sanjarxoja_kirillcha | Unsorted

Telegram-канал sanjarxoja_kirillcha - Санжар Хўжа

1148

Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:

Subscribe to a channel

Санжар Хўжа

Истанбул. Пешин намозидан кейин фаластинликларга ғойибона жаноза ўқилди. Аввал имом шундай нутқ қилди:

"Фаластинда шаҳид бўлганларга жаноза намози ўқиймиз. У ерда болалар, аёллар, қариялар бомбаланяпти. Дуодан бошқа ҳеч нарса қилолмайдиган даражада ожизмиз. Лоақал жаноза ўқийлик-ки, қиёмат куни улар "биз бомбаланганда сен нима қилдинг?" деб бўйнимизга ёпишса, айтадиган бир гапимиз бўлсин.

Қаранг, Қуръонда яҳудийлар тасвирланган. Улар айни тасвирлангандек. Насронийлар ҳам айтилган. Улар ҳам айни айтилганидек. Фақат, биз Қуръонда айтилган мусулмон эмасмиз. Шунинг учун хор ва ожизмиз. Шунинг учун бизга ҳар ким хоҳлаганини қиляпти..."

Бутун Туркия бўйлаб шу каби нутқ қилинди, жаноза намози ўқилди. Ўзбекистонда бирор масжид имом бу гапни айтса, провокатор деб ишдан олинади. Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми Фаластин учун қайғуда. Масжидларда эса на очиқ дуо қилиняпти, на жаноза ўқиляпти.

Ўйланиб қолдим. Ўзбекистонликлар "Масжид-ул Ақсо"га эга чиқишдан олдин, ўз масжидига эга чиқиши керакдир, балки...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Бир томчи нефт - бир томчи қондан қадрли". Уинстон Черчилл

Британиянинг Бош вазири бу гапида мусулмон қонини назарда тутган бўлса керак. Чунки, Усмонийларга қарши араб исёнлари орқасида Британия бор эди. Усмонийлар давлати қулагач, ҳудудининг катта қисмини араб қабилаларга бўлиб берди.

Қабилалари давлат қуриб, қабила раислари ўзини қирол ёки амир деб эълон қилди. Кейин Британия у ерлардан нефт қазиб чиқарди. Унинг ёнига Америка ҳам қўшилди. Бу икки давлат ҳомийлигида Фаластинда Исроил давлати ташкил топди. Орадан йиллар ўтди...

Исроил бир ҳафта давомида Ғазони тўлиқ қамалга олди. Сув, озиқ-овқат ва дорилар киришини тўсди. Бу халқаро қонунларни бузишдир. Лекин дунё лидерлари жиддий чора кўрмади. Қуруқ гапириб қўйди.

Исроил тинч аҳолини тинимсиз бомбалади, кимёвий қуролдан ҳам фойдаланди. Ҳамас қилган иш учун тинч аҳолига ҳужум қилди. Буни номи - террор. Яна дунё жим. Ҳеч ким Исроил билан дипломатик алоқани узмади. Санкция эълон қилмади.

Мана энди Исроил аскарлари Ғазога кирди. Ундан олдин расман айтди:
"Биз ҳеч қандай уруш қоидаларига амал қилмаймиз", -деб. Исроил аскарлари Ғазода жажжи қизларни зўрлаши мумкин. Кимёвий қуролларни чақалоқларга ишлатиши мумкин. Ақлингизга келадиган ҳар разилликни қилиши мумкин. Буни очиқ ва олдиндан айтди. Дунё эса яна жим...

Чунки... Улар учун "Бир томчи нефт - бир томчи қондан қадрли".

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бу дунё имтиҳон макони. Инсон эсини танибоқ қийинчилик кўради. Ғам-у ташвишини ҳеч кимга билдирмайди. Минг йиллар давомида одамлар дардини ичига ютиб келди. Дард ичга ютилса зардобга айланади. Зардоб бора-бора ғазабга айланади. Ғазаб эса шиддатга йўл очади.

Давлатлар инсонлардаги бу ғазабни урушлар орқали ўз манфаатида ишлатди. Тарих бўйича урушлар шундай: Минглаб одамлар жангда қатнашади, миллионлаб одамлар уни муҳокамаси билан кайф қилди. Шу усулда зарлобини тўкиб, енгиллашади.

Сўнгги юз йилда вазият бироз ўзгарди. Бокс, футбол каби спортлар ёйилди. Энди одамлар спорт жамоалари бўйича иккига бўлиниб, талашиб, кайф қилишни бошлади. 22та одам тўп тепади, миллионлаб одам тортишиб зардобини тўкади...

Шунинг учун сизга ука тавсияси, ўзингизни сарҳисоб қилинг. Ўзбекистонда доридан минглаб болалар заҳарланиб, ўлимлар ортяпти. Ўқув юрти ва ишхоналарда муслималарнинг рўмолига - эътиқодига зўравонлик бўляпти. Диний материал тарқатиш орқали ёмонликдан қайтариш, яхшиликка буюриш тўсиляпти. Шу вазиятда индамаяпсиз, томошабинсиз. Яна камига тун-у кун Фаластин бўйича тортишяпсиз. Нега?

Сабабини ўйлаб кўринг. Ичингиздаги зардобни тўкиб, кайф қилиш учун эмаслигини сарҳисоб қилинг. Қайтараман, сизга ука тавсияси!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

1973-йил 6-октябрда Миср ва Сурия бирлашиб Исроилга қарши уруш бошлайди. Бу уруш "Йом Киппур" деб аталади. Йом Киппур - яҳудийларнинг муқаддас куни. Айнан шу куни Миср ва Сурия ҳужум қилди. Натижага эришолмагач, орадан 20 кун ўтиб, урушни тўхтатиш бўйича келишув имзоланди.

Бу урушда Исроил 2500дан ортиқ аскар, 102та учоқ, 400дан ортиқ танк йўқотди. Миср ва Сурия эса тахминанларга кўра 8 минг аскарини йўқотди. Ҳар икки давлатга тегишли бўлган 350дан ортиқ учоқ ва 2 мингдан ортиқ танкдан йўқ қилинди.

Бу урушдан 50 йил ўтиб, 7-октябр куни "Ҳамас" Исроилга ҳужум қилди. Фаластин ва Исроил ўртасида тўқнашув давомли бўлиб туради. Бу сафарги ҳужумга ўхшаши тарихда кўрилмаган. Воқеалар давомини ўйласам, ачиняпман...

Чунки, фаластинликлар ёлғиз қолади. Исроил ҳукуматидан ўз халқи норози эди. Энди ҳукумат қаҳрамон бўлиш учун бор кучини ишга солади. Фаластинликларга Саудия ҳам, Қатар ҳам ёрдам бермайди. Америкадан қўрқади. Шунинг учун улар футболга миллиардларни тикиб, ўзаро рақобатлашиб юраверади...

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ботаника боғи мавзуси кўтарилди. Агар жуда шов-шув қилинса, супермен тоға чиқиб, "ата-та, ботаника боғига ҳеч ким тегмасин" дейди. Бўлди.

Амалдорлар нега кўлларни қуритиб, дарахтларни кесиб, экологияга зарар беряпти? Ахир ўзи ҳам, келажакда болалари ҳам шу ҳаводан нафас олади-ку!

Саволнинг жавоби шу:
Амалдор ақлдан озмаган. Улар болаларини Британия ёки Америкада ўқитяпти. Келажаги учун ўша ерда ҳаёт қуряпти. Амалдорлар Ўзбекистонни шунчаки даромад манбаи деб кўради. Соққани босиб-босиб, кейин ғарбда ўқиётган болаларини олдига етиб боради. Инвестор сифатида тезда ватандошлик олиб, мазза қилиб яшайди.

Одамлар эса "блогерлар хоин" деган ашула айтиб юради.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Марказий Осиёда бир давлат бор. Сиз уни яхши биласиз. Ўша давлат Президенти ўз қизини Президент Админстрациясига раҳбар қилиб тайинлаган.

У Президент жуда уста. Ўзидан кейин бу мансабга ўтириши учун ҳам қизини, ҳам ўғлини тайёрлаяпти. Агар минтақада Ғарбнинг таъсири кучайса, қизи Президент бўлади. Аксинча, Россия ва Хитой таъсирида қолаверса, ўғли бўлади.

Президент ўз оиласини сиёсатга тиққан. Лекин халқ танқид қилса, дарров босим бўлади. "Танқидга чидолмасанг, оилангни сиёсатга тиқма. Мансаб берма. Қариндошларингни тийиб ол" дейдиган одам қолмади. Катта бизнесларни куёвлар, қариндошлар, танишлар бошқариб, шаталоқ отиб юради.

Қайси давлат ҳақида ёзганимни биласизми?

Тожикистон! Ҳа, ростан Тожикистон. Озода Раҳмон Президент маъмурияти раҳбари. Рустам Раҳмон эса пойтахт Душанбе ҳокими.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Доридан болалар заҳарланди. Ҳалигача ҳукумат аниқ ва мантиқли изоҳ бермади. Қониқарли чора кўрилмади.

Халқни кўнглини олиб, асосли гаплар айтиши керак эди. Қилмаяпти. Бу эса одамлар ҳукуматдан баттар нафратланишига сабаб бўлади.

Ўзбекистондаги кўплаб оилаларнинг кўз қорачиғи, ҳаётини мазмуни, келажакка умиди бўлган фарзандлари заҳарланди. Бу майда иш эмас.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Қизиқ, давлат бошқарувида қариндошчилик ақлдан, билимдан, қобилиятдан ҳам кучлими?" Борис Виан.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Халқ ваъдаларни ўқийди. Унутмайди. Бажарилмаса, етти сулоласини қарғайди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ҳаммани оғзида "Озодлик"нинг янги видеоси. Роса шов - шув бўляпти. Нима ҳақида экан ўзи?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ота акула боласига дебди:
Сувга тегинма! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Жониворлар қироли" мултфилми. Жуда ажойиб!

Кўришни тавсия қиламан!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Юқоридаги видеони икки йил олдин, айнан сайловга оз қолганда эълон қилгандим.

Тўлиқ видео ҳаволаси:
https://m.youtube.com/watch?v=CJ07VY0uLxs&pp=ygUfU2FuamFyIHhv4oCYamEgc2l6IGJpbGFuIHN1aGJhdA%3D%3D

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Балки кўргандирсиз, бир отахон чиқиб, "Конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб, Президентликка номзод бўлмоқчиман" деди.

Кўпчилик отахонни устидан кулди.

Майли, у одам ўзи ким, салоҳияти борми, лаёқати борми, бошқа нарса. Истак билдириш ҳам мумкинмасми? Ёки патентланганми? Конституцион ҳуқуқ-ку!

"Йўқ, айтилган рақамлар кулгули эди", демоқчимисиз?

Шавкат Мирзиёев 7 йилдан бери "коррупцияни йўқотаман" деб ваъда беради. Коррупция бу - амалдорлар халқ пулини ўмариши. Қани, курашилдими? Жиддий ўзгариш бўлдими?

"Қонун устуворлигини таъминлайман" деб 7 йил олдин сўз берди.

Агар Шавкат Мирзиёев 7 йил олдин берган ваъдаларни бажарганда, бугун ўша отахон айтган гапларни амалда кўрардингиз.

Масалан, нафақага чиққан ўқитувчилар ҳар ой 10 миллиондан 25 миллион сўмгача пул оларди.

Коррупцияга қарши қилинадиган ишлар аниқ. У ишларни қилиш ваколати кимда экани аниқ.

Лекин ўзгаришлар арпа бўйидек.

Японлар, Олмонлар олаётган ўша юқори ойлик ва нафақага лойиқмасмизми?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Бой ёки мансаби юқори кишиларга лаганбардорлик ва хушомад қилиш ночорлик ҳиссидан.

Кучсизларга озор бериш, ғазабини ўзидан ожизларга кўрсатиш ҳам ночорлик ҳиссидан.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Кеча Исроил Ғазодаги тўрт минг кишилик касалхонани бомбалади. Охирги рақам бўйича вафот этганлар сони 800дан ошди. Қурбонлар вақт ўткан сари ортяпти. Ҳомиладорлар, болалар, қариялар... 800 киши ўлди!

Бир неча дақиқадан кейин Туркияда пешин намози ўқилади. Ҳамма масжидларда намоздан кейин ғойибона намоз ўқилади. Касалхонада бомбаланиб вафот этган фаластинликлар учун.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Яқинда Шавкат Мирзиёев Америкага борди. Ўша вақт бир танишим мендан сўради:
- Америка "ҳой, диний эркинлик бер" демикин? Диндорларга бўлаётган ишлар тўхтармикин?

- Йўқ, сизнинг ғам-ташвишингиз туман ҳокими нари турсин, маҳаллангиз раисига сариқ чақалик қизиқмас. Америка нега қайғурсин,-дедим.

Америка Ўзбекистонга "диний эркинлик бер" дейиши мумкин. Мусулмонларни севганидан, қайғурганидан эмас. Ўзбекистонга тепадан қараб, буйруқ беришга баҳона топгани учун гапиради. Агар мусулмонларни севса, Ироқда, Афғонистонда тинч аҳолини бомбаламас эди.

Россия ҳам шундай. Ҳамасни қўллаб, Фаластин тарафида эканини айтди. Мусулмонларга қайғурганидан эмас. Америка ва Европага рақобат қилиш учун баҳона. Агар мусулмонларни севса, Кавказдаги одамларни қирмасди, Суриядаги тинч аҳолини бомбаламасди.

Шимолий Корея ва Хитой ҳам Фаластинни қўллашини айтди. Хитой! Уйғурларга зулм қилиб, Мянмардаги мусулмонлар тириклайин ёқилишини орқасида турган давлат!

Дунёдаги кўп давлатлар мусулмонларга қандай қарашини Исроил Мудофаа вазири мисолида келтираман. 7-октябдаги ҳужумдан кейин шундай деди:
- Уларга қарши ҳарбийлар нима қилса ҳам, жавобгарликка тортилмайди. Чунки ҳайвонсифат маҳлуқлар билан курашяпмиз.

Кичик мисол, "столбалар ҳам қамалган давр"да минглаб мусулмонлар ноҳақ қамалди. Улар қийноққа солинди, қамоқда ўлдирилди. Бирорта ходим жиноий жавобгарликка тортилдими?

Оддий маҳалла раиси учун бизнинг ғамимиз сариқ чақа экан, дунё биз учун нега қайғурсин?!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Исроил қаттиқ ҳужум қиляпти.

Фаластинликлар шанба куни қилган ҳужум оқибатини ўйламаганми?
Ўйлаган. Улар қамалда яшарди. Эркинликлари чекланганди. Яъни, жонидан бошқа ҳаммаси тортиб олинганди.

Шанба кунги ҳужумда улар аралаш ҳисда эди. Бир тарафдан қувонч. Чунки тарих бўйича бундай қаршилик кўрсатишмаган. Бир тарафдан қайғу. Чунки Исроил жавобсиз қолдирмайди.

Исроил ҳужум бўлишини билмаганми?
Исроилнинг хавфсизлик бўйича уч ташкилоти бор: Моссад, Шин Бет, Аман. Бу ташкилотларнинг фаластинликлар орасида жосуслари бор. Ҳужум бўлишини билган, фақат бу даражада бўлишини кутишмаган.

Ҳужумдан кейин Ғарб баёнотига диққат қилсангиз, шу жумла бор: "Исроил ўзини ҳимоя қилиши - бу унинг табиий ҳаққидир". Шундай қилиб Исроилга яшил чироқ ёқилди.

Исроил ҳукумати ва Бош вазир Нетаняху ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун яхши фурсатга эга бўлди. Чунки халқ улардан безиб, тез - тез норозилик намойиши қилаётган эди.

Ва сўнгги сўз:
Юртимизда доридан гўдаклар ўлди, минглаб болалар заҳарланди... Шу иш нима бўлади?

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Тоға "командировка"да бўлгани учун супер қаҳрамонлик қилиш Золушкага қолди! 😉

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Вестминстер Университети Ўзбекистондаги энг обрўли олийгоҳ ҳисобланади. Ушбу университетда Марям Тиллаева билан суҳбат уюштирилди. Кўпчилик бунга ҳайрон бўлиб, эътирозини билдиряпти.

Марям Тиллаева:
- Ўзбекистоннинг энг юқори мансабида ўтирган бобонинг невараси;
- Долларда миллиардер бувининг эркатойи;
- Долларда миллиардер оиланинг қизи;
- Америка ватандоши;
- Русча гапирадиган элита тоифа;
- Бир миллиондан ортиқ кузатувчисига эга!

Булар янги дунёда, айниқса бизнинг жамиятда муваффақият белгиси ҳисобланади.

Ҳааа, бу қизни қип яланғоч расмлари тарқалган, ҳурмача қилиқлари билан машҳур дейсизми? Унда шу икки иборани эслаб қолинг-ки, жамият ўлчовини тушунасиз:

"Камбағал жиноят ва айб иш қилади. Бой эса фақат шўҳлик" ва "Оғзи қийшиқ бўлса ҳам миллиардернинг боласи гапирсин"!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ёши катталар учун...

Бир танишим бор. Германияда туғилиб ўсган турк. Туркияга бутунлай кўчиб келган. Савдо - сотиқ билан шуғулланади. Тижорат шундай, баъзан зарар ҳам қилиш мумкин. Лекин бу танишимни доим қўли очиқ. Қаерда бева ёки етим бўлса, доим уйига бориб, ўз қўли билан ёрдамларни тарқатади.

Кунларнинг бирида саҳийлик ҳақида гаплашганда шундай деди:

- Ўсмирлигим Германияда ўтди. Маҳалламизда ҳамма турк эди. Кўчада юрсам маҳалладаги ёши катталар чўнтагимга 50 марка солиб қўярди (50 доллар атрофида). Ҳайрон бўлардим. Ҳаяжонланардим. Нима бу десам, "тшшш, ол-ол, эҳтиёжингга ишлат" дейишарди. Маҳалладаги ёши катталарнинг тарбиясини олдим. Улар менга ўрнак бўлди...

Ҳозирги ёшларга танбеҳ эмас, танқид эмас, маломат эмас, ўрнак керак, дастак керак!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Германияда яшаётган тожикистонликлар Тожикистон Президенти машинасига тухум отди...

Авторитар ёки диктаторларнинг атрофини маддоҳлар ўраган бўлади. Пахта қўйиб, мақтаб, ялаб юради. Бу нарсага диктаторлар ўрганиб қолади.

Осмон қўлимда, жон олувчи, жон берувчи менман, деб билади. Ўзини худодек ҳис қилади. Кунларнинг бирида унга тухум отилса, сўрғичи олиб қўйилган чақалоқдек хўрлиги келади.

Тожикистон Президенти Германиядаги учрашув давомида қизариб бўзариб юрди.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Озодлик" суриштирувини тунда кўрдим. Қисқача айтаман, бу - ҳамир учидан патир.

Чунки, фақатгина қариндошлар айтилган. Синфдош, курсдош, улфат каби қадрдонлар йўқ.

Оддий мисол, яқинда яна сайлов бўлади. Парламент сайлови. Бу сайлов натижасида Сардор Умрзоқов Бош Вазир бўлади.

Шавкат Мирзиёевнинг отаси Сардор Умрзоқовнинг бобоси билан, ўзи эса унинг отаси билан қадрдон эди.

Бизни сиёсатда бир одат бор. Юқоридаги раҳбар қандай бўлса, қуйи ҳам шунга ҳаракат қилади. Юриши, туриши, гапириши ва бошқариш услуби. Қолганини сиз тасаввур қилинг.

Яъни, Рузвелт айтганидек, сиёсатда ҳеч нарса тасодиф эмас. Тасодифдек кўринганлар ҳам режаланган.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Ҳофиз Асад исмли ҳарбий 1970-йилда давлат тўнтариши қилади. Сурия ҳокимиятини ўз қўлига олади. То ўлимигача Сурия Президенти бўлиб қолади.

Ўзидан кейин катта ўғлини тахтга тайёрлайди. Лекин бу ният амалга ошмайди. Чунки, 1994-йилда катта ўғил автоҳалокатга учрайди.

Иккинчи ўғил - Башар Асад, Британияда кўз доктори бўлиш учун таълим оларди. Акасининг ўлимидан кейин уйига қайтди. Энди оиланинг катта фарзанди у.

2000-йилда Ҳофиз Асад ўлди. Ўрнига 34 ёшли Башар Асад мансабга ўтирди.

Конституция бўйича Президент ёши 40дан катта бўлиши керак эди. "Сеники - меники" қилиб Конституцияни ўзгартириб олишди.

Башар Асад 2000-йилдан бугунгача Суриянинг Президенти. Театр сайловлар орқали мансабда қолиб келяпти.

Башар Асаднинг катта ўғлини халқ яхши танийди. Туғилганидан бери шаҳзода деб аташади.

Яъни...

Бугун Шавкат Мирзиёев сайлов участкасига келади. Вояга етмаган, овоз бериш ҳуқуқи бўлмаган ўғли билан. Бу - халққа сўзсиз сигнал!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Жониворлар қироли" мултфилмидан парча

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

"Пандемияда халқнинг триллионлаб пулига олинган контейнерлар қани? Сотиб юборилдими? Унда пули қани? Сотилмаган бўлса нега халқни фойдасига ишлатилмаяпти?"

Буларни Президентликка номзодлар сўраши керак эди. Агар қўғирчоқ бўлмаса...

Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=FG_JCdsZ_Yo&pp=ygUVU2FuamFyIHhv4oCYamEgdHVyaXpt

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Лепсни концерти бекор қилинди. Бунга нисбатан "Шавкат ака, зўр-да" деган гаплар айтиляпти.

Барака топгурлар, шунча эътироз билдирган, курашган халқчи? Эътироз қилгани учун амалдорлар халқни "фисқ-у фасодчи" деб айблади-ку. Амалдорларни нияти, мақсади, позициясини эшитмадингизми?

Қанча-қанча одамлар ўз эътирозини билдирди. Адвокатдан то ўқитувчигача. Уларнинг бу курашиши халқаро майдонга чиқди. Кейин мажбур бўлганидан бекор қилишди.

Аслида эътироз билдирган, курашганлар зўр, уларга раҳмат. Халқнинг ҳаққини берайлик! Бошқалар шундоқ ҳам халқ ҳаққини еб кетяпти!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Узоқ бир қишлоққа журналист борибди. Одамлар билан суҳбатлашиб, савол берибди:

- Энг катта орзуингиз нима?
- Иссиқ нон билан кабоб ейиш.

Журналист ёнидаги бошқа биридан сўрабди:

- Сизни энг катта орзуингиз нима?
- Менинг орзуимни бу дўстим айтиб қўйди...

Агар сизнинг орзуингиз, азон эшитганда йиғлайдиган Президент бўлса, эришдингиз.

Агар сизнинг орзуингиз пулингиз етмас баланд биноларни кўриш бўлса, эришдингиз.

Менинг орзуим бунчалик кичик, майда эмас. Ўзбекистоннинг салоҳияти бу орзулардан ааанча катта!

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

4-июл — Америка Британиядан мустақил эканини эълон қилган кун.

@sanjar_xoja

Читать полностью…

Санжар Хўжа

Кимдир аламини боласидан олган,
Кимдир мушукни ёқиб юборган,
Кимдир итни уриб қийнаган...

Шундай дилхира ҳолатлар кўпайди.

Қимматчилик, йўқчилик, ишсизлик ҳам бунга сабаб. Одамлар қийналгани учун аламини кимдан олишни билмаяпти.

Муаммоларга ечим топиш ва бажариш амалдорларнинг иши. Лекин уларга додини этолмайди. Тиши ўтмайди. Ғинг деёлмайди. Ичида зардоби ҳам йиғилиб боряпти.

Шунинг учун ожиз ва ҳимоясизларга зарар беради. Аламини, зардобини, шундай чиқаради.

@sanjar_xoja

Читать полностью…
Subscribe to a channel