпти!
@sanjar_xoja
Пичирлаб қўйишади:
"Шавкат акани хотини банк очган. Банкни ўзини исми билан номлаган. "Зироатбанк"..!
Индамайман, шунчаки жилмаяман. "Ziraatbank" аслида Туркия банки экани, Ўзбекистондаги унинг шўъбаси эканини айтгим келмайди.
Жиддий қиёфада пичирлаб гапирадиган мавзусидан маҳрум қилмай! 😉
@sanjar_xoja
Бу тўрт йил олдинги видео. Тўрт йил ичида вазият янада оғирлашди. Сабаби ҳам шу видеода бор!
Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=tnOD5tJfcrM&t=6s
@sanjar_xoja
Бир одам менга ёзди:
"Санжар Хўжа, ички ишлар ходимлари соқолимни олишимни талаб қиляпти. Шу муаммони ёритиб чиқинг. Фақат илтимос, шахсим сир қолсин. Мени айтманг".
Соғлом ва бақувват эркакни юзидаги тукни мен ҳимоя қиларканман. Ва кимни ҳимоя қилаётганимни айтмас эканман.
Ўзимни ноқулай ҳис қилдим. Чунки у гап шунга ўхшади:
"Ўрнимга чимилдиққа кириб чиқинг. Фақат ҳеч ким билмасин".
@sanjar_xoja
"Нон бўлмаса торт есин" - 2!
Вазир Шерзод Шерматов:
"Тошкент ёқмаса, кетсин".
Мана шунақалар бошқаряпти давлатни.
@sanjar_xoja
Францияда 1789-йилда халқ қиролни тахтдан ағдаради. Бунга сабаблар бири деб шу воқеа келтирилади:
Қирол катта тантана ва байрам қилади. Бунчалик исрофни кўриб, халқ ғазабланади. Ҳамма бақиради: "биз очмиз, ейишга нонимиз йўқ". Қиролнинг хотини халққа шундай дейди:
"Ейишга нонингиз бўлмаса, торт енг".
Аслида, юқоридаги воқеа бўлганлиги ҳақида исбот йўқ. Қиролнинг хотини бу гапни айтмаган деган эҳтимол кучли.
Фақат, шунга ўхшаган гап бизда бўлди:
"Метанга навбат қийнаса, бензин олишсин. Бензин қимматлик қилса, электромобилда юришсин".
Комедия.
Шунақалар давлатни бошқаряпти.
@sanjar_xoja
Бир нарсага хайронман.
Ўзбекистонда кўпчилик совуқдан қийналяпти. Концерт ва фестивал билан йил ўтди. Олимпияда ҳам яхши натижага эришилди. "Овоз" лойиҳасига халқ пулидан миллиардлаб ишлатилди. Муниса 9 ой ҳомиладор бўлиб туғди. Шерали Жўраевнинг ўғли ҳам ярим йиллик судда аниқланди.
Наҳот шунча гап-сўз қилиб юрганимиз уйимизни иститмаса. Сиёсатдан гапирилса, "э, фойдаси йўқ" дейилади. Йил бўйи гапириб юрилган юқоридаги мавзулар уйимизни иситмаяптими?
Вмдеонинг тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=ebdzDTRTaQE&t=6s
@sanjar_xoja
Деярли уч йил олдинги видео.
Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=CdKuVuhRdnA&t=9s
@sanjar_xoja
Хориждаги ўзбекистонлик ҳукуматни танқид қилса, "духинг етса кеб гапир" дейишади. Ўша гапни айтадиганлар Сурияни танқид қиляпти. Электрсиз уйда ўтириб, ёки метанга навбат кутиб. Жуда кулгули!
@sanjar_xoja
Баъзи одамлар қизиқ...
Россия қўғирчоғи Асаднинг бошқарув тузуми қулади. Ўз халқини эзган, қирган, нефтларини сув текинга Россияга берган бир тузум.
Бу воқеага қувониш ўрнига баъзилар, "йўқ бунда ўйин бор, бунда сиёсат бор, ҳурсанд бўлиш эрта", деяпти.
Майли, бундай фикрлаш ҳам унинг ҳаққи. Ажабланганим, Президент референдумдан олдин Умрага борганида қувондинг. "Азон эшитсам йиғлагим келади" деганида ҳурсанд бўлдинг.
Ўша вақт бу сиёсий заковатингга қаерда эди?
@sanjar_xoja
Сурия ҳақида қисқача.
Икки ярим йил олдинги видео.
Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=kjbeg8-Ss18&t=7s
@sanjar_xoja
Айни ҳолат энди Сурия учун такрорланади!
@sanjar_xoja
Тошкентда 3 тонна рус салати тайёрланаркан. Шу орқали рекорд янгилашмоқчи...
@sanjar_xoja
ДХХ ва ИИВ тизими ходимларини ишдан олиш ва қамаш давом этяпти. Шунинг учун асосий бир нарсани эслатаман.
Ислом Каримов вафот этгач, Шавкат Мирзиёев президент бўлди. Тахт ўйини шундай, ютган қаҳрамон бўлади. Ютқазганга "эшак ўғриси" тамғаси урилади. Шунинг учун ўтмишдаги бутун ишларнинг айбдори "Ғуломовчилар" деб халқ ишонтирилди. Эски кунлар қайтмайди, деб ҳамма қувонди. Янги Ўзбекистон даври бошланди.
Орадан бироз вақт ўтди. Яна диндорларга босим бошланди. Блогерлар қамалди. Сиёсий ўйин сабабли ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев қамалди. Ҳамма балоларнинг айбдори у деб ишонтирилди.
Яна орадан вақт ўтди. Диндорларга эмас, ҳар кимга босим кучайди. Блогерлар қамалиши кўпайди. Энди ҳаммасига айбдор Умаровчилар деган пропоганда кетяпти.
Шунчаки кучлар тўқнаши давом этяпти. Ютган тараф улоқни маҳкам ушлагач, яна босимлар олдингидек, балки қаттиқроқ давом этади. Чунки бошқарув тизими ва зеҳният айни.
Майли, кайфиятни туширмай, амакини гапи билан овунамиз: "яхши бўлиб қолар..."
@sanjar_xoja
Туркиянинг Коня вилоятидаман. Ҳозиргина қизиқ воқеага дуч келдим. Шаҳарнинг марказий кўчасида Исроилга қарши юриш бўляпти. Намойиш иштирокчиларининг деярли ҳаммаси болалар. "Болалар қотили Исроил" ва "Золимлар учун яшасин Жаҳаннам" деган шиорни баралла айтяпти. Видеонинг охирига эътибор берсангиз, уларнинг ортидан полиция машинаси юрибди. Одамлар орасида ҳам полиция бирга кетяпти. Қамаш учун эмас, ҳимоя қилиш учун.
@sanjar_xoja
Бир вақтлар Анвар Санаев энг машҳур қўшиқчи эди. Стадионларни тўлдириб концерт берарди. Бирдан йўқолди. Тақиққа учраган экан.
Орадан йиллар ўтиб тақиққа учраш сабабини "IntervyuTV" билан суҳбатда айтган. Айтилган сабаб шу:
Диний айблов билан бир одам қамоққа олинган. Уни уйи тинтув қилинганда расмлар орасида бир расм бор эди. Тўйда Анвар Санаев билан тушган расми. Шундан кейин қўшиқчига тақиқ қўйилган.
Агар яна шу зеҳният ишлаб кетса борми... Кеча "қиёматли ака"си билан тушган расмини мақтанганлар тезда расмларни ўчиради. Балки ўчиришни бошлашгандир!
@sanjar_xoja