savollar_kanal | Unsorted

Telegram-канал savollar_kanal - Зикр аҳлидан сўранг

122611

Канал расмий сайти: Savollar.islom.uz islom.uz каналлари: @Islomuz @Hazratim_uz @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!

Subscribe to a channel

Зикр аҳлидан сўранг

ТИЛ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА КИНО КЎРИШ

@Savollar_kanal 14288-савол

Ассалому алайкум ҳурматли шайх! Савол: Тил ўрганиш мақсадида ёмон жойларини ўтказиб чэт эл киноларини кўрса бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тилни махсус манбалардан ўрганиш афзал.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОФТОБДА ИСИТИЛГАН (ТАҲОРАТ) УЧУН СУВ

@Savollar_kanal 14286-савол

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх домла! Саволим қуйидагича: Биз билишимизча офтобда қизиган сувдан таҳорат ва ғусл олинмайди. Биз электр ва газдан иқтисод қилиш мақсадида сувни офтобда қиздирадиган мослама ўрнатиш режамиз бор ва бу сувни чўмилиш, идишларни ювиш ва балки, агар қуввати етса, хоналарни иситишда қўлламоқчимиз. Бу сувдан таҳорат ва ғуслда ишлатсак бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Қадимги китобларимизда қуёшда исиган сувда тахорат қилиш макрух дейилган. Яъни, яхши эмас дейилган. У сув тахоратга ярамай қолади дейилмаган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НАМОЗ АЗОН ТАЯММУМ

@Savollar_kanal 14285-савол

Ассалому алайкум! Мен россияда ишлайман совук кунларда тахоратга имкон болмайди ташкарида, таяммум билан намоз укисам боладими ва масжид бор азон айтилади лекин бутун шахарга эшитилмайди хар намозга азон айтаманми айтиш керак болса пастрок овозда хам айтсам боладими имкон кадар?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳиммат қилинг. Таҳорат учун ярим литр илиқ сув бўлса бўлди. Намозингиз учун бир рюкзак қилиб унга кичикроқ термосда сув, сочиқ, жойнамоз ва шунга ўхшаган керак нарсаларни солиб юринг. Эрталаб таҳорат қилиб бўлиб маҳси кийиб олинг, кейинги таҳоратларда оёқ ювишда сизга енгиллик бўлади. Азон айтиб ўқисангиз, азон айтганнинг учун ҳам савоб оласиз. Пастроқ овоз билан айтсангиз бўлади. Айтмасдан ўқисангиз ҳам намозингиз адо бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

МАХФИЙ НИКОХЛАРИ ХАЛОЛМИ ЁКИ ХАРОММИ?

@Savollar_kanal 14284-савол

Ассалому алайкум Хазрат! Умир Гултожи маколасида Насавий ва Термизий ривоят килган Сир никох, харом никохни биров билмасин деб овоз чиқармай, чилдирма чалмай, қўшиқ айтмай жим-житлик билан ўтказиб юборилади. Халол никохни эса иложи борича кўпроқ кишига эълон қилиш, билдириш матлубдир - дейилган. Саволим шундан иборатки: Мархум укасини аёлини 2та фарзанди билан никохига олган биродаримни бу мақола ўйлантириб қўйди ва манга ўқиб бериб сўради, эндиликда ман сиздан шу масалани сўрамоқчиман. Уларни ўзоро келишиб никохдан ўтганлари ва шу кунда ахил бўлиб яшаб келишвотгани тўғрими? Уларнинг махфий никохлари халолми ёки харомми? Бу мақоладан кегинги саволларига қандай жавоб беришим мумкин, аммо билмаганим туфайли сизнинг жавобингиз билан кифояланишни афзал топдим. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқилаётган пайтда камида икки эр киши гувоҳ бўлиши ва никоҳни бошқалардан яширишга келишиб олмаслик шарт. Бунга хилоф бўлган никоҳ нодуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИСЛОМ ДИНИДА ҚАЙСИ ПАЙТ ҚЎШИМЧА УҲЛАШ МУМКИН?

@Savollar_kanal 14282-савол

Ассалому алайкум Ҳазрат, устоз. Оллоҳ сиздан рози бўлсин. Савол: 1. Ислом динида қайси пайт қўшимча ухлаш мумкин? 2. Супирги ҳақида нима дейсиз? Ҳақиқатдан ҳам у палакатми? 3. Ман балоғат ёшидаман. Номаҳрамлардан тийилиш йўлини ўргатинг?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Ёш экансиз қўшимча ухлашга одатланманг.
2. Супурги супурадиган нарса.
3. Уларга назар солманг. Аллоҳ доим кўриб турганини унитманг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҒАЙРИДИН АЁЛ

@Savollar_kanal 14281-савол

Ассалому алайкум! Ҳозир мен Россия давлатидаман. Ахли аёлим Ўзбекистонда. Мен бу ерда бир рус аёли билан танишиб қолдим, у аёлнинг қонуний эри бор. Лекин эри бир неча йилдирки аёлига яқинлик қила олмайди, моддий жихатдан хам ёрдам бермайди. Ажрашишга хам йўқ дейди, ўзинг учун бирон эркакни топишинг мумкин, фақат мен билмасам бўлгани дейди. Ўша аёл билан никохланишга шариатда йўл борми? У аёл билан хали бирон марта хам учрашганим йўқ. 2 савол, Аллоҳга минг хамдлар бўлсинким бир неча ой бўлди 5вакт намоз ўқияпман. Ёшим 46да, бундан бир неча кун олдин Аллоҳни зикр қилиб севимли Расулуллоҳ С.А.Вни замонасида туғилмаганимни ўйлаб еттим, орадан бир оз вақт ўтиб ухлаб, уйқуда ётган вақтимда хам севимли Расулуллоҳ С.А.Вни замонида яшаганимда эди, хеч бўлмаганида тахоратларига сув иситиб хизматини қилардим деган уй билан йиғлаб уйғонибман. Бунинг маъноси ёки хикмати нима?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Йўл йўқ. У аёл бировнинг хотини. Эри бор аёлга уйланиб бўлмайди.
2). Бу сизнинг Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингизга далолат қилади деб умид қиламиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ЭРКАК-АЁЛ ЙЎЛДА БЎЛСА-ДА ЁЛҒИЗ ҚОЛИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 14280-савол

Ассалому алейкум, шайҳ жаноблари! Менинг турмуш ўртоғим бир ташкилотга яқинда раҳбар бўлдилар. Аввалги раҳбар қўл остидаги бир рус аёл ишчини уйи узоқлиги сабабли олиб-кетиб юраркан, акс ҳолда ишга келмас экан. Ҳўжайиним ҳам бошқа бир қанча ишчилар бўшатилса-да у аёлни ҳар куни ишга олиб кетиб, қайтаётганда обориб қўйяптилар. Аввалига 4-5 ёш катта деб, балки бир кун жонларига тегиб бўшатиб юборишар деб сабр қилдим. Аммо ундай бўлмади. Мен турмуш ўртоғимга ишонсам-да, эркак киши билан аёл киши ёлғиз қолиши яҳши эмаслигини, ўртада шайтон борлиги учун кўнглим ғаш. Буну уларга тушунтуришга ҳаракат қилдим, аммо ризқимиз шундан эканлиги, бундай ишчи бошқа йўқлигини уқтирдилар (ваҳолангки мен ҳам айни шу соҳада бошқа ерда ишлайман, ишчи топиш унчалик қийин эмас). Бу ҳолатда қандай йўл тутай? Шубҳаланувчилардан, дил оғритувчилардан бўлиб қолишни истамайман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Наҳотки, ўша аёлни корхона раҳбаридан бошқа одам олиб бориши мумкин эмас? Жуда бўлмаса, учинчи бир шахс ҳамроҳ бўлишини ташкил қилиш керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КЕЛИН КУЁВНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШИ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 14278-савол

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин ва қилаётган яхши амалларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Сизга битта саволим бор эди: Мен уйланяпман. келин бўлмиш менинг фамилиямга ўтиши мумкин эмаслигини айтиб қолди ва бунга далил қилиб Расулуллоҳнинг (с.а.в): "Аёл киши ўз қавмидан бўлади" деган мазмундаги ҳадисларини келтирди. Мен бу нарсани биринчи эшитиб турганим учун бошим қотиб қолди. Бу нарсани кейин ҳал қиламиз мен олдин сўраб-суриштирай дедим. Шу маънода ҳадис борми, ва у саҳиҳми? Умуман келин куёвнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? 

ЖАВОБ:

- Келин куёвнинг оилавий исмига ўтиши мусулмонларда бўлмаган. Бу ҳақда рухсат ёки ман қилиш ҳам бўлмаган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РОССИЯДА ШАВУРМА СОТИШ

@Savollar_kanal 14277-савол

Ассалому алайкум! Мен россияда ишлайман бу ерда шавурма ёки пицца ресторан шунга ўхшаш жойларда ишлааса бўладими? Яъни ошпаз бўлиб ишласа жоизми? Буни сўрашимга сабаб бу ерда биламизки шариат асосида гўштлар сўйилмайди, мен ишламоқчи бўлган жойда чўчқа гўшти йўқ, лекин колбаса каби махсулотлар ишлатилади. Мен улардан истемол қилмайман. Бу ерга келиб овқатланадиганлар мусулмонмас ғайридинлар. Шунақа кафе ресторанларда ишлашим ва ойлик олишим халолми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши динида ҳаром бўлган нарсаларни емайди, уларни пиширмайди ва сотмайди. Бошқа иш топинг. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади:
 وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 
121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ТИРНОК ВА СОЧЛАРЛАРНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

@Savollar_kanal 14276-савол

Ассаламу алейкум! Сиздан сорамоқчи булган нарсам кесилган соч ва олинган тирнок тўғрисида. Шайҳ ҳазратлари бу борда нима килган тўғрироқ яни бу нарсалар нима қилингани макул? Ташлаб юбориладими ва каерга ташланади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оёқ ости бўлмайдиган ерга ташлаш ёки кўмиш тавсия қилинади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

АЁЛЛАР КИЙИМИНИ ТИКИБ СОТИШ МУМКИН ЭМАСМИ?

@Savollar_kanal 14274-савол

Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари! Сиздан сўрамоқчи бўлаганларим анчагина.1-савол: Аёллар кийимини тикиб сотиш ҳақида. Бир биродардан эшитдимки у ҳам биров орқали эшитган экан. Сиз ўзингиз бўлади деб айтган эмишсиз. Шунга аниқроқ жавоб берсангиз.2-савол: Қизил жойнамознамоз ўқиса бўладими.3-савол: Мисол учун, мен ўзимдан катта ёшли аёлга уйлансам, шунда болаларни фитна чиқиб кетмаслиги учун ҳар хил гап-сўзлар тарқалмасилиги учун укам, синглим десамда улар мени ака дейишса бўладими. Ёки ота ўғлим қизим дейиши шартми.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Сизга аёлларнинг кийимларини тикиб сотиб бўлмайди деб ким айтди?! Нима учун бўлмас экан?! Тўғри, мен бўлади, деганман. Аммо бу менинг гапим эмас. Барча мусулмон уламоларнинг гапи. Бир гапни гапиришдан олдин маъносини ўйлаб кўриш керак. Агар шариатда аёлларнинг кийимини тикиб сотиш ман қилинган бўлса, улар кийимсиз қолишлари керакми?! Ёки муслима аёлларга бошқа диндагилар кийим тикиб бериши керакми?!  Бу ерда бошқа бир мулоҳаза бўлиши мумкин. Аёл киши сотиб олган кийимини очиқ-сочиқ ҳолда кийиб юрса, унда баъзи гуноҳ ишларни қилса, ўша кийимни тиккан ёки сотган одамга гуноҳ бўлмайдими? Бу маънода шаръий қоида бор. Ёмонликка ва яхшиликка ишлатиш мумкин бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш ва сотиб мумкин. Гуноҳ уни ишлатувчига бўлади. Агар бирор нарса ила ёмон иш қилинса, гуноҳи уни қилган ёки сотган одамга бўладиган бўлса, дунёнинг ишлари юрмай қолади. Биров пичоқ қилади. Уни яхшиликнинг кўп турларига ишлатиш мумкин. Шу билан бир вақтда у билан одам ўлдириш ҳам мумкин. Агар биров бозордан сотиб олган пичоғи ила бошқани ярадор қилса, пичоқ сотган ёки ясаган одам айбдор бўлмайдику!  2. Шу ҳам саволми? 3. Сизни ҳам маънолироқ савол беришга йўлласин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҚОРИНГА ТОШ БОЙЛАБ ЮРИШ

@Savollar_kanal 14273-савол

Ассалому алайкум! Маълумки, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жуда камтар ҳаёт кечирганлар. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, хатто баъзан ул зот очликдан қоринларига тош боғлаб юрар эканлар. Биз ҳам бу борада пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз лозим бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Суннатга эргашиш суннатга мувофиқ таомланиш, исроф қилмаслик билан бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТ КИТОБИДАГИ ТУШУНМОЧИЛИКЛАР...

@Savollar_kanal 14272-савол

Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари! 1. Ҳадис ва Ҳаёт китобингизнинг 19-жузида Пайғамбаримиз сав нинг тўғилган ва вафот этган кунлари бир кун яъни 12 Рабиул аввал Душанба кунига тўғри келган деб ёзилган. Лекин китобнинг оҳирида қисқача саналар берилганда у эрда Пайғамбаримиз сав нинг вафотлари бошқа кунга тўғри келган ёзилган. Буни қайсиниси тўғри? 2. Пайғамбаримиз сав нинг Иброҳим исмли ўғиллари китобингизда 2 ёшга этмай вафот этганлиги ёзилган. Лекин бир ҳурматли устозимизнинг маърузаларида ўғилларини 5 ёшга кирганларида вафот этганлари ҳақида, ҳамда вафотлари олдидан Жаброил ва Азроил алайҳиссаломларнинг келганлиги тўғрисида ривоятлар қилинган. Шуларни тушунтириб берсангиз. 3. Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 18-жузи қачон сотувга чиқарилади?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Рабийъул Аввал тўғри.  2. - Иброҳимнинг 5 ёшга киргани ва унга боғлиқ сиз айтган гаплар асоссиз.  3. -Мазкур китоб сотувга чиққанига анча бўлди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ИЙМОНГА БОШЛОВЧИ ҚАНДАЙ КИТОБНИ ТАВСИЯ ҚИЛАСИЗ?

@Savollar_kanal 14270-савол

Ҳазрат, Сиздан илтимос, ҳали диндан ҳабари бўлмаган инсонларнинг қалбида Иймон нури уйгонишлиги учун сабабчи бўла оладиган бирор Китоб ёки Китоблар бўлса тавсия этсангиз?Мен бу китобни онамга тақдим этмоқчи эдим, шояд ана шундай бир китоб сабаб Оллоҳ қалбларини Иймон нури ила мунаввар айласа. Меннинг тушунтиришга бўлган ҳаракатларим наф бергани йўқ, Уларнинг Исломдаги энг асосий ва оддий тушунчалар - Оллоҳнинг борлиги ва ягоналиги, Қиёмат куни ва Қайта тирилишнинг ҳақ эканлиги каби ҳақиқатларга ҳам ишонмасликлари мени ташвишга солади. Менинг бу ҳақдаги гапларимни умуман жиддий қабул қилмайдилар ва кулгили деб биладилар.Китоб масаласидаги тавсиянгиз ила бир қаторда сизнинг дуоингизга ҳам умид қилиб қоламиз.Дини Ислом йўлида қилаётга сай ҳаракатларингизга Оллоҳнинг ўзи баракот берсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! «Иймон» китобини тавсия қиламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ҲАРОМНИ ОЛИБ КЕЛМАСА ОҚ ҚИЛСА

@Savollar_kanal 14269-савол

Ассалому алайкум! Бир танишим бор. Уни отаси сал ичкиликка берилган. Бир куни отаси маст ҳолда ўғлига ароқ олиб келишни айтди. Лекин танишим рози бўлмади. Отаси оқ қилиш билан таҳдид қилди лекин барибир танишим бу ҳаром бўлгани учун рози бўлмади. Шунда отаси маст ҳолда ўғлини оқ қилиб юборди. Шундан бери у ҳотиржам эмас. Саволим шуки, уни отаси ўғлини маст ҳолда оқ қилиб юборди, бу қилган оқи қабул бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаромга буюрса, ота-онага итоат қилинмайди. Агар оққ қилса, ўтмайди. 
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар». Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ). Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ОНАМ ҚУРЪОН ЎҚИШИМГА ҚАРШИ

@Savollar_kanal 14287-савол

Ассалому алайкум! Тошкентда Мен Ахборот хафсизлигида ўқийман. Мен Қуръон ўқишга роса қизиққандим. Тошкентдан Қуръон курси топгандим. Онамдан сорасам онам йўқ бормисан диябди. Сени ёналишинга умуман бомиди ҳозир сен фақат ўқишини ўқи сенга ҳозир ўқиш муҳим деб кўнмадила. Агар қори бўламан деганинда сени у ўқишга топширтирмасдим деди. Ўзим ўқий десам барибир устозсиз уддалай олмиман. Лекин онамни гапидан ҳафа бўлдим. Менга маслахат берин нима қилай? Онам менга бу гаплари билан гуноҳкор бўлиб қолдими? 2. Масжид эшигида мушк анбар суркаб турадиганлар бор. Бир домла марузада одамлар ўшалардан суркатиб масжидга кириб кетаётганларни гадойга ўхшатибди. Мушкни пулинга омасдан текинидан фойдаланасанлар дебди. Бу қанчалик тўғри?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Онангиз Қуръон ўқишингизга қарши бўлиши дуруст эмас, гуноҳкор бўлади. Сиз у киши билан тортишиб ёки бахслашмасдан ўқисангиз ҳам бўлади. 
2). Бу масалада икки эҳтимол бор. Биринчиси бирор киши атирни сотиб олмаслик учун бориб суртиб қўйишини сўраса, ўша домла айтган гапга тўғри келади. Иккинчиси ҳозир одатда атирфурушлар эшик олдида ўзлари суртиб туришади. Бунда суртириб олса бўлади, ҳатто суртириш суннат ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам  хушбўйни ҳеч рад қилмаганлари ҳадисларда айтилади:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ لاَ يَرُدُّ الطِّيبَ وَزَعَمَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ لاَ يَرُدُّ الطِّيبَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ عُرِضَ عَلَيْهِ طِيبٌ فَلاَ يَرُدَّهُ فَإِنَّهُ طَيِّبُ الرِّيحِ خَفِيفُ الْمَحْمَلِ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: ثَلاَثٌ لاَ تُرَدُّ الْوَسَائِدُ وَالطِّيبُ وَاللَّبَنُ.
 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони қилар эди».Бешовлари ривоят қилганлар.Бошқа бир ривоятда:«Кимга хушбўй нарса тақдим қилинса, рад қилмасин, чунки унинг ҳиди хушбўйдир ва вазни енгилдир», дейилган.Термизийнинг ривоятида:«Уч нарса қайтарилмас: болишлар, хушбўй нарса ва сут», дейилган.Шарҳ: Хушбўйликнинг соф инсон табиати учун маҳбублиги матлуб. Ҳамма жойда, ҳамма вақтда хушбўйлик бўлишига нима етсин. Исломда бу нарсага эътибор берилиши қанчалик экани ушбу ривоятнинг ўзидан ҳам яққол кўриниб турибди. Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хушбўй нарса тақдим қилинганда ҳеч ҳам қайтармай қабул қилиб олганлари ва саҳобаи киромлар  ҳам  ушбу  яхши  одатга  эргашганлари  ҳамда қолган барча мусулмонлар ҳам бунга эргашмоқликлари лозимлиги таъкидланмоқда.Охирги ривоятда хушбўй нарсага болиш ва сут ҳам қўшилмоқда. Худди шу ривоятларда айтилган нарсалар мусулмонларнинг ўзаро алоқалари маданиятига мустаҳкам ўрнашган нарсалар бўлиб қолган. Мазкур нарсалар ҳадя қилинса, рад қилинмайди. Мабодо, баъзи кишилар унутибми, билмасданми рад қиладиган бўлсалар, суннатда бу нарса рад қилинмаслиги айтилган, деб эслатма берилади. Қаранг, қандоқ ҳам гўзал. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

#янгилик

«Амаллар ниятга боғлиқдир» китоби қайта нашр қилинди

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Амаллар ниятга боғлиқдир» китоби қайта нашр қилининб, сотувга чиқди.

Ушбу китоб орқали динимизда ниятнинг қанчалар улуғлиги, ҳар бир иш олдидан албатта яхши ният қилиш, қалбни Аллоҳ таолога боғлаш кераклиги ва бошқа ният ҳақидаги керакли маълумотларни билиб оласиз.

Марҳамат, «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобини харид қилинг!

👉 Нархи: 19 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ризо мақомининг биринчи тури

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

РАСУЛУЛОҲНИ ТУШДА КУРИШ

@Savollar_kanal 14283-савол

Ассалому алайкум! Мен бугун энг катта оруларимдан бирига эриштим Расулимиз алайҳисаломни тушимда курдим у кишини ёшлик болалик вақтлари тушимга кирипти саволим шундан иборатки ким расулулоҳ с.а.вни тушида курса 12марта қурони каримни хатим қилгандай савобини олади ва ундан қабр азоби кутарилади деб эштганман шу тўғрими? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш бу хайрнинг белгиси. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилади:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تَسَمَّوْا بِاسْمِي وَلَا تَكْتَنُوا بِكُنْيَتِي، وَمَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَقَدْ رَآنِي، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَتَمَثَّلُ فِي صُورَتِي، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим билан номланаверинг, куням билан куняланманг. Ким мени тушида кўрса, аниқ мени кўрибди, чунки шайтон менинг қиёфамга кира олмайди. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» дедилар». Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган. Лекин сиз айтган хатм ва қабр азоби ҳақида шариатимизда гап йўқ. Шунингдек туш кўрган киши тушига суяниб қолмаслиги, балки шариат ва Расулоллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига янаям эргашишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Гаров ўйнаш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Аллоҳнинг бандадан, банданинг Аллоҳдан рози бўлиши

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КАТТАЛАРНИ БЕХУРМАТ ҚИЛИШ

@Savollar_kanal 14279-савол

Ассалому алайкум! Домла мени бир қариндош акам шундай боп қолдики катталар билан дин хақида бахслашиб тўхтамайди. Шу иши тўғрими, катталарни бехурматлик қилиб бахс олиб бориши?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Дин бу аҳлоқдир. Шунинг учун дин ҳақида баҳслашадиган одам аввало динга амал қилиши керак. Қандай ҳолат бўлса ҳам аҳлоқ-одоб чегарисадан чиқмаслиги керак. Одатда илмсиз одамлар шундай беҳурматлик билан баҳс қилишади. Инсон ўзини ҳақлигини билса, ундайлар билан баҳслашмасдан сукут сақлагани яхши.
عن أنس بن مالك قال: قال رسول الله  صلي الله عليه وسلم: من ترك الكذب وهو باطل بني له في ربض الجنة، ومن ترك المراء وهو محق بني له في وسطها، ومن حسن خلقه بني له في أعلاها. قال الترمذي: حديث حسن 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ноҳақ бўла туриб ёлғонни тарк қилса, у учун жаннатнинг чекасидан бино барпо қилинади ва ким ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилса, у учун жаннатнинг ўртасидан бино барпо қилинади ва кимнинг хулқи гўзал бўлса, у учун жаннатнинг энг юқорисидан бино барпо қилинади», дедилар". Термизий ривояти. Бошқа бир ривоятда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мен шунга кафилман, зоминман» деганлар. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Муслиманинг либоси

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Ризо мақомининг таътифи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

КИРАКАШЛИКДАН ТОПИЛГАН ПУЛ

@Savollar_kanal 14275-савол

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим киракашлик қилиб оила тебратадилар. Хар хил одам минади машинасига. Лекин энг кўп мижози раққосалар. Тўйда ўйнаб пул топган раққосаларни пули хақида билмоқчиман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалолдан топадиган мижозларга хизмат қилсинлар. Топиши ҳаромдан бўлган кишиларга билиб туриб хизмат қилиб ҳақ олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Қарзни сўраб олиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Кимлар бахтли, кимлар бахтсиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

ГУНОҲКОР БЎЛАМАНМИ?

@Savollar_kanal 14271-савол

Ассалому алайкум! 1). Мени рестораним бор. Арендага бериб қўйибман. Лекин аредага олган киши мижозларга ароқ сотади. Ресторан меники, шунда мен гуноҳкор бўламанми? 2) Агар ресторанни қайтиб олиб ўзим юритсам, ҳаром қилинган нарсаларни сотмасам, лекин баъзи одамлар ўзлари бошқа жойдан ароқ, пиво, сигарет олиб келиб истеъмол қилишса, менга гуноҳ бўладими? Улар харом қилинган нарсаларни мени ресторанимда истеъмол қилишяптику?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! 1). Албатта гуноҳкор бўласиз.
2). Уларнинг ҳам олиб келиб истеъмол қилишига рухсат бермаслигингиз керак. Сизнинг таомхонангизда ҳаром нарсаларни олиб келиб истеъмол қилинса, сиз масъул бўласиз ва қайтармасангиз гуноҳкор ҳам бўласиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Учрашувга кечикиб келиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳикматли дунё» деб номланган аудио тўпламининг 1-қисмидан

#HikmatliDunyo

Telegram
| Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…

Зикр аҳлидан сўранг

Аллоҳ учун жонини сотган саҳоба

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг
2007 йилдаги Рамазон суҳбатларидан

#Видео

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | savollar_kanal?sub_confirmation=1">Youtube

Читать полностью…
Subscribe to a channel