sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

4 йил олдинги 17-рақамли видео! 😉
Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=HMW4BAVhNd0&t=1s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Шоир Иқбол Мирзонинг шеъри муҳокамага сабаб бўляпти.

Иқбол Мирзо Ислом Каримов даврида "халқ шоири" мақомини олди. Ислом Каримов даврида Сенатор бўлди, лавозимларга ўтирди.

Ислом Каримов вафотидан кейин у даврни "қора туш" деб атади.

Ҳозир бу одам Олий Мажлисда депутат. Яъни шунақа тоифалар халқ учун қонун ишлаб чиқяпти.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Халқимизнинг 20 йиллик жумбоғи ҳал бўлди! 20 йиллик муҳокама мавзуси ечимини топди! Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор! Яшасин! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

У "сиёсатга аралашмайман" дерди. "Ечим - болаларни ўқитишда" дерди.

Кунларнинг бирида мактабга солиқчилар рэкэтчиларга ўхшаб келди. Боласи орқали хабар юбориб, руҳий зарба бериб кетди...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Узоқ масофага кетаётган одам ҳаёл суриши ва мудраши мумкин. Шунинг учун кўп давлатларда йўлларга майда тош терилади. Машина ғилдираги майда тошларга текканда "виирт" деган товуш чиқаради. Ҳайдовчи зийрак бўлиши учун. Венгриянинг йўлларида товушлар куй бўлади.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

1-сентябр!

Мустақил Ўзбекистонга 33-йил!

Янги Ўзбекистонга 8-йил!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бирор ерда ҳамюртлар билан кўришиб қолсам сўрашяпти:
- Анча воқеалар бўляпти. Нега муносабат билдирмай қўйдингиз? Асосан эски видеоларни такрор кўрсатяпсиз.

Уларга шу латифа жавоб беряпман:
Руҳий касалликлар шифохонасида бир хона бор экан. Бу хонадаги жиннилар эрталабдан кечгача латифа айтиб кулишаркан. Латифалар такрор айтилавергач ҳаммасини ёдлаб олишибди.
Шунда бири айтди:
- Ҳаммамиз латифаларни билиб, ёдлаб олдик. Келинглар энди ҳар латифага рақам берайлик. Ана шунда чарчамаймиз. Кимдир бир рақамни айтади, қолганлари у қайси латифа эканини билиб кулаверади.

Ҳамма рози бўлди. Шундай қилиб кунлар ўтди. Бир кун ўша жиннихонага назоротчи келди. Ҳамшира билан хоналарни айланишни бошлади. Кейин ўша латифакашлар хонасига кирди. Қараса беморлардан бири рақам айтяпти, қолган ҳамма куляпти:
- Олти
- Вахахаха
- Энди мен айтаман, йигирма уч
- Вахахаха
- Э, ундан зўри бор. Ўн бир
- Вууахахаха...

Ҳамшира назоратчига вазиятни тушунтирибди. Назоратчи беморлар билан мулоқот қилиш учун ўзича рақам айтибди:
- Йигира тўққиз!
Беморлар жим.
- Йигирма тўққиз!
Беморлар жим. Шунда беморлардан бири назоратчининг ёнига келиб шапалоқ тушириб деди:
- Уялмайсанми аёл кишининг ёнида беҳаё латифа айтгани?!

Ҳозирда бўлаётган воқеалар худди суғур куни филмига ўхшаб бир хил такрорланяпти. Шу сабабли шу эски видеоларни такрор қўйиб боряпман.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фирдавс Абдуҳолиқов - медиамагнат. Гулнора Каримова билан ҳамкорликда кўп ишлар қилди.

Янги Ўзбекистон даврида Кинематография агентлиги раҳбари бўлди. Фаолияти давомида киночилар фаолиятига зарар берди. Бу ҳақида кўп режиссиёрлар дардини айтди. Агентликда раҳбар бўлиб фақат фестиваллар ўтказди. Халқ пулини беҳуда совурди.

Кейин...
Икки ой олдин бу одам Ислом цивилизацияси марказига раҳбар бўлди.

Ҳеч тушунмагандим, бу одамни у ерда нима иши бор, деб. Чунки бу одамнинг йўналиши медия. "Севимли" канали ҳам бунга тегишли. Фестивал ва концертлар уюштириб соққа қилишни билади. Янги лавозимда нима қилади?!

Энди тушунарли бўлди. Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бўлгач, қадимий масжид ва мадрасаларда бемалол тантаналар ўтказади.

Анақа... Булардан президентни хабари йўқ. Чунки президент азон эшитганда йиғлайди. Билиб қолса, ўзи атата қилади, бу ярамас болани!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

3 йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=fiZZR0L427w&t=5s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

1 йил олдинги видео.
Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=bvkXXxvMKjk&t=13s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Нима талаб кўп бўлса, у қадрли бўлади.

Ўзбекистондаги катта савдолар долларда. Артислар ҳам тўйга келса доллар олади. Ҳатто поралар ҳам долларда.

Дунёдаги олтин ва нефт каби маҳсулотлар савдоси ҳам долларда. Халқаро пул муносабатлари асосан долларда.

Доллар қандай қулаши мумкин?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Овоз" лойиҳасига кетган пулини Озодбек Назарбеков, уйимни сотиб жойига қўяман, деди.

Сотсин! Севара Назархон ҳам ёрдамлашсин. Чунки бу лойиҳани ўзини томорқангизга айлантиришди. Финалга чиққанларни бири Озодбек Назарбеков куёвини синглиси. Бири Севара Назархонни жияни.

Улар машҳур бўлсин, тўйма- тўй юриб бой бўлсин, деб қилдингиз. Уйини сотиб халқ пулини жойига қўйсин!

Лойиҳа кимга керак бўлса, телеканал рекламасидан тушган пулни ишлатса бўлади.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Дўкон ёнида ҳушидан кетган қуш ётарди. Дўкончи уни кўриб, сув ва дон берди. Қуш еб-ичиб, учиб кетди.

Бироздан кейин дўстлари билан қайтди. Энди ҳаммаси ўзини ҳушидан кетганга соляпти. Дон ва сув ундириш учун...

Қушлар ҳам айниди! 😁

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Шов - шув бўлаётган пойга ва қиморга чақириқ билан боғлиқ латифа.

Учаётган самалётнинг бир мотори бузилди. Тезда самалёт оғирлигини камайтириш керак эди. Учувчининг боши қотди. Шунда бир стюардесса учувчини тинчлантирди. Қўлига микрафон олиб шундай деди:

- Ҳурматли йўловчилар. Орамизда ўзбекистонликлар бор экан. Уларни қўрқмас, жасур ва мард деб эшитганмиз. Қани, бир кўрайликчи. Ўзингизни пастга ташлаб жасоратингизни исботланг!

Шунда бир блоггер ўрнидан турди. Телефонида видеони ёқди. Самалёт эшигини очиб, "қани, мард ўзбек ўғлонлари. Ғуруримизни ҳимоя қилайлик" деди.

Бир нечта йигит патир-путир пастга сакради. Фақат блоггер қолди. Қўлидаги ичимликни реклама қилиб, видеони ўчирди. Ва эшикни ёпиб, жойига ўтирди.

Тугади! 😎

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фестиваллар ҳақида гап кетса, биласиз "Титаник"даги ҳолатни. Кема чўкаётган вақтда мусиқачилар куй чалади. Одамларни кайфиятини кўтариб чалғитади.

Фестивалдаги, э йўғе, "Титаник"даги тангани бошқа тарафи ёзаман. Кема чўкканда баъзи одамлар қайиққа чиқиб қутилиб қолишган.

Қайиққа чиқолмаганлар эса жон талвасасида тинмай қийқирган. Қичқириқни эшитмаслик учун қайиқдагилар баланд овозда жўр бўлиб қўшиқ айтишган.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Ташқи қарз ва бюджет".
4 йил олдинги видео.
12-рақам! 😉

Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=F8LYKxDsYEc&t=4s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Юнонистонлик Никос Димунинг китобини ўқияпман. Муаллиф ўз халқига ойна тутиш учун асарни ёзган. Миллатдошларида бор бўлган камчиликларни кўрсатган. Шон-шарафли ўтмиш ва замонавий фақирлик орасида нега қисилиб қолинганини очиб берган.

Бир парчани келтираман:
"Замонавий юноннинг асосий касаллиги афсона тўқиш. Шундай афсоналардан бири "ташқи кучлар". Замонавий юнонлар ўз зиммасига тушган масъулиятни олгиси келмайди. Доим бошқалар айбдор: "MI6, NATO, CIA..."

Ҳатто бу афсонани шахсий ҳаётимизда ҳам кўришимиз мумкин: Имтиҳондан йиқилган қайси одам ўз айби билан йиқилганини тан олади? Ёки ҳамкасби юқори лавозимга ўтса, муносиб равишда кўтарилганини айтаоладими? Йўқ, "таниш-билишчилик" дейди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Асфалтли йўл, маданият ва имиж бўйича. 102-рақамли видео! 😉

Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=CS2vYP7sFZE&t=637s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

1-сентябр!

Мустақил Ўзбекистонга 33-йил!

Янги Ўзбекистонга 8-йил!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Open budget" бўйича 118-рақамли видео! 😉

Тўлиғи:
https://m.youtube.com/watch?v=UAh0zH4oSrA&t=18s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Икки йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=FG_JCdsZ_Yo

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қадимий масжид майдонида аёллар мода саҳнаси!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Маданият вазири Озодбек Назарбеков:

"Фестивал ва концертлар ўтказиш йўлларни асфалт қилишдан муҳимроқ!"

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Масалан, Америкада тадбиркорлар...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Жалолиддин Румий:
"Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!"

Аслидан фарқли бўлган имижда кўринган одам ўзини алдайди.

Бу иш давлат давражасида амалга оширилса, амалдорлар ўзини ва халқни алдашдан бошқа нарса эмас.

"Бошқаларни олдида обрўйимиз ошсин, зўр деб ўйласин, қанча пул кетса ҳам майли..."

Қачон ўзимиз учун яшаймиз?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Towkenni ko4asidami? 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Олимпиадада медал олганларни мукофотлаш учун тайёргарлик кетяпти.

Кўрамиз, халқ пулига олинган машина ва уйлар кимни номидан берилади. Агар халқ номидан эмас бир киши номидан берилса - обрў ўғирлиги деб аталади.

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=LVNL-tY7YNs&t=694s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

2 йил олдинги видео.
Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=RRqNJoic8DA


@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"200 квт бўйича эътироз билдирганларга узр сўратиляпти" деб ёзишди.

Узр сўраган одамни видеосини кўрдим. Бунга сабаб Энергетика вазирлиги ходимларини сўккани. Ижтимоий тармоқда оғир ҳақорат қилгани.

Аслида, 200 кв чеклов лоп этиб қилинмади. Олдиндан хабар берилди. Биз ўша вақт жуда банд эдик. Шерали Жўраевнинг ўғлини аниқлаётгандик.

Кейин бошга тушгач типирчилаб қолдик. Энди бу вазиятда ҳақоратли услуб хато. Ҳақли бўлган ҳолда айбдор кишига айланади. Ҳар кимда ҳукуматга нисбатан хоҳлаганча эътироз билдириш ҳаққи бор. Аммо сўкиниш орқали эмас.

"Нотўғри усулда гапириш - тўғри сўзнинг жаллодидир".
Саъдий Шерозий

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel