sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=BDZA1mtQyaY

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ўткан йили Туркияда Президентлик сайлови бўлди. Бу сайлов Ўзбекистонда а-а-анча муҳокама қилинди.

Бу йил Америкада Президентлик сайлови бўлади. Айни вақтда Ўзбекистонда ҳам парламент сайлови бор. Кўрамиз, қай бири кўпроқ муҳокама қилинаркин!

Ҳаммасидан муҳими, Ботир ҳақиқатдан Шерали Жўраев ўғли эканми? Шу иш нима бўлди?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Реклама ва маркетинг аслида халқимиз учун янгилик эмас. Қадимдан бери бор.

Масалан, бозорда эшитгандирсиз:
"Кеб қолинг, уйланмаган қора қўчқорни думбасидан қилинган сомса..."
Бу реклама!

Бозорда бегона аёл яқинлашиб дейди:
"Сизга кўз тегибди. Сизга ёмонлик раво кўрган қариндошингиз бор экан. Фол кўриб қўяйми?"
Бу маркетинг!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Амалдорлар хоҳлаганча халқ пулини ўмарсин. Буни натижасида муҳтожлар кўпайсин. Виждонини овутиш учун бошқалар муҳтожларга ёрдам берсин. Сиз шуни хоҳлайсиз.

Бошқарув тўғри бўлсин, халқ пули эса адолатли тақсимлансин. Натижада муҳтожлик қолмасин. Мен шуни хоҳлайман. Фарқимиз шунда!"
Виктор Гюго

3 йил олдинги видео.
Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=BZKbeSIDAGM&t=1s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бугун Женнифер Лопезни туғилган куни. Ижтимоий тармоқда қанча табрик ёзсангиз ҳам ўқимайди. Шунчаки кулгу бўлганингиз қолади.

Нариги туғилган кун ҳам шундай!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фарқимиз...

Бу воқеага бир йил бўлди. Бекатда автобус кутаётган эдим. (Ҳа, автобусда ҳам юраман. Сабаби, тренддаги гап: "Бахт - оддийликда" 😉)

Бекатда одамлар бир автобусни кутарди. 20 дан ортиқ киши қатор навбатда эди.

Автобус келди. Йўловчилар чиқиши учун олд эшик очилди. Одамлар бирма - бир чиқишни бошлади. Навбатда аравада чақалоқли она ҳам бор эди. У учун ўрта эшик очилди. Шу вақт...

Навбат орқасида турган 2 киши ўрта эшикдан кириб олди. Ғала - ғовур бошланиб кетди. Ҳамма одамлар ўша 2 кишига танбеҳ берарди:

"Ҳа сенлар ақлли, бошқалар аҳмоқми? Эшик сенларга эмас, она-болага очилди. Тушларинг пастга ва навбатинг билан автобусга кир..."

Икки киши автобусдан тушди.
Қайта минмади.

Бизда ҳам навбатни бузадиган "ақллилар" бор. Шундай вазиятда кўпинча ўзаро минғирлаб қўямиз. Ҳаддини билдирмаймиз, тартибга чақирмаймиз. Навбат ҳам ҳақ ҳисобланади. Ҳукумат нари турсин, лоақал кўчадаги оддий одамлардан ҳаққимизни ҳимоя қилолмаймиз.

Нега?

Расм: Сув ичиш учун навбатда турган тулкилар, Япония.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Анақа... 21 ёш вақтимизда лезгинкага типирчилаб ўйнаш катта кашфиёт эди. Ҳозирги 21 ёшлилар учун думи кесилган калтакесакка ўхшаб қалтираб ўйнаш кашфиёт! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Фақирнинг ҳаловати овқатда ва ётоқда".
Ибора

Фақир одамнинг завқ олиш имкони кам. Шунинг учун фақат овқат ва ётоқ уни бахтиёр ҳис қилдиради. Ҳаётини марказини шу иккиси эгаллайди.

Одамлар билан суҳбат шу икки мавзу атрофида айланса, бу фақирлик аломати. Ҳар қанча бой, амалдор ва тадбиркор бўлса ҳам. Пули ва мансабидан бошқа ҳеч вақоси йўқ фақир!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Икки йил олдинги видео.

Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=AtN0VCPE-2Q&t=4s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

2 йил олдинги видео. Бу гапларим учун кўпчилик мени фитначи ва ваҳимачига чиқарганди. Бугун ўша одамларнинг кўпини соқоли мажбурлаб олиняпти.

https://m.youtube.com/watch?v=dv_nwLTvP3o&t=4s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Иш учрашувида эдим. Учрашувда қатнашган кишилардан бири Швецарияда яшайдиган турк. Нефт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган йирик компанияда ишларкан.

Ўзбекистонлик эканимни билгач, кўзлари чақнаб кетди. Яқинроқ келиб сўради:

- Фарғонада нефт маҳсулотлари қазиб олинади. Шуни фалон номли ҳом ашёсини сотиб олишга таниш топиш мумкинми?

Уни илгари Гулнора Каримова ва жияни Акбар назорат қилганини айтдим. Бугун эса куёв бола назоратида эканини тушунтирдим. Кейин қизиқиб сўрадим,:
- У қандай маҳсулот?
- Машина моторига қуйиладиган мой бор-ку, шуни ҳом ашёси. Дунёдаги йирик брендли мойлар таркибида Ўзбекистон нефтининг ҳам ҳиссаси бор...

Ер остидаги ҳар нарсаси қийматли бўлган юрт.
Ер устида яшаётганлари эса 200 квт мавзуси билан ўралашиб юрибди.

Энг аламлиси, ўша одамлар бир ҳовуч халқни талаётган амалдорларга эътироз билдирмайди.

Аксинча, амалдорларга эътироз билдирганни хоин деб атайди!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Жамиятимизда КУЧ ҳурмат қилинади. Обрўси, мансаби ва пули жиҳатидан кучли бўлса бўлди. Энг ёмон одам бўлса ҳам унга таъзим қилинади.

Кучсиз, заиф ва ожизлар қадрланмайди. Қанчалик беғубор, бегуноҳ ва пок бўлса ҳам.
Фикримни исботи - болаларга муносабат!

- Полвон оталар боласини дўппослайди;
- Оналар бор аламини боладан олади:
- Амалдорлар етим болаларни зўрлайди;
- Гуруҳ - гуруҳ бўлиб болаларни заҳарлайди;
- Машинада кибрланиб болаларни босиб кетади;
- Сотади, тепа қаватдан отади, пичоқлайди болаларни...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ҳақ берилмас, суғуриб олинур! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=a8Cp9zYzTQM

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Сўнгги вақтларда Алламжонов кўринмай қолди. Буни сабабини жамоатчилик қизиқяпти.

Президент Админстрацияси раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди. Комил Алламжонов қаерда?

Менга 10 кун аввал бир хабар етиб келди. Кейин суриштирдим. Бир неча манбалардан тасдиқланган маълумотга кўра:

Комил Алламжонов оила, бола-чақаси ва бизнесларини юритадиган жиянлари билан Америкада! Сиёсий бошпана олиш ҳаракатида!

Бир неча манбалардан олинган хабар бўйича, уни Ўзбекистонга қайтариш учун музокаралар олиб бориляпти.

Бу хабарларга шубҳа билан қараб сўрайман: Халқ пулидан ойлик олаётган Алламжонов қани? Буни жамоатчиликка билдириш керак!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Фалон давлат асл башарасини кўрсатди" деган гаплар менга ғалати туюлади. Йўқ, улар доим шундай бўлиб келган. Сиз фақат билмагансиз.

Масалан, Эрон.

Шиа давлати суннийларга қарши доим душман бўлган. Салбчилар Салжуқийларга қарши юриш қилганида, Салжуқийларнинг орқасидан пичоқ урганлар улар эди. Бу каби мисоллар ўнлаб бор. Шу сабабли Салоҳиддин Айюбий ва туркийлар давлат тўнтариши қилиб Фотимийларни қулатган бўлганди. Шиа ҳалифалиги давлати эди Фотимийлар.

Эрон ўша Фотимийлар давлатчилик давомчиси.

Изоҳ: Ўзбекистонда Шиа эътиқодидаги инсонлар бор. Мақоладаги урғу эътиқодга эмас, давлат сиёсатига қаратилди. Масалан сунний ва шариат қонунчилигига асосланган араб давлатлари бор. Уларнинг бўйнидаги тасмаси Америка ва Британия қўлида. Бунда сунний эътиқоднинг айби йўқ.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

3 ойдан кейин, 27-октябр куни Парламент сайлови бўлади.

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=rumZzt7EqxQ&t=329s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Дангасаликдан қутилиш" номли китоб олганман. Ўқишга эриняпман! 😎

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Илон" томошаси шов - шув бўляпти. Диққатимни бошқа тарафи тортди.

Уй чиройли, дид билан ва баланд қурилган.
Нега у оилага пул йиғиш керак эди?

Агар кўп фарзандли оила бўлгани учун муҳтож дейилса, бюджетдан нега пул ажратилмаган? Солиқ ва жарималардан "дафтар"дагиларга моддий ёрдам бериляпти, дейилганди-ку.

Ўзбекистон ижтимоий давлат. Муҳтожларни тўлиқ таъминлаш давлатнинг зиммасида!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Яқинда Алламжонов "пайдо" бўлиб шундай деди:
"Ёлғон хабар ва нотўғри маълумотлар кўпайиб кетди".

Тўғри айтди! Мана исботи:

Статистика агентлиги апрел ойида берган маълумот:
- Ўзбекистонликларнинг ўртача ойлиги 4,9 миллион сўм.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ҳозир кўзим тушди. Фейсбукда кечадан бери меҳмондўстлик ҳақида муҳокама бўляпти. "Фалон вилоятликлар тошкентликларни зўр кутиб олади. Ўша одам Тошкентга борса меҳмон қилинмайди" деган гаплар.

Бу гаплар муносабат ўлчови бузуқлигидан. Изоҳлайман:

Кимнидир меҳмон қилиш - ихтиёрий иш. Меҳмон қилиш ёки қилмаслик қарорини сиз берасиз. Кимнидир меҳмон қилсангиз - бу яхшилик. Яхшилик қил ва унут. Кимнидир меҳмон қилиб, ундан эваз кутиш яхшилик эмас. Бу қарз деб аталади! Бу одобдан эмас. Унда бошидан айтиш керак, "бу сафар мен меҳмон қиламан, борганда сен" деб.

Масалани иккинчи тарафи. Ҳеч ким бизни меҳмон қилишга мажбур эмас. Ҳеч ким бизга яхшилик қилишга мажбур эмас. Меҳмон қилса, не аъло. Меҳмон қилмаса, майли ҳамёнини баракасини берсин.

Маҳаллийчилик қиладиган тор қарашдаги кишиларга Аллоҳ ақл ва фикр берсин!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Ана Стив Жобсни қара..." деган мативацион гаплар менга кулгули туюлади. Тўғри, Стив 21 ёшида 26 ёшли дўсти билан гаражда "Apple Computer Co." кампаниясига асос солди. Масала бунда эмас.

Биринчидан, бизда ҳам гараж бор эди. Домлар олдида гараж бўлиши хавфли деб, бузилди.

Иккинчидан, гараж бўлганида ҳам, ижод ва кашфиёт қиладиган таълим олмаганман.

Учинчидан, дейликки кашфиёт ҳам қилинди. Уни амалга тадбиқ қиладиган, қадрлайдиган муҳит йўқ.

Шунинг учун Америка сотаётган қаҳрамонлар бизга тўғри келмайди. Аввал бошқа нарсаларни ўзгартириш керак.

Америка сотаётган қаҳрамонлар мавзусида эса бир гап айтаман. Ўғил фарзандлар Supermen, Spidermen каби қахрамонларга, қизлар Барби, Элса ва Анналарга тақлид қилаяпти. Оталар эса Стив, Илон ва Биллларни бол тамиб мақтаб, "Америка ёвуз" деб қўшиб қўйиши ҳам кулгули!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Анчадан бери танаффус қиляпман.

Бунинг бир неча сабаби бор. Биринчиси, ишимга, тижоратимга кўпроқ диққат қаратдим.

Иккинчиси, бошқача, ўзгача услуб ҳақида бош қотиряпман. Чунки муаммолар тиқилиб ётибди. Буни ҳамма кўриб бўлди. Энди ҳам кимдир кўрмаётган бўлса маънан кўрдир.

Учинчи ва энг асосий сабаб бор. Мен учун "Негатив" муаллифи Улуғбек Ашур ва "troll.uz" муаллифи Умид Гафуров етарлича ибрат. Чунки улар билан 4 йил олдин Туркияда гаплашдим. "Чарчадим, уйга қайтгач ўзгача йўналиш ва услубда давом эттираман" дейишганди. Қайтгач яна муаммоли мавзулар гирдоби ўзига тортиб кетди.

Шунинг учун, қачонки фаолиятни давом эттирсам, кўрганда эзиладиган эмас, келажакка умидланадиган услубда видеолар тайёрлайман, иншаАллоҳ.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир ярим йил олдинги видео.

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=MtdMe2SV3E0

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

3 ой олдинги видео

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=UAh0zH4oSrA

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

4 ой олдинги видео.
Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=fwP7vrsLWa8&t=10s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

3 йил олдинги видео.

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=sUdbp8hS7h4&t=74s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Комил Алламжонов ўзи кўриниш бермагунча, "Америкага кетгани ҳақидаги гаплар асоссиз" деган гаплар асоссиз!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Комил Алламжонов қаерда?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фарқимиз...

Милоддан аввалги 3-асрда Ҳеростат исмли одам яшаган. Номи ҳар ерга ёйилиши, шов-шув бўлишини жуда хоҳлаган. Бунинг учун бир иш қилди: Халқига қадрли Артемис ибодатхонасини ёқиб юборди. Эфесликлар бу қилмиши учун Ҳеростатни энг оғир шаклда жазолади.

Бизда ҳам Ҳеростат кабилар кўп чиқяпти. Халқнинг қадриятларини маънан ёқиб юборяпти. Пулни ҳар нарсадан азиз деб билганлар "Ҳеростат"ларни ўз рекламасида фойдаланяпти.

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel