savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122343

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАВАС ҚИЛИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13816-савол

Ассалому алайкум! Савол: Бир биродар билан суҳбатлашаяпганимда,Оллоҳ ёълида қийналганлар ҳақида гап кетиб қолди.Мен Оллоҳ ёълида қийналганларга ҳавас қиламан.Чунки оҳиратда ажри катта бўлади деган эдим.Биродарим: ёъқ,ҳавас қилинмайди.Чунки баъзи саҳобалар бўлганки,деб Маккада иймонларини яшириб юрган бир саҳобани келтирди.Исмлари эсимдан чиқди.Ўшалар ҳеч бир қийинчликсиз вафот қилганлар дедилар.Яъни бошқа саҳобалар мушриклардан озор чэкишганда,ўша саҳоба иймонларини яшириб юриб,кейин Мадинага ҳижрат қилганлар деди. Шунинг учун баъзи кишиларни Оллоҳ таоло ҳеч бир қийинчиликсиз жаннатга киргизади деди. Шунга ундай ҳавас қилманг дедилар.Яъни бизни ҳам шундайлардан қилсин демоқчи бўлганлар.Савол шуки,мен ҳавас қилиб ҳато қилганманми? Тўғрисини айтсам, баъзи ҳолатларда Оллоҳ йўлида қийналганларга ҳавасим келади ва қанийди мени ҳам шундайлардан қилса эди деб қоламан.Оҳиратда ажрим катта бўлар эди деб қоламан.Бу ишим ҳатоми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/457


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАРОМ ВА ҲАЛОЛ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13814-савол

Ассаламу алейкум Албатта барчамизга ма'лумки, мазҳаблар орасидаги иҳтилоф Аллоҳ :жж нинг раҳматидир. Аммо базан шундай ҳилофлар борки, унда ҳалол ёки ҳаром булиш мавзуси уртага қуйилади. Ҳанафий мазҳаби буйича оладиган булсак, сув ҳайвонларидан фақат балиқсимонлари ҳалолдир. Шофеий мазҳаби буйича эса, барча сув ҳайвонлари ҳалол. Аҳсли сунна wал жамоани ташкил қиладиган барча 4 ала мазҳаб ҳам ҳақ деб олинган. Аммо айни бир озуқанинг бир мазҳаб учун ҳалол булмасдан, бошқа мазҳаб учун ҳалол эканлигини қандай тушуниш мумкин? Нодир, 23 ёш.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нарсанинг ҳукмига далил бўлган нарсадаги ҳолатга қараб мужтаҳид уламолар турлича ҳукм чиқарган бўладилар. Бу каби ҳукмлар жуда ҳам оз. Уларнинг қай бирининг гапини қилса ҳам бўлаверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИНСИЗЛАР БИЛАН ТОРТИШУВ

@Savollar_kanal 13812-савол

Ассаламу алейкум! Ҳурматли ва азиз Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ таола қилаётган ҳайрли ишларингизни мукофотласин ва бардавом қилсин! Мусофирчиликда ғайридинларнинг ичида яшар эканмиз ҳар куни турли воқеларга дуч келамиз, турли эътиқод ва фикрга эга булган инсонлар билан суҳбат қурамиз. Шу уринда баъзан таҳсин, баъзан эса танқидга учраймиз. Таҳсинга учраган ҳолларда Аллоҳга ҳамд айтамиз, танқидга учраган бобларда эса қодир булганимизча динимизни ҳимоя қиламиз, тортишамиз. Шу уринда бази саволларга бир неча бор дуч келамиз. Бу саволларга бор илмимизга асосланиб жавоб беганимиз ҳолда, жавобимиз янада қамровлироқ ва аниқроқ бўлиши мақсадида бази саволларни сиз азиз усозимизга юлламоқликни лозим деб топдим. 1. Базиларнинг даъво қилишича маълум бир динга эътиқод қиладиганлар оиласида туғилган фарзандни то у фарзанд катта бўлиб, мустақил фикр юрита оладиган ҳолатга етгунга қадар малум бир дин таълимотларига биноан катта қилиш нотўғридир. Чунки бу иш у боланинг иҳтиёрисиз қилинган иш булар экан. Уларнинг фикрича адолатли йўл бу болани ақли ривожланиб, узи танлай олиш даражасига этгунга қадар бирон бир динга бинонан тарбия қилмасликдир. 2. Яна бирининг даъво қилишича, бир неча йил мусулмон булиб келиб, маълум бир сабабларга кўра мусулмончиликдан яъни Исломдан чиқиб, бошқа динни ихтиёр қилган инсонни Ислом муртад деб атаб, улимга ҳукм қилар экан. Бу уларнинг фикрича адолатсизлик булмоқда экан. Умуман Ислом динидан чиқиб, муртад бўлган инсоннинг ҳукми қандай? 3. Навбатдаги даъволари, Ислом инсоннинг саломатлигига зарар булган барча нарсаларни тақиқлаган, яъни ҳаром қилган. Ҳозирда экологиянинг бузилганлиги оқибатида купгина Давлатларда ҳавонинг таркибида инсон саломатлиги учун зарарли бўлган моддалар бор. Бунинг олдини олиш учун маҳсус чиқарилган "ниқоб"(тўғри сузни топа олмадим)лар бор экан. Демак, ўша "ниқоб"лардан фойдаланмаган мусулмонлар ўзларига зарар қилган ҳолда, гуноҳкор бўлмоқдалар экан. Албатта уларнинг бази даъволари бизга ғайриоддий туйилиши мумкин ва балким уларга жавоб беришга масъул ҳам эмасдурмиз, аммо фикри ожизимча бу "омадсиз" инсонларга шу йўл билан бўлса ҳам кўмак беришимиз савобли иш бўлса керак. Нодир, 23 ёш. Молия соҳаси бўйича магистрант. Швеция.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/455


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАСУЛУЛЛОҲНИ ТУШДА КЎРГАН ИНСОН...

@Savollar_kanal 13810-савол

1. Расулуллоҳни (с.а.в) тушда кўрган инсон ҳам саҳоба даражасига етишадими? 2. Рўзасини очиб юборган инсон рўза тутиб беришига кўзи етмаса бирор бадал, ўрнига бирор амални қилса бўладими? Масалан бирор мискин оилани эҳтиёжини қондириши мумкинми? Бир кун учун қанча миқдорда эҳсон қилиши керак?

ЖАВОБ:

1. Йўқ. У даражага сазовор бўлмайди.2. Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НУСХА КЎЧИРИШ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13808-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Авваламбор сизни қимматли вақтизни олиб, савол юбораётган Сурхондарёлик мусулмон биродарлариз: Учқунжон, Камолиддин ва Акмалжонлар олдиндан сиздан узр сўраймиз. Бизни анчадан бери қийнаб келаётган уч-тўртта саволларимиз бор эди. Иложи бўлса шу саволларимизга қўлдан келганча жавоб берсайиз. Саволларимиз қуйидагича:1-савол: Бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарига савоб умидида исломга оид диний ма'рузалар ёзилган дискдан муаллиф ҳуқуқисиз нусха кўчириб бериши мумкинми? Ваҳоланки ўша дискдан бошқа ҳеч қаерда йўқ. 2-савол: Намозга такбир айтаётганда азон жумлалари жуфт қилиб айтилади-ми, ёки тоқ қилиб (я'ни биттадан жумласи) айтиладими?3-савол: Бир тадбиркор банкда айланмада бўлган пулидан закот бериши, садақа ёхуд қурбонлик қилиши мумкинми. Бу ҳақда шариатимизда нима дейилган?4-савол: Фарз намозларии ўқилаётган пайтда имом фотиҳа сураси ва ундан сўнг зам сура ўқиётганда муқтадий ҳам унинг орқасидан овозини чиқариб (ёхуд ичида) такрорлаши мумкинми? 5-савол: Номаҳрам аёл ёки қиз болага намоз сабоқларидан дарс берса бўладими? Аллоҳ барчамиздан рози болъсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1-савол: Бир мусулмон бошқа бир мусулмон биродарига савоб умидида исломга оид диний маърузалар ёзилган дискдан муаллиф ҳуқуқисиз нусха кўчириб бериши мумкинми? Ваҳоланки ўша дискдан бошқа ҳеч қаерда йўқ. 
ТАСМАЛАРДАН НУСХА КЎЧИРИБ СОТСА БЎЛАДИМИ?
Эгалари устига «Нусха кўчириш ва тарқатиш ҳаққи ҳимояланган» деб ёзилган тасмалардан тижорий мақсадда нусха кўчириш жоиз эмас. Уни муҳофаза қилиш илмни беркитишга кирмайди. Чунки уларни сотилади ва тарқатилади.Мажмуъатул фатавои шаръийя. 9-жуз. 181-бет.2-савол: Ҳанафий мазҳабида жуфт қилиб айтилади.3-савол: Пули нисобга етган бўлса, закот бериши фарз, қурбонлик қилиш вожиб ва садақа қилиш ихтиёрий.4-савол: Мумкин эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМИЙ БАНКЛАРИДАГИ МУРАБАХА

@Savollar_kanal 13806-савол

Ассалому Алайкум Устоз, Сизнинг килаётган хайирли ишларингизда Аллох таъло доимо ёрдам берсин вабутун юртимиз булаб ислом нурларини таратсин. Саволим куйидагича: Исломий Банкларда "Мурабаха" деб номланган хизмат тури бор экан,бунда банк мижоз учун керакли махсулот ёки товарни сотиб олиб устига узининг фойдасини кушиб мижозга карзга берар экан, мисол учун мижоз автомашина олмокчи булса, банк 10 000 $ турадиган машинани сотиб олиб мижозга 12 000 $ деб карзга бераркан, мижоз бу карзни келишилган муддат ичида тулаши керак экан. Баъзи бировлар бунинг кредитдан фарки йукку бу ерда маъно узгармаяпти суз уйинига ухшаш гап булаяпти холос дейишади бу масала буйича, Устоз кредит билан "Мурабаха" фаркини аникрок тушунтириб берсангиз. Устоз номимизга дуо килинг, хакикий исломда булишлигимизда Аллох таъло бизга ёрдам берсин. Олдиндан рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Машинани сотиб олиб, устама нарх қўйиб қарзга бермайди, балки нархини бўлиб тўлаш шарти ила сотади. Бу худди улгуржи савдо дўконидан бирор нарсани сотиб олиб, устама қўйиб доналар сотишга ўхшайди. Бу савдо. Аммо пулни қарзга бериб, устига фойда олса рибо бўлади. Орадаги фарқ катта. Бири савдо. Бошқаси қарз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Тафсири Ҳилол» тўплами қайта нашр қилинди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг 6 жилдлик «Тафсири Ҳилол» асарлари сотувда.

Тўпламда Қуръони Каримнинг тўлиқ арабча матни, унинг ўзбекча таржимаси ҳамда шарҳи келтирилган. Таржима ва шарҳ энг замонавий услубда эканлиги ўқувчи учун Аллоҳнинг каломини осон тушунишга ёрдам беради, иншааллоҳ.

Марҳамат, асарни дўконларимиздан харид қилинг ёки kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беринг.

👉 Нархи: 680 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЗО НАМОЗ

@Savollar_kanal 13803-савол

Ассалому алайкум! Мен яқинда намоз ўқишни бошладим, энди ёшлигимдаги қазо намозларни ўқишим кераклигини тушундим. Мен қазоларимди ҳисоблаб чиқдим. Биринчи ҳамма бомдодни фарз намозларини ўқиб кейин ҳамма пешин намозини фарз қазоларини ўқисам бўладими. Кейин фақат бомдодни қазоларини ўқиган вақтим ҳар бир намозда қомат айтаманми ёки бир марта айтганим кифоя қиладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам тезроқ ўқиб тугатсангиз бўлди. Иқомат такбирини айтсангиз уни ҳам савобини оласиз. Айтмасдан ўқисангиз ҳам намозлар адо бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТЕСТ ИШЛАБ БЕРИШ

@Savollar_kanal 13801-савол

Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқитувчиман. Тез-тез олийгоҳ сиртқи бўлимида таълим олаётганлар онлайн тарзда назорат тестларини ишлаб беришимни сўрашади. Бундай илтимослар бошқа ўқитувчиларга ҳам бўлади. Рад жавобини берганим учун кўп танишларим ҳафа бўлиб қолишяпти. Саволим шуки, уларнинг илтимосини бажарсак, гуноҳкор бўлиб қоламизми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бировнинг ўрнига тестни ечиб берсангиз ўша одам шифокор бўлсачи? У ўзи лойиқ бўлмаган ўринда қанча жиноятлар қилса ҳаммасига шерик бўласизку. Ёки бошқа касбда ишласа қилган хиёнат ва ҳаром ишларига сиз сабаб бўласизку. Шуларни ҳаммасини ўша танишларингизга айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙСИ ЙЎЛ ТЎҒРИ

@Savollar_kanal 13799-савол

Ассалому алайкум! Машина ҳайдайман, бир кун йўл четида ҳеч кимга ҳалақит бермасдан турган эдим. Йўл кенг. Велосипед ҳайдаб келаётган йигитни кўрдим. Машинамни кўрди, орқа тарафидан ўтиб кетади деб ўйладим. Ўтиб кетиш учун жой анча катта эди. Лекин велосипед ҳайдаб кетаётган йигит бошқа нарсага чалғиб, машинамнинг орқа қисмига бориб урилди. Бир устага кўрсатсам, тўғирлаш учун 500 000 сўм ҳаражат кетади деди. Бошқаси 400 000 сўм кетади деди. Мен у йигитдан 300 000 сўм олдим. Мободо, кетадиган ҳаражат 300 000 сўмдан кам бўлса, қолган суммани ўша йигитнинг ўзига қайтариб берайми ёки бирорта қийналган одамга бериб юборайми? Йигит эртага вилоятга кетишини айтди. Уни топа олмай қолишим мумкин.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ортиқчасини олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВПН ДАСТУРЛАРИ

@Savollar_kanal 13797-савол

Ассалому алайкум! ВПН дастурларидан фойдаланиш жоизми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳга олиб бормаса жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ ВАҚТИ КИРИШИДАН ОЛДИН ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13795-савол

Ассалому алайкум! Намоз вақти киришидан 5-10 дақиқа олдин ўқиса жоиз бўладими? Менда шундай вазият бўлди, сафарда кетаётган эдим, мендан бошқа йўловчилар ҳам борлигига озгина аввал намозимни ўқидим.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри тақвимдаги намознинг вақти кирмасидан олдин ўқилган намозни вақти кирганида қайта ўқиб олиш шарт бўлади. Машинага одам олаётганлар йўловчиларга айтиб огоҳлантириш керак эди. Намозларни ўз вақтида ўқиш керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИЖОБ ЎРАШ

@Savollar_kanal 13793-савол

Ассалому алайкум! Ҳижоб ўраш учун Қуръонни ярмини ўқиган бўлиши керакми? Мен ҳижоб ўрагандим бир катта аёл шундай деди шу ростми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша катта аёлни билими катта эмас экан. Балоғатга етган аёл авратларини беркитиши фарз. Сиз ўраб тўғри қилгансиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БИРОВНИНГ ПУЛИ

@Savollar_kanal 13791-савол

Ассалому алайкум! Анча йиллар олдин бир хусусий ишхонада ишлаганимда манда ишхона эгасининг пули қолиб кетганди. У ишхона ёпилиб кетди. У инсон чет элга кетиб қолди. Миллати рус. Қидирдим топомадим. Бир манбада ўқиганимда агар эгасини топиш иложи бўлмаса камбағалларга бериб юбориш керак деб. Саволим шуки бу пулларни ўзининг миллати русларга берганим яхшими ёки фарқи йўқми? Бошқа камбағалларга берса хам бўлаверадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Имкон борича эгасини топишга ҳаракат қилинг.Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШГА ПОРА БЕРИБ КИРИШ

@Savollar_kanal 13789-савол

Ассалому алайкум! Мен шифохонага ҳамшираликка ишга жойлашмоқчиман лекин бу ишни пулсиз битириб бўлмайди, яьни ишга жойлашиш учун тепадаги шифокорларни рози қилиш керак бу эса пора беришга киради. Бу харом қилинганлигини биламан. Лекин хозирги кунда порасиз иш битмайди. Шундай пайтда қандай йўл тутишим керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пора бермасдан ҳаракат қилинг. Агар ишингизни орқага суришса керакли жойларга шикоят қилишингизни айтинг. Натижа бўлмаса ўша жойларга айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЛОЛ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13815-савол

Ассалому алайкум! Бир одам россияда 40 минг рублга ишлайди ёрдамчи бўлиб ва усталар қиладиган ишни қилади лекин усталардек 55минг рубл ҳақ олмайди яни ўзи ёрдамчи лекин устани ишини қилади ва шу инсон ойлигини 55мингга кўтариш учн 5минг рубл берса ва бошқа усталар қилган ишни қилса ўша олган 55минг рубли унга ҳалол бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пора бериб қилиш мутлақо жоиз эмас. Агар ўша ойликка лойиқ одам бўлса пора бермасдан бошқа ҳалол йўллар билан исботлаши керак. Раҳбарларни бераётган ойлигини ишни кўрсатиб рози қилиб олиш керак. 
عن عمرو بن يثربي  رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل مال امرئ مسلم إلا بطيب نفس منه
Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди» деганлар. Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАЛОҚ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13813-савол

Ассалому алейкум саволим талоқ ҳақида мен озм мусофирда ишлеман мен шу ердалигимда Аёлимни Онаси уйимизга келиб қизини олиб кетди ҳич ким ҳайдамади қолсин десам ҳам унамасдан олиб кетди Аёлим ҳомиладор эди яқинда фарзандлик болдик Аёлимга айтдим кел олдимга яҳши яшемиз ёлкиренга пул жонатаман десам ҳоп бораман деп воқтни чозди кегин Тортишиб қолдик мени жаҳлим чиқб унга Агар 1-октабргача келмасен 3-талоқсан дедм лекин шу йили деганм ёқ фақат санасини айтдим энди келамиз дийишятоди фарзандм касал болип қолди фарзандм тузалгандан кегин озгинча дакумент ишлари бор уларди қилгунча 1-октабрдан отиб кетаркан озм боре десам имконятим ёқ айтган созмдан жуда афустаман.Агар 1-октабргача келолмаса улгиришмаса Талоқ тушадими ёки тушиб болдими аҳр йилини айтмаганман шунда ҳам тушадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз «шу йили демаганман» деб йўл топманг. Талоқ бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. 1-октябргача тезроқ ҳаракат қилинглар. Боришга улгурмаса уч талоқ тушиб бирга яшашга ҳеч қандай йўл қолмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЗУРЛИ ҲОЛАТЛАР

@Savollar_kanal 13811-савол

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 49да, 1 йилдан бери ўнг оёғим тўпиқдан паси оғрийди, кечки пайтга бориб шом ва ҳуфтон вақтда оёқ оғриғи кучаяпти, оёғим ҳар куни оғрийдиган бўлиб қолди, шом билан ҳуфтонга тахорат қила олмаяпман, сув текганда ва юрганимда оғриғи кучаяди, кунига 5 маротаба тахорат қилсам ҳар сафар оёғимни юваманми? Намоз ўқиганда ҳам оғрийди. Намозни ўтириб ўқисам ёки таяммум қилсам бўладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Эртаман бомдодга таҳорат олинганда оёғингизга маҳси кийиб олсангиз қолганларида масҳ тортиб юраверасиз. Тезроқ даволанишни чорасини кўринг. Фарз намозларни ўтириб ўқишга узрли даражада беморлик бўлса ўтириб ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРИ ҒОЙИБ БЎЛГАН АЁЛНИНГ НИКОХИ

@Savollar_kanal 13809-савол

Ассалому алайкум! Бир аёлни эри 15 йил олдин россияга кетиб қайтиб келмаган. Тириклигидан хам ўликлигидан хам дарак йўқ. Шунақа вазиятда аёл киши нима қилиш керак? Бошқа эрга тегса бўладими? Талоқ тушмаган, лекин 15 йилдан кутиб яқинда бошқаси турмушга чиқди. Хукми нима бўлади?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188001


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЧИБ КЕЛИБ ТЎШАККА ЧАҚИРСА РАД ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 13807-савол

Ассалому алайкум! Хўжейиним намоз ўқимедилар азонгача сархуш ишлар билан банд бўладилар манга тегенсалар ман у кишига иймонсиз Аллоҳни танимегон эр керебас манга диб ўзимдан итараман ман Аллоҳга шукур 5махал намоз ўқийман манга бунақа яшашимиз ёқмаяпти ўзимга яқинлаштирмиман вақти кеса 2-3 ой бирга ётмемиз. Мани шу қиптурган ишим гунохми? Шу нарса ман қийнаяпти намоз ўқиган инсонга намоз ўқимегон инсон ёқмедикан, хар куни насихат қиламан намоз ўқин зикр қилин ёшиз бир жойга боряпти диб

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри иш қилаяпсиз. Сиз ҳадисларда эри тўшакка чақирганида унамаган аёлларнинг ҳукмида бўлиб қоласиз. Агар сиз унамаганингиздан эрингиз кўчага чиқиб зино қилса гуноҳига сиз сабаб бўлиб тенма тенг гуноҳкор бўласиз. 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ أَنْ تَجِيءَ لَعَنَتْهَا الْمَلَائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон эр ўз хотинини тўшагига чақирса-ю, у келишдан бош тортса, фаришталар тонг отгунча уни лаънатлаб чиқурлар», дедилар».Учовлари ривоят қилганлар. Намозга эрингизга таъсир қиладиган услубда чорланг, мен ўқийман сиз ўқимайсиз десангиз ўқигиси келиб турган эр ҳам ўқимай қолади. Сизни ўқишингиз ҳам Аллоҳ тарафидан берилган неъмат шуни шукрини қилган ҳолда эрни ўзингиздан устун билиб дуоларда қалбини очишини сўраб намоз ўқишига чиройли шароит қилиб ширин сўз билан тарғиб қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲИЖОБДАН ЧИҚИШ

@Savollar_kanal 13805-савол

Ассалому алайкум! Ёшим 19да. Яқинда хижобга кирдим. Отам хижобга киришимга рози бўлганди. Энди ярашмаскан ечасан деяпти. Онам ва бошқа хамма қариндошлар қўшнилар мендан норози. Уларни рози қиламан деб хижобимни ечсам гунох бўладими. Мен гунох десам онам гунохмас кейинроқ кираверасан хижобга деяптилар. Нима қилай маслахатиларга мухтожман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Авратларингизни ёпишингиз фарз. Аллоҳнинг фарзида бандасидан рухсат сўралмайди. Аллоҳ ота-онангизни ёки қариндошларингиз ғазабидан қутқара олади, аммо улар Аллоҳнинг ғазабидан қутқара олишолмайди. Сиз Аллоҳга итоат қилинг. Ҳижоб деб махсус қора ёки бошқа рангли махсус тикилган кийимга маҳкам туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларингизни тўсинг. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДИН НЕДИР

@Savollar_kanal 13804-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари 1. Росулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларга “Дин недир “ деб савол бериб , саҳобарнинг “Дин ки м учун насиҳатдир” деган саволига берган жавоблари ҳақидаги ҳадисни тушунтириб берсангиз. 2. Яхши ва ёмон хулқлар тўғрисида умумий маълумот берсангиз ва сайт аъзоларига яхши ва ёмон хулқлар турлари ҳақида дарс ташкил этсангизлар менимча яхши бўларди. Ҳурматли устоз ушбу хулқлар ҳақида имкони бўлса бир китоб ёзсангиз, чунки ҳозирда бундай ишончли китобни топиш бизлар учун мушкул. 3. Ёнидаги одам адашиб намозда ракаатларни зиёда ёки кам ўқиса бу хатони унга айтиш керакм ёки айтмаса ҳам бўлаверадими? Шеригим 2 ракаат суннат намозини 3 ракаат қилиб ўқиди, унга буни айтдим ва қайта ўқиш керак дедим. Бу ишим тўғрими? 4. Аср ва шом орасида , шом ва хуфтон орасида ухлашга исломда қандай фатво бор? Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. 5. Намоз ўқиладиган жойда одам, ҳайвонларнинг расми бўлиши намозга зарар бермайдими? Сабаби бир китобда намозхоннинг тўртала тарафида ҳам ўшандай суратлар бўлмаслиги кераклиги таъкитланган экан.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/450


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАФАҚА

@Savollar_kanal 13802-савол

Ассалому алайкум шайх хазратлари , сиз ёзган китоблар бизни мамнун этади , яқинда “Васатия-ҳаёт йўли “ китобингизни ўқиб озми –кўпми хатоларимизни тушундик бу ёзган ва ёзаётган китобларингиз учун сизга ташаккур. Аллоҳ умрингизни зиёда қилиб ,Ўз илмидан сиз сабаб бизларни кўпроқ бахраманд қилсин !Шайх хазратлари сизга ўзимда пайдо бўлган бир неча саволларни бермоқчиман.Жавоблар учун олдиндан сизга раҳмат. 1.Намозда “Аллоҳу Акбар “ дан сўнг қўлни кийим устидан боғлаб ҳам намоз ўқишлик мумкинми? 2.Талаба ўқишда ўқиш давомида агар ота ҳаёт ,соғлиғи жойида бўлса талабага оила нафақаси вожиб бўладими? 3.Аллоҳнинг исми ва сифатлари ҳақида батафсил маълумот берсангиз.Жалла ва Жаллолуҳуни қандай тушуниш керак? Уларни айтиб юришнинг фазилати қандай? Баъзи исмлари билан баъзи бандаларини атаса бўладими, бўлса улар қайсилар? 4. Пора ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. 5.Муҳаммад (с.а.в.) исмлари ҳақида маълумот барсангиз. Уларни қўйишнинг фазилати қандай?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/449


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ФАТВО

@Savollar_kanal 13800-савол

Асалому алайкум биз бир гурух сизнинг мухлисларингиз Тожикистонниг Турсунзода шахридан сизнинг мавзуларингизни укиймиз ва амру маъруфларингизни эшитамиз Оллохдан сизга саломатли тилаб бизни саволимизга жавоб беришингизни илтимос килиб сураймизНаскига махс тортиш тугрисида бизга ботавсил сахих хадислар билат тушунча берсангиз.Оллохдан сизга соглик панох тилаймиз сволимизни жавобини кутамиз?бу савол бир махала масчиди номоз хонлари саволи .

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда ковушларига масҳ тортдилар». «Сунан» эгалари ривоят қилишган.Шарҳ: Ушбу ҳадисдаги «жавроб» нима эканлигини уламоларимиз узоқ таҳлил ва баён қилганлар. «Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконийлар ҳам тасдиқлашган. Шавконий: «Махси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, «жавроб» эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.Ибн Арабий, ал-Айний ва бошқа уламолар «жавроб» жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар. У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.«Жавроб» ҳақида уламоларнинг гаплари турлича бўлиши, ул оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийим турли юртларда турлича бўлиши мисол бўла олади.Абдурраззоқ ривоят қилишларича, Абу Масъуд ал-Ансорий жавроби ва ковушига масҳ тортар экан. Нима бўлганда ҳам, ҳамма масҳ муддатида юриб туришга, сув, лой каби турли нарсаларни оёққа ўтмаслигига молик бўлиши кераклигига иттифоқ қилган.Ҳозирги пайтда баъзи араб юртларида юпқа латтадан бўлган замонавий пайпоқлар «жавроб» дейилади. Баъзи бир одамлар ана шу «жавроб» ҳадисда зикр қилинган «жавроб» деб, унга ҳам масҳ тортса бўлади, деб фатво бермоқдалар. Бу мутлақо нотўғридир. Ким бу гапни эшитса, асло қабул қилмаслиги керак. Агар олдин билмай қабул қилса, энди ундан қайтиб, пайпоққа масҳ тортмаслиги керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАЙН ОҒА МАҲРАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13798-савол

Ассалому алайкум, Ҳурматли шайх жаноблари! Агарда шароит тақозоси билан бир аёл ўз овсини ва унинг эри (қайни укаси билан) сафарга борса (умра ёки ҳаж) қайниси маҳрам бўла оладими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қайн оға ва ука маҳрам бўла олмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ШУ КУНЛАР БАЁНИ

@Savollar_kanal 13796-савол

Мусулмон киши ёмон ишни кўрганида аввало қўли, бўлмаса тили, бунинг хам иложи бўлмаса дили билан қаршилик кўрсатиши, охиргиси иймон сустлиги аломати эканлиги хақида келган хадис кўпчиликка маълум. Шу кунларда атрофимизда хар куни кўзимиз тушадиган вокеъаларни мулохаза қилиб кўрайлик, савоб амал қилаётган кишини кўриш махол бўлиб қолган, бироқ гунох ишлар, фосиқликлар оддий холатга айланган: ёлғончининг иши беш, кўчада бемалол ароқ ичишмоқда, аёл киши деярли ялонғоч, пора олиш ва бериш биз учун "урф"... санасанг саноғига етмайсан. Бирор кимсанинг хали бу нарсага қарши хатто гапирганига (шу ишни қилаётган кишига "адресли" қилиб) гувох бўлмаганман, ўзим хам шу тоифаданман, бизга нима бўлган, нега иймонимиз суст? Шайх хазратлари, шу нарсалар учун Аллоҳнинг олдида охиратда жавоб берамизми ёки бу нарсаларда бизнинг айбимиз йўқми (ёки қисман йўқми)?

ЖАВОБ:

Ўзингиз айтган ҳадиси шарифга амал қилиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ДУНЁВИЙ МАҚСАДДА

@Savollar_kanal 13794-савол

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва боракатух. Менинг саволим: Мен диний илмимни динимни ўрганиш учун илм олдим. Лекин уни дунёвий мақсадларда ўргатсам жоизми? Мисол учун араб тилини ўргатиб пул олсам. Рахмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЖДАИ САВҲ ОЛДИДАН ИККИ ЕЛКАГА САЛОМ БЕРИЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 13792-савол

Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари! Саволим саждаи савҳ ҳақида. Агар саждаи савҳ қилинмоқчи бўлса жамоат намозида фақат 1 томонга якка ўқилаётган намозда 2та томонга салом бериб сўнгра сажда қилинадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса ёхуд такрор қилса ё вожибни ўзгартирса ёки унутиб тарк қилса, бир саломдан кейин икки сажда, ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПЛАСТИК КАРТАЛАР

@Savollar_kanal 13790-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари, сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчийдим. Саволим: Ҳозирда маош ўрнига берилаётган пластик карталарни маълум бир фоиз эвазига нақд пулга алиштирса бўладими? Вилоятда (Қашқадарё) нақд пулга банкоматлар йўқ, терминали бор дўконлар қиммат. Шунга аниқлик кирктиб берсангиз, илтимос. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мазкур картларнинг қимматига тенг пулга алмаштирса бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲОЗИРГИ ИХТИЛОФЛАР ҚАЧОН ВА ҚАНДОҚ КУРТАКЛАДИ

@Savollar_kanal 13788-савол

Ассаламу алайкум! Ҳазрат хабарингиз бор, ҳозирги кунда, куффар юрт вакиллари муслимлар устидан очиқчасига майнавозчиликлару, ҳақоратлар билан ғайридин вакиллари Ислом устидан кулиб келишмоқда. Буни устига, етмагандек, мазҳабимиздан чиққан яқиндагина шакилланиб Ислом илмидан ҳали етарли илмларини йиға олмасдан турли хил ихтилофларгача бораётган айрим биродарларимиз, худди ғайридин билан муомала қилаётгандек, ёки бошқа бир ҳақоратомуз сўзлар билан мазҳабларга тош отишлар давомий бўлиб келмоқда. Бундай кўргўликлар турли исломий сайтлар айниқса ҳозирги кунда радикаллашиб авж олиб бормоқда. Буни давоси нима? Ёхуд бир-биримизни туҳмат тошлари билан сийлаб, баъзи биродарларга билмаган ҳолда, Ваҳҳабитсан дейишлик, ёки у тараф ҳам бўш келмай, ўртада ихтилоф авж олиб, тасаввуф вакилларига тош отишлар, бу ҳам етмагандай янги бир динимизда ихтилоф ҳолатни келиб чиқариш ҳоллари кузатилмоқда, бу ҳам жуда ачинарли ҳол.Ҳазрат! Савол шуки, муслим биродарларни шундай бемаъни гап сўзлар билан яъни ваҳҳабит, сенлар адашгансанлар, сенларни йўлинг бошқаю бизни йўлимиз ҳақ дейишимиз, икки муслимга ярашадиган ҳолми? Ёки биродарларимизга бунчалик фирқачилик йўлларига чуқур кириб кетишимиз, не ҳол? Ҳурматли Шайх Муаҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари!Ҳозирги ихтилоф қилаётган, мазҳабдан олиб мазҳабга солаётган айрим биродарларни агар ноаниқ ҳаракатларини билиб қолсаку уларни дарров Ваҳҳабит деб аташимиз, ҳақиқатга қанчалик тўғри? Бундай дейиш ҳозирги даврдаги Ислом олами уламолари нима деб жавоб қиладилар? яна илтимосимиз шу эдики, Ҳадис ёхуд Қуръондан шу саволга доир оятни шарҳини ҳам берсангиз. Саволим ноўрин бўлса узр деб қолувчи Туркистаний.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/442


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel