sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

Сиёсатдан гап очилса, "эээ, гапиргандан фойда йўқ" дейишади. Шерали Жўраевнинг ўғли ким эканини билиш уйни ёзда салқин, қишда иссиқ қилади, шекил. Чунки электр лимити белгиланган вақтда одамлар ҳар ерда шуни муҳокама қилди!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Qayta eslatma. Toʻliq video:

https://m.youtube.com/watch?v=fwP7vrsLWa8

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Aссалому алайкум
Сизни Қурбон байрами билан табриклайман!

Бу муқаддас кунда ҳаммамиз учун дуо:
- Рост ва ёлғонни аслича кўраолиш насиб бўлсин!
- Қаҳрамон келишини кутмай, ўзимизни қутқариш ва ҳимоя қилиш насиб бўлсин!
- Келажак авлодни айблайвермай, ўз айбимизни кўриш насиб бўлсин!
- Aёлларга келажак авлоднинг тарбиячиси сифатида қараш ва қадрлаш насиб бўлсин!
- Шахсларни мансаби, бойлиги ва обрўсига эмас, инсонийлигига кўра ҳурмат қилиш насиб бўлсин!
- Сериал кўриб, ундаги образга ачиниб, ўз боласини оч қолдирганлардан ўхшамайлик. Дунёдаги адолатсизликни гапириб, бурнимиз тагидаги ноҳақликка қарши курашиш насиб бўлсин!
- Вақтимиз, ҳар нафасимиз Ҳамстер йиғишдан қадрли эканимиз англаш насиб бўлсин!
- "Э, сиёсатни гапиришдан фойда йўқ" деганларга ҳаётида тўлиб ётган фойдасиз футбол, артист ва мошина мавзуларидан тийилиш насиб бўлсин!
- Бизга нимаики хайрли бўлса, ҳаммамизга насиб бўлсин!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Анақа...

Кеча видеони кўргандирсиз:
Бир опа мактабдаги кўзбўяма, ёлғон ва таъмагирликни ҳалол деб "фатво" берди. Ўша опа собиқ Бош вазир ўринбосари, собиқ Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовнинг келини экан.

Қайнотаси қанча "ҳалол бизнес" қилган экан?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Кўзбўяма, ёлғон ва порахўрлик бошланиши. Видеонинг давомидаги мултфилм номи "Имом Бухорий".

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

https://youtu.be/AtN0VCPE-2Q?si=Z5EtIBMPsyzzZSkX

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=Raq31hhjtdo

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=3POHu4mYiM0&t=6s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=mO_619NcIiQ

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бу қайсидир ҳасадчининг монтажи! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ассалому алайкум
Рамазон ҳайит муборак бўлсин!

Изоҳ:
Ҳайит байрамини иккинчи ё учинчи куни табриклаш одатим бор. Сабаби, самимий табригимни алоҳида билдириш. Ундан ташқари, байрам 3 кун эканини эслатиш.

Кейинги Рамазонга соғ-саломат етишиш ҳаммамизга насиб бўлсин!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Жамиятда бирлашув бошланган. Бошида сионистларни қўллайдиган компанияларга қарши бойкот орқали бўлди.

Энди бўлса халқдан нафратланадиган икки блогердан юз ўгириш бўйича бирлашяпти. Ҳақоратга қарши одамлар ўз позициясини кўрсатяпти. Бу оддий нарса эмас.

Яна кимдир айтиши мумкин, "эээ озгина одам юз ўгирди, қолганлари ўтирибди" деб. Ўзгариш ва ривожланишни халқнинг уйғоқ қатлами қилади. Улар бутун халқнинг атиги 4-5 фоизини ташкил этади. Қолганлари доим эргашувчан бўлади. Бутун дунёда шундай.

Бир идишнинг ярми сувга тўла, ярми бўш бўлса, тўла қисмига қарайлик. Жамиятда ориятли, ғурурли ва зийрак инсонлар кўпаймоқда. Ва улар ўз позициясини билдирмоқда.

Бойкот ёки халқни ҳақорат қилган блогердан юз ўгириш оддий нарсадек туюлар. Аслида, бу бирлашишнинг илк босқичи. Илк босқич кичик масала орқали бошланади. Бу эса асосий масалаларга қарши курашишнинг илк қадамлари ҳисобланади.

Сўнгги воқеалардан амалдорлар ҳам ўзига етарлича дарс олаётганига ишонаман!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://youtu.be/LVNL-tY7YNs?si=SeV384vFFbHd3uLu

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Маданият вазирлиги янги телекўрсатув бошлаяпти. Одамлар қўшиқ айтади, ўтирган 3та одам баҳо беради.

Бу учун маданият вазирлиги деярли 2 миллиард сўм ажратди. Халқ пулидан, яъни бюджетдан. "Open budget" орқали имзо йиғмади. Кўчама-кўча юриб ялинмади. Имзо эвазига ёғ бераман демади.

Шартта ажратди, бўлди. Ўша маҳалласига асфалт учун мусобақалашган халқ пулидан. Касалхонага янги лифт учун ялиниб имзо йиққан одамлар пулидан!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир мақолага ўқидим. Шундай ёзилганди:

"Бугун иккита мантиқсизликка кўзим тушди. Биринчиси, четдан автомобил олиб келиб сотадиганлар УзАвтоМоторс монополиясини мақтаб ётибди. Иккинчиси, ўзи инфо бизнесменлик билан яхшигина соққа қилган одам, инфо бизнесни ёмонлаб, подкаст қилибди".

Бу ҳолат менга ажабланарли эмас. Чунки, ўзи бошқараётган тизимни танқид қилиб, ёмонлайдиган Президентни кўрганман! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Яқинда меҳмонда, ҳамюртлар даврасида эдим. Диндорларга бўлаётган босимлар ҳақида айтилди. Амалдорларга қарғиш-у баддуолар қилинди.

Шу вақт гап бошладим:
"Ҳозирги ҳолат бирданига бўлмади. Аввал 2-3 ошхона намозхонаси учун жаримага тортилди. Кейин одамларни кузатишди, жим-жит. 5-10 та эркакни соқоли олинди. Яна одамларга қарашди, жим-жит. Кейин 10-20 та қизларни рўмолига ёпишишди. Яна ўша ҳолат, жим-жит. Шундан кейин оммавийлашди.

Илк ҳолатлардан хабардор эдингиз, тўғрими? Ўша вақт энг камида эътироз билдиришингиз мумкин эди. Лекин "кимдир гапирар, кимдир курашар" дедингиз. Масъулиятни бошқаларга юклаб, қаҳрамон кутдингиз. Нега ўзингиз бирор нима қилмадингиз?

Чунки, болангиз бор, йиққан чақангиз бор. Тижоратингиз, ишингиз бор. Энди савол, бу нарсалар ноҳақликка қарши чиқишимизга тўсиқ бўлса, Аллоҳ нима ваъда қилган?

Бало!

Баддуо қилавермай, шу тарафдан ўйлаб кўрайлик. Балки ўзимизни хатойимиз, айбимиз кўриниб ечим топилар", дедим.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Расм 1920-йилда олинган.
Аравада ўртада ўтирган киши - Британия қироли Жорж V. Ўнг томонда ўтирган киши - қиролнинг ўғли, шахзода Ҳенрй.

Араванинг ортида бир одам тиланиб югуряпти. Камзулига тақилган медаллар унинг уруш қаҳрамони эканини билдиради. Оиласидан узоқда, узоқ йиллар жанг қилган собиқ аскар. . .

Оддий халқ ишлайди, тер тўкади, фидокор яшайди. Амалдорлар ва унинг оиласи бу мехнатни лаззати тотади.

Ора-орада халқ орасидан баъзиларни танлаб, бир парча темир билан сийлайди. Бу орден ва медалга бошқалар ҳам интилиши учун.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Green Card натижаси вақти шу шеър янграйди:
"Римни алишмасман бедапоянгга..."

Одам ўз юртини қадрини билдириш учун, бошқа шаҳарни ерга уриши шартми?

Масалан, Ҳиндистонда кўча овқатлари қанақа тайёрланишини биласиз. Ҳиндистонлик одам "Тошкентни алишмасман кўча овқатингга" деса, ғалати-ку, тўғрими?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Кўп одамни ўйлантирган мавзу:
"Шерали Жўраевнинг ўғиллари" шов-шуви.

Оламшумул ва келажак авлод учун ҳам ўта долзарб масала бу. Шу ўринда арзимаган, кичкинагина масалага диққатингизни қаратмоқчиман.

Давлат хизматчиси, халқ пулидан ойлик оладиган Отабек Умаровнинг қўлидаги соат. Қиймати 1 миллион 880 минг доллар. Сўмда айтганда: 20 миллиард 380 миллион 760 минг сўм.

Бу пул зўрға кунини кўраётган 32 минг 932та пенсионернинг бир ойлик нафақа пули. Бу пулга яна қанча мактаб, кутубхона ва парклар қурилишини сиз тахмин қилинг.

Давлат хизматчиси, халқ пулига ойлик олаётган Отабек Умаров, халқ пулига ойлик оладиган президентнинг куёви бу соатни қандай олди?

Ҳалиги опа айтганидек, "ҳалол бизнес билан" дейдиганларга савол: Факт борми? Даромад деклорацияси борми? Солиқлар тўлангани ҳужжати борми?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=fwP7vrsLWa8&t=45s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Охирги вақтда соқол ва рўмол масаласида роса менга ёзишяпти. "Шу мавзуда гапиринг, гапиринг" деб. Блогердан нажот кутмай, ҳар ким ўз яқинини шундай ҳимоя қилиши керак!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Юз йил олдин...
Халқимизнинг жасоратли, ақлли ва диндор кишилари қамалди. Уларни қийнаб тергов ўтказганлар малласоч ва оққулоқлар эди. Бугун эса қийнаб тергайдиганлар ўзимизни қорақош ва қоракўзлар.

Эллик йил олдин...
"Марказий Осиёга маданиятни руслар олиб келган" деб малласоч ва оққулоқлар айтарди. Бугун бу гапни айтаётганлар ўзимизни қорақош ва қоракўзлар.

Йигирма йил олдин...
Телевизорда сериаллар бериларди. Қайнота келинига суйкалган, хотин эрига хиёнат қилган, қиз отани пичоқлаган. Сериал четники, рол ўйнаганлар ҳам малласоч ва оққулоқ эди. Бугун ҳам телевизорда ўхшаш мавзулар. Фақат сериал ўзимизники, ролларда ўзимизни қорақош ва қоракўзлар.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=Z5shsc_SyMc

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=BDZA1mtQyaY

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Шундай блогерлар бор-ки, уларга кузатувчилар сони муҳим эмас. Ҳар бир кузатувчини алоҳида инсон сифатида ҳурмат қилади. Ҳар ким мустақил фикрга эга бўлишини хоҳлайди.

Яна шундай блогерлар бор-ки, алоҳида шахсларни шунчаки рақам сифатида кўради. Ҳар видеосида реклама жойлаб, ўша одамлар устидан соққа қилади.

Масалан, халқни ҳақорат қилган видеосида ичимлик рекламаси бор. "Кака қилдим" деган видеосида ҳам стол устида ичимлик рекламаси бор. Ҳатто, узр сўраган видеосида ҳам устидаги кийимида компания рекламаси бор.

Чунки улар учун халқ алоҳида инсон эмас, фақатгина рақамдан. Реклама берувчиларга "фалон миллион кўрилди", деган рақам!

Биз кимни қадрлаб кимдан юз ўгиришни кераклигини ўз вақтида билишимиз керак.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қадимдан халқимизда шундай анъана бор. Сўнгги даврда анча қисқарди шекил.

Ҳайит куни байрам намозидан кейин одамлар байрамлашади. Йиғилиб, бирма-бир уйларда меҳмон бўлади. Ҳамма бир-бирини ноз-у неъматлар билан сийлайди. Ҳар бир киши кунига камида 10-15 та уйда меҳмон бўлади. Ҳар уйда дастурхон тўла...

"Нафси бузуқ ҳайитда ўлади" деган гап шундай келиб чиққан шекил! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Юрист, адвокат Абдувоҳид Якубов.
Суҳбатнинг тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=lCAjTalS3xg&t=6s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=CS2vYP7sFZE&pp=ygUXU2luZ2FwdXIgc2FuamFyIHhv4oCYamE%3D

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=UAh0zH4oSrA&t=31s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=a8Cp9zYzTQM&pp=ygUYU2FuamFyIHhv4oCYamEgbmFyeCBuYXZv

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel