ҚАРИНДОШЛИК ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13607-савол
Ассалому алайкум! Мен номоз ўқийман ва уйланиш учун хижобли қиз қидиргандим ва ўз махалламизда фақат тоғамни қизи бор экан. Яни онамни акасини қизи. Бизнинг қариндошлар унчалик диндормас. Мен ўша қизга уйланишим тўғрими? Қариндошларим буни мумкинмас деб қарши чиқсада? 2). Агар уйланган тақдиримда хам мен кўпроқ она томонга ўхшайманда қандайдир касалликлар бўлиш эхтимоли кўп бўлмайдими, у қиз эса отаси томонга ўхшайди?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1) Уйлансангиз бўлади. Шаръий монеъ йўқ. Тоғангизни қизи билан эмикдош ака-сингил бўлмасангиз бўлди.
2) Яқин қариндошлар орасидаги касалликлар бўлиши эҳтимолини биз аниқ айтиб бера олмаймиз. Мутахассис шифокорлар билан маслаҳат қилинг. Жавобларидан қатъий назар шариатда тоғангизни қизига уйланишингизга рухсат бор. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚЎШНИМ ХАҚИДА
@Savollar_kanal 13605-савол
Ассалому алайкум! Саволим қўшни аёл хақида. Ён қўшнимни ўнг қўлида яшилсифат, нўхатдек келадиган холи бор экан. Бу холни ёш пайтим тушимда яни ухлаётагнимда фаришталар қўйиб кетишган, шу қўлим билан ўқийман дейди. Бир неча кун олдин уйларига чиқсам қизи шкафни тартибга солаётган экан.Тасодифан оқ канвертга кўзим тушди ичида 5-6тача расм бор. Булар ким десам "Тегма ,олиб қўяман, бер ,ойим ўқиган одамлар " деди. ўртанча қизи ойим ўқийди , одамлари бор деб 1-2марта айтган эди.Бу аёл намоз ўқимайди , рўза тутмайди (касаллик туфайли тутолмайман дейди) Буни хукми қандай ? 2)Шу аёл мени ,синлим ва укамни жуда яхши кўради рўзғорга нима олиб келишса бизга хам олиб чиқишади . Ойим эса "еманглар билиб бўлмайди ўқиб қўйган бўлиши мумкин" дийдилар.Биз у олиб чиққан нарсаларни ейишимиз , фойдаланишимиз мумкинми? 3)Мен шу аёлни қизларига намозни ўрганишларига беминнат ёрдам бердим.У эса "ирими шунақа" деб хозирги намазниклардан берди . лекин у намазник намоз учун жуда торлик қилади мен бу кийимни кийсам бўладими демоқчиманки бу киймим халол олинганми ?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қўшнингизни ўқишида шубҳа бор. Агар топгани фақат одам ўқишдан бўлса, улар берган нарсалардан фойдаланмаганингиз афзал. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ОРАМИЗДА НИКОҲ БОРМИ
@Savollar_kanal 13603-савол
Ассалому алайкум! Бир инсонни илтимоси билан ёзвотгандим. Эрим мен хақимда гумонга бориб жанжал қилди. Бунга ичкилик сабаб бўлди. Менга ишонмасангиз жавобимми берин десам эрим “бор кет” деди. Орадан 6 йил ўтди, шу 6 йил ичида 3 та боламга ёрдам қимади. Суд ажраштирмади, энди келиб яшиман, болларим бор деди. Орамизда никох борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жавобингизни сўраганизда «бор кет» деганда талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бундан аввал бошыа талоқ тушмаган бўлса ва талоқлар сони учта бўлмаган бўлса, розилик билан қайта никоҳ ўқитиб яшалса бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҲИКОЯ ЁЗИШ
@Savollar_kanal 13601-савол
Ассалому алайкум! Тўқима ҳикоялар ёзиш мумкинми? Болажонларга ўзбек ва арабча ҳикоя нашр қилмоқчи эдик, ҳозирда бир ҳикоя ёзилган. Аммо бир савол қийнаябди. Динимизда тўқима ҳикоя ёзиш мумкинми, унинг ҳукми қандай бўлади? Китобдаги асосий урғу араб тилига бўлган қизиқишни ошириш. Ва шу китобни дизайнида жонли нарсларни расмини ишлатсак бўладими ҳикояга мос қилиб?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сизда бу нарсага итсеъдод бўлса Жалолиддин Румий раҳматуллоҳи алайҳнинг услублари каби зарбул масаллардан фойдаланинг. Жонли нарсани чизманг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МЕНГА ОЗОР БЕРГАН ОДАМНИ ҚАРҒАГАНЛАРИМ
@Savollar_kanal 13599-савол
Ассалому алайкум! Бир инсон бошимга жуда кўп азоблар солди. Ҳаддан ташқари кўп қийналдим. Камбағаллигим, ота онамни нуқсонларини юзимга солди, мени жуда кўп ҳақорат қилди. Лекин шуни ҳаммаси онасини розилиги учун эди. Мен жавоб қайтармадим. Аллоҳни синови деб ибодатда давом этдим. Уни Аллоҳга ҳавола қилдим. Лекин у одамни берган азобларини таъсири 1 йил деганда сал пасайди. Энг алам қиладигани унга жинам урмаяпти. Шунча ифлосликлар қилиб кетиб ҳаммадан бахтли яшаяпти. Унгаям қайтар дунё борми ёки онасини розилиги учун мени шунча қийнаган бўсаям бахтлими? Нимага доим шунақа золимлар бахтли яшашади қўли юққа одамлар доим хўрланиб, пастга урилиб қолишоради. Илтимос унгаям бир кун менга берган азоблари қайтадими йўқми шуни айтинг илтимос. Мени бошимга солганларинг бошинга тушмагунча ўлма деганман мазлум пайтимда.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! У одам сабаб сиз мазлум бўлган бўлсангиз уни қарғашдан нима фойда? Сизни дуоси ижобат бўладиган мақомга олиб чиқиб қўйибдику. Бундан унумли фойдаланиб дунё охиратингизни саодатини сўраб дуои хайрлар қилиб қолмайсиз. Мана қаранг, шунча қарғаганингиз билан ҳеч нарса ўзгармаптику. Шунча қарғишни ўрнига ўзингизни охиратингизни сўраганингизда қанча фойда бўлар эди. Бировга зулм қилиб уни бадалини тўлатишни эса Аллоҳ таолога қўйиб беринг. Сарҳисоб қилиб амалига яраша ажрини ёки азобини бериш Унинг иши.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَتَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ؟ قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ وَلَا مَتَاعَ، فَقَالَ: إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلَاةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يُقْضَى مَا عَلَيْهِ أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Касодга учраган кимлигини биласизларми?» дедилар.«Бизнинг ичимизда касодга учраган дирҳами ҳам, матоҳи ҳам йўқ одам», дейишди.«Албатта, умматимдан касодга учрагани қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган, аммо буни сўккан, буни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир.Бунга унинг савобларидан берилур, анавинга ҳам унинг савобларидан берилур. Агар унинг зиммасидаги нарса тамом бўлмасдан аввал савоблари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб, унинг устига ташланур. Сўнгра у дўзахга ташланур», дедилар».Шарҳ: Тўлиқ маънода касодга учраган одам бу дунёда одамларга ёмонлик қилган киши экан. Ушбу ҳадиси шарифда ўша касодга учраганларнинг энг яхшиси ҳақида сўз кетмоқда. Чунки у қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келган бўлади.Аввал ўша касодга учраган бахтсизнинг савоблари бўлса, уларни олиб, ундан ёмонлик кўрган бечораларга тақсимлаб берилади.Кейин эса мазкур касодга учраган бахтсизнинг устига бу дунёда унинг ёмонлигидан зарар топган бечораларнинг гуноҳлари юкланади.Охирида ўша касодга учраган бахтсиз жаҳаннамнинг қаърига улоқтирилади.Ана, кўрдингизми, бировни сўкиш, бировнинг обрўсини тўкиш, бировнинг молини ейиш, бировнинг қонини тўкиш ва бировни уриш қандай ҳам ёмон иш! Бас, буларга ўхшаган ёмон ишлардан сақланайлик.
وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَتُؤَدَّنَّ الْحُقُوقُ إِلَى أَهْلِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُقَادَ لِلشَّاةِ الْجَلْحَاءِ مِنَ الشَّاةِ الْقَرْنَاءِ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади», дедилар».Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУСУЛМОН МУСУЛМОН БИЛАН УРИШСА
@Savollar_kanal 13597-савол
Ассалому алайкум! Мусулмон мусулмон уришса нима бўлади?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ДУОЛАР
@Savollar_kanal 13595-савол
Ассалому алайкум! Мен шайхимизнинг кайсидир китобида илм олиш хақида бир дуо ўқиган эдим, адашмасам боши "Аллоҳумма нафиан илман..." тарзида бошланар эди. Ўзбекчаси эса "Эй роббим менга илмнинг фойдалисини бергин”. Илтимос менга шу дуонинг тўлиғини ёзиб беринглар.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом!
للَّهمَّ إنِّي أسأَلُكَ عِلمًا نافعًا، ورِزْقًا طيِّبًا، وعمَلًا مُتقَبَّلًا.
Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва амалан мутақоббалаа. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НАМОЗГА МУҲАББАТ
@Savollar_kanal 13593-савол
Ассалому алайкум! 1. Ҳурматли устозлар менинг кўнглим ғаш бўлаётган нарса бор бу намозга негадир ўз вақтида ўқишга жуда шошилмаябман булар асосан пешин ва Хуфтон баъзида асирни ҳам ярим соатларча кечиктириб қўйябман Илтимос мен 1 кунда ўртача қанча зикр қилсам намозга шошилишимни айтинглар, шайтон қалбимдан чиқиши учун. Масжидга муҳаббатим негадур сустлашиб қолди агар уни ёнидан ўтаётганимда азон чақириб қолса кираман аммо уйда бўлсам масжидга ҳам чиқишга негадур шошилиб ҳаракат қилмаябман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. «Руҳий тарбия» китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҚАРЗ ҲИСОБЛАНАДИМИ
@Savollar_kanal 13591-савол
Ассалому алайкум! Биз оилавий тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Кичкинагина дўконимиз бор. Дўконни отам савдо қилар эдилар. Ҳозир эса биз яни ака-укаларим билан юритмоқдамиз. Дўконимизга келган аксар ҳаридорлар отамни таниши ёки дўстилари ташриф буюришканда отанга салом айтиб қўй дийишади. Саломларини маълум сабабларга кўра баъзилариникини етказа олмаганман. Шу менга қарз бўлиб қолмайдими улар олдида?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Салом айтиб қўй деганда сизга етказиш омонат бўлади. Имкон бўлса унутмасдан ҳамма саломларни етказиб туринг. Агар унутишдан қўрқсангиз ким салом айтса ўша заҳоти отангизга телефон қилиб фалончи салом айтди деб қўйишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАХИРГА БЕРИЛГАН ТИЛЛО
@Savollar_kanal 13589-савол
Ассалому алайкум! Онамни тишини даволаш керак молиявий озроқ қийинчилик бўп турибди аёлим ўзи мен розиман ишлатаверинг деб махрга берган тилло тақинчоғини сотмоқчи, таклиф қилди. Жойига жой олиб бераман иншоАллоҳ. Шу жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Агар бу ишни қилсангиз зиммангизга қарз бўлиб, кейин қайтариб беришни келишилган муддатда олиб беришингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МАСЖИД
@Savollar_kanal 13587-савол
Ассалому алайкум! Қишлоғимни масжидига чиқмай қўшни қишлоқ масжидига чиқсам гуноҳмасми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ўша масжидингизни имомидан сўранг. Вазиятни биздан кўра у киши яхшироқ билади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
МУҚИМ КИШИ МУСОФИР ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАНДА
@Savollar_kanal 13585-савол
Ассалому алайкум! Муқим киши мусофир имомга 4 ракатли фарз намозларига иқтидо қилганда, қолган учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳани ўқиши ёки ўқимаслиги масаласига ойдинлик киритиш мақсадида сайтда берилган маълумотлар билан танишганимда қироат қилмасдан тўлиқ ўқиб олиши айтилган экан. "Қироат қилмасдан" иборасидан мурод Фотиҳа сурасини ўқимасликми? 3-4-ракъатларда қироат қилмаслик боиси нимада?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Мусофир одам муқим имомга иқтидо қилса намозга кириши билан муқимнинг намози каби ўқийди. Бизнинг мазҳабимизда муқтадий Фотиҳа ва зам сураларни ўқимасдан жим туради. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БОЛАМ БОР НАМОЗИМ ҚАЗО
@Savollar_kanal 13583-савол
Ассалому алайкум! Ижорада эрим билан яшаймиз 8 ойлик огилчам бор жудаям шох кудузи уҳламайди уҳласаям 15 минут уҳлайди тушлик вақти уҳламайди эрим ишда боладилар кун ора дижурдаҳам турадилар болам билан озимман боламга қараб намозларни вақтида оқий олмаяпман котар котар деб йиглайди қошнимниҳам 4 ойлик невараси бор унга қарайди бериб туриб намозимни оқий десам уҳлатай десам уҳламайди ойнқб турсин деаам ёнимга эмаклаб кеволяпти ёл тополмаяпман саволим шундан иборат кечаси тунда ҳамма намозларимни қазо қилиб оқисам боладими кундузи сира илож қилолмаяпман болам тек отирмаганидан намозларни ҳаммасини тунда оқисам боладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бемалол кўтариб ёки махсус камар билан ўзингизга осиб олиб намозларни ўқишингиз мумкин. Бунинг учун фарзандингиз пок бўлиши керак. Яъни кийимида, таглиг(памперс)ида ёки танасида нажосат бўлмаса бўлди. Акс ҳолда яъни шу нарсаларида нажосат бўлса намозингиз адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СУВАЙБА ИСМИ
@Savollar_kanal 13581-савол
Ассалому алайкум! Сувейба исмини қўйиш жоизми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ГАРОВ ҚИМОР
@Savollar_kanal 13579-савол
Ассалому алайкум! Мен хар куни қанчадур бет китоб ўқийман деб оиламдаги бир кишига вада қилсам ва агар ўқий олмасам сенга 1 кун ўқимаганим учун 50$ пул бераман жарима сифатида десам бу жоизми? Гаров ёки қиморга кириб қолмайдими? (Пул бермохчи бўлган кишим мени бунга мажбурламаяпти китоб ўқиш уқимаслигим унга қизиқ эмас. Мен ўзим жарима сифатида шундай қилмохчиман).
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ваъда ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТУШ ТАЪБИРЛАРИГА ИШОНИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13606-савол
Ассалому алайкум. Ҳазрат, туш таъбирлари ишониш мумкинми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Биладиган одам таъбир килса, мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
НИКОҲ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13604-савол
Ассалому алайкум! Мен ҳорижда (кореяда) тахсил оламан. Бу ерда кўпчлиик ўзбеклар бошқа миллат вакилларига турмушга чиқиб, уйланаяпти. Мен сиздан сўрамоқчи бўлганим икки миллат икки дин вакилларини турмуш қуруши тўғрими? Мени бу ерда бир дугонам бор у ўзи хўжалардан аммо минг афсуски диндан беҳабар ўсган. Ҳатто зинони гуноҳи кабир деб эмас севги деб биладиган "замонавийлар"дан.Яқинда мен уни зино қилишини билиб қолдим ва унга буни катта гуноҳлигини тушунтирдим. У эса мен қандай қилсам зинокор бўлмайман, никоҳ ўқитсак зинокор бўлмаймизми унинг учун нималар қилишим керак, масжидга бориб шарий никоҳдан ўтсак кифоями деб қолди. Муаммо шундаки уларнинг бири ўз динини яхши билмайдиган "мусурмон" иккинчиси эса умуман динсиз, улар қандай қилиб никоҳга кириша оладилар? Дугонам исломни ўрганишни истайди, аммо ўша корейс йигитидан ҳам кечиш нияти йўқ, келажакда у билан қонуний турмуш қурмоқчи. Унгача шарий никогдан ўтиб қўймоқчи. Шундай қилиш мумкинми?
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/341
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИСЛОМДАН ХАБАРИ ЙЎҚ ИНСОНЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ?
@Savollar_kanal 13602-савол
Ассалому алайкум Ҳурматли Устоз!Яқинда менга бир киши шундай савол бериб қолди: "Масалан, мусулмон эмас юртда туғилиб, умуман Исломдан хабар топмай, ўзларининг ботил дин ва ақийдаларига эътиқод қилувчилар қиёматда дўзахга тушадиларми, ахир уларда ҳеч қандай айб йўқку" деб сўради. Ҳурматли Устоз мана шу каби саволларга қандай жавоб бериш зарур? Раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби саволларга олдин бир неча бор жавоб берганмиз. Ислом ва унга тегишли маълумотлардан умуман бехабар бўлганлар алоҳида ҳукмга эга бўладилар. Ислом даъвати етмаган кишилар эса «аҳли фитрат» дейилади. Даъват етмагани учун уларни кофир, деб ҳукм чиқарилмайди. Дўзахга тушишлари ҳақида ҳам ҳукм қилинмайди. Улар аҳли фитрат, деб номланадилар ва қиёматда бошқа жонзотлар қатори тупроққа қоришиб кетадилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ФАТВО
@Savollar_kanal 13600-савол
Ассалому алайкум шайх хазратлари! 1). Чўчқа терисидан тикилган пойабзал ва либос кийиш мумкинми? 2). Ит терисидан махси кийиш мумкинми? Юқорида келтирилган чўчқа ва ит терисидан тикилган пойабзал ва либосда намоз ўқиш мумкинми? 3). Хатна қилувчи уста бир фатво айтиб берди: "чақалоқ (ўғил бола) фақат онасини эмса ва бошқа қўшимча сунъий сутли махсулотлар истемол қилмаган холатда отасини ёки онасини эгнига сахра қилиб юборса, шу кийимни алмаштирмасдан намоз ўқиса бўлади". Шу фатво хақиқатми ёки хаёл махсулими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1. Йўқ.
2. Мумкин эмас.
3. Тўғри.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИНСТИТУТДА ИСЛОМ ДАРСЛАРИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ
@Savollar_kanal 13598-савол
Ассалому алайкум шайх жаноблари. Сиздан бир нарсани сўрамоқчиман. Ҳозирги вақтларда Юртимизда Институтлар сони жуда кўп. Лекин билишимча фақат ТошИсломУниверститетида Ислом динидан дарс беришади. Мени қийнаётган савол шуки, Институтларимизда Ислом дарслари дарс жадвалига киритилмаган. Ёмони шуки биздан кейинги авлод Ислом ҳақида тушунчаси бўлмайди. Ўзим Институтда ўқийман. Диндан ҳафтасига 1соат бўлса ҳам илм беришларини ҳоҳлар эдим. Қисқаси бу ишларни амалга оширса бўладими? Сизга олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Имом Бухорий номли Тошкент Ислом Маъҳади, Кўкалдош мадрасаси ва кўпчилик вилоятлардаги ўрта махсус диний таълим юртларида ҳам дарслар борлигини маълумот тариқасида билиб қўйинг. Сиз айтган ва орзу қилган тарзда дарслар бўлиши ҳаммамизнинг мақсадимиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИБТИДОИЙ ОДАМЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
@Savollar_kanal 13596-савол
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайх Жаноблари, сиздан ибтидоий одамлар тўғрисида Исломда нима дейилган, шуни сўрамоқчи эдим. Уларнинг топилган суяклари нимани билдиради?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Одам ота ва Момо Ҳавво биринчи одамлар ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
СИГАРЕТ ТАҲОРАТНИ КЕТҚАЗАДИМИ?
@Savollar_kanal 13594-савол
Ассалому алайкум Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари! Аллоҳга шукроналар бўлсин ким Ҳозирги кунда биродарларимиз сафи анча кенгаймоқда бу яҳши албатта, лекин ачинарлиси шуки кўп дўстларимиз сигарет деган балодан қутила олишмаяпти. Шулардан бир дўстим билан тортишиб қолдик. - У масжидга киришдан олдин сигарет чекиб сўнг оғзини чайиб намоз ўқиб кетвотти. - Мен унга сигарет таҳоратни кетказмидими, аҳир уни ҳаромлиги тасдиқланганку деб сўрасам. - У менга нега ёлғон гапиришчи ҳаромми,.... яна қанч шунгга ўҳшаш нарсалар бор булар ҳам ҳаромку нега таҳоратни кетгазмайди деб сўради. Мен тўғрисини айтсам илмим камлиги учунми жим бўлиб қолдим шунга сиз нима дейсиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапириш ва унга ўхшаш нарсалар маънавий ҳаромлар. Бу масаладаги нарса эса моддий ҳаром, жисми бор, қўлда ушланади, оғизга солинади ва ҳоказо. Ораларидаги фарқ шунда.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
БАНКДАН ФОИЗ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?
@Savollar_kanal 13592-савол
Ассалому алайкум! Шайҳ ҳазратлари. Менинг саволим банкларга пул қўйиб ундан фойда олиш исломда ҳалол ҳисобланадими? Олий ва ўрта маҳсус таълим муассасаларида устозларга пул бериб баҳо қўйдириш бор. Бу бизнинг динимизда қандай ҳисобланадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу гапларни маҳалладаги дўстларингизда сўрасангиз ҳам айтиб беришади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ ҲАҚИДА
@Savollar_kanal 13590-савол
Ҳурматли Шайх жаноблари, инсонга иссиқ-совуқ таъсир қилиш жараёни ва унинг салбий тамонлари ҳақида маълумот берсангиз.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/334
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ИЛОН,КАБУТАР,ТИПРАТИКАН,ТОШБАҚА ГЎШТЛАРИНИ ТЕСА БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13588-савол
Илон, кабутар, типратикон, тошбақа уларни гуштларини истеъмол қилса бўладими? Қайси сабабларга кўра мумкин ёки йўқ?
ЖАВОБ:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида типратикон зикр қилинди. Бас, у зот:«У ифлослардан бир ифлосдир», дедилар».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.Бу ҳадиси шарифдан типратикон ҳам ҳаром эканлиги келиб чиқади. Шунингдек, сичқон, калтакесак, илонлар ва уларнинг тоифасига ўхшаш бошқа зараркунанда ҳайвончалар ҳам ҳаромдир.Ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар.Бу турдаги ҳайвонларга бақа, тошбақа, саратон, илон, тимсоҳ кабилар киради. Ҳанафий мазҳаби бўйича мазкур турдаги барча ҳайвонлар ҳаромдир.Парандалардан тирноқли чангали бўлмаган ва хонакилаштирилганлари, товуқ, кабутар, туяқуш, ўрдак, ғоз кабилар ҳалол.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
«ДИНГА МАЖБУР ҚИЛИШ ЙЎҚ» ОЯТИНИНГ ИЗОҲЛАБ БЕРСАНГИЗ
@Savollar_kanal 13586-савол
Ассалому алайкум муҳтарам шайх жаноблари! Барча самимий тилакларни сизга йўллаб саволимни бошласам:1)Синовдан ўтган,иложи бўлса ўзингизни синовингиздан ўтган хотирани суралар ёки оятлар ёрдамида мустаҳкамлаш йўллари ҳақида биз толиби илмларга билдирсангиз? Масалан, Раҳматуллоҳ қори жаноблари ўзлари синовдан ўтказган шу мавзуга алоқадор амал ҳақида айтиб бергандилар. Унда айтишларича маълум бир сура оятларни тоза оқ қоғозга (янглишмасам) сиёҳли ручкада ёзиб, сўнг барча ёзилган қоғоздаги сура ва оятларни сув билан чайиб сувини ичилса, хотирани жудаям тиниқ қилармуш. Бу ёзганларим эшитганимдан эсимда қолгани, аниғи қанақа эслолмаяпман. Умуман шу ҳақида фикрингизни билдирсангиз?2)Эшитишимча шунақа оятлар ёки дуолар бор эканки (китоблар ҳам) улардан фойдаланиб, бир вақтни ўзида ер шарининг исталган жойида бўлиб қолиш мумкин экан. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Агар ҳақиқат бўлса уни қўллаш сеҳрга доир иш эмасми ? Умуман кимлар қўллай олади?3)«ЛА ИКРОҲА ФИД ДИЙН»-динда зўрлаш(мажбурлаш) йўқ-маъносини аниқлаштириб берсангиз?4) Алҳамдулиллаҳ мусулмонман. Аллоҳ буюрган 5 фарзнинг оҳирги иккитасидан бошқасига(ҳозирча) ёшлигимдан амал қилиб келаман. Араб тилини ҳам маълум даражада биламан. Тажвийдни, Қуръон ўқишни ҳам биламан. Бунинг учун Аллоҳга шукр дейман. Лекин олдинлари ичимдаги хохиш билан, кўзимда ёш билан Қуръон ўқирдим. Ҳозир намозларимни вақтида ўқисам ҳам, Қуръон ўқишга ёки ўқиганларимга амал қилишга сустлик бор. Ичимдаги хохиш олдингидагидек эмас. Хуллас ичимдан хохиш келмагунча Қуръонни ўзимни мажбурлаб қўлимга олиш ва ўқиш борган сари қийин бўлиб кетяпти. Ўша хохиш келишини кутиб ўзимни мажбурламаяпман. Илтимос ибодатларизда мени ҳаққимга ҳам дуо қилсангиз! Шоядки, бир нарса сабаб бўлиб, асл холатимга қайтсам. Аллоҳ рози бўлсин. Олдиндан раҳмат!
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/331
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ХОЛДАН КЕЧИШ МУМКИНМИ?
@Savollar_kanal 13584-савол
Ассалому алайкум! Ҳазрат мен сизга Дунё саодатини тилаб, бир савол билан мурожаат килмокчи эдим. Юздаги, умуман инсон танасидага туғма, бўртиб чиқган холни операция қилиб олиб ташлаши мумкинми? Кўпчилик мумкин эмас дейди. Бу хусусида Муқаддас Динимизда нима дейилади ва яна бир нарса, агар олдирмоқчи бўлсанг эҳсон ёки қурбонлик қилишинг керак деган ирим-сиримлар бор?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Худди шунга ўхшаш саволга уч кун олдин жавоб берган эдим. Аммо сизлар савол беришдан олдин саҳифага бир назар солиб, тайёр турган жавобни ўқиб олишга эринасизлар. Натижада бизни қийин аҳволга соласизлар. Биз ўтган нарсани сизларга излаб топиб беришимиз керак бўлади. Ўзиниг ўйлаб кўринг. Ушбу саволга жавоб ёзаётган пайтимда яна ўн беш бет савол мени кутиб турибди. Бу саволларга жавоб бериш менинг қиладиган ишларимнинг 5-6 фойизини ташкил қилади. Бизга ҳам бир оз раҳм қилинглар.Ҳанафий, моликий, шофеъий ва ҳанбалий уламоларнинг кўплари инсон билан бирга туғилган ортиқлар одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга нуқсон ҳисобланади ва уларни олиб ташлаш нуқсонни йўқотиш ва жамолни зиёда қилишга хизмат қилади, деганлар.Ундай ортиқларни кесиб ташлашга қуйидагишартлар ила рухсат берилган:1. Ортиқ одатдаги ўрганиб қолинган яратилишга зиёда бўлиши керак.2. Ортиқ моддий ёки маънавий зарарга олиб борадиган бўлиши керак.3. Отиқнинг эгаси ёки унинг валиюл амри рухсат бериши керак.4. Ортиқнинг кесиш бирор аъзонинг талофати ёки заифлашишига олиб бормаслиги керак.Кувайтда чоп этилган «Баъзи тиббий ишларга нисбатан Исломий кўзқараш» китоби. 512-513-бетлар. Бунинг учун алоҳида марсим қилиш йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
АҚИЙДА ВА ЭЪТИҚОД ЛАФЗЛАРИНИНГ МАЪНОСИ
@Savollar_kanal 13582-савол
Ассалому алайкум! "Ақийда" ва "Эътиқод" сўзларини бир-биридан фарқини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Улар бир ўзакдан олинган ва ораларида фарқ йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ТУШДАГИЛАРГА ИШОНСАК БЎЛАДИМИ?
@Savollar_kanal 13580-савол
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.Савол: Инсонларга Аллоҳ таоло туш кўриш неъматини берган. Инсон тушида кўрган нарсаларига қанчалик эътибор бермоғи керак, тушда кўрганларини ҳаётда содир бўлишига ишониб қолиш ёки шу тушни бирор ишга белги деб тушуниш тўғрими? Халқимиз орасида тушда тиши тўкилса одам вафот этади ва шунга ўхшаш гаплар бор, ўзимга ҳам бир неча бор айтишган, уларга қандай жавоб бермоғимиз керак? Шу хақида ҳадислар бўлса батафсил ёритсангиз, чунки бу хақда китоблардан кўп маълумот оломаяпман. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бир жузи «Туш ва масаллар» деб аталади. Дуо қилиб туринг. Нашр этилса тўлиқ маълумот оласиз, иншаАллоҳ.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Набий алайҳиссалом: «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади. Сизларнинг туши ростингиз, гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир. Туш уч хилдир; Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш-шайтондандир. Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши.Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».Бу ҳадиси шарифда туш ҳақида бир неча умумий қоида бўлган ҳақиқатлар зикр қилинмоқда.1. «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади».Бу жумладаги «замон яқин бўлиши» тун билан куннинг миқдори бир-бирига яқинлашиб қолишидир. Бу ҳолат баҳорда бир ва кузда бир ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб кундуз билан кечасининг узунлиги тенг бўлади. Ўшангача улардан бири узайиб иккинчиси қисқариб келади ва ундан кейин аксинча бўлади. Ана ўша кун ва тун тенг бўлган нуқта ва унинг икки тарафидаги вақтларда кўрилган тушларнинг кўпи ёлғон бўлмай қолади. Бундан тушнинг қандоқлиги унинг кўрилган вақтга ҳам боғлиги келиб чиқади.2. «Сизларнинг туши ростингиз, гапи ростингиздир».Бу жумладан тушнинг рост ва ёлғонлиги туш кўрувчининг шахсига ҳам боғлиқ бўлиши англанади. Рост гапирадиган покиза одамларнинг тушлари рост бўлар экан. Агар одам ёлғончи, тутириқсиз бўлса, туши ҳам ўзига ўхшаган бўлади.3. «Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир».Ушбу жумла имом Бухорийнинг ривоятларида «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан бир жуздир» шаклида келган экан. Бундан аҳли солиҳ кишиларнинг тушлари катта аҳамиятга эга бўлиши келиб чиқади.4. Туш уч хилдир; а) «Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир».Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлсаю яхши туш кўрса, Аллоҳ таоло дан юборилган яхшилик ишора бўлади.б) «Маҳзун туш-шайтондандир».Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон тасир қилган бўлади.Пайғамбар алайҳиссаломнинг имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бир ҳадиси шарифдаларида:«Ҳулм-ёмон туш шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дейилган.) «Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».Агар одам бирор иш бошига тушган бўлиб ўшани кўп ўйлаб юрган бўлса ўша ўйлаш тасирида туш кўради. Бундоқ тушнинг эътибори йўқ бўлади.«Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».Аввал айтилгандек, аввал чап тарафига туфлайди, паноҳ тилайди ва кейин туриб таҳорат қилиб намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири ўша ёқимсиз тушни бировга айтмасликдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш
ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
@Savollar_kanal 13578-савол
Ассалому алайкум! Ҳазрат сизга қуйдаги саволим бор эди: "Ибодати исломия" китобида ғусл таҳорат ўрнига ўтадими деган саволга "ҳа" деб жавоб ёзилган экан, шу тўғрими? Ғуслнинг тартиби ҳақида ҳам маълумот берсангиз, бу китобда тартиб бошқа китобдагиларга қараганда бошқача берилган.
ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/326
✅ Манба
➡️ Каналга уланиш