sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

Бир йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=fwP7vrsLWa8&t=45s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=fwP7vrsLWa8&t=45s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

3 йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=CdKuVuhRdnA&t=11s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Эгаси мушукка янги ўйинчоқ олиб келинганда унинг қилиғи...Ҳамма асабий бўлиб қолган!)

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

4 йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=Z5vnZtieStg

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Расмдаги бинони Абдулҳамидхон II совға қилган. Ўзини ёнидаги ишончли генералига. Бино бугунги кунда сотувга қўйилган. Нархи 125 миллион дўллар. Ўзимиздаги "Шоввозсой" саройи қурилишига эса бир миллиард дўллардан ортиқ пул кетган.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Анақа...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Икки йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=MtdMe2SV3E0&t=7s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир вақтлар россиялик автоблоггерлар келганди. Куёвларнинг меҳмони бўлиб, шаталоқ отишганди. Тошкентнинг қоқ ўртасидаги кўча ёпилиб, машиналарни чийиллатишганди.

Жамоатчилик эътирозига Тошкент ИИБ "Кино олишяпти" деб қутилганди.

Бу воқеа ҳам шундай бўлади.

Ўзимизни юртга четдан келганлар хоҳлаганини қилади. Шу юртни эгаси бўлган халқимиз шундай йиғилса, қамашади.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бир одам ички ишлар биносига бостириб кириб, иш вазифасидаги ходимга шапалоқ туширса қандай жазо кўрилади?

Энг камида 15 сутка!

Бир одам мактаб биносига бостириб кириб, ўқувчилари олдида ўқитувчига шапалоқ туширса, жазоси шунчаки узр сўраш...

Мактаб ўқитувчиси ҳам давлат хизматчиси, ҳоким ҳам давлат хизматчиси, ички ишлар ходими ҳам давлат хизматчиси. Давлат хизматчилари орасида тенгсизлик бўлиши мантиқсизлик ва хато.

Мактаб - дарвозага миллий гвардия ходимини қўйиб эмас, энг аввало ўқитувчилар қадрланиб ҳимоя қилинади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Алламжонов суиқасди" ва "Офис"...

Алламжонов ҳам амалдор бўлиб халқ пулидан ойлик олган. Умаров ҳам халқ пулидан ойлик олган. Уларнинг "шеф"и ва барча ишга жим турган Шавкат Мирзиёев ҳам халқ пулидан ойлик олади. Ҳаммаси халқнинг хизматкори. Қурилган саройлар ҳам, самалёт-у пайпоғигача халқ пулидан олинган.

Шавкат Мирзиёев соясида Умаров ҳам, Турсунов ҳам, Алламжонов ҳам миллиардер бўлди. Энди улар ўзаро соч тортиб, тимдалаб урушяпти. Лекин халққа бу ҳақида тўлиқ маълумот берилмаяпти. Жамоатчилик икир-чикиригача билиши шарт. Лекин давлат сири деб ёпилди.

Тахт учун ўйинда Алламжоновни қўллайдиган жамоа бир қадам олдинга ўтди. Умаровни, тўғрироғи Фарғона кланини доғда қолдирди. Лекин уларни юмма талашиши давом этади. Кўпроқ кучли бўлиш учун халқ қон томирига сулукдек ёпишиб...

Яқин ўтмишда Иноятовчилар ва Алматовчилар куч кураши олиб борганди. Баъзан уни, баъзан буни қўли баланд келган. Эзилган, қийналган, азият чеккан халқ эди. Бу ҳам шунга ўхшайди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Парламентда бешта партия бор. Улардан қайси партиянинг раҳбарини биласиз? Ёки қайси депутатни танийсиз?"

Бу саволга илк айтиладиган жавоб "Алишер Қодиров" бўлади. Бу одам эса тез-тез калла қўяди. Нега?!

Ўзбекистон сиёсий майдонида бир дона таниқли ва ҳурматга сазовор одам бўлиши керак. У ҳам бўлса Президент. Бошқалар эса сиёсий фаолиятини давоми учун калла қўйиши керак. Бўлмаса думи тугилади.

Бизда сиёсий ирода пастдан тепага, яъни халқдан ҳукуматга эмас, тепада пастгадир. Ким депутат бўлишини, ким қудуққа тушган тошдек йўқ бўлишини "тепа"дан ҳал бўлади.

Шунинг учун баъзи депутат ва партия раҳбарлари халқ нафратини олишга ҳаракат қилади. Шу орқали "тепа"га ўз садоқатини исботлайди. Шундай қилиб халқ тўлаган солиқдан ойлик олиб, халқ пулига олинган машинада кайф қилиб юраверади. Халққа нафратини сочиб, халқ нафратини олиб...

Энг қизиғи, Ўзбекистон Россия билан ҳарбий стратетегик келишув қилган вақтда калла қўйди. Бу Президентга бўладиган нафрат учун ўзини қалқондек тутиш!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Туркиядаги камчилик ҳақида.

Уйимизни ташқи қисмида машина тураргоҳи бор. Тупроқ устига шағал тўкилганди. Қўшнилар билан ҳокимият сайтига мурожаат қилдик. 2 кундан кейин келиб ҳокимият брусчатка қилди. Текинга. Чунки барча харажатлар солиқлардан қопланади.

Бизга ўхшаб, опен бюджет ўйнатиб, ёки тадбиркорлар бўйнига қўйса бўлади-ку, тўғрими?

Иккинчи мисол, яқин атрофдан метрога олиб борадиган автобус ўтмас эди. Қўшнилар имзо йиғиб, онлайн ҳокимиятга мурожаат қилинди. Бир ой ичида янги йўналишдаги автобус йўлга қўйилди.

Бизни амалдорларга ўхшаб, автобус йўқ бўлса таксида борсин, деса бўларди-ку!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Юқоридаги расмларда нимани назарда тутилганини тушунмай танишларимни боши қотди. Шунга изоҳлаб қўяман:

1-расм, "Кофе бор".
2-расм, "Бензин йўқ".
3-расм, "Кириш".

"Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида..."

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Вензин юўқ эмас, Вен3ин ю6қ бўлади! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Туркия муфтийси Меҳмет Гўрмез:

"Масжидда жамоат билан намоз қилинганда орқа сафларда қиқирлаган болаларнинг овози йўқ бўлса, келажак авлод учун ҳавотир қилинг.

Шунинг учун ҳар қандай мусулмон боланинг кўнглида ва тасаввурида масжид билан боғлиқ ёмон таасурот қолдирадиган сўз ва ҳаракат қилмасин!"

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ўз давлатининг раҳбари Трамп ёнида ҳам, Путин ёнида ҳам эгилиб, тиржайиб ўтиради. Миқ этмайди. "Азон эшитса йиғлайдилар" деб туйғуланиб юради.

Лекин бошқа давлат раҳбари Путинга ҳам, Трампга ҳам ўз позициясини кўрсатса, "ўйин, масхарабоз, қўғирчоқ" дейди...

Иорданияликларга ҳайронман-да! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бу хабар тезда ўчиртирилди. Халқ ғазабидан қўрққани учунмас. Менимча, сабаби бошқа.

"Ватан, эл, юрт" шиори билан давлат ходимлари ишлайди. Тепадан "фалончи душман, пистончи хоин, анови терорчи, буниси фитначи" деган кўрсатма келади. Ходимлар "ватан учун" деб топшириқни аъло даражада бажаради. Ҳақиқий халқпарвар, миллатпарвар инсонларни тутади, уради ва қамайди...

Ишда кун-у туни ўтади. Хизмат билан юриб, болалари билан ўйнолмайди. Хотини билан романтик саёҳатлар қилолмайди. Қўпол қилиб айтганда, "ит ётиш, мирза туриш" кўринишда яшаб, йиллари ўтади.

Кейин кунларнинг бирида қарайди-ки, тепадаги одамларнинг миллардлаб долларлари, хорижда уйлари ва чет эл паспортлари бор.

Йиллар давомида алданганини ҳис қилади. Тепадагиларнинг қўриқчиси бўлиб, улар манфаатига ишлаганини тушунади. Алами ичига сиғмайди. Ўтмиш йиллари кўз олдидан ўтади...

Бундай ходимлар минглаб бор. Бу каби хабарлар Иноятов обрўсига эмас, кўпроқ ходимларнинг тепага сўзсиз итоат қилишига соя солади. Шунинг учун ўчиртирилди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Хитойга нисбатан қўрқувнинг сабаби нима?

Четдан писмайиб келган хитойликлар қилаётган ишни шу юртни, шу давлат эгаси бўлган халққа рухсат берилмайди.

Оддий мисол, хитойликлар рухсатсиз оммавий тадбир ўтказди. Шу ишни "Активист" ёки Аслан қилганда дарров етиб келиб тўсишганди.

Дўкон пештоқига хитойликлар бемалол ўз алифбосида "жин-ман" каби бир нималар ёзяпти.

Ўзимизни тадбиркорлар лотин алифбосида ёзган, луғатимизда бўлган номларни ўзгартиришга мажбур қилинди. Сўз асли арабча, деб.

Туркийларда давлатга нисбатан "ота" деган муносабат бўлган. Шундай қаралса, бир ота ўзини боласини уриб, сўкиб, шилиб, ҳар ишига шубҳа билан қараб, ҳар онда ёмон гумонда бўлса-ю, қўшнининг боласини эркалаб, сийласа, қўрқув ва нафрат уйғониши табиий ҳол. Ҳам "ота"га ҳам қўшни болага!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Икки йил олдинги видео. Тўлиғи:

https://m.youtube.com/watch?v=MtdMe2SV3E0&t=7s

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Истанбулга келган танишим сўради:
- Шу денгиз бўйидаги уйлар нархи қанча?
Мен айтдим:
- Беш миллион дўллар ва ундан юқори.
Танишим:
- Вой-вўўў! Ўзимизни Чорвоқда ҳам бунчалик эмас-ку!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ҳар ота-она фарзанди билимли бўлишини хоҳлайди. Яхши жойда ишлашини хоҳлайди. Кўп пул топишини хоҳлайди...

Агар ахлоқли бўлмаса, билим, мансаб ва пул зарарга ишлайди. Энг аввало катталар болаларга ахлоқ бўйича ўрнак бўлиши керак. Шу билан бирга турли усуллар билан ахлоқли фарзанд қилиб тарбиялаши керак.

Бу усуллардан бири - болалар қўлига тўғри китоб бериш. Болалар учун бир китоб тавсия қиламан.

Учта эмас, иккита сомса еб, биттасини пулига шундай китоблар олинса, келажак учун фойдали бўлади.

Интернет орқали олмоқчи бўлсангиз, дўкон манзиллари:

https://hilolnashr.uz/gozal-xulqlar

@qamar_delivery

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

https://youtu.be/MtdMe2SV3E0?si=lxLwEChfjjNkGr43

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Хукмдор қўйиб бергани учун қароқчилар карвонни талайди".

Саъдий Шерозий

Президент қўйиб бергани учун хитойлик ҳам, бошқаси ҳам шаталоқ отаверади!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Замонавий ҳикоя

Шогирд донишманддан сўради:
- Устоз, алғов - далғов воқеалар ҳақида нима дейсиз?

Донишманд жавоб берди:
- Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" асари бор. Бош қаҳрамон Асадбек рак касалига чалинади. Шунда унинг ишончли одамлари - Ҳайдар ва Маҳмуд ўртасида кураш бошланади. Бу ҳам шунга ўхшаш ҳолат.

Шогирд яна сўради:
- Устоз, бу вазиятда кимни қўллаш керак?

Донишманд жавоб берди:
- Эээ, бўтам. На Асадбек учун ачин, на Ҳайдар учун қувон, на Маҳмуд учун қайғур. Чунки улар бир тўда. Асадбек асарда масжид қурдиради. Маҳмуд кўп оилаларга ёрдам қилади. Лекин барибир улар халқ учун зарарли жиноятчилар тўдаси, бўтам!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Қўшиқчиларимиз ажойибда...

Яқинда улар бир гуруҳ бўлиб, Умра қилди. Шу вақт Макка ва Мадинадан анча узоққа атайин борди. Абу Жаҳл жасади ётган жойга тош отди. Кейин уйга қайтиб, замонамизнинг тирик Абу Жаҳлларига пахта қўйишда давом этди...

Энди эса ота бир ака-ука қўшиқчилар отасини ашуласини талашиб халққа майна бўляпти. А хўп, орият учун, ғурур учун талашаяпсан, дейлик. Унда нега ота - боболардан мерос қолган тарих ва бойликларни талаётган қароқчиларни товонини ялаб юрибсан?

Лекин асл фожеа, шу тоифалар тўйга келиб, бирров оғиз қимирлатиши учун минглаб долларни осонликча беришимизда. Шунақа тоифалар тўйга келишини обрў деб билишимизда.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Футболчи Абдуқодир Хусанов кунига 130 миллион сўм топади" деган гапларни ўқияпман.

Кунига бундан кўпроқ топадиган ўзимизни амалдорлар бор. Футболчидан фарқи, халқнинг ҳаққини ўмариш, қароқчидек талаш эвазига топади.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Туркиядаги камчиликларни ҳам айтинг" дейишади. Марҳамат, муҳим камчилик!

Туркияликлар ҳисобидаги пулни хакерлар ўмарса, бутун зарарни банк қоплаб беради. Мижознинг пулини ҳимоя қилолмагани учун. Бу 5464-сонли қонунда қатъий белгиланган.

Ҳа, мана биздан ўрнак олиб, халқни ўзини айблаб қўйиб куйдирса (кийдирса) бўлади-ку, тўғрими?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Уффф, КRИШ эмас, КRИW! 😉

Ислоҳотлар ва таълим тизимимизга шубҳа қилсанг, бизнинг саводимизга боқ!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Мана чаласаводлик.
Софе эмас Соғе бўлади! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel