savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122343

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ОНАМ МУСОФИР

@Savollar_kanal 13516-савол

Ассалому алайкум! Биз турмуш курганимизга 2йил булиб колай деди туйдан кийин отам онам оиламдегилар хаммаси Рассияга ишларига кайтиб кетишди мен борадигон жойим онамларни кизлик уйига бораман Бувам Опокимни олдиларига улар куп касал буладилар уйда колган Тогам утган йили казо килган 4 фарзанди бор онам уйдагилардан болалардан хижолат булиб уларни карайдигон боласи ёк энди деб моддий таминот юбориб туради менга мен олиб бориб бераман узим хам шу эшикда катта болганим учун тез тез кургим келади бообом 75 бувам 63 ешда бу йил янаям куп касал булишябди балнитсага куп тушишди кургани борсам турмуш уртогим жанжал килади ха деп бораверасанми сендан бошкаси борку деб битта холам битта тогам бор уларни хам шароитлари узидан ошинолмайди узим фарзандли булолмаябман шу улган тогамни фарзандларига хам колдан келганча камини толдиради онам менга пул юбориб кунглини ол байрамларда кийим кечак олиб бер деб шунга хам жанжал килади ерим бормайсан уйда утир синглим бир ойда бир келади сен бораверасан деб буларга огирим умуман тушурмайман уйда жанжал булса хаммага айтади онамга отамга бувам опокимга кунгирок килади тан оламан мен узим ёмонман бир гапни айтаверади эри рухсат бермаса отаси касал болиб олетган босаям бормаслиги керак деп одам деган тушиниши хам керакку борадигон жойим шу халос бошка хич каерга чикмиман эримнинг онаси рухий касал шунга хич каерга боришга рухсат бермайди рухий касал онасига караш факат мени вазифамми мен бунга мажбурманми сенга онамга карашинг учун олганмиз деб фарзандлик булишга даволанилик десам уч торт дори олиб бериб даволандигу болмади айб сенда сен тугмассан дейди эрим шунга маслахатила керак езай десам гап куп уйда хамма менга карши канотам ичиб келиб тугмайсан мени хизматимни килмайсан деб емон уятсиз гаплар билан хакорат килади деярли кундаги жанжалларни оиламдегилар билмайди эрим кунгирок килиб айтмагунича нима килишга хам хайронман ажрашиб барига нукта куйсам буладими зерикдим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-она ва оилангиз катталари билан маслаҳатлашинг. Оилангизни сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Бу дунё шундай синов дунёси. Сабр қилинг. Муроса қилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШУКРИ ВУЗУ НАМОЗИ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13514-савол

Ассалому алайкум! Тахоратни мукаммал олиб чиқгандан кейин шукри вузу намози ўқилиши яхши амал хисобланади. Ушбу шукри вузу намозини эсдан чиқариб 5 махал намозларни бирини ўқишни бошлаб юборса ушбу намозлардан кейин хам нийят қилиб шукру вузу намозини ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.
عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَتْ عَلَيْنَا رِعَايَةُ الْإِبِلِ، فَجَاءَتْ نَوْبَتِي، فَرَوَّحْتُهَا بِعَشِيٍّ، فَأَدْرَكْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِمًا يُحَدِّثُ النَّاسَ، فَأَدْرَكْتُ مِنْ قَوْلِهِ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يَتَوَضَّأُ فَيُحْسِنُ وُضُوءَهُ، ثُمَّ يَقُومُ فَيُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ، مُقْبِلٌ عَلَيْهِمَا بِقَلْبِهِ وَوَجْهِهِ، إِلَّا وَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ 
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бизнинг ишимиз туя боқиш эди. (Бир куни) навбатим келганда кечки пайт уларни (ўтлатиб, сўнг) қайтариб келдим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик турганларича одамларга гапираётган эканлар. Гапларидан эшитганим шу бўлдики, у зот: «Қай бир мусулмон таҳоратини яхшилаб қилиб, сўнгра туриб, икки ракъат намоз ўқиса ва намозга жону дили билан киришса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар. («Саҳиҳи Муслим» китобидан). Бу намозни таҳоратдан кейиноқ ўқиш мустаҳабдир. Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТАНИНГ БОЛАНИ УЙЛАНТИРИШГА ҚАРШИЛИГИ

@Savollar_kanal 13512-савол

Ассалому алайкум! Мен ёшим 24 га тўлди. Университетни битирдим Алхамдулиллах. Қўлимда касбим бор, оилани молиявий таъминлашга Аллоҳ таоло фазли билан қодир қилган. Яъни уйланишга уй-жой бор зийнатга тўла бўлмаса хам ўртахол. Энди уйдигилар уйни ремонт қилиш керак у қилиш керак бу қилиш керак дейишяпти тўйдан олдин. Шу уйни деб совчиликга юриш хам тўхтаб қолган. Мен ўзимни уйланиш вожиб даражасига етган деб хисоблайман, чунки кўчада ишга, ўқишга бориб келасиз хар хил холат бўлади, хозирги кунда биласиз жуда қийин бўлиб қолди кўчада юриш эркак кишига яъни шайхвоний тарафлама. Қисқаси шу, уйланиш хам ортга сурилган сари суриляпти, шу қанчалик тўғри? Мен-ку қизиқмайман зийнатга, кулбада олдинги одамлар хам яшашганку.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онангизга гапи ўтадиган қариндош уруғларни ўртага солинг. Улар тушунтириб ёрдам қилишсин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШИРК

@Savollar_kanal 13510-савол

Ассалому алайкум! Бир дўстим сўраб беришимни илтимос қилди. Айтишича унинг бувиси бетоб экан хар қанча шифокорга бормасинлар фойдаси бўлмаётган экан, аммалари келишиб қандайдир аёл чақириб қайш оши деган таом пиширишаётганларини дўстим билиб қолибди шунда у аммаларига бундай қилманглар гунох бу деб тушунтирибди ва улар у аёлни чақирмабдилар. Лекин дўстим уйига келса ўша овқатни барибир пиширишаётган экан. Шунда у ўша овқатни тўкиб ташлабди. Хозир эса дўстимнинг айтишича хаммалари ундан хафа бўлишган экан, нимага деса биз буни дадангда сўраб қилаётган эдик бувингни тоби йўқ азоб чекияпти овқатни хам увол қилдинг гунохку дейишяпти экан. У хозирда нима қилишини билмай қолган қанча тушинтирмаса хам нима қилайлик бувингни ахволини қара деяптилар экан. Илтимос шу масалада маслахат берсангиз дўстим хозирда нима қилса тўғри бўлади? Шундай вазият яна бўлиб қолса нима қилиши керак? Уйидагилари ундан ноўрин хафа бўлишмаяптими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қўполлик қилмасдан тушунтириш керак эди. У исломни шундай гўзал қилиб кўрсатсинки, улар шариатга амал қилишни бошлаганини ўзлари билмай қолишсин. Уйидагилар ундан ноўрин хафа бўлишяпти. Дардни Аллоҳ таоло берган, шифосини ҳам Ўзи беради. Ўзидан сўраш керак. Бу каби таом пишириш шариатимизда йўқ, хурофот саналадиган амал. Қуйидаги тавсияга амал қилинг:
 Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда «Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади» дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШОШИЛИБ ХУКМ ҚИЛМАНГ ДЕГАН ГАП ҲАДИСМИ

@Savollar_kanal 13508-савол

Ассалому алайкум! Бир хадис хақида сўрамофчи эдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, "агар олдингизга бир одам бир кўзи ўйилган холда келсалар шошилиб хукм қилманг, балки у наригини икки кўзини ўйиб олгандир". Шу маънода хадис борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис эмас арабларнинг ҳикматли гапларидан. Бу ҳикматда ҳукм чиқарадиган киши шошилмаслик ва икки тарафни эшитмай ҳукм қилмаслиги кераклигини англатади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШ ХАҚҚИ

@Savollar_kanal 13506-савол

Ассалому алайкум! Мен Москвада прадукта дўконида қаровул бўлиб ишлеман ва магазинда спиртлик ичимликлар ҳам сотилади. Мен магазинда хамма нарсаларди қўриқлеман шунга ойлик тўлашади. Мени олятган ойлигим халолми, шу ерда ишласам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аксар қисмида ҳалол нарсалар ҳам сотиладиган бўлса, қўриқлаганингиз учун иш ҳақи олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНДАН ҚАЙТГАН

@Savollar_kanal 13504-савол

Ассалому алайкум! Била туриб диндан қайтган (муртад) одамнинг магазинидан савдо қилса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол нарсалар олишингиз мумкин, лекин афзал эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДАГИ ДУО

@Savollar_kanal 13502-савол

Ассалому алайкум! Бир киши эсини танигандан бери намозида саловатдан кейинги айтиладиган дуода "Аллоҳуммағфирлий вал валидайя"ни айтаркан. Кейин бир жойда факат "Роббана атина"ни айтиш керак деган гапни эшитиб колганидан бери, кўнгли нотинч бўлиб қолибди. Шундан келиб чиқиб сизлардан сўрасам: эшитган нарсаси рост бўлса намозларига футур етган бўладими, йўқ бўлса "Аллоҳуммағфирлий"ни айтаверсинми? Агар саволда хато ва айб иш қилган бўлсам минг бор кечирим сурайман сизлардан.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Иккисидан қайси бирини ўқиса ҳам, иккисини қўшиб ўқиса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РОССИЯДА ЛОТОРЕЯДАН ЮТИБ ОЛДИМ

@Savollar_kanal 13500-савол

Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлаяпман хозирда. Бир столото ўйинини ўйнаган эдим. 3та белит текинга (совғага) берди. 3та латариядан жами 251.000 рубл ютдим. Хали олмадим 1 ойдан ошди. Нима маслахат берасизлар олайми ёки олмаслик керакми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу қимор бўлиб, уни олиш сизга ҳаром ҳисобланади. Сиз билетни текинга олган бўлсангиз ҳам, бошқалар пулига олган ва сизга чиққан ютуқ ўша пуллардан тўланади. Ютуқни олинг ва  савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗДА КУЛГУ ЭШИТИЛСА

@Savollar_kanal 13498-савол

Ассалому алайкум! Биз ўртоғим билан мехмондочиликда эдик. Хуфтон намозини ўша ерда ўқидик. Намоз пайти қаттиқ кулишлар ва овозлар эшитилиб турди. Намоз тугатгандан кейин шубхаланиб қолдик намозимиз бузулмадимикан деб. Ва уйга келиб бошқатдан хуфтон намозини ўқидик. Биз тўғри қилдикми? Ўзи умуман ташқи шовқин билан намоз бузуладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар намоз ўқиётганлардан бирортаси кулган бўлса, у шахснинг намози ҳам таҳорати ҳам бузилган бўлиб, қайта таҳорат олиб намозни ҳам қайта ўқиши керак бўлади. Бошқа хонада ўтирганлар кулса уларни кулиши билан намоз ўқиётганларни намози бузилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГАЙМАРИТ

@Savollar_kanal 13496-савол

Ассалому алайкум! Мен гаймарит касаллигига чалинганман. Ҳозирча тӯлиқ тузалганим йӯқ. Бурунга йиринг йиғилади. Уни қоқиб ташлагандан кейин ҳар сафар буруннинг ичини ҳам тозалаб ювсам касаллик ортябти. Йирингни қоқиб ташлагандан кейин фақат бурунни устини нам салфетка билан тозалаб таҳорат олиб намоз ӯқисам бӯладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бунчалик бўлса тузалгунингизча таҳорат қилишда бурнингизга сув олмасдан қилиб туринг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНАМНИНГ ОПЕРАЦИЯДАН КЕЙИНГИ НАМОЗЛАРИ

@Savollar_kanal 13494-савол

Ассалому алайкум! Мени онамни иккала кўзи операция бўлди. Операцияда сўнг 6 ой давомида танани олдига чайқалиши мумкин эмас экан. Устозлар сизлардан илтимос онам шу ҳолатда қандай намоз ўқийди?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тик туриб намозни бошлайдилар, рукуъ ва саждани стулга ўтириб ишора билан қиладилар. Қанчалик энгашсалар зарар қилмайдиган бўлса шунчалик эгилиб рукуъ ва саждани ишора қиладилар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НЕГА МАСЖИДИЛ ҲАРОМ ДЕБ НОМЛАНГАН?

@Savollar_kanal 13493-савол

Ассалому алайкум ҳазрат масжидул ҳарам (тўғри ёздими билмадим) нега шундай номланган?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримда «Масжидул ҳаром» ибораси бир неча маънода ишлатилади. Гоҳида «ҳарам» маъносида келади. Ҳарам эса, Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақадир. Бу ҳудуд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир; Дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди.Кўпинча Каъба атрофидаги масжид шу ном билан номланади. Маъноси ҳурматли, ичида ва атрофида ёмонликлар ва шариатда кўрсатилган бир қанча ишларни қилиш ҳаром бўлган масжид дегани.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБР ВА ҚИЁМАТДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ

@Savollar_kanal 13491-савол

Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, манда бир савол бор эди. Инсон қабрга қўйилгандан сўнг савол жавоб бошланиши ҳақида ҳадислардан бизга маълум. Агар инсон қабрга қўйилганда савол-жавоб қилинса, унда қиёмат кунида яна қанақа савол-жавоб қилинади? Бу икки савол-жавоб орасида қандай фарқ бор?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда келган ҳадисларга назар соладиган бўлсак, қабрда бандадан унинг Роббиси, Набийси, дини ҳақида сўралади. Қиёматда эса, барча қилган амалалари ҳақида ҳам сўралади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎЗИ БИЛМАГАН ҲОЛДА АВРАТ ОЧИЛИБ КЕТСА

@Savollar_kanal 13489-савол

Ассалому алайкум! Ўзимни билмаган ҳолда қаттиқ касал бўлиб балницага тушб қолдим аҳволм оғрлиги учун ўзими назорат қиломасдим ва бу ҳолатда мени авратларим очилиб қолган. Буни ҳукми қандей, мен гуноҳкор бўлиб қолмеманми? Ҳушсиз ҳолатмда авратларми очилиб қоганлиги ва шу ҳолатда мени эркак врач текширган. Қўлимдан ушлаган, унинг ҳукмичи?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу қасддан бўлмагани учун сизга гуноҳ бўлмайди. Агар сиз ўзингизда бўлганингизда асло бунга йўл қўймаган бўлар эдингиз. 
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاثَةٍ: عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ، وَعَنِ الصَّبِيِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ، وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا 
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч (нарса)дан қалам кўтарилгандир: уйқудаги кишидан то уйғонгунича, ёш боладан то балоғатга етгунича, мажнундан то ақли киргунича», дедилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги «қалам»дан мурод шаръий таклиф қаламидир. Яъни мазкур уч тоифа кишилар томонидан содир бўлган ишлар уларнинг номаи аъмолларига ёзилмайди. Шунга биноан, ухлаб ётган одам талоқ қилса, балоғатга етмаган бола ёки мажнун киши ҳам талоқ қилса, талоқлари тушмайди.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ 
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан хатони, унутилган ва мажбур қилинган нарсани кечиргандир», дедилар».Ибн Можа ривоят қилган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РОЗИМАН ДЕСА ВА ИЧИДАН РОЗИ БЎЛМАСА?

@Savollar_kanal 13515-савол

Шайҳ жаноблари,Пул муомаласи ва савдо сотиқ муомаласида. Сиз сотган маҳсулот ёки ҳизмат учун мижоздан ҳизмат ҳаққингизни айтсангиз ва пулингизни олгандан сонг "рози болинг" десангиз? Мижоз ҳам "мен розиман" десаю аммо ичида норози болса?Унда олган пулимиз ҳаром боп қоладими?Ёки мижоз тилида айтиб дилида қайтгани учун мунофиқ боп қоладими?Нега энди бизларни мижозлар тушунмайди?Айтинг Ҳазрат розилигини сорасамиз, розиман деса ҳисобми? Раҳмат

ЖАВОБ:

Исломда одамларнинг ташқи ҳолатига қараб ҳукм чиқарилади. Ниятига қараб эмас. Харидор розиман дедими, етади. Унинг ичини ёриб кўриш керак бўлмайди. Унинг мазкур нарсанинг олишининг ўзи розилиги аломатидир. Рози бўлмаса, олмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДЕЪЛАРАНТ (ДЕКЛАРАНТ) ЛИК КАСБИ.

@Savollar_kanal 13513-савол

Шайҳ жаноблари, Декларант бу - Озбекистонга кириб келадиган ва Озбекистондан чиқиб кетадиган ҳамма товарларни, газдан тортиб нефтгача ва барча жиҳозларни декларатсиясини то'лдириб расмиятчилигини бажарадиган шаҳс. Товарларни досмотр қилади ва қогоз ишларини бажариб божҳонага топширади.Шундан со'нг мижоз божҳона толовини Декларант ҳисоблаб берган база нарҳи бойича давлатга толайди.Кегин Декларант мижоздан агар у жисмоний шаҳс болса 40 минг сом олади.Агар у мижоз Юридик шаҳс болса 0,2% иш ҳаққи учун олади. Агар 0.2 % 40 минг сомдан кам болса, унда Юридик шаҳсдан ҳам 40 минг сом олади.Декларант у пулни олгандан кегин 40 мингдан 25 мингини ози ишлаётган фирмага толайди. Қолган 15 мингини чонтагига солади. Ундан ташқари Декларант Фирмага туширган жамми пулларидан 25% фоизини ойлик ҳисобида олади. Энди мижоз ҳам божҳона тарифларини толайди ҳам декларантнинг қилган ҳизматига толайди.Энди Декларант 40 мингдан 15 мингини озига наҳт олади, ҳам қолган 25 мингдан 25% ойни оҳирида олади.Мисол учун: Декларант ойига 30 та декларатсия қилса. 30х40 000=1200 000 фирмага пул тушуради. 1200 000 дан 450 000 наҳт олади ва қолган 750 000 сомдан ҳам яна ойни оҳирида 750 000 х 25% = 187 500 сом олади. Шунда Декларант 450 минг ҳар куни 15миндан олгани учун 30 кунда 450000 болади чонтагидаЯна Декларант ойнинг оҳирида 25 миндан йигилган ва 30 кунда 750 минг болган суммадан 25 % 187500 қошимча ойлик қилиб олади.Декларант билан ишлаш келишув асосида. Фирма Декларантга ҳар битта клиэнтингдан 25 минг сом тушуриб бер, шундан сенга 25 % ойлик бераман деб келишиб олади.Шунда Декларант клиэнтга кассага 25 минг сом толанг фирмамизга дейди ва яна Мижоздан 15 минг сом иш ҳаққи олади. Умумий қилиб 40 000 деб айтади.Соволлар:1. Декларант олаётган пуллар ҳалолми ҳаромми?2. Келишув асосида болса, ва ҳамма декларантлар шундай ишласа, шунақа ишлаш ҳалолми ҳаромми?3. Мижозлар базида тушунмай мен кассага 25 000 сом толадим (сенинг ҳизматинга), нега энди яна сенга 15 минг сом наҳт беришим керак? дей айтади. Шундай ишлаш ҳалолми ҳаромми?4 Декларантнинг сарф ҳаражатларини клиэнт ҳам божҳона ишчилари ҳам тушунмайди?5. Ози ҳозирги иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ойлик ёки ортача пул ёки маош неча пулни ташкил этиши керак?Мижозларга Ҳожайин билан келишиб олганимиз учун 25 минг толанг кассага деймиз ва бизга 15 минг яна қошимча наҳт қолимизга берасиз деймиз. Ҳаммаёқда ставка шундай? Шу иш ҳалолми ёки ҳаромми?Коп клиэнтларга шундай айтамиз тушуниб пул беришади ва рози болинг деймиз. Базилари рози болмай беради. Нега энди икки мартда пул толашим керак дейди. Базилари кассага 25000 пул толайдида ва яна 15000 сом бериб розиман дейдию лекин ичида нима дейди Аллоҳ билади.Агар мижоз огзида яни тилини учида розиман деса, шу айтган розичилиги отадими ёки ёқми? Ичида норози болса ҳам.Энди Ҳамма иш декларант бойнида, Ҳамма муоммолар ҳам товарни оформит қилган декларант бойнида, Югур югур, чоп чоп ҳаммаси Декларант бойнида.Чэтдан келган ёки кетаётган товарни декларант бориб санаб очиб кориб ёзиқ чизиқларини қилиб келиб. Сонг Декларант ъомпутер программасига уларни ёзиб, ҳисоб китобини қилиб Мижозга олиб келган товарини божҳонага толовини аниқлаб ҳужжатларини расмийлаштриб, мижоз товарни олиб кетиши учун тайёрлаб беради.Ҳозир мен бир озим эмас копгина Декларантлар номидан сизга ёзишга аҳд қилдим. Нега энди биз меҳнат қилиб ва устига олган пулимиз ҳаром болиши керак? Нега энди соглигимиз, ёл крамиз, обедимиз, телефонимизга толаётган пулимизани Мижозлар тушунмайди?Аҳир 187500 олсак бу пул етмайдику? Божҳона узоқда ёлкра бор, овқатланиш бор, телефон толовлари бор болса?Аҳир ставка 40 000 дан 100 000 гача Фирмамизга 25 мингини толаб берсак болди қолгани бизники/Нима қилай? Нима қилайлик? Бу савол коп одамнинг саволиИлтимос жавоб беринг.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/290


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТУҒИЛИБ ЎСГАН УЙИМГА БОРГАНИМДА НАМОЗНИ ҚАСР ЎҚИЙМАНМИ?

@Savollar_kanal 13511-савол

Ассалому алайкум шайх ҳазратлари!!! Мен асли наманганликман. Оилам билан икки йилдан буён Тошкентда яшаяпмиз. Ҳар ойда онамни кўриш учун ўз туғилиб ўсган шаҳримга ва уйимга бораман. Агар намоз вақти йўлдалигимда тўғри келса фарзини қаср қилиб ўқийман. Туғилиб ўсган уйимда ҳар доим тўрт беш кун тураман. Шу пайтда, яъни онамни уйида турганимда ҳам намозларимни фарзини қаср қилиб ўқишим керакми? Ёки тўла ўқисам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!!!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар Намангандаги уйда сизнинг алоҳида туришингиз учун ҳамма шароит бўлса, ўша ердан бошқа ерга тушишга эҳтиёж йўқ бўлса. Бошқача қилиб айтганда худди ўз уйингизга боргандек борадиган бўлсангиз, намозни тўлиқ ўқийсиз. Буни «Фатавойи оламгирия»да айтилган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 13509-савол

ҲАЗРАТНафл номозларини мумкин болган вақтларда оқийман.-тавба қилмоқчи болсам: Ният қилдим қиблага юзланиб 2-нафл номозини тавба қилиш мақсадида оқимоқликка дейманда ва оқиб болиб, Аллоҳдан мени гуноҳимдан от, товбамни қабул қил деб дуо сорайман.-Ҳожатим чиққанда ҳудди шундай қиламан, сонгида нимага муҳтож болсам ёки қийналаётган болсам шуни сорайман.-Шукрона номозини ҳам ҳудди шундай оқийман-Истиҳора номозини ҳам ҳудди шундай оқийман.Ози тогри қилябманми? Илтимос минг бора узр. Балки сизга бу саволларни коп беришгандир. Мен номозларимни тогирлаб олай. Менга сиздан бошқа одамларнинг жавоби керакмас. Раҳмат

ЖАВОБ:

Сиз бунинг ўрнига китоб ўқисангиз, пухта илм олган бўлар эдингиз.Сиз айтиб ўтган намозларни қандай қилиб ўқиш кераклиги ҳақида «Ҳадис ва Ҳаёт» китобида керакли маълумотлар бор.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲУФТОН НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 13507-савол

Ҳазрат Ҳуфтон номозига тураман-Азон айтаман-Азон дуосини оқиман-Такбир айтаман-4 ракат фарзни овоз чиқариб оқийман-2 ракат суннат оқийман-3 витр вожиб номозини овоз чиқармасдан оқийман- айтиб, Субҳаналлоҳ-33та, Алҳамдулиллаҳ-33та, Аллоҳу акбар-34 та айтаман-Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ... ни айтаман-А'узибиллаҳ айтиб Оятал курсини оқийман-Таборакни оқийман тогрими?Энди масжидга борсам. -У ерда ҳуфтон номозини фарз, суннат, витрларини биттада оқиб тугатишади. Лекин базилар фарзини оқиб масжиддан чиқиб кетадилар. Шу тогрими?-Номоздан кегин тасбеҳ огириш тогрими?-кегин базилар номоздан кегин Мулк тиловат қилинаётганда чиқиб кетадилар. Ози нима қилсам 100% тогрироқ қилган боламан.Энди уйда оқиганимда-2 ракат нафл номозини ҳуфтон номозидан кегин оқийманми? ёки Ҳуфтон номозини суннатидан кегин оқийманми?-Қазо номозларимни ҳудди шундай Ҳуфтон номози суннатидан кегин оқийманми? ёки олдин ёки кегин оқийманми?-айтайлик Мен 2 ракат ИСТИҲОРА, МУЛК ва ВОҚЭА сураларини тиловат қилмоқчиман. Шуларни орин орнига қойиб, кетма кетликни айтсангиз. Қайси бири олдин ёки кегин ёки ортада оқилишини билиб олмоқчидим.Илтимос камчиликларимни айтинг. Раҳмат.

ЖАВОБ:

Қилаётган амалларингиз тўғри. Истихора намози ҳақида ушбу саҳифада маълумот бор. Топиб ўқинг. Мулк сурасини Хуфтон намозидан кейин, ухлашдан олдин ўқиш яхши ҳисобланади. «Воқеъа» сурасини Шом билан Хуфтон намозлари орасида ўқиш яхши ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АСР НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 13505-савол

Ҳазрат Аср намозига тураман-Азон айтаман-Азон дуосини ўқийман-4 ракат фарзни ўқийман- айтиб, Субҳаналлоҳ-33та, Алҳамдулиллаҳ-33та, Аллоҳу акбар-34 та айтаман-Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ... ни айтаман-Аъузибиллаҳ айтиб Оятал курсини ўқийман-Кейин қайси сура ўқилиши керак ? Қайси сурани ўқиган маъқулроқ? Фақат мени кечиринг, фақат сизнинг жавобингиз мени қониқтради. Кўнглим тинчиди. Сиздай шайхим борига Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин!Сизга раҳмат.

ЖАВОБ:

Тўғри қиласиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЕШИН НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИМ ТЎҒРИМИ?

@Savollar_kanal 13503-савол

Ҳазрат Бомдод намозига тураман. Азон айтаман. Азон дуосини ўқийман. 4 ракат суннат ўқийман. 4 ракат суннатдан кейин дуо борми? -Такбир айтаман-4 ракат фарз намозини ўқийман-2 ракат суннат намозини ўқийман- айтиб, Субҳаналлоҳ-33та, Алҳамдулиллаҳ-33та, Аллоҳу акбар-34 та айтаман. Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ... ни айтаман-Аъузибиллаҳ айтиб Оятал курсини ўқийман-Кейин қайси сура ўқилиши керак ? Қайси сурани ўқиган маъқулроқ? Шуни айтсангиз. Илтимос мени қайтарманг. Агар нотўғри ўқиятган бўлсам билиб қўйганим яҳши. Китоблардан ўқисам ҳам тушунмаябман. Бу форумдан менга кўпроқ фойда бўлябди. Мен ҳам сиз каби, ва сизга эргашканлар каби, намознинг ҳамма қонун қоидаларини жойига қўйиб ўқимоқчиман. Фақат сизнинг жавобингиз мени кўнглимга таскин ва иймонимга қувват беради.Раҳмат.

ЖАВОБ:

Менимча Пешин дейман ният ила Бомдодни ёзиб қўйибсиз. Қолгани тўғри.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЛҒИЗ ЎҚИГАНДА ЖАҲРИЙ ЎҚИЛИШИ КЕРАКМИ?

@Savollar_kanal 13501-савол

Ҳазрат бомдод, шом, ҳуфтон фарзлари ва витр вожиб номозларида ҳоҳ якка озим ҳоҳ жамоатга имом бўлсам овоз чиқариб ўқиш керак тўғрими? Овозни баландми ёки пастроқ чиқарш керакми? Якка ўзим ўқисам ҳам бомдод 2 фарзи, шом-3 фарзи, ҳуфтон 4 фарзи ва витрда ҳам овоз чиқариб тиловат қилиб ўқишим керак тўғрими?

ЖАВОБ:

«Витр» намозини фақат таровеҳни жамоат билан ўқигандагина овоз чиқариб тиловат қилинади. Бошқа вақтда овоз чиқарилмайди. Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг фарзини имом овоз чиқариб ўқийди. Якка одам ўзи билади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

30 ЁШДА АҚИҚА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13499-савол

Ассалому алайкум.Ҳурматли шайх ҳазратлари. Мен сизни ақиқа хақидаги барча берган саволларингизни ўқиб чиқдим. Мен бу саволни бир дўстим илтимосига биноан бермоқдаман. У дўстимни ёши 30 га кирган. Унинг айтишича, у туғулганида Ақиқа қилинмаган экан. У бу ақиқани ўзи ҳозир қилса ҳам бўладими? Ёки уни ота-онаси қилиши керакми? Баъзилар айтишдики, бола Ақиқа қилинмаса охиратда "бу бола дунёга келмаган экан" деб уни жаннатга киритилмас экан. Бу гап тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ақийқани имкони бор одам қилса яхши. Қилмаган одамга танглик йўқ. Ўттиз ёки ундан бошқа ёшдаги одамлар ўзига ақийқа қилсин деган гап ҳам йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

«ЖАННАТУЛ-ФИРДАВС»ГА ОДДИЙ НАМОЗХОНЛАР ҲАМ КИРИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 13497-савол

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Ҳурматли шайх ҳазратлари... Мен бир китобни ўқидим. У китобда жаннат, дўзахларни чиройли тарифлаб беришибди. Жаннат 8 табақага бўлинар экан. Унинг энг яхшиси 8 чи жаннат "Жаннатул-фирдавс" деб аталар экан. У гўзал диёр шунчалар гўзал , шунчалар рохатбахш жой эканки.. тарифлашга инсон зоти қодир эмас экан. Мен буни билганимдан кейин эртаю-кеч 5-вақт намозимда ўлимимдан кейин Фирдавс жаннатига киришликни Аллоҳ насиб этишини Аллоҳда сўраяпман. Мени сизга саволим шундан иборатки. Фирдавс жаннатига бизга ўхшаган оддий, Аллохни буюрган ишларини қилиб. 5-вақт намозини ўқиб юрадиган. оддий инсонлар хам кириши мумкинми? Ёки ул гўзал диёрга фақат Пайғамбарлар,  сахобалар, Сиддиқлар-у, шаҳидлар кирадими:? Аллоҳ сизни ва бизни охиратда бўладиган азоблардан, қабр азобларидан ва жаҳаннамнинг оташин ўтидан Ўзи асрасин. Омин Аллоҳу Акбар

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса Аллоҳнинг фазли ила бўлади. Албатта, оддий мўмин-мусулмонлар ҳам «Фирдавс» жаннатига киришга сабаб бўладиган амалларни қилсалар ва амаллари қабул бўлса, Аллоҳ хоҳласа, уларни мазкур жаннатга киритади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛКОГОЛИЗМ(ПИЁНИСТАЛИК) ДАРДИГА ЧАЛИНГАНЛАРНИ ДАВОЛАШ МУМКИНМИ

@Savollar_kanal 13495-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари, авваламбор сизга ислом маърифати йулида килаётган улкан хизматингиз учун бир мухлисингиз сифатида юракдан миннатдорчилик билдираман. Агар уринли булса куйидаги саволларим бор:1. Алкоголизм (пиёнисталик ) дардига чалинганларни даволаш мумкинми, баъзи маълумотларни бериб утмокчиман, одатда бу шахслар бир неча кунлик ичиш холатидан сунг (русчада запой дейилади) танг ахволга тушишади, натижада тиббий ёрдам сураб келишади, маълум тозаловчи муолажалардан сунг "тузалишади", бирок деярли барчалари ахволлари яхшилангандан сунг яна эски одатни давом эттиришади. Даволашнинг яна бир усули бор, кодировка деб аталади, бу усул асосан ёлгонга асосланган, беморда (агар шундай дейиш жоиз булса) маълум дори воситалари оркали ахволининг ёмонлашиши чакирилади, бир вактда арок ичирилади, ёмонлашиш арок сабабли деган ишонч беморда пайдо булади ва маълум муддатли куркув хосил килинади.2. Шифокор намоз укиётган вактда бемор келиб колса намозини булса буладими (ахволи огир ёки енгиллигидан бехабар булинади).

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/279


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик #ҳазратим

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг қаламларига мансуб «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби қайта нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Китоб орқали тарийқат ҳақида, унинг асли нима экани, юртимизда кўп тарқалганган, ватандошимиз Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ асос солган нақшбандия тарийқати ҳақида энг керакли, ишончли маълумотлар келтирилган.

Шунингдек, зикр қилиш, зокирнинг одоби, нақшбандия тарийқатидаги кундалик қилинадиган вирдалар ҳам китобда жамланган.

Марҳамат, «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобини харид қилинг. 😊

👉 Нархи: 18 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СЕШАНБА КУНИ ҚОН ОЛДИРИШ

@Savollar_kanal 13492-савол

Ассалому алайкум! Сешанба куни қон олдириб бўлмайдими. Пайғамбаримиздан Сешанба куни қон тўхтамайдиган 1 соат бор деган ҳадис келганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Барча муҳаддислар наздида аниқ кунини тайин қилиш ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ҳадис келмаган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚУМТАЛОҚ,1000 ТАЛОҚ ҲАҚИДА ТУШУНЧА БЕРСАНГИЗ?

@Savollar_kanal 13490-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари. Менинг бир холам масиҳий бўлганлиги тўғрисида илгари ҳам айтгандим. Холам Қуръонда ҳам Исо алайҳиссаломни Каломуллоҳ, Руҳуллоҳ деб айтилган, яъни Худо Ўз сўзини инсон қиёфасида туширди ва Ўз руҳидан яратди дейди. Шуларга батафсилроқ жавоб бериб отсангиз?2. Оли Имрон сурасидаги 55-оятни ҳам тушунтириб берсангиз?3. Бизнинг қишлоқда минг талоқ, қум талоқ деган сўзларни кўп ишлатишади. Кўп имомлар буларни бир талоқ ҳукмида олишиб никоҳ қилиб қўйяпти. Бунинг ҳукми қандай бўлади?Раҳмат.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/276


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАЙЙИТ КЎТАРГАННИНГ ГУНОҲИ КАБИРАСИ ТЎКИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13488-савол

Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх жаноблари, сиздан ушбу масала ҳақида сўрамоқчиман.Бир биродаримиз гуноҳи кабиралар (катта гуноҳлар)ни тўкишлик ҳақида сўзлаб қолди.Унинг айтишича маййитни кўтариб қадам босса босган қадамига бир гуноҳи кабираси тўкилар эмиш. Мен бунга раддия билдирдим, чунки атрофимиздагилар динга енгил қарашади, жуда саёз эдилар. Уларга бу жуда маъқул келди. Ва менга бошқача назар солишди, мен эса уларни тарк қилдим.Жавобингиз жуда муҳим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозир сиз билан тортишган ва сизга бошқача назар билан қараганларга ўхшашалар ҳам, минг афсуки оз эмас. Улар ўзларининг илми йўқлигини ҳам, ўзича турли гапларни айтишга ҳақлари йўқлигини ҳам тан олмайдилар. Уларнинг дарди ҳасрати ўзлари қилиб юрган гуноҳларни ҳаспўшлаш ва янги қиладиган гуноҳларига баҳона ва сабаб топишдир.Улардан баъзилари ҳажга бориб келса, гуноҳлари ювилар экан деб, ҳаждан келиб ҳам гуноҳларни қилиб юришибди. Биров бундай қилса, деса яна бир ҳажга бориб келсам, ювилиб кетади, дейди.Жумага бориб қўйиб шу гапни айтиб юрганлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси нотўғри. Келинг, бу масалани тўғри тушунишга ҳаракат қилайлик. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вақтики, мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилса, бас, у юзини ювганда ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади. Вақтики, икки қўлини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила унинг икки қўли билан қилган хатолари тўкилади. Вақтики, икки оёғини ювса, ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси ила икки оёғи билан юриб қилган хатолари тўкилади. Шундоқ қилиб, у гуноҳлардан пок бўлиб чиқади», дедилар».Муслим ва Термизий ривоят қилишган.Шарҳ: Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ушбу ҳадисда бошдан охиригача таҳорат туфайли банданинг гуноҳлари қандоқ тўкилиши батафсил ва жонли васф қилинмоқда. Мусулмон киши таҳорат қилиш учун қайси бир аъзосини ювса, ўша аъзо туфайли ҳосил бўлган гуноҳ тўкилиши таъкидланмоқда. Мусулмон одам таҳорат қилиш пайтида зоҳирий аъзоларидан кир, чанг-тўзон- ларни ювса ҳам аслида унинг гуноҳлари ювиб ташланиши васф қилинмоқда. Бу эса таҳоратнинг қанчалик фазлли ибодат эканини кўрсатади.Шу жойда умумий қоида сифатида ҳаммамиз учун ўта муҳим бир масалани эслаб ўтишимиз лозим. Бу ҳадиси шариф, ундан олдинги ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларда гап кичик гуноҳларнинг тўкилиши, ювилиши ёки ўчирилиши ҳақида бормоқда. Бу маънолардаги ҳадисларни эшитиб-ўқиб, хоҳлаган гуноҳни қилиб келиб, бир марта таҳорат қилса, намоз ўқиса ёки Жума намозида иштирок этса, ҳамма гуноҳлари тўкилиб кетар экан, деган хаёлга бормаслигимиз керак. Бунга ўхшаш маънодаги ҳадисларда зикр қилинган гуноҳнинг тўкилиши Аллоҳ билан банда орасидаги муносабатда банда томонидан содир этилган кичик гуноҳларга тегишлидир. Чунки кейин келадиган ҳадисларда «агар катта гуноҳ қилмаган бўлса», деган истисно ҳам келади. Шунингдек, бошқа бандалар ҳақ-ҳуқуқини поймол этиб қилинган гуноҳлар ҳам қасос олинмагунча ювилмайди. Бу ҳам Аллоҳ хоҳласа кези келганда ўрганилади.Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз ва Жумадан Жумагача ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффаротдирлар. Мадомики, катта гуноҳлар қилинмаган бўлса?!» дедилар. Муслим ва Термизий ривоят қилишган.Катта гуноҳлар, зино, ароқ ичиш каби Аллоҳнинг ҳаққига боғлиқ гуноҳлар бўлса, фақат ихлос билан қилинган тавба билангина ювилади.Аммо, катта гуноҳлар, етимнинг молини ейиш, рибохўрлик, бировнинг обрўсини тўкишлик каби бандалар ҳаққига боғлиқ бўлса, ўша ҳақларни ўз эгасига қайтарилмагунича ва уларнинг розилиги, кечиришини олинмагунича ювилмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel