savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

ВАЛАДИ ЗИНО НОМИ ЙЎҚОЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 14268-савол

Шайҳ ҳазратлари! Саволим шундан иборат эдики, валади зино имон келтириб, Аллоҳга имон келтирса ундан "хароми" деган "мақом" йўқ бўладими?

ЖАВОБ:

- Ундай одам бошқалар каби ўзининг иймони ва ибодати ила юқори мартабалар соҳиби бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

80 МИНГ СУМ НАҚДИГА 100 000 СУМ ПЕРЕЧИСЛЕНИЯ

@Savollar_kanal 14266-савол

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари! Аллоҳ таоло сизу, биздан рози бўлсин. Кўпчиликни ўйлантираётган ушбу саволга жавоб берсангиз. 100 000 сўм перечисления (нақдсиз пул ўтказиш) ўтказувчи билан келишиб (банкга хисоб рақами бўлган жисмоний ёки юридик шахс) 80000 нақд берсам фарқи халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРНИ ҲАММА НАРСАДАН УСТУН КЎРИШ

@Savollar_kanal 14265-савол

Ассалому алайкум! Мен бу саволни ёзар эканман аввало Аллоҳдан сўнгра сизлардан уяляппан, аммо ёзмасам бўлмайди. Мен эримни шунчалик севаманки, жону дилим билан севаман, шунчаликки дунёдаги хамма нарсадан устун хатто ота-онамданам, фарзандларимданам хамма нарсадан пулу бойлик хеч нарса керакмас фақат эримни мухаббати керак холос, рост айтсалар улар хам менга "сендан кам севмайман " дейдилар. Саволим шуки Аллоҳдан қўрқаманки менданда ортиқ суйдинг шу бандамми деб мани у дунёда жазоламасмикин? Бу севги оташи ўзимни хам куйдиряпти. 16 йилдирки шу оташда ёнаман.

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188851


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

УЧТА САВОЛЛАР

@Savollar_kanal 14264-савол

Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Сиздан илтимос қуйидаги 3та саволга жавоб берсангиз: 1. Бир одам иккинчи одамдан 100000 сўм қарз сўраб, 6 ойдан кейин 120000 сўм қилиб қайтараман деса судҳўрлик бўладими (яъни қарз бераётган одам фоиз қўймаяпти, балки олувчининг ўзи фоиз билан қайтармоқчи)? 2. Мисол учун мен 1000 сўмлик молни нақд пулга 1200 сўмга сотиб 200 сўм фойда қилмоқчиман. Лекин бир ҳаридор 1200 сўм нақд пули йўқлигини, балки маълум муддатда бўлиб-бўлиб тўлашини айтди. Мен унга жавобан, агар бўлиб тўлайдиган бўлсанг баҳоси 1200 эмас, балки 1500 бўлади ва бу миқдорни 3 ой давомида 500 сўмдан тўлаб узасан десам, 1200 сўмни устига қўшимча қўйган 300 сўм мен учун ҳалолми ёки ҳаромми? Ёки фақат 1200 сўмни бўлиб беришим керакмиди? 3. Намоз сўнгидаги саломдан олдин қилинадиган дуода Аллоҳдан ҳоҳлаган нарсани сўраб дуо қилса бўладими? Ёки албатта фақат Роббана атина...... дуосини ўқиладими? Ўзбек тилида ҳам дуо қилса бўладими ва бу дуода қўллар ҳолати қандай (қўллар тиззада турадими ёки дуога очгандей турадими)? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу иш судхўрликдан бошқа нарса эмас. Бу судхўрлик бўлмаса, нима судхўрлик бўлади?! 2. - Ҳалол. 3. Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмадлар келтирган ривоятда «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфир лии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин каби дуолар ҳаромдир.Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚИЛГАН ИШИМИЗГА РОЗИМИСИЗ ҲАЗРАТ?

@Savollar_kanal 14262-савол

Шайҳ ҳазратлари. Ман сизни "Ҳикматли дунё" ва "Ал Адаб ул Муфрат" деган деган дискларингизни сотиб олиб кўчирдим ва ҳаммасидан 1 тадан нусха олиб биродаримга ҳадия қилдим. Яна бир иккита биродарларни компиютерига кўчириб қўйдик. Тижорат мақсадида фойдаланмадим. Шунга биноан сиз қилган ишимиздан розимиз? Агар рози бўлмасангиз ҳаммасини орқага қайтарамиз. Литсензияланган дисклар анча қиммат бўганлиги сабабли баъзиларини қурби етмайди ана шуларга ҳадия қиламиз Аллоҳ йўлида.

ЖАВОБ:

Бу ҳақда ислом фиқҳи академияси чиқарган фатвони тақдим қилганмиз. Нима учун яна қайта сўрайверасизлар. Аллоҳ учун иш қилган одам албатта ман қилинган ишни қилиши шартми?!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЛҒОН АЙБЛОВ

@Savollar_kanal 14261-савол

Ассалому алайкум! Яқинда жуда катта гуноҳ иш қилиб қойдим. Энди афсусдаман. Бир яқин танишим билан смс орқали урушиб бир биримизни ҳафа қилдик, кўнглига ботадиган ёмон гаплар айтдим. Кейин эса уялмасдан айбни бошқа бировга ағдариб ноҳат туҳмат қилдим. Ҳудди урушган одам мен эмас ўша бошқа бировдек қилиб кўрсатиб танишим билан дўстлигимизни мустаҳкамлаб олдим ўзимча. Бу ишимдан ҳозир қаттиқ афсусдаман. Шу икки инсонга ҳақиқатни айтсаммикин деб кўп ўйладим лекин унда иккивининг ҳам кўнглини қолдириб баттар ҳафа қилмасмикинман. Менга маслаҳат беринг илтимос бундай ёмон гуноҳни ювса бўладими тўғри йўл кўрсатинг ҳамма умидим сиздан

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу қилган ишингиз ўша икки танишингизнинг ҳаққини поймол қилиш бўлади. Бу ишни ҳозир билмасалар ҳам, охиратда албатта биладилар. Шунинг учун охиратга қолдирмай, шу дунёда узр сўраб, ҳақларини ҳалоллаб қўйинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУЛСАНАМ ИСМИ

@Savollar_kanal 14260-савол

Ассалому алайкум! Менинг исмимни шарҳлаб берсангиз муҳтарам ҳазрат! Ота онам бу исмни чиройли гул маъносида қўйганмиз дейишди. Лекин мен исмим охиридаги санам қўшимчасидан кўнглим ғаш. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Санам – юзи одам шаклидаги бут.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#сотувда

«Тафсири Ҳилол» тўплами

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг 6 жилдлик «Тафсири Ҳилол» асарлари сотувда.

Асарни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз ёки kitoblardunyosi.uz сайтимиздан буюртма беришингиз мумкин.

👉 Нархи: 680 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Қуръон нега араб тилида нозил бўлган

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ҳавф афзалми, Ражо афзалми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАЛОЛМИ?

@Savollar_kanal 14255-савол

Ассалому алайкум! Бир алоқа оператори аксия ўтказмоқда бу аксия доирасида учта уриниш берилади ва биринчи уриниш 100 иккинчиси 200 учинчиси 300 сўмдан олади. Эвазига ҳар бир уринишда ҳар хил смс дақиқа мб пакетлари беради. Шунингдек фақат мб берадиган эвазига 500 сўм оладиган функсияси ҳам бор. Лекин бу уринишда ҳам ҳар хил даражада мб беради. Маълум миқдорда ўйнаганингиздан кейин бирор даражага етсангиз уч босқичли функсия бор: телефон наушник каби нарсалар ҳам бериши мумкин агар ўша функсияни ишлатсангиз. Бу ўйин ҳалолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу жойда ноаниқлик бор. Сиз уриниш учун тўлаган пулингизга нима беришини билмайсиз. Шунинг учун бу ҳолат шариатимизда жоиз эмас. Бу, шаръан қимор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Намоз ўқиш учун кийимнинг поклиги

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Инсоннинг маҳзунлик замонлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЛМСИЗ ПАЙТДА БИЛМАГАН НАМОЗЛАР

@Savollar_kanal 14251-савол

Ассалому алайкум! Маълумки кўпгина одамлар тўғри йўлни кеч танишябди, мен шунақа одамларни кўпини биламан 50, 60 ёшида хақни танишган. Улар ўтган давр мобайнида диндан бехабар эдилар, кейин тўғри йўлга юришган, энди улар қазо намозларини ўқиши шартми? Ахир Пайғамбаримиз с.а.в : "3 та гунох қилинса ўша гунох ёзилмиди. 1) Гунохни гунох эканлигини билмаса. 2) Қасддан қилмаса. 3) Ўша гунохни гунох эканлиги эсидан чиққан бўлса" деганлару. Шунинг учун улар ўқимаган намозларини ўқиши шартмасу шу хадисга биноан. Агар бир одамга 50 ёшида илм берилган бўлса энди у одам 13 ёшда балоғатга етган бўлса қолган 37 йиллик намозини ўқийдими? Жуда кўп вақт кетади ўша вақтнинг ўрнига китоб ёзгани яхшию тўғрими?! Ўлгандан кейин манфаат олинадиган илм қолдирса орқасидан савоб кебтуришини бизга Пайғамбаримиз с.а.в. айтган. Шунинг учун илмсиз даврда қилинган гунохлар инобатга олинмайди тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар муҳокама қилинмайди. Бу амаллар Аллоҳ таоло ҳар банданинг зиммасига фарз қилган амаллардир. Ўша одамлар бошқа одамлар намоз ўқияпганини билган-ку. Намоз ўқиш керак деган гапни эшитмаган инсон ҳозир бизнинг жамиятимизда йўқ ҳисоб. Ҳатто ғайридинлар мусулмон кунига 5 вақт ибодат қилишини билишади. Шунинг учун сиз айтган гап асоссиз ҳисобланади. Сиз айтган кишилар 50-60 йил мобайнида намоз ўқиш керак деган гапни эшитмаган бўлиши амри маҳол. Қолдирган намозларини қазосини ўқиши шарт. Инсон жоҳиллик ёки кибр қилиб ёки билишга имкони бўлатуриб илмни олмаса унга узр бўлмайди. Намозни фарзлигини 1400 йилдан бери бутун мусулмонлар билишади. Жумладан сиз санаб ўтган 50-60-70 ёшли инсонлар ҳам намоз ўқимай юрган вақтида намозни фарзлигини жуда яхши билганлар. Сиз фарз деган нарсани яхши тушунмас экансиз. Бу ҳар бир мусулмон қилиши шарт бўлган амал. У олим бўладими, авом бўладими барибир. Китоб ёзиш эса фарз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Фарзанд тарбияси кимнинг зиммасида

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АРОҚ ҚАЙ ҲОЛДА ХАРОМ?

@Savollar_kanal 14267-савол

Ассалому алайкум! Мен бир танишимга ароқ ичиш харом, одамни маст қилувчи ичимликлар динимизда харом қилинга деб айтдим. У бўлса менга ароқ ичганда маст бўлса шу холатда харом бўлади, агар ароқ ичганда маст бўлмаса харом эмас деди. Бу гап қанчалик тўғри ёки нотўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўпи ҳаром бўлган нарсанинг ози ҳам ҳаром ҳисобланади. Маст бўлса, бўлмаса ароқ ичиш ҳаромдир. Бу гапни айтишдан эҳтиёт бўлсин, иймонига путур етади. Чунки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол дейиш билан инсон диндан чиқиб қолади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Йиғилиб қолган қарзларни тўлаш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Шариатнинг ҳукмлари икки хилдир

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ВАҚТИНЧАЛИК НИКОХ(МУТЪА)

@Savollar_kanal 14263-савол

Ассалому алайкум! Бизнинг ахли сунна вал жамоада шариатимизда вақтинчалик никох яъни мута никох мавжудми? Агарда эр сафарда бўлсаю олдида хотини бўлмаса бошқа бир аёлга вақтинчалик никох қилиб ва аёл розилиги учун махрини бериб қўшилса бўладими? “Нисо” сурасининг 24-ояти шу вақтинчалик никох хақидами? Шу хакта маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Аҳли сунна вал жамоа мазҳабида бу иш ҳаром ҳисобланади. "Нисо" сурасининг 24-оятида умумий, доимий никоҳ назарда тутилган, вақтинчалик эмас.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الْمُتْعَةِ وَعَنْ لُحُومِ الْحُمُرِ الْأَهْلِيَّةِ يَوْمَ خَيْبَرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни мутъадан ва хонаки эшакларнинг гўштидан наҳий қилдилар».Бешовлари ривоят қилганлар.Шарҳ: Бу ривоятда маълум бир муддат ўтганидан кейин, шароит етилганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мутъа никоҳи ҳаром бўлганини эълон қилганликлари ҳақида сўз кетмоқда. Ана шу эълон Хайбар уруши куни бўлган экан.
عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَائِماً بَيْنَ الرُّكْنِ وَالْبَابِ وَهُوَ يَقُولُ: أَيُّهَا النَّاسُ، إِنِّي قَدْ كُنْتُ أَذِنْتُ لَكُمْ فِي الْاِسْتِمْتَاعِ مِنَ النِّسَاءِ، وَإِنَّ اللهَ قَدْ حَرَّمَ ذَلِكَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ، فَمَنْ كَانَ عِنْدَهُ مِنْهُنَّ شَيْءٌ فَلْيُخَلِّ سَبِيلَهُ وَلَا تَأْخُذُوا مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рукн билан эшик орасида тик туриб:«Эй одамлар! Мен сизларга аёлларнинг мутъасига изн берган эдим. Энди, албатта, Аллоҳ у нарсани қиёмат кунигача ҳаром қилди. Кимнинг ҳузурида ўшандоқ(аёл)лардан бўлса, йўлини очиб қўйсин. Уларга берган нарсаларингиздан бирор нарса олманглар», деяётганларини кўрдим».Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳодиса Видолашув ҳажида содир бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбаи муаззаманинг эшиги билан Ҳажарул асвад бурчаги орасида туриб олиб, кишиларга мутъа никоҳи абадийликка, қиёмат кунигача ҳаром қилинганлигини эълон қилганлар.Шу кундан бошлаб, мутъа никоҳи тўла ва қатъий равишда ҳаром бўлган. Ўша кунда кимнинг ҳузурида мутъа никоҳи ила келган хотин бўлса, берган маҳридан ҳеч нарсани қайтариб олмай, унга жавоб бериб юбориш лозим бўлган.Ушбу масалада келган ривоятларни жамлаб, ўрганадиган бўлсак, аста-секин, даражама-даража иш тутилиб, кишиларни тутуриқсиз жинсий ҳаётдан ҳалол-пок никоҳли ҳаётга олиб чиқилганини кўрамиз.Биринчи босқичда мутъа никоҳи жорий қилиниб, иш бир оз тартибга солинган.Иккинчи босқичда фақат зарур, ноилож пайтлардагина рухсат берилиб, бу доира торайтирилган.Учинчи босқичда эса, шароитлар яхшиланиб, ҳамма нарса жойига тушиб, тушунтириш ишлари ҳам охирига етганидан кейин мутъа никоҳи бутунлай ҳаром қилинган.Чунки бундай никоҳ фақат шаҳват қондириш кўзланган вақтинчалик алоқадир. Бу эса никоҳдан кўзланган асосий олий инсоний ғояларга тўғри келмайди. Жумҳур мусулмонлар ушбу ҳукмни маҳкам тутганлар. Фақат шиъа мазҳабига мансуб кишиларгина «Мутъа никоҳ жоиз», дейдилар. Уларнинг бу гаплари ботил эканлигини уламоларимиз кучли далил-ҳужжатлар билан исботлаганлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Садақа ҳақида савол

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ризонинг асл моҳияти нима?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЯРА ВА ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 14259-савол

Ассалому алайкум! Қўлимни чиғаноғдан пасти шилиниб кетганди 3 4 кундан бери лейкопластир ёпиштириб таҳорат қиляпман лекин ҳеч тузалмаяпти қўлим.Биринчидан лекопластир ярага яхши ёпишмаяпти чиғаноқ букилганда лекопластир чиқиб кетяпти, иккинчидан лекопластир ичига сув кириб кетяпти лекопластир яхши ёпишмагани учун.Намоз ўқиб бўлиб қарасам яра йирингга ўхшаш сувга айланиб қоляпти шунинг учун яра қотмаяпти, агар сув кирмаса балки қотиб кетар.Шу ҳолатда нима қилай? Бетаҳорат намоз ўқиб қўймаяпманми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шифокорга мурожаат қилинг. Агар яра очиқ туриши керак ва унга сув текказиш тузалишини ортга сурадиган бўлса, таҳоратда яранинг атрофини ювиб ўзини ювмасангиз бўлади. Агар ярани боғланадиган бўлса, таҳоратда қўлингизни боғланган жойидан қолганини ювиб, ўша боғланган матонинг устидан масҳ тортиб қўясангиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЁЛҒОН ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 14258-савол

Ассалому алайкум! Қимматли вақтингизни олаётганим учун минг бор узур. Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизни муносиб тақдирласин! кореяда тахсил оламан. Бу ерда дарслар биздагидан фарқли, яъни битта фан 3 саот давом этади ва ундан кейин иккинчиси бошланади. Ана шу 3 соатлик дарс орасида 5 дақиқалик танафуслари бор. Бу вақт намоз ўқишга етмайди. Илгари бўш хоналар бўларди ва ўша ерда шошиб бўлсада ўқиса бўларди, энди эса уларни ҳаммаси банд ёки қулфлоғлик. Ҳозир мен дарс бошланишидан олдин уйга келиб намоз ўқиб дарсга кеч киряпман ва нега кечикдинг деса бундан олдинги дарсда ушланиб қолдим ёки домла иш буюриб қолди каби баъзан рост баъзан ёлғон баҳоналар келтиряпман. Ҳозир мени олдимда иккита йўл бор, ё ёлғондан кечишим керак ёки намоздан, чунки буларнинг фикрича дарсданда муҳим нарса йўқ. Балки учунчи йўл ҳам бордир аммо мен буни ҳали топганимча йўқ. Яна бир ҳолат, кўпинча домлалар талабаларни овқатланишга таклиф қилади, бормасангиз домлага нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади ва турли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Борсангиз чўчқа гўшти, ёки мусулмонлар учун мол гўшти (аммо шарий қоидаларга биноан сўйилмаган) ва албатта турли маст қилувчи ичимликлар. Мен мусулмонман дея чўчқа ғошти ва ичимликларга қул урмайман. Аммо бошқа "мусулмонлар (афсуски ўзбек)" ҳалол бўлмаган мол гўштини еяверади ва домлалар ҳам менга нега мана бу мусулмон еяптию сен нега емаяпсан дея мажбур қилишади. Уларга тушунтирганим билан фойдаси йўқ, шунга вегетарианетсман деб ёлғон айтишга қарор қилдим. Шайх хазратлари айтингчи шариятда бу каби муаммоларга қандай ечим бор? Саволим балки мантиқан такрорланаётгандир, бунинг учун узур сўрайман. Саломат бўлинг.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ўша ерда мусулмон ташкилотлар бор. Уларнинг қандай топишни биз аввал эълон қилганмиз. Сеулдаги ислом маркази ва масжиднинг раҳбари Абдуррашид жаноблари ва бошқалар менинг дўстларим. Мен уларга таъйинлаб қўйганман. Муаммаоларингизни ўша жанобларга етказинг. Улар инша Аллоҳ сизларга ёрдам беришади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БОЗОРДАГИ САЙГАКЛАР

@Savollar_kanal 14257-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда бозорларда сайгаклик анча кўпайиб кетган. Улар бозорга келган харидордан нима керак эканлигини сўраб ўзлари билган дўконларга олиб боришади ва ўзларини моллари бўлмаса ҳам ўзлари хохлаган нархда сотишади. Яни дўконнинг эгаси 100 минг деб турган товарни ўзлари ҳоҳлаган нархда сотишади масалан 150 минг 200 минг 300 минг деб сотишади. Масалан ўша дўконга харидорни ўзи кирса 100 мингга олиши мумкин бўлган товар бўлади шундай қилиб тижорат қилса бўладими? Бита укамиз сўраганида мумкин деганида мен мумкин эмас бунинг ортидан оддий ва содда халқ зиён кўради асл нархидан 2-3 баробар қимматга олишга мажбур бўлади деган эдим. Ва у бола айтишича уларнинг дўкондорлар билан ҳам келишувлари бўлар экан масалан мен сенинг дўконинга харидор об кираман сен сотиш нархингни менга секин қулоғимгами ёки имо ишора билан айтиб қўясан у ёғига ўзим нарх қўйиб сотаман ва сенга ўзинг айтган пулни бераман деб келшувлари бўлар экан. Сайгаклар айтишича улар ўртада икки томон учун қилаётган хизматларидан пул олишлари шаран жоиз экан, чунки махсулотнинг эгаси билан келишувимз бор деяпти. Шундай қилиб тижорат қилиш жоизми?

ЖАВОБ ҚУЙИДАГИ ЛИНКДА:
👇
savollar.islom.uz/s/188835


✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РУКУ САЖДА ВА ТАҲОРАТДАГИ БАЗЪИ ТУШУНМОВЧИЛИКЛАР...

@Savollar_kanal 14256-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли шайх ҳазратлари сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчиман.1.Яқинда намоз ўқиётганимни Мисрлик дўстим кўриб, "саждада ва рукуда ҳатога йўл қўйдинг", - деди. "Рукуда тиззаларингни букмасдан оёқларингни тўғрилаб руку қилишинг, саждада эса тирсакларингни эрга теккизмаслигинг керак" - деди. Бизда эркакалар шундай ўқишади, аёллар эса тиззаларини бироз букуши ва тирсакларини эса эрга теккизиши лозим десам, бу фақат узурли ҳолатларда, яни оёқлари оғрийдиган ёки бошқа касалликлари бор аёлларга мумкин деб айтди. Шайх ҳазратлари қайси бирини қилган мақул? Иккинчи саволим, яқинда таҳоратда тажавузкор бўлиш. Яъни таҳорат пайтида аъзоларини белгиланган меъёрдан кўра кўп марта ювиш ҳам гуноҳ деган гапни эшитиб қолдим. Мен динда энг муҳими поклик дея юз қўлларимни совунлаб, тишларимни тиш пастасида тозалайман. Маълумки совун ёки тиш пасстасини 3 марта чайиш билан кеткизиб бўлмайди, аммо таҳорат меъёрига кўра ҳамма аъзони 3 марта ювиш керак. Саволим, тахоратда совун ёки тиш пастасини ишлатса бўладими ва аъзоларни 3 мартадан кўп чайиш мумкинми? Учунчи саволим, баъзан тахорат пайти тишим қонаб кетади вақтим бўганда уни тўхташини кутиб тураман, баъзан эса тахоратни давом эттираман ва таҳоратни охирида яна оғзимни чайиб юбораман. Айтингчи бундай ҳолатда мен нима қилшим керак? Яни тиш қонаб турганда таҳоратни давом эттириш мумкинми, таҳорат мукаммал бўладими? Тишни қонагани тўхтайвермаса ҳам намоз ўқиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Сизнинг гапингиз тўғри.2. Бўлади ва мумкин.3. Қон аниқ чиқиб турган бўлса, намоз ўқиб бўлмайди. Қон тўхтагандан кейин таҳоратни давом эттирган яхши.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

БАДАНДАГИ ТУКЛАРНИ КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР ЁРДАМИДА ЮЛИШ

@Savollar_kanal 14254-савол

Шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Бу қилаётган хайрли ишларингизни Ўзи бардавом айласин. Сиздан бир масала хусусида сўрамоқчи эдим. 1-Савол: Баданни поклашга биз танадаги харом тукларни юлиб ёки тиғ билан қириб ташлашни ҳам тушунамиз. Шу ҳусусда шу тукларни бошқа йўл, яъни кимёвий воситалар ёрдамида олса ҳам бўладими? 2-савол: Баъзи аёлларда қизларда ҳудди эркакларники каби мўйлаб, соқол борлигини кўрамиз улар. Шу тукларни юлиб ташлашса бўладими? 

ЖАВОБ:

1,Бўлади.
2, Бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ДАВЛАТГА КЎЧИБ ЎТИШ

@Savollar_kanal 14253-савол

Ассалому алайкум! Мусулмон инсон мусулмон бўлмаган давлатга доимий яшаш учун кўчиб ўтиши мумкинми? Бир танишим бу гунох, мусулмон бўлмаган давлатга кўчиб ўтсанг Пайғамбаримиз (с.а.в) хам сендан воз кечади экан деди. Шу ростми? Бугунги кунда кўпчилик инсонлар Европа давлатларига кўчиб кетмоқда, бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу асли йўқ гап. Мусулмон киши мусулмонмас юртларда доимий яшаши мумкин. Муҳими мусулмон қаерда бўлса ҳам динига амал қилиб ҳаёт кечириши керак. Бази уламолар киши динини яхши билиши, шубҳа ва куфрга тушиб қолмаслиги учун кифоя қиладиган илми бўлиши ва ўша ерда яшашга муҳтож бўлишини шарт қилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЎРАНМАГАН АЁЛНИНГ НАМОЗИ МАҚБУЛМИ?

@Savollar_kanal 14252-савол

Ассалому алайкум! Мен тошкентда яшайман. Оиламизда ҳамма намоз ўқийди, фақат онам намоз ўқидиларку лекин ўранмаганла. Сўрамоқчи бўлганим, намозлари дуруст бўладими ёки йўқми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Инша Аллоҳ дуруст бўлади ва ўранишларига ҳам сабаб бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИНТЕРНЕТ КАФЕДАГИ 230 СЎМНИ 250 СЎМ ДЕБ АЙТИШ

@Savollar_kanal 14250-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайҳ ҳазратлари. Савол: Ман интернет кафеда ишлайман. Биз мижозларни интернет ўйинлар кинолар билан таминлаймиз, баъзида мижозлар компютерга ўтиришганда вақтни очтириб қўйишади яни қачон тугатишса кейин уларнинг компларини ишлашдан тўхтатамиз ва бизда компютерда касса(программа) бор, у ўзи неча пул бўлганини ҳисоблайди. Шунда уларда базида 270 сум , 380, 460 ва хоказо. Шунда уларга шу бўлган суммани ўзини айтишга ҳаракат қиламан, лекин бошлиғим бир кун агар шундай бўлса масалан 270 бўса 300, 380 бўлса 400, 460 бўлса 500 деявер деди. Кўпинча мижозлар бунга рози бўлашади. Агар ўша бўлган суммаи ўзини айтсам бошлиғим манга танбеҳ беради. Шунга нима маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғрисини айтаверинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РИБО ҚИЛГАН ҲИСОБЛАНМАЙМАНМИ

@Savollar_kanal 14249-савол

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда талабаман мен дастурлаш бўйича курсга бормоқчи эдим лекин маблағ етарли эмас эди шунинг учун ўқув маркази билан гаплашган эдим тўлашга имкониз бўлмаса тамомлагандан сўнг иш билан таъминлаймиз кейин шу ойлигингиздан 20% тўлаб борас деди шундай қилиш мумкинми гуноҳ иш қилган бўлмайманми шундай ўқисам?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар сизга пул қарз бериб қайтариб олишда устамаси билан олса бу рибо бўлади. Агар сизни улар ўқитишиб, мутахассис бўланингиздан кейин ишлаб қарзингизни узишни айтишса бу жоиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…
Subscribe to a channel