savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122343

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

ДИН ЭРКИНЛИГИ

@Savollar_kanal 13992-савол

Ассалому алйкум ва раҳматуллоҳу ва барокатух.аввало хамду сано буйук ва тенгсиз борлиқ ва бизнинг эгамиз Аллоҳ субҳонаҳу ва ҳақ таолога саловатлар икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алйҳи васалламга азиз шайх жаноблари ва ахли мўмин биродарлар ман ҳозир сафардаман Жанубий кореяда орада интернет сахифаларини текшириб ўтираман, ўтган куни Ўзбекистон хақида сайт бор экан кирдим биласми ҳоҳ ишонин ҳоҳ ишонманг лэкин ўз кўзим билан кўрдим ғайри дин кореяликлар Ўзбекистонга бориб очиқчасига миссия ўтказябти унда қишлоқдаги манимча Самарқанд томон эди одамлар ўтириб улар билан суҳбат қуришган расмлар жуда кўп. Ҳатто карислар ўзларини расмларини устини ҳиралаштиб қуйишган нима сабаб чунки уларни таниб қолмасликлари учун. Нимага Ўзбекистонда Ислом динини ривожланишига ҳаракат қилиб дават қилганлар қамалиб кэтябти-ю бу эрдан ғайри динлар бориб ошкора динга дават қилябти? Нима сабаб ҳамма мусулмонмиз дийдийу дунёга муккасидан кетган? Нимага эркаклар жумада масжидларни тўлдириб ўтиради-йу Аёллар шим кийим кўчада уялмайди? Нима сабаб мусулмонмиз диймиз, гапимиз қилаётган амалимизга тўғри кемайди? Биласми ўзбек ҳалқига, ўзим ўзбек бўла туриб қойил қолишниям билмай қоламан. чунки ман кўп гувоҳи бўлдим чэт элда масалан Кореяда бошқа миллатлар бир бирини қўллаб-қувватлайди. Масалан тожик, қирғиз бангладеш, филлипин ва покистонликлар. Нимага биз ҳам мусулмонмиз бизни ҳам қўлимиздан келади ўша Аллоҳнинг бандалари қилган иш нимага биз бир биримизни қўллаб-қувватламаймиз? ҳамма президент ёмон дейди. Мен бир жойда ўқидим. Сен қанақа бўлсанг Аллоҳ ҳам сенга шунақа бошлиқ юбораман деган деб ёзилган..... Бу дегани ман қанақа бўсам мани бошлиғим яъни отам шунақа, отам қанақа бўлишига қараб ишхонасида бошлиқ шунақа, у бошлиқ қанақа бўлса шаҳар ҳокими шунақа, ҳоким қанақа бўлса вилоят ҳокими шунақа охири қилиб Юрт боши ўзимиздақа бўлиб чиқади. Биз ўрганиб қолганмиз бироб қийналётган бўлса ман яҳшиману деб. Кўп ёзвордим буюк ва раҳмли Роббимиз Аллоҳ таоло дийни Исломга ривож, иймонларимизни саломат, ибодатларимиз давомий бўлишини насиб айласин! Ассаламу алайкум ва раҳматуллаҳу ва барокатуҳ.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Билдирган фикрларингиз учун ташаккур. Сиз эслаб ўтган нохуш ҳолатлар мавжудлигини ҳамма тасдиқлайди. Аммо ўшаларни тузатишга ўтиш лозим. Ҳозир миссионерларга қарши ҳаракат кетмоқда. Халқ ичида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳамма сизга ўхшаб ғайратли бўлишга уриниши лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛ БЕРИШ УЧУН ХУЖЖАТ

@Savollar_kanal 13990-савол

Аввалам бор сизнинг бу саволга вақт ажратиб берган жавобингиздан миннатдорман, балки саволим ноўриндир Жума куни масжидда бир имом Мавлуд ойи ҳақида гапира туриб, бу ой ҳақида ҳужжат сўраш ҳақида "сизни ҳужжат сўрашга ҳаққингиз йўқ, буниинг учун сиззи илмиз борлиги ҳақида ҳужжатиз бўлиши керак, шундагина сиз савол беришга, ҳужжат сўрашга ҳақли бўласиз" дедилар. Ҳақиқатда шундайми? 

ЖАВОБ:

Савол бериш ва ҳужжат сўрашга илмли бўлиш шарт эмас. Аммо уни одобларига риоя қилиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ПОРА, ДОРИ ВА НАМОЗ ҲАҚИДА.

@Savollar_kanal 13988-савол

Ассалом Алайкум Шайҳ Ҳазратлари.Сизга бир неча саволларим бор эди. Олдин қидириб кўрдим, ҳеч нарса чиқмади. 1) Жамиятимизда бир ёмон одат-пора бериш ва олиш иллати жудаям чуқур илдиз отган. Бугун ҳаётимиздан одам туғулишидан тортиб токи ўлимигача бўлган ҳамма жойда пора аралашган. Шу иллат ҳақида, унинг салбий оқибатлари ҳақида бирорта бир китобми ёки асарми тайёрлаш, радио ва телевидениэ орқали одамларга тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича режаларингиз борми?2) Дори ҳақида. Тўғриси балки бу саволни сиздан сўрамаслигим керакдир, лекин ҳеч ким бу саволга аниқ жавоб бера олмагандан кейин сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Бу савол билан ҳам сизни вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Айрим биродарларимиз овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган "Мезим" дориси таркибида чўчқанинг ошқозон ости безидан олинган моддалар бор, шунинг учун истеъмолга яроқсиз дейишган. Буни ҳозирча текширишни иложи бўлмади. Шу дорига ўҳшаш овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган бошқа дорилар ҳам бор, аммо афсуски улар ёки умуман таъсир қилмайди ёки таъсири кам. Ҳатто Германияда ишлаб чиқарилган "Фестал" дорилари ҳам унчалик яҳши таъсир қилмайди. Ўзбекистонда чиқарилган дориларни эса умуман гапирмаса ҳам бўлади. Тўғри, овқат ҳазм қилишни бошқача йўлларидан ҳам фойдаланса бўлади, масалан, енгил, тез ҳазм бўладиган овқатларни ейиш ва ҳ.к. Лекин бундай усуллардан фойдаланиш ҳомиладор ва овқатини яҳши ҳазм қила олмаётган аёллар учун зарарли ҳисобланади. Узр саволим чўзилиб кетди. Ўзбекистонда ҳар ҳил дориларни таркибини ўрганиб истемолга жоиз-ножоизлигини аниқлаб берадиган бирорта бир идорами тузишни иложи йўқми? Бизга ўҳшаганлар, ичсамми, ичмасамми деб кимдан сўрашни билмасдан бошимиз қотиб юрмасди. Мабодо сизда шу "Мезим" дорисига алоқадор маълумотлар йўқми (яъни айнан шу дорини ичса бўладими ёки йўқми, бизлар ҳозир гумондан бошимиз қотган). 3) Айрим биродарларимизнинг айтишича намозда қўлни киндик остида тутиб туришга ҳеч қандай Саҳиҳ далил йўқ экан. Имом Абу Ҳанифа буни ўз райларига қараб қилган эмиш. Айтингчи шу гаплар қанчалик рост (ёки ёлғон). Иложи бўлса, саҳиҳ далилларни бизга ҳам билдирсангиз. Сиз мени асло нотўғри тушунманг, мен сиздан далил сўраётганим йўқ. Сизнинг "Шунақа саҳиҳ далил бор" деган гапингиз биз учун етарли. Лекин ана ўша гапни қилаётган биродарларимизга гаплари ҳатолигини кўрсатиш учун ва қайтиб бунақа гапларни тарқатмасликлари учун уларга кўрсатиш (билдириш) учун сўраяпман ҳолос.Сизни заҳматга қўйганимиз учун узр.Жавобларингиз учун раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом!  1. Бу маънода мақола ва китобларда боблар бор. Радио ва телевизорга мен чиқа олмайман. албатта, «Наврўз» радиоси бундан мустасно.2. Ғизо ва давога аралашган ҳаром нарсалар ҳақида алоҳида мақола ва фатволар ёзганмиз топиб ўқинг.3. Сиз ўша одамлардан ҳам айтган гапларига ҳужжат сўранг. Ҳанафий мазҳаби ҳужжатсиз ҳукм чиқармайди.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши: «Суннат - намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилганлар.Ушбу ривоятни Ҳанафий мазҳабида татбиқ қилинган. Буни бошқа кўпчилик уламолар ҳам қўллаганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒАЙРИДИНЛАР БИЛАН МУОМИЛА

@Savollar_kanal 13986-савол

Ҳурматли устоз. АҚШ да яшарканман иш юзасидан турли ҳил бошқа дин вакиллари билан муомила қилишга тўғри келиб қолади. Улар мени мусулмон эканлигимни билиб саволга тутишади. Масалан бир баптист-насроний черкови роҳиби менга айтдики Ҳудо бир, лекин пайғамбарларимиз ҳар-ҳил деб. Уни ўзини ўғли ҳам мусулмон экан ва масжидга бораркан. Мен унга Исо алайҳиссаломни бизлар ҳам пайғамбар деб биламиз дедим. Яна бир мисол бир яҳудий ёзувчиси(адибаси) менга айтдики бизларни яни яҳудий дини ва исломни илдизи яни негизи бир деб. Мендан бу фикрига қандай муносабат билдиришимни сўради. Улар бу гапларни ўзларини исломга ва мусулмонларга яқин кўрсатиш учун айтмоқдалар. Шу каби саволларга шариатимиз юзасидан қандоқ жавоб бериш керак? 

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/546


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАБР АЗОБИ ҲАҚИДА (УНДАГИ САВОЛ-ЖАВОБЛАР)

@Savollar_kanal 13984-савол

Ассалому алайкум Ҳурматли устоз, қуйидаги саволларга илтимос жавоб берсангиз: 1. Қабрда мурдани танаси бевосита азоб ёки роҳат кўрадими ёки тушга ўхшаган ҳолат бўлиб инсонни руҳи амалларига кўра азоб ёки роҳат кўрадими? Худди инсон ёқимсиз туш курганда озор чекиб, ёқимли туш кўрганда роҳатлангани каби? 2. Мункар ва Накир билан банда ўртасида бўладиган муомила инсоннинг руҳий оламида бўладими ёки бевосита қабрни ичидами? Бу вақтда инсонга яна қайта жон киргизиладими? Инсон фаришталарни саволини ўзи биз билган қулоқ воситасида эшитиб, бу саволларга ўз тили билан бизлар бу ҳаётда гаплашгандек жавоб берадими? Маълумки бу савол-жавоб вақтида банда ўтказилиб қўйилади. Бу ҳолат қабр ичида қанақа юз беради? Мункар ва Накир бевосита бандани бошига гурзи билан урадими? Бундан бош шикастланадими ёки бу ҳолат руҳий оламда бўладими? 3. Қабрга қўйилмаган инсонлар, жасади куйдирилиб кул бўлган, йиртқич ҳайвонлар еб кетган, чoкиб денгизда танаси қолиб кетган ва шунга ўхшаш ҳолатларга инсон танаси учраса қабр азоби қандай кечади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Қабрдаги савол, Ибн Ҳазм ва бошқалар айтганидек, фақат руҳнинг ўзидангина бўлмайди. Ёки бошқалар айтганидек, баданнинг ўзидангина бўлмайди. Чунки, саҳиҳ ҳадислар бу икки гапни ҳам рад қилади. Аҳли сунна ва жамоа иттифоқ қилганларидек, қабр азоби ва неъмати ҳам руҳга, ҳам баданга баробар бўлади.Хулоса шулки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг савол қилиши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади. Аммо, ўша азоб ёки неъмат қандоқ бўлиши ҳақида гапирмаймиз. Чунки, бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл уни тасаввур қила олмайди. Шариатда эса, бу борада ақл кўтарадиган нарса келгани йўқ. Биринчидан: Руҳнинг баданга боғлиқлиги.Бу-беш турлидир: 1. Руҳнинг инсон баданига, у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши. 2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши. 3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради. 4. Ўлгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки, зарур вақтида қайтиб туради. Ҳадисларда салом берувчи салом берганда, жанозага келганлар кўмиб бўлиб қайтиб кетаётганларида, ковушларидан овоз чиққанда ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳни қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди. Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам, азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам барибир. Қабр аҳлларига етган азоб, уларнинг ҳам руҳу баданларига етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган. Бас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидаги муродни фаҳмлашда ҳаддан ошмаслик ва камчиликка йўл қўймаслик вожибдир. У кишининг каломлари эҳтимолидан узоқ нарсага бурилмаслиги ва ўзлари қасд қилган ҳидоят ва баёндан камситилмаслиги лозим. Кўплаб залолатга кетишлар Аллоҳнинг муродини ва Унинг Расулининг муродини нотўғри фаҳмлаш туфайли ҳосил бўлгандир. Исломда пайдо бўлган ҳар бир бидъат ва залолатнинг асли шудир. Диннинг аслидаги ва фаръидаги ҳар бир хатонинг асли шудир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САЛОВАТ АЙТИШ ҚАНДАЙ

@Savollar_kanal 13982-савол

Саловот созининг маноси. Пайгамбаримиз с.а.w саловат айтиш қандай Ҳадис ва ҳаёт 3 Олимларга сувдаги, ердаги, осмондаги махлуқотлар саловат айтади дейилган бизлар қаноқ қилиб олимларимизга Росулуллоҳ с.а.w меросхорларига саловот айтамиз илтимос дақиқ жойларигача тушунтириб берсангиз

ЖАВОБ:

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг».Ушбу ояти карима Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадр-қимматлари Аллоҳ таолонинг ҳузурида қанчалар улуғ эканини яна бир бор кўрсатмоқда. Бошқа биров эмас, Аллоҳ таолонинг Ўзи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши таъкидланмоқда. Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишининг маъноси, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўтариши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади.Фаришталарнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари, у зоти бобаракот ҳақларига дуо қилишлари, истиғфор айтишлари маъносида бўлади. Мўмин-мусулмонларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишлари эса, улар томонидан бўлган дуо ва улуғлаш маъносидадир.Демак, Аллоҳ таоло доимо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўз раҳматини юбориб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан рози эканини билдириб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга мақтовлар айтиб турар экан.Фаришталар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳдан раҳмат, саломатлик, розилик сўраб, дуо қилиб туришар экан.Уламоларга саловот айтиш уларнинг ҳақига дуо қилишдан иборатдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚАДИМГИ ИНСОНЛАР!

@Savollar_kanal 13980-савол

Шайх хазратлари ҳозирги берадиган саволим, гарчи форумда берилган бўлсада, озгина фарқ қилади:маълумки Аллоҳ Қуръони Каримда биринчи инсон Одам алайҳиссалломлигини таъкидлайди! Бироқ ҳозирги тадқиқодчилар томонидан айтилишига кўра, биринчи инсонлар ақлий қобилиятга эга бўлмаган, оми, ҳаёт тарзини турли ҳодисаларга кўра асталик билан ўрганаган инсонлар дейилади! Ваҳоланки Аллоҳ: Одам алайҳиссаломга биринчи Инсон бўлишларига қарамай жуда кўп нарсани ўргатган Валлоҳу Аълам. Шунга кўра тадқиқодчилар фикрини ҳукми қандай бўлади? Жавобингиз учун олдондан Аллоҳга ҳамдлар сизга эса катта раҳмат!

ЖАВОБ:

Сиз айтган тадқиқотчиларнинг гапи асли йўқ тахминлардан иборат. Уларга эътибор бермаслик керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

...ФОИЗГА КИРАДИМИ?

@Savollar_kanal 13978-савол

Ассаламу алайкум Шайҳ ҳазратлари! Аллоҳдан сизга ва аҳли оилангизга омонлик тилаб, навбатдаги саволимни бермоқчиман. Форумдан топа оламдим, савол қайтарилаётган бўлса узр! 1. Пул жўнатиш масаласи: Бир шаҳсга пул жўнатиш мақсадида пул берсангиз, жўнатгани учун ўша пулдан % олса, бу судхурликка кирадими? 2. Мусиқа аспоблари, масалан, синтезатор микрофон ва ҳоказо билан савдо сотиқ қилиш шариатимизга тўғри келадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу рибога кирмайди, балки хизмат ҳақи бўлади.2. Микрофонни бошқа мақсадлар, мисол учун ваъз-насиҳатга ишлатиш учун савдога қўйиш мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУЧАЛ ТЎЙИ ВА НАВРУЗ

@Savollar_kanal 13976-савол

Ассалааму алаикум Шайҳ Муҳаммад Содиқ ҳазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва илмизга илм қўшиб барча мусулмон аҳлини илмиздан баҳраманд қилсин ва барча хайрли амалларизнинг ажрини охиратда ўн баравар қилиб берсин. Омийн. Шайҳ ҳазратлари, ман мусулмон оилада туғилган бўлсам ҳам, Аллоҳ марҳамати ила, ислом динини таниётганимга бир ярим йил ҳам буляпти. Аста-секин ислом ҳақда ўқиб боряпман, лекин баъзан манда саволлар туғилади. Асосан бу саволлар ўзим тушган вазиятлар юзасидан келиб чиқади, ва шундай вазиятлардан бири, бу мучал тўйини нишонлаш. Қариндошларим мучал тўйимни нишонлаймиз дейишяпти, бунинг исломда ўрни ҳақида айтсангиз. Аниқ биламан, бундай урф Исломда йўқ, лекин бундан ташқари, Исломга зид бўлмаган урф-одатларни, байрамларни нишонласа бўлади деган фикрни ҳам эшитганман. Буни Навруз байрамини нишонлаш ҳақида ҳам айтса бўлади. Шайҳ ҳазратлари, шу икки саволим, яъни 1-мучал тўйини ва 2-навруз байрамни нишонлашнинг шариатдаги ҳукмини айтсангиз. Бу саволлар мандан бошқа яна кўпчиликни қизиқтириб келмоқда деб ўйлайман. Шу учун интизорлик билан жавобизни кутамиз, ин шаа Аллоҳ!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Икки нарсани ҳам динимизга мутлақо алоқаси йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАМ СУРАДАН ОЛДИН..

@Savollar_kanal 13974-савол

Ассалому алайкум сизга бир саволим бор эди. Намоз пайтида Фотиҳа сурасида кейин зам сурасидан олдин бисмиллаҳир роҳманир роҳим дейилиши лозимми олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Лозим эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЛЛАХ ЎРГАТТИ ДЕЙИШЛИК

@Savollar_kanal 13973-савол

Ассалому алайкум! Ахли илм устозлар Аллах илмингизни Зиёда этсин. 1-саволим щуки динимиздаги холатларда амал қилганларимиз билганларимиз ва эшитганларимиздан мен менга буни Аллах ўргатти дейишлигим тўғрими? Чунки барчаси Аллахданку, хидоятни хам Аллах беради? 2-оғир касал бўлган вақтда қандай дуо ёки сура ўқиш мумкин? Дуода нима деб сўраса ва банда ўзини қандай тутса бўлади? 3-қайтариб бераман деб ният қилиб олинган нарса ўғирлик эмасми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳнинг фазли билан ўргандим деганингиз афзал.
2). Аллоҳдан шифо ва чеккан дардни гуноҳларга каффорот бўлишини сўраш мумкин. Банда Ўзини Аллоҳни қадарига рози бўлган ҳолида тутиши керак. Дардни берган Аллоҳ давосини ҳам беради деб эътиқод қилиши керак.
3). Эгасидан сўрамай олинса, ният қайтариб бериш бўлса ҳам ўғрилик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАРҲУМНИНГ ВАФОТИДАН КЕЙИНГИ АМАЛЛАР

@Savollar_kanal 13971-савол

Ассалому алайкум! Бизда бир бидъат бор унга кўра марҳум вафотидан кейин товуқ гўшти ейиш мумкинмас. Буни асоссиз деб биламан, менинг фикрим тўğрими? Бу бидатга амал қилишим марҳумга зиён бўлмайдими? 2). Марҳум вафотидан кейин 75000 марта калимайи тавҳидни айтиб марҳумга бағишлаш жоизми? 3). Марҳумга бу дунёдан туриб унинг оҳирати учун қандай фойдали амаллар қилишимиз керак?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Товуқ гўшти масаласида фикрингиз тўғри. Ўзингиз бидъат деб турибсиз, у марҳумга зиён берса-бермаса қилишингиз мумкин эмас.
2). Айни шу адад билан қилинсин деган асос йўқ. Имкони борича айтиб, савобини бағишласа бўлади.
3). Агар қодир бўлсангиз, марҳумнинг қолдирган фарз намоз ва рўзаларининг фидясини тўлаб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КУРКА ПАРРАНДАНИ СЎЙИШ ГУНОҲМИ

@Savollar_kanal 13969-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим курка бўлган паррандани сўйиш ҳаром, гуноҳ бўлади деди. Бизни фикримиз эса бошқача. Шунинг ҳукми қандай сўйса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бир нарсани ҳаром ёки ҳалол дейиш Аллоҳ ва расулининг иши. Оят ва ҳадисларда курка бўлган паррандани сўйиш ҳаром деган гап йўқ. Ўша танишингизга қуйидаги ҳадисни ўқитиб қўйинг. 
عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ 
Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар».Доримий ривоят қилган.Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади.Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди.Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган.Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган. Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(«Дин насиҳатдир» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЗАКОТ

@Savollar_kanal 13967-савол

Ассалому алайкум! Четдавлатда ишлайман. Масалан ойига ўртача 1500 доллар ойлик оламан. Шунда закотни қандай хисобланади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шу йил, яъни 2021-йилда 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган кунингиз нисоб эгаси бўласиз. Ўша кундан ҳисоблаб бир йил ўтиб қўлингиздаги бор мол-мулкнинг қирқдан бирини закотга деб ният қилиб ажратасиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БУРУН ТЎХТОВСИЗ ҚОНАСА ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 13965-савол

Ассалому алайкум! Бурним баъзан қонаб, қон тўхташи жуда узоқ вақт давом этади. Масалан, бугун шом намозидан олдин таҳорат олмоқчи эдим, бурним қонаб кетди, тўхташини кутдим 40 минутлар ўтди, тўхтамади ноилож бурнимга пахта тиқиб, таҳоратни бурини ювмасдан олдим. Намозни ўқидим, табиийки пахтани устида қон бор эди, лекин қон оқиб теримга тегмади. Саволлар: 1). Шу ўқиган намозим дурустми? 2). Шунақа ҳолатларда нима қилиш керак ўзи шариат бўйича?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда шомнинг охирги вақтигача кутиш керак. Таҳорат олиб шомни фарзини ўқишга етадиган вақт қолгунча кутиб турасиз. Ўша вақт бўлганда пахта қўйиб таҳорат олиб шомни ўқийсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЗОРДА БОШҚА НАРСАНИ КЎРСАТИБ СИФАТСИЗИНИ СОТСА

@Savollar_kanal 13991-савол

Ассалому алайкум! Маълумки хаммамиз бозорлик қиламиз. Масалан, бозорга тушиб картошка харид қилмоқчи бўлганда сотилаётган картошка олдига босангиз сотувчи чиройли қилиб картошкаларни териб қўяди. Бориб нархини шу картошка нечпул диб сўраса масалан 4000 сўм дийди. Хоп 5 кг тортиб берин диса шу терилганиданмас орқа тарафдан қопдан майдаси ёки чириган қуртлаганидан солиб беради. Терилганидан соберин ман шуни нархини сўрадим деса, йўқ бундан беролмайман дийди. Саволим- шу иш жойизми ? Сотувчи билан кўрсатилган картошкага савдо қилиб ўрнига бошқасини солиб бериши тўғрими ?? Ушбу масала жуда долзарб бўлмоқда чунки бозорларда хамма сотувчи шунақа савдо қилмоқда.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188291


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОМДОД НАМОЗИ

@Savollar_kanal 13989-савол

Ассалому алайкум! Бомдод намозини қуёш чиқаёткан пайтида мисол учун ҳозирги кунларда тақвима 6:05 ни кўрсатаяпди. Камдан кам ҳолатда бомдодга ану шу вақтда туриб қолама. Лекин ўша вақтда ҳуддики ҳали қуёш кўтарилишига бордек туйилади яни қуёшдан асар ҳам бўлмайди лекин тақвимларда шу вақт қуёш чиқади деб ёзилган. Шунда нима қилишни билмайман намози ўқийми ёки бироз қуёш кўтарилгандан кейин қазосини ўқиб олайми деб. Чунки бази китобларда бундан вақтда намоз ўқиш ҳаром дейилган бўлса базиларида макруҳ. Ҳаттоки расуллуллоҳ саллАллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ҳадисларида ким бомдодни қуёш чиқаётканда ўқиса у намоз ўқимапди деган манода ҳадисларини ҳам ўқиганман. Шунда нима қилишим керак вақтини ўтказиб қазосини ўқиб олайми ёки макруҳ деб ўқийверайми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Одатда тақвимларда 5-6 минут эҳтиёти олинади. Ўша тақалиб қолган вақитда турсангиз тез фарзини ўзини бўлса ҳам ўқиб олишингиз керак. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИБЛА ТОМОНДА ОДАМ ЁТГАНИДА НАМОЗ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 13987-савол

Ассалому алайкум! Мен 4 кишилик 3х3 хонада яшайман. Диванлар 2 қаватлик. Намоз вақти кирганида бўш жойга жойнамоз ёзсам қиблага юзланган холимда рўпарамда бир шеригим диванда ётган холиа бўлиб қоляпти. Шу холатда қандай намоз ўқисам бўладими? Сал узоқлашсам ҳам қиблага юзланганимда 1 метр нарироқдаги диванда жонли одам ётишлиги мени намозимга тасир кўрсатадими? Бошқа жой ҳам муаммороқ ижарада яшаймиз. Қандай маслаҳат берасизлар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олдингизга сутра қўйиб олинг. Валлоҳу аълам! 
Сутра ҳақида қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
https://fiqh.uz/maqola/641



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УСТ КИЙИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 13985-савол

Ассалом алайкум! Менинг ёшим 18 да, номоз ўқишни яқинда бошладим. Ҳали жуда кўп нарсаларни бимайман, ИншаАллоҳ ўрганишга ҳаракат қиляпман, Номоз ўқиётган вақтимда қулай бўлиши учун треко кияман, саволим шуки унда компаниянинг номи ва белгиси бор “Ли-нин” номли аммо бошқа тасвирли белгилар йўқ. Ушбу ёзувнинг ибодатимга ҳеч қандай таъсири йўқми? Яна бир савол, ҳар бир ракат номозда Фотиҳадан олдин Бисмиллаҳни айтиб бошлайман, шу тўғрими ёки айтмай бирдан Фотиҳадан бошлайми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Фахш сўз ёки ислом ақийдасига зид гап бўлмаса намозга зарари йўқ. Мабодо шундай ёзувли кийим бўлса кийимни ташлаб юбормасдан ўша ёзувини сўкиб йўқ қилиб юборилса бўлди. Фотиҳадан олдин басмала айтишингиз тўғри. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУШУГИМНИ ЧАТИШТИРИБ ҲАҚ ОЛИШ

@Savollar_kanal 13983-савол

Ассалому алайкум! Мени мушугим зотли. Бирон бир зотли мушукка чатиштиришга берсам ёки қўштирганимга пул олсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. 
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُما قَالَ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ عَسْبِ الْفَحْلِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا  
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак ҳайвоннинг қочириши (учун ҳақ олиш)дан наҳий қилдилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Шарҳ: Жоҳилият пайтида урғочи ҳайвонларни қочириш учун қўшиб қўйиладиган эркак ҳайвонлар учун ҳам ҳақ олишар эди. Бу иш номаълум нарсага ҳақ олиш бўлганлиги учун Исломда бекор қилинди. Ундай ҳайвонларни урғочи ҳайвон қочириб олингунча вақтинчага, бепул бериб туриш тавсия қилинди. Демак, мазкур нотўғри йўл билан мол касб қилиш ҳам жоиз эмас. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИШДАГИ ХАЛОЛЛИКДА ШУБХА

@Savollar_kanal 13981-савол

Ассалому алайкум! Мен хозирда бир интернет дўконини савдо бўлимида ишлайман. Биз турли хил махсулотлар сотамиз асосан уй учун махсулотлар. Айрим сотайтган махсулотларимзда нарх жуда баланд қўйилган ва мижозлар этирозига хам сабаб бўлган. Масалан бир махсулот бизда 350 сўм бўлса, бирор кўчадаги дўконда 100 сўмга хам бор. 1) шу тарзда нарх қўйиш хукми қандай? 2) Ўзимга бу ахвол ёқмаётгани ва мижозлар махсулот сифати 350 сўмга арзимаслигини кўп бор айтайганидан. Бу ерда ишлашдан кўнглим совиб қолган. Бунда қандай йўл тутишим керак? Ишлаб хақиқатни айтиб ўзгартишгами ёки ўзгармаса бу ишхонадан кетганим мақулми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Нарх белгилашда халқни ўйлаш ва инсоф қилиш керак. Халқни эҳтиёжидан фойдаланиб қиммат қилмаслик керак. Қанча устама қўйса ҳам жоиз аслида.
2). Қўлингиздан келса ва гапингиз ўтса арзонлаштиришни раҳбарлар билан маслаҳатлашинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИККИНЧИ НИКОХ

@Savollar_kanal 13979-савол

Ассалому алайкум! Мен иккинчи хотинга уйланмокчи эдим лекин бир танишим айтиб колди биз никохлансак унда хам менда хам бирга булиш учун имкониятларимиз кам бўлади шу билан бирга никохланмоқчи бўлган аёлимни ота онаси билиши шартми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Билиши шарт эмас. Лекин сиз ўзингиз шундай ҳолатда бирор сизга тегишли бўлган аёл киши, қизингиз ёки синглингиз сизга билдирмай эрга тегса нима қилар эдингиз?! Ўзингиз хоҳламаган ишни бошқага ҳам раво кўрмаслигингиз керак. Бу масала ҳолатдан келиб чиқиб ҳар кимда ҳар хил бўлади. Албатта ота-онанинг дуосини олиб никоҳланиш яхши бўлади. Кейин бундай ҳеч кимнинг хабари йўқ никоҳларда тарафларнинг ҳақлари пой-мол бўлишга шароит ҳам бемалол бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТАХОРАТ ДУРУСТ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13977-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда юздаги хунсбузарларга ёпиштриб оладиган кичик бармоқ тирноғича (ёки ундан кичикроқ) резинкага ўхшаган нарса бор, у нарса ҳам ярани беркитади ҳам даволайди. Шу нарсани тахорат бор пайтида ёпиштриб кейинчалик янги тахорат олганда у нарсани олиб ташламасдан устидан тахорат олишлик жоизми? Уни остига сув етмаслиги мумкин агар олмаса.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат вақтида юзни ювиш фарз. Юзнинг кичик нуқтасига ҳам сув тегмаса фарз адо бўлмайди ва таҳорат дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОТА ЎГАЙ ҚИЗГА УЙЛАНСА БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 13975-савол

Ассалому алайкум! 1. Хотиннинг аввалги эридан бўлган қизига: хотини ўлгандан кейин уйланса бўладими? 2. Хотини ўлса синглисига уйланиш мумкинми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар никоҳдан кейин ўша хотини билан қўшилса ёки ҳилвати саҳиҳа бўлган бўлса, уйланса бўлмайди. Қўшилиши ёки ҳилвати саҳиҳа билан у қиз эрнинг умрбод маҳрамига айланди.
2). Хотини вафот этса, унинг синглисига уйланса бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Дин насиҳатдир. Беҳуда ишларни тарк қилиш киши исломининг ҳуснидандир» китоби қайта нашр қилинди

«Дин насиҳатдир»
китобида ушбу номдаги ҳадисда келтирилган насиҳат қандай бўлиши шарҳлаб берилган. Шунингдек, Исломда инсоннинг ўзига кераксиз ишлар билан шуғулланиши қоралангани ҳам ҳақида сўз кетади.

Асарни ўқир экансиз, ушбу муборак ҳадислар бежиз «Исломнинг мадори» деб аталмаганига гувоҳи бўласиз.

👉 Нархи: 19 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 13972-савол

Ассалому алайкум Шайҳ жаноблари! 1. Масжидга 5 вақт намозга чиқмасликни узрларини келтириб ўтсангиз. 2. Чошгоҳ намозини Пайғамбаримиз с.а.в маҳфий ўқиганмилар ёки жаҳрийми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Аёл киши ва оғир беморлар жамоатдан узрли бўладилар.2. Кундузиги барча намозларда қироат махфий бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

СУМАЛАК

@Savollar_kanal 13970-савол

Сумалак ҳақида муборак Қуръони Каримда ёки Ҳадис-Шарифда бирон нарса ёзилганми? Ислом динида бу ҳақда нима дейилган?

ЖАВОБ:

Ҳеч нарса берилмаган. Бу икки улуғ манба кишиларнинг икки дунё саодатига ҳидоят қилувчи таълимотларни ўз ичига олган. Улар пазандачилик ҳақидаги китоб эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНСОНЛАРДАН АВВАЛ

@Savollar_kanal 13968-савол

Ассалому-алайкум. Инсонлар ерга туширилмасдандан аввал ерга бошқа(Бани-жон) жамоати туширилганми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Буни билиш фарзми ёки суннатми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЖАННАТДА ЭРКАКГА ҲУРЛАР, АЁЛЛАРГАЧИ?

@Savollar_kanal 13966-савол

Асслому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки жаннатда эркаклар учун ҳурлар ваъда қилинган. Энди саволим шуки, аёлларга ҳукм қандай, эркак ва аёл эр-хотин бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу дунёнинг аёллари жаннати бўлсалар, ҳурлардан афзал бўладилар ва ўз эрлари жаннати бўлсалар улар билан бирга бўладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЖ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?

@Savollar_kanal 13964-савол

Аллоҳ Исломни ривожи учун қилаятган ишларингизни ривожини берсин, Илмингизни зиёда қилсин. Бундай саволга бошқа интернетдаги саҳиҳ сайтлардан топа олмадим, Шу масалага бироз ойдинлик киритсангиз деган ният билан бироз ҳижолат бўлиб ушбу саволни бераяпман. Яқинда Иншоллоҳ турмуш қураятган эдим, Мен уйламоқчи бўлган қиздан маҳрни сўраганимда Иложи бўлса Турмуш қурганимизнинг илк йилида (имконият бўлмаса кейинги йилида) Ҳажга бориш деб сўрадилар. Мен қўйинг уни ўрнига бирор моддий нарсалар ҳам сўрашингиз мумкин, шундоғ ҳам турмушнинг илк йилларида Ҳажга жуфти ҳалолим билан бормоқчи эдим, кейинчалик Маҳр ўрнига бошқа нарсани сўрамаганингизга афсусланманг, дедим. У киши йўқ афсусланмайман дедилар. Шунга иккаламиз ҳам кўнгандик. Лекин бироз ўтиб Маҳрга Ҳажни сўраш умуман жоизми йўқми деган савол иккаламизни ҳам бироз уйлантириб қўйди. Шу масалани Исломга кўра ҳукми қандай? Маҳр ўрнига Ҳажга аёлини этишнинг ҳукми қандай? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, барчамизни илм олувчи ёки илм берувчилардан қилсин, учинчи тоифадан бўлиб қолишдан ўзи сақласин.

ЖАВОБ:

МАҲРНИНГ ШАРТЛАРИ
1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак. Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар. Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур» - дейилган. Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотиннинг нафақасини доимий равишда қилиб туришини ўз бўйнига олганига ишора эканини кўрсатади.2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак. Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молявий қийматга эга нарса бўлса бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.Мазкурлардан ҳажга олиб бориш ҳам маҳр бўлмаслиги чиқади. Шунинг учун шартларни ўзида мужассам қилган маҳрни келинга бериб, ҳажга олиб боришни мурувват юзасидан ваъда қилсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel