Ҳаёт- мусобақа майдони эмас... Lotincha: t.me/sanjar_xoja Youtube: https://m.youtube.com/channel/UC4QRQxiGGAID-F5DjgvcX9A Тижорий ва реклама таклифлари учун админ:
Тўлиқ видео:
https://m.youtube.com/watch?v=ebdzDTRTaQE&t=1417s
@sanjar_xoja
Блогер Олимжон Ҳайдаров 8 йилга қамалди.
Давлат ривожини нима белгилайди? Технология эмас, машина эмас, қуроллар эмас. Шимолий Корея дунёдаги энг кучли қуролларга эга. Лекин ким бориб яшашни хоҳлайди?
Ривожланиш белгиси - жамият эркинлиги, ижод ва фикр ҳурлиги, халқнинг яшаш турмуши фаровонлиги.
Ривожланишнинг бу ўлчови билан қарасак, биз ҳали ҳам 1930-йилдамиз! Битта фарқи, юз йил фикр одамларини ва диндорларни арман ёки рус миллатидаги терговчи ва судялар қамарди.
Бугун эса бу ишни миллий кадрлар қиляпти. Бу нуқтадан қарасак, 1930-йилдан-да оғир аҳволдамиз. Чунки ўрмонни кесаётган болтанинг сопи дарахтдан.
Расмда: Олимжонга 9,5 йил жазо талаб қилган прокурор ва 8 йилга ҳукм қилган судя.
@sanjar_xoja
Хитойдаги уйғурлар ўз фарзандига туркийликни эслатадиган исмлар қўйиш тақиқланган. Турон, Алпарслон ва Атилла каби. Шу билан бирга Ислом динини эслатадиган исмлар қўйиш ҳам тақиқланган. Муҳаммад, Али, Хасан, Ҳусайн, Фотима ва Ойша каби.
Расм: Ўзбекистонда!
@sanjar_xoja
Кўпчилик "ҳозирги хорликдан чиқиш ечими - илм олиш" деб айтяпти. Қисман тўғри гап.
Нега қисман?
Чунки, ҳозирги ўқитувчи ва профессорлардан қониқарли илм олиб бўлмайди. Бунинг учун уларнинг шароитини яхшилаш, малакасини ошириш ва катта ойлик бериш керак.
Бунинг учун давлат ғазнасида кўп пул бўлиш керак. Кўп пул бўлиши учун халққа солиқларни кўпайтириш эмас, солиқ тўлайдиган завод ва фабрикаларни кўпайтириш керак.
Завод ва фабрикалар кўпайиши учун инвестиция кириши керак. Инвестиция кириши учун тўғри сиёсий бошқарув, ҳақиқий мухолифат ва сўз эркинлиги бўлиши керак.
Булар амалга ошиши учун суд ҳокимияти эркин, мутлақо мустақил, адолатли куч бўлиши керак.
Суд ҳокимияти мустақил бўлиши учун Президент тубдан ва ҳақиқий ислоҳот қилиши керак.
Президент тубдан ва ҳақиқий ислоҳот қилиши учун эса халқ давомли талаб қилиши керак.
Халқ эса давомли, ақл-идрок билан, оқилона талаб қилиши учун билим савияси юқори бўлиши керак.
Халқнинг билим савияси юқори бўлиши учун илм олиш керак. Илм олиши учун ўқитувчи ва профессорларни...
Анақа...
Биринчи тухум яратилганми ёки товуқ? 😉
@sanjar_xoja
Америка нега Исроилни қўллаяпти?
Оддий мисол билан изоҳлайман:
Ўзбекистон халқи "дод" деса ҳам, машина монополияси йўқолмаяпти. Машиналар сифатсизлигидан одамлар ўлиб кетяпти. Шартнома бўйича масхара бўляпти. Лекин, ҳеч нарса ўзгармаяпти. Халқ иродасини йўқ ҳисоблаб, ҳукумат билганини қиляпти.
Нега?
Чунки бу машиналар орқасида кланларнинг манфаати бор. Амалдорлар шунинг учун халқдан кланларни устун қўймоқда.
Америкада ҳам яҳудий лоббиси (клани) кучли. Шунинг учун Исроилни қўллаяпти.
@sanjar_xoja
Ўзбекистон халқи номидан Фаластин халқи учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ўтказилди.
28-октябрда БМТда зўравонликни тўхтатиш бўйича давлатларнинг овози йиғилди. 120та давлат тинч аҳолини ҳимоясини маъқуллаб овоз берди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор эди.
Ҳам сиёсий томондан, ҳам моддий томондан БМТда позициямиз кўрсатилди.
@sanjar_xoja
Узоқ вақтдан бери "Coca Cola" ва "Pepsi" ичмайман. "McDonald's", "Burger King" дан ҳам ҳеч нарса емайман. Тренддаги бойкот рўйҳатида бор бўлган тиш мажуни, кир ювиш кукуни, шампунлардан фойдаланмайман. Кўп йилдан бери. Сабаби оддий - Соғлиғим учун!
Буни нега айтдим?
Давраларда, меҳмонда дастурхонга кола қўйилса, қачондир ичишингиз мумкин. "Пулини мен тўламадим-ку, исроф бўлмасин энди" деб.
У маҳсулотлар сизнинг соғлиғингизга қанчалик зарарли эканини ўрганиб чиқсангиз, бир умрга ўзингизга тақиқлайсиз.
@sanjar_xoja
Яқинда Ўзбекистонда одамлар йиғилиб, "меники, сеники, катта холамники" деб бақирди. Бу тадбир номи - митинг!
Халқаро майдонга кўрсатилган манзара - одамлар йиғилиб фаоллар бошчилигида конституцияни янгилаш талабида бўлди. Халқ талаб қилди, конституция ўзгарди. Кўрсатилган манзара шу.
Митинглар Ўзбекистонда бор ва бўляпти. Фақат концертлаштирилгани учун одамлар текин томоша деб ўйлаяпти. Амалдорлар ўзи хоҳлаган вақтда, хоҳлаганича халқни манипуляция қиляпти. Ўз фойдаси ва манфаати учун.
@sanjar_xoja
Бугунги даврда халқаро муносабатлар сиз ўйлагандек дин ва диёнат юритилмайди. Куч бор, тараф бор, манфаат бор...
Оддий мисол, 2017-йилда Америка Президенти Трамп "Қатар террорни молиявий қўллаяпти" деди.
Шу бир оғиз гапга Саудия Арабистони, Баҳрайн ва БАА Қатар билан дипломатик алоқани узди. Чегараларни ёпиб, эмбарго эълон қилди.
Ҳаммаси араб. Бу давлатларнинг ҳар бирида бошқарув бўйича. Қани миллий бирлик, қани диний биродарлик? Америкалик бир шолғомни гапига нега бундай қилди?
Қатар амири бир йил югурди, нималардир қилди ва чорасини топди. Амирни террорчига чиқарган Трамп бир йилдан кейин уни "дўстим, олийжаноб инсон" деди.
Такрорлайман, халқаро муносабатлар эътиқодга кўра юритилмайди. Энг камида - мусулмонлар яшайдиган давлатларда.
Бугун Истанбулдаги масжидда, жума ваъзида имом шундай деди:
"Исроил Ғазони бомбалаяпти. Биз эса ҳеч нарса қилолмаяпмиз. Бу вазият дуёндаги мусулмонлар қанчалик хор эканини кўрсатди. Энди биз учун сарҳисоб вақти. Қаерда хато қилдик, бош қотириш вақти..."
@sanjar_xoja
Британия пойтахти Лондон. Кеча 100 мингдан ортиқ киши намойиш ўтказди. Исроил Ғазони бомбалашига қарши...
Америкада ҳам намойишлар бўляпти. Одамлар парламент биносига кириб, конгрессменлардан Исроил террорни тўхтатишини талаб қиляпти...
Дунёнинг турли давлатида беш вақт намоздан кейин узун-узун дуолар қилиняпти. Ёрдам учун пуллар йиғиляпти. Ғазодаги мусулмонлар учун...
@sanjar_xoja
Қирғизистон Парламентида Фаластинга ёрдам бериш масаласи муҳокама қилинди. Муҳокамада шу гаплар айтилди:
- Биз мусулмон халқмиз. Фаластинда мусулмон болалар, аёллар, қариялар ўлишига жим қараб турмаймиз.
- Ташқи ишлар вазирлиги бир ҳисоб рақами берса, унга халқ пул ташлайди. У пулга инсопарварлик ёрдами олиб, Фаластинга етказилади.
- Биз депутатлар биринчилардан бўлиб ўз ойлигимизни ёрдамга ажратамиз...
@sanjar_xoja
Кеча Исроил Ғазодаги тўрт минг кишилик касалхонани бомбалади. Охирги рақам бўйича вафот этганлар сони 800дан ошди. Қурбонлар вақт ўткан сари ортяпти. Ҳомиладорлар, болалар, қариялар... 800 киши ўлди!
Бир неча дақиқадан кейин Туркияда пешин намози ўқилади. Ҳамма масжидларда намоздан кейин ғойибона намоз ўқилади. Касалхонада бомбаланиб вафот этган фаластинликлар учун.
@sanjar_xoja
Яқинда Шавкат Мирзиёев Америкага борди. Ўша вақт бир танишим мендан сўради:
- Америка "ҳой, диний эркинлик бер" демикин? Диндорларга бўлаётган ишлар тўхтармикин?
- Йўқ, сизнинг ғам-ташвишингиз туман ҳокими нари турсин, маҳаллангиз раисига сариқ чақалик қизиқмас. Америка нега қайғурсин,-дедим.
Америка Ўзбекистонга "диний эркинлик бер" дейиши мумкин. Мусулмонларни севганидан, қайғурганидан эмас. Ўзбекистонга тепадан қараб, буйруқ беришга баҳона топгани учун гапиради. Агар мусулмонларни севса, Ироқда, Афғонистонда тинч аҳолини бомбаламас эди.
Россия ҳам шундай. Ҳамасни қўллаб, Фаластин тарафида эканини айтди. Мусулмонларга қайғурганидан эмас. Америка ва Европага рақобат қилиш учун баҳона. Агар мусулмонларни севса, Кавказдаги одамларни қирмасди, Суриядаги тинч аҳолини бомбаламасди.
Шимолий Корея ва Хитой ҳам Фаластинни қўллашини айтди. Хитой! Уйғурларга зулм қилиб, Мянмардаги мусулмонлар тириклайин ёқилишини орқасида турган давлат!
Дунёдаги кўп давлатлар мусулмонларга қандай қарашини Исроил Мудофаа вазири мисолида келтираман. 7-октябдаги ҳужумдан кейин шундай деди:
- Уларга қарши ҳарбийлар нима қилса ҳам, жавобгарликка тортилмайди. Чунки ҳайвонсифат маҳлуқлар билан курашяпмиз.
Кичик мисол, "столбалар ҳам қамалган давр"да минглаб мусулмонлар ноҳақ қамалди. Улар қийноққа солинди, қамоқда ўлдирилди. Бирорта ходим жиноий жавобгарликка тортилдими?
Оддий маҳалла раиси учун бизнинг ғамимиз сариқ чақа экан, дунё биз учун нега қайғурсин?!
@sanjar_xoja
Исроил қаттиқ ҳужум қиляпти.
Фаластинликлар шанба куни қилган ҳужум оқибатини ўйламаганми?
Ўйлаган. Улар қамалда яшарди. Эркинликлари чекланганди. Яъни, жонидан бошқа ҳаммаси тортиб олинганди.
Шанба кунги ҳужумда улар аралаш ҳисда эди. Бир тарафдан қувонч. Чунки тарих бўйича бундай қаршилик кўрсатишмаган. Бир тарафдан қайғу. Чунки Исроил жавобсиз қолдирмайди.
Исроил ҳужум бўлишини билмаганми?
Исроилнинг хавфсизлик бўйича уч ташкилоти бор: Моссад, Шин Бет, Аман. Бу ташкилотларнинг фаластинликлар орасида жосуслари бор. Ҳужум бўлишини билган, фақат бу даражада бўлишини кутишмаган.
Ҳужумдан кейин Ғарб баёнотига диққат қилсангиз, шу жумла бор: "Исроил ўзини ҳимоя қилиши - бу унинг табиий ҳаққидир". Шундай қилиб Исроилга яшил чироқ ёқилди.
Исроил ҳукумати ва Бош вазир Нетаняху ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун яхши фурсатга эга бўлди. Чунки халқ улардан безиб, тез - тез норозилик намойиши қилаётган эди.
Ва сўнгги сўз:
Юртимизда доридан гўдаклар ўлди, минглаб болалар заҳарланди... Шу иш нима бўлади?
@sanjar_xoja
O‘zbekistonda qishning odatiy sovuq kunlari boshlandi. Tayyormizmi?
https://m.youtube.com/watch?v=ebdzDTRTaQE&t=1417s
@sanjar_xoja
Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" асаридаги Асадбек маҳаллага яхшилик қиларди. Муҳтожларга ёрдам берарди. СССР даври масжид ҳам қурдирган. Лекин ўғри, қотил ва жиноятчи эди!
Тўлиқ видео: https://m.youtube.com/watch?v=LVNL-tY7YNs&t=868s&pp=ygUKQnUgb2RhbWxhcg%3D%3D
@sanjar_xoja
Ассалому алайкум
Сиз учун янги видео эълон қилинди. Ҳавола:
https://m.youtube.com/watch?v=BDZA1mtQyaY&pp=ygULc2FuamFyIHhvamE%3D
@sanjar_xoja
Президент мактаб ойналарига ғишт териш кераклигини айтди. Майли, унда "Шоввозсой" саройидан бошлайлик. Масалан-да!
@sanjar_xoja
Ҳар бир инсонда ахборот олиш, янгиликлардан хабардор бўлиш ҳуқуқи бор. Шунинг учун ҳамма - сиз, қўшнингиз, бутун халқ тўлаган солиқ эвазига телевидения ишлайди. Телевидения журналистлари сизга дунё воқеаларини етказиш учун ойлик олади.
ТВда Фаластиндаги воқеалар тўлиқ ёритиляптими? Ўтмиши, бугуни ва воқеалар ривожи ҳақида маълумот бериляптими?
Тўлиқ видео ҳаволаси:
https://m.youtube.com/watch?v=kjbeg8-Ss18&t=372s
@sanjar_xoja
Аввал "Яман Исроилга уруш эълон қилди" деган хабар тарқади. Кейин "Саудия Арабистони Яман ҳужумидан Исроилни ҳимоя қилади" деган хабар тарқалди.
Саудияни тепасидагилар қўғирчоқ. Америкага таслим бўлган. Таслимиятини билдирмаса, аллақачон тахтдан кетарди. Яман масаласи эса бошқача.
Буни тушуниш учун биринчи харитага қаранг. Исроил ва Яман ўртасидаги масофа 2 минг километр. Яман Исроилга ракета отса, Саудияни ҳудудига тушиш эҳтимоли кўп.
Ундан ташқари Саудия билан Яман ўртасида 8 йилдан бери қуролли тўқнашув бор. Чунки 2015-йилда Яман бошқарувини Ҳусийлар ўз қўлига олди. Ҳусийларни эса Эрон қўллайди. Эрон шиа, Саудия эса сунний. Шунинг учун улар узоқ йиллик рақиб.
@sanjar_xoja
Дунёдаги энг қисқа ҳикоя Эрнест Ҳемингуэйга тегишли. Ҳикоя 6 сўздан иборат.
"Сотилади:
Чақалоқ оёқ кийими. Ҳеч кийилмаган"
Бу ҳикоя ҳар эсимга тушса, кўз олдимда шу жонланади:
Ота-она туғилажак чақалоққа орзу - ҳавас билан кийимлар олган. Чақалоқ туғилиб, қисқа вақтда вафот этган. Ҳар кўрганда баттар эзилмаслик учун чақалоққа тегишли нарсаларни сотаётган оила...
Ҳар сафар таъсирланаман. Лекин кеча ундан-да таъсирлироқ бир жумлани ўқидим. У ҳам 6 сўздан иборат:
"Чақалоқлар ухлаётганда жим бўлиш керак, ўлаётгандамас".
@sanjar_xoja
Жабрдийданинг ёнида бўлиш, мазлумнинг тарафида бўлиш бу - қадрият. Инсонийлик принципи!
Хитойда уйғурлар зулмга учраяпти. Уйғурлар тарафида бўлиш - қадрият. Хитой ўз манфаати учун Фаластинни қўлласа ҳам.
Исроил Ғазони ваҳшийча бомбаланяпти. Фаластин халқи томонида бўлиш - қадрият. Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Хитойнинг уйғурларга зўравон сиёсатини қўлласа ҳам.
Айнан шу каби яҳудийлар ўткан асрда Европада зулмга учради. Яҳудийларга зўравонлик қилган Ҳитлерни улуғлаш қадриятга зид. Инсонийлик принципига тўғри келмайди.
Бу менинг шахсий қарашим.
@sanjar_xoja
Дунёдаги кўп давлатда намойиш бўляпти. Бу намойишлар нега керак? Исроил ваҳшийлик қилаётган бўлса, мусулмонлар ўлаётган бўлса, ўзини юртида намойиш қилишдан нима фойда?
Биринчидан, дунё боши берк кўчага кириб бўлди. Катта давлатлар эшикка тиқилиб қолди. БМТ маънан қулади. Бу вазиятда яна пастдан тепага ҳаракатланиш керак. Одамлар кўчага чиқиб, ўз ҳукуматидан Исроилнинг ваҳшийлигини тўхтатиши учун нимадир қилиш талабида. Баъзи ҳукуматлар айнан шу намойишларни сабабли чора кўради.
Масалан Туркия. Эрдўған "Ҳамас террорчи эмас" деди. Бу гапи орқали Туркия ўзини доимий иттифоқдоши - Ғарб давлатларига қарши чиқди. Чунки Туркия халқи Фаластинни қўллаяпти. Кўчага чиқиб, намойишлар ўтказяпти. Америка "нега?" деб сўраса, "Халқ иродаси" дейди. Туркия ҳукумати ва халқи бу масалада ҳамфикр.
Америкада эса бу масалада ҳукумат ва халқ қарама - қарши. Ҳукумат қарорида қатъий. Халқ Парламент биносига кириб намойиш ўтказса ҳам, олимлар ва санъаткорлар Байденга мактуб ёзса ҳам, кўчаларни тўлдириб намойиш ўтказса ҳам, ҳукумат Исроилни қўллаяпти.
Энг асосийси, ҳар икки давлатнинг масжидларида Фаластинга ёрдам учун пул йиғиляпти. Ёрдамлар Миср орқали Ғазога етиб боряпти.
Энди Тожикистонга қарайлик. Митинг қилса бўладими? Парламентга кириб, депутатлардан талаб қилса бўладими? Фаластинга ёрдам учун пул йиғса бўладими?
Йўқ!
Шу вазиятда, тожикистонликлар "Эрдўған қуруқ гапиради, Сиси қўғирчоқ" дейишига ҳайронман.
@sanjar_xoja
Араб давлати лидерлари нега томошабин?
1973-йилда Миср ва Сурия Исроил қарши уруш бошлайди. Саудия Арабистони подшоҳи Файсал бир таклифни олдинга суради:
"Исроилни қайси давлат қўлласа, унга нефтимизни сотмаямиз. Уларга эмбарго қиламиз". Ва шундай бўлади...
Дунёда жиддий нефт инқирози бошланади. 3 долларлик нефт 12 долларгача кўтарилади. Америка сиёсатчилари Саудия подшоҳига келиб, эмбаргодан воз кечишини илтимос қилади. Подшоҳ Файсал қатъият билан ўз қарорида туради. Ва...
1975-йилда подшоҳ Файсални ўз жияни отиб ўлдиради. Америкада ўқиб, эндигина қайтган жиян. Файсалдан бўшаган тахтга Америка ҳар гапига бўйсунадиган кишини ўтқазади. Эмбарго бекор қилинади.
@sanjar_xoja
Икки ҳафта Фаластинни муҳокама қилдик. Биз қандай хулоса олдик?
Мусулмонлар мазлум. Биз уларни тарафидамиз. Лекин дуодан бошқа ҳеч нарса қилолмаймиз. Исроилнинг террорига қаршимиз. Лекин ҳар кун яҳудийларнинг маҳсулотидан фойдаланиб, яна-да кучли қиляпмиз.
Яҳудийларнинг даъвоси нима?
Улар ўзига ваъда қилинган муқаддас ерларни тўлиқ эгалламоқчи. Асосий масала - муқаддас ер.
Айнан шундай даъво Хитойда ҳам бор. Танг сулоласи давридаги ҳудудни ўзига муқаддас деб билади. То 2049-йилгача, Хитой давлати ташкил топганини 100 йиллигигача ўша ерларни эгаллаш режаси бор.
Фаластиндан биз қандай дарс олдик?
@sanjar_xoja
Истанбул. Пешин намозидан кейин фаластинликларга ғойибона жаноза ўқилди. Аввал имом шундай нутқ қилди:
"Фаластинда шаҳид бўлганларга жаноза намози ўқиймиз. У ерда болалар, аёллар, қариялар бомбаланяпти. Дуодан бошқа ҳеч нарса қилолмайдиган даражада ожизмиз. Лоақал жаноза ўқийлик-ки, қиёмат куни улар "биз бомбаланганда сен нима қилдинг?" деб бўйнимизга ёпишса, айтадиган бир гапимиз бўлсин.
Қаранг, Қуръонда яҳудийлар тасвирланган. Улар айни тасвирлангандек. Насронийлар ҳам айтилган. Улар ҳам айни айтилганидек. Фақат, биз Қуръонда айтилган мусулмон эмасмиз. Шунинг учун хор ва ожизмиз. Шунинг учун бизга ҳар ким хоҳлаганини қиляпти..."
Бутун Туркия бўйлаб шу каби нутқ қилинди, жаноза намози ўқилди. Ўзбекистонда бирор масжид имом бу гапни айтса, провокатор деб ишдан олинади. Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми Фаластин учун қайғуда. Масжидларда эса на очиқ дуо қилиняпти, на жаноза ўқиляпти.
Ўйланиб қолдим. Ўзбекистонликлар "Масжид-ул Ақсо"га эга чиқишдан олдин, ўз масжидига эга чиқиши керакдир, балки...
@sanjar_xoja
"Бир томчи нефт - бир томчи қондан қадрли". Уинстон Черчилл
Британиянинг Бош вазири бу гапида мусулмон қонини назарда тутган бўлса керак. Чунки, Усмонийларга қарши араб исёнлари орқасида Британия бор эди. Усмонийлар давлати қулагач, ҳудудининг катта қисмини араб қабилаларга бўлиб берди.
Қабилалари давлат қуриб, қабила раислари ўзини қирол ёки амир деб эълон қилди. Кейин Британия у ерлардан нефт қазиб чиқарди. Унинг ёнига Америка ҳам қўшилди. Бу икки давлат ҳомийлигида Фаластинда Исроил давлати ташкил топди. Орадан йиллар ўтди...
Исроил бир ҳафта давомида Ғазони тўлиқ қамалга олди. Сув, озиқ-овқат ва дорилар киришини тўсди. Бу халқаро қонунларни бузишдир. Лекин дунё лидерлари жиддий чора кўрмади. Қуруқ гапириб қўйди.
Исроил тинч аҳолини тинимсиз бомбалади, кимёвий қуролдан ҳам фойдаланди. Ҳамас қилган иш учун тинч аҳолига ҳужум қилди. Буни номи - террор. Яна дунё жим. Ҳеч ким Исроил билан дипломатик алоқани узмади. Санкция эълон қилмади.
Мана энди Исроил аскарлари Ғазога кирди. Ундан олдин расман айтди:
"Биз ҳеч қандай уруш қоидаларига амал қилмаймиз", -деб. Исроил аскарлари Ғазода жажжи қизларни зўрлаши мумкин. Кимёвий қуролларни чақалоқларга ишлатиши мумкин. Ақлингизга келадиган ҳар разилликни қилиши мумкин. Буни очиқ ва олдиндан айтди. Дунё эса яна жим...
Чунки... Улар учун "Бир томчи нефт - бир томчи қондан қадрли".
@sanjar_xoja
Бу дунё имтиҳон макони. Инсон эсини танибоқ қийинчилик кўради. Ғам-у ташвишини ҳеч кимга билдирмайди. Минг йиллар давомида одамлар дардини ичига ютиб келди. Дард ичга ютилса зардобга айланади. Зардоб бора-бора ғазабга айланади. Ғазаб эса шиддатга йўл очади.
Давлатлар инсонлардаги бу ғазабни урушлар орқали ўз манфаатида ишлатди. Тарих бўйича урушлар шундай: Минглаб одамлар жангда қатнашади, миллионлаб одамлар уни муҳокамаси билан кайф қилди. Шу усулда зарлобини тўкиб, енгиллашади.
Сўнгги юз йилда вазият бироз ўзгарди. Бокс, футбол каби спортлар ёйилди. Энди одамлар спорт жамоалари бўйича иккига бўлиниб, талашиб, кайф қилишни бошлади. 22та одам тўп тепади, миллионлаб одам тортишиб зардобини тўкади...
Шунинг учун сизга ука тавсияси, ўзингизни сарҳисоб қилинг. Ўзбекистонда доридан минглаб болалар заҳарланиб, ўлимлар ортяпти. Ўқув юрти ва ишхоналарда муслималарнинг рўмолига - эътиқодига зўравонлик бўляпти. Диний материал тарқатиш орқали ёмонликдан қайтариш, яхшиликка буюриш тўсиляпти. Шу вазиятда индамаяпсиз, томошабинсиз. Яна камига тун-у кун Фаластин бўйича тортишяпсиз. Нега?
Сабабини ўйлаб кўринг. Ичингиздаги зардобни тўкиб, кайф қилиш учун эмаслигини сарҳисоб қилинг. Қайтараман, сизга ука тавсияси!
@sanjar_xoja
1973-йил 6-октябрда Миср ва Сурия бирлашиб Исроилга қарши уруш бошлайди. Бу уруш "Йом Киппур" деб аталади. Йом Киппур - яҳудийларнинг муқаддас куни. Айнан шу куни Миср ва Сурия ҳужум қилди. Натижага эришолмагач, орадан 20 кун ўтиб, урушни тўхтатиш бўйича келишув имзоланди.
Бу урушда Исроил 2500дан ортиқ аскар, 102та учоқ, 400дан ортиқ танк йўқотди. Миср ва Сурия эса тахминанларга кўра 8 минг аскарини йўқотди. Ҳар икки давлатга тегишли бўлган 350дан ортиқ учоқ ва 2 мингдан ортиқ танкдан йўқ қилинди.
Бу урушдан 50 йил ўтиб, 7-октябр куни "Ҳамас" Исроилга ҳужум қилди. Фаластин ва Исроил ўртасида тўқнашув давомли бўлиб туради. Бу сафарги ҳужумга ўхшаши тарихда кўрилмаган. Воқеалар давомини ўйласам, ачиняпман...
Чунки, фаластинликлар ёлғиз қолади. Исроил ҳукуматидан ўз халқи норози эди. Энди ҳукумат қаҳрамон бўлиш учун бор кучини ишга солади. Фаластинликларга Саудия ҳам, Қатар ҳам ёрдам бермайди. Америкадан қўрқади. Шунинг учун улар футболга миллиардларни тикиб, ўзаро рақобатлашиб юраверади...
@sanjar_xoja