sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

"Қуръон" қиёматгача ўзгармайди. Унга нисбатан мусулмонларнинг муносабати ўзгариши мумкин.

Масалан, илк нозил бўлаётганда мусулмонлар "мен ҳақимда нозил бўляпти" деб ўйлашган. Ҳозир эса мукофот оятлари бизга, жазо оятлари фалончига. Жаннат оятлари менга, Жаҳаннам оятлари пистончига, деб қаралади.

Бу қараш ҳаётда ҳам таъсирини кўрсатади. Америкадаги бало ҳар биримизга огоҳлантиришдир балки. Биз Аллоҳнинг имтиёзли, жазодан ва балодан суғурталанган қуллари эмасмиз.

Америка давлати Исроилга ёрдам беряпти. Ғазода бўлаётган зулмга шериклик қиляпти. Аллоҳ зулмнинг ҳар қандай кўринишини ҳаром қилган. Зулм фақат Ғазода эмас, Хитой давлати уйғур мусулмонларга зулм қиляпти. Россия газ ва бошқа масалаларда бизга зулм қиляпти. Газ масаласида гапирган Ғайрат Дўстов 8 кун ноҳақ қамоқда қолди. Бу ҳам бир зулм.

Америкадаги ёнғиндан биз қандай дарс оламиз? Хулосамиз қандай? Шунга диққат қилайлик.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Абдуқодир Хусанов мавзуси шов-шув бўляпти.

Шу ўринда бир нарсага диққат қилайлик. Бу йигит Ўзбекистонда қадр кўрмаган. Чунки футбол бизда бошқа тизимлар каби таниш - билиш, пул ва кучга боғланиб қолган.

Кейин хорижга борди ва қадр топди. Ҳозир эса бир жамоадан бошқа жамоага 40 миллион еврога сотилди. Бизни истеъдодли футболчимиздан Европа фойда қиляпти.

Бу биргина мисол. Йиллар давомида кўп ақлли одамларимиз ўз юртида қадр кўрмагач, Америка, Канада ва Европага жойлашди. Бизни истеъдодли ва ақлли инсонларимиздан миллиард - миллиард доллар фойда қиляпти.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бу видео олинган хона мактаб биносини ичида. Бу одам ё директор, ё ўринбосар, ёки ўқитувчи. Агар таълим бундай нусхалар қўлида бўлса, у таълим асло нажот эмас!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Сиз учун филм тавсияси!

• Олигархларнинг тизимга таъсири;
• Пулдорлар манфаатига қонунлар чиқарувчи депутат ва сенаторлар;
• Уларга қарши ўз иродасини кўрсатадиган фаол халқ;
• Тепадагиларни "тупик"ка тиққан фидокор аёл...

"Miss Sloane" филми.
Ўзбекча, русча ёки инглизча. Қай бири қулай бўлса, барча тилларда бор бу филм.

Ўзбекча таржима учун ҳавола:
https://uzmovi.tv/tarjima-kinolarri/2981-xatarli-oyin-sloun-xonimning-havfi-oyini.html

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

9 ойдан бери ютубга видео қўймаяпман. Бу вақт давомида 20га яқин узун видеолар тайёрладим. Яқинда эълон қиламан, иншаАллоҳ.

Бу улардан бирининг қисқа парчаси.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Баъзи блоггерларга "фассс" дейилди. Улар қамалган йигитни гапи қолиб, шахсий ҳаётига ёпишишяпти. Иккинчи хотини бормиш, миш-миш...

Агар бу услубда давом этилса, яна баттар амалдорлар шарманда бўлишади. Чунки, қўшиқчи Лариса Москалева кимни иккинчи хотини эди? Қизини отаси ким? Актриса Зарина кимни иккинчи хотини эди? Ўғлини отаси ким?

Яна қанча-қанча маълумотлар. Ва буни халқимиз орасида кўпчилик яхши билади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Хизматкор ва хўжайин оёқ кийими...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бундан тўрт минг йил олдин...

Мусо алайҳиссалом Миср давлат раҳбари, подшоҳнинг ёнига борди. У Фиръавнни бир халққа нисбатан зулм, ноҳақлик ва зўравонлик қилишдан тийилишга чақирди.

Бир подшоҳнинг қаршисида ҳақ ва ҳуқуқ ҳимоячиси, эркинлик курашчиси турганди.

Миср подшоҳи Мусо алайҳиссаломни ерга урмоқчи бўлади, мот қилмоқчи бўлди. Мулоқотда подшоҳни ўзи "тупик"ка кираверди.

Кейинчи?

"Шуъаро" сураси, 29-оят:
"Фиръавн: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман», деди."

Ўз ҳаққини талаб қилганни қамайдиган тизим - Фиръавнча тизим дейилади. Тўрт минг йилдан бери ўзгармаган.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Янги йилга ўтишни байрам қилиш ёки қилмаслик ҳар кимнинг хоҳиши. Виждон ва эътиқод эркинлиги.
Давлат ташкилотлари халқ пулига қорбобо ва қорқизларни оммалаштириши, бу энди сиёсат.

Сўнгги юз йилгача мусулмонлар байрам кунлари бозорларда, марказий жойларда такбир айтиб юришган.

Рамазон ва Қурбон байрамида имомлар ва диний уламолар узун соқоллари билан бозорларда такбир айтиб юришса нима бўлади? Худди ҳозир қорбоболар тўпланиб юргандек.

Ахир азон овозини эшитганда йиғлайдиган Президентимиз бор-ку!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Истанбул йўлларида радар, жазо камераси деярли йўқ. Кеча бошқа бир вилоятга бордим. У ерда яшайдиган танишим шикоят қилди:

- Бу ерда ҳамма жойга радар ва камера қўйилган. Йўл бўш, одам йўқ жойга йўлчироқ бор. Қизилдан ўтаман десам камера жазо ёзади. Ҳар ой жарима тўлаяпман. Ўткан ой ҳам бир дунё жарима тўладим. Бизни вилоятни шуниси ёмон.
Қизиқиб, ўткан ой қанча тўлаганини сўрадим.
- Эээ, жуда кўп,- деб бошини сарак-сарака қилиб ҳисоблаб айтди, - 900 лира!

Сал кам 26 (йигирма олти) доллар. Учта қоидабузарликка!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Шу йигит дилидаги гапларни айтди. Видеоси тарқади. Видеога ёзилган изоҳларни ўқидим. Шундай изоҳлар кўп ёзилибди:
"Сценарий бўйича кетяпти, яхши рол ўйнабди, зўр уюштиришибди, бу ҳам проект..."

Бу каби ёзганларда кибр бор. Кибр шундай нарса-ки, одам ўз камчилигини кўрмайди. Ўзи айтишга қўрққан гапларни бу йигит айтса, сирли маънолар билан ўзини овутишга уринади.

Бу йигит жонидан ўтиб кетганидан гапирди, мардлик қилди, деб борини тан олиш нега қийин? Чунки ўзини ожизлигини, қўрқоқлиги ҳам тан олган бўлади. Унда қандай маҳаллада кар-кар қилиб юради.

Шунинг учун воқеага бошқача баҳо беради: "Аниқ ДХХни одами, аниқ ўйин, аниқ келишув, аниқ проект..."

- Нега 8 соат навбатда турасан ҳар кун? Бу йигит тешик пойабзалини кўрсатди, сен тешик иштонингни кўрсатиб видео қилмайсанми? Шунда амалдорларни патагига қурт тушиб, ҳаракат қилади?
- А йўғе, у ўзларини одами. Давлат проекти. Ёзиб беришди, у ўқиди. Унақа ўйинларга ақлинг етмас экан...
- Майли, унда баттар бўл!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Фарғонадаги портлаш айбдори

Кимдир "уй ва болалар боғчасини олдида "заправка"га рухсат берганлар айбдор" деяпти.

Кимдир "олдин "заправка" қурилди, кейин уй қурилди. Уй қурдирганлар айбдор" деяпти.

Кимдир ҳаддидан ошиб, ""заправка"ни олдидан уй сотиб олганларни ўзи айбдор" деяпти.

Бу воқеада айбни бир кишига тўнкаб, асл ҳақиқатдан қочмаслик керак. Хўш, Фарғонадаги портлашда ким айбдор?

"Қонун устуворлигини таъминлайман" деб, 8 йиллик ваъдасини бажармаётган Президент айбдор.

Ўзини уйини мукаммал қуриб, шаҳарсозликка тупуриб қўйган амалдорлар айбдор.

Портлашдан кейин ҳам ҳалигача миқ этмаётган қўғирчоқ депутат ва сенаторлар айбдор.

Амалдорларни назорат қилувчи, давлатни ва халқни ҳимоя қилувчи ИИВ, ДХХ ва Прокурорлар айбдор.

Ўз вазифасини бажармаётган журналистлар айбдор.

Сайловда қатнашишга тарғиб қилиб, ҳисоб сўрашда шукурга чақирадиган таниқли ким бўлса, ҳаммаси айбдор.

Ҳукуматни қинғирликларини билиб, унга қарши мустақил медияни йўлга қўймаган, ривожига ҳисса қўшамаган пулдорлар айбдор.

Мансабни, бойликни ва пулни муқаддасдек сингдиргандан ота-оналар айбдор.

Етимлар зўрланса ҳам, болалар заҳарланса ҳам, уч кунда унутиб, "мени чақмаган илон минг йил яшаса ҳам майли" дейдиган биз айбдор.

Ҳар бир жиноят жамиятга, одамларга, яъни сизга берилган бир саволдир. Нега бундай бўлди?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тўлиқ видео:

https://m.youtube.com/watch?v=Z5shsc_SyMc&t=2257s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қизиқ-да, шу саволни ўйлаб ўйимга етолмадим:

"Йўлчироқ яшил ёнар-ёнмас сигнал чаладиган ҳайдовчилар бор. Пиёдалар йўлдан ўтгунича сабри етмайдиган ҳайдовчилар бор. Улар 5-6 соат метанга навбатда қандай турибди?"

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Масалан, расмдаги манзарага қаранг:

Мусулмонлар пулига қурилган масжид худуди. "Алҳамдулиллоҳ мусулмонман" дейдиган, халқ пулидан, ойлик оладиган ходим. Ва халқ ичидаги бир мусулмон. Ва ўша шаҳар, ўша туманда бошқа мусулмонлар чойхонада ўтириб ҳотиржам ош еяпти.

Буни идрокида бўлиш, англаш ва ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон зиммасида. Ёки сиз ҳеч қандай имтиҳон қилинмай, ҳеч қандай қийинчиликка учрамай Жаннатга кираман деб ўйладизми?

Ёки, "бор, сен Роббинг билан бирга душман билан урушавер. Биз ўтирамиз" деган Бани Исроил қавмини оқибатини унутдизми?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ғалабага минг киши оталикни даъво қилади. Мағлубият эса доим етим қолади.

Фтуболчи Абдуқодир Хусанов машҳурлигига Ўзбекистондаги вазирлик ва ташкилотлар эга чиқишга уриняпти. Бизни ҳиссамиз бор деб.

Миллионлаб ҳамюртларимиз дунёнинг ҳар ерида ишлашига эса уларни ўзи айбдор қилинади. "Нажот илмда, мана ўқимасликни оқибати" деб. Ўзбекистонни ўзида минглаб олий маълумотлилар ишсизликдан такси қилиб юради...

Шунақа вақт "хитрий" йигитни гапи билан ўзимни овутаман: "Нима, фақат Ўзбекистондами камчиликлар?"

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

2025-йилнинг илк куни бурилиш билан бошланди. Бу бурилиш жараёнига сабаб - "Йиртиқ пойабзал" воқеаси.

Тўғри, бу бурилиш таъсири тезда билинмайди. Аммо жараён бошланди. Бу жараён табиий равишда ривожланади. Ҳар қанча чалғитишга уринишлар энди бефойда. Одамларнинг бир қисми бироз чалғийди, аммо бошланган жараён тўхтамайди. Ҳатто Шерали Жўраевнинг болалари мерос талашиб муштлашса ҳам бефойда. Асал билан Луиза соч юлишса ҳам бефойда...

"Йиртиқ пойабзал" воқеаси хронологияси:

22-декабр, кечки вақт. Бутун Ўзбекистондаги юз минглаб одамлардек Ғайрат Дўстов машинага ёқилғи қуйиш учун навбатда турди.

23-декабр. Тонггача соатлаб навбат кутган Ғайрат Дўстов ёқилғи ололмади. Шунда конституцияда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланиб ўз фикрини айтди. Унинг гаплари видеога олинди.

23-25-декабр. Ғайрат Дўстовнинг видеоси чақмоқ тезлигида ижтимоий тармоқда тарқади. Ҳар инсоннинг ичидаги дардини Ғайрат Дўстов тилига чиқаргани учун катта шов-шув бўлди. Миллионлаб инсонлар кўрди.

25-декабр. Тепадагилар бу видео тарқалишидан саросимага тушди. Бир кишининг ғаши келди. Ва ўша бир киши Ғайрат Дўстовни қамашга буйруқ берди. (Бир неча манбаадан олинган маълумот бўйича у бир киши Саида Мирзиёева. Ҳа, Президент қизи, Президент ёрдамчиси ва яқин келажакда Ўзбекистон Президенти бўлишга тайёрланаётган шахс)

26-декабр. Ғайрат Дўстов қўлга олинди. Тепадан келган буйруқ асосида судя аёл Дурдона Дадахонова ҳукм ўқиди.

31-декабр, кечки вақт. Ғайрат Дўстов қамалгани ҳақида хабар тарқалди.

1-январнинг илк дақиқалари. Юз минглаб одамлар, уларнинг кўпи байрам дастурхонида ўтирган бўлса ҳам бефарқ бўлмади. Ижтимоий тармоқда Ғайрат Дўстовни қўллаш ва озодлик талаби бошланди. Ҳимояси ва қўллови учун пул йиғиш ташкил қилинди.

1-январ, кечки вақт. Халқ оммавий равишда Ғайрат Дўстовни қўллашига қарши ёлланма троллар ва блоггерлар ишга тушди. Дўстов шаънига ҳақоратлар ёзишди. Лекин халқ уларнинг патини юлди. Шундан кейин бутун ёзганларини ўчиришди.

2-январ. Халқ Ғайрат Дўстовни қўллашда давом этди. Ёлланма блогерлар, троллар ва баъзи каналлар қарши ҳужумни бошқа босқичига ўтди. Видеолар орқали оилавий, шахсий ҳаёти билан боғлиқ мағзавалар ағдарди. Бу тескари реакция берди. Халқ, бўлиб ҳам ўша блоггер ва тролларнинг давомий кузатувчилари "шапалоқ" билан сийлади.

3-январ. Ғайрат Дўстовнинг қайта суди бўлди. Вазиятни Шавкат Мирзиёев кузатаётганди. Қайта-қайта хатолар сабаб вазият чигаллашди. Энди судни хато қилмайдиган, баттар аланга олдирмайдиган ишончли одамга топшириш керак эди. Шунинг учун куёвлардан бири судялик қилди. Ҳа, "арзидими" деган судя Шавкат Мирзиёев жиянининг эри эди. Ғайрат Дўстов озод қилинди.

4-январ. Ёлланма блоггерлар ва троллар тиш кавлагичдек фойдаланиб отилганидан дарғазаб эди. Ғайрат Дўстовни шаънига ёмон гаплар айтишда давом этишди. Унинг қўлловига йиғилган пулларни ейилиб кетгани ҳақида фитна ёйишди.

6-январ. Қўллаган, судига ҳам борган, қўллов учун пул йиғишни ташкил қилган инсонлар халқнинг омонатини топширди. Ҳавола:
https://youtu.be/vuAutiDUB2A

Ҳозирча шу. "Йиртиқ пойабзал" воқеаси ҳали кўп эсланади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

2020-йил пандемияда Испаниялик шифокорлар айтганди:
- Футболчиларга миллионлаб доллар сарфланарди. Тиббиётга эса эътибор берилмасди. Марҳамат, футболчилар шу вазиятда нима ёрдам беради?

Яна шундай жараён ва давр бошланаётганга ўхшайди. Аллоҳ асрасин!

Изоҳ: Хитой орқали яна вирус тарқаляпти...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ҳаёлимда бир савол айланяпти. Кеча судя "арзидими" деб сўради.

Арзидими...

Тепадагилар оддий бир дамасчи йигитга қарши
- Гала-гала блоггерларни
- Пода-пода тролларни
- Пачка-пачка каналларни...
тиш кавлагичдек ишлатиб, кузатувчилари олдига отди. Улар кимнинг "лайча"си экани фош бўлди. Эгаларига хизмат учун жуда арзон қурбон қилинди.

Арзидими?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Дардини айтгани учун қамалган йигит озод қилинди!

Ҳаммангизни табриклайман!
Озод қилинишига сабаб айнан сизсиз!


Сиз қўрқмадингиз, сиз қўлладингиз. Сиз мақола ёздингиз, сиз видео тарқатдингиз. Сиз изоҳ ва лайк билан фаол бўлдингиз! Сиз фидокорлик қилиб пул билан қўлладингиз. Дуода ҳам бўлдингиз.

Сизнинг фаоллигингиз томчидан денгизга, шамолдан тўлқинга айланди! Тепадагилар шундан қўрқди. Сиз бефарқ эмаслигингиз, бир тан-у бир жон бўлганингиз учун озод қилинди!

Адолат бўлса эди, Энергетика вазири, Ички Ишлар Вазири ва ҳукм қилган судя ишдан олинарди. У йигитга 9 кунлик асоссиз қамоқ учун товон пули тўланарди.

Адолат учун эмас, сизнинг фаоллигингиз учун озод қилинди!

Сизни табриклайман!
Раҳмат сизга!


@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ўз дардини айтган одамни қамади. Кейин халқ қўллашини, ўзлари шарманда бўлишини ҳаёлига келтиришмади.

Яъни бир иш қилса, эртасига қандай натижа бўлишини ўйламайдиганлар "Порлоқ келажак" ваъда қилишига ҳайрон қоламан.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир йигит ички дардини айтди. Унинг гаплари бошқаларнинг ҳам дарди эди. Шунинг учун, ҳар ерда видеоси тарқалди.

Бу йигит бошқаларга ўрнак бўлмасин, деб узр сўратмоқчи бўлинди. Узр сўрамади, тик турди. Бошқаларга дарс бўлиши учун энди қаматилди.

Бу ҳолат менга бир воқеани эслатди.
Бухоро амири Музаффархон Қўқон хонлини босиб олмоқчи бўлади. Бундан хабар топган Қўқон хони Саидхон Бухоро амирига хат ёзади.

Мазмуни шундай:
"Қўқон хонлиги заиф. Уни бошқараётган камина эса ёш йигитман. Агарда уруш қилиб бизни енгсангиз, ўсмирни енгиш сизга обрў бермайди. Аксинча, агар биз ғалаба қилсак, қат-қат шарманда бўласиз".

Ўз дардини, халқ дардини айтган йигитни қамаш орқали амалдорлар халқ қалбига қўрқув солмади. Обрў ҳам топмади. Ўзи қат-қат шарманда бўлди. Лаънат ва қарғиш олди.

Халқ яна у йигитни қўллашда давом этади, қўллаяпти ҳам.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Эслатма!

- Бошқа тилларни ўрганишни;
- Спорт билан шуғулланишни;
- Ёмон одатларни ташлашни... ва яна қандайдир режаларни янги йилдан бошлайман деганлар учун бугун сўнгги кун!)

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Лев Толстой бир қарич қалинликдаги китоблар ёзган. Ҳамма асарлари жамланса, 100 га яқин китоб бўлади.

Ва... Лев Толстой айтган-ки:

"Эҳ, дангасалик. Сен бўлмаганда қандай яхши одам бўлардим!"

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қорбобонинг тарихи христианларнинг авлиёси Николайга бориб тақалади. У 1800 йил олдин яшаган. Қорбобо болаларни хурсанд қилиши, совға бериши авлиё Николайнинг суннатидир.

Марказий кўчаларни авлиё Николайга тақлид қилувчи соқолли, қизил тўнли одамлар тўлдириб юрибди. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга тақлид қилиб соқол қўйганлар ўзи қурдирган масжидда босимга учраяпти.

Яъни, давлат сиёсати соқолга эмас, Ислом динига қарши!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Сионистлар Ғазода ўлдираётган одамларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар. Аёллар ва болалар ўлсин, Ғазо наслсиз, келажаксиз қолсин, деб ҳаракат қиляпти...

Биздачи?

Эркаклар кўчада тирикчилик ғамида юрибди. Соатлаб "заправка"да навбатда турибди. Уларнинг аёли ва болаларини ТВ заҳарлаяпти. "Куёв қайнона билан ётди", "Қайнота келинни зўрлади" каби сериаллар билан.

Юқоридаги ҳолатлар ўртасида икки фарқ бор. Биринчи фарқ, сионистлар ғазоликларни жисмонан йўқ қиляпти. Бизни ТВлар эса руҳан ва маънан ўлдиряпти.

Иккинчи фарқ, сионистлар қуролларга ўзини пулини ишлатяпти. Қатлиом қилинаётган ғазоликлар пулини эмас. Бизни ТВлар эса халқимиз, яъни сизнинг пулингизга оилангиз, қўшнингиз, яқинингизни "ўлдиряпти". Солиқлар, жарималар ва божлар орқали йиғилган пулдан.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бўлган воқеа. Америкага борган танишим айтади:

"Ўзбекистонликлар уйида меҳмон бўлдим. Меҳмонга қўшнилар ҳам келди. Ҳаммаси ўзбекистонлик. Ҳаммаси кўп йилдан бери Америкада яшайди. Ҳаммаси Америка ватандошлигини олган. Узоқ йилдан бери Ўзбекистонга бормайди.

Кулишиб, чақчақлашиб, хонани тўлдириб гаплашдик. Суҳбат қизиб, мавзу Ўзбекистон сиёсатга бурилганда... "...қизи бундай қилди, куёви ундай қилди" деб негадир ҳаммаси пичирлай бошлади.

Ким эшитмасин деб пичирлашаётганига мен ҳайрон. Ҳаммаси узоқ йилдан бери Ўзбекистонга бормаган. Ҳаммаси Америка ватандоши ".

Сабабини аниқлашни ўзи аслида илмий тадқиқот мавзуси!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Озодлик"нинг "схема"сида айтилган гаплар тўғри. Бир жойига қўшимча қиламан.

Блогерларга нисбатан босимни орқасида Отабек Умаров ва жамоасидек урғу берилган. 90-йилларда ҳам айни "схема" ишлаган. У вақтда Отабек Умаров шортик кийиб, тўп тепиб юрарди. Катта куёвни отаси эса у даврда айни "схема"да фаол эди. Партия очмоқчи бўлган Оллоқуловга қарши аёлларни шаллақилик қилиши ҳам 90-йиллардан қолган "мода".

Катта куёвни отасидан кейин ҳам бу "схема" ишлайверади. Чунки бу "схема"ларни СССРнинг чекистлари юз йил олдин чизган. Бугун кўкка кўтарилаётган жадидлар ўз даврида шу "схема" билан йўқ қилинган. Шунинг учун доим айтаман, жадидлар бугун яшаганида яна босимга учрарди. Ҳозир улар ўлган, энди хавфсиз. Бемалол амалдорлар улар номини суистеъмол қилиб, нонига сарёғдек суряпти.

Айни "схема" аслида Жанубий Кореяда ҳам бўлган. Американинг қўғирчоқ амалдорлари ўз халқини эзарди. Токи халқ ўз иродасини кўрсатгунича. Халқ қаҳрамон кутмади. Ҳар ким ўз ҳаётининг қаҳрамони бўлди. Ҳар бир инсон иродасини кўрсатди. Кейин Жанубий Корея ривожланди. Сиз "Қиш сонатаси" ва "Жумонг"ларни кўргансиз. Бу ҳам айнан улар иродасини кўрсатиши натижасидир.

Нима алоқаси бор дейсизми? Халқ ўз иродаси орқали ҳукуматга давлатнинг эгаси ким эканини билдириб қўйса
-Сўз эркинлиги
-Ижод эркинлиги
-Дин эркинлиги
-Илм эркинлиги ва бошқа масалалар бўлади.

Бир давлат ё халқни фойдасига ишлайди. Ёки бирор катта давлат манфаатига ишлайди. Бу ким кўпроқ иродасини кўрсатишига боғлиқ.

"Ҳақ суғуриб олинади. Ҳадя қилиб ҳеч ким бермайди". Беҳбудий.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=8hOsL-zhOSs&t=1675s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Йиллар давомида пули бор, ғами бор ва диндор танишларга айтдим: "Ҳозирги ҳолат шунчаки ўйин. Мансабини мустаҳкамлагач, яна эски давр қайтади. Ҳозир пул тикиб, жамоатчилик фаолиятини жонлантириш керак. 30-50та блогер бўлса, эртага босим қилолмайди. Ҳозир зўр фурсат..."

Доим эътироз эшитардим:
- Ҳа йўқ, мана ниқобда аёллар бемалол юрибди.
- Масжидлар қурилиши бемалол бўлди.
- Фиръавн ёнидаги иймонли амалдор каби у ҳам иймонини яшириб келди. Мана энди зўр бўлади.
- Бомдод намозини ўқиркан.
- Қизлари қори экан...

Юз йил олдин давлат ташкил қилинди. Пойдеворига динга қарши механизм қўйилди. Бу механизм шахслар билан боғлиқмас. Мирзиёевнинг ўрнида бошқа одам Президент бўлганида ҳам шу такрорланарди.

Чунки хавфсизлик тизимида ва баъзи стратегик ташкилотларда Россиянинг одамлари ишлайди. Ўзимизни миллатдош, лекин киндиги Россияга боғланган. Уларни Шавкат Мирзиёев ҳам бўшатолмайди. Чунки Путиннинг ҳимоясида.

Шуларни кўп давраларда тушунтирдим. Афсуски ўша вақтда, "Бир қаҳрамон келди, бизни қутқарди. Энди жиддий масалалар билан шуғуллансак бўлади" деб овқат, кўпхотинлик ва шу каби мавзулар билан ўралашиб қолинди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel