Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:
Кеча сайлов олдидан дебат бўлди.
Президентликка номзодлар ўртасида эмас. Йўқ. Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасида.
Вакиллар бир-бири билан дебат қилса, эртага бу вакиллар бошқарадими ё номзодми? Нега номзодлар юзма-юз дебат қилмайди? Жуда кулгули!
Халқни ўйлантирган саволлар кўп:
- 40 миллиарддан ортган қарз қандай тўланади?
- Ёшлар ватанидан кетиб ишламаслиги учун нима қилинади?
- Ақлли одамлар юртни ташлаб кетиши қандай тўхтатилади?
- Қачонгача одамлар Мексика чегарасини бузиб Америкага боради?
- Жарималар билан одамларни қақшатиш қачон тугайди?
-Бу учун аниқ режа, стратегия, лойиҳа борми?
Бу каби саволларга шахсан номзодлар жавоб бериши керак. Вакилларни гапиртириш бу - солиқ тўловчи, меҳнат қилувчи, овоз берувчи халққа ҳурматсизлик!
@sanjar_xoja
Бутун дунёда Президентликка номзодлар халққа оиласини кўз-кўз қилади. Қанчалик оилапарвар эканлигини билдирмоқчи бўлади.
Бизда бу нарса тескари реакция беради. Чунки халқимиз фарзанди йўқ номзодни орзу қилади.
Тўғри-да, қонун ишламаганидан кейин, ким мансабга ўтирса, болалари-ю қариндошлари билан юртни талаганидан кейин шундай орзу қилади-да!
@sanjar_xoja
Аёлларни таърифлаш учун сўз,
Тушуниш учун умр етмайди! 😉
@sanjar_xoja
Файзиев домланинг ёши 80га яқинлашиб қолганди. Декан ёки Проректор нари турсин, Ислом Каримовни ҳам менсимасди.
Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=CdKuVuhRdnA&pp=ygUbc2FuamFyIHhv4oCYamEgZmlsbGFyIGphbmdp
@sanjar_xoja
1991-йил, август.
Россия сиёсий бошқарувида парокандалик бўлган давр. Кўплаб давлатлар СССРдан ажралиб, ўз мустақиллигини эълон қилди.
Ана шу кунларда Ўзбекистон ССР депутатлари ва амалдорлари йиғилиб, мажлис ўтказди.
Академик, олим, депутат Пўлат Ҳабибуллаев минбарга чиқиб нутқ қилди:
-Ҳурматли ўртоқлар! Бизга мустақилликни нима кераги бор? Халқ референдумда СССРда қолиш учун 93 фоизи овоз берди. Раҳбаримиз Ислом Абдуғаниевич айтганларидек, мустақил бўлсак, ўзимизни боқа олмаймиз-ку! Биз жуда кўп нарсани Россия ва қардош республикалардан оламиз. Ҳатто бизда тугма ҳам ишлаб чиқарилмайди. Ҳўп, мустақил ҳам бўлдик дейлик. Ахир, Хитой бизни босиб олади-ку!
•••
32 йил олдин Парламентдаги 35-40 фоиз депутатлар шундай зеҳниятлик эди. Бугун 95 фоизи шундай зеҳниятда.
Россияда тез кунда яна парокандалик бўлади.
У вақтда биз нима қиламиз?
@sanjar_xoja
Россиядаги воқеани яхшироқ тушунишни хоҳлайсизми?
Сизга шу филмни тавсия қиламан:
"Операция "Валкирия"".
Уруш даврида Гитлернинг телба қилиқлари кўпаяди. Вазиятни, ҳолатни тушунишни истамайди. Борган сари Германия ботаверади.
Юқори даражали ҳарбийларнинг тоқати тугайди. Гитлерни йўқ қилиш режасини тузишади.
Мақсад, Гитлерни ўлдиргач, Америка ва Британия билан мулоқотни тиклаш. Шундан кейин урушни тўхтатиш учун сулҳ қилиш. Бу орқали Германия давлатчилигини сақлаб қолишмоқчи бўлишади. Кейин...
Бўлган воқеа асосида ишланган филмни кўришни тавсия қиламан!
Ҳавола:
https://kino-o-voine.com/operaciya-valkiriya-film-2008-smotret-online/
@sanjar_xoja
Евгений Пригожин.
Путиннинг 30 йиллик қадрдони, дўсти, сирдоши. Унга "Путиннинг ошпази" лақаби ҳам берилган. Чунки, ўз ресторанида Путин ва унинг хос меҳмонларига хизмат қилиб турган.
Йиллар давомида кўплаб давлат лойиҳалари унга берилди. Шу орқали бойлик орттирди.
"Вагнер" номли қуролли гуруҳ тузди. У нодавлат гуруҳ лекин давлатга хизмат қиларди. Масалан, Сурия, Ливия, Африкадаги баъзи ишларни Россия давлати қилса, муаммо бўларди. Бу вазиятда "Вагнер"дан фойдаланарди.
"Вагнер" ўз сафига одамларни пул эвазига ёлларди. Ҳар бир хизматчига минглаб доллар ойлик берарди. Бу пуллар эса Россия давлати бюджетида қопланарди.
Пригожиннинг троллар армияси ҳам бор. Интернетда ўтириб, "Юртбошимиз Путин сабабли тинчмиз. Танқид қилганлар хоин" деб ёзадиганлар бор-ку, шундай минглаб троллар армиясига эга.
Пригожиннинг калласига Америка 250 минг доллар мукофот пули эълон қилган. Йиллар давомида "Россиянинг қаҳрамони" деб келинди.
Энди эса Путин ўз қадрдони, дўсти, сирдошини "Ғарб жосуси" деб атаяпти.
@sanjar_xoja
"Ўткан кунлар" филми илк 1960-йилларда суратга олинган. Зайнаб ролини Гулчеҳра Саъдуллаева ўйнаган.
Гулчеҳра Саъдуллаева чиройли актриса бўлгани учун режиссиёр ҳар сафар огоҳлантирар экан:
-Бу қизни юзига упа-бўёқни ёмонроқ суринг. Хунукроқ қилиб пардозланг. Зайнаб бош қаҳрамон Кумушдан яққол ажралиб турсин...
Сайловдаги номзодлар тарғиботини, расмларини кўрганда шу воқеани эслайман.
Расм: 2016-йил сайловидаги номзодлар ва натижа.
@sanjar_xoja
Юқоридаги мавзу кўп муҳокама бўляпти. Ҳукумат шундай сўровнома ўтказиши керак. Кейин кўп овозли танлов амалга оширилади. Бу демократия - халқ хоҳиши, иродаси, бошқарувининг оддий кўриниш!
Читать полностью…Дунё ишларини четга суриб, ҳаётимизга яхшироқ назар солишни хоҳлайсизми?
Сизга ушбу китобни тавсия қиламан!
Кўпчилик менга айтади, "эээ, одамларимиз ўзгармайди..."
Уларга доим Конфуций тоғанинг гапини такрорлайман: "Қоронғуликни сўккунча бир шам ёқ".
Масалан, бирор китобни олиб, ўқиб, бошқаларга совға қилиш ҳам бир шам ёқиш.
Китоб учун манзил:
https://asaxiy.uz/product/sanzhar-huzha-haetimiz-kengurulari
@sanjar_xoja
17-июн Россия босқинчилари Тошкентни эгаллаб олган кун!
Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=UdC-GhkTo7A&t=142s
@sanjar_xoja
"Ёлғон энг кўп айтиладиган вақт:
-Сайловдан олдин,
-Уруш бўлаётганда,
-Овдан кейин".
Жорж Клемансо
Франция Вазирлар кенгашининг собиқ раиси
@sanjar_xoja
Етим қизларни зўрлаган амалдорни биласиз. У ҳақида "Хоразм воқеаси" анимацияси. "Шон филм" томонидан ишланган.
Кеча Президентликка номзодлардан бири айтди: "Азонни эшитганда йиғлагим келади"
Етим қизлар зўрланди, ёлворди, ингради,
Нашид учун қамалганларнинг онаси фарёд қилди,
Милиция қийнаб ўлдирганларнинг отаси дод солди...
Уларни эшитмаган қулоқ азонни эшитадими?!
@sanjar_xoja
Қушлар овози, тоза ҳавоси, майин шабадаси... Ҳар қанча тарифлаш учун сўз камлик қилади.
Шунчаки дунё манзарасидан бир парчаси бу. Жаннат қандай экан?
@sanjar_xoja
100 долларлик пулни биласиз. Унинг ўртасида бир тoғани расми бор. У Бенжамин Франклин. Ўша тoғанинг шундай деган:
"Озодлик - бошқалар тарафидан бизга берилган совға эмас. Худо тарафидан бизга берилган ҳақдир".
Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=sUdbp8hS7h4
@sanjar_xoja
Турли давлатларнинг хабарларини кузатдим. Асосий айтилган гаплар шу мазмунда:
"Россия армияси қоғоздан ясалган йўлбарс экан. Бу исботланди".
Нега?
"Вагнер" - хусусий компания ҳисобланади. Унинг ишчилари - пул учун ёлланган жангарилар.
Ана шу компания раҳбари ва ишчилари Россия давлатига қарши исён қилди. Халқ уларни гул билан кутиб олди. Жиддий қаршиликка учрамади. Россия армиясидан улар сафига қўшилганлар ҳам бўлди.
Бир кунда 200 километрдан кўп йўл юришди. Москвага оз қолганда ортга қайтишди.
Нега?
Оддий бир компания раҳбарига Белоруссия президенти телефон қилди. Шу орқали Россиядек катта давлат Президенти 25 минг ишчиси бор бизнесмен билан келишди.
Бу ҳам Россия давлати, ҳам армияси, ҳам Путин обрўсига жиддий зарар берди.
Мана энди россиялик блоггерлар ижтимоий тармоқда шундай ёзяпти: "Бизга аниқ бўлди: Худо сақласин-у, НАТО юртимизга бостириб кирса, қўлимиздан икки иш келаркан. Асфалтни бузиб йўлларни тўсиш ва Лукашенкодан ёрдам сўраш".
@sanjar_xoja
Сайловда ким ютаркин, деб кутаётганлар учун! 😉
@sanjar_xoja
2016-йил, июл.
Туркия.
Бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши қилиш учун ҳаракатни бошлади. Танклар, самалётлар, вертолётлар билан исёнчи аскарлар стратегик биноларни эгаллади.
Туркия халқи кўчага чиқиб, исёнчиларга қаршилик қилди. Танкларни тагига ётиб бўлса ҳам курашди. Молидан, жонидан воз кечиб туриб берди.
Натижада, оддий халқ исёнчи аскарларни енгди. Ўзи сайлаган ҳукуматни ва Президентни ҳимоя қилиб, сақлаб қолди.
2023-йил, июн.
Россияда исёнчи аскарлар Москвани эгаллаш учун борди. Танклар, ҳарбий воситалар билан 200 километрдан кўпроқ юрди. Йўл давомида одамлардан бирортаси уларга қаршилик қилмади.
Аксинча, гул тутиб, сув ва нон бериб, исёнчиларни қўллаб қивватлади.
Нега?!
Бу масалани Президент яхшилаб ўйлаб кўриши керак. Дўппини хонтахтага қўйиб, аччиқ кўк чойни ичиб, таааак, деб.
@sanjar_xoja
Диний билимга эга киши шундай деганди:
- "Қуръон" нозил бўлган даврда Макка мушриклари Лут қавми ҳақида билди. Мушриклар ҳайратда қолди. Лут қавмининг қилиқларини ақлига сиғдиришолмади.
"Қанақасига ахир? Бу нарсани ҳаёлни бир учига келтириб ҳам бўлмайди-ку",- деб айтишди. Макка мушриклари жоҳил бўлган, билимсиз бўлган, қўпол бўлган, лекин улар Эркак эди!
Шу гапларни тез-тез эслайман.
Ўзбекистонда ўзидан бошқача фикрлайдиганларни уч ҳарфли сўзлар билан айблаш авж олди.
Ислом динида бир аёлни зинода айблаш учун 4та гувоҳ керак. Гувоҳи бўлмаса, гапирган одам жазоланган. Бирор аёлга зинокор деб туҳмат қилган киши бу дунёда ҳам оҳиратда ҳам лаънатланган. Энди, эркакларга Лут қавмини бузуқлик тамғаси билан туҳмат қилишчи?
Бу туҳматларни оммалаштирганлар айнан ўзини мусулмон деб ҳисоблайди. Бу энди мусибат.
Ғалати тарафи, Ғарбдаги тараққиёт ёки диний эркинлик ҳақида гап кетса, улар шундай дейди:
"Нега у ердаги ЛГБТни гапирмаяпсан?"
Уларга фақат шу қизиқ. Бу каби тоифа - маънавий касалдир!
@sanjar_xoja
"Вагнер" ғалаба қозонса, Путин қочса нима бўлади? Марказий Осиё давлатлари тўлиқ мустақилликка ҳаракат қиладими? Арзон берилаётган газларга эга чиқиладими?
Биз "қўй, тинч яшайлик" деймиз-ку. Марказий Осиёнинг баъзи Президентлари ҳам шундай. "Оға кетди, яшасин янги оға" бўлади.
Юз миллионлаб суюнчи пули жўнатиб, "амрингизга мунтазирман буюк оғам" дейди.
Чунки эркин, озод ва мустақил ҳаётни ҳур одам хоҳлайди. Қулга эса озодлик эмас, хўжайин керак.
Оддий мисол:
1991-йилда СССР ҳарбийлари давлат тўнтариши қилади. Давлат бошқарувини ўз назоратига олади. Шунда Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари мустақилликка ҳаракат қилмади. Аксинча, исёнчи ҳарбийларга табрик юборди...
@sanjar_xoja
Қозоғистон Пригожин исёнига қарши ёрдам бермаслигини билдирди.
"Бу Россиянинг ички иши"- деди Қозоғистон Президенти Токаев.
@sanjar_xoja
Россияда "Вагнер" гуруҳи асосчиси ва бошлиғи Пригожин қуролли исён бошлади.
@sanjar_xoja
"Затооо уларда бузуқчилик бор",
"Затооо бизда азонни эшитганда йиғлайдиган амалдорлар бор".
Тўғрими? 😉
@sanjar_xoja
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Эронга борди.
Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=aNdTf7bItZ0&t=709s
@sanjar_xoja
Баъзи мавзуларда тайёрлаган видеоларимни архивга қўяман. Қачондир эълон қиламан, деб.
Ана шундай видеоларимдан бир парча.
@sanjar_xoja
"Растаможка" арзонлашди. Лекин ҳар қандай машинага эмас, фақат кичкиналарга. Нега?
"UzAvtoMotors" шахсан Президент назоратида. Миллионлаб доллар соққа қилинадиган соҳа.
Ким ўзи ўтирган дарахт шохини арралайди?!
@sanjar_xoja
Сайловдан олдин - фақат ва фақат қулоққа ёқадиган гаплар танланади. Бутун дунёда!
@sanjar_xoja
Хоразмда вояга етмаган етим қизларни зўрлаб юрган амалдор эсингиздами?
Унга озодликни чеклаш жазоси берилган эди. Яъни бир ярим йил кечки 11дан эрталабки 7гача уйда ўтиради, бўлди.
Бу воқеа шов-шув бўлгач ҳукмни қайта кўриш бошланганди. Ўша суд битиш арафасида.
Ҳозирги натижа қандай, биласизми?
"Вояга етмаган етим қизлар ўз хоҳиши билан амалдорнинг қучоғига кирган" деб амалдорга нисбатан ҳукм ўша-ўша қоляпти.
Конституция ўзгарган, ҳаммаси инсон қадри учун эди-ку! Энди нима бўлди?
Қасам-ки, "меники, сеники" деб тарғиб қилган, халқни ишонтирган кишилар бу ноҳақликка шерик!
@sanjar_xoja
Қама-қамаларга ҳам, қўрқувдан одамларнинг соғлиғи ёмонлашишига ҳам давлат раҳбари масъул!
Расм: "Адабиёт" газетаси
@sanjar_xoja